НАВОИЙ

Манзил: Навоий шаҳар, Навоий кўчаси, 43"а"-уй

Телефон: (36) 224-90-31, 224-34-85

Электрон манзил:  adolat-navoiy@inbox.uz

Янгиликлар
News

Ўралбуви Нормуродова кўрик-танловнинг республика босқичида иштирок этади

  Ўзбекистон “Адолат” СДП Навоий вилоят Кенгаши “Аёллар қаноти” томонидан ташкил этилган “Йилнинг энг фаол адолатчи аёли” Республика кўрик-танловининг асосий мақсади Ўзбекистон “Адолат” СДПга аъзо бўлган фаол, ташаббускор, жамоа ва оилада намуна кўрсата оладиган аёлларни аниқлаш, уларни рағбатлантириш ҳамда ижтимоий-сиёсий фаоллигини оширишдан иборат. Ташкил этилган тадбирда танловнинг шаҳар, туман босқичларида ғолибликни қўлга киритган иштирокчилар, партия ходимлари, маҳаллий Кенгаш депутатлари ҳамда жамоат ташкилотлари вакиллари иштирок этишди. Кўрик-танловни партиянинг вилоят Кенгаши раиси Рустам Хайитов очиб берди, иштирокчиларни танлов Низоми ва қоидалари билан яна бир бор таништириб ўтди. Танлов, аёлларнинг ташаббускорлиги, ғоявий ва мафкуравий жиҳатдан дунёқараши мустаҳкамлиги, сиёсий саводхонлиги, амалга оширган лойиҳалари, ўрнатган ҳамкорлик ишлари, жамоатчилик томонидан кенг эътироф этилишига оид маълумотларини таҳлил этиш, саралаш ва баҳолаш асосида амалга оширилди. Кўрик-танлов очиқлик, ошкоралик, рақобат тамойиллари асосида ўтказилди. Кўрик-танлов якуний натижаларига кўра Конимех тумани иштирокчиси Нилуфар Долмуродова 3-ўринни, Навбаҳор тумани иштирокчиси Элмира Бобонорова 2-ўринни барча шартлар бўйича юқори балл олган Навоий шаҳаридан иштирок этган Ўралбуви Нормуродова фахрли биринчи ўринни эгаллаб кўрик-танловнинг республика босқичига йўлланмани қўлга киритди. Кўрик-танлов якунида иштирокчилар Ўзбекистон “Адолат” СДП вилоят Кенгашининг диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар. Садоқат ШАМСИЕВА, Ўзбекистон “Адолат” СДП Навоий вилояти Кенгаши матбуот котиби ...

Батафсил
News

Пленумдан — пленумгача: устувор вазифалар муҳокамаси

  Ўзбекистон “Адолат” СДП Навоий вилоят Кенгашининг навбатдаги Пленуми бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши раиси ўринбосари Фарҳод Ишанкулов хамда вилоят партия Кенгаши аъзолари, ҳудудий партия Кенгашлари раислари ва халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларидаги депутатлик гуруҳлари аъзолари, партия экспертлари, ОАВ вакиллари иштирок этди. Йиғилишда партиянинг барча даражадаги тузилмалари ва депутатлик корпусининг 2018 йилда амалга оширган ишлари, эришилган ютуқлар баробарида йўл қўйилган камчиликлар танқидий-таҳлилий нуқтаи-назардан кўриб чиқилиб, 2019 йилдаги фаолиятнинг асосий йўналишлари ҳамда партия фаолиятига доир бошқа масалалар муҳокама қилинди. Пленумда Ўзбекистон “Адолат” СДП Навоий вилоят Кенгашининг 2018 йилдаги фаолияти ва 2019 йилдаги устувор вазифалари юзасидан партия вилоят Кенгаш раиси Рустам Ҳайитовнинг маърузаси тингланди. Рустам Ҳайитов таъкидлаб ўтганидек, 2018 йилда партия Сайловолди дастури ҳамда “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” Давлат дастурида белгилаб берилган устувор вазифлардан келиб чиқиб, электорат ва аҳолининг кенг қатлами билан йўлга қўйилган самарали механизмлар асосида кенг мулоқот олиб борилди. Жорий йил бошидан партиянинг вилоят туман ва шаҳар Кенгашларида тузилган партия фаоллари ҳамда маҳаллий кенгашлар депутатларидан иборат ишчи гуруҳлари томонидан аниқланган камчилик ва муаммолар юзасидан маҳаллий кенгашлардаги депутатлик корпуслари орқали депутатлик сўровлари чиқариш, доимий комиссиялар ва халқ депутатлари маҳаллий кенгашлари сессиялари муҳокамасига масалалар киритиш, мансабдор шахсларнинг эшитувини ташкил этиш каби амалий ишлар орқали сайловчилар манфаатларини ҳимоя қилиш зарурлиги қайд этилди. Хусусан, халқ билан юзма-юз мулоқот ўрнатиш мақсадида “Адолат – қонун устуворлигида” лойиҳаси доирасида партиянинг барча туман, шаҳар Кенгашларида фаоллар ва депутатлар томонидан мунтазам равишда маҳаллаларда халқ билан юзма-юз мулоқотлар олиб борилди. Вилоят бўйича 307 та маҳалладаги 8107 та хонадон ва 427 та хўжалик юритувчи субъектга ташриф буюрилди. Учрашувлар мобайнида аҳоли томонидан билдирилган 1982 та мурожаат асосида мутасадди ташкилотларга юборилган 392 та депутатлик сўровининг 142 таси ижобий ҳал этилди. Қолган мурожаатлар бўйича ҳуқуқий маслаҳатлар берилди. Шу билан бирга, партия тизимида фуқаролар, сайловчилар ва электорат билан очиқ мулоқотни йўлга қўйишнинг янги самарали механизми сифатида партия вилоят Кенгашида ташкил этилган “Адолат қабулхонаси” ишида депутатлик корпусининг фаол иштирокини таъминлаш масаласи иштирокчилар диққат-эътиборида бўлди. Ҳисобот даврида сайловолди дастурида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш ва сайловчиларга берилган ваъдаларни бажариш мақсадида депутатлик гуруҳлари томонидан Кенгашлар сессияларига 35 та, шундан 4 вилоят сесиясига, 31 туман, шаҳар Кенгашлари сессияларига масала киритилиб тегишли қарорлар қабул қилинишига эришилди. Пленумда “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” Давлат дастури ижросида Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг иштироки масаласи ҳам атрофлича муҳокама этилиб, шу мақсадда партиянинг вилоятдаги барча тузилмалари, депутатлик гуруҳлари ва фаолларининг куч ва имкониятларини сафарбар қилишга доир таклифлар илгари сурилди. Пленум якунида 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича Ҳаракатлар стратегияси асосида Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг 2019 йилдаги фаолиятининг асосий йўналишлари белгиланди. Муҳокама этилган барча масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди. Садоқат ШАМСИЕВА, Ўзбекистон “Адолат” СДП Навоий вилоят Кенгаши матбуот котиби ...

Батафсил
News

Депутат ташрифини кутган кўчалар

  Ўзбекистон “Адолат” СДП Кармана туман Кенгашида тузилган ишчи гуруҳи томонидан “Арабхона” МФЙда партиянинг “Адолат – қонун устуворлигида” лойиҳаси доирасида маҳалла фуқаролари билан юзма-юз мулоқот олиб борилди. “Арабхона” МФЙ ҳудудида жойлашган 23 та хонадонга ташриф буюрган ишчи гуруҳ 18 нафар фуқароларга кичик бизнес ва тадбиркорлик билан шуғулланиш, банклардан имтиёзли кредитлар олиш орқали қўшимча даромадларга эга бўлиш юзасидан тушунтириш ва тарғибот ишларини олиб боришди. “Арабхона” МФЙ “Бободеҳқон” кўчасида яшовчи фуқаро Райимов Олимжон маҳалла ҳудудида жойлашган қабристонни ободонлаштиришда, Назаров Нурим кўчага ичимлик суви ўтказиш тўғрисида амалий ёрдам сўради. Мурожаатлар асосида туман Кенгаши депутати А. Қулмуродов Кармана туман “Сувоқава” ДУ бўлими бошлиғи Б. Тошовга депутатлик сўрови юборди. Шунингдек, ёғингарчилик вақтларида йўлнинг айрим жойларида ҳосил бўлувчи кўлмакларни йўқотиш мақсадида ишчи гуруҳ ва МФЙ раиси А.Бўроновларнинг ташаббуси билан йўлнинг ёмон жойларига шағал ташланиб текисланди. Лойиҳа доирасида олиб борилган ўрганишлар натижасида аҳолини қийнаб келаётган бир қатор муаммолар ўз ечимини топмоқда. Абдуваҳоб САДИРОВ, Ўзбекистон “Адолат” СДП Навоий вилоят Кенгаши раис ўринбосари ...

Батафсил
News

Депутат халқ орасида: депутат учрашуви аҳоли манфаатлари учун хизмат қилади

  Халқ билан мулоқот олиб бориш жараёнида улар муаммоларининг амалий ечимини топиш ҳар бир депутатнинг фаолият мезонидир. Жойларда ўрганишлар олиб бораётган Олий Мажлис қонунчилик палатаси депутатлари ҳам айни мана шу масъулиятдан келиб чиққан ҳолда фуқаро мурожаатларини ўрганишмоқда. Улар юзасидан тегишли ташкилот ходимлари билан боғланиб, жойида ҳал этиб берилишида кўмаклашмоқда. Жумладан, 38-“Нурота” сайлов округидан сайланган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Зафар Султонов ҳам. Депутат Нурота туман “Ғазғон” МФЙ ҳудудидаги касб-ҳунар коллежи фаоллар залида сайловчилари билан учрашув ўтказди. Депутат томонидан фуқаролардан тушган мурожаатлар билан ишлаш, айниқса, аҳолини табиий газ, электр энергияси ва тоза ичимлик суви билан таъминланганлик аҳволи, пенсия, нафақаларнинг ўз вақтида берилиши муҳим масалалардан эканлиги таъкидланди. Шу билан бирга туманда таълим ҳамда тиббиёт тизимини ҳар жиҳатдан сифатли таъминлаш билан боғлиқ фикрлар билдирилди. Учрашувда аҳоли томонидан “Ғазғон” МФЙда маданият маркази қуриш, маҳалла ҳудудида чиқиндилар ташлаш учун жойларнинг мавжуд эмаслиги, кутубхона ташкил этиш, 56-сон умумтаълим мактабида спорт залига зарурият борлиги айтиб ўтилди. Тўғри, балки бу оддий ва ечими мавжуд муаммодир. Аммо ана шу “оддий” бўлиб кўринадиган муаммолар эса ҳалигача ўз ечимини кутмоқда. Депутат муаммоларни батафсил ўрганиб, уларнинг амалий ечимлари хусусида мутассадди ташкилот ходимларига алоҳида эътироз билдирди ҳамда уларнинг олдини олиш мақсадида таклифлар айтиб ўтди. Албатта, учрашувлар давомида ҳудудлардаги атиги битта муаммо ечилса ҳам бошқа бир қатор камчиликлар ўз-ўзидан ечилиб борилади. Депутатнинг олдида турган мақсади ҳам шунда – аҳоли манфаатлари учун астойдил хизмат қилиб, уларга кўмаклашишдир ҳамда муҳими, муаммоларнинг амалий ечимларига аҳамият қаратиб боришдир. Садоқат ШАМСИЕВА, Ўзбекистон “Адолат” СДП Навоий вилоят Кенгаши матбуот котиби ...

Батафсил
News

Бебаҳо неъматнинг буюк қадри

    Инсоннинг энг яқин дўсти китобдир. Интернет туфайли ёшларда китоб ўқишга бўлган эътибор камайди, деган фикрга қўшилмайман. Биринчидан, китоб ўқимайдиган инсонлар ҳар даврда бўлган. Бугунги кунда эса интернет ва ундаги ижтимоий тармоқларга ружу қўйган кўплаб ёшлар ўзлари билмаган ҳолда вақтларини мазмунсиз ўтказишмоқда. Китоб ўқиш аввало, оиладан бошланади. Бир ҳамкасбим болани китобга жалб қилишннг қизиқарли усулини мен билан ўртоқлашди: — Уйимизда мўъжазгина кутубхонамиз бор. Фарзандларимиз Х.Тўхтабоевнинг “Сариқ девни миниб” асарини қўлдан қўймай ўқийди. Мен уларга қизиқ ҳикоялар, шеърлар ўқиш жараёнида қаҳрамонларга ўзларини исмларини қўяман. Табиийки, фарзандларимда китобга нисбатан меҳр уйғонади, дейди у. Бизнинг таълим муассасамизда ҳам китобсевар ўқувчилар жуда кўп. Улар бу соҳада турли танловларда қатнашиб, ўз билимларини намойиш этиб келмоқдалар. Шундай экан бир гуруҳ ёшлар билан туманимиздаги 23-сонли умумий ўрта таълим мактабимизда “Даҳоларнинг ёш авлодга башорати” мавзусида тадбир ўтказдим. Бу тадбирда Беруний, Амир Темур, Алишер Навоий, Улуғбек каби буюк сиймолар гавдалантирилиб, уларнинг китоб мутолааси, китобхонлик ҳақидаги фикрлари талқин этилди. Бундай тадбирлар китоб ва китобхонликни тарғиб этишда энг яхши самарали усуллардан саналади. Мен узтоз сифатида айта олишим мумкинки, маънавий – ижтимоий барқарорликка етакловчи, яхши тарбия учун кенг йўл очиб берувчи бебаҳо неъмат бу — буюк даҳоларимизнинг бизларга қолдириб кетган китобларидир. Авера РАХМАТОВА, Халқ депутатлари Қизилтепа туман Кенгаши депутати ...

Батафсил
News

Муаммоларнинг вақтида бартараф этилиши аҳоли ишончи учун муҳим сабабдир

Ўзбекистон “Адолат” СДП Навоий шаҳар Кенгаши томонидан “Бунёдкор” МФЙда партиянинг “Адолат – қонун устуворлигида” лойиҳаси доирасида ишчи гуруҳ томонидан маҳалла фуқаролари билан юзма-юз мулоқот олиб борилди. Ишчи гуруҳи томонидан мулоқот жараёнида қонунлар ижроси ва ислоҳотларнинг амал қилиниши даражаси ўрганилди. “Бунёдкор” МФЙ ҳудудида жойлашган 18 та хонадонга ташриф буюрган ишчи гуруҳ 15 нафар фуқароларга кичик бизнес ва тадбиркорлик билан шуғулланиш, банклардан имтиёзли кредитлар олиш орқали қўшимча даромадларга эга бўлиш юзасидан тушунтириш ва тарғибот ишларини олиб боришди. Шунингдек, фуқаро “Бунёдкор” МФЙ С.Айний кўчаси 96-уй, 10-хонадонда яшовчи Олмос Абдиев эса Навоий кончилик коллежини “Электр энергетика” йўналиши бўйича битирган бўлиб, ҳозирги кунга қадар ишсиз эканлигини билдирди. Фуқаро мурожаати бўйича Навоий шаҳар Кенгаши депутати Р.Хайитов томонидан Навоий шаҳар Бандликка кўмаклашиш марказига депутатлик сўрови юборилди ва фуқаро О.Абдиев "СТАЛЬМОНТАЖ" МЧЖга ишга жойлаштирилди. Муаммолар ўзининг ижобий ечимини топса, албатта, халқ ҳам миннатдор бўлади, шу ўринда депутат ҳам ўз масъулиятини ҳис этган ҳолда вазифаларига ижобий ёндаша олиш имкониятини қўла киритади. Зеро, халқ билан ёнма-ён яшаш – олий мақсадлардан биридир. Садоқат ШАМСИЕВА, Ўзбекистон “Адолат” СДП Навоий вилояти Кенгаши матбуот котиби ...

Батафсил
News

“Спутник авто сервис” МЧЖда янги БПТ

Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг “Адолат – ҳаётимизнинг бош мезони, адолат – ҳар бир инсон учун” бош ғояси партиямизнинг вазифалари ва фаолиятини тўла ўзида намоён этади десак, муболаға бўлмайди. Сир эмаски, партиямиз доимий равишда ўз электоратини ўйлантирган ижтимоий-иқтисодий муаммоларни янада чуқур ўрганиш, уларни ҳал этиш бўйича зарур чоралар кўришга диққат-эътиборини қаратиб келади. Навоий вилоят Кенгаши ҳам ўз фаолиятини давр талабига асосан амалга ошириб келмоқда. Бугунги кунда Ўзбекистон “Адолат” СДП Навоий вилоят Кенгашининг 30200 нафардан ортиқ аъзоси мавжуд бўлиб, улар 576 та БПТларда бирлашган. Шу кунларда партиямиз сафига қўшилиш, ғоя ва дастурларимизни қўллаб-қувватлаб, келгуси фаолияти давомида сафимизда бўлиш истаги билан мурожаат қилаётганлар сони кескин ортганлиги барчамизни қувонтирмоқда. Яқинда вилоят Кенгаши ташаббуси билан Навоий шаҳридаги “Спутник авто сервис” МЧЖда янги БПТ ташкил этилганлиги фикримиз исботидир. МЧЖда фаолият олиб бораётган саломатлик поспонларидан 142 нафари партиянинг устав ва дастурлари билан танишиб, қўллаб-қувватлашди. Уларнинг сиёсий саводхонлигини янада шакллантирилди. Рустам Хайитов, Ўзбекистон “Адолат” СДП Навоий вилоят Кенгаши раиси: — Сайловолди дастуримизда давлат ва жамиятнинг асосий эътибори қаратилиши лозим бўлган аниқ йўналишлар белгилаб берилган, жумладан, мактаб ва мактабгача таълим муассасалари доирасида болаларга тиббий хизмат кўрсатиш тизимини мустаҳкамлаш лозимлиги борасидаги ғоялар кенг жамоатчилик томонидан юқори баҳоланмоқда. Шундай экан фарзандларимизга эрта ёшдан бундай шароитларни ярати давлат сиёсатининг устивор йўналишларидан бўлиши лозим”. Махлиё Шамсиева,“Спутник авто сервис” МЧЖ ҳисобчиси: — Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси ўз дастурий ғояларидан келиб чиқиб, мамлакатимиз ҳудудида яшаётган барча миллат ва элатларнинг умумий манфаатларига мос келадиган ҳуқуқий-демократик давлат барпо этиш, жамиятда ижтимоий адолат ўрнатиш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, маънавият ва маърифат қарор топган фуқаролик жамиятини шакллантириш жараёнида ўз ролини тобора кучайтириб борар экан, албатта, партиянинг аъзоси сифатида унинг сайловолди дастури билан чуқурроқ қизиқиб бордим. Партия ходимлари ана шундай илиқ фикрлар асносида “Адолат” СДП аъзолигига қабул қилинаётганларнинг келгуси фаолиятларига омад тилашди. Янги БПТ тузилганлиги муносабати билан ташкил этилган тадбир сўнгида барча янги партиядошларимизнинг таклифи қўллаб-қувватланди. Садоқат ШАМСИЕВА, Ўзбекистон “Адолат” СДП Навоий вилоят Кенгаши матбуот котиби ...

Батафсил
News

Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш мақсадида

  Ўзбекистон “Адолат” СДП Навоий шаҳар Кенгаши ташаббуси билан Навоий шаҳридаги Техника ва иқтисодиёт касб-ҳунар коллежида “Депутат ёшлар даврасида” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди. Унда партия вилоят Кенгаши ходимлари, халқ депутатлари маҳаллий Кенгаш депутатлари, коллеж ўқитувчи ва талабалари иштирок этишди. Тадбирдан ёшларни она Ватанга муҳаббат руҳида тарбиялаш, улар орасидан иқтидорлиларини аниқлаш ва қўллаб-қувватлаш, глобаллашув жараёнида ёшлар онгида мафкуравий иммунитетни янада кучайтириш, мамлакат ижтимоий-сиёсий ҳаётида фаоллигини ошириш, партия лойиҳалари доирасида ўтказиладиган тадбирлар орқали аҳолининг кенг қатламига партия ғояларини тарғиб қилишдан иборат эканлиги таъкидланди. Шундан сўнг сўз олган Навоий шаҳар Кенгаши депутати Амриддин Нунназаров талабаларнинг сиёсий билимлари ҳамда ҳуқуқий маданиятини янада ошириш, бу борада амалий кўникмаларни шакллантириш, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва бошқа қонун ҳужжатларига ҳурмат руҳида тарбиялаш, улар ўртасида миллий қонунчилигимиздаги янгиликларни кенг тарғиб қилиш лозимлигини билдириб ўтди. Шунингдек, иқтидорли ёшларни аниқлаш, уларнинг ўз иқтидорларини намоён этишлари ва жамият ҳаётидаги ижтимоий-сиёсий фаоллигини оширишлари учун кенг имкониятлар яратилаётганлиги ва бунинг натижалари тўғрисида атрофлича гапирди. Айрим ёшларнинг ҳуқуқий саводхонлик даражасининг пастлиги, миллий қонунчилигимизни яхши билмаслиги, мафкуравий иммунитети етарли даражада шаклланмаганлиги сабабли ҳуқуқбузарлик ёки жиноятларга қўл уриши, ўзлари сезмаган ҳолда қўшилиб қолиши ҳолатларидан ҳам кўз юмиб бўлмайди. Шу боис ҳозирги глобаллашув шароитида ёшларни миллий маънавиятимизга ёт зарарли ғоялар ва мафкуравий хуружлардан ҳимоялаш, улар ўртасида миллий қонунчилигимизни кенг тарғиб қилиш, онгига аждодларимизнинг бой маънавий меросини сингдириш орқали ватанпарварлик туйғусини янада кучайтириш зарур. Тадбир давомида айни мана шу масалаларга алоҳида эътибор қаратилди. Садоқат ШАМСИЕВА, Ўзбекистон “Адолат” СДП Навоий вилоят Кенгаши Матбуот котиби ...

Батафсил

АЛОҚА

Манзилимиз: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқ тонги кўчаси, 23-уй. Мўлжал: Озарбайжон Республикаси элчихонаси:

Телефон: 71-2730731 71-2884654 (139)

Электрон манзил: adolat.sdp@exat.uz

САЙТ ТЕСТ РЕЖИМИДА ИШЛАМОҚДА:

www.adolat.uz веб-сайти 2018 йилнинг 21 май куни электрон ОАВ сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 1232. Муассис: Ўзбекистон Адолат СДП. Таҳририят манзили: 100043, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқтонгги кўчаси, 23-уй. Электрон манзил: info@adolat.uz

Сайт материалларидан фойдаланилганда Фойдаланиш шартларига амал қилиниши шарт. Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг оммавийахборот воситалари тўғрисидаги ҳамда муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган

#

Мурожаатингиз учун рахмат!