“Саховат-беназир қадрият” лойиҳаси амалда

Маълумки, тобора ривожланиб, чирой очиб бораётган жонажон Ватанимизда миллий анъана ва қадриятларимизни ҳар томонлама ривожлантириш, фуқаролар ўртасида меҳр-оқибатни янада кучайтириш мақсадида давлатимиз раҳбарининг Ўзбекистонда Рамазон кунларини самарали ўтказиш ҳамда 9 май “Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан қабул қилган қарорлари барча юртдошларимизни илҳомлантириб юборди. Айниқса, партиямиз фаоллари томонидан партиянинг “Саховат-беназир қадрият” лойиҳаси доирасида олиб борилаётган ишлар жонлантирилди. Хоразмлик партиядошларимиз ҳам жойларда хайрли ишларга бош-қош бўлиб фаолликни қўлдан беришмаётгани қувонарлидир.

Куни-кеча партиянинг вилоят, Хива туман Кенгашлари ҳамда “VETERAH” жангчи-фахрий ва ногиронлари вилоят бўлими ҳамкорлигида партиянинг “Саховат — беназир қадрият” лойиҳаси доирасида Хива туманида хайрия тадбирлари ташкил этилди.

Тадбирда партия фаоллари, депутатлари, жангчи – фахрийлар, “Ипотека” банки жамоаси ҳамда Хоразмтелерадиокомпанияси вакиллари иштирок этишди.

Фаоллар Хива туман “Газчилар” маҳалласида истиқомад қилаётган 1-гуруҳ ногирони жангчи-фахрий Одилбек Отажанов, “Чанашиқ” маҳалласида яшовчи 2-гуруҳ ногирони Раҳимбой Хусаинов, “Дошёқ” маҳалласида яшовчи 2-гуруҳ ногирони Бобожон Юсупов ва бошқаларнинг хонадонларига ташриф буюриб ҳолидан хабар олишди. Совға-саломлар улашишди.

Замира АБДУЛЛАЕВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Хоразм вилоят Кенгаши

матбуот котиби

Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг:

t.me/adolat_uz

instagram.com/adolat_sdp/

facebook.com/sdpu.adolat/

twitter.com/AdolatSDP

Орқага қайтиш

АЛОҚА

Манзилимиз: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқ тонги кўчаси, 23-уй. Мўлжал: Озарбайжон Республикаси элчихонаси:

Телефон: 71-2730731 71-2884654 (139)

Электрон манзил: adolat.sdp@exat.uz

САЙТ ТЕСТ РЕЖИМИДА ИШЛАМОҚДА:

www.adolat.uz веб-сайти 2018 йилнинг 21 май куни электрон ОАВ сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 1232. Муассис: Ўзбекистон Адолат СДП. Таҳририят манзили: 100043, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқтонгги кўчаси, 23-уй. Электрон манзил: info@adolat.uz

Сайт материалларидан фойдаланилганда Фойдаланиш шартларига амал қилиниши шарт. Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг оммавийахборот воситалари тўғрисидаги ҳамда муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган

#

Мурожаатингиз учун рахмат!