Президент ташрифи: Хонобод янада ривожланади

Ўзининг гўзал табиати билан “курорт шаҳар” номини олган Хонобод узоқ йиллар ёпиқ ҳудуд бўлиб, саноат ривожланмаган, кўплаб объектлар бўшаб қолган эди. Президентимиз Шавкат Мирзиёев 2017 йил 2 июнда бу ерга ташриф буюриб, ижтимоий-иқтисодий шароит билан яқиндан танишган, вазиятни тубдан яхшилаш бўйича чора-тадбирлар белгилаб берган эди.

2017-2019 йилларда шаҳрини комплекс ривожлантириш бўйича дастур ишлаб чиқилди. Унга 3 минг 200 дан зиёд лойиҳалар киритилиб, 500 миллиард сўм маблағ йўналтирилди. Бунинг натижасида кўплаб корхоналар ташкил этилиб, одамлар иш билан таъминланди.

Давлатимиз раҳбари бугун Андижон вилоятига ташрифи чоғида дастлаб Хонободдаги «Xon tex city» масъулияти чекланган жамияти фаолияти билан танишди. Мазкур корхонада 50 турдаги тайёр кийим-кечаклар 300 дан ортиқ моделда ишлаб чиқарилмоқда. Йилига 500 минг долларлик маҳсулот экспорт қилиш режалаштирилган. Энг муҳими, илгари ишсиз бўлган 300 га яқин хотин-қиз бандлиги таъминланган.

— Ҳамма ҳаракатларимиз, фармон ва қарорларимиз замирида халқимиз ҳаётини яхшилаш, фарзандларимизнинг эртанги кунига замин яратиш мақсади мужассам. Шу борадаги ўзгаришларни, сизларнинг ҳаётдан розилигингизни кўриб хурсанд бўлдим. Андижонга бу галги ташрифимиздан ҳам мақсад - одамларнинг ҳақиқий талабидан келиб чиқиб режа қилиш, уларни таъминлаш чораларини кўриш, -деди Шавкат Мирзиёев.

Ҳа, Президентимизнинг ташрифи хонободликларни чексиз қувонтирди. Билдирилган таклифлар бизни янада фаолликка, яратувчиликка бошлайди. Асосийси, барча соҳалар ривожланиш баробарида эртанги кунимиз янада фаровон бўлади.

Хулкарой МЎМИНОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Хонобод шаҳар Кенгаши раиси

Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг:

t.me/adolat_uz

instagram.com/adolat_sdp/

facebook.com/sdpu.adolat/

twitter.com/AdolatSDP

Орқага қайтиш

АЛОҚА

Манзилимиз: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқ тонги кўчаси, 23-уй. Мўлжал: Озарбайжон Республикаси элчихонаси:

Телефон: 71-2730731 71-2884654 (139)

Электрон манзил: adolat.sdp@exat.uz

САЙТ ТЕСТ РЕЖИМИДА ИШЛАМОҚДА:

www.adolat.uz веб-сайти 2018 йилнинг 21 май куни электрон ОАВ сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 1232. Муассис: Ўзбекистон Адолат СДП. Таҳририят манзили: 100043, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқтонгги кўчаси, 23-уй. Электрон манзил: info@adolat.uz

Сайт материалларидан фойдаланилганда Фойдаланиш шартларига амал қилиниши шарт. Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг оммавийахборот воситалари тўғрисидаги ҳамда муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган

#

Мурожаатингиз учун рахмат!