“Адолат белбоғи” катта майдонларга бошлайди

Президентимиз томонидан илгари сурилган бешта ташаббус бугун ёшлар ҳаётида муҳим аҳамият касб этмоқда. Ўзбекистон “Адолат” СДП ташаббуси билан ўтказилаётган “Белбоғли кураш” мусобақасини ҳам бунга муносиб жавоб деб айтиш мумкин. Андижон шаҳридаги Олимпия захиралари спорт коллежида ўтказилган мусобақанинг вилоят босқичи ўзига хос спорт байрамига айланди.

Бугун Андижон вилоятида 9 минг нафардан ортиқ ўқувчи-ёшлар спортнинг бу тури билан шуғулланмоқда. Улар орасида 15 нафар Жаҳон чемпионлари, 10 нафар Осиё ўйинлари ғолиблари ва 100 дан ортиқ Ўзбекистон чемпионлари борлиги қувонарли.

2000-2001 йилларда туғилган спортчилар иштирокидаги беллашувларда 200 нафардан ортиқ ёш полвонлар иштирок этди. Финалда 50 нафар кучлилар ғолиблик учун курашди.

Мусобақаларда келажагимиз эгаларининг соғлом ва баркамол инсонлар бўлиб камолга етаётганликлари намоён бўлди. Айниқса, Андижон шаҳри, Булоқбоши, Пахтаобод, Жалақудуқ ва Қўрғонтепа туманларининг вакиллари майдонда ўзларининг кучлилигини кўрсатдилар.

Ҳар бир иштирокчи ғолибликка муносиб. Айниқса, тажрибали мураббийлар Мадаминжон Солиев, Хусанбой Латипов, Наврўзбек Қосимов ва Алимардон Мирзаевларни ўз шогирдларидан умиди катта. “Адолат белбоғи” уларни келгусида янада катта ғалабаларга бошлаши шубҳасиз.

Тадбир якунида ўз вазнлари бўйича энг кучлилар шоҳсуппадан жой олди. Ғолиблар ва энг фаол иштирокчилар Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон вилоят кенгаши томонидан эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Қосимжон ҚАЮМОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Андижон вилоят Кенгаши

раиси ўринбосари

Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг:

t.me/adolat_uz

instagram.com/adolat_sdp/

facebook.com/sdpu.adolat/

twitter.com/AdolatSDP

Орқага қайтиш

АЛОҚА

Манзилимиз: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқ тонги кўчаси, 23-уй. Мўлжал: Озарбайжон Республикаси элчихонаси:

Телефон: 71-2730731 71-2884654 (139)

Электрон манзил: adolat.sdp@exat.uz

САЙТ ТЕСТ РЕЖИМИДА ИШЛАМОҚДА:

www.adolat.uz веб-сайти 2018 йилнинг 21 май куни электрон ОАВ сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 1232. Муассис: Ўзбекистон Адолат СДП. Таҳририят манзили: 100043, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқтонгги кўчаси, 23-уй. Электрон манзил: info@adolat.uz

Сайт материалларидан фойдаланилганда Фойдаланиш шартларига амал қилиниши шарт. Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг оммавийахборот воситалари тўғрисидаги ҳамда муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган

#

Мурожаатингиз учун рахмат!