НАВОИЙ

Манзил: Навоий шаҳар, Навоий кўчаси, 43"а"-уй

Телефон: (36) 224-90-31, 224-34-85

Электрон манзил:  adolat-navoiy@inbox.uz

Янгиликлар
News

“I... NAVOIY” тилимизга бўлган бефарқликми?

  Бугун мамлакатимизнинг барча ҳудудларида жамоат жойларида, йирик ташкилот ва идораларда ўрнатилган “I “юрак” Uzbekistan”, ёки “I “юрак” Navoiy” ва ҳокозо ёзувларга кенг жамоатчилик ўз муносабатини билдирмоқда. Чиндан ҳам ушбу ёзувларнинг инглиз тилида ёзилиши кўпчиликнинг эътиборини қаратмоқда.    Энг аввало, ушбу ёзувлар жойлаштирилишининг мақсад-моҳияти нимани ифодалайди? Ёки қаердандир кўчириб олиб, шунчаки кишиларнинг эътиборини жалб этиш, расмга тушиш, безак учунми? Тўғри, маҳсулотлар ва кўрсатиладиган хизматлар, йирик банклар ҳақида реклама панноларига кўзимиз тушиб туради. Ҳар қалай бу ёзувлар реклама эмасдир. “I “юрак” Uzbekistan”, ёки “I “юрак”  Navoiy” ўзбекча муқобил варианти “Мен Навоийни”; “Мен Ўзбекистонни” сўзларига тўғри келади. Агар юрак шаклининг мазмун-моҳиятидан ёндашсак, “Мен Навоийни севаман”, “Мен Ўзбекистонни севаман” гаплари келиб чиқади.   Бу инглиз тилидаги сўзларни бир томондан бугунги глобаллашув, юртимизнинг жаҳонга юз тутиши, интернет тармоғининг тоборо кенгайиб бораётганлиги, кўплаб туристларнинг ташрифи билан боғласак, уларга бу ёзувларнинг нима қизиғи бор? Иккинчи томонидан бу ерда адабий тил меъёрларига кўра гап тўлиқ шаклланмаган. Бу на эгасиз гапга, на тўлиқсиз гапга, умуман ўзбек тилидаги гапнинг бирор бир турига мос келмайди. Тилшуносларга маълумки, тилимиздаги ўзлашма қатлам, яъни бошқа тиллардан ўзбек тилига сўзларнинг кириб келиши икки хил йўл билан амалга ошади. Биринчиси, сўз айнан ўзлаштирилади, масалан компьютер, бизнес ва ҳакозо; иккинчиси калкалаб олинади. Калкалаб олишда сўзнинг ўзи эмас унинг маъноси (таржимаси) ўзлаштирилади. Масалан, дарслик (учебник), дунёқараш (мировоззерение) ва бошқа. Яна мавзуга қайтамиз. Ёшлар томонидан “Мен Навоийни севаман”, “Мен Ўзбекистонни севаман” гапларининг инглизча таржимада ёд бўлиб кетиши бир томондан яхши бўлиши мумкин. Яъни, инглиз тилига қизиқиш ва эътиборни оширишдир, балки. Негаки, бугун тил ўрганиш, инглиз тилининг  халқаро мақоми ошиб бораётганлиги, юртимизда хорижий етакчи таълим муассасаларининг филиаллари очилаётганлиги, инглиз тилида ўтилаётган онлайн дарслар бу тилнинг таълим тизимидаги аҳамиятини тобора юксалтирмоқда. Лекин, шу ўринда алоҳида таъкидлаш керакки, ёзувлардаги “I” сўзидан сўнг жойлашган юракнинг рамзи аҳолининг айрим қатлами вакилларини ажаблантираётир. Чунки, бу шаклни кўрганимизда икки ёшнинг бир бирига бўлган севги-муҳаббат образи кўз олдимизда гавдаланади. Энди ўзингиз ўйлаб кўринг. Бу ерда мантиқсизлик бор. Шу жойда гап тўлиқ шакллантирилиб, гапнинг бошига ёки охирига атиргул жойлаштирилганда эди, бошқача бўлар эди. Азал-азалдан гулни халқимиз ҳурмат-эътибор, севги-садоқат, софлик, беғуборлик белгиси сифатида эъзозлаб келади. Баҳорда супасининг олдига гулу райҳонлар эккан ўзбек хонадонини ҳар қадамда учратасиз. Туғилган кунларда, тўйу-ҳашамларда, буюк алломаларимиз, замондошларимиз  пойига турфа рангларда гулдасталар қўйиб, уларга таъзим қиламиз.  Ҳозирда каттагина маблағ эвазига яратилган бу ёзувларни ўзбекча муқобил вариантига ўзгартириш иложи бўлса ҳам молиявий имконият қўшимча харажаатларни талаб этади. Шундай экан инглиз тилида бўлса ҳам “I” сўзидан сўнг гапни тўлиқ шакллантириш ва юрак рамзини атиргулга алмаштириш оз бўлсада осонроқ кечади. Шуни айтиш керакки, миллий тилимиз ўзбек тилининг адабий меъёри ва унинг шевалари халқимизнинг азалий қадриятлари саналади. Миллий ўзликни англаш бевосита тил билан узвий ва ҳамоҳангдир. Чунки ўтган асрларда яратилган ноёб китоблар, эски қўлёзмалар турли хил ёзувларда ёзилган бўлиши мумкин, лекин унинг тили ўзбек тилидир. Шундай экан кенг жамоатчиликка ҳавола этилаётган ташқи ёзувларда тилимизнинг адабий меъёрига бўлган эътиборсизлик, лоқайдлик ёзув бўйича саводхонлигимиз даражасини, тилимизга бўлган муносабатимизни аниқ ва равшан кўрсатиб беради. Шу ўринда Юсуф Хос Ҳожибнинг “Қутадғу билиг”, Маҳмуд Қошғарийнинг “Девони луғатит турк” китобларини келтириб ўтмоқчиман. Мазкур асарлар яратилганини ҳисобга олсак, минг йиллик тарихга эга бўлган кўҳна тилимиз билан ҳар бир юртдошимиз ҳақли маънода фахрланса арзийди. Демак, хулоса Сиздан... Нуриддин РАЖАБОВ, Ўзбекистон “Адолат” СДП Навоий вилоят Кенгаши матбуот котиби   ...

Батафсил
News

Адолатнинг ташаббуси эътиборсиз қолмади

Аҳолининг юксак ҳуқуқий саводхонликка ва ҳуқуқий билимга эга бўлишига, уни кундалик ҳаётда қўллай олишига эришиш жамиятимиздаги устувор вазифалардан саналади. Шу маънода Президентимизнинг яқинда қабул қилинган “Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги фармони билан “Юксак ҳуқуқий маданият мамлакат тараққиёти кафолати” деган концептуал ғоя илгари сурилди. Фармон билан жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш концепцияси тасдиқланди. Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш “шахс оила таълим муассасаси ташкилот жамият” принципи асосида тизимли ва узвий ташил этилиши, аҳоли ўртасида ҳуқуқий маданиятни ошириш бўйича маънавий-маърифий тадбирларни халқимиз тарихи, миллий қадриятларини ўргатиш билан уйғун ҳолда ташкиллаштириш, ҳар бир юртдошимизда давлат рамзлари билан фахрланиш туйғуларини юксалтириш орқали дахлдорлик ҳиссини кучайтириш, ёш авлодга бош қомусимиз - давлатимиз Конституциясининг муҳим жиҳатларини болалагидан бошлаб ўргатиш каби бир қатор асосий вазифалар белгилаб берилди. Ана шу вазифалардан келиб чиқиб, Халқ депутатлари Навоий вилоят Кенгашининг навбатдаги эллик тўртинчи сессиясида Ўзбекистон “Адолат” СДП депутатлик гуруҳи Навоий вилоятининг туман (шаҳар) марказларида “Конституция хиёбони”ни ташкил этиш, унинг марказига Бош қомусимизнинг рамзий монументини ўрнатиш таклифини илгари суришди. Сессия йиғилишида таъкидланганидек, ҳудудларда “Конституция хиёбони аҳоли дам олиш масканларидан бирида ташкил этилиб, унда Олий Мажлис палаталари, суд ҳокимияти, Вазирлар Маҳкамаси ва бошқа давлат органлари ҳақида, шуниндек, фуқароларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари тўғрисидаги маълумотлар, Конституциямизнинг олти бўлими бўйича меъёрлар ўзбек, рус ва инглиз тилларида замонавий электрон воситаларга жойлаштирилади. Бундай лойиҳанинг дам олиш масканларида ташкил этилиши, энг аввало, ушбу жойларда аҳолининг, ёшларнинг доимий гавжумлиги ва серқатновлиги билан узвий бўлиб, уларнинг эътибори ва қизиқишини оширишга, учрашув ва мулоқотларда, очиқ дарсларда кўргазмали манба бўлади.   - Бу хиёбонлар ҳудудларнинг инновацион ҳуқуқий тарғибот масканига айланади, дейди Ўзбекистон “Адолат” СДП вилоят Кенгаши раиси Р.Хайитов. -Ўриндиқлар ёнига инновацион кўринишга эга бўлган кичик китоб жавонлари ўрнтилса, уларга Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва бошқа қонун ҳужжатлари, аҳолининг ҳуқуқий маданияти юксалтиришга бағишлаб чоп этилган турли хилдаги буклет, флаер, брошюралар жойлаштирилиб, йўлаклар бўйлаб замонавий кўринишдаги радиокарнайлар ва инновацион ёритиш чироқлари ишга туширилса, янада самаралироқ бўлади Йиғилишда бир гуруҳ масъул мутасаддиларга “Конституция хиёбони”ни туман ва шаҳардларда ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар режасини тайёрлаш, ўн беш кун муддатда Навоий шаҳрида хиёбон лойиҳасини ишлаб чиқиш вазифалари бириктирилди. Аҳолининг турли қатламлари, шу жумладан тадбиркорлар ва ёшларнинг ахборотга бўлган эҳтиёжини ҳисобга олиб, ҳуқуқий тарғиботнинг замонавий усулларини жорий этиш, аҳолини қонунчиликнинг моҳияти тўғрисида хабардор этишнинг сифат тизимини тубдан яхшилаш атрофлича муҳокама қилиниб, бунда кенг жамоатчилик фикрини ўрганиш, таҳлил қилиш ва таклифлар тайёрлаш тавсия этилди.   Видеоселектор тарзида ўтган йиғилишда энг қувонарлиси шу бўлдики, мазкур ташаббус Халқ депутатлари барча туман ва шаҳар Кенгашларининг навбатдаги сессиялари кун тартибига қўйилиб, муҳокама қилинди. Жорий йилнинг 1 сентябрига қадар барча туман ва шаҳарларда “Конституция хиёбон”ини барпо этиш топшириғи берилди.  Келгусида, депутатлар томонидан амалга оширилган ишлар ҳақида ижтимоий маданий ривожланиш, ёшлар сиёсати ва соғлом авлодни тарбиялаш масалалари доимий комиссиясига маълумот бериб бориш ва таъсирчан депутатлик назоратини ўрнатишга келишиб олинди. Нуриддин РАЖАБОВ, Навоий вилоят кенгаши матбуот котиби Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг: t.me/adolat_uz instagram.com/adolat_sdp/ facebook.com/sdpu.adolat/ twitter.com/AdolatSDP ...

Батафсил
News

Болалар марказларида моддий-техник база эскирган халқ таълими бўлими фаолияти қониқарлими?

Халқимиз турмуш фаровонлигини ошириш, қишлоқ ва маҳаллаларда яшаётган аҳолини ташвишга солаётган мавжуд муаммоларни бартараф этиш, халқ билан доимий мулоқот олиб бориш барча даражадаги раҳбар ходимларнинг, жамоат ташкилотлари вакилларининг ҳам устувор вазифасига айланган. Бу борада фуқароларнинг талаб ва таклифлари асосида жойларда партия гуруҳлари томонидан ўтказилган таҳлилий-танқидий ўрганишлар натижаси доимий комиссиялар йиғилишида муҳокама қилиниб, маҳаллий Кенгаш сессиялари кун тартибига масала сифатида олиб чиқилаётир. Халқ депутатлари Навоий вилояти Кенгашидаги Ўзбекистон “Адолат” СДП депутатлик гуруҳи ҳам партиянинг лойиҳалари асосида жойларда ўтказилган ўрганишларда қайд этилган муаммоларни ҳал этиш мақсадида сессиялар муҳокамасига масала киритишга ҳаракат қилиб, муайян натижаларга эришмоқда. Ушбу депутатлик гуруҳи томонидан жорий йилда вилоятдаги “Баркамол авлод” болалар марказлари фаолиятини ўрганиш ҳамда аҳоли билан бўлган юзма-юз мулоқотлар натижасида қайд этилган муаммоларга доир масала халқ депутатлари вилоят Кенгаши сессиясида атрофлича кўриб чиқилди. Мажлисда таъкидланганидек, бугунги кунда вилоятда 11 та “Баркамол авлод” болалар марказлари мавжуд бўлиб, уларнинг моддий-техник базаси эскириб қолганлиги боис замонавий талабларга жавоб бермаяпти. Марказ биноларини таъмирлаш, ўқув, мебель жиҳозлари ҳамда компьютер жамланмалари билан таъминлаш долзарб аҳамиятга эга. Мазкур соҳада йиғилиб қолган муаммоларни бартараф этишга биринчи навбатда масъул бўлган халқ таълими тизимининг бу борадаги фаолияти қониқарсиз эканлиги жиддий танқид остига олинди. Шу маънода масъул мутасаддиларга таклифлар киритиш зарурлиги таъкидланиб, ижро юзасидан депутатлик назорати ўрнатилди. Томди, Учқудуқ, Нурота, Конимех туманлари олис чўл ҳудудлари ҳисобланади. Партия депутатлик гуруҳи аъзоларининг ўрганишларида давлатимиз раҳбарининг 2017 йил 25 апрелдаги “Навоий вилоятининг олис чўл туманлари аҳолиси турмуш даражасини янада оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-2925-сонли қарори ижросига алоҳида эътибор қаратилди. Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг ушбу сессиясида олис чўл туманларида таълим тизимини малакали кадрлар билан таъминлаш, микрокредитлар ажратиш, аҳолининг ижтимоий ҳимояси, маиший хизмат кўрсатиш объектлари фаолиятини яхшилаш каби масалалар атрофлича таҳлил қилинди. Президентимизнинг мазкур қарорига асосан олис чўл туманларида доимий яшовчи оилаларга ўзининг томорқа хўжалигида тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишлари учун банк муассасалари томонидан имтиёзли микрокредитлар ажратиш мақсадга мувофиқлиги таъкидланди. Тегишли мутасадди раҳбарларга мазкур туманлардаги бюджет ташкилотларининг юқори малакали кадрлар ҳамда мутахассисларга бўлган эҳтиёжларини тизимли равишда ўз вақтида аниқлаш ва зарур чора-тадбирлар кўриш вазифаси белгилаб қўйилди. Сессияда қабул қилинган қарорга мувофиқ, мутасадди ташкилотлар раҳбарларига туман (шаҳар) ҳокимликлари билан биргаликда “Баркамол авлод” болалар марказларида педагог кадрларнинг салоҳиятини ошириш, ўқув-тарбиявий, маънавий-маърифий ва услубий ишларни ташкил этиш, марказ фаолиятига доир ҳужжатларни юритиш, ўқувчиларни қизиқишларига қараб тўгаракларга жалб этиш, иқтидорли ўқувчиларни қўллаб-қувватлаш бўйича алоҳида манзилли “йўл харитаси” ишлаб чиқиш вазифаси топширилди. Нуриддин РАЖАБОВ, Навоий вилоят кенгаши матбуот котиби Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг: t.me/adolat_uz instagram.com/adolat_sdp/ facebook.com/sdpu.adolat/ twitter.com/AdolatSDP ...

Батафсил
News

Партия позициясини мустаҳкамлаш масалалари кун тартибида

Бугун Навоий вилоятида “Сиёсий жараёнларда Ўзбекистон “Адолат” СДП позицияларини мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари” мавзусида семинар бўлиб ўтди. Тадбир Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши ташаббуси билан ташкил этилиб, унда вилоят, туман ва шаҳар партия Кенгашлари раислари, партиядан сайланган депутатлар ва партия фаоллари иштирок этди. Семинарнинг мақсади мамлакатимизда олиб борилаётган оқилона ислоҳотларда, демократик ўзгариш ва янгиланишларда фаол иштирок этиш ҳамда партия фаоллари, заҳирадаги депутатликка номзодларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтиришда олдинда турган долзарб вазифаларни белгилаб олишга қаратилди. Тадбирни Ўзбекистон “Адолат” СДП вилоят Кенгаши раиси  Р.Хайитов кириш сўзи билан очиб, “Аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини юксалтиришда пиар технологиялардан фойдаланиш тўғрисида” маъруза қилди. Таъкидланганидек, бу йил Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига ўтказиладиган сайловлар янги қабул қилинган Сайлов кодекси асосида барча соҳа ва тармоқларда амалга оширилган туб ислоҳотлар, янги ғоялар ва хилма хил фикрлар муҳитида бўлиб ўтади. Мазкур компанияда партиямизнинг ўрни ва ролини кучайтириб бориш, бунда партия фаолларининг биринчи навбатда ҳуқуқий онги ва саводхонлигини юксалтириш, муҳокама қилинаётган норматив ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларида фаол иштирокини таъминлаш, таклиф ва тавсияларни қуйи тизимдан олишни шакллантириш муҳим аҳамият касб этади. Бу борада Президентимизнинг “Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги фармони билан тасдиқланган “Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш концепцияси” дастуриламал ҳужжатдир.  “Жамиятда қонунларга ҳурмат руҳини қарор топтириш демократик ҳуқуқий давлат қуришнинг гаровидир!” деган ҳаётий ғоя бугун партиямизнинг устувор вазифасига айланган, - дейди  Р.Хайитов. Йиғилишда аҳоли, айниқса ёш авлодда ҳуқуқбузарликларга нисбатан муросасизлик муносабатни шакллантириш, таълим тизимида, энг аввало мактабгача таълимдан бошлаб ёш авлод онгига ҳалоллик, поклик, бурч ва садоқат, одоб ахлоқ меъёрларини чуқур сингдириб бориш, Конституция ва қонунларнинг билимдони этиб тарбиялаш ва уни ҳаётда қўллай олишига эришиш ғоят масъулиятли вазифа эканлиги айтилди. Ҳозирда партия томонидан ушбу йўналишда олиб борилаётган лойиҳаларда мавжуд имкониятлардан тўлиқ фойдаланиш, партия аъзоларини, уюшмаган ёшларни кенгроқ жалб этиш, уларни қизиқтирадиган масалаларни белгилаб, янги лойиҳаларни илгари суриш зарур. Ушбу масалада доимий равишда аҳолининг ижтимоий қатлами фикрларини ўрганиб, таҳлил қилиб бориш лозим. Семинарда жорий йил бўлиб ўтадиган сайловларга пухта тайёргарлик кўриш, замонавий ташвиқот воситалари билан ишлаш, сайловчилар билан ўтказиладиган учрашув ва мулоқотларда партиянинг позияциясини қонун ижодкорлиги ва ижтимоий, социал соҳалар мисолида аниқ ва равшан кўрсатиб бериш уларнинг ишончи ва қизиқиши ошишига хизмат қилиши таъкидланди. - Гендер тенглиги принципи ҳамда хотин-қизлар масаласи давлат сиёсатига кўтарилган бир шароитда партия томонидан номзодларни шакллантиришда қирқ фоизини аёллар ташкил этишига алоҳида эътибор бериш керак, - дейди Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши раиси ўринбосари Ф.Ишанкулов. – Аҳоли билан жойларда бўладиган учрашув ва мулоқотларда номзодларни таништириб боришимиз, туман, шаҳарнинг ижтисослашуви, соҳа ва тармоқлари ҳақидаги маълумотлар билан уларни таъминлашимиз зарур. Семинар давомида кучли нотиқликка эга бўлган партия фаоллари ўқувини ташкил этиш, бошланғич партия ташкилотлари фаоллигини ошириш орқали сайловларда қатнашадиган партия кузатувчиларини айнан энг қуйи тизимдан шакллантириб бориш, кейинги беш йилга мўлжалланган янги сайловолди плтаформага таклифларни умумлаштириш масалалари атрофлича муҳокама этилди. Жонли мулоқот руҳида кечган йиғилиш якунида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олиб, кун тартибидаги масалалар юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.     Нуриддин РАЖАБОВ, Ўзбекистон “Адолат” СДП Навоий вилоят Кенгаши матбуот котиби Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг: t.me/adolat_uz instagram.com/adolat_sdp/ facebook.com/sdpu.adolat/ twitter.com/AdolatSDP ...

Батафсил
News

Ахборот хизматлари қандай бўлиши керак?

Жамиятнинг давлат органлари билан ўзаро муносабатини таъминлашда оммавий ахборот воситаларининг очиқлиги, ошкоралиги, эркинлиги муҳим аҳамиятга эга. Ахборот хуружларига қарши тура оладиган, ҳар қандай иллатларга жавобан жамоатчилик ўртасида муросасиз муҳитни шакллантира оладиган миллий медиа маконни яратиш ҳар томонлама долзарблик касб этмоқда. Аҳолига қабул қилинаётган ислоҳотларнинг моҳияти, давлат ҳокимияти органлари томонидан ижро этилиши ва унинг натижаси ҳақида тезкор, холис ва тўлиқ ахборот етказиш ОАВни сифат жиҳатдан янги босқичга ўтишини тақозо этаётир. Ана шу мақсад ва вазифаларни амалга оширишда Президентимизнинг яқинда қабул қилинган “Оммавий ахборот воситалари мустақиллигини таъминлаш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари фаолиятини ривожлантириш бўйича қўшимча чора тадбирлар тўғрисида”ги қарори муҳим дастуриламал ҳужжат бўлди. Қарорда давлат органлари фаолияти ҳақида аҳолига мунтазам, тўлиқ ва тезкор ахборот тақдим этиб бориш, ижтимоий сўровлар ўтказиш орқали жамоатчилик фикрини ўрганиш, ахборот хуружларига тезкор муносабат билдириш ахборот хизматларининг устувор вазифалари этиб белгиланган. Бу албатта, оммавий ахборот воситалари томонидан давлат ташкилотининг веб-ресурсларидан аниқ маълумот олиб уни тарқатишда, қолаверса, аҳоли, ёшларнинг тўғридан тўғри интернет тармоғига кириши орқали ахборот олишида аниқ ва тезкор тизим шаклланишига хизмат қилади. Мазкур ҳужжатда яна бир муҳим вазифа - норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини муҳокама қилишда кенг аҳоли қатламларининг иштирокини таъминлаш ўртага ташланган. Бу эса аҳолининг юксак ҳуқуқий саводхонликка эга бўлиши ва уни ҳаётда қўллай олиши, қабул қилинаётган қарорларнинг бевосита иштирокчисига айланиши билан аҳамиятлидир. Ушбу қарордаги энг муҳим янгиликлардан бири шуки, 2019 йилнинг 1 октябридан бошлаб, болалар адабиёти, ногиронлиги бўлган шахслар учун мўлжалланган китоб маҳсулотлари чоп этишга ихтисослашган нашриётлар ноширлик фаолиятини амалга оширишга лицензия учун давлат божи тўлашдан тўлиқ озод этилмоқда. Бу партиямизнинг ижтимоий адолат принциплари билан узвий ва ҳамоҳанг бўлиб, ёш авлоднинг ҳар томонлама комил ва баркмол инсон бўлиб етишида, ижтимоий нотенгликка мутлақо ўрин бермасликка, ҳаётда ўз ўринини топишига ундайди.  Хулоса қилиб айтганда, ушбу тарихий ҳужжат ахборот хизматлари ва оммавий ахборот воситалари ўртасида туб бурилиш ясаб, ҳаққонийлик ва холислик тамойилларига асосланган турли баҳс ва тортишувларни қамраб олган миллий ахборот маконини янги босқичга кўтариши шубҳасиз. Нуриддин РАЖАБОВ, Ўзбекистон “Адолат” СДП Навоий вилоят Кенгаши матбуот котиби Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг: t.me/adolat_uz instagram.com/adolat_sdp/ facebook.com/sdpu.adolat/ twitter.com/AdolatSDP ...

Батафсил
News

Ички йўлларга ким путур етказмоқда?

Халқ депутатлари Қизилтепа тумани Кенгашидаги Ўзбекистон “Адолат” СДП депутатлик гуруҳи ташаббуси билан мазкур Кенгаш сессиясида ички йўллар ҳолати, боғча ва умумтаълим мактабларидаги шарт-шароитлар мавзусига доир долзарб масалалар муҳокама қилинди. Таъкидлаш жоизки, “Автомобиль йўллари тўғрисида”ги қонуннинг тумандаги ижроси, фуқаролар ва мансабдор шахсларнинг ички йўлларга оид қонунчиликка риоя этиш ҳолати” ҳамда “Мактабгача таълим муассасалари ва умумтаълим мактабларида синфлардаги ўқувчилар сонининг санитария-гигиена талабларига мослиги, умумий тиббий хизматнинг аҳволи, мажбурий дори-дармонлар билан таъминланганлик даражаси, манту синамаси ва бошқа эмлашлар даврийлигининг ҳолати, тоза ичимлик суви билан таъминланганлик ҳолатлари” юзасидан туман партия ташкилоти томонидан тузилган ишчи гуруҳи атрофлича ўрганишлар олиб борди. Жумладан, партиянинг “Жамоатчилик назорати — қонун устуворлигининг гарови” лойиҳаси доирасида олиб борилган ўрганишларда бир қатор камчиликлар аниқланди. Фуқаролар ва юридик шахслар томонидан маҳаллалар ичидаги йўллар ҳолатига зарар етказиш (йўлларни бузиш, ўзбошимчалик билан кавлаб қувур ётқизиш, йўлларда чуқурлар, ўнқир-чўнқирлар пайдо қилиб, асл ҳолатини тикламаслик ва бошқа шу каби ҳуқуқбузарликлар), бу борада белгиланган мажбуриятларни бажармаслик ҳолатлари таҳлил этилди, шунингдек, қонунбузарларга нисбатан тегишли жазо чораларини қўллаш амалиётига ҳам эътибор қаратилди. Аниқланишича, тумандаги йўл-қурилиш корхоналари томонидан “Ўзбекистон” МФЙ “Ободлик” кўчасига туташ ички йўлнинг 40 метр қисми бетонлаштирилиб, 240 метр қисмида иш чала қолган. “Варозун” МФЙга қарашли ҳудудда жойлашган ҚВПдан ўтувчи йўлнинг 140 метрлик қисми, “Фурқат” МФЙнинг “ўалаба-3”, “Бунёдкор” кўчалари, “Қалъайи Азизон”, “Кулолон”, “Тошмачит”, “ўамхўр”, “Гулбоғ”, “Ҳамработ”, “Маликобод”, “Зармитан”, “Ўртақўрғон”, “Ўзбекистон”, “Гулзор” МФЙларнинг бир қатор ички йўллари таъмирталаб аҳволда. “Манғит”, “Нонваён” қишлоқларидаги айрим ички йўллар деярли яроқсиз бўлиб қолганлиги туфайли йўловчилар ва транспорт воситалари ҳаракатланишида ноқулайликлар юзага келмоқда. Ўрганишларда аён бўлганидек, аксарият ҳолларда ички йўллар ва йўлаклар ҳолатига мутасадди ташкилотлар томонидан путур етказилган. Хуллас, мавжуд йўлларни асраб-авайлашда белгиланган мажбуриятларга тўлақонли амал қилиняптими ёки бепарволик, лоқайдлик ҳолатлари кўпроқми, деган саволга ижобий жавоб бериш қийин. Айрим ҳолларда пиёдалар йўлакчаларининг атрофи мулк эгалари томонидан ўзлаштирилганлиги ҳам афсусланарлидир. Сессияда муҳокама учун сўз олган депутатлар жойларда ўтказилаётган мулоқотларда сайловчилар юқоридаги каби ҳолатлардан эътирозлар билдиргани ҳақида айтиб, масаланинг долзарблигини таъкидлашди. Мажлисда мазкур масала юзасидан қабул қилинган қарорга мувофиқ, туман ободонлаштириш бошқармаси раҳбарига ўн кун муддат ичида аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан алоҳида чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқиш, туман ички йўлларининг бут сақланишини таъминлаш бўйича зарур чоралар кўриш вазифаси топширилди. Партиямизнинг “Фарзандлари соғлом юрт қудратли бўлур” лойиҳаси доирасида туман умумий ўрта таълим мактаблари ва мактабгача таълим муассасаларида жамоатчилик назорати тартибида ўтказилган ўрганиш натижалари ҳам сессия иштирокчиларининг диққатини жалб этди. Партия фаоллари мактабгача таълим муассасалари ва умумтаълим мактабларида синфлардаги ўқувчилар сонининг санитария-гигиена талабларига мослиги, умумий тиббий хизматнинг аҳволи, мажбурий дори-дармонлар билан таъминланганлик даражаси, манту синамаси ва бошқа эмлашлар даврийлигининг ҳолати, тоза ичимлик суви билан таъминланганлик ҳолатларини ўрганишди. Сессияда қайд этилганидек, бугунги кунда тумандаги 40 та мактабдан 25 тасида, 16 та МТМдан 14 тасида тиббиёт хоналари ташкил этилган бўлиб, бошқа бир қатор мактаб ва 2 та боғчада тиббиёт хоналари мавжуд эмас. — Кўпгина умумтаълим мактабларида доимий асосда ишловчи ўрта тиббиёт ходимлари йўқ, тиббиёт хоналари ҳам мавжуд эмас. Бу эса таълим маскани белгиланган 40 турдаги тиббиёт асбоб-ускуналари ва 20 турдаги тез тиббий ёрдам кўрсатиш учун ишлатиладиган дори-дармонлар билан ҳам таъминланмаганидан далолат беради, — деди партия депутатлик гуруҳи раҳбари Акмал Ансаров. — Тиббиёт муассасалари ходимлари мактабларга бириктирилган, аммо улар келиб ишлаши учун шароитлар етарли эмас. Тумандаги 1, 3, 4, 5, 9, 17, 18, 22, 23, 27-умумтаълим мактабларидаги баъзи синф хоналарида ўқувчилар сони белгиланган меъёрдан кўплигини ҳам эътибордан четда қолдириб бўлмайди. Ушбу мактабларнинг аксариятида қайнатилган сув ташкил этилмаган, мактаб ошхонаси мавжуд эмас. Фақатгина бошланғич синф ўқувчилари уйдан қайнатилган сув олиб келишар экан. Мазкур мактабларда тиббиёт хонаси мавжуд бўлса-да, тиббий асбоб-анжомлар, дори-дармон (адреналин, супрастин ва зарарсизлантириш воситалари) билан етарлича таъминланмаган. Боғчалардаги ўрганишларда 1, 3, 4, 7, 10-МТМларда қайнатилган сув ташкил этилгани, гуруҳ хоналари, ошхоналар, озиқ-овқат омборларидаги ҳолатлар қониқарли экани, тиббиёт хоналари ташкил этилиб, асосий турдаги дори-дармонлар билан таъминлангани кузатилди. Аммо тиббий асбоб-анжомлар етишмайди, тиббиёт хонасида ҳамширалар томонидан зарур ҳужжатлар тўлиқ юритилмаган. Сессияда муҳокамалардан сўнг қабул қилинган қарорга кўра, туман халқ таълими, мактабгача таълим бўлимларига мавжуд муаммо ва камчиликларни бартараф этиш бўйича алоҳида чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқиш, вилоят ДСЭНМ билан келишилган ҳолда белгиланган меъёрларга мувофиқ таълим масканларида зарур чоралар кўриш вазифаси топширилди. Йиғилиш қарорлари ижроси устидан депутатлик назорати ўрнатилди. Садоқат ШАМСИЕВА, Навоий вилоят кенгаши матбуот котиби Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг: t.me/adolat_uz instagram.com/adolat_sdp/ facebook.com/sdpu.adolat/ twitter.com/AdolatSDP ...

Батафсил
News

Юксак ҳуқуқий маданият – тараққиёт гарови

Бугун Ўзбекистон “Адолат” СДП Навоий вилояти Кенгаши томонидан Навоий давлат педагогика иститути мажлислар залида партиянинг “Юксак ҳуқуқий маданият – тараққиёт гарови” лойиҳаси доирасида “Жамиятда юксак ҳуқуқий маданиятни шакллантиришда сиёсий партияларнинг ўрни” мавзусидаги семинар бўлиб ўтди. Тадбирда Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаш раиси ўринбосари Абдукамол Рахмонов иштирокида, вилоят Кенгаш ходимлари, шаҳар ва туман Кенгаш раислари, ижрочи котиблар, депутатлар, партия фаоллари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди. Семинардан мақсад — Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 январдаги “Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги фармони ижросини таъминлаш, унинг мазмун-моҳиятини партия фаоллари ўртасида кенг тарғиб қилиш, жумладан хотин-қизларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтиришда жамоат ташкилотларининг ролини кучайтириш. Таъкидланганидек, бугунги кунда сиёсий онг ва ҳуқуқий маданиятни оширишда сиёсий партияларнинг роли муҳим ҳисобланади. Жорий йилда аҳоли ва сайловчилар билан янада яқинроқ мулоқот олиб бориш, сўнгги йилларда миллий қонунчилигимизга киритилган янгиланишлардан хабардор қилиш орқали уларнинг ҳуқуқий маданияти ошириш долзарб саналади. Шунингдек, ҳуқуқий маданият кишиларнинг ҳуқуқий саводхонлик даражаси, қонунларга бўлган ҳурмати, ҳуқуқий нормаларни ижро этиши, ҳаётга тадбиқ эта олиш кўникмаси, ҳуқуқбузарликларга нисбатан муросасизлик, қонунларга итоаткорлик, сиёсий жараёнларда фаоллик ҳамда ташаббускорлигини англатади. Юсуф Маликов, Халқ депутатлари вилоят Кенгашии депутати: — Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак. Президентимиз томонидан илгари сурилган ва бугун ҳаётимиздан тобора чуқур ўрин олаётган ушбу тамойил юртдошларимизнинг ҳаётдан рози бўлиб яшашига замин яратмоқда. Бу каби ташаббус бугун Навоий вилоятимизнинг энг узоқ ҳудудида яшаётган юртдошларимиз ҳаёти, миллионлаб инсонларнинг онги, қалби ва дунёқараши ўзгаришига ҳам туртки бўлаётгани бунинг яққол исботидир. Жумладан, партия томонидан фуқароларнинг ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятини янада юксалтириш, ёшларнинг ҳуқуқ соҳасига бўлган қизиқишларини ошириш, баркамол авлод қилиб тарбиялаш мақсадида ўтказиб келинаётган “Конституция билимдони” кўрик-танлови, “Ватан келажаги ёшлар қўлида”, “Сиёсий-ҳуқуқий билимларни мустаҳкамлаш – демократик жамият пойдевори” лойиҳалари доирасида ҳафтанинг ҳар сешанба кунлари маҳаллаларда ўтказилаётган сиёсий ўқувлар ҳамда бошқа ҳуқуқий тарғибот тадбирларининг самарадорлигини янада ошириш зарурлиги таъкидланди. Бу борадаги ишларни тизимли амалга оширишда тарғиботнинг илғор ва таъсирчан воситаларидан, хорижий давлатларнинг бу борадаги ижобий тажрибаларидан етарли даражада фойдаланиш, мутасадди давлат идоралари билан ижтимоий ҳамкорликни кучайтириш зарурлиги ҳам айтиб ўтилди. Қизғин баҳс ва мунозара остида ўтган семинар якунида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб олишди. Садоқат ШАМСИЕВА, Ўзбекистон “Адолат” СДП Навоий вилоят Кенгаши матбуот котиби Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг: t.me/adolat_uz instagram.com/adolat_sdp/ facebook.com/sdpu.adolat/ twitter.com/AdolatSDP ...

Батафсил
News

Депутатлик сўрови натижасида “Бурқут” МФЙдаги артезиан қудуғидан сув чиқарилди

Ананага кўра март ойининг охирги ҳафтасида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Зафар Султонов ўз сайлов округида бўлиб қайтган эди. Сайловчилар ҳамда маҳалла идоралари, жамоат ташкилотлари вакиллари билан олиб борилган юзма-юз мулоқотлар жараёнида Навбаҳор туманидаги “Бурқут”, “Кескантерак” МФЙларида аҳоли томонидан ичимлик суви, табиий газ, артезиан сув қудуғи, мактабгача таълим муассасаси фаолияти билан боғлиқ муаммоларнинг борлиги айтиб ўтилган эди. Жумладан, фуқаролар “Бурқут” МФЙдаги артезиан ер ости сув қудуғи анча йиллардан буён фойдаланиш учун яроқсиз ҳолатга келиб қолганлиги учун экинларни суғоришга қийналаётганликларидан шикоят қилишди. Депутат Зафар Султонов томонидан Қуйи Зарафшон ирригация тизим ҳавза бошқармаси қошидаги Навбаҳор туман ТИК қудуқлар бўлимига оғзаки равишда қилинган мурожаат натижасида артезиан сув қудуғи фаолияти қайта тикланиб ишга туширилди. Тумандаги “Кескантерак” МФЙ ҳудудида жойлашган 2-сонли “Гулшан” мактабгача таълим муассасаси дарвозаси олдидан газ қувури боғча тарбияланувчилари ҳаракатланиши учун ноўрин ҳолатда ўтганлиги, бу эса ходимлар ҳамда болаларнинг кириб-чиқишида ноқулайликлар туғдираётганлиги билан боғлиқ мурожаат ҳам билдирилган эди. Мурожаат юзасидан туман газ таъминоти корхонасига депутатлик сўрови юборилди. Масъуллар мазкур депутатлик сўровида назарда тутилган мурожаат юзасидан ҳудудга ташриф буюриб, мактабгача таълим муассасаси фаолиятига ноқулайлик туғдираётган газ турбаси ер остидан ўтказиб муаммони бартараф этишди. Депутатларнинг ҳудудларда бўлиб фуқароларни ўйлантираётган муаммоларни ўрганиши ҳамда уларни бартараф этиш борасида амалга ошираётган амалий ишлари фуқароларнинг бугунги амалга оширилаётган ислоҳотларга бўлган ишончини оширмоқда. Садоқат ШАМСИЕВА, Ўзбекистон “Адолат” СДП Навоий вилоят Кенгаши матбуот котиби Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг: t.me/adolat_uz instagram.com/adolat_sdp/ facebook.com/sdpu.adolat/ twitter.com/AdolatSDP ...

Батафсил

АЛОҚА

Манзилимиз: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқ тонги кўчаси, 23-уй. Мўлжал: Озарбайжон Республикаси элчихонаси:

Телефон: 71-2730731 71-2884654 (139)

Электрон манзил: adolat.sdp@exat.uz

САЙТ ТЕСТ РЕЖИМИДА ИШЛАМОҚДА:

www.adolat.uz веб-сайти 2018 йилнинг 21 май куни электрон ОАВ сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 1232. Муассис: Ўзбекистон Адолат СДП. Таҳририят манзили: 100043, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқтонгги кўчаси, 23-уй. Электрон манзил: info@adolat.uz

Сайт материалларидан фойдаланилганда Фойдаланиш шартларига амал қилиниши шарт. Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг оммавийахборот воситалари тўғрисидаги ҳамда муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган

#

Мурожаатингиз учун рахмат!