НАВОИЙ

Манзил: Навоий шаҳар, Навоий кўчаси, 43"а"-уй

Телефон: (36) 224-90-31, 224-34-85

Электрон манзил:  adolat-navoiy@inbox.uz

Янгиликлар
News

Ички йўлларга ким путур етказмоқда?

Халқ депутатлари Қизилтепа тумани Кенгашидаги Ўзбекистон “Адолат” СДП депутатлик гуруҳи ташаббуси билан мазкур Кенгаш сессиясида ички йўллар ҳолати, боғча ва умумтаълим мактабларидаги шарт-шароитлар мавзусига доир долзарб масалалар муҳокама қилинди. Таъкидлаш жоизки, “Автомобиль йўллари тўғрисида”ги қонуннинг тумандаги ижроси, фуқаролар ва мансабдор шахсларнинг ички йўлларга оид қонунчиликка риоя этиш ҳолати” ҳамда “Мактабгача таълим муассасалари ва умумтаълим мактабларида синфлардаги ўқувчилар сонининг санитария-гигиена талабларига мослиги, умумий тиббий хизматнинг аҳволи, мажбурий дори-дармонлар билан таъминланганлик даражаси, манту синамаси ва бошқа эмлашлар даврийлигининг ҳолати, тоза ичимлик суви билан таъминланганлик ҳолатлари” юзасидан туман партия ташкилоти томонидан тузилган ишчи гуруҳи атрофлича ўрганишлар олиб борди. Жумладан, партиянинг “Жамоатчилик назорати — қонун устуворлигининг гарови” лойиҳаси доирасида олиб борилган ўрганишларда бир қатор камчиликлар аниқланди. Фуқаролар ва юридик шахслар томонидан маҳаллалар ичидаги йўллар ҳолатига зарар етказиш (йўлларни бузиш, ўзбошимчалик билан кавлаб қувур ётқизиш, йўлларда чуқурлар, ўнқир-чўнқирлар пайдо қилиб, асл ҳолатини тикламаслик ва бошқа шу каби ҳуқуқбузарликлар), бу борада белгиланган мажбуриятларни бажармаслик ҳолатлари таҳлил этилди, шунингдек, қонунбузарларга нисбатан тегишли жазо чораларини қўллаш амалиётига ҳам эътибор қаратилди. Аниқланишича, тумандаги йўл-қурилиш корхоналари томонидан “Ўзбекистон” МФЙ “Ободлик” кўчасига туташ ички йўлнинг 40 метр қисми бетонлаштирилиб, 240 метр қисмида иш чала қолган. “Варозун” МФЙга қарашли ҳудудда жойлашган ҚВПдан ўтувчи йўлнинг 140 метрлик қисми, “Фурқат” МФЙнинг “ўалаба-3”, “Бунёдкор” кўчалари, “Қалъайи Азизон”, “Кулолон”, “Тошмачит”, “ўамхўр”, “Гулбоғ”, “Ҳамработ”, “Маликобод”, “Зармитан”, “Ўртақўрғон”, “Ўзбекистон”, “Гулзор” МФЙларнинг бир қатор ички йўллари таъмирталаб аҳволда. “Манғит”, “Нонваён” қишлоқларидаги айрим ички йўллар деярли яроқсиз бўлиб қолганлиги туфайли йўловчилар ва транспорт воситалари ҳаракатланишида ноқулайликлар юзага келмоқда. Ўрганишларда аён бўлганидек, аксарият ҳолларда ички йўллар ва йўлаклар ҳолатига мутасадди ташкилотлар томонидан путур етказилган. Хуллас, мавжуд йўлларни асраб-авайлашда белгиланган мажбуриятларга тўлақонли амал қилиняптими ёки бепарволик, лоқайдлик ҳолатлари кўпроқми, деган саволга ижобий жавоб бериш қийин. Айрим ҳолларда пиёдалар йўлакчаларининг атрофи мулк эгалари томонидан ўзлаштирилганлиги ҳам афсусланарлидир. Сессияда муҳокама учун сўз олган депутатлар жойларда ўтказилаётган мулоқотларда сайловчилар юқоридаги каби ҳолатлардан эътирозлар билдиргани ҳақида айтиб, масаланинг долзарблигини таъкидлашди. Мажлисда мазкур масала юзасидан қабул қилинган қарорга мувофиқ, туман ободонлаштириш бошқармаси раҳбарига ўн кун муддат ичида аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан алоҳида чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқиш, туман ички йўлларининг бут сақланишини таъминлаш бўйича зарур чоралар кўриш вазифаси топширилди. Партиямизнинг “Фарзандлари соғлом юрт қудратли бўлур” лойиҳаси доирасида туман умумий ўрта таълим мактаблари ва мактабгача таълим муассасаларида жамоатчилик назорати тартибида ўтказилган ўрганиш натижалари ҳам сессия иштирокчиларининг диққатини жалб этди. Партия фаоллари мактабгача таълим муассасалари ва умумтаълим мактабларида синфлардаги ўқувчилар сонининг санитария-гигиена талабларига мослиги, умумий тиббий хизматнинг аҳволи, мажбурий дори-дармонлар билан таъминланганлик даражаси, манту синамаси ва бошқа эмлашлар даврийлигининг ҳолати, тоза ичимлик суви билан таъминланганлик ҳолатларини ўрганишди. Сессияда қайд этилганидек, бугунги кунда тумандаги 40 та мактабдан 25 тасида, 16 та МТМдан 14 тасида тиббиёт хоналари ташкил этилган бўлиб, бошқа бир қатор мактаб ва 2 та боғчада тиббиёт хоналари мавжуд эмас. — Кўпгина умумтаълим мактабларида доимий асосда ишловчи ўрта тиббиёт ходимлари йўқ, тиббиёт хоналари ҳам мавжуд эмас. Бу эса таълим маскани белгиланган 40 турдаги тиббиёт асбоб-ускуналари ва 20 турдаги тез тиббий ёрдам кўрсатиш учун ишлатиладиган дори-дармонлар билан ҳам таъминланмаганидан далолат беради, — деди партия депутатлик гуруҳи раҳбари Акмал Ансаров. — Тиббиёт муассасалари ходимлари мактабларга бириктирилган, аммо улар келиб ишлаши учун шароитлар етарли эмас. Тумандаги 1, 3, 4, 5, 9, 17, 18, 22, 23, 27-умумтаълим мактабларидаги баъзи синф хоналарида ўқувчилар сони белгиланган меъёрдан кўплигини ҳам эътибордан четда қолдириб бўлмайди. Ушбу мактабларнинг аксариятида қайнатилган сув ташкил этилмаган, мактаб ошхонаси мавжуд эмас. Фақатгина бошланғич синф ўқувчилари уйдан қайнатилган сув олиб келишар экан. Мазкур мактабларда тиббиёт хонаси мавжуд бўлса-да, тиббий асбоб-анжомлар, дори-дармон (адреналин, супрастин ва зарарсизлантириш воситалари) билан етарлича таъминланмаган. Боғчалардаги ўрганишларда 1, 3, 4, 7, 10-МТМларда қайнатилган сув ташкил этилгани, гуруҳ хоналари, ошхоналар, озиқ-овқат омборларидаги ҳолатлар қониқарли экани, тиббиёт хоналари ташкил этилиб, асосий турдаги дори-дармонлар билан таъминлангани кузатилди. Аммо тиббий асбоб-анжомлар етишмайди, тиббиёт хонасида ҳамширалар томонидан зарур ҳужжатлар тўлиқ юритилмаган. Сессияда муҳокамалардан сўнг қабул қилинган қарорга кўра, туман халқ таълими, мактабгача таълим бўлимларига мавжуд муаммо ва камчиликларни бартараф этиш бўйича алоҳида чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқиш, вилоят ДСЭНМ билан келишилган ҳолда белгиланган меъёрларга мувофиқ таълим масканларида зарур чоралар кўриш вазифаси топширилди. Йиғилиш қарорлари ижроси устидан депутатлик назорати ўрнатилди. Садоқат ШАМСИЕВА, Навоий вилоят кенгаши матбуот котиби Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг: t.me/adolat_uz instagram.com/adolat_sdp/ facebook.com/sdpu.adolat/ twitter.com/AdolatSDP ...

Батафсил
News

Юксак ҳуқуқий маданият – тараққиёт гарови

Бугун Ўзбекистон “Адолат” СДП Навоий вилояти Кенгаши томонидан Навоий давлат педагогика иститути мажлислар залида партиянинг “Юксак ҳуқуқий маданият – тараққиёт гарови” лойиҳаси доирасида “Жамиятда юксак ҳуқуқий маданиятни шакллантиришда сиёсий партияларнинг ўрни” мавзусидаги семинар бўлиб ўтди. Тадбирда Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаш раиси ўринбосари Абдукамол Рахмонов иштирокида, вилоят Кенгаш ходимлари, шаҳар ва туман Кенгаш раислари, ижрочи котиблар, депутатлар, партия фаоллари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди. Семинардан мақсад — Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 январдаги “Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги фармони ижросини таъминлаш, унинг мазмун-моҳиятини партия фаоллари ўртасида кенг тарғиб қилиш, жумладан хотин-қизларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтиришда жамоат ташкилотларининг ролини кучайтириш. Таъкидланганидек, бугунги кунда сиёсий онг ва ҳуқуқий маданиятни оширишда сиёсий партияларнинг роли муҳим ҳисобланади. Жорий йилда аҳоли ва сайловчилар билан янада яқинроқ мулоқот олиб бориш, сўнгги йилларда миллий қонунчилигимизга киритилган янгиланишлардан хабардор қилиш орқали уларнинг ҳуқуқий маданияти ошириш долзарб саналади. Шунингдек, ҳуқуқий маданият кишиларнинг ҳуқуқий саводхонлик даражаси, қонунларга бўлган ҳурмати, ҳуқуқий нормаларни ижро этиши, ҳаётга тадбиқ эта олиш кўникмаси, ҳуқуқбузарликларга нисбатан муросасизлик, қонунларга итоаткорлик, сиёсий жараёнларда фаоллик ҳамда ташаббускорлигини англатади. Юсуф Маликов, Халқ депутатлари вилоят Кенгашии депутати: — Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак. Президентимиз томонидан илгари сурилган ва бугун ҳаётимиздан тобора чуқур ўрин олаётган ушбу тамойил юртдошларимизнинг ҳаётдан рози бўлиб яшашига замин яратмоқда. Бу каби ташаббус бугун Навоий вилоятимизнинг энг узоқ ҳудудида яшаётган юртдошларимиз ҳаёти, миллионлаб инсонларнинг онги, қалби ва дунёқараши ўзгаришига ҳам туртки бўлаётгани бунинг яққол исботидир. Жумладан, партия томонидан фуқароларнинг ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятини янада юксалтириш, ёшларнинг ҳуқуқ соҳасига бўлган қизиқишларини ошириш, баркамол авлод қилиб тарбиялаш мақсадида ўтказиб келинаётган “Конституция билимдони” кўрик-танлови, “Ватан келажаги ёшлар қўлида”, “Сиёсий-ҳуқуқий билимларни мустаҳкамлаш – демократик жамият пойдевори” лойиҳалари доирасида ҳафтанинг ҳар сешанба кунлари маҳаллаларда ўтказилаётган сиёсий ўқувлар ҳамда бошқа ҳуқуқий тарғибот тадбирларининг самарадорлигини янада ошириш зарурлиги таъкидланди. Бу борадаги ишларни тизимли амалга оширишда тарғиботнинг илғор ва таъсирчан воситаларидан, хорижий давлатларнинг бу борадаги ижобий тажрибаларидан етарли даражада фойдаланиш, мутасадди давлат идоралари билан ижтимоий ҳамкорликни кучайтириш зарурлиги ҳам айтиб ўтилди. Қизғин баҳс ва мунозара остида ўтган семинар якунида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб олишди. Садоқат ШАМСИЕВА, Ўзбекистон “Адолат” СДП Навоий вилоят Кенгаши матбуот котиби Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг: t.me/adolat_uz instagram.com/adolat_sdp/ facebook.com/sdpu.adolat/ twitter.com/AdolatSDP ...

Батафсил
News

Депутатлик сўрови натижасида “Бурқут” МФЙдаги артезиан қудуғидан сув чиқарилди

Ананага кўра март ойининг охирги ҳафтасида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Зафар Султонов ўз сайлов округида бўлиб қайтган эди. Сайловчилар ҳамда маҳалла идоралари, жамоат ташкилотлари вакиллари билан олиб борилган юзма-юз мулоқотлар жараёнида Навбаҳор туманидаги “Бурқут”, “Кескантерак” МФЙларида аҳоли томонидан ичимлик суви, табиий газ, артезиан сув қудуғи, мактабгача таълим муассасаси фаолияти билан боғлиқ муаммоларнинг борлиги айтиб ўтилган эди. Жумладан, фуқаролар “Бурқут” МФЙдаги артезиан ер ости сув қудуғи анча йиллардан буён фойдаланиш учун яроқсиз ҳолатга келиб қолганлиги учун экинларни суғоришга қийналаётганликларидан шикоят қилишди. Депутат Зафар Султонов томонидан Қуйи Зарафшон ирригация тизим ҳавза бошқармаси қошидаги Навбаҳор туман ТИК қудуқлар бўлимига оғзаки равишда қилинган мурожаат натижасида артезиан сув қудуғи фаолияти қайта тикланиб ишга туширилди. Тумандаги “Кескантерак” МФЙ ҳудудида жойлашган 2-сонли “Гулшан” мактабгача таълим муассасаси дарвозаси олдидан газ қувури боғча тарбияланувчилари ҳаракатланиши учун ноўрин ҳолатда ўтганлиги, бу эса ходимлар ҳамда болаларнинг кириб-чиқишида ноқулайликлар туғдираётганлиги билан боғлиқ мурожаат ҳам билдирилган эди. Мурожаат юзасидан туман газ таъминоти корхонасига депутатлик сўрови юборилди. Масъуллар мазкур депутатлик сўровида назарда тутилган мурожаат юзасидан ҳудудга ташриф буюриб, мактабгача таълим муассасаси фаолиятига ноқулайлик туғдираётган газ турбаси ер остидан ўтказиб муаммони бартараф этишди. Депутатларнинг ҳудудларда бўлиб фуқароларни ўйлантираётган муаммоларни ўрганиши ҳамда уларни бартараф этиш борасида амалга ошираётган амалий ишлари фуқароларнинг бугунги амалга оширилаётган ислоҳотларга бўлган ишончини оширмоқда. Садоқат ШАМСИЕВА, Ўзбекистон “Адолат” СДП Навоий вилоят Кенгаши матбуот котиби Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг: t.me/adolat_uz instagram.com/adolat_sdp/ facebook.com/sdpu.adolat/ twitter.com/AdolatSDP ...

Батафсил
News

Халқ сўрови: Учқудуқда ички йўлларнинг эгаси борми?

Фуқаролар билан доимий мулоқотда бўлиш, жойларда сайловчилар томонидан билдирилган мурожаатларни ўз вақтида ҳал этиш, аниқланган камчиликларни масъул мутасаддиларга депутатлик сўрови орқали мурожаат қилиб ижобий ечимини топиш ҳар бир депутатнинг кундалик иш фаолиятига айланмоқда. Ўтган давр мобайнида депутатлар томонидан муаммоларнинг ечими юзасидан корхона ва ташкилотларга юборилаётган депутатлик сўровлари ва уларнинг натижалари таҳлил қилинар экан, халқ депутатлари Учқудуқ туман Кенгаши депутати Севдиёр Сайфиддиновнинг ушбу йўналишдаги фаолияти анчайин самарали бўлиш билан бирга бир қатор сўровлардаги масалалар ҳамон очиқ қолаётганини кўриш мумкин. Депутат томонидан аҳоли мурожаатига асосан, Учқудуқ тумани маҳаллаларидаги ички йўллар, хусусан, “Навоий” МФЙ худудида жойлашган Халқлар дўстлиги кўчасининг 7-сонли умумтаълим мактабига кириш олдидаги майдоннинг бугунги ҳолати, йўлакнинг куз-қиш ва баҳор мавсумида ёғингарчилик оқибатида ўқувчиларга келтираётган ноқулайликлари ўрганилди. Мазкур мактабда фаолият олиб бораётган фаол аъзоларимиз томонидан битлдирилган мурожаатларни инобатга олиб мазкур ички йўл ва майдонни таъмирлаб бериш учун 2018 йил 20 апрелда Навоий Кон металлургия комбинати Шимолий кон бошқармаси директори Ю.П.Золотарёв ҳамда ушбу бошқарманинг уй-жой коммунал хўжаллиги бошлиғи Ш. Эшмуродовга, 2018 йил 28 май куни Учқудуқ туман Йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси бошлиғига, 2018 йил 23 июл куни эса Учқудуқ туман Ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи Ф.Ҳасановга сўровлар жўнатилган. Жумладан, депутатлик сўровига Учқудуқ туман Йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси бошлиғи О.Ҳикматов 2018 йилнинг 6 июнида йўллаган жавобига биноан мазкур йўл корхона балансида эмаслигини маълум қилган бўлса, Навоий Кон металлург комбинати Шимолий кон бошқармаси директори Ю.П.Золотарёвнинг 2018 йил 3 майдаги депутатлик сўровига йўллаган жавобида мазкур муаммолар 2018 йил учун мўлжалланган Йўл харитаси киритилиб таъмирлаб берилиши маълум қилинган. Аммо 2018 йил тугул 2019 йилнинг биринчи чораги якунланди ҳамки, ички йўл ва майдонча бўйича бирор бир ўзгариш бўлгани йўқ. Туман депутати Севдиёр Сайфидинов масъул ташкилотларга йўллаган депутатлик сўровларига уларнинг бу каби юзаки муносабати натижасида аҳоли ва ўқувчиларни қийнаб келаётган муаммо ҳамон ўз ечимини топмасдан қолмоқда. Кишини ўйлантирган томони бугунги ислоҳотлар жараёнида “халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши лозим” тамоили асосида иш олиб борилаётган бир вақтда кўтарилагн муаммони ўзига талуқли бўлмасада, масъул ташкилотларга йўналтирган тарзда ижобий ҳал этиш ўрнига муаммони ўзидан соқит қилиш бугун қай даражада давлат идораларининг халқимизга қилаётган хизматини ифодалайди. Хулоса ўрнида айтганда бугун ҳар бир мутасаддилар мурожаатларга ўз вақтида жавоб қайтариши, энг муҳими амалий ечимини ҳал этиб бериши устувор вазифадир. Садоқат ШАМСИЕВА, Ўзбекистон “Адолат”СДП Навоий вилояти Кенгаши Матбуот котиби Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг: https://t.me/adolat_uz https://www.instagram.com/adolat_sdp/ https://www.facebook.com/sdpu.adolat/   ...

Батафсил
News

Депутат халқ орасида: Навоийда мактаблардаги компьютерларнинг интернет тармоғига уланиш ҳолати ўрганилди

Шу кунларда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ўз сайлов округларида бўлиб сайловчилар билан юзма-юз мулоқотлар ўтказмоқда. Жумладан, Навбаҳор туманида Қонунчилик палатаси депутати Зафар Султонов “Карвон”, “Совунгар” МФЙларидаги хонадонларда бўлиб, фуқаролар билан суҳбатлашди. Аҳоли томонидан асосан бандлик, ичимлик суви, ички йўлларнинг таъмирталаблиги ҳамда умумтаълим мактаби биносининг ҳолати билан боғлиқ масалалар ўртага ташланди. “Карвон” МФЙда ички йўллар таъмирталаб аҳволда экани аён бўлди. Фуқароларнинг таъкидлашича, маҳаллада жойлашган 16-умумтаълим мактабига уч километр масофадан қатнаб ўқийдиган ўқувчиларга ёғингарчилик пайтларида ноқулайлик юзага келмоқда. Шунингдек, Нурота туманидаги 38-сонли умумтаълим мактабида ўтказилган мулоқотда мактабда фаоллар зали мавжуд эмаслиги, мутахассис-ўқитувчиларнинг етишмаслиги, баъзи фанлардан ўқув қуролларининг йўқлиги, гарчанд мусиқа дарси ўтилишига қарамай, мусиқа асбобларининг етишмаслиги, мактаб компьютер хонаси интернет тармоғига уланмаганлиги билан боғлиқ бир қатор мурожаатлар билдирилди. Депутат З.Султонов аҳоли билан мулоқотлар давомида тилга олинган муаммоларга мутасадди ташкилотларга депутатлик сўрови киритиш орқали ечим топишга ваъда қилди. Садоқат ШАМСИЕВА, Ўзбекистон “Адолат” СДП Навоий вилояти Кенгаши матбуот котиби Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг: https://t.me/adolat_uz https://www.instagram.com/adolat_sdp/ https://www.facebook.com/sdpu.adolat/ ...

Батафсил
News

Сафдошимиз Ўзбекистон Белбоғли кураш федерацияси Навоий вилоят бўлими раиси этиб сайланди

Бугун юртимизда спортнинг барча турлари каби Белбоғли кураш спорт тури ҳам жадаллик билан оммалашмоқда. Буни сўнги йилларда ушбу спот тури билан шуғулланувчи ёшлар сафи ортганлиги ва халқаро мусобақаларда эришилган ютуқлар сонидан ҳам билиш мумкин. Шуниндек, сўнги вақтларда мазкур спорт тури билан мамлакатимизнинг барча гўшаларида ёшларнинг шуғулланишлари учун имкониятлар яратиш мақсадида ҳам бир қатор амалий ишлар қилинмоқда. Жумладан, Ўзбекистон Белбоғли кураш федерациясининг 2019 йил 16 мартдаги йиғилишида ташкилий масала кўрилди. Йиғилишда Ўзбекистон Белбоғли кураш федерацияси Навоий вилоят бўлими раиси этиб Ўзбекистон “Адолат” СДП вилоят Кенгаши раиси Хайитов Рустам Бурхонович сайланди. Шу ўринда айтиб ўтиш жоизки, сўнги йилларда парти ва Белбоғли кураш федерацияси ўртасида имзоланган мемарандум доирасида ҳам бир қатор амалий ишлар қилинмоқда. Ўзбекистон “Адолат” СДП Матбуот хизмати ...

Батафсил
News

17 та депутатлик сўровининг нечтасига ижобий жавоб қайтарилди

Ўзбекистон “Адолат” СДП Сайловолди дастурида адолатлилик, барчанинг қонун олдида тенглиги, фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш партиядан сайланадиган депутатлар фаолиятининг асосий ва бош мақсади эканлиги эътироф этилган. Буни яхши англаган халқ депутатлари Навоий вилоят депуталик гуруҳи аъзолари Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг Сайловолди дастури ва уставида белгиланган вазифалардан келиб чиқиб фаолият олиб боришмоқда. Хусусан, вилоят депутатлик гуруҳининг ҳар бир аъзоси турли таклиф ва ташаббусларни илгари сураётганликлари эътиборга молик. Ўзбекистон Республикаси “Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгаши депутатининг мақоми тўғрисида”ги қонунининг 8-моддаси ижросини таъминлаш мақсадида, жорий йилнинг биринчи чорагида жумладан, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг мансабдор шахсларига 17 та депутатлик сўровини сайловчилар мурожаатлари асосида юборишга мувоффақ бўлишди. Юборилган депутатлик сўровларининг 5 таси ижобий ечимини топди. Жумладан, 2019 йил Навоий вилоятидаги бир қатор мактаб ва мактабгача таълим муассасаларида тиббий ёрдам кўрсатиш ҳолатини яхшилаш, ички йўлларни ободонлаштириш, асфальтлаштириш, ичимлик суви билан таъминлаш, ёшларни ишга жойлаштириш ва бошқа шу каби муҳим масалалар ҳолати депутатлик гуруҳи аъзолари томонидан ўрганилиб, тегишли корхона ва ташкилотларга депутатилик сўровлари юборилиб, уларга ижобий ечим топишга эришилди. Депутат қабулхонасига сайловчилар ва ҳудуд аҳолисидан асосан уй-жой, тадбиркорлик фаолияти, турли хилдаги олди-сотди шартномалари, коммунал хизмат соҳасидаги муаммолар бўйича бир нечта мурожаатлар келиб тушган. Жумладан, Хатирчи туманидаги “Майдон” МФЙ ҳудудидаги 63-умумтаълим мактаби спорт майдончасини таъмирлаш тўғрисидаги мурожаатга асосан Навоий вилоят Кенгаши депутати М.Алиқулов томонидан туман ҳокимига депутатлик сўрови юборилиши натижасида мазкур спорт майдончасини таъмирлаш туманнинг 2019 йилги давлат дастурига киритилиши маълум қилинди.  Кармана туманидаги “Хончаорбоғ” МФЙда яшовчи М.Нуруллаева, “Айрончи” МФЙ яшовчи Д. Рахимовалар Навоий вилоят Кенгаши депутати Г.Сатторовага ишга кириш истагини билдириб мурожаат этган. Депутат томонидан Кармана туман бандликка кўмаклашиш маркази директори М.Шариповага депутатлик сўрови чиқарилиб, фуқаролар мутахассисликлари бўйича ишга жойлаштирилди. — Депутатлик гуруҳимиз аъзолари зиммаларидаги масъулятни теран англаган ҳолда сайловчилардан келиб тушаётган ҳар бир хат ва шикоятни ўз вақтида ижобий ҳал этишга интилмоқдалар,— дейди депутатлик гуруҳи раҳбари Юсуф Маликов. Қолаверса, депутатлик гуруҳимиз томонидан бугунги куннинг долзарб муаммоларига ҳам алоҳида эътибор қаратиляпти. Хусусан, тадбирларда шунчаки маърузабозликдан чекиниб, интерфаол услублардан, мавзуга доир слайд ва видео филмлардан фойдаланилганлиги боис уларнинг таъсирчанлиги юқори бўлиши таъминланмоқда. Бундай тадбирлар иштирокчилари мавзулар юзасидан ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олиш баробарида, ўз таклиф-мулоҳазаларни ҳам билдиришмоқда. Садоқат ШАМСИЕВА, Ўзбекистон “Адолат” СДП Навоий вилояти Кенгаши матбуот котиби Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг: https://t.me/adolat_uz https://www.instagram.com/adolat_sdp/ https://www.facebook.com/sdpu.adolat/ ...

Батафсил
News

Депутат халқ орасида: ўрганишлар халқ манфаатларига хизмат қиляпти

  Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Зафар Султонов Нурота туманида бўлиб, ҳудудда ислоҳотларнинг ҳаётга татбиқ этилиши, яратилган шароитлар, мавжуд камчиликлар ҳолатини ўрганди. Ўрганишлар давомида ҳар бир муаммонинг амалий ечимини имкон қадар тезкорлик билан ҳал этиш учун тегишли ташкилотлар билан боғланди. — Ўрганишлар мамлакатимизда ислоҳотларнинг янги босқичида амалга оширилаётган кенг кўламли амалий ишлар ва чора-тадбирлар ижобий самара бераётганлигини кўрсатмоқда,– дейди депутат Зафар Султонов.– Қонунчилик палатаси депутатларининг бевосита жойларда фаолият юритиши амалиётининг жорий этилганлиги маҳаллий Кенгашилар депутатларининг ҳам фаолиятини жонлантириб, давлат бошқаруви тизими ҳамда мутасадди ташкилотлар раҳбарлари масъулиятини оширмоқда. Лекин ўрганишларимиз Нурота туманида ҳам ечимини кутаётган муаммолар етарли эканлигини кўрсатмоқда,— дея таъкидлади. Ўрганишлар давомида депутат Нурота туманидаги “Миришкор”, “Ибн Сино” ҳамда “Алишер Навоий” маҳалласида аҳоли хонадонлари табиий газ билан таъминланмаганлиги, маҳалла ҳудудида доимий ичимлик суви таъминоти йўлга қуйилмаганлигининг гувоҳи бўлди. “А.Навоий” МФЙнинг аҳоли сони камлиги сабабли (1246 нафар) “Миришкор” МФЙда аҳоли сони кўплигини инобатга олган ҳолда уларнинг бир қисмини “А.Навоий” МФЙга қўшиб бериш тўғрисида Нурота туман ҳокими Ж.Ҳамроев билан учрашиб, муаммони бартараф этиш юзасидан вилоят молия бошқармасига сўров билан мурожаат қилди. Депутатнинг ҳудуддаги ўрганишлари давом этмоқда. Садоқат ШАМСИЕВА, Ўзбекистон “Адолат” СДП Навоий вилояти Кенгаши матбуот котиби ...

Батафсил

АЛОҚА

Манзилимиз: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқ тонги кўчаси, 23-уй. Мўлжал: Озарбайжон Республикаси элчихонаси:

Телефон: 71-2730731 71-2884654 (139)

Электрон манзил: adolat.sdp@exat.uz

САЙТ ТЕСТ РЕЖИМИДА ИШЛАМОҚДА:

www.adolat.uz веб-сайти 2018 йилнинг 21 май куни электрон ОАВ сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 1232. Муассис: Ўзбекистон Адолат СДП. Таҳририят манзили: 100043, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқтонгги кўчаси, 23-уй. Электрон манзил: info@adolat.uz

Сайт материалларидан фойдаланилганда Фойдаланиш шартларига амал қилиниши шарт. Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг оммавийахборот воситалари тўғрисидаги ҳамда муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган

#

Мурожаатингиз учун рахмат!