СУРХОНДАРЁ

Манзил: Термиз шаҳри, Ат-Термизий кўчаси, 19 а-уй

Телефон: (76) 223-34-67, 224-34-68

Электрон манзил: surxondaryo.adolat@mail.ru

Янгиликлар
News

Шўрчи ва Олтинсой туманларининг олис қишлоқларидаги муаммолар ўрганилди

Айни кунларда Қонунчилик палатаси депутатлари ва сенаторлар Сурхондарё вилоятининг Шўрчи ва Олтинсой туманларида муассасалар, маҳаллалар, хонадонларда фуқаролар билан суҳбатда бўлишиб, фуқаролар томонидан билдирилган мурожаатларни қонуний йўсинда ҳал этиш чора-тадбирларини кўришмоқда. Ўзбекистон «Адолат» СДП фракцияси аъзолари, маҳаллий Кенгаш депутатлари ҳам ушбу мулоқотларда иштирок этиб, ҳудудлардаги ижтимоий-иқтисодий аҳвол, фуқароларнинг турмуш шароитларини ўрганиш, ҳудудларда муаммоларни аниқлаш ва уларга ечим топиш, жойларда парламент назоратини кучайтириш борасида иш олиб боришмоқда. Хусусан, Ўзбекистон «Адолат» СДП фракцияси аъзолари Даврон Тангиров ҳамда Ёрмамат Холиёровлар Сурхондарё вилоятининг Шўрчи ва Олтинсой туманидаги ташкилотлар, маҳаллаларда аҳоли билан очиқ мулоқотлар ўтказиб, муассасаларда ишчи-хизматчилар билан суҳбатлашишди. Аввало, шуни айтиш керакки, Шўрчи ва Олтинсой туманлари вилоятимизнинг хушманзара ҳудудларидан бири ҳисобланиб, иқтисодиёти асосан, пахтачилик, ғаллачилик ва боғдорчиликка, шу тармоқда етиштирилган маҳсулотларни қайта ишлашга ихтисослашган. Кейинги йилларда туманда ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни рўёбга чиқариш ҳисобига аҳоли турмуш фаровонлигини оширишга қаратилган қатор тадбирлар амалга оширилди. Кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш ҳисобига янгидан янги корхоналар ишга туширилди. Аммо шунга қарамай, муассаса, корхона, ташкилот ва аҳоли вакиллари билан мулоқот чоғида ўз ечимини кутаётган муаммолар оз эмаслиги аён бўлди. Ўзбекистон «Адолат» СДП фракцияси аъзолари Даврон Тангиров ҳамда Ёрмамат Холиёровлар дастлаб тумандаги аграр соҳадаги муаммолар бўйича ўрганиш ишларини олиб боришди. Хусусан, Олтинсой ва Шўрчи туманининг асосий қисмини қишлоқ хўжалиги ташкил этади. Туманлардаги ер майдонларини асосан суғориладиган ер майдонлари ташкил қилади. Депутатлар туманлардаги миришкорлар билан суҳбатлашганларида айни дамда сув танқислиги муаммо бўлиб турганлиги хусусида мурожаат қилишди. Суғориладиган ерларни сув билан таъминлаш муаммоли ҳолат бўлиб турганлиги депутатлар назоратига олинди. Ушбу масала депутатлар ва партия фаоллари томонидан туман кенгашининг навбатдаги сессияси кун тартиби маърузасига киритилиши режалаштирилди. Шундан сўнг, депутатларимиз Олтинсой туманидаги Тиббиёт бирлашмасида бўлишди, беморлар, ҳамшира ва шифокорлар билан дилдан суҳбатлашдилар. Мулоқот чоғида ушбу мазкур бирлашмада бир қатор камчиликлар мавжудлиги эътиборга олинди. Туманнинг 168640 нафардан ортиқ аҳолисига хизмат кўрсатувчи мазкур тиббиёт бирлашмаси айни кунда марказий ва ҳудудий бўлимлар билан биргаликда 290 ўринга мўлжалланган. Туманда 10 та қишлоқ оилавий поликлиникси, 2 та қишлоқ врачлик пункити, 1 та “103” хизмати маркази ҳамда унинг 8 та ҳудудий филиаллари мавжуд. Бугунги кунда туман тиббиёт бирлашмасида замонавий диагностика аппаратларидан рақамли рентген, рақамли флюрография, ИФА диагностикум аппаратлари ишлаб турибди. “103” хизмати учун 11 та автомашина хизмат қилмоқда шуларлан 4 таси хизматга яроқлилик муддати ўтган. Ўрганишлар жараёнида 13000 минг аҳолига битта автомашина хизмат кўрсатаётганлиги, шу нуқтаи назардан туманда яна қушимча 3 та автомашинага эҳтиёж сезилаётганлиги аниқланди. Шунингдек, туман тиббиёт бирлашмаси биносининг 1993 йилда қишлоқ участка шифохонаси типида қурилганлигини уша вақтга нисбатан аҳоли сони айни пайтда 2 баробарга ортганлиги учун бу бино қувват жиҳатидан таьлабга жавоб бермаслиги, шу сабабли туман марказий шифохонаси ҳудудидан 200 қатновга мулжалланган кўп тармоқли туман марказий поликлиника, 30 ўринли шошилинч тез тиббий ёрдам биноси “103” хизмати билан биргаликда, 60-ўринга мўлжалланган терапия ва болалар бўлимлари қурилиши зарурлиги эътиборга олинди. Бундан ташқари бирлашмада Даволаш профилактика муассасаларининг моддий техник базаси ҳам ночор аҳволда. Айни кунда бирлашмага замонавий ИВЛ аппаратлари, Болалар ва катталар учун оксигенаторлар, кувез аппаратлари, функционал кроватлар, замонавий операцион комплектлар, кўчма рентген мосламаси етишмаслиги кузатилди. Яна шунингдек, туман Тиббиёт бирлашмасида олий маълумотли кадрларга ҳам эҳтиёж бор. Бугунги кунда туманда 162 нафар олий маълумотли шифокорлар мавжуд бўлиб, улардан 20-25 фоизини нафақа ёшидаги шифокорлар ташкил қилади. Туман аҳолисини тулиқ тиббий хизмат билан қамраб олиш учун яна 145 нафар турли хилдаги тор доирадаги тиббиёт мутахассисларига эхтиёж сезилмоқда. Депутатларнинг ўрганишлари асносида тоғли ҳудуддаги қишлоқ врачлик пунктларида олий маьлумотли шифокорлар таьминоти қониқарсиз даражадалиги, шу сабабли у ерга бориб ишлайдиган шифокорлар учун уй- жойлар қуриш хусусида таклифлар берилди. Парламент аъзоларининг олис қишлоқларга ташрифи муаммоларни енгиллаштиришга коммунал, маиший-хизмат, таълим, соғлиқни сақлаш соҳасидаги камчиликларни аниқлаб уларни бартараф этишга ёрдам бермоқда. Юзма-юз кечаётган мулоқотлар чоғида халқни қийнаётган муаммоларнинг бартараф этилаётгани унинг турмуш фаровонлигининг яхшиланаётганлигига мустаҳкам омил бўляпти. Гулшод ТУРСОАТОВА, Ўзбекистон “Адолат” СДП Сурхондарё вилоят Кенгаши матбуот котиби ...

Батафсил
News

Пленумдан — пленумгача: халқ ишончини қозониш партия вакилининг асосий бурчи

Ўзбекистон “Адолат” СДП Сурхондарё вилоят Кенгашининг навбатдаги Пленуми бўлиб ўтди. Пленум ишида вилоят, шаҳар ва туман партия Кенгаши аъзолари, халқ депутатлари шаҳар ва туманлар Кенгаши депутатлари ва электорат вакиллари иштирок этди. Анжуманда давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 12 июлдаги парламент ва сиёсий партиялар билан учрашувидаги маърузасида белгилаб берилган устувор йўналишлар ҳамда 2017 йил 22 декабрдаги Парламентга мурожаатномаси мамлакатдаги барча соҳалар қатори, сиёсий партиялар фаолиятида ҳам туб бурилиш касб этганлиги, партия тизимини янада такомиллаштириш, электорат билан алоқаларни мустаҳкамлаш, сайловолди дастурда белгиланган вазифаларни сидқидилдан адо этиш, кадрлар салоҳиятини янада ошириш каби масалалар муҳокама этилди. Айтиш жоизки, Президентимиз сиёсий партиялар фаолиятига танқидий баҳо бериши барча партиялар қатори Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси ҳам ўз иш услубига янгича ёндашишнинг вақти келганини яққол кўрсатган эди. Давлатимиз раҳбари нутқидан келиб чиқиб, партиянинг барча даражадаги ташкилотлари, хусусан, бошланғич партия ташкилотлари ва халқ депутатлари маҳаллий кенгашларидаги депутатлик гуруҳлари ўртасидаги алоқанинг узвийлигини таъминлаш, туман кенгашлари фаолиятини янада кучайтириш чоралари кўрилди. Пленум ишида партиянинг Сурхондарё вилоят Кенгаши раиси Рустам Ҳамраев, Халқ депутатлари Қумқўрғон туман Кенгаши депутати Шоберди Суюнов, Халқ депутатлари Термиз шаҳар Кенгаши депутати Бекмурод Ашуров ФЖШМҚМИ ҳудудий бўлинмаси сектор мудири Ойбек Худойназаров ва бошқалар томонидан юртбошимиз маърузаларидаги танқидий фикрларидан келиб чиқиб, шаҳар партия Кенгаши ва депутатлик гуруҳи фаолиятининг жорий йил 10 ойи якунлари буйича таҳлили маърузалари тингланди ва партия ишини бугунги кун талаблари асосида кучайтириш ва демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш жараёнида вилоят партия Кенгаши олдида турган долзарб вазифалар атрофлича муҳокама этилди. Пленум ишида Партиянинг вилоят Кенгаши раиси Р.Ҳамраев сўзга чиқиб, ўз маърузасида эришилган ютуқлар қаторида бир қатор камчиликларга йўл қўйилганлигини айтиб ўтди. Хусусан, мактабгача таълим соҳасида таълим-тарбия сифати ва даражасини янги босқичга кўтариш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш мақсадида партиянинг “Мактабгача таълим – кадрлар тайёрлашнинг бирламчи бўғини” лойиҳаси доирасида мактабгача таълим муассасаларида болаларни мактабга сифатли тайёрлашнинг ҳолати, таълим-тарбия жараёнига жаҳон амалиётида кенг қўлланиладиган замонавий таълим дастурлари ва технологияларини жорий этилиши, давлат-хусусий шериклик асосида янги турдаги мактабгача таълим муассасаларини ташкил этилиши бўйича ўрганишлар ташкил қилинганлигини, ушбу вазифани амалга оширишда лойиҳа доирасида партия фаоллари ва депутатларидан иборат ишчи гуруҳлари томонидан вилоят бўйича мавжуд мактабгача таълим муассасаларидан партия фаоллари ва ҳамкор ташкилотлар таркибидан ташкил топган вилоят, шаҳар, туман Кенгашларидаги ишчи гуруҳлари томонидан 105 таси ўрганилганлигини айтиб ўтди. Мазкур лойиҳа доирасида партия томонидан Термиз тумани, Термиз шаҳар ҳамда Музработ туман Кенгашлари томонидан жами 7 та мактабгача таълим муассасаларида ҳомийларни жалб этган ҳолда “Шахмат майдончалари” ташкил этилди. Шунингдек, ўрганишлар давомида аниқланган камчилик ва муаммоларни бартараф этиш мақсадида халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлардаги сессиялар ва доимий комиссияларга Сурхондарё вилоят, Жарқўрғон, Олтинсой, Бойсун туман Кенгашлари томонидан кун тартибига 4 та масалалар киритилиб, тегишли қарорлар қабул қилинди ва улар устидан самарали депутатлик назорати ўрнатилди. Ўрганишлар юзасидан Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгашига таҳлилий маълумот ва таклифлар юборилди. Бироқ, лойиҳа доирасида Узун, Шўрчи, Сариосиё, Музработ, Қизириқ, Ангор, Денов, Қумқўрғон Термиз шаҳар, Термиз тумани Кенгашлари сессияларга бирорта ҳам масала киритмади. Пленумда партиянинг вилоят Кенгаши раиси шундан келиб чиққан ҳолда мазкур ҳудудий Кенгашлар раислари 1 ой муддатда ўрганиш якунлари бўйича маҳаллий Кенгаш сессиялари муҳокамасига масалалар киритиб, ижроси устидан депутатлик назорати ўрнатишини таъкидлади. Маърузада, шунингдек, “Жамоатчилик назорати – қонун устуворлигининг гарови” лойиҳаси доирасида фуқаролар томонидан маҳаллий ички йўлларнинг ўзбошимчалик билан бузиш, шикаст етказиш, пиёдалар йўлакларини тўсиб олиш каби қонунбузарликларни олдини олишга қаратилган амалий ишларимизнинг аҳволини қониқарли даражада эмаслигини таъкидланиб, ушбу лойиҳа доирасида партиянинг бирорта ҳам туман Кенгашлари томонидан сезиларли ишлар амалга оширилмаганлиги, бирорта ҳам туман Кенгашлари депутатлари томонидан аниқланган камчиликлар юзасидан вилоят, шаҳар, туман Кенгашлари сессияларга масалалар ҳамда депутатлар томонидан тегишли ташкилот ва корхона раҳбарларига етарлича депутатлик сўровлари юборилмаганлиги, мазкур лойиҳа доирасида шаҳар, туман Кенгашларида тадбирлар қониқарли ташкил этилмаганлиги айтиб ўтилди. Шунингдек, партиянинг “Адолат – қонун устуворлигида” лойиҳаси доирасида ҳафтанинг чоршанба кунлари партия гуруҳлари ва фаоллари иштирокида жойларга қонунларнинг етиб бориши ва унинг ижросини ўрганиш, мавжуд муаммоларни бартараф этиш чораларини кўриш бўйича тегишли давлат органларига таклифлар киритиш орқали қонун устуворлигини таъминлашга қаратилган маҳаллаларда халқ билан юзма-юз мулоқотлар ўрнатилиб бугунга қадар, ишчи гуруҳлар томонидан вилоят бўйича, жами 393 та маҳаллалардаги 6285 яқин хонадон ва 90 дан ортиқ хўжалик юритувчи субъектга ташриф буюрилганлиги, ушбу учрашувлар мобайнида аҳоли томонидан 721 та мурожаат келиб тушганлиги, улар юзасидан 164 та депутатлик сўровлари юборилиб, юборилган депутатлик сўровлари натижасида мавжуд муаммолар имкон қадар бартараф этилаётган бўлса-да, шаҳар, туман Кенгашларнинг мазкур лойиҳа бўйича ўрганишлари таҳлил қилинганда Жарқўрғон, Ангор Термиз шаҳар, Термиз туман Кенгашлари сусткашликка йўл қўяётгани маърузада алоҳида таъкидлаб ўтилди. Пленум якунида муҳокама этилган барча масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди. Гулшод ТУРСОАТОВА, Ўзбекистон “Адолат” СДП Сурхондарё вилоят Кенгаши матбуот котиби ...

Батафсил
News

Саидабону Бегалиева: кўрик-танлов сиёсий ва ҳуқуқий билимларимизни мустаҳкамламоқда

Ўзбекистон “Адолат” СДП сайловолди дастурида мамлакат келажаги соғлом ва ҳар томонлама уйғун ривожланган ёшлар қўлида, деб ҳисоблайди. Дарҳақиқат, бугунги кунда ёшлар фаолиятига жуда катта эътибор қаратилмоқда. Улар учун шароитлар, имкониятлар яратилмоқда. Имкониятдан унумли фойдаланиб, ўз маҳоратини кўрсата олиш эса фақат ёшларнинг ўзига боғлиқ. Партиямиз ёшларнинг ҳар томонлмама ривожланишига, таълим олишига жуда катта эътибор қаратар экан, хусусан, уларнинг ҳуқуқий ва сиёсий билимлари, онги ва маданиятини юксалтириш, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва бошқа қонун ҳужжатларига ҳурмат руҳида тарбиялаш, ёшларда эркин фикрлаш қобилияти, нутқ маданиятини ўстириш, фаол фуқаролик позициясини янада мустаҳкамлаш, Ватанга муҳаббат, келажакка ишонч руҳини шакллантириш, иқтидорли ёшларни аниқлаш ва рағбатлантириш ҳамда партиянинг дастурий мақсад ва вазифаларини тарғиб қилиш борасида қатор амалий ҳаракатлар қилиб келмоқда. Жумладан, “Адолат билимдони” кўрик-танловининг ташкил этилиши ҳам юртимиз ёшларининг сиёсий ва ҳуқуқий билим салоҳиятини янада мустаҳкамлашга кўмак беради. Бугунгача ушбу республика кўрик-танловининг жойларда туман ва шаҳар босқичлари кўтаринки руҳда ўтказилди. Партиянинг Сурхондарё вилояти Кенгаши томонидан ўтказилган “Адолат билимдони” кўрик-танловининг вилоят босқичи ёшлар учун яна бир имкониятни очиб берди. Озода Чориева, Шўрчи қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежи талабаси, кўрик-танлов иштирокчиси: — Ёшларни ижтимоий-ҳуқуқий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, уларнинг сиёсий фаоллигини янада оширишни ўз олдига мақсад ва вазифа қилиб қўйган ушбу танловда Сурхондарё вилоятининг барча шаҳар ва туманларида ташриф буюрган ёшлар жуда фаол иштирок этди. Ўзларининг сиёсий билим ва қобилиятларини кўрсата олишди. Гарчи ғолиб бўлмаган бўлсам ҳам мазкур кўрик-танлов менда жуда катта таассурот қолдирди. Билимдонлар бир-биримиз билан дўстлашдик. Партия ҳақида кенгроқ маълумотга эга бўлдим, низоми ва уставини ўқиб, мақсад ва ғоялари ҳақида билиб олдим. Мени партия сафига қабул қилишди, жуда мамнунман, келажакда Ўзбекистон “Адолат” СДП сафида туриб элимга, юртимга хизмат қилишга ваъда бераман. Ҳайъат аъзолари адолат мезонига таянган ҳолда барча иштирокчиларни баҳолар экан, Сариосиё туман тиббиёт коллежи талабаси Саидабону Бегалиева биринчи ўринга лойиқ деб топилди. Иккинчи ўрин Қумқўрғон туман Қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежи талабаси Файзулло Қўшоқовга, учинчи ўрин эса Денов Педагогика коллежи талабаси Маржона Пардаевага насиб этди. Барча ғолиблар партиянинг эсдалик совғалари ҳамда диплом, фахрий ёрлиқлари билан тақдирланишди Гулшод ТУРСОАТОВА, Ўзбекистон «Адолат» СДП Сурхондарё вилоят Кенгаши матбуот котиби ...

Батафсил
News

Ёшларга оид давлат сиёсати: сиёсий партиялар кузатувчими?

Ёшларнинг сиёсий онги ва билимини ошириш, фаол фуқаролик позициясини шакллантириш ва давлат бошқарувида ёшларнинг ролини янада кучайтиришда мамлакатимизда фаолият юритаётган тўртта сиёсий партияларнинг ўрни жуда муҳим. Термиздаги “Ёшлар маркази” фаоллар залида Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Сурхондарё вилоят Кенгаши ҳамда ҳудудда фаолият юритаётган сиёсий партиялар ҳамкорлигида ташкил этилган “Ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишда сиёсий партияларнинг роли” мавзусидаги очиқ мулоқот ҳам айнан шу масалаларга бағишланди. Тадбирда Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши вакиллари, барча сиёсий партияларнинг “Ёшлар қаноти” раҳбарлари ҳамда фаол ёшлар иштирок этишди. Бўлиб ўтган очиқ мулоқот давомида ҳар бир сиёсий партия ёшлар қаноти, уларни қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ишлар хусусида тўхталиб ўтишди. Фахриддин Орифхонов, Ўзбекистон “Адолат” СДП Сурхондарё вилояти Кенгаши мафкуравий ишлар бўйича раис ўринбосари: — Ҳар бир партия ўзининг мақсад ва вазифаларидан келиб чиққан ҳолда фаолият олиб боради. Тадбирда Ўзбекистон “Адолат” СДП томонидан ўтказилаётган, “Адолат билимдони”, “Йилнинг энг фаол адолатчи аёли”, “Адолатли қайнона” кўрик-танлови, “Тозалик йўлида бирлашайлик”, “Фарзандлари соғлом юрт қудратли бўлур”, “Таълим сифати партия нигоҳида”, “Адолат - қонун устуворлигида”, “Сиёсий-ҳуқуқий билимларни мустаҳкамлаш - деиократик жамият пойдевори”, “Ватан келажаги ёшлар қўлида” лойиҳалари доирасида ташкил этилаётган тадбирларимиз ёшлар ўртасида катта қизиқиш уйғотди. Очиқ мулоқотда ёшларимизнинг давлат бошқарувидаги ролини кучайтиришдаги қилинаётган ишлар, депутатлар сафида ёшларнинг ўрнини кенгайтириш юзасидан савол-жавоблар, таклиф-мулоҳазалар бўлди. Тадбир давомида иштирокчилар томонидан сайловларда ёшлар орасида депутатлар сонини кўпайтиришга алоҳида эътибор қаратиш зарурлиги юзасидан таклифлар билдирилди. Агар ёшлардан депутатлар кўпайса, ватанпарварлик, ташаббускорлик ҳисси ошишига урғу берилди. Тадбир сўнггида фаол иштирок этган ёшларга ташкилотчилар томонидан махсус совғалар топширилди. Маъмура ЭРГАШЕВА, Ўзбекистон “Адолат” СДП Сурхондарё вилояти Кенгаши ижрочи котиби ...

Батафсил
News

Аҳоли бандлиги, муносиб меҳнат шароитларини яратиш сессия кун тартибидаги муҳим масалалар бўлди

Жорий йил 18-19 январь кунлари Президентимиз Шавкат Мирзиёев Сурхондарё вилоятига ташрифи давомида вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасида олиб борилаётган ишлар билан яқиндан танишар экан, бу ерда аҳолини қийнаб келаётган муаммоларни бартараф этиш, мавжуд имкониятлардан оқилона фойдаланиш, ишламаётган объектлар фаолиятини қайта тиклаш, янги корхоналар ташкил қилиш, тадбиркорлик ва хизмат кўрсатишни ривожлантириш ҳисобидан одамларга даромад манбаи яратиш зарурлигига алоҳида эътибор қаратган эди. Ўтган қисқа вақт мобайнида Президентимизнинг мазкур топшириғини тўла-тўкис бажариш мақсадида Ангор туманида ҳам бир қатор ижобий ишлар кўзга ташланди. Ободонлаштириш ишлари авж олди. Барча инфратузилмалар яхшиланмоқда. Бўш ётган майдон ва иншоотлар инвентаризациядан ўтказилиб, халққа наф келтиришга аҳд қилган тадбиркорлик субъектларига фойдаланишга берилмоқда. Бу эса, ҳудуднинг обод масканга айланиб, одамларнинг фойдали меҳнат билан банд бўлишига, тадбиркорнинг ҳам, аҳолининг ҳам даромади ортиб, туман иқтисодиётини  ривожлантиришга туртки бўлмоқда. Шу мақсадда Ҳудудлардаги ижтимоий-иқтисодий аҳволни ва аҳолини қийнаб келаётган муаммоларни ўрганиш бўйича Республика ишчи гуруҳи томонидан жойларда ижтимоий-иқтисодий ҳолат, аҳолини ташвишлантираётган муаммолар атрофлича ўрганиб чиқилди. Ўрганишлар натижаси юзасидан куни кеча Сурхондарё вилояти Ангор тумани ҳокимлигида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси фракцияси раҳбари Наримон Умаров раислигида ҳудудлардаги ижтимоий-иқтисодий аҳволни ва аҳолини қийнаб келаётган муаммоларни ўрганиш бўйича Республика ишчи гуруҳи томонидан мазкур тумандаги ўрганиш натижалари муҳокамасига бағишланган сессия ўтказилди. Унда Республика ишчи гуруҳи аъзолари, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенати аъзолари, халқ депутатлари маҳаллий кенгашлар депутатлари, тегишли мутасадди вазирлик ва идоралар масъуллари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашди. Танқидий-таҳлил руҳида ўтган тадбир аввалида туманни комплекс ривожлантариш, шунингдек, аҳолини қийнаб келаётган муаммоларни бартараф этиш бўйича вазифалар ижроси юзасидан парламент, депутатлик ва жамоатчилик назоратини таъминлаш чораларига алоҳида эътибор қаратилди. Сессияда қайд этилганидек, бугун мамлакатимизни ҳар жиҳатдан ривожлантириш, иқтисодиёт тармоқлари, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик учун имкониятларни янада кенгайтириш орқали янги иш ўринлари яратиш, ҳудудлар инфратузилмасини замонавий талаблар асосида такомиллаштириш, пировардида оддий одамлар турмуш фаровонлигини яхшилаш кун тартибидаги муҳим вазифалардан бирига айланган. Аҳоли бандлигини таъминлаш, оилаларнинг доимий даромад манбаига эга бўлиши, фуқароларга муносиб меҳнат шароитларини яратиш борасидаги ишлар ҳолати ҳам сессияда кун тартибидаги энг муҳим масалалардан бири бўлди. Сессияда туманда аҳолига коммунал хизмати кўрсатиш, жумладан, куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолати масаласи ҳам иштирокчилар эътиборидан четда қолмади. Совуқ ва қорли-қировли кунлар бошланмасидан коммунал масалаларни ҳал қилишга тайёргарлик ишларини сифатли якунлаш, аҳолини ёқилғи маҳсулотлари, жумладан, кўмир билан таъминлаш, мавсумни талафотсиз ўтказишга эришиш, бу борада, энг муҳими, истеъмолчиларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоялаш, тўлов маданиятини юксалтириш кабилар долзарб аҳамиятга эга экани таъкидланди. Сессия якунида кун тартибига киритилган масалалар юзасидан қарорлар қабул қилиниб, қарорларнинг бажарилиши назорат остига олинди. Гулшод ТУРСОАТОВА, Ўзбекистон “Адолат” СДП Сурхондарё вилояти Кенгаши матбуот котиби   ...

Батафсил
News

Сидқидилдан меҳнатимиз юртимиз тўйига тўёнадир

Юртимиз ўз давлат мустақиллигини қўлга киритгач, мамлакатимизда барқарор тараққиётни, тинчликни ва фаровонликни таъминлаш мақсадида, узоқ келажакни кўзлаб, халқимиз билан бамаслаҳат, босқичма-босқич амалга оширилган ислоҳотлар бугун ўз самарасини бериб, юртимизда барча соҳаларда юксалишлар, халқимизнинг кундалик турмуш тарзида фаровонлик ва осудалик ўз аксини кўрсатмоқда. Энг улуғ ва энг азиз байрам ватанимиз мустақиллиги ташкил топган кун Республикамиз бўйлаб кенг миқёсда нишонланади. Эътиборлиси, байрам олдидан ҳар йили Президент қарори қабул қилиниши эзгу анъанага айланган. Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг энг улуғ ва энг азиз байрам, «Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма етти йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида»ги қарори барча юртдошларимиз қатори, жамиятимиз тараққиёти йўлида хизмат қилаётган биз сиёсий партия ходимларини ҳам тўлқинлатириб юборди. Давлатимиз раҳбарининг ушбу қарорида белгиланганидек, халқимиз учун бебаҳо неъмат ҳисобланган мустақилликнинг қадр-қиммати, тинчлик ва тотувлик, ўзаро ҳурмат ва бағрикенгликни таъминлашдаги аҳамиятини, истиқлол йилларида ёрқин истиқболни кўзлаб халқимизнинг ҳамжиҳатлик билан босиб ўткан шарафли йўли, мамлакатимизда барча соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотлар туб замирида ҳар бир инсоннинг манфаати турганлиги, ёшларимизга боболаримиз қолдирган бебаҳо маънавий мерослар қадр-қимматини уқтириш, уларни буюк мақсадлар сари руҳлантириш мақсадида ташкилий-амалий, маънавий-маърифий тадбирлар ҳамда тарғибот-ташвиқот ишлари дастурини  “Азиз ва ягонамсан, жонажон Ўзбекистоним!” деган бош ғояни ўзида мужассам этган ҳолда ишлаб чиқиш белгиланган. Энди ушбу ҳужжатга асосан “Азиз ва ягонамсан жонажон Ўзбекистоним!” шиори остида жойларда мазкур ғояни тарғиб этувчи, унинг мазмун-моҳятини кенг оммага етказувчи ва энг улуғ ғоя сифатида ўзида мужассам этган ташкилий-амалий, маданий-маънавий тадбирлар дастури тасдиқланиб, барча вилоятлар қатори Сурхондарёда ҳам ташкилий ва ижодий гуруҳлар тузилиб, масъуллар белгиланади. Ҳақиқатан ҳам, она диёримиз Ўзбекистонимиз ўзи жаннатмакон юрт, унда истиқомат қилаётган аҳолининг тилидаги ва дилидаги шукроналик кайфияти, тинч ва осойишта ўтаётган ҳар бир кунимиздан миннатдорлик ҳисси ёшларимиздан тортиб, нуроний отахону онахонларимизнинг юз-кўзида акс этади. Албатта, халқимизга, айниқса ёш авлодга истиқлол деган улуғ неъматнинг қадр-қимматини, унинг Ўзбекистон давлатининг жаҳон ҳамжамиятида муносиб ўрин эгаллашидаги аҳамиятини тарғиб-ташбиқ қилиш учун етарли ҳуқукий ва маънавий асосларга эгамиз. Мустақиллик энг аввало, бизга ўз тарихимиз ва маданиятимиз, бой маънавиятимизни эркин талқин ва тадқиқ қилиш имконини берди. Бугун мамлакатимиз раҳбари Ш.Мирзиёевнинг юксак эътибори билан  юртимиздаги вилоятлар қаторида Сурхондарё ҳам кун сайин гўзаллаб, 2017-2021 йилларга мўлжалланган дастур асосида воҳанинг олис туманларида олиб борилаётган кенг кўламли ишлар бутун сурхондарёликларнинг бахру-дилини яйратмоқда. Иқтисодий қудратимизни юксалтириш йўлида йирик ишлаб чиқариш корхоналаридан тортиб ўрта ва кичик тадбиркорлик субъектларига қаратилган юксак эътибор ва яратилган имконият, имтиёзлар мамлакатимиз аҳлининг осуда ҳаётини таъминлаш ва турмуш ободлигини оширишга имкон яратмоқда. Юқорида биз қисқагина тилга олган кўплаб ютуқларга эришиш осонлик билан кечмаганлигини, бугун бутун халқимиз яхши англайди ва мустақилликнинг қадр-қимматининг нечоғлиқ улуғ неъмат эканлигини ёшларимиз онгу-тафаккурига сингдириш ҳар биримиз учун қарз ва фарз. Демак шундай экан мустақиллигимизнинг йигирма етти йиллик қутлуғ тўйини “Азиз ва ягонамсан, жонажон, Ўзбекистоним!” шиори остида, мамлакатимизнинг ҳар бир гўшасида, тўйга яраша тўйёналар билан қарши олиш ҳар бир юрт фуқаросининг муқаддас бурчидир. Рустам ҲАМРАЕВ, Ўзбекистон “Адолат” СДП Сурхондарё вилоят Кенгаши раиси ...

Батафсил
News

Ўрганишлар амалий натижаларга асос

Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши ташаббуси билан жорий қилинган “Мактабгача таълим - кадрлар тайёрлашнинг бирламчи бўғини” лойиҳаси доирасида мактабгача таълим муассасаларида ўрганишлар ўтказилиши айни вақтда катта аҳамиятга эгадир. Мазкур лойиҳа бўйича партиянинг Сурхондарё вилояти Кенгашида ҳам амалий ишлар бошланди. Энг аввало, барча шаҳар, туман Кенгашларида депутатлар, ижрочи котиблар, шаҳар ва туман мактабгача таълим бўлими ходимлари, молия бўлими, ДСЭНМ вакиллари ва Ёшлар иттифоқининг маҳаллий Кенгашлари билан ҳамкорликда ишчи гуруҳлари таркиби тузилди. Хусусан, Термиз шаҳар Кенгашида тузилган ишчи гуруҳи аъзолари ҳам саволнома асосида ҳудуддаги 9, 10, 7, 14-мактабгача таълим муассасаларида ўрганишлар олиб боришди. Салим Бозоров, Халқ депутатлари Термиз шаҳар Кенгаши депутати: — Шаҳримиздаги бир қатор мактабгача таълим муассасаларини ўрганиш мобайнида болалар учун яратилган шарт-шароитларга, мавжуд муаммоларга алоҳида эътибор қаратдик. Ўрганишларга асосан, олий ва ўрта маълумотга эга тарбиячилар, логопедлар, психологлар етишмаслиги маълум бўлди. Машғулотлар ўтказиш учун жиҳозларга эхтиёж борлиги кузатилди.Гуруҳлар кондиционер билан тўлиқ таъминланмаган. Ҳамшира хонасида музлатгич йўқ. Болалар учун миллий кўринишдаги ўйинчоқлар кам, спорт машғулотлари ўтказиш хоналарида жиҳозлар етарли эмас. Боғча биноларининг қурилганига анча вақт бўлганлиги учун капитал таъмирлашга муҳтож. Албатта, ўрганишлар натижасида муаммоларни бартараф этиш юзасидан депутатлик сўрови чиқариш ва сессияга масала киритиш бош мақсадимиздир. Ўрганишлар давомида мактабгача таълим муассасаларида болаларни мактабга сифатли тайёрлашнинг ҳолати, таълим-тарбия жараёнига жаҳон амалиётида кенг қўлланиладиган замонавий таълим дастурлари ва технологияларини жорий этилиши, давлат-хусусий шериклик асосида янги турдаги мактабгача таълим муассасаларини ташкил қилинишида самарали жамоатчилик ва депутатлик назоратини ўрнатишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ўрганишлар вилоят миқёсида давом этмоқда. Шерали ХОЛБОЕВ, Ўзбекистон “Адолат” СДП Термиз шаҳар Кенгаши раиси   ...

Батафсил

АЛОҚА

Манзилимиз: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқ тонги кўчаси, 23-уй. Мўлжал: Озарбайжон Республикаси элчихонаси:

Телефон: 71-2730731 71-2884654 (139)

Электрон манзил: adolat.sdp@exat.uz

САЙТ ТЕСТ РЕЖИМИДА ИШЛАМОҚДА:

www.adolat.uz веб-сайти 2018 йилнинг 21 май куни электрон ОАВ сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 1232. Муассис: Ўзбекистон Адолат СДП. Таҳририят манзили: 100043, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқтонгги кўчаси, 23-уй. Электрон манзил: info@adolat.uz

Сайт материалларидан фойдаланилганда Фойдаланиш шартларига амал қилиниши шарт. Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг оммавийахборот воситалари тўғрисидаги ҳамда муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган

#

Мурожаатингиз учун рахмат!