Эътибор ва ғамхурлик ифодаси

Маълумки, мамлакатимизнинг барча гўшаларида 9-май “Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан хотира ва хайрия тадбирлари, учрашувлар ташкил этиш қизғин паллага кирган.

Хусусан, партиянинг Урганч шаҳар Кенгаши ташаббуси билан “Инсон қадри улуғланган юртда бахтлимиз” мавзусида хайрия тадбири ўтказилди.

Партия фаолларидан таркиб топган ишчи гуруҳ ҳамда Иқбол телерадиокомпанияси вакиллари Урганч шаҳридаги бир қатор жангчи-фахрийлар хонадонларида бўлиб, ҳолидан хабар олинди. Муаммолари ўрганилди.

Фаоллар Афғонистон жангоҳларида ҳалок бўлган Ўктамбой Жумановнинг онаси Урганч шаҳар Мустақиллик кўчасида яшовчи Моможон она Худайберганованинг, “Маърифатчи” маҳалласида яшовчи 2-гуруҳ ногирони Рустам Худайберганов, “Темир йўлчи” маҳалласида яшовчи 2-гуруҳ ногирони Ойбек Ражапов, “Ҳамжиҳатлик” маҳалласида яшовчи Зокир Рўзметов ҳамда “Гулчилар” маҳалласида яшовчи айни пайтда Урганч шаҳар шифохонасида даволанаётган Баҳром Рўзметовларнинг ҳолидан хабар олишди. Моддий ва маънавий кўмак беришди.

Хоразмда хотира ва хайрия тадбирлари давом этмоқда.

Замира АБДУЛЛАЕВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Хоразм вилоят Кенгаши

матбуот котиби

Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг:

t.me/adolat_uz

instagram.com/adolat_sdp/

facebook.com/sdpu.adolat/

twitter.com/AdolatSDP

Орқага қайтиш

АЛОҚА

Манзилимиз: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқ тонги кўчаси, 23-уй. Мўлжал: Озарбайжон Республикаси элчихонаси:

Телефон: 71-2730731 71-2884654 (139)

Электрон манзил: adolat.sdp@exat.uz

САЙТ ТЕСТ РЕЖИМИДА ИШЛАМОҚДА:

www.adolat.uz веб-сайти 2018 йилнинг 21 май куни электрон ОАВ сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 1232. Муассис: Ўзбекистон Адолат СДП. Таҳририят манзили: 100043, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқтонгги кўчаси, 23-уй. Электрон манзил: info@adolat.uz

Сайт материалларидан фойдаланилганда Фойдаланиш шартларига амал қилиниши шарт. Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг оммавийахборот воситалари тўғрисидаги ҳамда муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган

#

Мурожаатингиз учун рахмат!