ЖИЗЗАХ

Манзил: Жиззах шаҳри, Ш.Рашидов шох кўчаси 63-уй

Телефон: (72) 226-61-32, 226-61-22

Электрон манзил:  jizzax@adolat.uz

Янгиликлар
News

Акция кўнгилли донорлар сафини кўпайтирмоқда

Қон бу ҳеч нарса билан алмаштириб бўлмайдиган ва сунъий равишда ишлаб чиқиб бўлмайдиган инсон ҳаётидаги муҳим неъмат ҳисобланади. Шу боисдан мамлакатимизда донорлик тизимини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилиб келинмоқда. Қон захирасини таъминлашнинг ягона йўли соғлом кишилардир. Донорлар томонидан топширилган қон шифохонада оғир бетоб бўлиб ётган беморларнинг тезда соғайиб соғлом ҳаётга қайтишлари учун бебаҳо даво ҳисобланади. Вилоятимизда ҳам ана шундай савобли тадбир бўлиб ўтмоқда. Вилоят қон қуйиш маркази шифокорлари томонидан вилоятимиздаги корхона ва ташкилотлар ходимлари, аҳолидан иборат кўнгилли донорлардан қон қабул қилишиб, савобли ишни амалга оширдилар. Бугунги кунда юртимизда донорликни, жумладан, беғараз донорликни ривожлантириш борасида кўпгина ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, партиямиз томонидан “Бор меҳримиз сенга, болажон” шиори остида йилда икки маротаба кўнгилли донорларни кон топширишга жалб қилиш мақсадида беғараз донорлик актциялари ташкил этилиб келинмоқда. Ушбу тадбирнинг бош мақсади инсонларда қон қуйиш учун хавфсиз қоннинг муҳимлиги ва қон донорларининг зарурлигини чуқурроқ англаб етишларини шакллантиришдир. Қолаверса, кўнгилли донорларнинг инсоният олдидаги хизматларини рағбатлантириб, уларга миннатдорлик билдиришдан иборат. — Ўз хоҳишим билан ушбу савобли ишга ҳисса қўшдим, – дейди хусусий тадбиркор Акрам Қувватов. – Кўплаб инсонлар қон топширишади. Албатта, кимнингдир саломатлиги йўлида бу каби хайрли ишларни амалга ошириш халқимизнинг қанчалик бағрикенг ва олийжаноб эканлигини яна бир бор кўрсатиб берди. Мен барчани ушбу савобли ва хайрли ишга чорлаб қоламан. Достон ЗОКИРОВ, Ўзбекистон “Адолат” СДП Жиззах вилоят Кенгаши матбуот котиби Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг: t.me/adolat_uz instagram.com/adolat_sdp/ facebook.com/sdpu.adolat/ twitter.com/AdolatSDP ...

Батафсил
News

Шароф Рашидов туманидаги боғчаларнинг 60 фоизи таъмирталаб, муаммо қачон ҳал этилади?!

Жойларда қонун устуворлигининг таъминланиши халқнинг ишончли вакиллари бўлган депутатларнинг муносиб фаолият олиб бориши билан белгиланади. Шу билан бирга, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасидаги вазифалар ижроси, мавжуд муаммоларни ҳал этишга депутатларнинг фаол таъсир кўрсатиши муҳим аҳамият касб этади. Фуқароларни ўйлантираётган масалаларга ўз вақтида ва қонуний ечим топиш орқали депутатлар сайловчилар ишончини оқлашга эришадилар. Халқ депутатлари Шароф Рашидов тумани Кенгашидаги Ўзбекистон “Адолат” СДП депутатлик гуруҳи аъзолари электорат манфаатларини рўёбга чиқариш, аҳолининг таклифларини ўрганишга эътибор қаратишмоқда. Жорий йилда депутатлик гуруҳи аъзолари партиямизнинг “Таълим сифати партия нигоҳида”, “Фарзандлари соғлом юрт қудратли бўлур”, “Мактабгача таълим — кадрлар тайёрлашнинг бирламчи бўғини” лойиҳалари доирасида бир қатор муассасаларда олиб борган ўрганишлар натижалари халқ депутатлари туман Кенгашининг доимий комиссияларида муҳокама этилиб, тегишли қарорлар қабул қилинди. Ҳудудда уюшмаган ёшлар бандлигини таъминлаш юзасидан амалга оширилаётган ишлар, мавжуд муаммоларни партия депутатлари ўрганиб, шу асосда халқ депутатлари туман Кенгашининг сессиясига масала киритилди ва қабул қилинган қарор амалиётга йўналтирилди. Депутатлик гуруҳи аъзолари тумандаги 58 та умумтаълим мактабида мавжуд шарт-шароитлар, илм масканларда умумий тиббий хизматнинг аҳволи, мажбурий дори-дармонлар билан таъминланганлик ҳолати бўйича ўрганишлар олиб боришди. Аниқланган муаммолар халқ депутатлари туман Кенгашининг “Ёшлар сиёсати, соғлом авлодни тарбиялаш масалалари бўйича” доимий комиссиясида туман халқ таълими бўлими мудири иштирокида муҳокама этилди ва унинг эшитуви тингланди. Шунингдек, депутатлик гуруҳи томонидан тумандаги МТМларда ўтказилган ўрганишларда мавжуд 27 та МТМнинг 60 фоизи таъмирталаб аҳволда эканлиги, боғчалардаги аксарият жиҳозлар, ўйинчоқлар ва техник жиҳозлар маънан эскирганлиги, уларда олий маълумотли тарбиячилар, логопедлар ва психолог кадрлар етишмаслиги маълум бўлди. Бу муаммоларни ҳал этиш юзасидан ҳам мазкур доимий комиссияда туман мактабгача таълим бўлими мудирининг эшитуви тингланди ва муҳокама этилди. Доимий комиссия қарорида мазкур масалани сессия муҳокамасига тақдим этиш алоҳида қайд этилди. Партия депутатлари сайловчилар билан яқин алоқада ишлаб, жойлардаги масалаларни ўрганган ҳолда уларга қонуний ечим топишга ҳаракат қилмоқда. Бу жараёнда депутатлик сўрови киритиш ваколатидан унумли фойдаланилмоқда. Депутатлик гуруҳининг фаол аъзоларидан бири Дилмурод Каримқулов тумандаги “Олмачи” МФЙда истиқомат қилувчи фуқароларнинг ички йўллар таъмирталаб аҳволга келиб қолганлиги бўйича қилган мурожаатларини жойига бориб ўрганди. Ҳудуддаги Ў.Ўролов кўчасининг 200 метр, Э.Норбеков кўчасининг 1500 метр, Д.Қосимов кўчасининг эса 800 метр қисмини таъмирлаш зарурлиги маълум бўлди. “Ўзавтойўл” ДАК Жиззах вилоят бошқармаси раисига, туман ҳокимининг биринчи ўринбосари ва ободонлаштириш бошқармаси бошлиғига мазкур ички йўлларни асфальтлаш масаласида, очиғи, бир неча маротаба депутатлик сўрови юборилди. Ниҳоят, саъй-ҳаракатлар натижа бериб, “Олмачи” МФЙ ҳудудидаги Ў.Ўролов кўчасининг 200 метр қисмига шағал ётқизилиб, йўлнинг ҳолати бирмунча яхшиланди. Э.Норбеков ва Д.Қосимов кўчаларининг айрим қисмлари асфальтланди, баъзи қисмларига шағал ётқизилиб, кўчаларга файз кирди. Мазкур маҳаллада жойлашган 20-умумтаълим мактабига кирувчи йўлак Н.Зияев кўчасига туташ эканлиги, ўқувчилар транспорт серқатнов бўлган автомобиль йўлини кесиб ўтиши, айни шу кичик чорраҳада пиёдалар ўтиш жойи ва светофор йўқлиги ота-оналарда хавотир уйғотаётган эди. Д.Каримқулов асосий йўл ва иккинчи даражали йўл туташган мазкур чорраҳага пиёдалар ўтиш жойи белгилаш, светофор ўрнатиш юзасидан вилоят ички ишлар бошқармаси йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлими бошлиғига депутатлик сўрови киритди. Айни пайтда мазкур чорраҳада пиёдалар ўтиш жойи белгиланиб, махсус чизиқлар тортилди ҳамда зарур йўл белгиси ўрнатилди.  “Сўлоқли” маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи фуқаролар М.Турсунбоева, М.Султонова, О.Ҳақбердиева, Т.Мусурмонова МФЙ томонидан уларнинг фарзандларига тайинланган 2 ёшгача бўлган нафақа пули кейинги ойларда асоссиз равишда тўхтаб қолганлигидан шикоят қилишди.  Депутатлик гуруҳи аъзолари маҳалла раиси иштирокида ушбу фуқароларнинг оилавий аҳволи билан танишдилар. Оиласи кам таъминланган эканлиги инобатга олиниб, М.Турсунбоева ва М.Султонованинг талаби қаноатлантирилди ва уларга тегишли нафақа пули бериладиган бўлди. Фуқаролар О.Ҳақбердиева, Т.Мусурмонованинг оилавий аҳволи қониқарли эканлиги боис уларга тегишли нафақа пулини бериш тўхтатилганлиги тўғри ҳолат, деб топилди. Депутатлик гуруҳи аъзоларининг жойларда аҳоли билан очиқ мулоқотлари чоғида “Тошкентлик” МФЙ ҳудудида яшовчи фуқаро Ж.Норбўтаев уй-жой кадастр ҳужжатини расмийлаштириш учун маблағ зарурлиги, бундай харажат оилавий шароитига тўғри келмаётганлиги ҳақида баён қилди. Холида Содиқова туман ер ресурслари ва давлат кадастри бўлимига депутатлик сўрови чиқаргач, ушбу хонадоннинг кадастр ҳужжатлари имтиёзли равишда тўлиқ расмийлаштирилди. “Раваллиқ” маҳалласида истиқомат қилувчи фуқаролар Б.Босимов, Ў.Шойимова соғлиги ёмонлашганлиги сабабли, даволанишда ёрдам кўрсатилишини сўрашган эди. Иккала оила ҳам кам таъминланган эканлиги аниқлангач, уларга амалий кўмак бериш мақсадида туман тиббиёт бирлашмасига депутатлик сўрови чиқарилди. Улар зарурий дори-дармонлар билан таъминланиб, шифохонада даволанишларига имконият яратилди. Х.Содиқовага “Тоқчилиқ” МФЙда яшовчи фуқаролар ҳудудда сув қувури ёрилганлиги сабабли ярим йилдан буён ичимлик суви етиб келмаётганини билдиришди. Туман “Сув-оқава” корхонасига депутатлик сўрови юборилиб, натижада мазкур корхона ходимлари томонидан муаммо атрофлича ўрганиб чиқилди. Шундан сўнг қувурлар янгиланди ва хонадонлар ҳаёт манбаи — тоза ичимлик суви билан таъминланди. Албатта, бундай натижалар сайловчиларнинг манфаатларини ҳимоя қилишнинг бир ифодаси саналади. Аммо депутатлар ваколатларини назарда тутсак, амалий ташаббуслар етарли даражада эмаслиги маълум бўлмоқда. Депутатларимиз бу йилги сайловлар йилида партия тузилмалари билан биргаликда фаолроқ ишлашга янада кўпроқ эътибор қаратишлари лозим. Достон ЗОКИРОВ, Жиззах вилоят кенгаши матбуот котиби Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг: t.me/adolat_uz instagram.com/adolat_sdp/ facebook.com/sdpu.adolat/ twitter.com/AdolatSDP ...

Батафсил
News

Қонунчиликдаги ўзгаришлар фуқароларга етказилди

Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси томонидан амалиётга татбиқ этилган партиянинг “Сиёсий-ҳуқуқий билимларни мустаҳкамлаш – демократик жамият пойдевори” лойиҳаси доирасида ҳудудлардаги маҳалла, қишлоқ фуқаролар йиғинларида ўтказилаётган сиёсий ўқувлар аҳолининг сиёсий онги, ҳуқуқий маъданиятини шакллантиришга катта хизмат қилмоқда. Партиянинг Ш.Рашидов туман Кенгаши томонидан тумандаги “Олмачи” МФЙда ана шундай ўқувлар бўлиб ўтди. Ўтказилган сиёсий ўқувда партия ходимлари томонидан ўтган ҳафтада имзоланган Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ипотека кредити бозорини ривожлантириш ва кенгайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги, “Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони, “Олий таълим муассасаларига тест синовлари орқали қабул қилиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” қарорига атрофлича тўхталиб ўтилди. Шу билан биргаликда, тадбирда сўзга чиққан партиянинг туман Кенгаши раиси Б.Бозоров ўтган ҳафтада мамлакатимизга ташриф буюрган хорижий давлатлар делегациялари, улар билан ҳамкорлик алоқалари, халқаро ташкилотлар ва компаниялар билан имзоланган турли хил шартномалар юзасидан ўз фикрларини билдириб ўтди. Достон ЗОКИРОВ, Ўзбекистон “Адолат” СДП Жиззах вилоят Кенгаши матбуот котиби Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг: t.me/adolat_uz instagram.com/adolat_sdp/ facebook.com/sdpu.adolat/ twitter.com/AdolatSDP ...

Батафсил
News

Инсон қадри улуғ, хотира муқаддас

Инсоният тарихида олтмиш миллиондан зиёд одамларнинг ёстиғини қуритган Иккинчи жаҳон ўришида Ўзбекистондан бир ярим миллиондан зиёд ота-боболаримиз узоқ совуқ ўлкаларда Ватан озодлиги учун жанг қилишди. Уларнинг сафида 39620 нафар Жиззахнинг мард ўғлонлари елкама-елка туриб қонли жангларда фашизм устидан ғалабага ўз ҳиссаларини қушишди. Бугун вилоятимизда Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларидан 35 нафари ва 942 нафар уруш орти меҳнат фахрийлари эл-юрт ардоғида истиқомат қилмоқдалар. Жиззах вилоят ҳокимининг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари Э.Исматов, Ўзбекистон “Адолат” СДП Жиззах вилоят Кенгаши раиси О.Шукуров ҳамда ҳамкор ташкилотлар биргаликда вилоятдаги Арнасой, Фориш, Ш.Рашидов туманлари ҳамда Жиззах шаҳридаги Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ҳолидан хабар олишди. Кексаларни эъзозлаш, қадрлаш халқимизга хос қадриятлардан биридир, - дейди партиянинг Жиззах вилоят Кенгаши раиси О.Шукуров. –Мамлакатимизда кекса авлод вакиллари, фахрийларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг юксак эътибор ва ғамхўрликдан баҳраманд бўлиб яшашларини таъминлаш устувор масалалардан бирига айланган. Арнасой туманида бугунги кунда Иккинчи жаҳон ўришида иштирок этган фахрийлардан бир нафари 1924 йилда туғилган Ризаев Ҳамроқул бобо умургузаронлик қилмоқда. Ҳамроқул бобо самимий руҳда кечган мулоқотда ҳаёт-мамот касб этган шиддатли жангларни эсга олди, қуролдошлари кўрсатган жасорат ҳақида сўзлаб берди. Истиқлол йилларини кўриш, яратувчанлик ишларини кузатиш, эл-юрт фаровонлигидан мамнун бўлиш ўзига ҳам насиб этганига шукроналик келтирди. Достон ЗОКИРОВ, Ўзбекистон “Адолат” СДП Жиззах вилоят Кенгаши матбуот хизмати ...

Батафсил
News

Депутат халқ орасида: ариқ лойқа чўкиндидан халос бўлса...

Маълумки бугунги кунда мамлакатимизда халқ билан мулоқот қилиш, фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш тизимини такомиллаштириш масаласига алоҳида аҳамият қаратилмоқда. Бу борада ўз сайлов округидаги сайловчилар манфаатларини ҳимоя қилиш, уларни қийнаётган муаммоларни бартараф этишга кўмаклашиш депутатлар олдида турган долзарб вазифадир. Ғаллаорол туманида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Тўлқин Абдусатторов маҳаллалар, кўплаб хонадонларда, таълим ва тиббиёт муассасаларида бўлиб, фуқаролар билан суҳбатлашди. Мулоқот чоғида аҳоли бу йил апрель ойи серёғин бўлганлиги сабабли беш маротаба сел келиши натижасида кўрилган зарарни бартараф этиш масаласига эътибор қаратди. Шунингдек, ишсизлик, тоза ичимлик суви етишмаслиги, ички йўлларнинг таъмирталаб аҳволга келиб қолганлиги ҳамда умумтаълим мактаби ва тиббиёт муассасалари биноларининг ҳолати билан боғлиқ муаммолар. “Коризқудуқ” ҚФЙга қарашли бир қатор қишлоқлар аҳолиси сел келиши туфайли анча зарар кўрди, ҳудуддаги 3 та кўприк яроқсиз ҳолатга келиб қолди. Ҳудуддаги ариқ лойқа чўкиндига тўлиб қолганлиги сувнинг кенг майдон бўйлаб ёйилишига сабаб бўлди, уни ўз вақтида техника ёрдамида қазиш лозим эди. Қишлоқда яшовчи фуқаролар ариқларни лойқа чўкиндидан тозалаш учун техник воситалар ажратилишида ёрдам кўрсатишни сўрашди. Шуларни назарда тутиб маҳаллий Кенгашларда иш олиб бораётган партия депутатлари томонидан Ғаллаорол туман ҳокимига ҳамда вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғига депутатлик сўровлари юборилди. Туман ҳокими депутатлик сўровига тезда жавоб қайтариб, лойқа чўкиндилар ва турли чиқиндилар билан тўлиб қолган ариқларни тозалаш учун техникалар ажратилишини маълум қилди. “Коризқудуқ” ҚФЙ ҳудудидан “Маржонбулоқ-Зармитан” йўлидаги чорраҳагача 3 километр узунликдаги зовурни қазиш, қишлоқларни бир бири билан боғлаб турувчи, яроқсиз ҳолатга келиб қолган 3 та кўприкни таъмирлаш бўйича ҳам аҳоли мурожаат қилди. Депутат Т.Абдусатторов ушбу муаммо юзасидан мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда иш олиб боришга ваъда берди. Самимий ва қизиқарли кечган учрашувларда оилавий тадбиркорликни ва томорқадан фойдаланишни ривожлантириш орқали аҳолининг бандлик даражасини ошириш ҳақида ҳам сўз борди. Достон ЗОКИРОВ, Ўзбекистон “Адолат” СДП Жиззах вилоят Кенгаши матбуот котиби Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг: t.me/adolat_uz instagram.com/adolat_sdp/ facebook.com/sdpu.adolat/ twitter.com/AdolatSDP ...

Батафсил
News

Лойиҳа доирасида муаммолар ечим топмоқда

Ўзбекистон “Адолат” СДП Жиззах вилоят Кенгаши раисининг мафкуравий ишлар бўйича ўринбосари бошчилигидаги ишчи гуруҳи томонидан Жиззах шаҳридаги “Сайилжой” маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи фуқаролар билан юзма-юз очиқ мулоқот ўтказилди. Очиқ мулоқотлар жараёнида “Сайилжой” маҳалласи, Наримонов кўчаси, 75-уйда яшовчи Ёқуб Оқилов хонадонида истиқомат қилувчи оила аъзолари билан суҳбат ўтказилганда, унинг 1-гуруҳ ногиронлиги, бугунги кунда оилада 9 нафар аъзолар бўлиб, моддий ёрдамга муҳтожлиги маълум бўлди. Ишчи гуруҳи томонидан ушбу оила маҳалладаги кам таъминланган оилалар рўйхатига киритилди ва ҳар ойда белгиланган миқдорда моддий ёрдам кўрсатилиши таъминланди. Шунингдек, Ёқуб Оқиловнинг кўзи ожизлиги, унинг бугунги кунда меҳрга муҳтожлиги ҳамда етарли миқдорда зарурий дори-дармон ололмиаётганлиги аниқланди. Ишчи гуруҳи томонидан ушбу фуқарони етарли дори-дармонлар билан таъминлаш мақсадида Жиззах шаҳридаги 2-оилавий поликлиникага ҳамда маҳалла фуқаролар йиғинига мурожаат қилинди. Ишчи гуруҳи томонидан маҳалладаги Наримонов кўчаси, 11-уйда яшовчи фуқаро Ширин Қодирова билан суҳбат ўтказилганда, унинг набирасига 2 ёшгача бўлган нафақа пули тайинланмаганлиги аниқланди. Мазкур масала юзасидан маҳалла фуқаролар йиғинига мурожаат қилинди ва тегишли тартибда нафақа пули учун зарурий ҳужжатлар расмийлаштирилди. Достон ЗОКИРОВ, Ўзбекистон “Адолат” СДП Жиззах вилоят Кенгаши матбуот котиби Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг: t.me/adolat_uz instagram.com/adolat_sdp/ facebook.com/sdpu.adolat/ twitter.com/AdolatSDP ...

Батафсил
News

Ёшлар маънавиятини юксалтириш — “Адолат” СДПнинг устувор вазифаси

Бугун янгича фикрлайдиган, ўз мустақил дунёқарашига эга, ён-атрофида содир бўлаётган воқеаларга дахлдорлик ҳисси билан ёндошувчи, мустаҳкам фуқаролик позициясига эга ёшларни тарбиялаш устувор вазифа саналади. Давлатимиз бу борада ёшларининг келажаги учун масъулликни ўз зиммасига олиб, ҳуқуқий демократик давлат ва фуқаролик жамиятини қуришда ёшларимизнинг эртанги кун учун ворислик масаласига алоҳида эътибор қаратмоқда. Мамлакатимизда ёшларга кенг шароит яратиб бериш борасида амалга оширилаётган ва ҳозирги кунимизга қадар давом этаётган ислоҳотлардан мақсад — билдирилаётган ушбу ишонч ва эътиборга муносиб бўлган ёш авлодни шакллантиришдан иборатдир. Ёшларимизнинг бандлигини таъминлаш, уларни турли иллат ва зарарли таъсирлардан сақлаш бугунги кунда нафақат давлатимизнинг балки, мамлакатимизда яшаётган барча фуқароларимизнинг олдида турган энг масъулиятли вазифадир. Ватанимиз келажаги ва тараққиёти ҳар томонлама соғлом ва баркамол ёшлар қўлида деб ҳисоблайдиган Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси ҳозирги кунда ёшларнинг бандлигини таъминлаш, уларнинг ўз имкониятларидан кенг фойдаланишларини рўёбга чиқариш, ҳудудлардаги уюшмаган ёшлар билан мунтазам шуғулланиш каби масалаларни ўзининг устувор вазифаларидан бири деб ҳисоблайди. Айни пайтда партиянинг Жиззах вилоят Кенгаши, туман ва шаҳар Кенгашлари томонидан ёшлар иштирокида партиянинг “Ватан келажаги ёшлар қўлида” ва “Фарзандлари соғлом юрт – қудратли бўлур” лойиҳалари доирасида турли хил мавзуларда маънавий-маърифий ва тарғибот тадбирлари ўтказилиб келинмоқда. Айниқса “Биз ватанга таянчмиз”, “Бизнинг энг катта таянчимиз ва суянчимиз - ёшлар” деган шиорлар остида ўтказилган тадбирлар ва давра суҳбатларида ташаббускор йигит-қизлар ўз иқтидорларини намойиш этиб келишмоқда. Мана шундай тадбирлардан бири Жиззах давлат педагогика институтининг мажлислар залида бўлиб ўтди. “Ёшлар маънавиятини юксалтиришда “Адолат”нинг ўрни” мавзусида ташкил этилган мазкур семинарда Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши раиси ўринбосари Абдукамол Рахмонов, Жиззах давлат педагогика институти ректори, Халқ депутатлари Жиззах вилоят Кенгаши депутати Абдуғани Холбеков, партиянинг вилоят Кенгаши ходимлари, шаҳар ва туман Кенгашлари раислари, Халқ депутатлари вилоят, шаҳар ва туман Кенгашлари депутатлари, БПТ раислари, партия фаоллари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этишди. — Маълумки, демократик давлатда ёшлар ўзларининг ҳақ-ҳуқуқлари ва эҳтиёжларини аниқ мақсадга йўналтирилган давлат сиёсати орқалигина рўёбга чиқара оладилар, дейди – семинарда сўзга чиққан Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши раиси ўринбосари Абдукамол Рахмонов.— Жамиятимизни демократлаштириш, фуқаролик жамиятини қарор топтириш мақсадлари замирида аслида инсон манфаатлари, юртимизнинг, тараққиётимизнинг таянчи ва суянчи бўлган ёшлар туради. Давлатимиз раҳбари Ш.Мирзиёевнинг ташаббуси ва раҳнамолигида ёшларга ғамхўрлик қилиш давлат сиёсати даражасига кўтарилди. Ўтган ниҳоятда қисқа вақт давомида қабул қилинган қарор, фармон ва қонунлар аксарияти айнан ёшлар масаласига бағишланди. Ёшлар жамиятнинг келажагини таъминловчи ижтимоий қатламга айланиши учун бевосита давлатнинг алоҳида ғамхўрлигига муҳтождир. Бу борада Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси томонидан ҳам бир қатор амалий ишлар амалга оширилиб келинмоқда. Семинарда таъкидланганидек, ҳаётимизнинг барча жабҳаларида кечаётган глобаллашув ва унинг таъсирида шиддат билан ўзгараётган ҳозирги даврда ёшлар маънавиятини юксалтириш, уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш масаласи ҳамон долзарб вазифа бўлиб қолмоқда. Зеро, эртанги кунимизни, халқимизнинг тақдирини ва мамлакатимизнинг келгуси тараққиётини белгиловчи асосий куч айнан ўсиб келаётган фарзандларимиз, ёшлар қатлами саналади. Шу боис, ёшлар масаласига доимо давлатимиз сиёсатининг устувор йўналиши сифатида эътибор қаратилиб, замон талабларидан келиб чиқиб, янги-янги ташаббуслар, долзарб чора-тадбирлар ҳаётга татбиқ қилиб келинмоқда. Умуман, истиқлол йилларида болалар ва ёшлар манфаатларига оид 20 дан ортиқ қонун, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 30 дан ортиқ фармон ва қарори, Вазирлар Маҳкамасининг 50 дан ортиқ қарори ҳамда 200 дан ортиқ идоравий ҳужжатлар қабул қилинган. Бундан ташқари, Олий Мажлис томонидан болалар ва ёшлар ҳуқуқларига оид 10 га яқин халқаро шартномалар ратификация қилинган. Шунга қармасдан бугун шиддат билан ўзгараётган замон ёшларни ҳар жиҳатдан баркамол қилиб тарбиялаш борасида олдимизга қатор вазифаларни қўяётганига гувоҳ бўлиб турибмиз. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида жорий йилнинг 19 март куни бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида ёшларга эътиборни янада кучайтириш, ёш авлодни маданият, санъат, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, уларда ахборот технологияларидан тўғри фойдаланиш кўникмасини шакллантириш, ёшлар ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш каби масалаларга алоҳида эътибор қаратилгани бежиз эмас. Албатта, бундай тадбирлар нафақат ёшларда инсоний фазилатларни шакллантиради, уларни эл-юртга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялашда ўзининг ижобий таъсирини кўрсатмай қолмайди. Жонли мулоқот ва савол-жавобларга бой бўлган семинар сўнгида иштирокчиларга кун тартибидаги масалалар юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди. Достон ЗОКИРОВ, Ўзбекистон “Адолат” СДП Жиззах вилоят Кенгаши матбуот котиби   ...

Батафсил
News

Жиззахда “Адолат кубоги” мусобақасининг вилоят босқичи ўтказилди

Бугунги кунда Жиззах вилоятида спортнинг белбоғли кураш тури бўйича вилоят терма жамоасини шакллантириш, иқтидорли курашчиларни саралаш ва рағбатлантириш, ўсиб келаётган ёш авлодни соғлом, бақувват ва баркамол қилиб тарбиялаш, уларни миллий қадриятларимизни эъзозлаш ва Ватанга муҳаббат руҳида тарбиялаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Шу мақсадда, Ўзбекистон “Адолат” СДП Жиззах вилоят Кенгаши томонидан, Жиззах вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси ҳамда Ўзбекистон Белбоғли кураш федерациясининг ҳудудий бўлими билан ҳамкорликда Жиззах вилоятининг барча шаҳар ва туманларида март ойида спортнинг белбоғли кураш тури бўйича “Адолат кубоги” мусобақасининг ҳудудий босқичлари ўтказилган эди. Бугун Жиззах ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернатининг спорт залида мазкур мусобақанинг Жиззах вилоят биринчилиги ташкил этилди. Мазкур мусобақада шаҳар ва туманлардан саралаб олинган 60 нафар иқтидорли ва умидли курашчилар 6 та вазн тоифасида ўзаро беллашдилар. Ориф Шукуров, Ўзбекистон “Адолат” СДП Жиззах вилоят Кенгаши раиси; — Бугунги кунда мамлакатимизда жисмоний тарбия ва спортни оммалаштириш, аҳоли, айниқса, ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, уларни ҳар томонлама соғлом ва баркамол қилиб вояга етказиш, халқаро спорт майдонларида Ватанимиз шарафини муносиб ҳимоя қилишга қодир спортчиларни тарбиялаш, уларни қўллаб-қувватлаш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Бугунги ташкил этилган мазкур мусобақамизда ҳам айни шу мақсад кўзда тутилган. Мусобақада Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши раиси ўринбосари Абдукамол Рахмоновнинг иштирок этганлиги, айниқса ғолиб спортчиларга партиямиз етакчиларидан бири томонидан диплом ва эсдалик совғаларининг топширилиши ёш курашчиларимиз қалбида спортга қолаверса келажакда жаҳон ареналарида биринчиликни қўлга киритишларига бўлган қизиқишининг ошишига сабаб бўлди. Достон ЗОКИРОВ, Ўзбекистон “Адолат” СДП Жиззах вилоят Кенгаши матбуот котиби Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг: t.me/adolat_uz instagram.com/adolat_sdp/ facebook.com/sdpu.adolat/ twitter.com/AdolatSDP ...

Батафсил

АЛОҚА

Манзилимиз: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқ тонги кўчаси, 23-уй. Мўлжал: Озарбайжон Республикаси элчихонаси:

Телефон: 71-2730731 71-2884654 (139)

Электрон манзил: adolat.sdp@exat.uz

САЙТ ТЕСТ РЕЖИМИДА ИШЛАМОҚДА:

www.adolat.uz веб-сайти 2018 йилнинг 21 май куни электрон ОАВ сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 1232. Муассис: Ўзбекистон Адолат СДП. Таҳририят манзили: 100043, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқтонгги кўчаси, 23-уй. Электрон манзил: info@adolat.uz

Сайт материалларидан фойдаланилганда Фойдаланиш шартларига амал қилиниши шарт. Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг оммавийахборот воситалари тўғрисидаги ҳамда муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган

#

Мурожаатингиз учун рахмат!