ЖИЗЗАХ

Манзил: Жиззах шаҳри, Ш.Рашидов шох кўчаси 63-уй

Телефон: (72) 226-61-32, 226-61-22

Электрон манзил:  jizzax@adolat.uz

Янгиликлар
News

Инсон қадри улуғ, хотира муқаддас

Инсоният тарихида олтмиш миллиондан зиёд одамларнинг ёстиғини қуритган Иккинчи жаҳон ўришида Ўзбекистондан бир ярим миллиондан зиёд ота-боболаримиз узоқ совуқ ўлкаларда Ватан озодлиги учун жанг қилишди. Уларнинг сафида 39620 нафар Жиззахнинг мард ўғлонлари елкама-елка туриб қонли жангларда фашизм устидан ғалабага ўз ҳиссаларини қушишди. Бугун вилоятимизда Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларидан 35 нафари ва 942 нафар уруш орти меҳнат фахрийлари эл-юрт ардоғида истиқомат қилмоқдалар. Жиззах вилоят ҳокимининг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари Э.Исматов, Ўзбекистон “Адолат” СДП Жиззах вилоят Кенгаши раиси О.Шукуров ҳамда ҳамкор ташкилотлар биргаликда вилоятдаги Арнасой, Фориш, Ш.Рашидов туманлари ҳамда Жиззах шаҳридаги Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ҳолидан хабар олишди. Кексаларни эъзозлаш, қадрлаш халқимизга хос қадриятлардан биридир, - дейди партиянинг Жиззах вилоят Кенгаши раиси О.Шукуров. –Мамлакатимизда кекса авлод вакиллари, фахрийларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг юксак эътибор ва ғамхўрликдан баҳраманд бўлиб яшашларини таъминлаш устувор масалалардан бирига айланган. Арнасой туманида бугунги кунда Иккинчи жаҳон ўришида иштирок этган фахрийлардан бир нафари 1924 йилда туғилган Ризаев Ҳамроқул бобо умургузаронлик қилмоқда. Ҳамроқул бобо самимий руҳда кечган мулоқотда ҳаёт-мамот касб этган шиддатли жангларни эсга олди, қуролдошлари кўрсатган жасорат ҳақида сўзлаб берди. Истиқлол йилларини кўриш, яратувчанлик ишларини кузатиш, эл-юрт фаровонлигидан мамнун бўлиш ўзига ҳам насиб этганига шукроналик келтирди. Достон ЗОКИРОВ, Ўзбекистон “Адолат” СДП Жиззах вилоят Кенгаши матбуот хизмати ...

Батафсил
News

Депутат халқ орасида: ариқ лойқа чўкиндидан халос бўлса...

Маълумки бугунги кунда мамлакатимизда халқ билан мулоқот қилиш, фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш тизимини такомиллаштириш масаласига алоҳида аҳамият қаратилмоқда. Бу борада ўз сайлов округидаги сайловчилар манфаатларини ҳимоя қилиш, уларни қийнаётган муаммоларни бартараф этишга кўмаклашиш депутатлар олдида турган долзарб вазифадир. Ғаллаорол туманида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Тўлқин Абдусатторов маҳаллалар, кўплаб хонадонларда, таълим ва тиббиёт муассасаларида бўлиб, фуқаролар билан суҳбатлашди. Мулоқот чоғида аҳоли бу йил апрель ойи серёғин бўлганлиги сабабли беш маротаба сел келиши натижасида кўрилган зарарни бартараф этиш масаласига эътибор қаратди. Шунингдек, ишсизлик, тоза ичимлик суви етишмаслиги, ички йўлларнинг таъмирталаб аҳволга келиб қолганлиги ҳамда умумтаълим мактаби ва тиббиёт муассасалари биноларининг ҳолати билан боғлиқ муаммолар. “Коризқудуқ” ҚФЙга қарашли бир қатор қишлоқлар аҳолиси сел келиши туфайли анча зарар кўрди, ҳудуддаги 3 та кўприк яроқсиз ҳолатга келиб қолди. Ҳудуддаги ариқ лойқа чўкиндига тўлиб қолганлиги сувнинг кенг майдон бўйлаб ёйилишига сабаб бўлди, уни ўз вақтида техника ёрдамида қазиш лозим эди. Қишлоқда яшовчи фуқаролар ариқларни лойқа чўкиндидан тозалаш учун техник воситалар ажратилишида ёрдам кўрсатишни сўрашди. Шуларни назарда тутиб маҳаллий Кенгашларда иш олиб бораётган партия депутатлари томонидан Ғаллаорол туман ҳокимига ҳамда вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғига депутатлик сўровлари юборилди. Туман ҳокими депутатлик сўровига тезда жавоб қайтариб, лойқа чўкиндилар ва турли чиқиндилар билан тўлиб қолган ариқларни тозалаш учун техникалар ажратилишини маълум қилди. “Коризқудуқ” ҚФЙ ҳудудидан “Маржонбулоқ-Зармитан” йўлидаги чорраҳагача 3 километр узунликдаги зовурни қазиш, қишлоқларни бир бири билан боғлаб турувчи, яроқсиз ҳолатга келиб қолган 3 та кўприкни таъмирлаш бўйича ҳам аҳоли мурожаат қилди. Депутат Т.Абдусатторов ушбу муаммо юзасидан мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда иш олиб боришга ваъда берди. Самимий ва қизиқарли кечган учрашувларда оилавий тадбиркорликни ва томорқадан фойдаланишни ривожлантириш орқали аҳолининг бандлик даражасини ошириш ҳақида ҳам сўз борди. Достон ЗОКИРОВ, Ўзбекистон “Адолат” СДП Жиззах вилоят Кенгаши матбуот котиби Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг: t.me/adolat_uz instagram.com/adolat_sdp/ facebook.com/sdpu.adolat/ twitter.com/AdolatSDP ...

Батафсил
News

Лойиҳа доирасида муаммолар ечим топмоқда

Ўзбекистон “Адолат” СДП Жиззах вилоят Кенгаши раисининг мафкуравий ишлар бўйича ўринбосари бошчилигидаги ишчи гуруҳи томонидан Жиззах шаҳридаги “Сайилжой” маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи фуқаролар билан юзма-юз очиқ мулоқот ўтказилди. Очиқ мулоқотлар жараёнида “Сайилжой” маҳалласи, Наримонов кўчаси, 75-уйда яшовчи Ёқуб Оқилов хонадонида истиқомат қилувчи оила аъзолари билан суҳбат ўтказилганда, унинг 1-гуруҳ ногиронлиги, бугунги кунда оилада 9 нафар аъзолар бўлиб, моддий ёрдамга муҳтожлиги маълум бўлди. Ишчи гуруҳи томонидан ушбу оила маҳалладаги кам таъминланган оилалар рўйхатига киритилди ва ҳар ойда белгиланган миқдорда моддий ёрдам кўрсатилиши таъминланди. Шунингдек, Ёқуб Оқиловнинг кўзи ожизлиги, унинг бугунги кунда меҳрга муҳтожлиги ҳамда етарли миқдорда зарурий дори-дармон ололмиаётганлиги аниқланди. Ишчи гуруҳи томонидан ушбу фуқарони етарли дори-дармонлар билан таъминлаш мақсадида Жиззах шаҳридаги 2-оилавий поликлиникага ҳамда маҳалла фуқаролар йиғинига мурожаат қилинди. Ишчи гуруҳи томонидан маҳалладаги Наримонов кўчаси, 11-уйда яшовчи фуқаро Ширин Қодирова билан суҳбат ўтказилганда, унинг набирасига 2 ёшгача бўлган нафақа пули тайинланмаганлиги аниқланди. Мазкур масала юзасидан маҳалла фуқаролар йиғинига мурожаат қилинди ва тегишли тартибда нафақа пули учун зарурий ҳужжатлар расмийлаштирилди. Достон ЗОКИРОВ, Ўзбекистон “Адолат” СДП Жиззах вилоят Кенгаши матбуот котиби Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг: t.me/adolat_uz instagram.com/adolat_sdp/ facebook.com/sdpu.adolat/ twitter.com/AdolatSDP ...

Батафсил
News

Ёшлар маънавиятини юксалтириш — “Адолат” СДПнинг устувор вазифаси

Бугун янгича фикрлайдиган, ўз мустақил дунёқарашига эга, ён-атрофида содир бўлаётган воқеаларга дахлдорлик ҳисси билан ёндошувчи, мустаҳкам фуқаролик позициясига эга ёшларни тарбиялаш устувор вазифа саналади. Давлатимиз бу борада ёшларининг келажаги учун масъулликни ўз зиммасига олиб, ҳуқуқий демократик давлат ва фуқаролик жамиятини қуришда ёшларимизнинг эртанги кун учун ворислик масаласига алоҳида эътибор қаратмоқда. Мамлакатимизда ёшларга кенг шароит яратиб бериш борасида амалга оширилаётган ва ҳозирги кунимизга қадар давом этаётган ислоҳотлардан мақсад — билдирилаётган ушбу ишонч ва эътиборга муносиб бўлган ёш авлодни шакллантиришдан иборатдир. Ёшларимизнинг бандлигини таъминлаш, уларни турли иллат ва зарарли таъсирлардан сақлаш бугунги кунда нафақат давлатимизнинг балки, мамлакатимизда яшаётган барча фуқароларимизнинг олдида турган энг масъулиятли вазифадир. Ватанимиз келажаги ва тараққиёти ҳар томонлама соғлом ва баркамол ёшлар қўлида деб ҳисоблайдиган Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси ҳозирги кунда ёшларнинг бандлигини таъминлаш, уларнинг ўз имкониятларидан кенг фойдаланишларини рўёбга чиқариш, ҳудудлардаги уюшмаган ёшлар билан мунтазам шуғулланиш каби масалаларни ўзининг устувор вазифаларидан бири деб ҳисоблайди. Айни пайтда партиянинг Жиззах вилоят Кенгаши, туман ва шаҳар Кенгашлари томонидан ёшлар иштирокида партиянинг “Ватан келажаги ёшлар қўлида” ва “Фарзандлари соғлом юрт – қудратли бўлур” лойиҳалари доирасида турли хил мавзуларда маънавий-маърифий ва тарғибот тадбирлари ўтказилиб келинмоқда. Айниқса “Биз ватанга таянчмиз”, “Бизнинг энг катта таянчимиз ва суянчимиз - ёшлар” деган шиорлар остида ўтказилган тадбирлар ва давра суҳбатларида ташаббускор йигит-қизлар ўз иқтидорларини намойиш этиб келишмоқда. Мана шундай тадбирлардан бири Жиззах давлат педагогика институтининг мажлислар залида бўлиб ўтди. “Ёшлар маънавиятини юксалтиришда “Адолат”нинг ўрни” мавзусида ташкил этилган мазкур семинарда Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши раиси ўринбосари Абдукамол Рахмонов, Жиззах давлат педагогика институти ректори, Халқ депутатлари Жиззах вилоят Кенгаши депутати Абдуғани Холбеков, партиянинг вилоят Кенгаши ходимлари, шаҳар ва туман Кенгашлари раислари, Халқ депутатлари вилоят, шаҳар ва туман Кенгашлари депутатлари, БПТ раислари, партия фаоллари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этишди. — Маълумки, демократик давлатда ёшлар ўзларининг ҳақ-ҳуқуқлари ва эҳтиёжларини аниқ мақсадга йўналтирилган давлат сиёсати орқалигина рўёбга чиқара оладилар, дейди – семинарда сўзга чиққан Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши раиси ўринбосари Абдукамол Рахмонов.— Жамиятимизни демократлаштириш, фуқаролик жамиятини қарор топтириш мақсадлари замирида аслида инсон манфаатлари, юртимизнинг, тараққиётимизнинг таянчи ва суянчи бўлган ёшлар туради. Давлатимиз раҳбари Ш.Мирзиёевнинг ташаббуси ва раҳнамолигида ёшларга ғамхўрлик қилиш давлат сиёсати даражасига кўтарилди. Ўтган ниҳоятда қисқа вақт давомида қабул қилинган қарор, фармон ва қонунлар аксарияти айнан ёшлар масаласига бағишланди. Ёшлар жамиятнинг келажагини таъминловчи ижтимоий қатламга айланиши учун бевосита давлатнинг алоҳида ғамхўрлигига муҳтождир. Бу борада Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси томонидан ҳам бир қатор амалий ишлар амалга оширилиб келинмоқда. Семинарда таъкидланганидек, ҳаётимизнинг барча жабҳаларида кечаётган глобаллашув ва унинг таъсирида шиддат билан ўзгараётган ҳозирги даврда ёшлар маънавиятини юксалтириш, уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш масаласи ҳамон долзарб вазифа бўлиб қолмоқда. Зеро, эртанги кунимизни, халқимизнинг тақдирини ва мамлакатимизнинг келгуси тараққиётини белгиловчи асосий куч айнан ўсиб келаётган фарзандларимиз, ёшлар қатлами саналади. Шу боис, ёшлар масаласига доимо давлатимиз сиёсатининг устувор йўналиши сифатида эътибор қаратилиб, замон талабларидан келиб чиқиб, янги-янги ташаббуслар, долзарб чора-тадбирлар ҳаётга татбиқ қилиб келинмоқда. Умуман, истиқлол йилларида болалар ва ёшлар манфаатларига оид 20 дан ортиқ қонун, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 30 дан ортиқ фармон ва қарори, Вазирлар Маҳкамасининг 50 дан ортиқ қарори ҳамда 200 дан ортиқ идоравий ҳужжатлар қабул қилинган. Бундан ташқари, Олий Мажлис томонидан болалар ва ёшлар ҳуқуқларига оид 10 га яқин халқаро шартномалар ратификация қилинган. Шунга қармасдан бугун шиддат билан ўзгараётган замон ёшларни ҳар жиҳатдан баркамол қилиб тарбиялаш борасида олдимизга қатор вазифаларни қўяётганига гувоҳ бўлиб турибмиз. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида жорий йилнинг 19 март куни бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида ёшларга эътиборни янада кучайтириш, ёш авлодни маданият, санъат, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, уларда ахборот технологияларидан тўғри фойдаланиш кўникмасини шакллантириш, ёшлар ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш каби масалаларга алоҳида эътибор қаратилгани бежиз эмас. Албатта, бундай тадбирлар нафақат ёшларда инсоний фазилатларни шакллантиради, уларни эл-юртга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялашда ўзининг ижобий таъсирини кўрсатмай қолмайди. Жонли мулоқот ва савол-жавобларга бой бўлган семинар сўнгида иштирокчиларга кун тартибидаги масалалар юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди. Достон ЗОКИРОВ, Ўзбекистон “Адолат” СДП Жиззах вилоят Кенгаши матбуот котиби   ...

Батафсил
News

Жиззахда “Адолат кубоги” мусобақасининг вилоят босқичи ўтказилди

Бугунги кунда Жиззах вилоятида спортнинг белбоғли кураш тури бўйича вилоят терма жамоасини шакллантириш, иқтидорли курашчиларни саралаш ва рағбатлантириш, ўсиб келаётган ёш авлодни соғлом, бақувват ва баркамол қилиб тарбиялаш, уларни миллий қадриятларимизни эъзозлаш ва Ватанга муҳаббат руҳида тарбиялаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Шу мақсадда, Ўзбекистон “Адолат” СДП Жиззах вилоят Кенгаши томонидан, Жиззах вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси ҳамда Ўзбекистон Белбоғли кураш федерациясининг ҳудудий бўлими билан ҳамкорликда Жиззах вилоятининг барча шаҳар ва туманларида март ойида спортнинг белбоғли кураш тури бўйича “Адолат кубоги” мусобақасининг ҳудудий босқичлари ўтказилган эди. Бугун Жиззах ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернатининг спорт залида мазкур мусобақанинг Жиззах вилоят биринчилиги ташкил этилди. Мазкур мусобақада шаҳар ва туманлардан саралаб олинган 60 нафар иқтидорли ва умидли курашчилар 6 та вазн тоифасида ўзаро беллашдилар. Ориф Шукуров, Ўзбекистон “Адолат” СДП Жиззах вилоят Кенгаши раиси; — Бугунги кунда мамлакатимизда жисмоний тарбия ва спортни оммалаштириш, аҳоли, айниқса, ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, уларни ҳар томонлама соғлом ва баркамол қилиб вояга етказиш, халқаро спорт майдонларида Ватанимиз шарафини муносиб ҳимоя қилишга қодир спортчиларни тарбиялаш, уларни қўллаб-қувватлаш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Бугунги ташкил этилган мазкур мусобақамизда ҳам айни шу мақсад кўзда тутилган. Мусобақада Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши раиси ўринбосари Абдукамол Рахмоновнинг иштирок этганлиги, айниқса ғолиб спортчиларга партиямиз етакчиларидан бири томонидан диплом ва эсдалик совғаларининг топширилиши ёш курашчиларимиз қалбида спортга қолаверса келажакда жаҳон ареналарида биринчиликни қўлга киритишларига бўлган қизиқишининг ошишига сабаб бўлди. Достон ЗОКИРОВ, Ўзбекистон “Адолат” СДП Жиззах вилоят Кенгаши матбуот котиби Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг: t.me/adolat_uz instagram.com/adolat_sdp/ facebook.com/sdpu.adolat/ twitter.com/AdolatSDP ...

Батафсил
News

Партия ташаббуси: жиззахлик ёшлар Тошкентга саёҳат қилишди

Жиззах вилоятида истиқомат қилаётган кам таъминланган оилалар фарзандлари, ички ишлар профилактика ҳисобида турувчи вояга етмаган ўспиринлар, алоҳида тарбияга муҳтож оила фарзандлари ҳамда фаол ёшларни бой тарихимизга, қадимий обидалар ва маданий меросимизга бўлган қизиқишларини янада ошириш мақсадида Тошкент шаҳрига саёҳат уюштирилди. Мазкур саёҳат Жиззах вилоят ҳокимлиги дин ва жамоат ташкилотлари билан алоқалар котибияти, Давлат хавфсизлик хизмати, Ўзбекистон Қизил Ярим Ой Жамияти Жиззах вилоят ташкилоти ҳамда Ўзбекистон “Адолат” СДП Жиззах вилояти Кенгаши ҳамкорлигида ташкил этилди. “Ватан келажаги – ёшлар қўлида” шиори остида ташкил этилган саёҳатда энг аввало, давлатимиз раҳбари томонидан 2018 йилнинг 7 февралида қабул қилинган “Ички туризмни жадал ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорининг Жиззах вилоятидаги ижросини таъминлаш ҳамда ўсиб келаётган ёш авлодни аждодларимиз қолдирган маънавий-маданий меросимиз билан таништириш, уларнинг қалбида тарихимизга бўлган қизиқиш, ҳурмат ҳиссини оширишдан иборат бўлди. Мазкур қарорга асосан, дастур доирасида етим болалар, кам таъминланган оилалар фарзандлари, ногиронлиги бўлган шахслар учун уларнинг умумий сонидан камида 20 фоизи қамраб олиниши таъминланган ҳолда – хайрия маблағлари, шунингдек, ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети кўрсаткичларида назарда тутилган маблағлар ҳисобидан туристик экскурсиялар ўтказилиши кўрсатиб ўтилган. Шу мақсадда уюштирилган саёҳатда 120 нафар ўғил-қизлар пойтахтимиз азим Тошкент шаҳрига ташриф буюришди. Э.Исматов, Жиззах вилоят ҳокими ўринбосари; — Бугун республикамизнинг барча вилоятлари бўйлаб туристик саёҳатлар уюштиришга кенг жалб қилинмоқда. Албатта, бунинг учун мамлакатимизда етарли шарт-шароитлар мавжуд. Жаннатмакон юртимизда сайр қилиш, тарихий обидаларимизни зиёрат қилиш энг катта бахтдир. Айниқса, саёҳатимизни вилоят ёшлари иштирокида ташкиллаштирганимизни боиси ҳам, уларни улуғ бобокалонларимизнинг маънавий мероси билан таништиришга алоҳида эътибор қаратишдан иборат. Дастлаб саёҳатчилар Биринчи Президентимиз Ислом Каримов ҳайкали пойига гул қўйишди. Бунда ёшларга ташкилотчилар томонидан муҳтарам Биринчи Президентимиз Ислом Каримовнинг барча ёш авлодга ўрнак бўла оладиган сермазмун ҳаёт йўли, осойишта юртимиз мустақиллиги ва унинг ободлиги ҳамда мамлакатимиз тараққиёти йўлидаги машаққатли хизматлари ҳақида гапирилиб, унинг хотирасига ҳурмат бажо келтирилди. Шундан сўнг саёҳатчилар ҳозирга шиддат билан ўзгараётган мустақил ватанимизда қад ростлаётган кўркам бинолар ва муҳташам иморатлар қаторида Марказий Осиёда ягона, барча замонавий талабларга жавоб бера оладиган, пойтахтимиз кўркига янада кўрк қўшаётган “Ҳумо аренаси”га ташриф буюриб саёҳатни давом эттиришди. У ерда барпо этилган улкан бунёдкорлик ишлари ҳамда барча қулайликларга ега бўлган “Ҳумо аренаси” ёшларда ҳайрат хиссини уйғотди. Тушликдан сўнг саёҳат иштирокчилари Ўзбекистон Қуролли Кучлари академияси ва музейида бўлишиб, турли хил ҳарбий кўргазмалар билан тинишишди. Бунда ҳарбийлар томонидан ёшларга мураккаб, масъулиятли шу билан биргаликда шарафли бўлган фаолиятлари ва яшаш тарзлари юзасидан етарлича маълумотлар берилди. Бу эса ёшларда ҳарбий соҳага нисбатан қизиқишларининг янада ошишида катта омил бўлди.  Ёшларни Ватанга муҳаббат, халқимизнинг бой маданий меросига ҳурмат руҳида тарбиялаш ва ўрганишни тарғиб қилиш мақсадида ташкил этилган саёҳат ёшлар учун катта аҳамиятга эга бўлди. Достон ЗОКИРОВ, Ўзбекистон “Адолат” СДП Жиззах вилоят Кенгаши матбуот котиби Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг: t.me/adolat_uz instagram.com/adolat_sdp/ facebook.com/sdpu.adolat/ twitter.com/AdolatSDP ...

Батафсил
News

Депутат халқ орасида: юзма-юз мулоқотлар аҳолини ўйлантираётган муаммоларни ҳал этмоқда

Жиззах вилоятининг Бахмал ва Ғаллаорол туманларида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси раиси Тўлқин Абдусатторов МФЙларидаги кўплаб хонадонларда, таълим ва тиббиёт муассасаларида бўлиб, фуқаролар билан суҳбатлашди. Мазкур суҳбатлар жараёнида аҳоли томонидан асосан бандлик, ичимлик суви, ички йўлларнинг таъмирталаблиги ҳамда умумтаълим мактаби ва тиббиёт муассасалари биноларининг ҳолати билан боғлиқ масалалар ўртага ташланди. Хусусан, Бахмал туманининг “Сангзор” ҚФЙда истиқомат қилувчи фуқаролар Архам Мамарахимов, Абдулла Юсуповлар томонидан маҳалладаги қишлоқ врачлик пунктининг ишламаётганлиги, аҳолига тиббий ёрдам зурур бўлганда тез тиббий ёрдам машиналарининг узоқ масофадаги “Мушкент” ҚФЙдан етиб келишига кўп вақт зарур бўлаётганлиги, тоза ичимлик сувининг таъминланганлик даражаси яхши эмаслиги юзасидан мурожаат қилинди. “Бахмал” ҚФЙга ташриф буюрилганда эса мазкур ҚФЙда истиқомат қилувчи фуқаролар томонидан 60-мактаб биносининг капитал таъмирга муҳтож эканлиги юзасидан мурожаат қилинди. Ушбу масалани ҳал этиш юзасидан туман прокурори, 2-сектор раҳбари Отабек Муродавга мурожаат қилинди ва мактаб биносининг таъмирлаш ишлари туманнинг 2020 йилги давлат дастурига киритилиши белгиланди. “Ойқор” ҚФЙ фуқаролари билан юзма-юз мулоқотлар ўтказилганда эса, Исмат Аҳмедов ва ҚФЙ раиси Носир Ўсаровлар томонидан ёғоч симёғочларининг яроқсиз холга келиб қолганлиги ва ҚФЙ ҳудудидаги ички йўлларнинг носоз эканлиги, туман маркази бўлган Ўсмат шаҳарчасигача йўналишли автобус қатновини йўлга қўйиш бўйича мурожаат қилинди. Мазкур масалаларнинг ҳал этилиши бўйича туман элетор тармоқлари бўлимига ҳамда туман йўл қурилиш корхонасиги мурожаат қилиниши таъкидланди. Йўналишли автобус қатновини йўлга қўйиш бўйича туман ҳокими Муса Анорбоев томонидан тендер эълон қилиниши ва транспорт қатновининг йўлга қўйилиши маълум қилинди. Бундан ташқари “Ойқор” ҚФЙ ҳудудида жойлашган қишлоқ врачлик пунктида даволовчи шифокорлар штатининг етишмаслиги, қўшимча шифокорларга эҳтиёж сезилайтганлиги юзасидан ҳам мурожаатлар қилинди. Ушбу масалани ҳал этиш бўйича Туман тиббиёт бирлашмасига мурожаат қилинганда Туман тиббиёт бирлашмаси томонидан аҳоли сонидан келиб чиққан ҳолда қўшимча штатлар жорий қилиниши маълум қилинди. Халқ вакилларининг сайловчилар билан муносабатлари мустаҳкамланиб бормоқда. Бунга ҳудудлардаги мавжуд муаммоларни ҳал этишга халқ вакиллари ташаббус билан чиқаётгани ва ҳар қандай мурожаат эътиборсиз қолмаётгани натижасида эришилмоқда. Ғаллаорол тумани “Мирзабулоқ” ҚФЙдаги Болғали қишлоғи фуқаролари билан суҳбат олиб борилганда фуқаро Вохид Шомуродов I гуруҳ ногирони эканлиги сабабли ногиронлик аравачасига муҳтож эканлиги юзасидан мурожаат қилинди. Қолаверса, Эшпўлат Ахмирзаев ва маҳалла фаоллари томонидан маҳалла ҳудудидаги бўш турган маҳалла уйини тикувчилик цехига айлантириш ва шу орқали ишсиз аёллар бандлигини таъминлаш бўйича мурожаат қилинди. Мазкур масалаларни ҳал этиш юзасидан туман ҳокими Жалолиддин Оқбоевга мурожаат қилинди ва ушба масала ижобий ҳал этилиши маълум қилинди. “Мирзабулоқ” ҚФЙ ҳудудида жойлашган 16-сон МТМнинг санитар-гигеник ҳолати ўрганилганда эса, МТМнинг санитар-гигеник талабларга жавоб бермаслиги, озиқ-овқат маҳсулотларининг сифат даражаси паст эканлиги аниқланди. Бундан ташқари МТМ маъмурияти томонидан боғчада тарбияланаётган болажонларнинг кўплиги натижасида қўшимча бино қуриш учун боғча биноси ёнидаги фойдаланилмаётган бинонинг МТМга қўшиб берилиши лозимлиги юзасидан мурожаат қилинди. Ушбу масалани ҳал этиш туманнинг 2020 йилги давлат дастурига киритилиши маълум қилинди. Бахмал ва Ғаллаорол туманидаги фуқаролар билан ўтказилган юзма-юз мулоқотларда аҳоли турмуш фаровонлигини юксалтириш, маънавий-маърифий ишларни йўлга қўйиш, оилавий тадбиркорликни ва томорқадан фойдаланишни ривожлантириш орқали аҳолининг бандлик даражасини ошириш масалалари муҳокама қилинди. Мазкур соҳаларда катта имкониятлар мавжудлиги ва уларни ишга солиш бугунги куннинг долзарб масаласи эканлиги қайд этилди. Достон ЗОКИРОВ, Ўзбекистон “Адолат” СДП Жиззах вилоят Кенгаши матбуот котиби Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг: t.me/adolat_uz instagram.com/adolat_sdp/ facebook.com/sdpu.adolat/ twitter.com/AdolatSDP ...

Батафсил
News

Юксак эътибор ва ишонч

Аёлни эъзозлаш, унга эҳтиром кўрсатиш ўзбек халқига хос олижаноб хусусиятлардан биридир. Шу маънода Ўзбекистонда хотин-қизларнинг жамиятдаги ўрни ва мавқеини мустаҳкамлаш борасида давлат аҳамиятига молик тарихий ишлар амалга оширилмоқда. Зеро, жамиятда сиёсий, ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлиги ва тараққиёти аёлларга, ёшларга, оилага бўлган муносабат ва эътибор билан боғлиқ. Мамлакатимиз Президенти аёлларнинг жамиятдаги ўрни ва ролига юқори баҳо бериб, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, хотин-қизларимизнинг билимдон, замонавий мутахассис, малакали касб эгалари бўлишлари ҳамда соғлом ва мустаҳкам оила қуришлари учун зарур шарт-шароитлар яратиш, биринчи навбатда, соғлом бола туғилиши ва уни тарбиялаш, оналар ва болалар соғлигини муҳофаза қилиш давлатимиз ва жамиятимизнинг доимий эътиборидаги энг устувор вазифа эканлигига алоҳида эътибор қаратмоқда. Маълумки, миллатнинг ўзига хос маънавиятини шакллантириш ва юксалтиришда, шубҳасиз, оиланинг, оилада эса аёлнинг ўрни ва таъсири беқиёсдир. Чунки инсоннинг энг соф ва покиза туйғулари, илк ҳаётий тушунча ва тасаввурлари биринчи галда оила бағрида ва она тарбияси билан шаклланади. Мамлакатимизда юртимиз хотин-қизларининг жамиятдаги ўрни, уларнинг оилага бўлган муносабатлари, ижтимоий ҳаётдаги роли ғоят муҳим аҳамиятга эгалиги боис уларнинг мавқеи ҳар жиҳатдан юқори баҳоланмоқда. Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, хотин-қизларимизнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган барча қонун ҳужжатлари халқаро ҳуқуқий меъёрларга асосланади. Ўзбекистон Республикаси Марказий Осиёда биринчилардан бўлиб аёллар ҳуқуқини халқаро меъёр ва ҳуқуқий стандартларга мувофиқлигини таъминлаш мақсадида Аёллар ҳуқуқлари камситилишининг барча шаклларига барҳам бериш тўғрисидаги (CEDAW), аёлларнинг сиёсий ҳуқуқлари ҳақидаги, оналикни муҳофаза қилиш ҳақидаги халқаро конвенцияларга қўшилди Айниқса, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 7 мартдаги “Хотин-қизларнинг меҳнат ҳуқуқлари кафолатларини янада кучайтириш ва тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлашга оид чора-тадбирлар тўғрисида ”ги қарори хотин-қизларимизнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётида янги бир давр, янги бир босқични бошлаб беради, хотин-қизлар фаоллигини янада ривожлантириш учун янги имкониятлар яратади ва аёллар салоҳиятини намоён этиш йўлларини белгилаб беради. Бу каби норматив ҳуқуқий ҳужжатларда асосий мақсад юртимиз аёлларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга, опа-сингилларимизнинг фаоллигини оширишга, уларга маънавий-руҳий мадад беришга, қолаверса, уларни турли таҳдид ва қотиб қолган эскича қарашлардан ҳимоя қилишга қаратилди. Аёллар саломатлиги ва аёл бахтининг тўкислиги, аввало оила мустаҳкамлигини, оила мустаҳкамлиги эса жамият тараққиётининг асосий омилидир. Шу боис она ва бола саломатлигини таъминлаш, оилада соғлом муҳитни яратиш давлат сиёсатининг энг устувор йўналишлари даражасига кўтарилди. Умуман, ҳеч бир давлатда оила тақдири, хотин-қизлар келажаги ҳамда уларнинг жисмоний ва маънавий жиҳатдан баркамоллигини таъминлаш масаласига Ўзбекистондагидек эътибор қаратилмаган, десам муболаға бўлмайди. Ҳақиқатдан бирор давлатда бизнинг юртимизда бўлгани сингари хотин-қизларга эътибор кўрсатилмаган, эъзозланмаган, мамлакат таянчи сифатида эътироф этилмаган. Мана шу кўрсатилган эътибор туфайли аёлларимизнинг ўртача умр кўриш ёши 67 дан 73 ёшга қадар узайганлигини алоҳида қайд этиш лозим. Юртимизда оилани мустаҳкамлаш, ёш оилалар ҳақида ғамхўрликни кучайтириш, уларнинг ҳуқуқий ва ижтимоий ҳимоясини таъминлаш, соғлом ва мустаҳкам оила барпо этиш, хотин-қизларни давлат ва жамиятни бошқаришда фаол иштироки учун кенг имкониятлар яратилган бўлиб, биз хотин-қизлар берилган ана шундай шарт-шароитлардан унумли фойдаланишимиз, мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳот ва янгиланишлар жараёнининг фаол иштирокчисига айланишимиз, бизга билдирилаётган ишончни оқлашимиз, ўз меҳр ва садоқатимизни оила, жамият, Ватан равнақи ва барқарорлиги, тинчлиги ва осойишталиги йўлида намоён этишимиз лозим. Дилбар АРТИКБАЕВА, Халқ депутатлари Жиззах шаҳар Кенгаши депутати   Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг: https://t.me/adolat_uz https://www.instagram.com/adolat_sdp/ https://www.facebook.com/sdpu.adolat/ ...

Батафсил

АЛОҚА

Манзилимиз: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқ тонги кўчаси, 23-уй. Мўлжал: Озарбайжон Республикаси элчихонаси:

Телефон: 71-2730731 71-2884654 (139)

Электрон манзил: adolat.sdp@exat.uz

САЙТ ТЕСТ РЕЖИМИДА ИШЛАМОҚДА:

www.adolat.uz веб-сайти 2018 йилнинг 21 май куни электрон ОАВ сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 1232. Муассис: Ўзбекистон Адолат СДП. Таҳририят манзили: 100043, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқтонгги кўчаси, 23-уй. Электрон манзил: info@adolat.uz

Сайт материалларидан фойдаланилганда Фойдаланиш шартларига амал қилиниши шарт. Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг оммавийахборот воситалари тўғрисидаги ҳамда муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган

#

Мурожаатингиз учун рахмат!