СУРХОНДАРЁ

Манзил: Термиз шаҳри, Ат-Термизий кўчаси, 19 а-уй

Телефон: (76) 223-34-67, 224-34-68

Электрон манзил: surxondaryo.adolat@mail.ru

Янгиликлар
News

Депутат халқ орасида: парламент назоратининг натижаси муҳим

  Парламентимизнинг қуйи палатасидаги Ўзбекистон “Адолат” СДП фракцияси аъзолари Д.Тангиров ва Ё.Холиёров Шўрчи ва Сариосиё туманларида муассасалар, маҳаллалар, хонадонларда фуқаролар билан учрашиб, ўрганилган муаммоларни қонуний йўсинда ҳал этишга ҳаракат қилмоқда. Шуни айтиш керакки, Шўрчи ва Сариосиё туманлари вилоятнинг хушманзара, тоғли ҳудудларидан ҳисобланиб, иқтисодиёти асосан, пахтачилик, ғаллачилик ва боғдорчиликка, шу тармоқда етиштирилган маҳсулотларни қайта ишлашга ихтисослашган. Кейинги йилларда туманда ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни рўёбга чиқариш ҳисобига аҳоли турмуш фаровонлигини оширишга қаратилган қатор тадбирлар амалга оширилди. Кичик бизнес ва тадбиркорлини ривожлантириш ҳисобига янгидан-янги корхоналар ишга туширилди. Аммо шунга қарамай, муассаса, корхона, ташкилотларда ва аҳоли билан мулоқот чоғида ўз ечимини кутаётган муаммолар оз эмаслиги аён бўлди. Депутат Ё.Холиёровга “Саксонкапа” МФЙга қарашли “Мингжар” қишлоғида сайловчилар қишлоқда ичимлик суви йўқлиги, аҳоли узоқ жойлардан сув ташиб келтириши, қишлоқда 240 ўринли янги мактаб биноси қуриш зарурлиги, электр энергияси тармоғида узилишлар бўлаётгани учун янги трансформатор ўрнатиш кераклиги, ички йўлларнинг носозлигидан шикоят қилишди. Депутат Ё.Холиёров иштирокида халқ таълими туман бўлимида бўлиб ўтган йиғилишда эса тумандаги 10 га яқин умумтаълим мактабларининг умумий аҳволи, реконструкция ва капитал таъмирга муҳтожлиги, пол ва шифтларни таъмирлаш, ташқи фасад қисмларини пардозлаш, стол-стул, парталар билан таъминлаш каби масалалар юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирилди. Парламент қуйи палатаси депутати Д.Тангиров Сариосиё туман тиббиёт бирлашмасида бўлиб, беморлар, шифокор ва ҳамширалар билан суҳбатда бўлди. Суҳбат жараёнида бирлашмада тиббий жарроҳлик ўрамлари, жарроҳлик стол-стуллари етишмаслиги каби масалалар кўтарилди. Депутат мазкур масалалар юзасидан депутатлик сўрови чиқаришини билдирди. Гулшод ТУРСОАТОВА, Ўзбекистон “Адолат” СДП Сурхондарё вилоят Кенгаши матбуот котиби ...

Батафсил
News

Сессия ишида муҳим вазифалар белгиланди

Шўрчи тумани ҳокимлигида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, Ўзбекистон “Адолат” СДП фракцияси раҳбари Наримон Умаров раислигида ҳудудлардаги ижтимоий-иқтисодий аҳволни ва аҳолини қийнаб келаётган муаммоларни ўрганиш бўйича Республика ишчи гуруҳи томонидан мазкур тумандаги ўрганиш натижалари муҳокамасига бағишланган навбатдаги сессия ўтказилди. Танқидий-таҳлил руҳида ўтган сессия ишида Шўрчи туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича барча даражадаги давлат ҳокимияти органлари зиммасига юклатилган вазифаларнинг бажарилиши, туманни комплекс ривожлантариш, шунингдек, аҳолини қийнаб келаётган муаммоларни бартараф этиш бўйича вазифалар ижроси юзасидан парламент, депутатлик ва жамоатчилик назоратини таъминлаш чораларига эътибор қаратилди. Сурхондарё вилояти туман-шаҳар Кенгашлари сессияларида бўлгани каби сессия ишида тумандаги коммунал соҳа, экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, транспорт ва капитал қурилиш соҳалари, таълим ва тиббиёт соҳаларида йиғилиб қолган муаммоларни бартараф этиш бўйича кечиктириб бўлмайдиган вазифалар белгилаб берилди. Туманга инвестицияларни жалб этиш, кичик саноат зоналари фаолиятини самарали йўлга қўйиш ҳам бугунги куннинг энг долзарб масалаларидан бири бўлиб қолмоқда. Мазкур масалалар сессия ишининг алоҳида эътиборида бўлди. Молия ва банк хизматларини замонавий шаффоф тизим асосида йўлга қўйиш орқали хусусий тадбиркорлик ва кичик бизнес ривожига кенг йўл очиш барча мақсадларга эришишнинг муҳим омилларидан эканлиги таъкидланди. Мактабгача таълим – фарзандларимизнинг истиқболи ва келажагини белгилаб берадиган муассасадир. Шу боисдан мамлакатимизда мактабгача таълимни ривожлантириш ва самарали фаолият кўрсатиши учун алоҳида эътибор қилиниб, комплекс чора-тадбирлар амалга оширлмоқда. Шунга қарамасдан ҳали соҳада ечимини кутаётган қатор камчиликлар йўқ эмас. Туманда боғча ёшидаги болаларни мактабгача таълим муассасаларига қамраб олиш ҳам талаб даражасида эмас. Жумладан, жойлардаги айрим мактабгача таълим муассасалари йўқлиги, мавжудларида моддий техник базанинг аянчли аҳволда эканлиги, малакали кадрларнинг етишмаслиги ва сифатли озиқ-овқат таъминотининг пастлиги кабилар болаларни боғчаларга тўлиқ қамраб олишга имкон бермаяпти. Хусусан, 21 та МФЙда МТМлар йўқлиги, 25 та МТМларда турли хил муаммолар-биноларнинг таъмирталаблиги, ташқи фасад қисмини таъмирлаш кераклиги жиддий кечиктириб бўлмас муаммо эканлиги айтиб ўтилди. Мамлакатимизда аҳоли саломатлигини янада мустаҳкамлаш, жисмонан соғлом ва етук авлодни вояга етказишни таъминлаш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади. Бугунги кунда юртимиз тиббиёт муассасаларида зарур шарт-шароитлар яратиш ҳамда тиббий хизмат сифатини янада ошириш масалаларига жиддий эътибор қаратилмоқда. Бироқ, туман санитария ва эпидемияга қарши кураш борасидаги ишлар таҳлилида туман ДСЭНМ бинолари яроқсиз аҳволда ва асбоб-ускуналар фойдаланиш учун эскирганлиги аниқланди. Туман ДСЭНМ ходимларининг ҳудудларда назорат ишларини олиб боришлари, касалликларнинг олдини олиш санитария тарғибот ишлари ўтказишлари учун ҳудудлар бўйича қамраб олишга техникалар эскирган. Туман тиббиёт бирлашмасида эса тез тиббий ёрдам биноси мавжуд эмас, тиббиёт бирлашмаси туғруқ комплексига қўшимча 40 ўринли бино қуриш зарур, ОИТСга текшириш лабораторияси биносини қуриш, 7 та қишлоқ оилавий поликлиникасига қўшимча бинолар қуриш, туман аҳолисига сифатли хизмат кўрсатишни яхшилаш мақсадида 7 дона амбуланс автотранспорти билан таъминлаш керак. Йиғилишда одамларни қийнаб келаётган муаммо ва камчиликларни тезда бартараф этиб Давлат дастури ижросини таъминлашда туман ҳокимлиги тасарруфидаги идоралар ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари фаоллиги ва масъулиятини янада ошириш лозимлиги таъкидланди. Фуқароларни иш билан таъминлаш устувор вазифалардан бўлиб, Шўрчи туманида мазкур жабҳада олиб борилаётган ишлар ҳолати чуқур таҳлил этилди ва муаммолар ошкора муҳокама қилинди. Йўл қўйилаётган камчиликлар ҳақида очиқ фикр юритилди. Сессия якунида кўриб чиқилган масалаларни бартараф этишнинг аниқ чора-тадбирлари ишлаб чиқилиб, тегишли қарор қабул қилинди. Гулшод ТУРСОАТОВА, Ўзбекистон “Адолат” СДП Сурхондарё вилояти Кенгаши матбуот котиби ...

Батафсил
News

Сессия: тиббиёт тизимидаги муаммоларни жиддий ҳал қилиш зарур

Жорий йил 24 январь куни Сурхондарё вилояти Жарқўрғон тумани ҳокимлигида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари Наримон Умаров раислигида ҳудудлардаги ижтимоий-иқтисодий аҳволни ва аҳолини қийнаб келаётган муаммоларни ўрганиш бўйича Республика ишчи гуруҳи томонидан мазкур тумандаги ўрганиш натижалари муҳокамасига бағишланган сессия ўтказилди. Унда Республика ишчи гуруҳи аъзолари, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенати аъзолари, халқ депутатлари маҳаллий кенгашлар депутатлари, тегишли мутасадди вазирлик ва идоралар масъуллари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашди. Танқидий-таҳлил руҳда ўтган тадбир аввалида туманни комплекс ривожлантариш, шунингдек, аҳолини қийнаб келаётган муаммоларни бартараф этиш бўйича вазифалар ижроси юзасидан парламент, депутатлик ва жамоатчилик назоратини таъминлаш чораларига алоҳида эътибор қаратилди. Сессияда туманда аҳолини қийнаб келаётган муаммолар асосан, туманнинг баъзи ҳудудларида ичимлик суви танқислиги, мактабгача ва умумтаълим мактабларидаги муамммолар, тиббиёт тизимидаги масалалар, электр-энергияси, йўл ва ички йўллардаги ноқулайликлар, бўш турган бинолар, қурилиши тугалланмаган объектлар ва фойдаланилмаётган ер майдонлари ҳамда улар негизида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар ҳолати юзасидан ўрганиш натижалари қизғин муҳокама этилди. Республика ишчи гуруҳи аъзолари туманда фақатгина муаммоларни ўрганиш билан чекланиб қолмасдан, уларнинг келиб чиқиш сабаблари ҳамда ечимига ҳам катта эътибор қаратмоқда. Тадбиркорларни қийнаётган масалалар билан қизиқмоқда. Эътибордан четда, кўздан пана бинолар, қаровсиз, бўш ётган майдонлар, фаолияти тўхтаб қолган корхона ва объектлардан ижтимоий фойдали мақсадлар йўлида фойдаланиш чораларини кўрмоқда. Бундай объектларни ишга тушириб, тадбиркорлик қиламан деган фуқароларга кредит олиш, кадастр ва бошқа ҳужжатларини тайёрлаш, янги тадбиркорлик субъектларини ташкил этиш, фаолиятини кенгайтириш, хизмат кўрсатиш сифатини яхшилашга ҳар томонлама кўмаклашмоқда. Аҳоли бандлигини таъминлаш, оилаларнинг доимий даромад манбаига эга бўлиши, фуқароларга муносиб меҳнат шароитларини яратиш борасидаги ишлар ҳолати ҳам сессияда кун тартибидаги энг муҳим масалалардан бири бўлди. Зеро, бугун юртимизда одамларнинг давлатдан рози бўлиб яшаши учун, аввало, фуқароларни иш билан таъминлашга устувор вазифа сифатида қаралмоқда. Шу боис Жарқўрғон туманида мазкур жабҳада олиб борилаётган ишлар ҳолати чуқур таҳлил этилиб, йўл қўйилаётган камчиликлар ҳақида очиқ фикр юритилди. Муаммолар ошкора муҳокама қилинди. Сессияда туманда аҳолига коммунал хизмати кўрсатиш, кўп қаватли уйлардаги носозликлар ва ободонлаштириш ҳолати масаласи ҳам иштирокчилар эътиборидан четда қолмади. Коммунал масалаларни ҳал қилиш ишларини сифатли якунлаш, бу борада, энг муҳими, истеъмолчиларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоялаш, тўлов маданиятини юксалтириш кабилар долзарб аҳамиятга эга экани таъкидланди. Ўрганишлар асосан шуни кўрсатади-ки, туманда тиббиёт тизимида муаммолар бирмунча жиддий. Хусусан, тумандаги қишлоқ оилавий поликлиникалар мукаммал таъмирлашга муҳтож. Жумладан, туман тиббиёт бирлашмасининг “Сурхон”, “Пахтаобод”, “А.Навоий”, “Деҳқонобод” маҳаллаларидаги оилавий поликлиникаларини мукаммал таъмирлаш ва хизмат автотрансорти билан таъминлаш зарур. Тумандаги 3 та тез ёрдам шахобчалари, жумладан, “Эски қишлоқ” МФЙда жойлашган собиқ “Сурхон” ҚВП биноси ўрнида янгидан ҚОП ташкил этиш, “Исмоилтепа” МФЙда жойлашган собиқ ”Исмоилтепа” ҚВП биносида янгидан ҚВП ташкил этиш, “Гулҳовуз” МФЙда жойлашган собиқ “Гулҳовуз” биносида янгидан ҚВП ташкил этиш ҳамда туман ДСЭНМ биносини мукаммал таъмирлаш лозим. Мазкур масалаларни ҳал этишга зудлик билан киришиш зарурлигини маърузачилар ўз нутқида алоҳида таъкидлашди. Шунингдек, сессия ишида Олий Мажлис Сенатининг 2018 йил 29 июндаги ҳамда Сенат Кенгашининг 2018 йил 13 августдаги тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар, марҳумларнинг хотирасига бағишланган тадбирлар ўтказилишини тартибга солишга оид қарорларининг тумандаги ижроси ҳам атрофлича муҳокама этилди. Бир сўз билан айтганда, Ҳудудлардаги ижтимоий-иқтисодий аҳволни ва аҳолини қийнаб келаётган муаммоларни ўрганиш бўйича Республика ишчи гуруҳи томонидан Жарқўрғон туманида барча соҳа ва йўналишлар бўйича аниқланган муаммолар мутасадди вазирлик ва идоралар, туман мутасаддилари иштирокида чуқур таҳил қилинди. Уларни бартараф этишнинг аниқ чора-тадбирлари ишлаб чиқилиб, тегишли қарор қабул қилинди. Гулшод ТУРСОАТОВА, Ўзбекистон “Адолат” СДП Сурхондарё вилояти Кенгаши матбуот котиби ...

Батафсил
News

Халқ депутатлари Қумқўрғон тумани Кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди

Ҳудудлардаги ижтимоий-иқтисодий аҳволни ва аҳолини қийнаб келаётган муаммоларни ўрганиш бўйича Республика ишчи гуруҳи томонидан Қумқўрғон туманидаги ўрганиш натижалари муҳокамасига бағишланган халқ депутатлари Сурхондарё вилояти Қумқўрғон тумани Кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди. Бўлиб ўтган сессияда республика ишчи гуруҳи томонидан Қумқўрғон туманида амалга оширилган ишларнинг ҳолати ўрганилиши ва таҳлил этилиши юзасидан масалалар кўриб чиқилди. Сессияда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, Ўзбекистон “Адолат” СДП фракцияси раҳбари Наримон Умаров иштирок этди ва нутқ сўзлади. Ўрганиш даврида депутатлар ва сенаторлар Қумқўрғон туманидаги аҳоли, шу жумладан ёшлар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари вакиллари ҳамда фаоллари билан юзма-юз мулоқотлар ўтказдилар. Улар томонидан жойлардаги хонадонларга ташриф буюрилиб, ҳар бир хонадон вакиллари билан тўғридан-тўғри мулоқот олиб борилди. Ўрганилган муаммоларнинг 6095 таси газ, 936 таси бандлик, 633 таси соғликни сақлаш, 415 таси кадастр, 351 таси банк кредити, 326 таси моддий ёрдам, 302 таси электр, 222 таси уй жойга муҳтожлар, 195 таси ичимлик суви ҳамда 147 таси паспорт масалаларига тўғри келади. Аниқланган аксарят муаммолар ўрганишлар давомида бартараф этилди. Хусусан туман газ таъминоти филиали томонидан эҳтиёжманд фуқароларга 1015 та маиший газ баллонлар олиб келиниб, 887 донаси тарқатилди. Ички йўлларни таъмирлаш юзасидан 54 км йўлларда ямоқлаш ишлари бажарилди. Ичимлик суви таъминотини яхшилаш юзасидан 2 та сув қудуқларида янги насослар ўрнатилди. “Тоза ҳудуд” ДУК вилоят бўлими томонидан 40 та махсус техникалар жалб қилиниб, 414 м.куб. қаттиқ маиший ва 208 м.куб. суюқ чиқиндилар чиқинди полигонларига олиб чиқиб кетилиб, санитар тозалаш ишлари амалга оширилди. Шундай бўлса-да, туманда ҳали бажарилиши лозим бўлган ишлар, бартараф этилиши керак бўлган муаммолар ўз ечимини кутиб турибди Сессияда мактабгача таълим тизими, тумандаги умумтаълим мактаблари, туман электр тармоқларидаги муаммолар, аҳолини суюлтирилган газ баллонлар ҳамда марказлашган ичимлик суви билан таъминлаш, туманда жиноятчиликни олдини олиш ва ҳуқуқбузарликка қарши курашиш юзасидан муаммолар ўртага ташланди. Туманда ҳозирги кунда 9 та боғча 12 та мактаб таъмирга муҳтож . Сессияда тумандаги аксарият МТМларнинг бинолари ва моддий-техника базаси талабга жавоб бермаслиги таъкидланди. Тумандаги 43 та МФЙларда МТМ йўқлиги, 6 та МТМда иситиш тизими мавжуд эмаслиги, 2 та МТМларни янгидан қуриш, 2 та МТМга қўшимча бино бериш, 9 та МТМларни мукаммал таъмирлаш зарурлиги айтиб ўтилди. Ўтказилган сессия давомида тумандаги таълим муассасаларининг аҳволи ва туманда таълим олиш ҳуқуқининг таъминланиш даражасига доир масалаларига ҳам тўхталиб ўтилди. Тумандаги умумтаълим мактабларида спорт анжомларига эҳтиёж мавжудлиги, халқ таълими бўлимида таълим муассасаларини спорт анжомлари билан таъминлаш юзасидан ишлаб чиқилган режалари мавжуд эмаслиги, шунингдек, мавжуд спорт анжомларини сақлаш масалаларига мактабларда эътибор қаратилмаганлиги сессияда танқид қилинди. Хусусан 12 та мактабларни капитал таъмирлаш, 8 та мактабларга қўшимча бино қуриш лозимлиги, 1795 та парта, 3590 та стул, 234 дона синф доскалари етишмаслиги айтиб ўтилди. Туманда тиббиёт тизимида ҳам мавжуд муаммолар 6 та ҚОП филиалларининг том қисмини таъмирталаблиги, ҚОП таркибида очилган тез ёрдам шохобчаларидаги тез ёрдам машиналари учун 9 та автогараж, туман тиббиёт бирлашмаси марказий шифохонаси биноси, юқумли касалликлар бўлими биноси, кўп тармоқли марказий поликлиникаси, стоматология ва сил касалликлар диспансери биноси, 4 та ҚОП ва 2 та ҚВП пунктларини мукаммал таъмирлаш зарурлиги сессия кун тартибида бўлди. Сессия кун тартибида тумандаги носоз электр тармоқларини реконструкция қилиш, автомобил йўлларини таъмирлаш ҳамда Халқ депутатлари туман Кенгаши фаолиятида кўзга ташланаётган камчиликларни бартараф этиш кечиктириб бўлмас ишлар эканлиги таъкидланди. Парламент аъзолари иштирокида таҳлилий ва танқидий руҳда ўтган сессияда аниқланган муаммоларни ҳал этиш бўйича тегишли қарорлар қабул қилинди. Гулшод ТУРСОАТОВА, Ўзбекистон «Адолат» СДП Сурхондарё вилоят Кенгаши матбуот котиби ...

Батафсил
News

Халқ фаровонлигини таъминлаш — устувор вазифа

  Республика ишчи гуруҳи ўрганишлари натижалари асосида халқ депутатлари Олтинсой туман Кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди. Сессияда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенати аъзолари, вилоят ҳуқуқ-тартибот идоралари масъуллари, мутасадди ташкилот, корхона ва муассасалар, уларнинг тумандаги қуйи тизими раҳбарлари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди. Тадбирда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, Ўзбекистон “Адолат” СДП Фракцияси раҳбари Наримон Умаров иштирок этди. Сессияда 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаркатлар стратегиясида белгиланган масалалалр доирасида Олтинсой туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича барча даражадаги давлат ҳокимияти органлари зиммасида муҳим вазифалар турганлиги, маҳаллий депутатлик корпуси ҳамда жамоат ташкилотлари фаолиятининг устувор йўналиши эса мазкур вазифалар ижроси юзасидан таъсирчан парламент, депутатлик ва жамоатчилик назоратини таъминлаш эканлиги алоҳида қайд этиб ўтилди. Мазкур йиғилишда туманда коммунал соҳа, экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, транспорт ва капитал қурилиш соҳаларида йиғилиб қолган муаммоларни бартараф этиш бўйича кечиктириб бўлмайдиган вазифалар белгилаб олинди. Сессия ишида туман халқ хўжалигининг, хусусан, оилавий тадбиркорлик иссиқхоналарни йўлга қўйишда бирмунча ишлар қилингани ишчи гуруҳ ҳисоботида айтиб ўтилди. Бироқ, уй-жой қурилиши, ер, йўл, бандлик, мактабгача таълим муассасалари масалалари, транспорт, тўй маракаларни камчиқим ўтказиш, суюлтирилган газ таъминотида ҳам муаммолар мавжудлиги таъкидлаб ўтилди. Туманга инвестицияларни жалб этиш, кичик саноат зоналари фаолиятини самарали йўлга қўйиш ҳам бугунги куннинг энг долзарб масалаларидан бири бўлиб қолмоқда. Молия ва банк хизматларини замонавий, шаффоф тизим асосида йўлга қўйиш орқали хусусий тадбиркорлик ва кичик бизнес ривожига кенг йўл очиш барча мақсадларга эришишнинг муҳим омилларидандир. Туманнинг бугунги ва истиқболдаги тақдири учун ҳал қилувчи куч бўлган ёшларнинг беқиёс имкониятларини эзгу мақсадлар рўёбига тўлиқ сафарбар этиш ҳар қачонгидан ҳам муҳим аҳамиятга эга. Ўз навбатида туманда йиллар давомида тўпланиб қолган таълим, соғликни сақлаш соҳаларидаги муаммолар ечимига алоҳида эътибор қаратиш зарурлиги таъкидланиб ўтилди. Айтиш жоизки, туманнинг 53 та маҳаллаларида уйма-уй юриш ҳамда ижтимоий ва бошқа объектларни ўрганиш давомида жами 4118 та муаммолар аниқланди. Тумандаги “Обшир”, “Мингчинор”, “Паҳлавон”, “Узумзор” маҳаллалари оғир ҳудудлар ҳисобланиб, бу қишлоқларда газ, электр таъминоти, йўллар ва ичимлик суви таъминотида муаммолар мавжуд. Тумандаги “Обшир” маҳалласи ичимлик суви билан таъминланмаган. Маҳаллада 500 метр сув қудуғи кавланиб, сув ишлаб чиқариш иншооти қуриш зарур. “Мингчинор”, “Паҳлавон”, “Узумзор”, “Ҳайрандара” маҳаллаларида ҳам аҳоли тоза ичимлик суви билан таъминланмаган. Шунингдек, 37 та жумладан, “Ҳовуз”, “Бештахта”, “Хўжаипок”, “Кетар”, “Оқсув” ва “Оқмозор”, “Мавлоно Зоҳид” қабристонлари деворлар билан тўлиқ ўралмаган, ободонлаштириш ишлари олиб борилмаган. Сессия ишида туманда, жами 13 та кўп қаватли уйлар бўлиб, улардан 4 таси таъмирга муҳтожлиги, бетон ишлари олиб борилмаганлиги, “Бўстон” МФЙ ҳудудидаги 11-12-сонли кўп қаватли уйларнинг чиқиндихоналаридан чиқинди олиб кетилмаётганлиги, ҳатто ўлик ҳайвонларнинг жасади ташланиб, антисанитария ҳолатига келиб қолганлиги хусусида сўз юритилди. Ўрганишлар давомида туманда ижтимоий объектлар ҳам муаммоли бўлиб, туманда 5 та боғча ва 3 та мактаб мукаммал таъмирга муҳтожлиги, 3 та оилавий поликлиникани янгидан қуриш лозимлиги таъкидлаб ўтилди. Сессия иши давомида 5 та мактабнинг том қисмларини, 12 та мактабнинг иситиш тизимларини, 24 та мактабда иситиш қозонларини таъмирлаш лозимлиги, 21 та мактабнинг эшик ва ромлари яроқсиз ҳолга келиб қолганлиги,  иккита мактаб филиали қурилишига эҳтиёж борлиги айтилди. Бугунги кунда туман тиббиёт соҳасида ҳам талай муаммолар мавжуд бўлиб, “Тўхтамиш”, “Ботош”, Хўжаипок” МФЙларида қишлоқ врачлик пунктларини ташкил қилиш лозим. Сессия ишида туман ҳудудидаги 102 та электр ёғоч таянч устунлари яроқсиз ҳолга келиб қолганлиги, хавфсизлик талабларига жавоб бермаслиги сабабли, 15 км. электр тармоқларини қуриш, 280 дона темир бетон таянч устунлари ўрнатиш, аҳолига қулайлик яратиш учун туманда жойлашган қуввати 4 минг кВА бўлган “ПС”, “Ботош” номли подстанцияларни қуввати 63000 кВАли трансформаторга алмаштириш, 50 дона кўча чироқларини алмаштириш, 470 дона янги замонавий ЛЕД чироқлар билан жиҳозлаш зарур. Туманда аксарият маҳаллалар аҳолисини иш ўринлари етишмаслиги, коммунал хизматлар сифатининг пастлиги, йўлларнинг носозлиги, қонунга хилоф қурилишларнинг кўплиги ташвишга солмоқда. Тумандаги 4 та сектор раҳбарлари туманни комплекс ривожлантириш бўйича вазифаларнинг секторлар кесимида ижроси юзасидан халқ депутатлари туман Кенгашига ҳар чоракда ахборот киритиб бориши ва мазкур ахборотлар туман Кенгашининг сессияларига эшитиб борилиши белгиланди. Сессияда Республика ишчи гуруҳи томонидан ўтказилган ўрганишлар асосида ишлаб чиқилган чора-тадбирлар дастурлари “Йўл хариталари”да белгиланган вазифалар ижросини ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш учун мазкур сектор раҳбарлари шахсан жавобгар эканлиги уқтирилди. Сессияда муҳокама қилинган масалалар юзасидан тегишли қарор қабул қилиниб, ижроси устидан депутатлик назорати ўрнатилди. Гулшод ТУРСОАТОВА, Ўзбекистон “Адолат”СДП Сурхондарё вилоят Кенгаши матбуот котиби ...

Батафсил
News

Шеробод туманида ўрганишлар таҳлили юзасидан сессия бўлиб ўтди

Халқ депутатлари Шеробод туман Кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди. Сессия ишида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, Ўзбекистон “Адолат” СДП Фракцияси раҳбари Наримон Умаров иштирок этди. Сессияда туманда ижтимоий-иқтисодий аҳволни ва аҳолини қийнаб келаётган муаммоларни ўрганиш бўйича Республика ишчи гуруҳи томонидан Шерободда амалга оширилган ишлар тўғрисидаги ахборот тингланди. Туманда коммунал соҳа, экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, транспорт ва капитал қурилиш, халқ таълими, тиббий соҳаларда йиғилиб қолган муаммоларни бартараф этиш бўйича кечиктириб бўлмайдиган вазифалар муҳокама этилди. Айтиш жоизки, Шеробод воҳанинг тоғли тумани бўлиб 48 та МФЙ мавжуд. 182.8 минг нафар аҳоли истиқомат қилади. Тумандаги маҳаллаларда 32644 та хонадон, 43529 оила мавжуд. Ўрганишлар шуни кўрсатмоқдаги тумандаги мавжуд муаммоларнинг 2284 та газ таъминоти, 354 та соғлиқни сақлаш, 219 та кадастр, 790 та бандлик, 548 та электр энергияси таъминоти, 157 та ичимлик суви, 160 та банк кредити, 143 та уй-жой, 257 та йўлларни таъмирлашга оид масалалаларга тўғри келмоқда. Аниқланган муаммоларнинг 1244 таси жойида бартараф этилган. Тумандаги “Истиқбол” МФЙнинг ички йўлларидан 5 км.да тупроқ йўл бўлганлиги сабабли қиш ва баҳор мавсумларида фуқаролар мактаб ва бошқа ижтимоий объектларга боришда қийналаётганлиги, МФЙ таркибидаги қишлоқларда ичимлик суви тармоғи таъмирталаб ҳолатдалиги, насослар ишламаслиги, маҳалладаги электр таъминотини яхшилаш учун 2 дона трансформатор ўрнатиш зарурлиги ҳамда 4 км. узунликдаги 10/04 кВ ҳаво узатиш линияси қуриш талаб этилиши таъкидлаб ўтилди. Шунингдек Сессия ишида тумандаги “Деҳқонариқ” МФЙдаги ички йўллардан 1.5 км. қисми тупроқ кўчалардан иборат бўлиб, ички сув қувурлари таъмирталаблиги, маҳалла таркибидаги “Қизилгул” қишлоғида ичимлик суви йўқлиги сабабли фуқаролар канал сувларидан фойдалнишга мажбур бўлаётганлиги айтиб ўтилди. Тумандаги 6 та: “Ўроқхон”, “Қайрағоч ота”, “Хўжақиёмиддин”, “Хўжарўшниён”, “Салохон тўра”, ва “Тўражон тўра” қабристонларининг атрофларини ўраш ва ободонлаштириш масаласини ҳал этиш лозим. Тумандаги мавжуд 32 та кўп қаватли уйларнинг 5 тасининг том қисми ёпилмаган, юмшоқ қоплама билан қопланган қисмида ҳам уйларнинг ички қисмига сув ўтмоқда. Кўп қаватли уйларда канализация тизими фойдаланиш учун яроқсиз. Туманда 176 та бўш турган бино ва 24 та бўш ер майдонлари мавжуд. Мазкур масалалар сессия кун тартибида кўриб чиқилди. Шунингдек сессия ишида 7 та боғча, 5 та мактаб таъмирга муҳтожлиги ва 5 та қишлоқ оилавий поликлиникаларининг том қисмини таъмирлаш лозимлиги, 23 та МФЙларда МТМ мавжуд эмаслиги, 7 та МТМ биноларини мукаммал таъмирлаш, 6 та МТМ биноларини янгидан қуриш ишларини кечиктириб бўлмаслиги айтиб ўтилди. Ўрганишлар натижасида аниқланган уй-жойга муҳтож фуқаролар жами, 339 нафарини, 149 нафарининг уй-жойини таъмирлаш зарурлиги, 91 нафар томорқага муҳтож фуқаролар рўйхати шакллантирилиб, ногиронлиги бўлган ва имтиёзи бор беморларнинг 82 нафарини вилоят кардиоревматология кўз касалликлари шифохоналари ҳамда 70 нафарини Республика клиникаларига даволаниш учун ордер ажратиш масаласини зудлик билан ҳал этиш лозимлиги таъкидланди. Якунда муҳокама қилинган масалалар юзасидан тегишли қарор қабул қилинди. Гулшод ТУРСОАТОВА, Ўзбекистон “Адолат” СДП Сурхондарё вилоят Кенгаши матбуот котиби ...

Батафсил
News

Сессия: ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш – давр талаби

Сурхондарё вилоятида республика ишчи гуруҳи ўрганишлари натижаларига бағишланган халқ депутатлари туман Кенгашларининг навбатдаги сессиялари давом этмоқда. Бугун Денов туман Кенгашининг ҳам навбатдаги сессияси бўлиб ўтди. Туман ҳокимлигининг мажлислар залида уюштирилган йиғилишда республика ишчи гуруҳи аъзолари, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенат аъзолари, вилоят ҳокимлиги тасарруфидаги идоралар масъуллари, туман корхона, ташкилот раҳбарлари ва оммавий ахборот воситалари раҳбарлари иштирок этди. Сессия ишида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, Ўзбекистон “Адолат” СДП фракцияси раҳбари Наримон Умаров иштирок этди. Сессияда ўрганишлар мобайнида 10421 та муаммо аниқланиб, аҳоли турмуш тарзи, яшаш шароити билан танишилиб, мулоқотлар давомида билдирилган муаммоларнинг 5566 таси жойида ҳал этилганлиги таъкидлаб ўтилди. Шунингдек, ижро ҳокимияти, прокуратура, ички ишлар ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамда бошқа соҳа ва объектлар фаолияти ўрганилиб, уларнинг самарадорлиги таҳлил қилинди. Очиқ мулоқот тарзида ташкил этилган йиғилишда ушбу ўрганиш натижалари танқидий руҳда атрофлича кўриб чиқилди. Таъкидланганидек, туманда ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, бунда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари фаолиятини қўллаб-қувватлаш, умуман, аҳоли фаровонлигини таъминлаш мақсадида муайян ишлар бажарилган. Ишбилармонларга кредит маблағлари ажратилишига эътибор кучайтирилган. Тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқларининг бузилишига йўл қўйган, ишбилармонларга давлат хизматлари кўрсатиш тартибини бузган айбдор шахсларга нисбатан интизомий ҳамда маъмурий чоралар қўлланилган. Шу билан бирга туманда аҳолини оилавий тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб этиш бўйича мавжуд имкониятлардан тўлиқ фойдаланилмаётгани туфайли шу шаклдаги тадбиркорлик субъектлари сони ҳанузгача камлиги айтиб ўтилди. Қолаверса, оилавий тадбиркорликни, ҳунармандчиликни қўллаб-қувватлаш ва уларга амалий кўмак бериш етарли даражада ташкил этилмаган. Шунингдек, аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш, таълим муассасалари ҳамда касб-ҳунар коллежларида аниқланган камчиликлар ўтирганлар эътиборига ҳавола этилди. Тиббиёт масканлари, хусусан, қишлоқ врачлик пунктлари тиббиёт асбоб-ускуналари билан етарлича таъминланмагани, шифокорлар етишмаслиги билан боғлиқ қатор масалалар ўз ечимини кутмоқда. Хусусан, туман тиббиёт бирлашмасида муаммолар мавжудлиги, бирлашма “Терапия” бўлимининг қозонхоналари талабга жавоб бермаслиги, тумандаги 3 та ҚОП биноларини янгидан қуриш, 2 та болалар поликлиникаси ташкил этиш, туман тиббиёт бирлашмасида ихтисослаштирилган ЛОР бўлими, практология бўлимлари ташкил этиш лозимлиги, туман тиббиёт бирлашмаси неврология бўлимига қўшимча 20 ўринли бино қуриш, 100 ўринли туғруқ мажмуалари ташкил этиш, скрининг маркази ташкил этиш зарурлиги сессияда кечиктириб бўлмас ишлар эканлиги таъкидлаб ўтилди. Шу билан бирга, аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг эътирозига сабаб бўлаётган ичимлик суви, электр энергияси, газ таъминотидаги узилишлар ҳамда ободонлаштириш, каналлар ҳолати, санитария-гигиена, уй-жой, коммунал хизмати кўрсатиш соҳасидаги камчиликларни бартараф этиш бўйича ҳам аниқ таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш лозимлигига урғу берилди. Тумандаги давлат аҳамиятидаги 4Р101 “Денов шаҳрига кириш” автомобил йўлининг 2 км қисмида жойлашган “Сурхон дарёси” кўпригини, “Қизил сув” дарёси устидан ўтувчи умумий узунлиги 38 м, эни 6 метр бўлган кўприкни янгидан қуриш лозим. Сессияда сўзга чиққанлар ана шулар хусусида сўз юритишиб, халқ билан мулоқот асосида жойлардаги мавжуд муаммоларнинг ҳал этилмаганлари атрофлича таҳлил этилиб, уларнинг келиб чиқиш сабаблари ва бартараф қилиш йўллари ҳақида фикр билдирдилар. Бўлиб ўтган сессияда муҳокама этилган масалалар бўйича тегишли қарорлар қабул қилинди. Гулшод ТУРСОАТОВА, Ўзбекистон “Адолат” СДП Сурхондарё вилоят Кенгаши матбуот котиби ...

Батафсил
News

Инновацион ғоялар – тараққиёт гарови

  Термиз шаҳридаги Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети Термиз филиалида Ўзбекистон “Адолат” СДП Сурхондарё вилоят Кенгаши томонидан партиянинг “Талабаларнинг кичик инновацион корхонаси” лойиҳаси доирасида инновацион ярмарка ўтказилди. Тадбирда Ўзбекистон “Адолат” СДП вилоят Кенгаши ходимлари, Термиз шаҳар ҳокимлиги инвестициялар, инновациялар, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналарини ҳамда туризмни ривожлантириш мажмуаси мутахассислари ҳамда университет ўқитувчи ва талабалари иштирок этишди. Тадбирда сўзга чиққанлар Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг сайловолди дастурида мамлакатимиз келажаги инновацион иқтисодиёт билан узвий боғлиқ эканлиги, шундан келиб чиққан ҳолда партия фаолиятида инновацион технология ва ишланмаларни тараққий эттириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилганлиги тўғрисида гапириб ўтишди. Мазкур йўналишда партия бўлғуси фаолиятида олий ўқув юртларининг инновацион инфратузилмасини кучайтириш, кичик инновацион корхоналар тузишни рағбатлантириш, уларнинг базасида тажриба ва экспериментал ишлаб чиқаришни ривожлантириш, ўқитувчилар ва ходимларнинг инновацион фаоллигини ошириш, олий ўқув юртларининг илм-фан, саноат ва иқтисод билан алоқасини кучайтириш, ишлаб чиқариш ва илмий-ишлаб чиқариш корхоналари ва бирлашмаларининг инновацион фаолиятини рағбатлантириш, илмий изланиш ва ишланмалар рақобатдошлигини кучайтириш каби муҳим вазифалар белгилаб олинганлигини эътироф этишди. Нигора Мардонова, тадбир иштирокчиси: — Давлатимиз томонидан инновацияни ривожлантиришга жуда катта эътибор қаратилмоқда. Сўнги йилларда мамлакатимизда илмий-техник ва инновацион салоҳиятни сақлаш ва ривожлантириш юзасидан мақсадли ишлар амалга ошириб келинмоқда. Партия ташаббуси билан ташкил этилган ярмаркада талабалар томонидан ихтиро этилган инновацион ишланмаларни кўрдик. Мазкур ишланмалар ишлаб чиқариш ва инсон эҳтиёжларини қондиришнинг муҳим услубларидан бири сифатида ном қозониши шубҳасиздир. Тадбирда университетнинг 2-босқич “Ер усти транспорт тизимлари эксплатацияси йўналиши” талабаси Муҳаммад Нормаматов ҳамда Шарофиддин Қулматовларнинг “Тўрт тарафлама эскалаторли кўприк” ва “Сув билан ишлайдиган кўтарма кран” макет лойиҳалари тадбир иштирокчиларининг таҳсинига сазовор бўлди. Тадбир сўнггида инновацион ғоя муаллифлари партиянинг эсталик совғалари ва фахрий ёрлиқлари билан тақдирландилар. Ф.ОРИФХОНОВ, Ўзбекистон “Адолат” СДП Сурхондарё вилоят Кенгаши раиси ўринбосари ...

Батафсил

АЛОҚА

Манзилимиз: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқ тонги кўчаси, 23-уй. Мўлжал: Озарбайжон Республикаси элчихонаси:

Телефон: 71-2730731 71-2884654 (139)

Электрон манзил: adolat.sdp@exat.uz

САЙТ ТЕСТ РЕЖИМИДА ИШЛАМОҚДА:

www.adolat.uz веб-сайти 2018 йилнинг 21 май куни электрон ОАВ сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 1232. Муассис: Ўзбекистон Адолат СДП. Таҳририят манзили: 100043, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқтонгги кўчаси, 23-уй. Электрон манзил: info@adolat.uz

Сайт материалларидан фойдаланилганда Фойдаланиш шартларига амал қилиниши шарт. Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг оммавийахборот воситалари тўғрисидаги ҳамда муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган

#

Мурожаатингиз учун рахмат!