Дилрабо Чориева: юқори малакали кадрлар мамлакат тараққиётини таъминлайди

Мен кўп йиллардан буён халқ таълими тизимида фаолият олиб бораман. Ўтган йиллар давомида жуда кўплаб шогирдлар тайёрладим. Айни пайтда улар халқ хўжалигининг турли соҳаларида ислоҳотлар муваффақиятини таъминлашда ҳисса қўшиб келишаяпти.

Мамлакатимизда бугун ҳақиқатдан ҳам, ёшлар масаласи давлат сиёсати даражасига кўтарилди. Президентимиз ва ҳукуматимиз томонидан биз педагогларга ҳамда ёш авлодга катта ғамхўрлик кўрсатиб келинмоқда. Буни оммавий ахборот воситаларида эълон қилинган Президентимизнинг 2019 йил 3 майдаги “Иқтидорли ёшларни аниқлаш ва юқори малакали кадрлар тайёрлашнинг узлуксиз тизимини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ҳам яна бир карра тасдиқлаб турибди.

Юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотларга ёшларни кенг жалб этиш, уларни изланувчанликка, илм-фанни ўзлаштиришга қизиқтириш, иқтидорли ёшларни аниқлаш, рағбатлантириш сира кечиктириб бўлмайдиган вазифадир. Шунинг учун ҳам мен Президентимиз қарорини ўз вақтида қабул қилинган деб ҳисоблайман.

Шу ўринда бундан буён умумий ўрта таълим мактаблари, академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари ўртасида нодавлат фан олимпиадаларини ташкил этилиши, халқаро олимпиадаларга қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритган ўқувчиларга малакали профессор-ўқитувчилар, хорижлик мутахассислар машғулотлар олиб бориши айни муддао бўлди.

Иш фаолиятим даврида кузатдимки, одамлар қайси соҳада бўлса ҳам қилган меҳнатига яраша моддий рағбатлантирилса, қизиқиши ортади. Янада самаралироқ ишлашга ҳаракат қилади. Жумладан, бундан кейин халқаро олимпиадаларнинг ғолиб ўқувчилари ва уларнинг ўқитувчилари бир марталик пул мукофотлари билан тақдирланиши, қолаверса, жойларда ўтказиладиган олимпиадаларнинг республика босқичи ғолибларининг ўқитувчиларини ҳам пул мукофотлари билан рағбатлантирилиши адолатли бўлди.

Шунингдек, Халқ таълими вазирлиги тизимидаги иқтидорли ўқувчилар билан ишлаш департаментининг 2019-2020 ўқув йилидан бошлаб Давлат тест маркази билан биргаликда умумий ўрта таълим мактабларининг 4-11 синф, академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари учун ҳар чоракда онлайн тарзда олимпиадалар ташкил этилиши ҳам жуда яхши бўлди. Шу усул туфайли иқтидорли ўқувчиларни аниқлаш ва уларни чуқурлаштирилган материаллар билан мунтазам таъминлаб бориш имконияти яратилади.

Мен Ўзбекистон “Адолат” СДП аъзоси сифатида Президентимизнинг ушбу қарори партиямизнинг шу кеча-кундузда олиб бораётган фаолиятига ҳам ҳамоҳанг эканлигини мамнуният билан қайд этмоқчиман. Масалан, қарорда математика, физика, кимё, биология, информатика ва ахборот технологиялари йўналишлари ғолибларини аниқлаш ва улар билан мунтазам ишлаш ҳақида айтилади. Партиямиз томонидан ҳам барча фанлар бўйича инновацион йўналишда илмий изланишлар олиб бораётган иқтидорли ёшлар аниқланиб, улар фаолияти қўллаб-қувватлаб келинмоқда. Шу туфайли ҳам бу қарор биз “Адолатчи”ларнинг мақсад ва вазифаларимизга тўғри келиши билан аҳамиятлидир.

Умуман олганда, ҳар қайси давлатнинг халқаро майдондаги обрўси ва нуфузини оширишда ёш авлодга бўлган эътибори катта ўрин тутади.Мен мутахассис сифатида Президентимизнинг ушбу қарори айни вақтида қабул қилинган муҳим ҳужжат эканлигини юқори баҳолайман. Юртимизда иқтидорли ёшлар кўп. Улар келажакда албатта Ўзбекистон довруғини дунё миқёсида таратиб, аждодларимизга муносиб эканликларини намойиш этадилар. Мен бунга ишонаман.

Дилрабо ЧОРИЕВА,

Қарши туманидаги 69-умумтаълим

мактабининг ҳуқуқшунослик

фани ўқитувчиси,

Ўзбекистон “Адолат” СДП фаоли

Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг:

t.me/adolat_uz

instagram.com/adolat_sdp/

facebook.com/sdpu.adolat/

twitter.com/AdolatSDP

Орқага қайтиш

АЛОҚА

Манзилимиз: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқ тонги кўчаси, 23-уй. Мўлжал: Озарбайжон Республикаси элчихонаси:

Телефон: 71-2730731 71-2884654 (139)

Электрон манзил: adolat.sdp@exat.uz

САЙТ ТЕСТ РЕЖИМИДА ИШЛАМОҚДА:

www.adolat.uz веб-сайти 2018 йилнинг 21 май куни электрон ОАВ сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 1232. Муассис: Ўзбекистон Адолат СДП. Таҳририят манзили: 100043, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқтонгги кўчаси, 23-уй. Электрон манзил: info@adolat.uz

Сайт материалларидан фойдаланилганда Фойдаланиш шартларига амал қилиниши шарт. Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг оммавийахборот воситалари тўғрисидаги ҳамда муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган

#

Мурожаатингиз учун рахмат!