ЖИЗЗАХ

Манзил: Жиззах шаҳри, Ш.Рашидов шох кўчаси 63-уй

Телефон: (72) 226-61-32, 226-61-22

Электрон манзил:  jizzax@adolat.uz

Янгиликлар
News

Сарҳисоб: таҳлил, танқид ва натижалар

Ўзбекистон “Адолат” СДП Жиззах вилоят кенгаши ёшларнинг интилиш ва ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, уларнинг ўз имкониятларидан самарали фойдаланишлари учун кўмаклашишга эътибор қаратмоқда. Жумладан, вилоят партия кенгашининг “Ёш адолатчилар” қаноти томонидан 2018 йил давомида жами 121 та тадбир ўтказилиб, ушбу тадбирларга 7465 нафар ёшлар жалб этилди. Шунингдек, вилоят партия кенгаши қошида иқтидорли ёшлар учун “Истеъдод клуби” фаолияти йўлга қўйилди. Бугунги кунда ушбу клубда ёшлар 7 та йўналиш бўйича ўз иқтидорларини намоён этиб келмоқдалар. Давлатимиз раҳбарининг 2017 йил 12 июлдаги Олий Мажлис палаталари, сиёсий партиялар ҳамда Ўзбекистон Экологик ҳаракати вакиллари билан бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида сиёсий партияларнинг ёшлар, шунингдек, уюшмаган ёшлар билан ишлаш ҳолати бўйича таъкидлаган танқидий фикрларидан келиб чиқиб, Жиззах вилоят партия кенгашининг алоҳида чора-тадбирлар режаси ижрога йўналтирилди. Шу билан бирга, ўқимайдиган, тайин бир машғулотга эга бўлмаган ёшлар билан ишлаш, чет элга чиқиб кетган ёшларни юртимизга қайтариш, ишга жойлаштириш юзасидан ишчи гуруҳлари томонидан чоралар кўрилмоқда. Жойларда ўтказилган суҳбатлар ва учрашувларда чет элга чиқиб кетган ёшларнинг ота-оналари иштирокида ижтимоий тармоқлар орқали 234 нафари билан алоқалар ўрнатилиб, улар мамлакатимизда ёшларга яратилаётган шарт-шароитлар ва имтиёзлар билан яқиндан таништирилди. Шунингдек, вилоят ҳудудларидан турли диний оқимларга кириб қолган 19 нафар ёшларнинг ота-оналари билан доимий равишда суҳбатлар олиб борилди ва бундай тарғибот ишлари ижобий натижалар бермоқда. Вилоятда партия фаолларидан иборат ишчи гуруҳлари томонидан 2018 йил давомида 2486 та учрашув ва давра суҳбатлари ўтказилиб, 62155 нафар ёшлар қамраб олинди ҳамда 2746 та хонадонга ташриф буюрилди. Шунингдек, 572 нафар ёшлар иш билан таъминланди, 4115 нафар ёшларга ҳуқуқий маслаҳатлар берилди ва 26 нафар ёшлар чет давлатлардан қайтарилди. Халқ депутатлари Жиззах вилоят Кенгашининг доимий комиссияси йиғилишига ҳам депутатларимиз ташаббуси билан уюшмаган ёшларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган масалалар киритилди. Шунингдек, Дўстлик, Зомин, Зарбдор ва ўаллаорол туман партия кенгашлари ташаббуси билан уюшмаган ёшларнинг қонуний манфаатларини таъминлаш, мавжуд муаммоларни бартараф этиш борасида олиб борилган ўрганиш натижалари маҳаллий Кенгашлар сессияларида муҳокама қилинди. Ориф ШУКУРОВ, Ўзбекистон “Адолат” СДП Жиззах вилоят кенгаши раиси ...

Батафсил
News

Рағбат фаолликка ундайди

  Маълумки бугунги кунда мамлакатимизда барча жабҳада олиб борилаётган кенг қамровли ислоҳотлар натижасида сиёсий партиялар ҳамда уларнинг маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органларидаги депутатлик гуруҳлари зиммасига катта масъулият юкламоқда. Хусусан, Президентимизнинг парламентга Мурожаатномасида депутатлар фаолиятига берилган танқидий баҳодан тегишли хулоса чиқарган ҳолда халқ билан, сайловчилар билан бевосита мулоқотни изчил давом эттириш, жойларда аниқланаётган муаммоларни ҳал этиш бўйича ижро ҳокимияти олдига масалани қатъий қўйиб, унинг ижро этилиши устидан депутатлик ва жамоатчилик назорати самарадорлигини оширишимиз лозим. Шу билан биргаликда, 2019 йилда Олий Мажлис, вилоят, шаҳар ва туман Кенгашларига навбатдаги сайловлар ўтказилади. Юртимизнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётида ғоят муҳим аҳамиятга эга бўлган ушбу сиёсий жараённи миллий қонунчилигимиз ва халқаро стандартлар асосида юқори савияда ўтказиш учун ҳар томонлама тайёргарлик ишларини бошлашимиз зарур. Партиянинг ҳудудий Кенгаши сайлов штаби ишчи гуруҳлари фаолиятини ташкил этиш, аҳоли ва партия тарафдорлари орасидан билимли, тажрибали, фидойи инсонларни саралаш ва депутатликка захирага олиш, депутатликка номзодлар учун сиёсий ўқувлар ташкил қилиш, ОАВ орқали ташкил қилинадиган партиялараро дебатларда иштирок этиш бўйича чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиб, бўлғуси сайловларга жиддий тайёргарлик кўриш талаб этилади. Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Сиёсий Кенгашининг навбатдаги Пленумида партиянинг барча даражадаги тузилмалари ва депутатлик корпуси томонидан 2018 йил давомида амалга оширилган ишлари, эришилган ютуқлар баробарида йўл қўйилган камчиликлари танқидий таҳлил қилиниб, 2019 йилга мўлжалланган устувор мақсад-вазифалар ҳамда партия фаолиятига доир бошқа масалалар муҳокама қилинди. Мазкур Пленумда партиянинг Жиззах вилоят Кенгашининг 2018 йилда олиб борган фаолияти юксак баҳоланиб, партиянинг рамзий кўчма байроғи топширилиши, қолаверса, вилоят Кенгаши бош ҳисобчиси Зубайдулла Раҳматуллаевга “Адолат” кўкрак нишонининг берилиши мен қатори вилоятимиздаги барча партиядошларимизга чексиз қувонч бағишлади. Билдирилган юксак ишонч ҳамда рағбат бизга буюк мақсадларимизга эришиш йўлида фидойилик кўрсатиб ишлашимизга, бутун билимимиз, тажрибамиз ва садоқатимизни Ватанимиз гуллаб-яшнаши йўлида сафарбар этишимизга, келгусида ўз иш фаолиятимизни янада жонлантиришга, партиямизнинг танилувчанлигини ошириш йўлида тинмай меҳнат қилишимизга ундайди. Шу билан биргаликда, Пленумда кўтарилган масалалардан танқидий хулоса чиқарган ҳолда йўл қўйилган хато ва камчиликларни сарҳисоб қилиб, партиямизнинг тарафдорлари кўламини янада кенгайтириш, маҳаллий Кенгашларда партия манфаатларининг муносиб ҳимоя қилинишига эришиш, партиямиз тизимида сайловга тайёргарлик жараёнларини самарали йўлга қўйиш, сайловчилар билан тўғридан-тўғри алоқа ўрнатиш, фуқароларни ўйлантираётган масалалар ечимига барча даражадаги партия ташкилотлари, айниқса, депутатлик корпусимизни фаол жалб этишда жонбозлик кўрсатмоғимиз зарур. Ориф ШУКУРОВ, Ўзбекистон “Адолат” СДП Жиззах вилоят Кенгаши раиси ...

Батафсил
News

Хотира – барҳаёт, қадр – мангу

Инсон дунёга келар экан, доимо фаровон ҳаёт кечиришга, умрини мазмунли ўтказишга, ўзидан яхши ном қолдиришга интилиб яшайди. Ҳаётни мазмунли ўтиши инсоннинг ўз олдига қўйган мақсадига, олий режалари ва уни амалга ошириш йўлидаги эзгу амалларига кўп жиҳатдан боғлиқ. Ўзининг умри давомида асрларга татигулик ишларни амалга оширган буюк маънавият соҳиби – Биринчи Президентимиз Ислом Каримов ана шундай инсон эдилар. Биринчи Президентимиз Ислом Каримов ўзининг серқирра сиёсий фаолияти, олийжаноб инсоний фазилатлари билан Ватанимизнинг кўп асрлик тарихида ўчмас из қолдирди. Нафақат Ўзбекистон, балки, жаҳон миқёсида катта ҳурмат ва эътиборга сазовор жамоат арбоби, буюк сиёсатчи сифатида танилди. Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан Ислом Каримов хотирасига муносиб ҳурмат-эҳтиром кўрсатилмоқда. Давлатимиз раҳбарининг 2017 йил 25 январдаги “Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов хотирасини абадийлаштириш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, бу борада кенг кўламли ишлар амалга оширилди. Жумладан, Ислом Каримов номидаги Республика хайрия жамоат фонди тузилди. Тошкент давлат техника университети, Асака шаҳридаги автомобиль заводи, Тошкент халқаро аэропорти, Фарғона шаҳридаги Санъат саройи, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоят марказларидаги кўчаларга Ислом Каримов номи берилди. Тошкент, Самарқанд ва Қашқадарёда буюк йўлбошчимизнинг ҳайкали ўрнатилди. Шунингдек, ҳар йили биринчи Президентимиз таваллуд топган сана — 30 январь кунини кенг нишонланиши буюк инсонга халқимизнинг чексиз эҳтироми ифодасидир. Айни кунларда Биринчи Президентимизнинг таваллуд санаси муносабати билан мамлакатимиздаги барча ташкилот, муассаса ва маҳаллаларда ўтказилаётган хотира маросимлари ва тадбирларда Ислом Каримов халқимизнинг ардоқли фарзанди, мустақиллигимиз асосчиси, давлат ва жамоат арбоби сифатида тилга олиниб, халқимизнинг фаровонлиги йўлидаги буюк хизматлари эътироф этилмоқда. Жумладан, худди шу каби маънавий-маърифий тадбирлардан бири Ўзбекистон “Адолат” СДП Жиззах вилоят Кенгаши ҳамда вилоят юридик коллежи билан ҳамкорликда “Қалбимизда мангу яшайсиз” мавзусида ташкил этилди. Тадбирда сўзга чиққанлар Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг юртимиз мустақиллиги ва тинчлиги, ёшларимиз келажаги йўлида, мамлакатимзнинг иқтисодиёти ва саноатини ўстириш борасида олиб борган оқилона сиёсати, бунёдкорлик ишларининг амалга оширилишидаги беқиёс хизматлари, таълим-тарбия, маънавият ва маърифат, жисмоний тарбия ва спортни ривожлантиришга қўшган ҳиссаси тўғрисидаги фикрларини билдириб ўтишди. Шундан сўнг, коллеж талабаларининг Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг ҳаёти ва фаолияти, ёзиб қолдирган асарлари бўйича бадиий чиқишлари ҳамда тақдимотлари намойиш қилинди. Шаҳноза СОАТОВА, Ўзбекистон “Адолат” СДП Жиззах вилоят Кенгаши “Аёллар қаноти” раиси ...

Батафсил
News

Партия лойиҳаси амалда: мақсадимиз аҳоли саломатлиги

Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясининг “Адолат — қонун устуворлигида” лойиҳаси доирасида партиянинг вилоят Кенгаши раиси ўринбосари бошчилигидаги ишчи гуруҳи томонидан Ш.Рашидов туманидаги “Уч тепа” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида истиқомат қилувчи фуқаролар билан юзма-юз очиқ мулоқот ўтказилди. Очиқ мулоқотлар ўтказиш мақсадида партия вилоят Кенгаши ходимлари, Ш.Рашидов туман Кенгаши раиси, маҳалла фуқаролар йиғини фаолларидан иборат ишчи гуруҳ таркиби тузилди. Ишчи гуруҳ томонидан маҳалладаги бир қатор оилалардаги фуқаролар билан юзма-юз очиқ мулоқотлар ўтказилди. Очиқ мулоқотлар жараёнида “Уч тепа” маҳалласи, Гавҳар кўчаси, 3-уйда яшовчи фуқаро Фарҳод Зариповнинг бир неча йиллардан буён суяк емирилиши касаллиги билан касалланганлиги ҳамда уч ойдан буён бутунлай тўшакда ётганлиги аниқланди. Ўрганиш жараёнида Фарҳод Зариповнинг бугунги кунда оиласида 11 нафар киши яшаётганлиги, оилада ҳеч ким ишламаётганлиги ва қўшимча даромади йўқлиги маълум бўлди. Ф.Зарипов билан суҳбатда унинг аҳволидан тиббиёт ходимлари тез-тез хабар олиб туришлари ҳамда зарурий дори-дармонлар билан таъминлаб туриши таъкидланди. Ишчи гуруҳи томонидан фуқаро Ф.Зарипов оиласи шу куни маҳалланинг кам таъминланган оилалар рўйхатига киритилди ва ушбу фуқарога ҳар ойда моддий ёрдам берилиши юзасидан ҳужжатлари расмийлаштирилди. Бундан ташқари унинг оёқ ҳаракатлари ишламаслиги ҳисобга олиниб, туман Тиббиёт бирлашмасидан ногиронлик араваси билан таъминлаш чоралари белгиланди. Ишчи гуруҳи томонидан ўтказилган суҳбатларда “Уч тепа” маҳалласи, Гавҳар кўчаси, 12-уйда яшовчи Мўмин Солиевнинг буйрак етишмовчилиги билан касалланганлиги, ногиронлик нафақасига чиқмаганлиги аниқланди. Ишчи гуруҳи томонидан фуқарога ногиронлик нафақасига чиқиш юзасидан тегишли ҳужжатларни расмийлаштириш юзасидан тавсиялар берилди. Шунингдек, оилада ҳеч ким ишламаётганлиги ҳисобга олиниб, маҳаллага кам таъминланган оилалар рўйхатига киритилди. М.Солиевнинг турмуш ўртоғи Роҳат Солиевани “Зариста текстил” корхонасига ишга жойлаштириш чоралари белгиланди. Пўлат ҲАМЗАЕВ, Ўзбекистон “Адолат” СДП Жиззах вилоят Кенгаши раиси ўринбрсари ...

Батафсил
News

Депутат халқ орасида: депутатлар ташрифи самара бермоқда

  Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатларидан тузилган ишчи гуруҳнинг Жиззах вилояти Бахмал туманидаги ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг амалга оширилаётганлиги билан яқиндан танишиш, 2019 йилга мўлжалланган “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили” Давлат дастури лойиҳасини кенг жамоатчилик билан муҳокама қилиш борасидаги ишлари давом этмоқда. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик Палатаси депутати Тўлқин Абдусатторов бошчилигидаги республика ишчи гуруҳи Бахмал тумандаги “Бахмал” ҚФЙга ташриф буюрди. Ишчи гуруҳ “Бахмал” ҚФЙдаги Шойбек қишлоғида яшовчи фуқаролар билан учрашганда фуқаролар томонидан 27 км масофадаги Шойбек-Ўсмат йўлининг таъмирталаблиги ҳамда автобус қатновининг мавжуд эмаслиги юзасидан мурожаатлар қилинди. Қолаверса, ушбу ҚФЙдаги 60-сонли умумтаълим мактаб биносига ташриф буюрилганда, мактабда иситиш тизимининг умуман мавжуд эмаслиги, хоналар кўмир ёқиш орқали иситилиши, мактабнинг санитар-гигеник ҳолати яхши эмаслиги, умуман олганда мактаб капитал таъмирга муҳтож эканлиги маълум бўлди. “Бунёдкор” МФЙда истиқомат қилувчи фуқаролар билан суҳбат олиб борилганда, ушбу маҳалла фуқаролар йиғинининг алоҳида биноси йўқлиги, маҳалладаги 50-сонли умумтаълим мактабининг иситиш тизимининг мавжуд эмаслиги, мактабни электр энергияси билан таъминлаб турувчи трансформаторнинг яроқсиз аҳволга келиб қолганлиги аниқланди. “Ойқор” ҚФЙда яшовчи фуқаролар томонидан эса “Ойқор” ҚФЙ “Нушкент” МФЙларида жойлашган Вадиган, Жўм-жўм, Муллабулоқ, Буўша қишлоқларини боғлаб турувчи Нушкент кўпригини қайта қуриш юзасидан мурожаатлар қилинди. Депутатлар ташрифи давомидаги мулоқотларда аниқланган барча масалалар юзасидан тегишли ташкилотларга кўрсатма ва топшириқлар берилди. Ўрганиш ишлари давом этмоқда. Досон ЗОКИРОВ, Ўзбекистон “Адолат” СДП Жиззах вилоят Кенгаши матбуот котиби ...

Батафсил
News

Спорт бизга доимий ҳамроҳ

  Ўзбекистон “Адолат” СДП Жиззах вилоят Кенгаши, Жиззах вилоят Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Жиззах вилоят Кенгаши, Жиззах вилоят Шарқ якка курашлари ва жанг санъати маркази ҳамда Халқаро Комбат айкидо ассоциацияси Жиззах вилоят бўлими ҳамкорликда ёшлар ўртасида Комбат айкидо спорт турининг Фул контакт (А) йўналиши бўйича спорт мусобақаси ташкил этилди. Ушбу мусобақани ташкил этишдан мақсад — ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш, аҳолининг, айниқса ёш авлоднинг жисмоний тарбия ва оммавий спорт билан мунтазам шуғулланиши учун замон талабларига мос шарт-шароитлар яратиш, спорт мусобақалари орқали ёшларда ўз иродаси, кучи ва имкониятларига бўлган ишончни мустаҳкамлаш, мардлик ва ватанпарварлик, она Ватанга садоқат туйғуларини камол топтиришдан иборат. Мусобақани Ўзбекистон “Адолат” СДП вилоят Кенгаши раиси Ориф Шукуров кириш сўзи билан очиб, ёшларни баркамол авлод бўлиб вояга етишларида бор куч ва имкониятлардан самарали фойдаланиш, ҳар томонлама соғлом ва уйғун ривожланган ёшларни тарбиялаш, ёшларга оид давлат сиёсатининг устувор йўналишлари, бу борада партия томонидан амалга оширилаётган ишлар хусусида тўхталиб ўтди. Жиззах олимпия захиралари мактаб-интернати мажмуасида бўлиб ўтган мазкур мусобақада спортчилар 12 хил вазн тоифалари бўйича беллашдилар. Мусобақа якунида ғолиб спортчилар ҳамкор ташкилотларнинг диплом ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланишди. Достон ЗОКИРОВ, Ўзбекистон “Адолат” СДП Жиззах вилоят Кенгаши Матбуот котиби ...

Батафсил
News

Аҳоли бандлиги таъминланмоқда

Ўзбекистон “Адолат” СДП Жиззах вилоят ҳамда Дўстлик туман Кенгаши томонидан партиянинг “Адолат — қонун устуворлигида” лойиҳаси доирасида Дўстлик туманидаги “Ғафур Ғулом” маҳалла фуқаролар йиғинида аҳоли билан юзма-юз очиқ мулоқот ўтказилди. Шу мақсадда партия вилоят Кенгаши ходимлари, Дўстлик туман Кенгаши раиси, Халқ депутатлари Дўстлик туман Кенгаши депутатлари, маҳалла фуқаролар йиғини фаоллари ҳамда туман Тиббиёт бирлашмаси патронаж ҳамшираларидан иборат ишчи гуруҳ таркиби тузилди. Ишчи гуруҳ томонидан маҳалладаги бир қатор оилалардаги фуқаролар билан юзма-юз очиқ мулоқотлар ўтказилди. Очиқ мулоқотлар жараёнида “Ғ.Ғулом” маҳалласи, Ҳ.Олимжон кўчаси, 28-уй 1-хонадонда яшовчи фуқаро Тошбуви Мелибоеванинг бир неча йиллардан буён қандли диабет касаллиги ҳамда инсульт билан тўшакда ётганлиги аниқланди. Фуқаро бугунги кунда қизи билан яшаётган бўлиб, ижтимоий аҳволи оғир эканлиги маълум бўлди. Ишчи гуруҳи томонидан фуқаро Т.Мелибоева шу куни маҳалланинг кам таъминланган оилалар рўйхатига киритилди ва ушбу фуқарога ҳар ойда моддий ёрдам берилиши юзасидан ҳужжатлари расмийлаштирилди. Бундан ташқари унинг имкониятлари ҳисобга олиниб, туман Тиббиёт бирлашмасидан бепул дори-дармонлар билан таъминлаш чоралари белгиланди. Ишчи гуруҳи томонидан ўтказилган суҳбатда “Ғ.Ғулом” маҳалласи, Саркисьев кўчасида яшовчи кам таъминланган фуқаро Дилноза Каримова ҳамда Ҳ.Олимжон кўчасида яшовчи фуқаро Ойсара Усмоновалар коллежни битиргандан буён ишсиз юрганликлари аниқланди. Шу куни ҳар иккала фуқаронинг ҳужжатлари расмийлаштирилиб, Дилноза Каримова “Нурли дон” акционерлик жамиятига лаборант вазифасига Ойсара Усмонова туман Тиббиёт бирлашмасига ҳамшира вазифасига ишга жойлаштирилди. Достон ЗОКИРОВ, Ўзбекистон “Адолат” СДП Жиззах вилоят Кенгаши матбуот котиби   ...

Батафсил
News

Давра суҳбати муҳим ва долзарб мавзуга бағишланди

Ўзбекистон “Адолат” СДП Жиззах вилоят Кенгаши томонидан Жиззах давлат педагогика институтининг мажлислар залида “Глабаллашув жараёнидаги мафкуравий таҳдидларга қарши мустаҳкам маънавий иммунитет” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди. Мазкур давра суҳбатида партиянинг вилоят Кенгаши аппарати ходимлари, Халқ депутатлари Жиззах шаҳар Кенгаши депутатлари, ўқитувчи ва талабалар, партия фаоллари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этишди. Тадбирни партиянинг Жиззах вилоят Кенгаши бош мутахассиси Шахноза Соатова очиб берар экан бугунги инсоният турли хил ғоялар ва сиёсий курашлар бутун жаҳон миқёсида авж олаётган, ғоявий қарама-қаршиликлар кескинлашаётган бир шароитда яшамоқда. Шундай экан, мураккаб глобаллашув даврида ёшларимиз қалби ва онгини турли зарарли ғоялар таъсиридан ҳимоя қилиш, уларни миллий истиқлол ғоясига садоқат ва Ватанга муҳаббат руҳида камол топтириш долзарб вазифалардан бири эканлигини таъкидлаб ўтди. Юртимизда жамиятда юксак маънавий фазилатларни камол топтириш, униб-ўсиб келаётган авлодни миллий анъаналаримизга ҳурмат-эҳтиром, она Ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялаш, уларни маънавиятимизга ёт зарарли ғоялар таъсиридан ҳимоялаш борасида кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда. Бизнинг ҳозирги кунда энг муҳим ва энг долзарб вазифаларимиздан бири ҳам жамиятимиз аъзоларини, авваламбор, вояга етиб келаётган ёш авлодни камол топтириш, уларнинг қалбида миллий ғоя, миллий мафкура, ўзлигини англаш, миллий ва умумбашарий қадриятлар руҳида тарбиялашдан иборатдир. Давра суҳбатида мафкуравий иммунитетни шакллантиришда миллий ва умуминсоний қадриятларнинг ўрни, глобал тармоқда ахборот хавфсизлиги муаммолари, маънавий таҳдидлар ва уларга қарши курашиш масалалари каби мавзуларда маърузалар тингланди. Тадбир сўнгида иштирокчиларга мавзуга оид видеоролик номойиш этилди ҳамда улар билан ўзаро фикр алмашилди. Достон ЗОКИРОВ, Ўзбекистон “Адолат” СДП Жиззах вилоят Кенгаши Матбуот котиби ...

Батафсил

АЛОҚА

Манзилимиз: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқ тонги кўчаси, 23-уй. Мўлжал: Озарбайжон Республикаси элчихонаси:

Телефон: 71-2730731 71-2884654 (139)

Электрон манзил: adolat.sdp@exat.uz

САЙТ ТЕСТ РЕЖИМИДА ИШЛАМОҚДА:

www.adolat.uz веб-сайти 2018 йилнинг 21 май куни электрон ОАВ сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 1232. Муассис: Ўзбекистон Адолат СДП. Таҳририят манзили: 100043, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқтонгги кўчаси, 23-уй. Электрон манзил: info@adolat.uz

Сайт материалларидан фойдаланилганда Фойдаланиш шартларига амал қилиниши шарт. Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг оммавийахборот воситалари тўғрисидаги ҳамда муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган

#

Мурожаатингиз учун рахмат!