Сиёсий-ҳуқуқий билим фуқаролик жамияти пойдевори

Мамлакатимиз тараққиётининг ҳозирги босқичида турли соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотлар мазмун-моҳиятини аҳоли кенг қатламига етказиш, фуқаролар онгида юртимизда кечаётган сиёсий-демократик, ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларга нисбатан дахлдорлик туйғусини ва фаол фуқаролик позициясини шакллантириш, аҳоли кенг қатламининг ҳуқуқий-саводхонлик даражасини оширишда фаол иштирок этиш, бугунги кунда сиёсий партиялар олдида турган устувор вазифалардан ҳисобланади.

Ушбу вазифалардан келиб чиқиб Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси томонидан ишлаб чиқилган “Сиёсий-ҳуқуқий билимларни мустаҳкамлаш — демократик жамият пойдевори!” лойиҳаси амалий ишларнинг ифодаси бўлиб, юртдошларимиз олқишига сазовор бўлмоқда.

Лойиҳа доирасида, имкон қадар мамлакатимиз буйлаб ҳар ҳафтанинг сешанба кунлари маҳалла ва овул фуқаролар йиғинларида партиянинг туман ва шаҳар Кенгашлари раислари, ҳудудий ва маҳаллий Кенгашлари депутатлари, “Аёллар” ва “Ёш адолатчилар” қаноти Кенгашлари вакиллари ва партия фаоллари таркибидан шакллантирилган мутахассис кўнгилли лекторлар томонидан сиёсий ўқувлар ўтказиш ишлари олиб борилмоқда.

Жумладан, Ўзбекистон «Адолат» СДП Нукус шаҳар, Амударё, Қораўзак, Қунғирот, Шўманой, Кегайли, Хўжайли ва Чимбой туман Кенгашлари фаолларидан иборат кўнгилли лекторлар томонидан маҳаллаларда ўтказилган сиёсий – ўқувлар юксак савияда ташкил этилди.

Ушбу сиёсий ўқувларда иштирок этган маърузачиларимиз ўткан ҳафта давомида мамлакатимизда ва дунёда рўй бераётган ижтимоий-сиёсий жараёнлар ҳақида иштирокчиларга батафсил маълумотлар берди.

Учрашувда Қўнғирот туманидаги “Қаратал” МФЙ ҳудудида истиқомат қилувчи фуқаро Роза Жетписова сўзга чиқиб ўтказилаётган сиёсий-ўқувларнинг аҳамияти катта эканлигини эътироф этди ҳамда инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш жараёнларида фаол иштирок этаётган Ўзбекистон “Адолат” СДП вакилларига ўз миннатдорчилигини билдирди.

Албатта, биз партия фаолларининг ҳам асосий мақсади, аҳолига юртимиздаги инсон манфаати йўлида амалга оширилаётган эзгу ишлар моҳиятини тўла етказиш ва ҳар бир фуқаронинг ислоҳотларга бўлган дахлдорлик туйғусини кучайтиришдир.

Айшолпан ОРАЗЫМБЕТОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Қорақалпоғистон Республикаси

ҳудудий Кенгаши

матбуот котиби

Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг:

t.me/adolat_uz

instagram.com/adolat_sdp/

facebook.com/sdpu.adolat/

twitter.com/AdolatSDP

Орқага қайтиш

АЛОҚА

Манзилимиз: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқ тонги кўчаси, 23-уй. Мўлжал: Озарбайжон Республикаси элчихонаси:

Телефон: 71-2730731 71-2884654 (139)

Электрон манзил: adolat.sdp@exat.uz

САЙТ ТЕСТ РЕЖИМИДА ИШЛАМОҚДА:

www.adolat.uz веб-сайти 2018 йилнинг 21 май куни электрон ОАВ сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 1232. Муассис: Ўзбекистон Адолат СДП. Таҳририят манзили: 100043, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқтонгги кўчаси, 23-уй. Электрон манзил: info@adolat.uz

Сайт материалларидан фойдаланилганда Фойдаланиш шартларига амал қилиниши шарт. Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг оммавийахборот воситалари тўғрисидаги ҳамда муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган

#

Мурожаатингиз учун рахмат!