“Зарчабек”да сиёсий ўқув ташкил этилди

Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг “Сиёсий-ҳуқуқий билимларни мустаҳкамлаш – демократик жамият пойдевори” лойиҳаси доирасида партиянинг Шофиркон туман Кенгаши томонидан тумандаги “Зарчабек” МФЙда истиқомат қилувчи аҳоли учун сиёсий ўқув ташкил этилди. Унда партия вилоят Кенгаши ва туман Кенгаши, Шофиркон тумани Фуқаролар ўзини-ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Кенгаши ходимлари, депутатлар, маҳалла фуқаролари иштирок этишди.

Ўқувни партия туман Кенгаши раиси Зулфия Ашурова очиб берар экан, сўз берилган лектор Садоқат Баракаева ҳафта давомида Ўзбекистонда ва жаҳонда рўй берган воқеа-ҳодисаларнинг қисқача тафсилотлари ҳақида гапириб ўтди. Хусусан, қабул қилинган янги қарор ва фармонлар, уларнинг мазмун-моҳияти тўғрисида батафсил маълумотларни бериб, аҳолининг сиёсий билимини янада ривожлантиришда кўмаклашди.

Айниқса, 6 май куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорининг моҳияти ҳақида берилган тушунчалар маҳалла аҳлининг ҳуқуқий тарбиясини шакллантирди. Улар таълим, айниқса, мактабгача таълим тизими ҳақидаги аниқ фикрларга эга бўлишди.

Партия томонидан бугунги кунга қадар йигирмага яқин сиёсий ўқувлар ташкил этилди. Албатта, ҳар бир ўқувда фуқароларнинг сиёсий билими ривожланмоқда, ҳуқуқий саводхонлиги шаклланмоқда. Жамиятда аёлларимизнинг мустаҳкам ўрин эгаллашида, уларнинг эркин ва мустақил фикрлаши учун имкон бераётган бу каби ўқувлар ҳуқуқий таълим-тарбиянинг ўчоғи бўлиб хизмат қилмоқда,дейди “Зарчабек” МФЙ раиси Фотима Бўронова.

Ўқув давомида партиянинг вилоят Кенгаши раиси ўринбосари Абдурашид Қўчқоров эса партия томонидан олиб борилаётган амалий ишларнинг натижадорлиги, ҳар бир депутатнинг бугунги кундаги фаолияти, шунингдек, ташкил этилаётган ўқувнинг мақсад-моҳияти тўғрисида тўхталиб ўтди.

Сиёсий ўқув давомида қабул қилинган қарор моҳияти билан танишиб, ҳуқуқий билимим ривожланди, дейди маҳалла фуқароларидан бири Хадича Ҳаққулова, – ҳар бир қарор моҳияти билан танишгач, унда аҳоли манфаатларининг мавжудлиги, барчамиз учун яратилаётган имкониятларнинг кенглигини кўрсатиб турибди. Албатта, партия томонидан бундай ўқувларнинг тез-тез ташкил этилиши фаоллигимизни оширади, энг қувонарлиси, сиёсий-ҳуқуқий саводхонлигимизни шакллантиришда хизмат қилади.

Фикр ва мулоҳазаларга бой бўлган сиёсий ўқув аҳолининг маънавий дунёқараши, сиёсий ҳаётдаги ўрни ва ролини оширишда хизмат қилди.

Моҳигул АБДУЛЛАЕВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Бухоро вилоят Кенгаши

матбуот котиби

Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг:

t.me/adolat_uz

instagram.com/adolat_sdp/

facebook.com/sdpu.adolat/

twitter.com/AdolatSDP

Орқага қайтиш

АЛОҚА

Манзилимиз: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқ тонги кўчаси, 23-уй. Мўлжал: Озарбайжон Республикаси элчихонаси:

Телефон: 71-2730731 71-2884654 (139)

Электрон манзил: adolat.sdp@exat.uz

САЙТ ТЕСТ РЕЖИМИДА ИШЛАМОҚДА:

www.adolat.uz веб-сайти 2018 йилнинг 21 май куни электрон ОАВ сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 1232. Муассис: Ўзбекистон Адолат СДП. Таҳририят манзили: 100043, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқтонгги кўчаси, 23-уй. Электрон манзил: info@adolat.uz

Сайт материалларидан фойдаланилганда Фойдаланиш шартларига амал қилиниши шарт. Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг оммавийахборот воситалари тўғрисидаги ҳамда муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган

#

Мурожаатингиз учун рахмат!