“Мустаҳкам оила” танловида партиядошлар фаоллиги

Ўзбекистон “Адолат” СДП Бухоро вилоят Кенгаши томонидан Бухоро шаҳридаги 3-умумий ўрта таълим мактаби билан ҳамкорликда “15 май – Халқаро оила куни” муносабати билан “Менинг оилам энг тоза ва обод хонадон” шиори остида танлов ташкил этилди. Унда партия ходимлари, фаоллар, мактаб ўқитувчилари ва ҳудуд фаоллари иштирок этишди.

Танловда Ачиловлар, Раббиевлар, Юнусовлар, Нарзуллаевлар оиласи ўзаро беш шарт доирасида беллашишди. Албатта, бир-биридан ажойиб, қизиқарли бўлган шартлар партиядошларнинг фаоллигини оширди, энг қувонарлиси, уларнинг оилада она ва фарзанд ўртасидаги муносабат, оилани мустаҳкамловчи омиллар қай тартибда ўрнатилиши лозимлиги борасидаги тажрибалари алмашилди.

— Ташкил этилган тадбир барча учун жуда намунали бўлди, - дейди мактаб Хотин қизлар раиси, “Қизларжон клуби” раиси Меҳри Абдуллаева, – албатта, бу сингари тадбирларни маълум бир вақтда эмас, балки тез-тез ташкил этиб турсак, шубҳасиз, оилалар мустаҳкамлиги бардавом бўлади, ажримлар сони камаяди, асосийси, қизлар, йигитларимиз оила қуриш арафисида ўз масъулиятини ҳис этишади.

— Бугунги кунда оилада ҳар бир инсоннинг психологик ҳолатларини мукаммал ўрганиб, бўлажак оила қурувчиларнинг онгини ривожлантиришга алоҳида аҳамият қаратиш керак. Аввало, ота-она фарзанд тарбиясига эътибор бериши, уларни оилага психологик жиҳатдан тайёрлаши лозим, – дейди суҳбатимизга шерик бўлган мактаб психологи Зебинисо Ғуломова.

Танлов давомида “Таништирув” шартида Ачиловлар оиласи барчага ибрат бўлган бўлса, “Оила қадриятлари” шартида эса Раббиевлар оиласи оиладаги ота-она ва фарзанд муносабатлари, ҳурмат ва меҳр-оқибат билан боғлиқ қадриятларни кўрсатган ҳолда намуна бўлишди. Юнусовлар оиласи иштирокчилари эса “Қиз бола учун ўрнак – она” шартида онанинг оиладаги вазифалари, масъулиятини чиройли саҳна кўриниши мисолида кўрсатиб ўтишди. Нарзуллаевлар оиласи “Фарзандингизни биласизми?” шарти доирасида ота-онанинг ўз фарзандини қай даражада билиши ва уларнинг психологик онгини ривожлантиришда нималарга аҳамият қаратиб бориши борасида мулоҳазалар, фикрларини билдиришди.

Тарбиявий аҳамиятга эга бўлган танловда ҳайъат аъзолари адолат мезонига таянган ҳолда уларни баҳолашар экан, “Энг мустаҳкам оила”, “Энг аҳил оила”, “Энг чаққон оила”, “Энг қувноқ оила” номинациялари бўйича тақдирланишди. Барча ғолиб ва ташаббускор партиядошларга эсдалик совғалари ҳамда фахрий ёрлиқлар топширилди.  

Моҳигул АБДУЛЛАЕВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Бухоро вилоят Кенгаши

матбуот котиби

Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг:

t.me/adolat_uz

instagram.com/adolat_sdp/

facebook.com/sdpu.adolat/

twitter.com/AdolatSDP

Орқага қайтиш

АЛОҚА

Манзилимиз: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқ тонги кўчаси, 23-уй. Мўлжал: Озарбайжон Республикаси элчихонаси:

Телефон: 71-2730731 71-2884654 (139)

Электрон манзил: adolat.sdp@exat.uz

САЙТ ТЕСТ РЕЖИМИДА ИШЛАМОҚДА:

www.adolat.uz веб-сайти 2018 йилнинг 21 май куни электрон ОАВ сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 1232. Муассис: Ўзбекистон Адолат СДП. Таҳририят манзили: 100043, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқтонгги кўчаси, 23-уй. Электрон манзил: info@adolat.uz

Сайт материалларидан фойдаланилганда Фойдаланиш шартларига амал қилиниши шарт. Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг оммавийахборот воситалари тўғрисидаги ҳамда муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган

#

Мурожаатингиз учун рахмат!