Хотира улуғ, қадр муқаддас!

Куни кеча “Хотира ва қадрлаш” куни муносабати билан урушда қурбон бўлган юртдошларимиз хотирасини улуғлаш, бугун сафимизда юрган, осмонимиз мусаффолиги, юртимиз равнақи йўлида хизмат қилган нуронийларга эҳтиром кўрсатиладиган эзгу кунда Ўзбекистон “Адолат” СДП Пастдарғом туман Кенгашининг бир гуруҳ фаоллари ҳамда “MIRAJ TRANS” МЧЖ қошида ташкил этилган БПТ аъзолари Васи бобо Боқиевни йўқлаб, байрам билан муборакбод этгани у кишининг хонадонига ташриф буюрдилар.

Шу йил 94 баҳорни қарши олган Васи бобо Боқиев хонадонига партия аъзоларининг ташрифи ҳақиқий байрамга айланиб кетди. Маҳалла фаоллари, қўни-қўшни, дўсту-биродарлар, ёшлар ҳам бобони йўқлаб келар экан,  Васи бобо уларга тинчликни қадрига етиш, уни асраб авайлаш, озод ва обод, дориломон кунларда, барча имкониятлар мавжуд замонда умргузаронлик қилатёганликлари, учун шукроналик келтириш лозимлигини такрор-такрор таъкидлаб ўтди.

Лола САЙИДОВА,

 Ўзбекистон “Адолат” СДП

Самарқанд вилоят Кенгаши

матбуот котиби

 

Орқага қайтиш

АЛОҚА

Манзилимиз: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқ тонги кўчаси, 23-уй. Мўлжал: Озарбайжон Республикаси элчихонаси:

Телефон: 71-2730731 71-2884654 (139)

Электрон манзил: adolat.sdp@exat.uz

САЙТ ТЕСТ РЕЖИМИДА ИШЛАМОҚДА:

www.adolat.uz веб-сайти 2018 йилнинг 21 май куни электрон ОАВ сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 1232. Муассис: Ўзбекистон Адолат СДП. Таҳририят манзили: 100043, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқтонгги кўчаси, 23-уй. Электрон манзил: info@adolat.uz

Сайт материалларидан фойдаланилганда Фойдаланиш шартларига амал қилиниши шарт. Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг оммавийахборот воситалари тўғрисидаги ҳамда муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган

#

Мурожаатингиз учун рахмат!