ЖИЗЗАХ

Манзил: Жиззах шаҳри, Ш.Рашидов шох кўчаси 63-уй

Телефон: (72) 226-61-32, 226-61-22

Электрон манзил:  jizzax@adolat.uz

Янгиликлар
News

Пленумдан — пленумгача: фаолиятни жонлантириш юзасидан зарурий кўрсатмалар берилди

Ўзбекистон “Адолат” СДП Жиззах вилояти Кенгашининг навбатдаги Пленуми бўлиб ўтди. Партиянинг вилоят Кенгашида бўлиб ўтган мазкур Пленумда барча даражадаги тузилмалар ва депутатлик корпусининг 2018 йилнинг 9 ойи мобайнида амалга оширган ишлари, эришилган ютуқлари баробарида йўл қўйилган камчиликлар танқидий-таҳлилий нуқтаи назардан кўриб чиқилди. Пленум кун тартибида “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” Давлат дастурини амалга оширишда Ўзбекистон “Адолат” СДП Жиззах вилоят Кенгашининг иштироки, 2018 йилнинг ўтган давридаги фаолияти ва устувор вазифалари юзасидан партиянинг вилоят Кенгаши раиси, Халқ депутатлари вилоят Кенгашидаги депутатлик гуруҳи раҳбари О.Шукуровнинг ахборти эшитилди. Мазкур Пленумда 2018 йил давомида партиянинг амалий ҳаракатлар Дастурида кўзда тутилган устувор вазифаларни ҳаётга татбиқ этиш мақсадида ишлаб чиқилган партиявий лойиҳалар доирасидаги амалий ишларга асосий эътибор қаратилди. Бунинг натижасида партиянинг аҳоли орасига кириб бориши, халқ билан бевосита мулоқот ўрнатиши таъминланди ва тарғибот-ташвиқот тадбирлари олиб борилди. Ҳар ҳафтанинг чоршанба куни халқ билан юзма-юз мулоқот ўрнатиш мақсадида “Адолат – қонун устуворлигида” лойиҳаси доирасида ўтказиладиган очиқ мулоқотлар, мактабгача таълим муассасалари ҳамда умумтаълим мактабларидаги аҳволни яхшилашга қаратилган “Фарзандлари соғлом юрт – қудратли бўлур” лойиҳаси доирасида, аҳолининг сиёсий-ҳуқуқий саводхонлигин оширишга қаратилган “Сиёсий-ҳуқуқий билимларни мустаҳкамлаш – демократик жамият пойдевори” лойиҳалари доирасида амалга оширилаётган ишлар таҳлил этилди. Шунингдек йиғилишда партия аъзоларининг ижтимоий-иқтисодий соҳаларда олиб борилаётган ислоҳотлардаги фаол иштироки орқали ҳалқ ишончига сазовор бўлаётганлиги эътироф этилиб, шаҳар ва туман Кенгашлари фаолиятини янада жонлантириш юзасидан зарурий кўрсатмалар берилди. Пленум сўнггида муҳокама этилган масалалар юзасидан керакли таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилиб, Пленумнинг тегишли қарорлари қабул қилинди. Достон ЗОКИРОВ, Ўзбекистон “Адолат” СДП Жиззах вилоят Кенгаши матбуот котиби ...

Батафсил
News

Депутат ташаббуси: энди болажонлар янги боғчада таҳсил олишади

Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Дўстлик туман Кенгаши ходимлари ва депутатлари туманда аҳоли билан очиқ мулоқотлар олиб бориб, жойлардаги кўплаб муаммоларни бартараф этишга, аҳолининг таклиф ва мурожаатлари асосида уларнинг оғирини енгил, мушкулини осон қилишга кўмаклашишмоқда. Бунда, айниқса, мутасадди ташкилотларга депутатлик сўровлари юбориш имкониятидан самарали фойдаланилмоқда. Шу мақсадда партия депутатлик гуруҳи томонидан кўплаб амалий ишлар амалга оширилди. Шундай амалий ишлардан бири тумандаги “Наврўз” ШФЙ ҳудудида жойлашган 11-сонли “Шодлик” мактабгача таълим муассасаси биносининг капитал таъмирдан чиқарилиши бўлди. Партия депутатлик гуруҳи томонидан “Мактабгача таълим – кадрлар тайёрлашнинг бирламчи бўғини” лойиҳаси доирасида туман ҳудудидаги 16 та мактабгача таълим муассасаларининг 11 тасида МТМларнинг ҳолати, тарбияланувчиларнинг овқатланиш тартиби, уларнинг сонининг санитария-гигиеник талабларга мослиги ҳолатлари ўрганиб чиқилди. Ўрганишлар натижасида 1975 йилда қурилган тумандаги 11-сонли “Шодлик” мактабгача таълим муассасасининг 43 йилдан буён умуман таъмирланмаганлиги натижасида ачинарли аҳволга келиб қолганлиги маълум бўлди. Мазкур мактабгача таълим муассасаси биносининг капитал таъмирланиши 2019 йилнинг 2 ярмига мўллжалланган эди. Аммо туманнинг жорий йил 24 январда бўлиб ўтган навбатдаги 34-сессиясида Халқ депутатлари Дўстлик туман Кенгаши депутати Омонгул Ҳайитова томонидан 11-сонли “Шодлик” мактабгача таълим муассасаси биносининг таъмирланиши масаласи кўтариб чиқилди. Натижада ушбу масала ижобий ҳал этилиб, МТМ биноси замонавий услубда жаҳон андозаларига тўла жовоб берадиган ҳолда капитал таъмирдан чиқарилди. Ҳозирги кунда 90 нафарга мўлжалланган мазкур мактабгача таълим муассасасида 6 та гуруҳ бўлиб, 100 нафардан ортиқ болажонлар тарбияланмоқда. Депутатларимиз томонидан амалга ошираётган бу каби амалий ишлар партиямизнинг дастурий мақсад-вазифаларни рўёбга чиқаришда, мавқеини мустаҳкамлашда ҳамда хайрихоҳлар сафининг янада кенгайишида муҳим аҳамият касб этади. Достон ЗОКИРОВ Ўзбекистон “Адолат” СДП Жиззах вилоят Кенгаши матбуот котиби ...

Батафсил
News

Амалий мулоқотларда хайрихоҳлар сафи кенгаймоқда

Бугунги кунда ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг муҳим йўналишлари бўйича ташаббуслар билан чиқиш, аҳолини ўйлантириб келаётган долзарб ҳаётий масалаларни чуқур ўрганиш ва ҳал этишда маҳаллий Кенгашлардаги депутатлар, партия гуруҳлари фаоллиги муҳим аҳамият касб этади. Партия дастурий мақсадлари, сайловолди платформасидан келиб чиқадиган устувор вазифалар, қонунлар ва бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларнинг жойлардаги ижросини таъминлашда фаоллик кўрсатиш, тегишли корхона, ташкилот ва мансабдор шахсларга фуқаролар манфаатларини ҳимоялаш юзасидан депутатлик сўровлари билан чиқиш, уларнинг ҳисоботини эшитиш, долзарб ҳудудий масалаларни маҳаллий Кенгашлар сессиялари кун тартибига киритиш ва депутатлик назоратини олиб бориш энг муҳим вазифа. Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Дўстлик туман Кенгаши ходимлари, депутатлар аҳоли билан мулоқот қилиб, жойлардаги кўплаб муаммоларни бартараф этишга кўмаклашмоқда, аҳолининг таклиф ва мурожаатларини ўрганишга алоҳида эътибор қаратмоқда. Бунда, айниқса, мутасадди ташкилотларга депутатлик сўрови юбориш имкониятидан самарали фойдаланилмоқда. Жорий йилнинг ўтган 9 ойи мобайнида партиянинг туман Кенгашидаги депутатлик гуруҳи томонидан фуқаролардан келиб тушган мурожаатлар асосида маҳаллий давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари мансабдор шахсларига уларнинг ваколатига кирувчи масалалар бўйича асосланган тушунтириш бериш ёки ўз позициясини баён қилиш талаби билан жами 54 та депутатлик сўровлари юборилган. Улардан 8 таси қонун ва ҳукумат қарорларининг жойлардаги ижроси депутатлик назорати бўйича, 46 таси фуқаролар мурожаатлари асосида ҳал этилган шикоятлар бўйича юборилган депутатлик сўровларидир. Ушбу юборилган депутатлик сўровларининг 40 таси ижобий ҳал этилиб, қолган 14 та сўровни ҳал этиш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди. — Аҳоли билан мулоқотлар чоғида кўчаларга тунги чироқлар ўрнатиш, ички йўлларни созлаш, спорт майдончалари барпо этиш каби масалалар кўтарилмоқда, беморлар ва ижтимоий кўмакка муҳтож фуқаролардан турли масалаларда мурожаат бўлмоқда. Уларга мутасадди ташкилот ва ҳомийлар кўмагида ечим топилмоқда, - дейди Ўзбекистон “Адолат” СДП Дўстлик туман Кенгаши раиси Муҳаммад Ялгашев. — Амалий мулоқотларни мунтазам ташкил этиш, аҳоли мурожаатларига қулоқ тутиш, уларнинг талаби ва манфаатларидан келиб чиққан ҳолда иш олиб бориш, амалий ёрдам кўрсатиш асосий вазифамизга айланган. Бу жараёнда партиямиздан маҳаллий Кенгашларга сайланган депутатлар билан ҳамкорликда иш олиб боришга эътибор қаратяпмиз. Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Гулнора Рахматовага Ғ.Ғулом МФЙда яшовчи фуқаро Шахзод Ғайбуллаев томонидан куз-қиш мавсуми яқинлашиб қолгани боис уйининг том қисмини ёпишда моддий ёрдам сўраб қилган мурожаати асосида Ғ.Ғулом МФЙ раиси Қ.Хасанов иштирокида маҳалла аҳли билан учрашув ўтказилди. Учрашув сўнгида Ғ.Ғулом МФЙ раиси Қахрамон Хасановнинг ёрдамида ҳашар йўли билан фуқаро Шахзод Ғайбуллаев уйининг том қисми ёпиб берилди. Шуниингдек Ғ.Ғулом МФЙ Саркисов кўчаси 15а/12 хонадаонда истиқомат қилувчи фуқаро Муҳаббат Келдиёрова бронхит асма билан оғриганлиги ва даволанишга моддий имконияти ёқлиги сабабли даволанишда моддий ёрдам сўраб қилган мурожаати асосида депутат Гулнора Раҳматова томонидан Дўстлик туман тиббиёт бирлашмасига депутатлик сўрови юборилди. Натижада фуқаро Муҳаббат Келдиёровага Дўстлик туман тиббиёт бирлашмаси томонидан соғлигини тиклаш учун зарур бўладиган 1.200.000 сўмлик дори-дармон воситалари ажратиб берилди.   Халқ депутатлари Дўстлик туман Кенгаши депутати Омонгул Хайитова ва партиянинг туман Кенгаши билан биргаликда партиянинг “Адолат – қонун устуворлигида” лойиҳаси доирасида ўтказиладиган очиқ мулоқотлар давомида “Наврўз” ШФЙдаги 6-умумий ўрта таълим мактаби маъмурияти томонидан мактаб кутубхонасида бадиий китобларнинг етишмаслигига оид келиб тушган мурожаат асосида бир қатор ҳамкор ташкилотлар ва ҳомийлик маблағларини жалб қилган ҳолда мактаб кутубхонасига 100 дан ортиқ бадиий қитоблар совға қилинди. Жорий йилнинг апрель ойидан партия депутатлик гуруҳи томонидан “Мактабгача таълим – кадрлар тайёрлашнинг бирламчи бўғини” лойиҳаси доирасида туман ҳудудидаги 16 та мактабгача таълим муассаларининг 11 тасида МТМларнинг ҳолати, тарбияланувчиларнинг овқатланиш тартиби, уларнинг сонининг санитария-гигиена талабларига мослиги ҳолатлари ўрганиб чиқилди. Ўрганишлар натижасида “Наврўз” ШФЙ ҳудудида жойлашган 11-сонли “Шодлик” мактабгача таълим муассасаси биноси ачинарли аҳволга келиб қолганлиги аниқланди. Мазкур МТМ биносини таъмирлаш юзасидан Халқ депутатлари Дўстлик туман Кенгаши депутати Омонгул Хайитова томонидан туман Кенгаши сессиясига масала киритилиб, 11-сонли “Шодлик” мактабгача таълим муассасаси биноси капитал таъмирдан чиқарилди. Ўзбекистон “Адолат” СДП Дўстлик туман Кенгаши фаоллари тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар, марҳумлар хотираларига бағишланган тадбирлар ўтказилишини тартибга солиш борасида ҳам муаййан саъй-ҳаракатларни амалга ошириб келмоқда. Бу борада жамоатчилик назоратини ўрнатиш, оилавий тадбирларни камхарж амалга ошириш юзасидан аҳоли орасида тарғибот ва тушунтириш ишлари олиб борилмоқда. Депутат — ўзи сайланган ҳудуд вакили. Шундай экан, унинг учун масаланинг катта-кичиги бўлмайди. Сайловчиларни қийнаётган, ўйлантираётган ҳар қандай муаммони ўз вақтида аниқлаб, уларни бартараф этиш чораларини кўриш депутатнинг асосий вазифасидир. Ўзбекистон “Адолат” СДПдан маҳаллий Кенгашларга сайланган депутатлар амалга ошираётган бу каби амалий ишлар дастурий мақсад-вазифаларни рўёбга чиқариш, партиянинг мавқеини мустаҳкамлаш ҳамда хайрихоҳлар сафининг янада кенгайишида муҳим аҳамият касб этади. Достон ЗОКИРОВ, Ўзбекистон “Адолат” СДП Жиззах вилоят Кенаши матбуот хизмати котиби ...

Батафсил
News

“Истеъдод клуби” аъзолари юксак марраларни кўзламоқда

Бугунги кунда мамлакатимизда юксак маънавиятли, замонавий билим ва касб-ҳунарларга, ўз мустақил фикрига эга бўлган ёшларни миллий ва умуминсоний қадриятлар руҳида тарбиялаш устувор вазифалардан бири этиб белгиланган. Ҳозирда Ўзбекистон аҳолисининг 60 фоиздан ортиғини ташкил этаётган маънавий жиҳатдан етук, иродаси бақувват, юксак салоҳиятли ёшлар юртимиз тараққиёти тақдирини белгилашда алоҳида аҳамият касб этади. Шунинг учун ҳам Юртбошимиз томонидан фарзандларимизнинг қалби ва онгида мафкуравий иммунитетни кучайтириш лозимлигини, қолаверса, асрлар мобайнида шаклланган миллий анъаналаримиз, аждодларимизнинг бой маънавий меросига таянган ҳолда “оммавий маданият” кўринишида кириб келаётган турли таҳдидлар, гиёҳвандлик, экстремизм, миссионерлик каби бало-қазолардан асрашимиз кераклигини бот-бот таъкидланмоқда. Бу масалада оила – маҳалла – таълим муассасаси ҳамкорлигини самарали йўлга қўйиш баробарида кейинги йилларда мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштиришда ўрни ва роли ошиб бораётган жамоат ташкилотлари, сиёсий партиялар, фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари фаоллигини ошириш долзарб аҳамият касб этади. Ёшларимиз ўртасида ҳуқуқий маданият, соғлом турмуш тарзини, жисмоний тарбия ва спортни тарғиб қилишга қаратилган ишларнинг самарасини ошириш партиямизнинг устувор вазифаларидан биридир. Бу борада, Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Сиёсий Кенагаши Марказий аппарати ташаббуси билан ташкил этилган “Истедод клуби” ҳам алоҳида аҳамият касб этмоқда. Юксак маънавиятли, мустақил фикрлайдиган, замонавий билим ва касб-ҳунарларни пухта эгаллаган ёшларни тарбиялаш мақсадида ташкил этилган “Истедод клуби” ҳозирда фаол, талабчан ёшларни бир нуқтага жам қилмоқда. Шундай имкониятлардан унумли фойдаланаётган тенгдошларимиздан бири партиямизнинг фаол аъзоси, партиянинг Жиззах шаҳар Кенгаши “Ёш адолатчилар” қаноти раиси Шахбоз Эргашевдир. Ёшлигидан ҳар соҳада фаолликни қўлдан бермай келаётган Шахбоз орзуларини амалга ошириш мақсадида ўқиб ўрганди, йиллар давомида ўз устида тинимсиз ишлди. 2015 йил Жиззах Ҳуқуқшунослик коллежига ўқишга кирди. Ўқиш давомида ўзининг инновацион ғоялари билан қатор кўрик-танловларда ташаббус кўрсатди ва фахрли ўринларни эгаллади. Жумладан 2017 йил партиямиз томонидан ташкил этилган “Адолат билимдони” кўрик танловининг вилоят босқичида биринчи ўринни эгаллаб республика босқичида фаол иштирок этди. - Шахбоз интилувчан талабаларимиздан бири, – дейди устози Дилшод Муҳаммадиев. – У ҳаракатчанлиги, излунувчанлиги билан бошқа талабалардан ажралиб туради. Шахбоз ўзининг ғоялари, қизиқарли таклиф ва мулоҳазалари билан ўқитувчилар эътиборига тушган. Унинг таълим олиш жараёнида кўрсатаётган фаоллиги юртимизда ўтказилиб келинаётган турли кўрик-танловларда муносиб рағбатлантирилмоқда. Жиззах ҳуқуқшунослик коллежининг 2017-2018 ўқув йилини энг фаол ўқувчиси сифатида тамомлаган қахрамонимиз 3 босқичли имтиҳонларни аъло баҳоларга топшириб жорий йилда Хитой “Hospitality institute of Sanya” (Саня меҳмондўстлик институти)нинг Халқаро иқтисодиёт ва савдо-сотиқ йўналиши бўйича имтиёзли равишда ўқишга қабул қилинди. Шахбоз Эргашев, партиянинг Жиззах шаҳар Кенгаши “Ёш адолатчилар” қаноти раиси – Мен бугун хурсандчилигимни, ҳаяжонимни сўз билан изоҳлаб бера олмайман. Мен талаба бўлиш бахтига мушарраф бўлдим. Мен каби ёшларга мана шундай имкониятларни яратиб бераётган Юртбошимиздан миннатдорман. Қолаверса, партиянинг вилоят Кенгаши қошида ташкил этилган “Истеъдод клуби” мен каби ёшларни қўллаб-қувватлаб, иқтидор ва истеъдодларини юзага чиқаришда катта аҳамият касб этмоқда. Достон ЗОКИРОВ, Ўзбекистон “Адолат” СДП Жиззах вилояти Кенгаши матбуот котиби ...

Батафсил
News

Юз марта эшитгандан бир марта кўрган афзал: Жиззахда кўргазмали семинар

Жамиятимизни демократлаштириш, фуқаролик жамиятини қарор топтириш мақсадлари замирида аслида инсон манфаатлари, юртимизнинг, тараққиётимизнинг таянчи ва суянчи бўлган ёшлар турар эди. Ўтган ниҳоятда қисқа вақт давомида қабул қилинган қарор, фармон ва қонунлар айнан ёшлар масаласига бағишланди.  Президентимизнинг 2018 йил 27 июндаги “Ёшлар — келажагимиз” Давлат дастури тўғрисида”ги фармони мамлакатимиз ёшларининг жамият сиёсий-ижтимоий, маънавий соҳасидаги кенг қамровли ҳуқуқларини кафолатлаб бериш билан бирга, баркамол авлод тарбияси учун дастлабки ва ҳал қилувчи ҳуқуқий асосларни белгилаб берди. Ўзбекистон “Адолат” СДП Жиззах вилоят Кенгаши ташаббуси билан Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши ҳамкорлигида партиянинг Зарбдор туман кенгашида Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 27 йиллигига бағишланган “Ёшлар — келажагимиз” Давлат дастурининг мазмун-моҳиятини кенг жамоатчиликка етказиш мақсадида наъмунавий ўқув-семинар ташкил этилди. Семинарда партиянинг вилоят Кенгаши ходимлари, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши ходимлари, Халқ депутатлари вилоят, туман Кенгаши депутатлари, таълим муассасаларининг маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарлари, имом-хатиблар, МФЙ раислари ва маҳалла фаоллари, маҳаллаларда ҳурмат-эътибор қозонган нуроний отахон ва онахонлар, ёшлар сиёсати масалалари бўйича ҳоким ўринбосарлари, партия фаоллари ва ОАВ вакиллари иштирок этишди Тадбир касб-ҳунар коллежлари ва умумтаълим мактаблари ўқувчиларининг “Азиз ва ягонамсан, жонажон Ўзбекистоним” мавзусига бағишланган расмлар кўргазмасидан бошланди. Ушбу кўргазмани ташкил этишдан кўзланган мақсад- мамлакатимизда тинч ва осуда ҳаётимиз барқарорлигини, сарҳадларимиз даҳлсизлигини таъминлаш йўлида кенг кўламли ислоҳатлар амалга оширилаётгани, Ватанимизда ҳукм сураётган тинчлик ва фаровонликни асраб-авайлашга ҳар бир фуқаро маъсул экани, айниқса, бу борада ёшларнинг маъсулиятини янада оширишдан иборатдир. Кўргазмада юртимиз тинчлигини асраб-авайлаш, тўкинлиги ва ободлигини таъминлаш, миллатимизга ёт ғояларга қарши курашиб, ижтимоий-маънавий муҳитни янада соғломлаштириш, миллатлараро тотувликни мустаҳкамлаш, бугунги ёшларнинг дунёқараши, ватанга бўлган меҳри ва келажакка умид кўзи билан қараб камол топаётганлари ўз ифодасини топди.   Кўргазмадан сўнг тадбир иштирокчилари партиянинг “Тозалик йўлида бирлашайлик” лойиҳасининг халқ фаровонлиги йўлидаги аҳамияти” мавзусидаги маънавий-маърифий тадбир доирасида партиядошларимиз томонидан Зарбдор туманида амалга оширилган ободончилик ва бунёдкорлик ишлари билан танишишди. Лойиҳа доирасида ташкил этилган кўрик-танлов ғолиблари “Энг тоза хонадон”, “Энг тоза кўча”, “Энг тоза маҳалла” номинациялари бўйича тақдирланишди. Партиямиз фаоллари томонидан олиб борилган тарғибот ишлари, лойиҳадан кўзланган мақсад кенг жамоатчиликка етказилгани, тиббиёт ва таълим муассасалари ҳамда ўзини-ўзи бошқариш органлари билан ҳамкорлик ўз самарасини бермоқда. Ўтказилган мазкур тадбирлар давомида иштирокчилар бунга ишонч ҳосил қилишди. Шундан сўнг семинар иштирокчилари туманнинг қатор мактабгача таълим муассасаларига ташриф буюришиб, туман Мактабгача таълим муассасалари бўлими билан ҳамкорликда партиянинг “Мактабгача таълим – кадрлар тайёрлашнинг бирламчи бўғини” лойиҳаси доирасида  мамлакатимизда ҳар томонлама соғлом ва баркамол авлодни вояга етказиш, уларни спортга кенг жалб этиш мақсадида ташкил этилган шашка ва шахмат майдончаларининг очилиш маросимида иштирок этишди. Очилиш маросимида болажонларнинг шашкани моҳирлик билан ўйнашлари, улар томонидан айтилган куй-қўшиқлар барчага илиқ кайфият бағишлади. Куннинг иккинчи ярмида партиянинг вилоят Кенгаши ҳодимлари, туман ва шаҳар Кенгаши раислари ҳамда партия фаоллари билан биргаликда “Ёшлар келажагимиз” Давлат дастури юзасидан тумандаги МФЙларда уюшмаган ёшлар билан очиқ мулоқот ва тарғибот ишларини олиб боришди. Ориф Шукуров, Ўзбекистон «Адолат» СДП Жиззах вилоят кенгаши раиси:   — Ёшлар барча замонларда ҳам жамиятнинг энг илғор, янгиликларга ўч ва курашчан қисми саналган. Шу билан бирга, улар ҳамиша катталарнинг назорати, танқид-таҳлил нигоҳи остида бўлган. Ушбу семинар ҳам ёшларимизнинг маънавий қиёфасида бир қатор ижобий ўзгаришлар акс этишига, миллий ва умумбашарий қадриятлар ҳақидаги тасаввурларини кенгайишига хизмат қилади, деб ўйлайман. Шундан сўнг, партиянинг туман ва шаҳар Кенгаши раислари иштирокида йиғилиш ўтказилиб, унда партиянинг вилоят Кенгаши раиси ўринбосари Ж.Қаршиев томонидан “Партия ишини ташкил этишнинг долзарб вазифалари ва номенклатура ҳужжатларининг юритилиши” мавзусида маъруза қилинди. Семинар якунида иштирокчилар ўз фаолиятларини янада жонлантиришга, бу борада кенг жамоатчилик орасига чуқур кириб боришга келишиб олдилар.   Достон ЗОКИРОВ, Ўзбекистон “Адолат” СДП Жиззах вилоят Кенгаши матбуот хизмати котиби ...

Батафсил
News

Одам савдоси муаммоси ёшлар муҳокамасида

Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Жиззах вилоят Кенгаши ташаббуси билан бир қатор ташкилотлар ҳамкорлигида “Одам савдоси, экстремизм ва терроризм: инсон ҳуқуқ ва эркинликларига таҳдид” мавзусига бағишланган давра суҳбати ташкил этилди. Жиззах шаҳридаги “Сайилжой” академик лицейида бўлиб ўтган давра суҳбатида Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Жиззах вилоят Кенгаши ходимлари, Халқ депутатлари Жиззах шаҳар Кенгаши депутати Дилбар Ҳакимова, “Сайилжой” академик лицейининг ўқитувчи ва ўқувчилари, партия фаоллари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этишди. Одам савдоси нафақат бизни юртимизда балки дунё халқларини  ташвишга солаётган жиддий муаммолардан биридир. Зеро бу иллат ҳудуд ва чегара танламайди. Ачинарлиси, одам савдоси жиноятидан жабрланганларнинг 80 фоизини аёллар ва болалар ташкил этади. Айрим кишиларнинг ишонувчанлиги, етарли ҳуқуқий билимларга эга эмаслиги  бу жиноятнинг кескинлашувига сабаб бўлмоқда. Ушбу тадбирдан кўзланган асосий мақсад ҳам одам савдоси жиноятининг мудҳиш оқибатларини фуқароларга, айниқса, ёшларга тушунтириш, ёшларни одам савдоси қурбонига айланиб қолишларининг олдини олиш чораларини кўриш ҳамда ёшлар ўртасида ноқонуний меҳнат миграциясининг олдини олишдан иборат эди. Тадбирни партиянинг вилоят Кенгаши раиси ўринбосари П.Ҳамзаев очиб берар экан, бугунги кунда, мамлакатимизда давлатлараро миграция жараёнлари бирмунча фаоллашганлигини, фуқароларнинг меҳнат қилиш, таълим олиш, туризм ва шу каби турли мақсадларда бошқа давлатларга чиқиши, эркин фаолият олиб бориши учун янада кўпроқ имкониятлар яратиб берилаётганлигини таъкидлаб ўтди. Афсуски, берилган бундай имкониятлардан барча ҳам унумли фойдаланаётгани йўқ. Шундан сўнг давра суҳбати иштирокчилари ёшларга одам савдосига қарши кураш муаммоси долзарб муаммолардан бири эканлигини, ундан ёшларнинг жабрланиши ўсиб келаётган ёш авлодга руҳий, маънавий ва жисмоний жиҳатдан салбий таъсир кўрсаётганлигини, ўзининг гирдобига асосан ёшларни ва аёлларни тортаётганлиги билан катта ташвиш ва хавотир уйғотаётганлигини таъкидлаб ўтишди. Тадбир сўнгида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислар томонидан тегишли жавоблар олишди. Достон ЗОКИРОВ, Ўзбекистон “Адолат” СДП Жиззах вилоят Кенгаши матбуот хизмати котиби ...

Батафсил
News

Жиззахда кўрик-танлов ғолиблари аниқланди

Ўзбекистон “Адолат” СДП Жиззах вилоят Кенгаши томонидан “Адолатли қайнона” кўрик-танловининг вилоят босқичи ўтказилди. Жиззах шаҳридаги Санъат коллежи фаоллар залида бўлиб ўтган танловда Халқ депутатлари Жиззах вилоят, туман ва шаҳар Кенгаши депутатлари, “Аёллар қаноти” вилоят Кенгаши аъзолари, партия фаоллари ҳамда маҳаллалардаги ёши улуғ онахонлар иштирок этишди. Тадбирни очиб бериш учун партиянинг вилоят Кенгаши раиси ўринбосари П.Ҳамзаев сўзга чиқиб, танловнинг асосий мақсади – жамият ривожи, халқ фаровонлиги ҳамда оила барқарорлиги йўлида фаолият юритаётган ташаббускор қайноналарни аниқлаш, шунингдек, фаол аёлларни қўллаб-қувватлаш, оила институтини мустаҳкамлаш, ажралишларнинг олдини олишга қаратилган кенг қамровли ишларни ҳамкорликда амалга ошириш эканлигини таъкидлаб ўтди. Шу каби мақсадларни инобатга олиб ташкиллаштирилган “Адолатли қайнона” кўрик-танловининг Жиззах вилояти босқичи ҳам кўтаринки руҳда бўлиб ўтди. Кўрик-танловнинг шаҳар ва туман босқичида ғолибликни қўлга киритган энг фаол, билимли ва зукко, партиямизга хайрихоҳ аёллар Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясининг фаолияти борасидаги билимларини яна бир бор синовдан ўтказишди. Иштирокчиларнинг ҳар бир шарт бўйича чиқишларини партия фаоллари, Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари депутатлари ҳамда жамоат ташкилотлари ходимларидан ташкил топган ҳакамлар ҳайъати муносиб баҳолаб борди. Тадбирда вилоятимизнинг 10 та туманларидан ташриф буюрган иштирокчилар пухта тайёргарлик билан келганликлари яққол намоён бўлди. Адолатли қайноналар томонидан оилаларнинг ажралишларига сабаб бўлаётган ҳолатлар саҳна кўриниши орқали намойиш этилди. Масалан: дабдабали тўйдан сўнг қарзга ботган, охири уй-жойини сотишга мажбур бўлган, қарзидан қутула олмай, касалхонага тушиб қолганлар, “Келин салом” маросимида қайнонанинг келин берган совғасини менсимай низо чиқариши ёки келиннинг олиб келган сепидан норози бўлиб, тўйни тўхтатаётган қайноналар, ўжар қайнонанинг ҳомиладор келинига нотўғри муносабати, ўғли фарзандли бўлса, келинининг ота-онасидан суюнчисига енгил машина талаб этиб, ёш оилаларни барбод бўлишига сабабчи бўлаётган қайноналар акс эттирилди. Ҳакамлар ҳайъати иштирокчиларни баҳолашда Ўзбекистон Республикасининг Оила кодекси, партия фаолиятига доир билими ва дунёқарашини, оила ва маҳалла муносабатлари билан боғлиқ миллий анъаналарни, ёшларнинг маънавияти, маданияти ва маърифатини янада юксалтириш орқали оилаларда баркамол авлодни улғайтиришдаги ибратли тажрибасига ҳам эътибор қаратишди. Беллашув якунида Жиззах шаҳар Кенгаши аъзоси Мустафаева Саҳобат юқори балл тўплаб танловнинг Республика босқичига йўлланмани қўлга киритди. Саҳобат Мустафаева Кўрик-танловининг вилоят босқичи ғолиби: – Танловга катта қизиқиш билан тайёргарлик кўрдим, — дейди Жиззах шаҳридаги ”Шодлик” маҳалла фуқаролар йиғинининг кексалар ва фахрийлар ишлари бўйича раис ўринбосари,  танловда фахрли биринчи ўринни қўлга киритган Саҳобат Мустафаева. – Бу жараёнда Конституциямизни, Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Низом ва дастурларини ўқиб-ўрганишга, яхши ўзлаштиришга ҳаракат қилдим. Бундай тадбирлар аёлларнинг жамиятдаги ролини оширишга ва янада мустаҳкамлашга хизмат қилади, деб ўйлайман. Зарбдор тумани Кенгаши аъзоси Бурхонова Зебинисо опа иккинчи, Зафаробод туман Кенгаши вакиласи Исаева Мунаввара опа учинчи ўринни эгаллашди. Кўрик-танлов ғолиб ва иштирокчилари Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Жиззах вилоят Кенгашининг махсус дипломи, ташаккурномалари ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланишди. Тадбирда Маданият ишлари Жиззах шаҳар бўлимининг истеъдодли хонандалари томонидан ижро этилган куй-қўшиқлар ва жозибали рақслар тадбир иштирокчиларига кўтаринкилик баҳш этди. Достон ЗОКИРОВ,   Ўзбекистон “Адолат” СДП Жиззах вилоят Кенгаши Матбуот котиби ...

Батафсил
News

Болажонларнинг қувончи чексиз

Бугунги кунда таълим-тарбиянинг бош бўғини бўлган мактабгача таълим муассасаларида болажонлар учун яратиб берилаётган шарт-шароитларни яхшилашга, кенгайтиришга жиддий эътибор қаратиш ва ёндашиш ўта долзарб масалага айланди. Шундан келиб чиққан ҳолда жорий йилнинг 11 июль куни Ўзбекистон “Адолат” СДП Жиззах вилоят Кенгаши томонидан вилоят Мактабгача таълим муассасалари бошқармаси билан ҳамкорликда партиянинг “Мактабгача таълим – кадрлар тайёрлашнинг бирламчи бўғини” лойиҳаси доирасида мамлакатимизда ҳар томонлама соғлом ва баркамол авлодни вояга етказиш, уларни спортга кенг жалб этиш мақсадида Жиззах шаҳридаги 6, 10, 34-сонли мактабгача таълим муассасаларида ташкил этилган шахмат ва шашка майдончаларининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши Марказий аппарати бўлим мудирлари Муҳаммаджон Джўраев, Райхона Ўрманова, партиянинг вилоят Кенгаши раиси Ориф Шукуров, мактабгача таълим муассасаси ходимлари ва ота-оналар, партия фаоллари ва ОАВ вакиллари иштирок этишди. Партия ташаббуси билан “Мактабгача таълим – кадрлар тайёрлашнинг бирламчи бўғини” лойиҳаси доирасида мактабгача таълим муассасаларида ташкил этилаётган шашка ва шахмат майдончаларидан бу ерда тарбияланаётган болажонлар ва уларнинг ота-оналари беҳад мамнун. Болажонларнинг шашкани моҳирлик билан ўйнашлари барчага илиқ кайфият бағишлади. Бошқа мактабгача таълим муассасалари ходимлари ҳам бундан наъмуна олган ҳолда ўз мактабгача таълим муассасаларида шашка ва шахмат майдончаларини ташкил этишга қизиқиш билдиришмоқда. Қувонарли томони шундаки, бу ишга болажонларнинг ота-оналари ҳам хайрихоҳлик билдиришмоқда. Шашка ва шахмат майдончалари ҳозирда болажонларнинг севимли машғулотига айланиб улгурган. Достон ЗОКИРОВ, Ўзбекистон “Адолат” СДП Жиззах вилоят Кенгаши ...

Батафсил

АЛОҚА

Манзилимиз: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқ тонги кўчаси, 23-уй. Мўлжал: Озарбайжон Республикаси элчихонаси:

Телефон: 71-2730731 71-2884654 (139)

Электрон манзил: adolat.sdp@exat.uz

САЙТ ТЕСТ РЕЖИМИДА ИШЛАМОҚДА:

www.adolat.uz веб-сайти 2018 йилнинг 21 май куни электрон ОАВ сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 1232. Муассис: Ўзбекистон Адолат СДП. Таҳририят манзили: 100043, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқтонгги кўчаси, 23-уй. Электрон манзил: info@adolat.uz

Сайт материалларидан фойдаланилганда Фойдаланиш шартларига амал қилиниши шарт. Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг оммавийахборот воситалари тўғрисидаги ҳамда муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган

#

Мурожаатингиз учун рахмат!