НАВОИЙ

Манзил: Навоий шаҳар, Навоий кўчаси, 43"а"-уй

Телефон: (36) 224-90-31, 224-34-85

Электрон манзил:  adolat-navoiy@inbox.uz

Янгиликлар
News

Ҳақиқатга айланаётган эртаклар

Юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг туб моҳияти инсон манфаатларини ўзида чуқур мужассамлаштириб, халқимизнинг фаровон турмушини таъминлашга қаратилган. Шунинг учун ҳам давлатимизда кейинги йилларда олиб борилган кенг қамровли ислоҳотлар инсон ҳуқуқларини олий қадрият даражасига кўтариб, бугун ўзининг юқори самарасини бермоқда. Танлаган йўли ва мақсади аниқ миллат, шубҳасиз, ўзининг буюк келажагини таъминлай олади. Йигирма саккиз йил! Бу йилларнинг ҳар куни, ҳар дақиқаси ўз мазмунига эга. Бу мазмун мустақилликни мустаҳкамлаш, уни асраб-авайлаш, янгича дунёқарашга эга бўлган авлодни тарбиялаб, вояга етказиш, иқтисодиётни янгилаш, аҳоли турли қатламларини кучли ижтимоий ҳимоялаш каби улуғвор вазифаларда ўз аксини топди. Сўнгги йилларда таълим тизимининг ислоҳ қилиниши натижасида соҳадаги мавжуд муаммолар бирин-кетин барҳам топмоқда. Фарзандларимизни мактабгача таълим тизимига қамраб олиш даражаси йилдан-йилга ошиб бормоқда. Шу ўринда, олий ўқув юртларига ўқишга кириш учун абитуриентларга учтагача олий ўқув юртига ҳужжат топшириш имкони борилиши, тест синовларининг натижаси эртасигаёқ аниқ бўлиши кечагина тасаввуримизга ҳам сиғмаганини алоҳида таъкидлаб ўтиш жоиз. Шунингдек, тарбиячи, ўқитувчи, олимларнинг ойлик маошлари бир неча карра оширилгани таълим ва илм-фан соҳасининг давлат ва жамият ҳаётидаги ўрни тобора юксалиб бораётганлигини кўрсатмоқда. Бундан буён ҳам бу соҳада рағбатлантириш тизими босқичма-босқич давом эттирилишини ҳисобга олсак, бугун ўқитувчи, олим бўламан, деган ёшларнинг сафи кун сайин кўпайиб бораётганлиги мазкур соҳада рақобат муҳитининг шаклланишига, ўтилаётган ўқув машғулотларининг сифат даражасига ижобий таъсир кўрсатиши аниқ. Энг асосийси, ўтган йилларда урф бўлган таълим тизими ходимларини мажбурий меҳнатга жалб этилиши давлатимиз раҳбари томонидан қораланиб, тегишли ташкилий-ҳуқуқий чоралар кўрилди. Мазкур иллатни жамиятимиздан таг-томири билан суғуриб ташлаш учун жамоатчилик назорати кучайтирилиб, амалий саъй-ҳаракатлар олиб борилмоқда. Кейинги йилларда мамлакатимизда юз бераётган оламшумул ўзгаришларни жаҳон ҳамжамияти, мутахассис-экспертлар жиддий кузатиб бормоқда. Бутун мамлакатимиз катта қурилиш, бунёдкорлик майдонига айланган. Ёдга олсак, қишлоқларимиздаги эски уйларнинг аксарияти каталакдек-каталакдек бўлган. Улардаги шароит, қуёш нури тушмайдиган ҳовлилардаги аянчли манзаралар одамларимиз қандай оғир шароитда яшаб келганидан дарак берарди. Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан қишлоқларимизнинг меъморий қиёфасини тубдан қайта ташкил этиш вазифаси қўйилиб, аҳолининг яшаш шароити тубдан ўзгармоқда. “Обод қишлоқ” дастури бўйича биргина 2019 йилда 159 та туманда, 1,6 миллиондан ортиқ аҳоли яшайдиган 478 та қишлоқда қурилиш ва ободонлаштириш ишларининг амалга оширилиши юксак бунёдкорлик маҳорати бўлди. 2017-2018 йилларда шаҳарларда 24 688 та хонадондан иборат 598 та кўп қаватли арзон уй-жой қурилиб фойдаланишга топширилгани, 2019 йилда эса 17 667 та  хонадондан иборат 403 та кўп қаватли уй-жой қурилаётганлиги муҳтож оилалар шароитини яхшилашга хизмат қилади.  Қишлоқ жойларда янгиланган намунавий уй-жойлар қурилиши дастурларига биноан 2017-2018 йилларда, яъни бор-йўғи икки йилда 54 010 та уй-жой барпо этилгани қишлоқларимиз қиёфасини тубдан ўзгартириб юборди. Кейинги йилларда иқтисодиёт тармоқларида олиб борилган ислоҳотлар натижасида узоқ йиллар давомида миллий пулимизнинг қадри икки хил бўлиб келган муаммога барҳам берилди. Яъни бири — расмий, иккинчиси — ҳақиқий “қора бозор” тамғасини олган эди. 2017 йилда Президентимизнинг қатъияти билан бу муаммо узил-кесил ҳал қилинди. Яқиндагина миллий тараққиётга эришишнинг самарали йўлларини ахтараётган, жамият ҳаётини, иқтисодиётни, ҳуқуқ-тартибот тизимини, маданий-маърифий, таълим-тарбия соҳаларини янгилаётган мамлакатнинг қисқа муддат ичида шу қадар катта ўзгаришларга юз тутишини, бугунги гўзал қиёфасини ҳаммамиз ҳам тасаввур қила олмаганмиз. Мазмун-моҳияти ва амалий натижаларига кўра йиллар-йилларга уланиб бормоқда. Қатрада қуёш акс этади деганларидек, кейинги икки ярим йил ичида ҳаётимизда юз берган улкан ўзгаришлар Ўзбекистонда янада баланд чўққиларни эгаллаш учун зарур бўлган илмий-техникавий, ижтимоий-сиёсий, маданий-маърифий соҳаларда фойдаланилмаган имкониятлар мавжуд эканидан далолат беради. Бир сўз билан айтганда, кеча эшитган қулоққа эртак бўлиб туюлган ислоҳотлар бугун кўз ўнгимизда хақиқатга айланиб, сиз-у бизни, ёшларимизни эртанги кунга янада иштиёқ билан ишонч билан қарашга ўргатмоқда. Зеро, ислоҳотлардан кўзланган мақсад-муддао ҳам шу аслида. Рустам ҲАЙИТОВ, Ўзбекистон “Адолат” СДП Навоий вилоят кенгаши раиси Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг t.me/adolat_uz instagram.com/adolat_sdp/ facebook.com/sdpu.adolat/ twitter.com/AdolatSDP ...

Батафсил
News

Тиббиёт ходимлари таклифлар билдирди

Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг янги сайловолди дастури муҳокамаси юзасидан Навоий шаҳридаги 3-сон оилавий поликлиникасидадаги БПТда давра суҳбати бўлиб ўтди. Тадбир вилоят партия ташкилоти томонидан ташкил этилиб, унда партия фаоллари, БПТ аъзолари, шифокорлар, депутатлар иштирок этди. Давра суҳбатида вилоят Кенгаши бош мутахассиси А.Жайнаров сўзга чиқиб, йиғилганларга сайловолди дастурнинг мазмун-моҳиятини ўқиб эшиттирди. Йиғилишда таъкидланганидек, тиббиёт соҳасини ривожлантиришда партия томонидан қўйилган вазифалар аҳолининг барча ижтимоий қатламларини ўз вақтида, сифатли тиббий хизматдан фойдаланишини таъминлайди. Келгуси беш йилликда аҳолининг кенг қатламларига кўрсатиладиган тиббий ёрдам сифати янада ошиб, мактаб ва мактабгача таълим муассасалари доирасида болаларни тиббий хизматлар билан таъминлаш тизимини кучайтирилади. Скрининг ва перинатал марказлари, аёллар тиббий маслаҳатхоналари, туғуруқ мажмуалари, гинекология ва патронаж хизматлари фаолияти такомиллаштирилади. Шунингдек, юртимизда тиббий суғурталаш тизимига ўтиш юзасидан унинг ҳуқуқий асосларини яратиш белгиланмоқда. Бунда эркин тиббий суғурталаш механизмини амалиётга татбиқ қилиш масаласи кўзда тутилган. Тадбирда шифокорлар, партия фаоллари томонидан янги дастурга таклифлар берилди. Ҳозирда қандли диабет хасталиги билан оғриган беморлар сони кун сайин ошиб бормоқда. Шу боисдан ҳудудларда эндокринология марказларини такомиллаштириш, ушбу йўналишда нодавлат тиббиёт марказларини кўпайтириш зарур. Шунингдек, беморлар учун овқатланиш рационини тўғри ташкил этиш мақсадида махсус озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларни, овқатланиш марказларини ташкил этиш ва уларни қўллаб қувватлаш зарур.  Аллергик касалликлар юзасидан бугун ҳудудларда мутахассислар етишмайди. Шу боисдан ҳудудлардаги мавжуд эҳтиёжни ўрганиб, олий таълум муассасаларида қўшимча квоталар ажратиш мақсадга мувофиқ.   Учинчидан, кўз касалликлари билан оғриган беморларни даволашда вилоят кўз касалликлари шифохонасини замонавий технологиялар билан таъминлаш, аҳолида глокома касаллигини эрта аниқлаш мақсадида туманларда алоҳида махсус хоналар, туманлараро кўз касалликлари бўлимларни очиш зарур. Ўзаро савол-жавоб, баҳс-мунозаралар руҳида кечган йиғилиш якунида иштирокчилар томонидан билдирилган таклифларни дастур лойиҳасига киритиш тавсия этилди. Нуриддин РАЖАБОВ, Ўзбекистон “Адолат” СДП Навоий вилоят Кенгаши матбуот котиби Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг t.me/adolat_uz instagram.com/adolat_sdp/ facebook.com/sdpu.adolat/ twitter.com/AdolatSDP ...

Батафсил
News

Навбаҳордаги қайси кўчалар асфальтланади?

Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг “Жамоатчилик назорати – қонун устуворлигининг гарови” лойиҳаси доирасида Навбаҳорда маҳаллий ички йўлларни таъмирлаш ва ҳолатини яхшилаш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳолати ўрганиб чиқилди. Партия Сиёсий Кенгаши, вилоят партия ташкилоти вакиллари, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва вилоят Кенгаши депутатлари иштирокида ишчи гуруҳ туманнинг “Ўзбекистон”, “Оқ олтин”, “Келачи”, “Янгийўл”, “Ғужбоғтепа”, “Навбаҳор” маҳаллаларида бўлиб, йўлларнинг ҳолати билан яқиндан танишди. Туман автойўл корхонасининг маълум қилишича, маҳаллаларда янги йўл қурилгандан сўнг икки, уч ой ўтиб одамлар томонидан кавлаш, бузиш ишлари олиб борилиб, янги йўлларнинг сифатига путур етмоқда. Қум-шағал аралашмаси ташланган йўллар кавлаш ишлари натижасида тупроқ кўчага айланмоқда. Оқибатда чанг-тўзон ҳавога кўтарилиб аҳолига қийинчилик туғдирмоқда.   - Туманнинг “Оқ олтин” маҳалласи “Камар” қишлоғига янги асфальт ётқизилган. Афсуски, оғир юк машиналарининг ҳаракати натижасида йўлнинг чет қисмларига дарз кетган, - дейди туман автойўл корхонаси иш юритувчиси Лазиз Абдуалиев. Шундан сўнг ишчи гуруҳ аъзолари ва маҳаллалар раислари иштирокида Навбаҳор туман ҳокимлигида йиғилиш ўтказилди.  Йиғилишни вилоят партия ташкилоти раиси Р.Хайитов кириш сўзи билан очиб, юртимизда йўл инфратузилмасини такомиллаштириш, янги автомобиль йўлларини қуриш, таъмирлаш ва реконструкция қилиш борасида олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар иқтисодиётимиз тараққиётига ҳисса қўшибгина қолмай, аҳолига катта имконият ва қулайликлар яратаётганини таъкидлади. Халқ депутатлари вилоят ҳамда туман, шаҳар Кенгашлари депутатларининг ўз сайлов округларида сайловчилар билан учрашувлари натижаларининг таҳлили шуни кўрсатдики, фуқаролар ва юридик шахслар томонидан маҳаллалар ичидаги йўллар ҳолатига зарар етказиш, хусусан йўлларни бузиш, ўзбошимчалик билан ковлаб қувурлар ётқизиш, уларни асл ҳолатига тикламаслик сабабларини ўрганишни тақозо қилмоқда. Шу мақсадда, ўтган йили халқ депутатлари вилоят Кенгашидаги Ўзбекистон “Адолат” СДП депутатлик гуруҳи томонидан тегишли ташкилотлар билан биргаликда ишчи гуруҳи тузилиб, туман ва шаҳарлардаги ички йўллар ҳолати ўрганиб чиқилди. Айниқса, Навбаҳор туманидаги “Янгиқўрғон” маҳалласи “Супаркент” қишлоғи, “Янги йўл” маҳалласи “Оқтом” кўчаси чорраҳаси, “Навбаҳор” маҳалласидаги чорраҳа йўли, “Бешрабод” маҳалласи ҳудуди чорраҳасидан киришдаги “Бобуршоҳ” кўчаси, “Мирзо Улуғбек”, “Ялтирабод”, “Пахатакор”, “Бурқут” МФЙ кўчаларидаги ички йўллар ўзбошимчалик билан қазилиб, таъмирталаб аҳволга келиб қолганлиги аниқланди. Натижада Ўзбекистон Республикасининг “Автомобиль йўллари тўғрисида”ги Қонунининг вилоятдаги ижроси, фуқаролар ва мансабдор шахсларнинг ички йўлларга оид қонунчиликка риоя этиш ҳолати 2018 йили Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг навбатдаги сессияси кун тартибига масала сифатида олиб чиқилиб, тегишли қарор қабул қилинди. Қарор ижроси юзасидан маҳаллалардаги таъмирталаб йўллардаги муаммолар бугун бартараф этилмоқда. Йиғилишда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати З.Султонов, Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши матбуот хизмати раҳбари Б.Бурханитдиновлар сўзга чиқдилар. Юртимизда йўл соҳасида юзага келган ҳақиқий ҳолат ва унинг ривожланиш даражасидан келиб чиқиб, аҳоли эҳтиёжларига мувофиқ йўл тармоғи ҳолатини сифат жиҳатидан ўзгартиришга қаратилган тизимли чора-тадбирлар амалга оширилаётганлиги таъкидланди. “Обод қишлоқ” дастури доирасида маҳаллалардаги ички йўллар қайта таъмирланиб, янгидан асфальтланмоқда. Кўча ёритгичлари ўрнатилиб, ичимлик суви, электр энергия тармоқлари янгиланмоқда. Бу эса аҳолининг оғирини енгил қилиб, маҳалла аҳлига чексиз қувонч улашмоқда. - Тумандаги маҳаллаларда қайси кўча асфальт бўлиши номма-ном аҳолига тушунтирилиши керак. Биринчи навбатда ачинарли, кўримсиз бўлган маҳалла кўчаларига қум-шағал аралашмаси ташланиши зарур, - деди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати З.Султонов. Йиғилишда туман автойўл корхонаси праҳбари М.Фозилов ва Навбаҳор туман ҳокими ўринбосари У.Назаровларнинг ҳисоботи тингланди. “Обод қишлоқ” дастури доирасида туманнинг “Қалқонота”, “Қоражон”, “Оқ олтин” қишлоқларида ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда. Ушбу қишлоқларда 25,7 км асфальт, 57,5 км қум шағал аралашмали ички йўллар қуриш режалаштирилган. Ҳозирда 12,5 км йўл асфальтланиб, 43 км.га  қум-шағал аралашмаси ташланган.    - Йўлларни қуришда ичимлик суви ўтказиш, ўй-жойлар билан боғлиқ муаммолар юзага келмоқда. Ичимлик сувини ўтказиш натижасида йўлнинг сифати бузилмоқда. Аҳолининг уйлари кўчага чиқиб кетганлиги ҳам асфальт қилишга қийинчилик туғдирмоқда, - дейи туман автойўл корхонаси раҳбари М.Фозилов. Шунинг учун ичимлик суви ташкилотлари йўл корхонаси билан мувофиқлашган ҳолда қувур тортиш ишларини олиб бориш керак. Туманнинг “Оқ олтин” маҳаласида қум-шағал аралашмаси ташланган кўчанинг ўн икки жойи аҳоли томонидан  кавлаб бузилган. Натижада бу кўчани асфальт қилишнинг имконияти йўқ. Бу каби муаммоларнинг олдини олиш учун аҳолига тушунтириш ишларини олиб бориш, жамоатчилик назоратини кучайтириш зарур. Йиғилиш якунида ўзаро савол-жавоблар бўлиб, ички йўллардаги бузилишларни қайта тикламаслик ҳолатларнинг олдини олиш юзасидан таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди. Нуриддин РАЖАБОВ, “Адолат” СДП Навоий вилоят Кенгаши матбуот котиби   Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг t.me/adolat_uz instagram.com/adolat_sdp/ facebook.com/sdpu.adolat/ twitter.com/AdolatSDP   ...

Батафсил
News

Хатирчи туманида ички йўллар таъмирланмоқда

Йўллар халқимизни обод манзиллар сари элтувчи, аҳолининг оғирини енгил қилувчи жамоатчиликнинг энг серқатнов маконидир. Айниқса, бу нурли манзилларнинг равонлиги инсонларнинг манзил-маконини яқин қилишда, аҳолига ёрқин кайфият улашишда бебаҳо ҳиссадир.  Бироқ бу йўллар яроқсиз ҳолга келса, қиш ва баҳорнинг қор-ёмғирлари натижасида лойгарчиликлар, кўлмак сувлар аҳолининг оворагарчилигига сабаб бўлса, барчада бирдек ташвиш уйғотади. Вилоятимизда юзага келган ҳақиқий ҳолат ва унинг ривожланиш даражасидан келиб чиқиб, аҳоли эҳтиёжларига мувофиқ йўл тармоғи ҳолатини сифат жиҳатидан ўзгартиришга қаратилган чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Шу мақсадда, 2018 йилда халқ депутатлари вилоят Кенгашидаги Ўзбекистон “Адолат” СДП депутатлик гуруҳи томонидан партиянинг “Жамоатчилик назорати – қонун устуворлигининг гарови” лойиҳаси доирасида туман, шаҳарлардаги ички йўллар ҳолати бўйича ўрганишлар олиб борилди. Айниқса, Хатирчи туманидаги “Боғишамол”, “Майдон”, “Қўрғонтепа”, “Найман”, “Олтинсой”, “Сарой”, “Қорача”, “Деҳқонобод” маҳаллаларидаги аҳоли билан ўтказилган учрашувларда ҳудуддаги ички йўллар кўп йиллардан буён таъмирланмасдан келинаётганлиги маълум бўлди. Натижада Ўзбекистон Республикасининг “Автомобиль йўллари тўғрисида”ги Қонунининг вилоятдаги ижроси, фуқаролар ва мансабдор шахсларнинг ички йўлларга оид қонунчиликка риоя этиш ҳолати ўтган йили Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг навбатдаги сессияси кун тартибига ташаббус масала сифатида олиб чиқилиб, тегишли қарор қабул қилинди. Қарор ижроси юзасидан маҳаллалардаги таъмирталаб йўллардаги муаммолар бугун бартараф этилмоқда. Хусусан, Хатирчи туманидаги “Найман”, “Сарой”, “Ўзбекистон”, “Қорача” маҳаллаларида қайта таъмирланди. “Қосим Раҳмат”, “Тама баҳрин” маҳаллаларида “Обод қишлоқ” дастури доирасида олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари натижасида ички йўллар янгидан асфальтланиб, аҳоли ихтиёрига топширилмоқда. - Ўнқир-чўнқирлар машиналарнинг ҳаракатланишида, айниқса, баҳор ойларида болаларимизнинг мактабга боришида қийинчилик туғдирарди. Қурувчиларнинг меҳнати билан йўлимиз қайта таъмирланди. Бу эса аҳолимизнинг кайфиятини кўтармоқда, - дейди “Тама баҳрин” маҳалласида яшовчи фуқаро Эргаш Холманов. Юртимиз қишлоқларида олиб борилаётган бунёдкорлик ишларидан бугун халқимиз мамнун. Дахлдорлик ҳисси ошиб бормоқда. Маҳалла йўлларидаги турли хил кавлаш, қувур ётқизиш каби бузилишларни қайта тикламаслик ҳолатларининг олдини олиш юзасидан жамоатчилик назоратини доимий равишда кучайтириб бориш, бу борада депутатлик назоратини ўрнатиш долзарб масалалардан биридир.          Нуриддин РАЖАБОВ, “Адолат” СДП Навоий вилоят Кенгаши матбуот котиби Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг t.me/adolat_uz instagram.com/adolat_sdp/ facebook.com/sdpu.adolat/ twitter.com/AdolatSDP   ...

Батафсил
News

Хосилдорлик мўллиги нимага боғлиқ?

Ўзбекистон “Адолат” СДП Навоий вилоят партия ташкилоти томонидан вилоят карантин инспекциясида янги сайловолди дастур муҳокамасига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди. Унда партия фаоллари, инспекция ходимлари иштирок этди. Тадбирни вилоят партия Кенгаши раиси Р.Хайитов кириш сўзи билан очиб, партиянинг мақсад-вазифалари, бу йилги сиёсий жараён – Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига бўлиб ўтадиган сайловлар, партиядан сайланган депутатлар томонидан амалга оширилаётган ишлар ҳақида тўхталди. Хусусан, сайловчилар билан ўтказилган учрашув ва мулоқотлардан келиб чиқиб, маҳаллий Кенгаш сессияларига олиб чиқилган ташаббус масалалар, депутатлик сўровлари, аҳолини ташвишга солаётган ичимлик суви, табиий газ босимининг пастлиги, маҳаллардаги ички йўллар борасидаги мавжуд муаммолар бугун ўз ечимини топаётганлиги тушунтирилди. Шундан сўнг иштирокчиларга партиянинг янги сайловолди дастури мазмун-моҳияти юзасидан маълумот берилди. Таъкидланганидек, ижтимоий адолат, бирдамлик, тенглик принциплари асосида шакллантирилган янги дастурда юртимизда кейинги беш йилликда таълим, соғлиқни сақлаш соҳасини ривожлантириш, аҳолини кучли ижтимоий ҳимоя қилиш, иқтисодиётни барқарорлаштириш йўналишларида  устувор вазифалар белгиланган. Айниқса, фундаментал илм-фанни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш, илм-фан ва таълимга инвестицияларни, шунингдек, янги технологияларни жалб қилиш, скрининг ва перинатал марказлари, аёллар тиббий маслаҳатхоналари, патронаж хизматлари фаолиятини такомиллаштириб бориш электорат манфаатларини рўёбга чиқаришга хизмат қилади. Йиғилишда иштирокчилар томонидан янги дастур лойиҳасига таклифлар берилди. Маълумки, қишлоқ хўжалигида заруркунанда ва касалликлар ҳосилдорликни касодга учратади. Шу муносабат билан юртимизга импорт сифатида кириб келаётган ҳўл мевалар таркибини текширишда ёки далада етиштирилаётган мевалардаги турли хил касалликларни аниқлашда ҳудудий карантин инспекцияларининг моддий-техник базасини такомиллаштириш, лабораторияларни замонавий жиҳозлаш зарур. Бу эса инсон саломатлигини муҳофаза қилишда, ҳосилдорликни асрашда муҳим аҳамият касб этади.                Халқимизнинг озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши, бозорларимизнинг тўкин-сочин, нарх-навонинг барқарор бўлиши ҳам ҳосилдорликнинг мўллиги билан чамбарчас боғлиқ.    Ўзаро мулоқот ва савол-жавоблардан сўнг тадбир якунида бир гуруҳ инспекция ходимлари партия аъзолигига қабул қилинди.     Нуриддин РАЖАБОВ, “Адолат” СДП Навоий вилоят Кенгаши матбуот котиби   Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг t.me/adolat_uz instagram.com/adolat_sdp/ facebook.com/sdpu.adolat/ twitter.com/AdolatSDP ...

Батафсил
News

Менда таклиф бор: Ўқитувчиларни ишга қабул қилишда танловлар жорий этинг

Бугун қизғин муҳокама қилинаётган партиямиз сайловолди дастурига кенг жамоатчилик томонидан аниқ таклиф ва фикрлар билдирилмоқда. Келгуси беш йилликка мўлжалланган лойиҳанинг “Рақобатбардош ва замонавий кадрлар – барқарор тараққиёт таянчи” бўлимида таълим соҳасида белгиланган устувор вазифалар, хилма-хил фикр ва ташаббуслар соҳанинг равнақ топишига хизмат қилади. Ҳозирда умумтаълим мактабларида фаолият юритаётган ўқитувчиларнинг ҳаммасини ҳам бирдек касб маҳоратига эга, деб бўлмайди. Негаки, шаҳардаги кўплаб мактабларда битта фан соҳаси бўйича, айтайлик она тили ва адабиёти фани бўйича бир штат учун мўлжалланган ҳафталик дарс соатлари тўрт, бештагача ўқитувчиларга бўлиб берилмоқда.  Бу ҳолат аниқ мутахассислик фани бўйича ҳудудлардаги мавжуд эҳтиёжнинг тўлиқ ўрганилмаганлиги, меъёрдан ортиқ квоталар ажратилганлиги натижасида юзага келган. Бугунги кунда таълим тизимидаги ислоҳотлар натижасида ўқитувчиларнинг ойлик маошлари бир неча марта оширилди. Соҳа ходимларининг молиявий таъминоти яхшиланди. Лекин ўтилаётган дарсларнинг сифати, ўқувчиларнинг фанни ўзлаштириши етарлими? Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, ўқитувчиларни ишга қабул қилишдаги  мавжуд мезонлар ҳам бугунги кун талабларига жавоб бермайди. Чунки кадрлар ўртасида рақобат йўқ.  Педагогларни ишга қабул қилишда бир неча танловларни жорий этиш лозим. Хусусан, нотиқлик, мутахассислик фани, педагогик технологиялар, ўқувчилар психологияси каби босқичларни ўтказиш таълим тизимида ўқитувчилар ўртасида рақобатни шакллантиришга, жамиятда ўқитувчилар мақомини оширишга хизмат қилади. Шу муносабат билан партиямизнинг янги сайловолди дастурига қўшимча киритишни таклиф этаман. Дастурда соҳа ходимларининг нуфузини, дарс соатларининг сифатини оширишга, ҳудудларда мутахассисларга бўлган эҳтиёжни аниқлашга алоҳида эътибор қаратиш зарур.   Бу эса лойиҳанинг халқчил бўлишини таъминлайди. Гулчеҳра САТТОРОВА, Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати, сенатор. Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг t.me/adolat_uz instagram.com/adolat_sdp/ facebook.com/sdpu.adolat/ twitter.com/AdolatSDP ...

Батафсил
News

Менда таклиф бор: Интернет журналистикасини ривожлантириш зарур

Лойиҳа сифатида тақдим этилган партиямиз сайловолди дастурида журналистика соҳасида сўз ва ахборот эркинлигини таъминлаш, давлат бошқаруви органлари устидан жамоатчилик назоратини ўрнатишда ОАВларининг фаоллигини ошириш бўйича бир қатор устувор вазифалар белгиланган. Бугун аҳолининг кўпчилиги интернетсиз ҳаётини тасаввур этолмайди. Глобал тармоқдаги тезкор ахборотлар бир неча сониялар ичида тарқалиб кетиши бу соҳанинг шиддати ва кўлами нақадар кенг эканлигини билдиради. Ахборотни тарқатиш ва уни жамоатчиликка етказишда етакчилик қилаётган интернет журналистикасини ривожлантиришни дастур лойиҳасига қўшимча сифатида киритиш таклиф этилади. Хусусан, интернет оммавий ахборот воситасининг давлат рўйхатига олинишида, солиқ ва мажбурий ажратмаларда имтиёзлар бериш, интернет журналистлари учун бепул интернет трафиклари ажратиш тармоқнинг ривожланишига ёрдам беради.  Шунингдек, ахборот бозорида нодавлат ОАВларининг улушини ошириш зарур. Бунда оммавий ахборот воситаларининг давлат органлари муассислигидан бутунлай ажралиб чиқишини устувор вазифа этиб белгилаш рақобатни кучайтиришга, аҳолига янгиликларни тезкор ва сифатли етказишга хизмат қилади. Қолаверса, обуна жараёнларига давлат органларининг аралашувини чеклаб, таҳририятларнинг мустақил ёндашувини шакллантиради.  Бугун давлат органларининг ахборот хизматларига замонавий босқичга ўтиш талаби қўйилмоқда. Давлат органларида очиқлик ва ошкораликни таъминлаш, энг аввало, уларнинг веб-ресурсларини ривожлантиришни тақозо этади. Шу муносабат билан дастур лойиҳасига қўшимча киритиш мақсадга мувофиқ. Чунки аҳолининг давлат идораларига бориб юрмасдан тўғридан-тўғри интернет тармоғи орқали зарур ахборотни олиши оворагарчиликларни бартараф этиб, тезкорликни оширади.  Бу каби қўшимча ва ўзгартиришлар лойиҳанинг мукаммал бўлишини таъминлаб, кенг жамоатчиликнинг қизиқишини оширишга хизмат қилади.   Акбар ЖАЙНАРОВ, Ўзбекистон “Адолат” СДП Навоий вилоят Кенгаши бош мутахассиси Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг t.me/adolat_uz instagram.com/adolat_sdp/ facebook.com/sdpu.adolat/ twitter.com/AdolatSDP ...

Батафсил
News

Аҳоли бандлиги таъминланмоқда

Жамиятда қонун устуворлигини таъминлаш, бошқарув идоралари, корхона ва ташкилотлар фаолияти устидан жамоатчилик назоратини олиб боришда маҳаллий ҳокимият вакиллик органларидаги партия депутатлик гуруҳларининг ўз ўрни бор. Халқ депуталари Навоий вилояти Кенгашидаги Ўзбекистон “Адолат” СДП депутатлик гуруҳи аъзолари мутасадди ташкилотларга депутатлик сўрови киритиш орқали мавжуд муаммоларни ҳал этишда муайян натижаларга эришмоқда. Партия депутатлик гуруҳи аъзолари жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг мансабдор шахсларига сайловчилар мурожаатлари асосида 27 та депутатлик сўрови киритди, шундан 15 таси жойларда ижобий ечимини топди. Айтиш жоизки, вилоятдаги бир қатор умумтаълим мактаблари ва боғчаларда тиббий ёрдам кўрсатиш ҳолатини яхшилаш, ички йўлларни таъмирлаш, хонадонларни ичимлик суви билан таъминлаш, ёшларни ишга жойлаштириш ва бошқа шу каби муҳим масалалар партия депутатларининг диққат марказида бўлмоқда. Жумладан, Хатирчи туманидаги “Майдон” МФЙ ҳудудида жойлашган 63-умумтаълим мактабининг спорт майдончасини таъмирлаш масаласида М.Алиқулов туман ҳокимига депутатлик сўрови юборган эди. Бу борада манзилли дастурда тегишли вазифалар белгиланиб, ижроси депутатлар назоратига олинди. Кармана туманидаги “Хонорбоғ” МФЙда яшовчи М.Нуриллаева, “Айрончи” МФЙ яшовчи Д.Раҳимова бандлик масаласида ёрдам сўраб депутат Гулчеҳра Сатторовага мурожаат қилди. Туман бандликка кўмаклашиш марказига юборилган депутатлик сўрови ўрганилгач, Д.Раҳимова, М.Нуриллаева 4-умумтаълим мактабига ишга жойлаштирилди. — Иш топишда қийналгандим, оилавий шароитимиз ҳам тезроқ иш топишимни тақозо қиларди, — дейди Дилноза Раҳимова. — “Адолат” партияси депутати Гулчеҳра Сатторовага мурожаат қилдим. Тез кунда мени ташвишга солган муаммо ечим топиб, ишли бўлдим. Тумандаги “Уйрот” МФЙ ҳудудида ичимлик сув қувурларида юзага келаётган носозликлар ҳам фуқароларнинг мурожаати асосида Г.Сатторова туман “Сувоқова” давлат унитар корхонасига депутатлик сўрови киритгач, ҳал этилди. — Қувурлар ёрилиб, ичимлик суви таъминоти тўхтаб қолганди. Эҳтиёжимиз учун сув сотиб олишга мажбур бўлаётган эдик, — дейди шу маҳаллада яшовчи фуқаро Обид Туробов. — Депутатимиз ёрдами билан камчилик бартараф этилди, сув қувурлари соз ҳолатга келтирилди. Хатирчи туманининг “Самарқанд” маҳалласида яшовчи аҳоли хонадонлар учун табиий газ босимининг пастлигини айтиб, депутат Қ.Султоновага мурожаат қилишди. “ўарбгазтаъминот” унитар корхонаси туман бўлими раҳбари номига киритилган депутатлик сўрови натижасида маҳаллада газ таъминоти яхшиланишига эришилди. Бундай мисолларни яна давом эттириш мумкин. Муаммонинг эса катта-кичиги бўлмайди, ҳар бир муаммо ўз вақтида ҳал этилиши зарур. Бу эса партия депутатларидан масъулият ва билим, тезкорлик, мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда ишлашни тақозо этади. Садоқат ШАМСИЕВА, Ўзбекистон “Адолат” СДП Навоий вилоят кенгаши ижрочи котиби Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг t.me/adolat_uz instagram.com/adolat_sdp/ facebook.com/sdpu.adolat/ twitter.com/AdolatSDP ...

Батафсил

АЛОҚА

Манзилимиз: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқ тонги кўчаси, 23-уй. Мўлжал: Озарбайжон Республикаси элчихонаси:

Телефон: 71-2730731 71-2884654 (139)

Электрон манзил: adolat.sdp@exat.uz

САЙТ ТЕСТ РЕЖИМИДА ИШЛАМОҚДА:

www.adolat.uz веб-сайти 2018 йилнинг 21 май куни электрон ОАВ сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 1232. Муассис: Ўзбекистон Адолат СДП. Таҳририят манзили: 100043, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқтонгги кўчаси, 23-уй. Электрон манзил: info@adolat.uz

Сайт материалларидан фойдаланилганда Фойдаланиш шартларига амал қилиниши шарт. Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг оммавийахборот воситалари тўғрисидаги ҳамда муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган

#

Мурожаатингиз учун рахмат!