Китоб челленж: Чирчиқ шаҳар Кенгаши раиси ўзи ўқиган мактабга китоблар совға қилди

Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан юртимизда китобхонликка қаратилаётган юксак эътибор, аҳоли орасида, айниқса, ёшларимизда мутолаа маданиятини юксалишига хизмат қилаётгани аҳамиятлидир. Ушбу хайрли ташаббус туфайли эндиликда мамлакатимизда раҳбар–ходимлар, зиёлилар, ишчи ходимлар ўзлари ўқиган умумий ўрта таълим мактабларига китоблар совға қилишмоқда.

Хусусан, куни кеча Ўзбекистон “Адолат” СДП Чирчиқ шаҳар Кенгаши раиси, Ўзбекистон миллий белбоғли кураш федерацияси раиси, белбоғли кураш бўйича UWW (Бутун дунё курашлар олами )нинг халқаро тоифадаги ҳаками Равшан Дастиров Чирчиқ шаҳар, Иқбол маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги ўзи ўқиган 18-умумий ўрта таълим мактаби кутубхонасига миллий ҳамда жаҳон адабиёти намоёндаларининг сара асарларидан иборат китоблар жамланмасини совға қилди.

– Биз мактабимизда билим олиб, кейинчалик жамиятимизда, эл орасида нафи тегадиган, элда эъзоз топган битирувчиларимиз билан фахрланамиз, - дейди мактаб бошланғич синф ўқитувчиси С. Норметова. – Мактабимиз кутубхонасига жисмоний тарбия ва спортни, жумладан миллий спорт турларимиздан бўлган белбоғли курашни мамлакатимизда оммалаштириб, жаҳонга кенг қулоч ёзишида алоҳида ҳисса қўшиб келаётган, менинг бошланғич синфдаги энг фаол аълочи ўқувчим бўлган Равшанжон Дастировнинг бундай хайрли ишларидан жудаям мамнун бўлдик. Шу мактабда ўқиб, таълим олиб, элда обрў топган ўқувчим Равшан Дастировнинг сара адабиётлар совға қилганидан кўнгим тоғдек кўтарилди.

Дилдора ЧОРИЕВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Чирчиқ шаҳар Кенгаши

ижрочи котиби

Орқага қайтиш

АЛОҚА

Манзилимиз: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқ тонги кўчаси, 23-уй. Мўлжал: Озарбайжон Республикаси элчихонаси:

Телефон: 71-2730731 71-2884654 (139)

Электрон манзил: adolat.sdp@exat.uz

САЙТ ТЕСТ РЕЖИМИДА ИШЛАМОҚДА:

www.adolat.uz веб-сайти 2018 йилнинг 21 май куни электрон ОАВ сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 1232. Муассис: Ўзбекистон Адолат СДП. Таҳририят манзили: 100043, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқтонгги кўчаси, 23-уй. Электрон манзил: info@adolat.uz

Сайт материалларидан фойдаланилганда Фойдаланиш шартларига амал қилиниши шарт. Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг оммавийахборот воситалари тўғрисидаги ҳамда муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган

#

Мурожаатингиз учун рахмат!