Халқимизга хизмат – эзгу мақсадимиз

Қоракўл туманидаги “Чандиробод” МФЙга қарашли “Чандир” қишлоғи туман марказидан 25 км масофада жойлашган бўлиб, қишлоқ аҳолисига “Янгиҳаёт” ҚВП тиббий хизмат кўрсатиб келмоқда эди.

2017 йилнинг 1 апрелида халқ депутатлари Қоракўл туман Кенгаши сессиясида туманда бирламчи тиббий санитария ёрдамчи муассасаларининг фаолиятини такомиллаштириш ва янада яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида йиғилиш ўтказилиб, туманда фаолият кўрсатилаётган 33 та қишлоқ врачлик пунктлари мақбуллаштирилиб, уларнинг негизида 10 та қишлоқ оилавий поликлиникалари ҳамда 9 та қишлоқ врачлик пунктлари ташкил этилиши назарда тутилган эди.

Чандир қишлоғидан “Янги ҳаёт” ҚВП фаолияти тугатилиб, қишлоқ аҳолисига тиббий хизмат кўрсатиш 12 км узоқликдаги “Қувача” ҚОПга бириктирилганлиги, ушбу йўналишда қатнамайдиган транспорт воситалари йўқлиги ҳамда йўлнинг аянчли аҳволда эканлиги сабабли аҳоли ўртасида турли эътирозлар юзага келаётган эди. Ҳудуд аҳолисининг талаб-истакларидан келиб чиқиб, Республика Соғлиқни сақлаш вазирлигига қилинган мурожаат, депутатлик сўрови вилоят ва туман Тиббиёт бирлашмаси мутахасссислари иштирокида жойида ўрганилиб, ижобий хулосага келинди.

Таъкидлаш жоизки, 2018 йилнинг май ойида Қоракўл туман Тиббиёт бирлашмасига, Вилоят Соғлиқни Сақлаш бошқармасига ҳамда 2019 йил март ойида эса Республика Соғлиқни Сақлаш вазирига 4000 га яқин қишлоқ аҳолисининг аҳволини ўрганиб, уларнинг тарқоқ ҳолатда яшаётганлигини инобатга олган ҳолда, аҳолига тиббий хизмат қўрсатиш даражасини яхшилаш мақсадида “Янги ҳаёт” ҚВПнинг фаолиятини қайта тиклаш масаласи юзасидан депутатлик сўрови билан мурожаат қилинган эди.

Албатта, депутатларининг аралашуви билан “Чандир” қишлоғидаги “Янги ҳаёт” ҚВП биноси 57-сонли ҚОПнинг филиалига айлантирилиб, бинода рўйхатхона, доя ва унинг кўрувхонаси, эмлаш-муолажа хонаси, патронажалар, умумий амалиёт шифокори хоналари фаолияти тикланди, ҳозирда ушбу ҳудуд аҳолисига сифатли тиббий хизмат кўрсатиб келмоқда.

— Ҳудудимиз туман марказидан 25 км узоқликда жойлашган. Қишлоғимизда “Янги ҳаёт” ҚВП мавжуд бўлиб, 2017 йилнинг апрель ойидан фаолияти тугатилди ҳамда “Қувача” қишлоқ оилавий поликлиникасига беркитилди. Бу эса бизга жуда катта муаммоларни туғдирди. Хусусан, “Қувача”гача 10-12 км масофани пиёда бориб, яна шунча масофани босиб ўтишга мажбур бўлаётган эдик. Кўрсатилаётган тиббий хизмат сифати ҳам талаб даражасида эмас эди. Халқ депутатлари Қоракўл туман Кенгаши депутатлари ҳамда партия ходимларининг саъй-ҳаракатлари билан ҚВП яна тикланди. Аҳоли учун эса кўрсатилаётган тиббий хизматдан жуда мамнунмиз, - дейди афғон уруши қатнашчиси Нурёғди ота Жумаев.  

Дарҳақиқат, ҳар бир депутат, ташкилот ходими халқимизга хизмат қилиш, ўзимизнинг касбий бурчимизни сидқидилдан бажаришимиз бугунги кун талаби экан, ана шу талабни астойдил бажариб, масъулиятни ҳис этсак мақсадимизга эришамиз. Энг муҳими, халқ мурожаатлари ўз ечимини топади.

Маҳмуд РАХМАТОВ,

  Ўзбекистон “Адолат” СДП

Халқ депутатлари

Қоракўл туман Кенгаши депутати

Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг:

t.me/adolat_uz

instagram.com/adolat_sdp/

facebook.com/sdpu.adolat/

twitter.com/AdolatSDP

Орқага қайтиш

АЛОҚА

Манзилимиз: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқ тонги кўчаси, 23-уй. Мўлжал: Озарбайжон Республикаси элчихонаси:

Телефон: 71-2730731 71-2884654 (139)

Электрон манзил: adolat.sdp@exat.uz

САЙТ ТЕСТ РЕЖИМИДА ИШЛАМОҚДА:

www.adolat.uz веб-сайти 2018 йилнинг 21 май куни электрон ОАВ сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 1232. Муассис: Ўзбекистон Адолат СДП. Таҳририят манзили: 100043, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқтонгги кўчаси, 23-уй. Электрон манзил: info@adolat.uz

Сайт материалларидан фойдаланилганда Фойдаланиш шартларига амал қилиниши шарт. Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг оммавийахборот воситалари тўғрисидаги ҳамда муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган

#

Мурожаатингиз учун рахмат!