Амударёда хайрли ишлар амалга оширилмоқда

Юртимизда ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг турмуш шароитларини янада яхшилаш борасида кенг кўламли хайрли ишлар амалга оширилмоқда.

Бу албатта халқимизга хос бўлган меҳр-саховат, инсонийлик фазилатларининг биридир.

9 май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Ўзбекистон “Адолат” СДП Амударё туман Кенгаши ходимлари, Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашидаги партия депутатлик гуруҳи аъзолари тумандаги «Арна бўйи» МФЙ ҳудуди «Ўрта қалъа» аҳоли пунктида яшовчи, кам таъминланган Ўрозбой Аллабергенов хонадонига ташриф буюиб, совға-саломлар билан дилини ҳушнуд этишди.

«Эътибор ва ғамхўрлик – инсоний бурч» шиори асосида ташкил қилинган тадбирда Ў.Аллабергеновга уй паррандаларини (товуқ ва жўжалар) топшириб, ҳомийлик ёрдамини кўрсатишди.

Ў.Аллабергеновнинг хонадони таъмирталаб ҳолатга келиб қолганлиги сабабли ҳашар йўли билан ободонлаштириш ишларига ҳам кўмаклашилди.

Албатта, бу каби хайрли ишлардан юртдошларимиз ҳам мамнун.

Шарофат ЭШМУРОДОВА,

Ўзбекистон «Адолат» СДП

Амударё туман Кенгаши

ижрочи котиби

Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг:

t.me/adolat_uz

instagram.com/adolat_sdp/

facebook.com/sdpu.adolat/

twitter.com/AdolatSDP

Орқага қайтиш

АЛОҚА

Манзилимиз: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқ тонги кўчаси, 23-уй. Мўлжал: Озарбайжон Республикаси элчихонаси:

Телефон: 71-2730731 71-2884654 (139)

Электрон манзил: adolat.sdp@exat.uz

САЙТ ТЕСТ РЕЖИМИДА ИШЛАМОҚДА:

www.adolat.uz веб-сайти 2018 йилнинг 21 май куни электрон ОАВ сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 1232. Муассис: Ўзбекистон Адолат СДП. Таҳририят манзили: 100043, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқтонгги кўчаси, 23-уй. Электрон манзил: info@adolat.uz

Сайт материалларидан фойдаланилганда Фойдаланиш шартларига амал қилиниши шарт. Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг оммавийахборот воситалари тўғрисидаги ҳамда муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган

#

Мурожаатингиз учун рахмат!