Партия ташаббуси: МТМда ақллилар майдончаси

Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон вилоят Кенгаши ташаббуси билан мактабгача таълим муасасаларида ташкил этилган шахмат майдончалари сони яна биттага кўпайди. Андижон шаҳридаги 51-ихтисослаштирилган мактабгача таълим муассасасида шу муносабат билан “Энг зеҳнли бола” танлови ўтказилди. Унда 20 нафар тарбияланувчи ва уларнинг устозлари иштирок этдилар.

Болажонларнинг ҳаракатларидан ота-оналар ҳам қувонди. Спорт мураббийининг кўмагида ғолиблик учун курашган иштирокчиларда спортнинг бу турига бўлган қизиқиш ортди.

— Замонавий кўринишдаги таълим муассасаларида бу лойиҳанинг амалга оширилиши жуда ўринли,- дейди халқ депутатлари Андижон шаҳар Кенгаши депутати Шохида Валиева.- Чунки шахмат майдончаси фарзандларимизнинг зеҳнини оширади. Айни вақтда тартибга, спортга ўргатади.

51-МТМда ташкил этилган янги шахмат майдончасида ўтказилган илк мусобақа болажонлар қалбида унитилмас бўлиб қолди. Уларга совға сифатида ўйинчоқлар тортиқ қилинди.

Малохатхон МУСАЕВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Андижон вилоят Кенгаши

раиси ўринбосари

Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг:

t.me/adolat_uz

instagram.com/adolat_sdp/

facebook.com/sdpu.adolat/

twitter.com/AdolatSDP

Орқага қайтиш

АЛОҚА

Манзилимиз: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқ тонги кўчаси, 23-уй. Мўлжал: Озарбайжон Республикаси элчихонаси:

Телефон: 71-2730731 71-2884654 (139)

Электрон манзил: adolat.sdp@exat.uz

САЙТ ТЕСТ РЕЖИМИДА ИШЛАМОҚДА:

www.adolat.uz веб-сайти 2018 йилнинг 21 май куни электрон ОАВ сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 1232. Муассис: Ўзбекистон Адолат СДП. Таҳририят манзили: 100043, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқтонгги кўчаси, 23-уй. Электрон манзил: info@adolat.uz

Сайт материалларидан фойдаланилганда Фойдаланиш шартларига амал қилиниши шарт. Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг оммавийахборот воситалари тўғрисидаги ҳамда муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган

#

Мурожаатингиз учун рахмат!