ФАРГОНА

Манзил: Фарғона шаҳри, Бурҳониддин Марғилоний кўчаси, 4-уй

Телефон: (73) 244-25-29, 244-14-29

Электрон манзил:  fergana@adolat.uz

Янгиликлар
News

“Адолат” кубоги мусобақасининг Фарғона вилоят босқичи ғолиблари аниқланди

Юртимизда аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, юртдошларимизни спорт турларига бўлган қизиқишларини янада ошириш давлат сиёсати даражасига кўтарилган. Президентимиз томонидан қабул қилинган “Юқумли бўлмаган касалликларнинг профилактикасини, соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва аҳолининг жисмоний фаоллиги даражасини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорида ҳам айнан халқимиз саломатлиги, ёшларимизнинг ҳар томонлама етук келажаги кўзланган. Қолаверса, юртбошимиз томонидан 2019 йилнинг 19 март санасида бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида илгари сурилган 5 та ташаббуснинг биттаси ёшларимизни спортга бўлган қизиқишларини янада оширишга қаратилган. Албатта, Ўзбекистон “Адолат” СДП Фарғона вилоят Кенгаши томонидан ҳам мазкур йўналишда бир қатор ишлар амалга оширилиб келинмоқда. Хусусан, жорий йилдан бошлаб Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Фарғона вилоят Кенгаши ва Ўзбекистон Белбоғли кураш федерацияси Фарғона бўлими ўртасида ўзаро ҳамкорлик тўғрисида Меморандум имзоланди. Унда мамлакатимизда Белбоғли кураш спорт турини оммалаштириш, спорт усталари, чемпионлар, соҳада катта ютуқларга эришган курашчиларнинг фаолиятини ёшларга намуна қилиш орқали уларда фаол фуқаролик позицияси, ташаббускорлик, Ватанпарварлик туйғуларини оширишга алоҳида эътибор қаратилган. Айни шундай эзгу мақсадлар билан шу йилнинг 18-22 март саналарида “Адолат” кубоги Республика мусобақасининг шаҳар-туман босқичлари бўлиб ўтди. Уларда 2000, 2001 ҳамда 2002 йилларда туғилган ўғил болалар 55, 60, 65, 71, 77, 83 кг вазн тоифаларида куч синашдилар. Ана шу масобақаларда ғолибликни қўлга киритган ёшлар бугун Фарғона ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактабида бўлиб ўтган “Адолат” кубогининг вилоят босқичида гиламга чиқдилар. К. Исраилова, Ўзбекистон “Адолат” СДП Фарғона вилоят Кенгаши раиси ўринбосари: — Белбоғли кураш бўйича “Адолат” кубоги мусобқаларининг ўтказилиши кўплаб ёшларимизни спортга бўлган меҳр-муҳаббатлари янада ошишига хизмат қилмоқда. Боиси белбоғли кураш миллий спорт турларимиздан бири. Фахр билан айтишимиз мумкинки, Фарғона – белбоғли кураш спорти бешиги ҳисобланади. Фарғона водийси ва унга туташ ҳудудларда азал-азалдан тўйлар, сайллар кураш мусобақаларисиз ўтмаслиги тарихий ёзма манбааларда ҳам қайд этилган. Ота-боболаримиздан мерос бўлиб келаётган, мардлик ва жасурлик рамзи бўлган ушбу белбоғли кураш спорт турида гиламга тушаётган барча полвонларга омад тилаймиз! Шу куни полвонлар кураши қизиқарли кўриниш олди. Ҳар бир иштирокчи ўзининг кучли ва баққуват эканлигини, бор тажриба ва маҳоратини намоён этишга ҳаракат қилди. Энг муҳими улар миллий қадриятларимизга бўлган ҳурмат-эҳтиромларини намоён этдилар. Муросасиз бахслар якунида Раҳматилло Анваржонов, Хумоюн Абдуқодиров, Азамат Адҳамжонов, Омонулло Турсунов каби ёш ва иқтидорли полвонлар мухлис-у мутахассисларда катта таассурот қолдирди. Барча ғолибларга дипломлар ва эсдалик совғалари топиширилди. Шунингдек, фаол иштирокчилар ва мураббийлар ҳам ташаккурномалар билан тадқирландилар. Мироншоҳ Рўзиев, Ўзбекистон Белбоғли кураш федерацияси Фарғона бўлими ижрочи директори ўринбосари: — Белбоғли кураш спорт тури бутун дунёда оммалашмоқда. Биз ҳам шогирдалримиз билан турли давлатларда бўлаётган мусобақаларда иштирок этиш учун борганимизда, чет элда ҳам ушбу спортга бўлган қизиқиш катта эканлигини кўриб хурсанд бўламан. Албатта, уларда фаол қатнашиб, юқори натижаларга эришиб келяпмиз. Бу ҳам бўлса, Президентимиз томонидан бизларга яратилиб берилаётган шарт-шароитларнинг яна бир намунаси. Ҳозирда Ўзбекистон “Адолат” СДП билан ҳамкорликда ўтказаётган мусобақамиз ҳам янги номларни, янги бўлажак чемпион спортчиларни кашф этмоқда. “Адолат” кубогининг вилоят босқичи ғолиблари, ўйлаймизки, республикада ҳам яхши ютуқларни қўлга киритишади. Нурбек МИРЗАЕВ, Ўзбекистон “Адолат” СДП Фарғона вилоят Кенгаши матбуот котиби Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг: t.me/adolat_uz instagram.com/adolat_sdp/ facebook.com/sdpu.adolat/ twitter.com/AdolatSDP ...

Батафсил
News

Экстремизм ва терроризм таҳдидларига қарши биргаликда курашамиз

Маълумки, адолатлилик ғояси, қонун устуворлиги - Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг бош йўналишларидан. Шу маънода партия томонидан жойларда ўтказилаётган тадбирларда ушбу масалаларнинг тарғибот-ташвиқот ишлари алоҳида эътиборда. Фарғона вилоят партия Кенгаши ҳамкорларини ҳам мазкур ишларга жалб этиб, қўлни-қўлга бериб меҳнат қилмоқдалар. Куни кеча Фарғона политехника институтида бўлиб ўтган “Диний экстремизм ва терроризм – тараққиёт кушандаси” мавзусида бўлиб ўтган очиқ мулоқот ҳам юқоридаги мавзуга қаратилди. Жуда қизиқарли ўтган тадбирда олийгоҳ ўқитувчи ва талабалари билан бир қаторда ички ишлар органлари масъул ходимлари ҳам қатнашди. Дастлаб иштирокчилар экстремизмнинг аянчли оқибатларини ўзида акс эттирган видеороликни томоша қилдилар. Бу уларда ёт иллатларнинг инсониятга етказаётган зарари, жамият ривожига болта уришга уринаётган малъун кимсаларнинг қисмати ҳақидаги тушунча ва тассавурларини бойитди. Шундан сўнг Фарғона шаҳар ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси вакиллари талабаларга ўз фаолияти ва ўрганишлари мисолида мавзу юзасидан атрофлича маълумотлар бердилар. Зеро, 970 100 нафардан кўпроқ ёшлар униб-ўсаётган Фарғона вилоятида ҳам баъзан билиб-билмай ёвуз ниятли кимсалар қармоғига илиниб қолаётганлар бор. Ўтказилаётган тадбирлар мақсади эса шундай ҳолатларнинг олдини олишга қаратилган. Бунинг учун, албатта, фуқароларда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданият юксак бўлиши даркор. Вилоят партия Кенгаши матбуот котиби Нурбек Мирзаевнинг “Юксак ҳуқуқий маданият – тараққиёт гарови” мавзусидаги маърузаси шу ҳақда сўз борди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги Фармони мазмун-моҳиятини тушунтириб ўтилди. Беҳзод Абухалилов, Фарғона политехника институти ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи: — Халқимизда “ёшларнинг бўш вақти, душманнинг иш вақти” деган гап бор. Демакки, ўғил-қизларни турли ёт иллатлар таъсиридан асраш учун энг аввало уларнинг бандлигини таъминлашимиз, истеъдод ва қобилиятларини яқиндан қўллаб-қувватлашимиз зарур. Шунинг учун ҳам Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан жорий йилнинг 19 март куни ўтказган видеоселектор йиғилишида бу борадаги бирламчи вазифалар белгилаб берилди. Унда, ёшларни маданият ва санъат муассасаларига кенг жалб этиш, жисмоний тарбия ва спортга жалб этиш, аҳоли ва ёшлар ўртасида компьютер технологиялари ва интернетдан самарали фойдаланишлар учун шарт-шароитлар яратиш, уларнинг маънавиятини юксалтириш, китобхонликни кенг тарғиб қилиш, хотин-қизлар бандлигини таъминлаш каби муҳим масалалар ўртага ташланди. Тадбир давомида ўз маърузам орқали мен айнан шу долзарб вазифалар ҳақида талабаларга батафсил маълумот бердим. Очиқ мулоқотда ёшлар “Биз терроризмга қаршимиз, биз соғлом ҳаёт тарзини танлаймиз” деган фикрларни яна бир бор ўз мулоҳазалари, чиқишлари, қарашлари билан эътироф этдилар. Тадбир сўнгида бу каби жонли, эркин, очиқ мулоқот тарзидаги учрашувларни келгусида яна давом эттириш ҳақида келишиб олинди. Биз ички ишлар тизими вакиллари эса партия билан ҳамкорликда ҳуқуқий саводхонликни тарғиб этишда давом этамиз. Мирмуҳсин САНГИНОВ, Фарғона шаҳар ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси терговчиси ...

Батафсил
News

Фарғонада “Адолат кубоги”нинг вилоят босқичи иштирокчилари сараланди

Фарғона вилоятида белбоғли кураш бўйича ўтказилаётган Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг “Адолат кубоги”нинг вилоят босқичи учун номзодлар сараланди. Хусусан, Учкўприк туманида ўтган мусобақада 2000-2002 йилларда туғилган ёшлар ўртасида 55, 60, 65, 71, 77, 83 кг вазн тоифасида бўлган спортчилар гиламга чиқдилар. Шунингдек, Бағдод, Данғара, Ўзбекистон туманларида ҳам полвонлар ўзаро бел олишдилар. Зотан, ўсиб келаётган ёш авлодни соғлом, бақувват ва баркамол қилиб тарбиялашда ҳамда жойларда белбоғли кураш спорт турини оммалаштириш ва янада ривожлантиришда бу каби мусобақаларнинг ўрни катта. Муаттар Ҳамидова, Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Ўзбекистон туман Кенгаши раиси — Ўзбекистон туманида ўтган мусобақа якунига кўра 55 кг вазн тоифасида Зиётжон Нўмонжонов, 60 кг вазнда Рахматилло Рахмонов, 65 кг вазнда Муҳамаддиёр Мақсудов, 71 кг вазнда Музаффар Машрапов, 77 кг вазнда Қобилжон Ўлмасбоев, 83 кг вазнда Шоҳрухжон Собировлар ғолибликни қўлга киритиб партиянинг Ўзбекистон туман Кенгашининг фахрий ёрлиқ ҳамда эсталик совғалари билан тақдирландилар. Таъкидлаш лозимки, юртимизда аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, ёшларимизни спорт турларига бўлган қизиқишларини янада ошириш давлат сиёсати даражасига кўтарилган. Бу сиёсатни яқиндан қўллаб-қувватлашда, фармон ва қарорлар ижросини таъминлашда бошқа сиёсий партиялар қатори Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси ҳам жонбозлик ва ташаббускорлик кўрсатмоқда. Мазкур саъй-ҳакаталар пировард натижада партия обрў ва нуфузи ошишига, электорати янада кенгайишига, энг муҳими аҳоли орасида соғлом турмуш тарзини қарор топишига хизмат қилиши, шубҳасиз. Нурбек МИРЗАЕВ, Ўзбекистон “Адолат” СДП Фарғона вилоят Кенгаши матбуот котиби Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг: t.me/adolat_uz instagram.com/adolat_sdp/ facebook.com/sdpu.adolat/ twitter.com/AdolatSDP ...

Батафсил
News

Фарғонадан онлайн: семинар бошланиш арафасида (+фоторепортаж)

Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши Марказий аппарати томонидан Фарғона вилоятида ўтказилаётган “Жамиятда юксак ҳуқуқий маданиятни шакллантиришда сиёсий партияларнинг ўрни” мавзусидаги семинар бошланиш арафасида. ...

Батафсил
News

Фарғонадан онлайн: юксак ҳуқуқий маданият – тараққиёт гарови

Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши Марказий аппарати томонидан Фарғона вилоятида ўтказилаётган “Жамиятда юксак ҳуқуқий маданиятни шакллантиришда сиёсий партияларнинг ўрни” мавзусидаги семинар ўз ишини бошлади. Унда Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши раиси Наримон Умаров қатнашмоқда. Шунингдек, Фарғона вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари раислари, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларидаги партия депутатлик гуруҳлари аъзолари, экспертлар, бошланғич партия ташкилоти фаоллари, “Ёш адоллатчилар” клуби аъзолари, ҳамкор ташкилотлар ва кенг жамоатчилик вакиллари, оммавий ахборот воситалари ходимлари ҳам иштирок этмоқда. Семинар тафсилотлари билан келгуси мақолаларимиз орқали танишиб боришингиз мумкин. Бизни кузатиб боринг...   Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг: t.me/adolat_uz instagram.com/adolat_sdp/ facebook.com/sdpu.adolat/ twitter.com/AdolatSDP ...

Батафсил
News

Фарғонадан онлайн: Наримон Умаров: мақсадимиз – ислоҳотларда Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг фаол иштирокини таъминлаш

Сўнгги икки ярим йил ичида Ўзбекистон демократик ривожланишнинг мутлақо янги босқичига қадам қўйди. Ушбу қисқа вақт мобайнида 2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси асосида ижтимоий-иқтисодий, сиёсий соҳаларда жадал ислоҳотлар, қатор янгиланишлар амалга оширилди, фуқаролик жамиятининг демократик институтлари фаоллиги янада ошди, жамият ҳаётининг барча жабҳаларида уларнинг иштироки таъминлаб келинмоқда. Шу қаторда сиёсий партияларнинг мамлакат ижтимоий-иқтисодий ҳаётидаги ўрни ва роли янада кучайди, парламентнинг ва давлат ҳокимияти вакиллик органларидаги депутатлик гуруҳларининг ваколатлари кенгайди. Кейинги йилларда халқ билан тўғридан-тўғри мулоқотни йўлга қўйиш, “Халқ давлат идораларига эмас, балки давлат органлари халқимизга хизмат қилиши керак” деган тамойилни амалга ошириш барча даражадаги раҳбарлар ҳамда депутатлар фаолиятининг асосий мезонига айланди.Ўз навбатида фуқароларнинг ҳам ҳуқуқий саводхонлик даражаси анча юксалди. Сиёсий онг ва ҳуқуқий маданиятни оширишда сиёсий партияларнинг роли муҳим ҳисобланади. Айниқса, парламент ва маҳаллик вакиллик органларига сайловлар бўлиб ўтадиган жорий йилда аҳоли ва сайловчилар билан янада яқинроқ мулоқот олиб бориш, сўнгги йилларда миллий қонунчилигимизга киритилган янгиланишлардан хабардор қилиш орқали уларнинг ҳуқуқий маданияти ошириш долзарб саналади. Чунончи, ҳуқуқий маданият кишиларнинг ҳуқуқий саводхонлик даражаси, қонунларга бўлган ҳурмати, ҳуқуқий нормаларни ижро этиши, ҳаётга тадбиқ эта олиш кўникмаси, ҳуқуқбузарликларга нисбатан муросасизлик, қонунларга итоаткорлик, сиёсий жараёнларда фаоллик ҳамда ташаббускорлигини англатади. Жамиятда ҳуқуқий маданиятни шакллантириш ва ривожлантириш, мамлакатимизда ҳуқуқий таълим ва билимлар тарғиботини тубдан яхшилаш, қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ижрочиларга етказиш, аҳолини қабул қилинаётган қонунларнинг мақсади, мазмун-моҳиятидан кенг хабардор этиб бориш“Адолат” социал-демократик партиясининг энг муҳим дастурий вазифаларидан биридир.   ...

Батафсил
News

Фарғонадан онлайн: юксак ҳуқуқий маданият – тараққиёт кафолати

Аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга доир ишлар самарадорлигини янада такомиллаштириш, фуқароларнинг ижтимоий-сиёсий ўзгаришлар билан уйғун равишда ҳуқуқий билимларини ошириб боришнинг замонавий усулларини жорий этиш, шунингдек, аҳолини, айниқса, ёшларни зарарли ахборотлардан ҳимоя қилиш бўйича мустаҳкам ҳуқуқий иммунитетни шакллантириш бугун сиёсий партиялар олдида турган долзарб вазифа ҳисобланади. — Давлатимиз раҳбарининг 2019 йилнинг 9 январь санасида қабул қилинган “Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги Фармон бугун мамлакатимиз ҳаётида муҳим аҳамият касб этмоқда. Сабаби жамиятимизда белгиланган қонун-қоидалардан, ҳуқуқий нормалардан бехабарлик, хатто ўзаро муомала қоидаларни билмаганлик оқибатида охири маъмурий ҳуқубузарлик, хатто, жиноят билан якунига етаётган ҳолатлар ҳам учраб турибди. Бу эса адолат тамойилларининг бузилишига, қонун устуворлигига соя солиши турган гап. Шунинг учун ҳам бугун Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши Марказий аппарати томонидан Фарғонада ташкил этилган семинар келгусида ўз мевасиини беришига, ижобий натижа кўрсатишига ишонаман,— дейди Тошкент тиббиёт академияси Фарғона филиали директори ўринбосари Аҳаджон Салмонов. Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг: t.me/adolat_uz instagram.com/adolat_sdp/ facebook.com/sdpu.adolat/ twitter.com/AdolatSDP   ...

Батафсил
News

Фарғонадан онлайн: Комила Исраилова: ҳуқуқий саводхонлик - партия дастурий мақсадларидан бири

Жамиятда юксак ҳуқуқий маданиятни шакллантириш вазифаси сиёсий партиялар олдида турган энг муҳим ва долзарб йўналишдир. Чунки, сиёсий партияларнинг дастурий мақсадларини таҳлил этиш, уларнинг фаолиятини муҳокама қилиш жамиятнинг юксак ҳуқуқий саводхонлигига боғлиқ. Бу борада фуқароларнинг сиёсий онги, ҳуқуқий савиясини ошириш йўлида қабул қилинаётган янгидан янги қонунлар, фармонлар, жумладан, муҳим ўзгартиришлар киритилган, янги қабул қилинган Сайлов кодекси лойиҳаси бугунги кунда жамоатчилик эътиборида. Шу боис ушбу семинардан биз кўп нарсаларни кутяпмиз. Семинарда билдирилган таклифларни амалиётга татбиқ этиш орқали фаолиятимиз самарадорлигини янги босқичга олиб чиқамиз. Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг: t.me/adolat_uz instagram.com/adolat_sdp/ facebook.com/sdpu.adolat/ twitter.com/AdolatSDP ...

Батафсил

АЛОҚА

Манзилимиз: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқ тонги кўчаси, 23-уй. Мўлжал: Озарбайжон Республикаси элчихонаси:

Телефон: 71-2730731 71-2884654 (139)

Электрон манзил: adolat.sdp@exat.uz

САЙТ ТЕСТ РЕЖИМИДА ИШЛАМОҚДА:

www.adolat.uz веб-сайти 2018 йилнинг 21 май куни электрон ОАВ сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 1232. Муассис: Ўзбекистон Адолат СДП. Таҳририят манзили: 100043, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқтонгги кўчаси, 23-уй. Электрон манзил: info@adolat.uz

Сайт материалларидан фойдаланилганда Фойдаланиш шартларига амал қилиниши шарт. Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг оммавийахборот воситалари тўғрисидаги ҳамда муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган

#

Мурожаатингиз учун рахмат!