СУРХОНДАРЁ

Манзил: Термиз шаҳри, Ат-Термизий кўчаси, 19 а-уй

Телефон: (76) 223-34-67, 224-34-68

Электрон манзил: surxondaryo.adolat@mail.ru

Янгиликлар
News

Ҳуқуқий маданиятни юксалтириш — сиёсий фаолликни оширади

Ўзбекистон “Адолат” СДП Сурхондарё вилоят Кенгаши томонидан Тошкент давлат аграр университети Термиз филиалида “Жамиятда юксак ҳуқуқий маданиятни шакллантиришда сиёсий партияларнинг ўрни” мавзусидаги давра суҳбати ташкил этилди. Давра суҳбатида Сурхондарё вилоят Кенгаши ходимлари, Термиз тумани Адлия бўлими мутахассислари, олийгоҳнинг ўқитувчи ва талабалари иштирок этишди. Йиғилишни вилоят Кенгаши раиси ўринбосари Исроил Қурбрнов очди ва олиб борди. Тадбирда сўзга чиққанлар ҳозирги кунда мамлакатимиз ўз олдига фуқаролик жамиятига асосланган ҳуқуқий демократик давлат барпо этишни мақсад сифатида белгилаб, пировардида жамиятнинг тараққий топиши фуқароларимизнинг ҳуқуқий онги ва маданият даражасига бевосита боғлиқ эканлиги, жамиятда юксак ҳуқуқий маданиятни шакллантиришда сиёсий партиялар олдида турган энг муҳим ва долзарб вазифалар ҳақида тўхталиб, мазкур тадбир айнан жамиятда қонун устуворлигини таъминлаш, аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш мақсадида ташкил этилганлигини таъкидлашди. Тадбир давомида талаба ёшлар ҳамда мутахассисларни бу борадаги фикр ва мулоҳазалари тингланди. Фахриддин ОРИФХОНОВ, Ўзбекистон “Адолат” СДП Сурхондарё вилоят Кенгаши раиси ўринбосари Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг: t.me/adolat_uz instagram.com/adolat_sdp/ facebook.com/sdpu.adolat/ twitter.com/AdolatSDP ...

Батафсил
News

“Китоб челленж”: сафдошимиз ўзи ўқиган мактабга бадиий китоблар тўпламини совға қилди

Президентимиз ташаббуси билан ёшлар маънавиятини юксалтириш, уларни китоб мутолаасига бўлган қизиқишларини ошириш мақсадида бугунги кунда китобхонлик тизимига жуда катта эътибор қаратилмоқда. Халқ депутатлари Сурхондарё вилоят Кенгаши депутати Қизларшой Раҳматова ёшларни китобхонликка кенг жалб этиш ҳамда уларни билимли, малакали кадр бўлиб улғайиши мақсадида ўзи ўқиган Жарқўрғон туманидаги 19-сонли умумтаълим мактаби ўқувчиларига китоблар совға қилди. Депутат Қизларшой Раҳматова ёшлар билан мулоқоти давомида, бугунги кунда юртимизда ёшлар учун яратилаётган шароитлар ҳамда имкониятлар борасида алоҳида тўхталиб ўтди. Шунингдек, Депутатимиз мактабда ўтказилган китоблар кўргазмасида ҳам фаол иштирок этиб, ёшлар билан ўтказилган давра суҳбати давомида китоб-инсон учун энг яхши дўст, масалаҳатчи, энг яқин ҳамроҳ эканлиги, олимларимиз ҳар бир киши бир кунда камида 30 саҳифа китоб ўқиши зарурлиги тўғрисида айтиб ўтишганини эътироф этди. Китоб мутолааси инсонни комилликка етаклашини таъкидлади. Тадбир сўнггида мактабнинг бир гуруҳ фаол китобхон ўқувчиларига бадиий китоблар тақдим этилди. Гулшод ТУРСОАТОВА, Ўзбекистон “Адолат” СДП Сурхондарё вилоят Кенгаши матбуот котиби Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг: t.me/adolat_uz instagram.com/adolat_sdp/ facebook.com/sdpu.adolat/ twitter.com/AdolatSDP ...

Батафсил
News

Депутат халқ орасида: томорқаларга сув керак

Партия фракцияси аъзоси Ёрмамат Холияров бошчилигидаги ишчи гуруҳи Шўрчи туманида юқумли касалликлар шифохонасида бўлиб, тиббиёт ходимлари ва беморлар билан суҳбатлашдилар. Ўрганишларда аниқланишича, шифохонадаги “Ҳаво томчи касалликлари” бўлимида алоҳида ёпиқ ҳимояланган сув сақланадиган идишлар етишмайди. Шунингдек, беморлар учун алоҳида хоналарга эга бўлган қўшимча иморат ҳам қуриш зарур. Бўлимда тана ҳарорати юқори даража ошган беморларга тиббий ёрдам кўрсатиш учун дори-дармонлар ҳам камлиги, сантехника воситалари — душ, ванна ҳамда ювиниш хоналари етишмаслиги аён бўлди. Шифохонани малакали тиббиёт ходимлари, ўрта тиббиёт ходимлари билан етарлича таъминлаш лозим. Ё.Холиёров “Шўрчи Агросервис” МТПда ишчи-ходимлар билан мулоқот қилди. Ишчилар мазкур муассасада узоқ муддатли олинмаган иш ҳақларини тўлаш масаласида ёрдам сўрашди. Шунингдек, ишчилар учун махсус кийимлар етишмаслиги ҳам маълум бўлди. Депутат Ё.Холияров Олтинсой туманидаги “Карсаган” МФЙ аҳли билан ҳам учрашди. Маҳалла аҳолиси томорқаларни суғориш учун сув танқислиги муаммо бўлаётгани, айниқса, ёз ойларида сув таъминоти деярли узилиб қолиши, натижада томорқадан фойдаланишга қийинчиликлар бўлаётганлигидан  шикоят қилишди. Гулшод ТУРСОАТОВА, Ўзбекистон “Адолат” СДП Сурхондарё вилоят Кенгаши матбуот котиби   Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг: t.me/adolat_uz instagram.com/adolat_sdp/ facebook.com/sdpu.adolat/ twitter.com/AdolatSDP ...

Батафсил
News

Депутат халқ орасида: боғчадаги камчиликларни бартараф этиш депутат назоратига олинди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Даврон Тангиров Сариосиё туманида бўлиб муассаса ва ташкилотлар фаолияти билан яқиндан танишиб, фуқаролар мурожаатларини ўрганмоқда. Улар юзасидан тегишли ташкилот ходимлари билан боғланиб, жойида ҳал этиб берилишида кўмаклашмоқда. Депутат Сариосиё тумандаги 2-сонли мактабгача таълим муассасасида бўлиб боғча фаолияти билан танишди. Мазкур МТМ 300 ўринга мўлжалланган бўлиб, ҳозирги пайтда 350 та бола тарбияланмоқда. Ўрганишлар давомида боғчада мебеллар етишмаслиги ҳамда мазкур МТМнинг 1989 йил ишга туширилганлиги сабабли бино деворлари тўкилиб кетганлиги, капитал таъмирга муҳтожлиги аниқланди. Депутат мазкур муаммони ҳал этишни ўз назоратига олди. Шундан сўнг, депутатимиз тумандаги 68-сонли умумтаълим мактабида ҳам бўлиб, мактаб ўқувчилари, ўқитувчи-педагоглар билан суҳбатда бўлди. Кутубхоналар фаолияти билан яқиндан танишди. Бугунги кунда мактаб кутубхонасида 4000 га яқин китоб мавжуд бўлиб, шундан 2500 минги бадиий китоблардир. Ўқувчилар учун шарт-шароитлар яхши. Мазкур умумтаълим мактабидаги ўрганишлар жараёнида синф хоналарида парталар етишмаслиги айтиб ўтилди. Депутатимиз бошчилигидаги ишчи гуруҳи парталар билан таъминлаш муаммосини ҳал қилишни ўз зиммаларига олишди. Ишчи гуруҳнинг жойлардаги ўрганишлари давом этмоқда. Гулшод ТУРСОАТОВА, Ўзбекистон “Адолат” СДП Сурхондарё вилоят Кенгаши матбуот котиби Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг: t.me/adolat_uz instagram.com/adolat_sdp/ facebook.com/sdpu.adolat/ twitter.com/AdolatSDP   ...

Батафсил
News

Сурхондарёдан онлайн: семинар бошланиш арафасида

Бугун Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши ташаббуси билан партиянинг Сурхондарё вилоят Кенгашида “Жамиятда юксак ҳуқуқий маданиятни шакллантиришда сиёсий партияларнинг ўрни” мавзусидаги семинар бўлиб ўтиши режалаштирилган. Мазкур семинарда Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши раиси ўринбосари Фарҳод Ишанкулов, халқ депутатлари маҳаллий Кенгаш депутатлари, вилоят Кенгаши аъзолари, партия экспертлари ва бошланғич партия ташкилоти аъзолари иштирок этиши кутилмоқда. Бизни кузатиб бориш орқали семинарда билдирилган таклиф ва мулоҳазалар билан танишиб боришингиз мумкин. ...

Батафсил
News

Сурхондарёдан онлайн: “Жамиятда юксак ҳуқуқий маданиятни шакллантиришда сиёсий партияларнинг ўрни” мавзусидаги семинар бошланди

Аввал хабар қилганимиздек, Термизда Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши Марказий аппарати томонидан ташкил этилган “Жамиятда юксак ҳуқуқий маданиятни шакллантиришда сиёсий партияларнинг ўрни” мавзусидаги ҳудудий семинар ўз ишини бошлади, Семинарни партиянинг ҳудудий Кенгаши раиси Рустам Ҳамраев кириш сўзи билан очди. Шундан сўнг Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши раиси ўринбосари Фарҳод Ишанкулов маърузага чиқиб жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни шакллантиришда сиёсий партияларнинг фаол иштирокини таъминлаш, бу борадаги ишларни тизимли амалга оширишда Ўзбекистон "Адолат" СДП Сурхондарё вилоят Кенгаши олдида турган бир қатор муҳим вазифаларга тўхталиб ўтди. Бизни кузатишда давом этинг... ...

Батафсил
News

Сурхондарёдан онлайн: Фарҳод Ишанкулов: жамиятда юксак ҳуқуқий маданиятни шакллантириш барча фуқаролар учун долзарб ва устувор вазифа бўлмоғи лозим

Тарихдан маълумки, барча давр ва жамиятларда қонун устуворлигини таъминлаш, қонунийликни мустаҳкамлаш ва унга қатъий амал қиладиган жамият шакллантириш доимий равишда устувор ва муҳим масалалардан бири бўлиб келган. Ўз навбатида, ҳуқуқий давлат қуришни ўз олдига мақсад қилиб олган Ўзбекистонда ҳам охирги йилларда бу сохада қатор сезиларли ишлар ва сайъ-ҳаракатлар жадаллик билан амалга оширилмоқда. Бунга далил сифатида 2019 йил 9 январдаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги Фармонини келтириш мумкин.  Шу ўринда, айтиб ўтиш лозимки, фармон қабул қилиш зарурати аввало инсон ҳуқуқ ва эркинликларига ҳурмат муносабатини шакллантиришга, аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга, жамиятда фуқароларнинг ҳуқуқий саводхонлиги даражасини оширишга тўсқинлик қилувчи бир қатор муаммо ва камчиликлар мавжудлиги туфайли пайдо бўлди. Бундан ташқари, ҳуқуқий маданиятни юксалтиришда, ҳуқуқий таълим ва тарбия борасидаги ишлар тизимли ва узвий олиб борилмаётган эди. Узоқ йиллар давомида бу масала ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва айрим давлат органларининг иши сифатида қараб келиниб, бунда оила, маҳалла ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг иштироки етарлича таъминланмаган эди. Энг ачинарли ва хавотирли жиҳати шундаки, ёшларимизнинг ҳуқуқий тарбиясига салбий таъсир кўрсатувчи омилларга нисбатан ҳуқуқий иммунитетни шакллантириш, ҳар бир шахсда қонунларга ва одоб-ахлоқ қоидаларига ҳурмат, миллий қадриятларга садоқат, ҳуқуқбузарликларга нисбатан муросасизлик ҳиссини уйғотиш ишига жиддий тарзда ёндашилмаган эди. Президентимиз томонидан имзоланган фармон аҳамияти шундаки, у шубҳасиз келажакда юқорида келтирилган муаммо ва камчиликларни бартараф этишга хизмат қилади. Шу ўринда, аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга доир ишлар самарадорлигини янада такомиллаштириш, фуқароларнинг ижтимоий-сиёсий ўзгаришлар билан уйғун равишда ҳуқуқий билимларини ошириб боришнинг замонавий усулларини жорий этиш, шунингдек, аҳолини, айниқса, ёшларни зарарли ахборотлардан ҳимоя қилиш бўйича мустаҳкам ҳуқуқий иммунитетни шакллантириш масалалари барча фуқаролар учун долзарб ва устувор бўлиб қолмоғи даркор. Бунда эса энг аввало, барча даражадаги жамоат ташкилотлари, давлат идоралари ҳамда Сиёсий партияларнинг фаол иштироки кўзланган мақсадга эришишда муҳим аҳамият касб этади. ...

Батафсил
News

Семинар якунида муҳим вазифалар белгилаб олинди

Бугун Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши томонидан партиянинг Сурхондарё вилоят Кенгашида “Жамиятда юксак ҳуқуқий маданиятни шакллантиришда сиёсий партияларнинг ўрни” мавзусидаги семинар ташкил этилди. Партиянинг “Юксак ҳуқуқий маданият – тараққиёт гарови!” лойиҳаси доирасида бўлиб ўтган тадбирда Сурхондарё вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари раислари, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларидаги партия депутатлик гуруҳлари аъзолари ҳамда фаоллар иштирок этди. Семинарни партиянинг ҳудудий Кенгаши раиси Рустам Ҳамраев кириш сўзи билан очди ва семинарни ўтказишдан асосий мақсад ҳамда вазифалар хусусида гапириб ўтди. . Семинарда таъкидланганидек, сўнгги икки ярим йил ичида Ўзбекистон демократик ривожланишнинг мутлақо янги босқичига қадам қўйди. Ушбу қисқа вақт мобайнида 2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси асосида ижтимоий-иқтисодий, сиёсий соҳаларда жадал ислоҳотлар, қатор янгиланишлар амалга оширилди, фуқаролик жамиятининг демократик институтлари фаоллиги янада ошди, жамият ҳаётининг барча жабҳаларида уларнинг иштироки таъминлаб келинмоқда. Шу қаторда сиёсий партияларнинг мамлакат ижтимоий-иқтисодий ҳаётидаги ўрни ва роли янада кучайди, парламентнинг ва давлат ҳокимияти вакиллик органларидаги депутатлик гуруҳларининг ваколатлари кенгайди. Семинарда сўзга чиққан Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши раиси ўринбосари Ф.Ишанкулов таъкидлаганидек, сиёсий онг ва ҳуқуқий маданиятни оширишда сиёсий партияларнинг роли муҳим ҳисобланади. Айниқса, парламент ва маҳаллий вакиллик органларига сайловлар бўлиб ўтадиган жорий йилда аҳоли ва сайловчилар билан янада яқинроқ мулоқот олиб бориш, сўнгги йилларда миллий қонунчилигимизга киритилган янгиланишлардан хабардор қилиш орқали уларнинг ҳуқуқий маданияти ва ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш долзарб саналади. Чунончи, ҳуқуқий маданият кишиларнинг ҳуқуқий саводхонлик даражаси, қонунларга бўлган ҳурмати, ҳуқуқий нормаларни ижро этиши, ҳаётга тадбиқ эта олиш кўникмаси, ҳуқуқбузарликларга нисбатан муросасизлик, қонунларга итоаткорлик, сиёсий жараёнларда фаоллик ҳамда ташаббускорлигини англатади. Шу жумладан, Ф.Ишанкулов жамиятда ҳуқуқий маданиятни шакллантириш ва ривожлантириш, мамлакатимизда ҳуқуқий таълим ва билимлар тарғиботини тубдан яхшилаш, қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ижрочиларга етказиш, аҳолини қабул қилинаётган қонунларнинг мақсади, мазмун-моҳиятидан кенг хабардор этиб бориш “Адолат” социал-демократик партиясининг энг муҳим дастурий вазифаларидан бири эканлигига тадбир иштирокчиларининг эътиборини қаратди. Бу борада Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги фармонида белгилаб берилган жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини ислоҳ қилишга доир долзарб вазифалар ижросини таъминлашда фаол иштирок этиш партия депутатлари ва фаоллари олдида турган энг муҳим, масъулиятли иш эканлиги айтиб ўтилди. Шунингдек, семинарда бошқа сўзга чиққанлар дастурий мақсадларимизга эришиш ва жамоатчилик билан алоқаларни мустаҳкамлашда замонавий PR технологиялардан фойдаланиш ютуқлар учун асосий омил эканлиги таъкидланди. Айтиш керакки, айни вақтда вилоятда 3 та маҳаллий ТВ, 1 радио, 32 та шаҳар ва туман, тармоқ газеталар, марказий ТВ ва радиоларнинг мухбирлари фаолият юритмоқда. Уларнинг ҳар бири билан ҳамкорликни йўлга қўйиш мақсадга мувофиқлиги айтиб ўтилди.. Бу борада биргина ОАВлар билан ҳамкорлик билан чекланиб қолмасдан Партия кенгашлари ҳамда унинг депутатлик корпуси фаолиятини ёритишнинг замонавий усуллари, партиянинг ижобий имижини шакллантириш ва жамоатчилик орасига чуқур кириб бориш кўзланган мақсадга эришишнинг асоси бўлиши хусусида таклифлар билдирилди.  Юқоридагилардан хулоса қилган ҳолда матбуот хизмати ўтказилаётган тадбирларнинг ОАВда самарали ёритилишини ташкил қилиш, улар ҳақида матбуот хабарномаларини тайёрлаш, журналистлар билан ҳамкорлик қилиш, ижодий ишлаш, партия позицияси ва ташкил этилаётган тадбирнинг мазмун-моҳиятини кенг жамоатчиликка етказишга бевосита масъулдир. Зеро, партиямизнинг дастурий мақсад ва вазифалари жамият ривожига хизмат қилишлиги юзасидан кенг жамоатчиликка аниқ ва тўғри маълумот етказиш бизга боғлиқ. Жонли мулоқот ва савол-жавобларга бой бўлган семинар сўнгида иштирокчиларга кун тартибидаги масалалар юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди. Гулшод ТУРСОАТОВА, Ўзбекистон “Адолат” СДП Сурхондарё вилоят Кенгаши матбуот котиби Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг: t.me/adolat_uz instagram.com/adolat_sdp/ facebook.com/sdpu.adolat/ twitter.com/AdolatSDP ...

Батафсил

АЛОҚА

Манзилимиз: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқ тонги кўчаси, 23-уй. Мўлжал: Озарбайжон Республикаси элчихонаси:

Телефон: 71-2730731 71-2884654 (139)

Электрон манзил: adolat.sdp@exat.uz

САЙТ ТЕСТ РЕЖИМИДА ИШЛАМОҚДА:

www.adolat.uz веб-сайти 2018 йилнинг 21 май куни электрон ОАВ сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 1232. Муассис: Ўзбекистон Адолат СДП. Таҳририят манзили: 100043, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқтонгги кўчаси, 23-уй. Электрон манзил: info@adolat.uz

Сайт материалларидан фойдаланилганда Фойдаланиш шартларига амал қилиниши шарт. Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг оммавийахборот воситалари тўғрисидаги ҳамда муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган

#

Мурожаатингиз учун рахмат!