“Китоб челленж”: фаоллар мактабларда китоб совға қилишди

Китобхонликка берилаётган эътибор ёшларнинг маънавий дунёсини ривожлантиришда, уларнинг ҳар томонлама шаклланишида, ўз нутқини эркин ва равон ифодалай олишида хизмат қилади. Албатта, мамлакатимиз раҳбари томонидан ишлаб чиқилган беш ташаббусдан бири ҳам ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш чора-тадбирлар дастури лойиҳаси тўғрисида бўлиб, юртимизнинг ҳар бир фуқароси ана шу ташаббус йўлида астойдил бел боғлашди. Жумладан, Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг Когон шаҳар Кенгаши ходимлари ва депутат Нодира Мўминова Когон шаҳридаги 8-умумтаълим мактаби ҳамда ўзи таълим олган Когон туманидаги 7-умумтаълим мактабларида бўлиб, ёшларнинг маънавий камолотини юксалтириш йўлида мактаб кутубхонасига бадиий, илмий-оммабоп китобларни совға қилди.

Партиянинг Когон туман Кенгаши раиси Мактуба Ҳамроева эса беш ташаббус йўлида илдам қадам ташлаб, ўзи таълим олган илм маскани - Жондор туманидаги 23-умумтаълим мактабида бўлиб, ёшлар билан суҳбат қилар экан, албатта, бугунги кунда улар учун яратилаётган шароитлар, имкониятлар билан ўртоқлашди. Китобхонликни ривожлантириш, ҳар бир инсон ўз уйида кутубхона ташкил этиши лозимлиги тўғрисида гапириб ўтди. Уларга турли мавзудаги китоблар совға қилиб, қувончига қувонч қўшди.

Партиянинг Пешкў тумани фаоллари ва депутатлари ҳам жойларда бўлиб, китобхонлик тарғиботига жуда катта эътибор қаратишмоқда. Хусусан, Афшона Тиббиёт коллежида бўлиб ўтган “Китобхонлик – инсон маънавияти кўзгуси” мавзусидаги давра суҳбатида бугунги кунда олиб борилаётган тарғибот ишлари ҳамда китобхонлик борасида қабул қилинган қарор ва фармонлар моҳияти тўғрисида фикр - мулоҳазалар билдирилди. Шунингдек, депутат Фарҳод Болтаев ҳамда партиянинг Пешкў туман Кенгаши ходимлари томонидан коллеж кутубхонасига китоблар тақдим этилди.

Абдурашид ҚЎЧҚОРОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Бухоро вилоят Кенгаши раиси ўринбосари

Орқага қайтиш

АЛОҚА

Манзилимиз: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқ тонги кўчаси, 23-уй. Мўлжал: Озарбайжон Республикаси элчихонаси:

Телефон: 71-2730731 71-2884654 (139)

Электрон манзил: adolat.sdp@exat.uz

САЙТ ТЕСТ РЕЖИМИДА ИШЛАМОҚДА:

www.adolat.uz веб-сайти 2018 йилнинг 21 май куни электрон ОАВ сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 1232. Муассис: Ўзбекистон Адолат СДП. Таҳририят манзили: 100043, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқтонгги кўчаси, 23-уй. Электрон манзил: info@adolat.uz

Сайт материалларидан фойдаланилганда Фойдаланиш шартларига амал қилиниши шарт. Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг оммавийахборот воситалари тўғрисидаги ҳамда муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган

#

Мурожаатингиз учун рахмат!