Хотира-мангу, қадр-абадий

Инсон хотира билан тирик, қадр билан улуғ. Иккинчи жаҳон урушида ҳалок бўлган минглаб юртдошларимиз хотирасини ёд этиш, оловли жанглардан омон қайтган боболаримизга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш том маънода миллий қадриятга айланди.

Партиямизнинг «Саховат — беназир қадрият» лойиҳаси доирасида 9 май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Ўзбекистон “Адолат” СДП Қонликўл умани Кенгаши ходимлари туманда яшовчи бир қатор уруш ва меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олишди.

Қонликўл тумани «Жана кала» ОФЙ ҳудудида истиқомат қилаётган уруш фахрийси Оразбай Наметуллаев ва «Конликўл» ПФЙ ҳудудидаги «Қурилисши» кўчасида истиқомат қилаётган, 1924 йилда туғилган Қазақбай Қосуақовларнинг хонадонларида меҳмон бўлишди. Ташриф чоғида улуғ Ватан уруши қатнашчилари билан суҳбат уюштириб, уларни байрам билан табрикладилар.

Бугун бир қучоқ невара ва эваралари ардоғида яшаётган ушбу кексаларимиз мустақиллик йилларида кўрсатилаётган ҳурмат ва ғамхўрликлардан мамнундирлар.

— Уруш балоси нафақат бизнинг юртимизга балки бутун дунёда инсоният бошига ҳеч қачон қайтмасин. Бугунги тинч ва осуда кунларда ёшларимиз бахтли ҳаёт кечиришсин. Доимо юртимизнинг тинчлигини ўйлаётган, фарзандларимизнинг бахтли, саодатли ҳаёт кечиришини таъминлаб бераётган Муҳтарам Президентимизга минг бора раҳмат айтаман. Биз, кексаларга кўрсатилаётган бундай меҳр ва эътибордан бошимиз кўкка етди,- дейди қўллари ҳар доим юрт дуосида бўлган нуронийларимиз.

Айшолпан ОРАЗИМБЕТОВА,

Ўзбекистон «Адолат» СДП

Қорақалпоғистон Республикаси

ҳудудий Кенгаши

матбуот котиби

Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг:

t.me/adolat_uz

instagram.com/adolat_sdp/

facebook.com/sdpu.adolat/

twitter.com/AdolatSDP

Орқага қайтиш

АЛОҚА

Манзилимиз: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқ тонги кўчаси, 23-уй. Мўлжал: Озарбайжон Республикаси элчихонаси:

Телефон: 71-2730731 71-2884654 (139)

Электрон манзил: adolat.sdp@exat.uz

САЙТ ТЕСТ РЕЖИМИДА ИШЛАМОҚДА:

www.adolat.uz веб-сайти 2018 йилнинг 21 май куни электрон ОАВ сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 1232. Муассис: Ўзбекистон Адолат СДП. Таҳририят манзили: 100043, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқтонгги кўчаси, 23-уй. Электрон манзил: info@adolat.uz

Сайт материалларидан фойдаланилганда Фойдаланиш шартларига амал қилиниши шарт. Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг оммавийахборот воситалари тўғрисидаги ҳамда муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган

#

Мурожаатингиз учун рахмат!