Мусаффо осмонни қадрига етайлик

Иккинчи жаҳон уруши фахрийлари ҳамда иштирокчилари хотирасига ҳурмат келтириш, ёшлар орасида букилмас ирода ва жасорат намунасини амалда намоён этган уруш фахрийлари ва иштирокчиларига нисбатан ҳурмат ва ғурур туйғусини уйғотиш, бугунги тинч ва осойишта кунлар учун жонини фидо қилган аждодларнинг муқаддас хотирасини ёд этган ҳолда, сафимизда юрган кекса уруш фахрийлари ва иштирокчиларини эъзозлаш ва ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш мақсадида Ўзбекистон “Адолат” СДП Самарқанд вилоят Кенгаши ташаббуси билан бир гуруҳ партия фаолларимиз Иккинчи жаҳон урушида фашизмга қарши курашишга ҳисса қўшган, уруш фахрийлари отахон Солдатов Евгений ҳамда Бектемир ота Қаршибоев хонадонига ташриф буюриб, уларнинг ҳолидан хабар олишди.  

Партия аъзоларимизнинг фахрийлар хонадонига ташрифи уларни бағоят шод этган бўлса, халқ бошига чексиз азоб – уқуқбатлар солган, онани боладан, аёлни турмуш ўртоғидан, яқинлардан жудо қилган совуқ урушнинг минг кулфатлари ҳақидаги хотираларини уруш қатнашчиларининг ўзидан тинглар эканман беихтиёр бугунги мусаффо осмон, тинч ва осойишта, ишлаш, ўқиш, тадбиркорлик билан шуғулланиш, қай бир соҳада бўлсада фаолият юритмоқчи бўлганлар учун барча шароит ва имкониятлар мавжуд она юртимга кўз тегмасин дея шукроналик келтирдим.

Ташриф давомида уруш фахрийларига партия вилоят Кенгаши томонидан ҳурмат ва эҳтиром кўрсатилиб, эсдалик совғалар топширилди. Айтиш жоизки, бу каби тадбирлар партиянинг туман ва шаҳар Кенгашлари томонидан ҳам ташкил этилмоқда. Зеро, давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев таъкидлаганларидек “Букилмас ирода ва жасорат намунасини амалда намоён этиб, ўз ҳаётини азиз Ватанимизнинг ҳар томонлама равнақ топиши, бугунги тинч ва осойишта кунлар учун жонини фидо қилган аждодларнинг муқаддас хотирасини ёд этиб, эзгу ишларини давом эттириш, сафимизда юрган кексаларни эъзозлаш - одамийликнинг энг олий мезони ва бизга тинчлик, омонлик керак, деб яшайдиган бағрикенг ва олижаноб халқимизга хос азалий қадриятдир.”

Лола САЙИДОВА,

 Ўзбекистон “Адолат” СДП

Самарқанд вилоят Кенгаши

матбуот котиби

 

Орқага қайтиш

АЛОҚА

Манзилимиз: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқ тонги кўчаси, 23-уй. Мўлжал: Озарбайжон Республикаси элчихонаси:

Телефон: 71-2730731 71-2884654 (139)

Электрон манзил: adolat.sdp@exat.uz

САЙТ ТЕСТ РЕЖИМИДА ИШЛАМОҚДА:

www.adolat.uz веб-сайти 2018 йилнинг 21 май куни электрон ОАВ сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 1232. Муассис: Ўзбекистон Адолат СДП. Таҳририят манзили: 100043, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқтонгги кўчаси, 23-уй. Электрон манзил: info@adolat.uz

Сайт материалларидан фойдаланилганда Фойдаланиш шартларига амал қилиниши шарт. Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг оммавийахборот воситалари тўғрисидаги ҳамда муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган

#

Мурожаатингиз учун рахмат!