СИРДАРЁ

Манзил: Гулистон шаҳри, Мустақиллик кўчаси, 35-уй

Телефон: (67) 225-43-58, 225-42-23

Электрон манзил:  sv_adolat@mail.ru

Янгиликлар
News

Юксак эътибор

Ўтмишга бир бор назар солсак, аёлларнинг нақадар ҳуқуқсиз, камситилган ва хўрланган, тахқирга дучор этилган ҳолатлари кўз олдимизда намоён бўлади. У зулматли кунлар гўё туш каби гавдаланади шуур-у онгимизда. Чиндан ҳам аёллар эрксизлик қўйнида инсон зоти башарият пайдо бўлганидан буён неки кулфатларни кўрган бўлса, барчасини бошидан ўтказган. Аёлларга табиат томонидан инъом этилган кучли метин ирода шукр-ки, бугунги дориломон кунларга етказди. Бутун жаҳонда юз бераётган ижтимоий-сиёсий жараёнлар қаторида бизнинг курраи заминимизда ҳам 1927-йилда аёлларнинг “Хужум” ҳаракати рўй берганди. Бу ҳаракат ижтимоий тенглик учун олиб борилган кураш бўлиши билан баробарда тун зулматидан қутулишга қаратилган ҳақиқий маънодаги хужум эди. Шундай бўлса-да, собиқ шўролар ҳукумати томонидан аёллар эришган бу эрк ва тенглик ҳуқуқлари нотўғри тарзда талқин этилиб келинди. Жумладан, уларнинг жисмоний имкониятлари ҳисобга олинмасдан, оғир турдаги ишлар нозик гарданларига топширилди. Аёллар далаларда трактор ва шу каби қишлоқ хўжалиги машиналарини бошқариб, меҳнат қилишди. Бу аёлларга берилган “эркинликлар” замирида ҳеч шубҳа йўқки, собиқ шўро тепасида турганларнинг ўз манфаатлари ётганлигини сезиш қийин эмасди. Бугунги мустақиллигимиз шарофати билан аёлларга нисбатан юқорида келтирилган барча тўсиқлар, ноҳақликлар олиб ташланди. Бугунги кун аёли ҳар жиҳатдан оқила, оила ва жамиятда ўз ўрнини топа билаётган шахс сифатида кундан кунга шаклланиб бормоқда. Улар учун имкониятларни янада кўпайтириш, билим ва салоҳиятларини ҳар жиҳатдан намоён этишлари учун давлатимиз томонидан кўпдан кўп қонун ва қарорлар қабул қилиниб келинмоқдаки, бу ҳам бўлса хотин-қизларимизга қаратилаётган юксак эътиборнинг нишонасидир. Шу маънода жорий йил 7 март куни Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан қабул қилинган “Хотин-қизларнинг меҳнат ҳуқуқлари кафолатларини янада кучайтириш ва тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлашга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ҳам хотин-қизларнинг жамиятда фаолликларини янада ошириш ва улар ҳақ-ҳуқуқларининг кучайтирилган меҳанизмларини амалий ҳаётга жорий этиш бўйича дастуриламал бўлмоқда. Хусусан, Қарорда келтирилган хотин-қизларнинг тадбиркорлик билан шуғулланишлари учун янги имкониятларни яратган ҳолда аёллар тадбиркорлиги Марказларини қуриш, уларнинг моддий-техник жиҳатдан таъминланганлик даражасини ҳар томонлама тўкис ҳолда бунёд этиш каби белгилаб берилган устувор вазифалар, биз аёлларнинг тадбиркорлик соҳасидаги фаолиятларимизни янада жонлантиришга, юксалтиришга рағбат бермоқда. Дарвоқе, ўйлаб қарайдиган бўлсак, қанчадан қанча чекка-чекка ҳудудларда истиқомат қилувчи интеллектуал зукко қишлоқ аёллари ҳам ўзларининг тадбиркорлик борасидаги имкониятларини синаб кўришлари учун ўз ҳаракатларига тўсқин бўлаётган баъзи мутасаддиларнинг “югуртиришларидан” хуноб бўлаётган эди. Ахир, ким ҳам истамайди дейсиз, оиласини қўшимча даромад манбаи билан таъминлаб турадиган ўз бизнесининг бўлишин. Қарор айнан мана шундай тўсиқларга чек қўйиш, бюрократик тўсиқларни бартараф этиш учун хотин-қизларимизга янгидан қанот ва куч бағишламоқда. Шу билан биргаликда, аёллар меҳнатини муайян соҳа ёки касбларда қўллаш бўйича тақиқларнинг бекор қилиниши, тавсиявий ҳарактердаги аёллар соғлигига салбий таъсир этиши мумкин бўлган соҳа ёки касблар рўйхати тасдиқланиши, икки ёшга тўлмаган фарзандини тарбиялаётган ота-оналарнинг бирига уларнинг иш пайтидаги дам олиш ва овқатланиш, болани овқатлантириш учун бериладиган танаффуслар ҳисобидан иш берувчи билан келишилган ҳолда кун давомида фойдаланиладиган танаффус вақтини белгилаш ҳуқуқининг берилиши қарор ўз мазмун-моҳияти билан инсонпарварлик тамойилларига нақадар мос келиши билан аҳамиятли эканлиги кишини қувонтиради. Хулоса ўрнида шуни таъкидлаб ўтишим лозимки, аёлларимиз ва қизларимиз бугунги ҳур заминда жуда бахтл. Негаки, уларнинг эркинликларини ҳимоя қиладиган, ҳақ-ҳуқуқларининг кафолатларини муҳофазалайдиган келажаги буюк – давлатимиз бор. Қолаверса, бу каби ҳақ-ҳуқуқлар жаҳон ҳамжамиятида эътироф этилгандир. Шундай экан, бу имкониятлардан фойдаланиш, бу йўлда бутун ақл-заковат ва меҳнатларини сафарбар этиш бугунги кун аёлининг зиммасидаги улуғ шарафли вазифадир. Дилшунос АБДУЛЛАЕВА Ўзбекистон “Адолат” СДП Сирдарё вилоят Кенгаши раиси ...

Батафсил
News

Партия ташаббуси: Ширинда белбоғли кураш мусобақаси ўтказилди

Барчага яхши маълумки, спорт билан шуғулланиш кишини жисмонан ҳам маънан чиниқтиришда, иродасини мустаҳкамлашда катта асосий омилдир. Спорт билан мунтазам шуғулланиб юрган инсон доимо соғлом бўлади. Шунингдек, ёшликдан бошлаб спортни ўзининг ҳаёт тарзига айлантирган боланинг қадди-қомати ҳам чиройли бўлиб ўсади. Айтадиган бўлсак, унинг афзаллик жиҳатлари кўп. Ҳеч бир нарса спортчалик кишини жаҳонга тез танитмаслиги ҳам айни ҳақиқат ва амалда исботланган. Кейинги йилларда сиёсий партиялар ҳам спорт соҳасига жиддий эътиборини қаратиб келмоқда. Мақсад эса ўз фаолиятлари орқали омма орасида спортни янада кенгроқ тарғиб этишга ҳамда ёш спортчиларнинг эришаётган ютуқларини рағбатлантиришга кўмаклашишдан иборат. Шунга кўра партиямиз аъзолари ҳам жорий йил бошидан бошлаб Ўзбекистон Белбоғли кураш федерацияси Сирдарё вилоят филиали билан ҳамкорлик ўрнатган эди. Бу ҳамкорликнинг амалдаги ифодаси сифатида Ширин шаҳар Кенгаши “Спорт – соғлик гарови” мавзусида белбоғли кураш мусобақасини ўтказди. Ширин шаҳар болалар ва ўсмирлар спорт мактабида ташкил этилган мазкур кураш мусобақасида 2000, 2001, 2002 йилларда туғилган спортчилар ўз вазнлари тоифасида ўзаро қизғин беллашишди. Мусобақада партиянинг вилоят Кенгаши, Ширин шаҳар Кенгаши вакиллари, “Ёшлар қаноти” ҳамда партия фаоллари иштирок этган бўлса, Ўзбекистон Белбоғли кураш федерацияси Сирдарё вилоят филиалидан ташриф буюрган меҳмонлар мусобақага ҳакамлик қилишди. “Адолат” кубоги учун ўтган қизиқарли ва муросасиз беллашувда якуний натижаларга кўра Азиз Назарқулов (55 кг), Хуршид Каримов (60 кг), Сохиб Ўролов (65 кг), Хусан Искандаров (71 кг), Сухроб Эгамқулов (77кг), Жаҳонгир Қаххоров (83 кг)лар фахрли биринчи ўринни эгаллаб, вилоят босқичига йўлланмани қўлга киритишди.   Меҳринисо БОБОНАЗАРОВА Ўзбекистон “Адолат” СДП Сирдарё вилоят Кенгаши матбуот котиби Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг:???? https://t.me/adolat_uz https://www.instagram.com/adolat_sdp/ https://www.facebook.com/sdpu.adolat/ ...

Батафсил
News

Бир ойда — бир иш ўрни: Холиқулов Жамшиднинг доимий бандлиги таъминланди

Эрталаблари ишга ва кеч тушиши билан уйга шошадиган инсон том маънодаги бахтли инсондир. Негаки, у ўз меҳнати орқали ўз ризқ-насибасини топади. Қолаверса, доимий ҳаракатда бўлган, ўзи севган машғулоти орқали жамиятга фойда етказаётган киши ҳузур-ҳаловат нелигини ҳам жуда яхши ҳис эта олади, менимча. Агар бунинг акси бўлса-чи? Ана шундай акс ҳолларга ечим топиш, ишга муҳтож фуқароларга ёрдам бериб, уларнинг бандлигига кўмаклашиш халқнинг эзгу умидларини рўёбга чиқаришда ўз беминнат ёрдамларини аямайдиган депутатлар нигоҳидан четда қолмаяпди. Хусусан, Халқ депутатлари Оқолтин туман Кенгаши депутати Ёқубжон Бердиёров ўзига мурожаат этган анчадан буён ишсиз юрган, пировардида кам таъминланган оиласини боқишга қийналаётган туман ҳудудидаги “Андижон” МФЙда яшовчи фуқаро Холиқулов Жамшиднинг муносиб иш билан таъминланишига ёрдам кўрсатди. Депутат бу масала юзасидан Оқолтин туман тиббиёт бирлашмаси бош шифокори Ғ. Абдураимовга мурожаат этган эди. Тиббиёт бирлашмасидаги штатлар жадвалидан келиб чиқиб бош шифокор шифохона хўжалик бўлимига навбатчи қоровул сифатида фуқаро Ж. Холиқуловни меҳнат шартномаси асосида ишга жойлаштирди. Қарабсизки, биргина депутатнинг сўрови билан муаммо ўз жойида ҳал бўла қолди. Ўз навбатида бундан манфаатдор бўлган фуқаро ҳам мурожаати тезликда ҳал бўлганидан жуда мамнун. Депутатларнинг хизмати мана шу каби ишларда асқотаётганлиги, ногоҳ кишини қувонтиради. Меҳринисо БОБОНАЗАРОВА, Ўзбекистон “Адолат” СДП Сирдарё вилоят Кенгаши матбуот котиби Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг: https://t.me/adolat_uz https://www.instagram.com/adolat_sdp/ https://www.facebook.com/sdpu.adolat/   ...

Батафсил
News

Депутат муаммога ечим топди: уйсиз оилага ҳокимлик ҳисобидан уй берилди

Жойларда қонунлар ижросини тўлақонли таъминлашга ҳисса қўшиш орқали халқ эҳтиёжларига кўпроқ манфаат етказиш мақсадида партия депутатлари ўз ваколатлари доирасида иш олиб бормоқда. Халқ депутатлари Сирдарё вилояти Кенгашидаги Ўзбекистон “Адолат” СДП депутатлик гуруҳи фаолиятига назар ташлаб ҳам бунга амин бўлиш мумкин. Депутатлик гуруҳи аъзоси Мавлуда Алтмишева Мирзаобод туманининг “Наврўз” шаҳарчасида истиқомат қилувчи фуқароларнинг хонадонларида бўлиб, улар билан суҳбатлашганида, фуқаро М.Бойқулова укаси Эркин Ибрагимов суяк емирилиши касаллигига чалинганлиги боис уни тезда операция қилиш лозимлиги, аммо бунга моддий жиҳатдан имкони йўқлиги, бир неча ташкилотга ёрдам сўраб мурожаат қилса-да, натижа бўлмаганини баён қилди. М.Алтмишева ушбу масала юзасидан вилоят ҳокимлигига депутатлик сўрови киритиши натижасида муаммога ечим топилиб, Э.Ибрагимовга белгиланган тартибда 8 миллион сўм пул маблағи ажратилди. Сенатор, партия депутатлик гуруҳи аъзоси Орифжон Қудратовга Гулистон туманидаги “Ишонч” маҳалласи аҳли билан мулоқот чоғида фуқаролар ичимлик суви билан боғлиқ муаммолар юзасидан мурожаат этишди. Муаммони ўз жойида ўрганиш асосида вилоят “Сув-оқава” ДУК раҳбарига депутатлик сўрови киритди. Муҳими, депутат “Обод қишлоқ” дастури асосида ушбу маҳаллага 4300 метр ичимлик сув тармоқлари ётқизилишини ҳам назоратдан четда қолдирмади. Шу билан бирга, аҳоли эҳтиёжидан келиб чиқиб, қўшимча равишда яна 300 метрлик янги сув қувурлари тортилди. Маҳалла ҳудудидаги сув қувурлари етиб бормай қолган “Тўлин ой” ва “Серқуёш” кўчаларига эса эндиликда 200 метр полиэтилен сув қувурлари ўрнатиш режалаштирилди. Кечаси хонадонларда ёки кўчаларда бирор соат чироқ ўчиб турса, кўпгина ноқулайликларни келтириб чиқариши бор гап. Шу боис электр таъминоти масаласига ҳам депутатлар эътибор қаратишмоқда. Чунончи, Бахт шаҳридаги бир неча кўчаларда электр чироқлари ўрнатилмаганлиги транспорт воситалари ҳаракатланиши аҳоли, айниқса, кекса кишилар ва болаларга қийинчилик туғдираётган эди. Депутатлик гуруҳи раҳбари Салоҳиддин Элмуродов вилоят ҳудудий электр тармоқлари корхонаси раҳбарига мазкур муаммони бартараф этиш юзасидан депутатлик сўрови юборди. Кўп ўтмай Бахт шаҳридаги “Улуғ йўл” ва “Аҳмад Яссавий” кўчаларига замонавий электр чироқлари ўрнатилди. Сайхунобод туманидаги “Гулистон”, “Ўрикзор”, “Нурли йўл” маҳаллаларида яшовчи фуқаролар мазкур маҳаллалардан ўтган ва А-373 “Тошкент — Ўш” халқаро автомобиль йўлига туташ саналувчи ички йўл узоқ йиллардан буён таъмирланмаганлиги боис ачинарли ҳолатга келиб қолганлиги ҳақида депутатлик гуруҳи аъзоси Малик Аҳмедовга мурожаат этишди. Депутат муаммога ечим топиш учун Сирдарё автомобиль йўллари ҳудудий бошқармасига депутатлик сўрови киритди. Шу билан бирга, М.Аҳмедов халқ депутатлари вилоят Кенгашининг сессиясида ҳам шу масала хусусида ўз таклифини билдирди. Депутатнинг саъй-ҳаракати ижобий натижа берди. Мутасадди ташкилотлар муаммо юзасидан ўрганишлар олиб боргач, таъмирлаш ишлари учун зарур маблағ ажратилишига эришилди. Жорий йилнинг февраль ойида ушбу ички йўлнинг 3 километрлик қисми таъмирланди. Депутат Дилфуза Умеровага уй-жой билан таъминлашда ёрдам сўраб мурожаат этган Янгиер шаҳрининг “Шодлик” маҳалласида истиқомат қилувчи кам таъминланган фуқаро Одина Эрматовага ҳам яқиндан ёрдам кўрсатилди. Янгиер шаҳар ҳокимлигига депутатлик сўрови киритилгач, фуқаро О.Эрматова жорий йилнинг январь ойида ушбу ҳокимлик балансида турган кўп қаватли уйдаги 2 хонали хонадон соҳиби бўлди. Унгача фуқаро О.Эрматова шаҳар иссиқлик манбаи корхонасига қарашли темир вагонда бир нафар фарзанди ва икки нафар набираси билан яшаб келганини назарда тутсак, партия депутатининг бу амалий иши нақадар ҳаётий аҳамиятга эга эканини англаймиз. “Шодлик” маҳалласининг 36-даҳасида жойлашган педагогика коллежи олдидан ўтувчи йўлнинг ачинарли аҳволи ҳам депутатнинг назаридан четда қолмади. Транспорт воситалари қатнови, йўловчилар, хусусан, ўқувчилар учун ҳам ҳаракат хавфсизлигини таъминлашда йўл равон бўлиши асосий омил экани маълум, албатта. Депутат Д.Умерова Янгиер шаҳар ҳокимлигига депутатлик сўрови киритгач, йўлнинг педагогика коллежи олдидаги 250 метрлик қисми тўлиқ қайта таъмирланди. Бу хайрли иш ўқитувчилар ва ота-оналарни ҳам қувонтирди. Мулоқотлар чоғида қайд этилганидек, хонадонлар, йўллар, маҳаллалар ободлигидан одамларнинг кўнгли ҳам обод бўлмоқда. Меҳринисо БОБОНАЗАРОВА, Сирдарё вилоят кенгаши матбуот котиби Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг: https://t.me/adolat_uz https://www.instagram.com/adolat_sdp/ https://www.facebook.com/sdpu.adolat/ ...

Батафсил
News

Сурайё Усмонова: кўрик-танловда иштирок этиб сиёсий-ҳуқуқий соҳадаги билим ва тажрибаларим ортди

Хотин-қизларнинг сиёсий соҳадаги билим ва кўникмаларини янада ошириш мақсадида ташкил этилган “Йилнинг энг фаол адолатчи аёли” республика кўрик-танловида иштирок этиш биз аёлларга ўзимизнинг куч ва имкониятларимизни кўрсата олиш, иқтидоримизни рўёбга чиқаришдаги роли билан ҳам қимматли бўлди. Қатнашувчи сифатида таассуротларимни ифодалайдиган бўлсам, сиёсий-ҳуқуқий соҳадаги билим ва тажрибаларим ортди. Мактаб таълимига оид миллий қонунчилик асослари, белгиланган ҳар бир меъёр мазмунини нафақат касбдошларимиз, балки ўқувилар ва уларнинг ота-оналари ҳам зарур даражада билиши лозимлиги ҳақида беллашув иштирокчилари билан фикрлашганим айни муддао бўлди. Бу масалада партия депутатлари билан биргаликда иш олиб боришни ўз олдимга мақсад қилиб қўйдим. Кўпчиликка маълумки, ўқувчи ва ўқитувчиларнинг маънавияти ҳақида ижтимоий тармоқларда бир қатор чиқишлар бўлмоқда. Ўқитувчи, ўқувчи ва ота-она муносабатлари бир-бири билан боғлиқ бўлиб, пировардида бу таълим сифатига жиддий таъсир қиладиган ҳаётий омил саналади. Уларнинг ҳар бири ўз бурч ва мажбуриятларини бажариши шарт. Ўз бурч ва мажбуриятларини бажармаслик қандай ҳуқуқий оқибатларга олиб келишини ҳар биримиз яхши англаб олишимиз лозим. Таълим-тарбия жамият тараққиёти, соҳалар ривожланишида, ёшларимиз ҳаётда ўз ўрнини топишида кўзланган натижаларни бериши, турли муаммолар пайдо бўлишининг олдини олишда ҳам бу норматив-ҳуқуқий меъёрларни амалиётда қўллаш ҳал қилувчи аҳамият касб этади. Сурайё УСМОНОВА, “Йилнинг энг фаол адолатчи аёли” республика кўрик-танлови иштирокчиси, Сирдарё вилояти босқичи ғолиби Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг: https://t.me/adolat_uz https://www.instagram.com/adolat_sdp/ https://www.facebook.com/sdpu.adolat/ ...

Батафсил
News

Юксак ҳуқуқий маданият – қонун устуворлигининг гарови

  Ўзбекистон “Адолат” СДП Ховос туман Кенгаши томонидан “Юксак ҳуқуқий маданият – қонун устуворлигининг гарови” мавзусида тадбир ўтказилди. Ховос туман ҳокимлигининг мажлислар залида бўлиб ўтган мазкур тадбирда Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Ховос туман Кенгаши вакиллари, Ховос туман ҳоким ўринбосари О. Донабоев, туман партия Кенгаши вакиллари, маҳаллий Кенгаш депутатлари, Ховос туман МФЙ раислари, умумтаълим мактаби ўқитувчилари ҳамда партиянинг фаол аъзолари иштирок этишди. Дастлаб, тадбирда иштирокчилар эътибори яқинда давлатимиз раҳбари томонидан қабул қилинган “Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги Фармонининг мазмун-моҳиятига қаратилди. Мазкур ҳужжатда белгиланган устувор вазифаларнинг ижросини таъминлашда давлат ва жамоат ташкилотларининг ҳамкорлигини кучайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилиши, бу борада маҳалла фаолларининг ўрни алоҳида эканлиги тадбирда таъкидлаб ўтилди. Фуқаролар онгида “Жамиятда қонунларга хурмат руҳини қарор топтириш – демократик ҳуқуқий давлат қуришнинг гаровидир” деган ҳаётий ғояни мустаҳкамлаш, аҳолига мамлакатимизда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар, қабул қилинаётган қонун ҳужжатлари ва давлат дастурларининг мазмун-моҳиятини халққа изчил етказиш тизимини шакллантириш бирламчи вазифалардан этиб белгиланганлиги ҳақида иштирокчиларга кенг ва атрофлича тушунчалар бериб ўтилди. Т. Шодиев, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Ховос туман Кенгаши раис ўринбосари: — “Юксак ҳуқуқий маданият – қонун устуворлигининг гарови” деган концептуал ғоя асосида аҳолининг барча қатламлари ҳуқуқий саводхонликка эришишлари, юксак даражадаги ҳуқуқий онгга эга бўлиши ҳамда ҳуқуқий билимини кундалик ҳаётда қўллаши учун тизимли ва кенг қамровли ҳуқуқий тарғибот тадбирларини ташкил қилиш давлат органлари ва ташкилотларнинг устувор вазифаларидан бири ҳисобланади. Бунда жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтиришда “шахс- оила-маҳалла-таълим муассасаси-ташкилот-жамият” принципи бўйича тизимли ва узвий ишлар ташкил этилиши лозимдир. Тадбир якунида кун тартибидаги масалалар юзасидан қолган иштирокчилар ҳам ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтдилар ҳамда тегишли тартибда вазифалар ижросини бажариш белгилаб олинди. Азиза НАЗИРҚУЛОВА Ўзбекистон “Адолат”СДП Сирдарё вилоят Кенгаши бош мутахассиси Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг: https://t.me/adolat_uz https://www.instagram.com/adolat_sdp/ https://www.facebook.com/sdpu.adolat/ ...

Батафсил
News

Депутат ташаббуси: “Улуғ йўл” ва “Аҳмад Яссавий” кўчаларига замонавий электр чироқлари ўрнатилди

Оқшом пайтлари хонадонларда ёки кўчаларда чироқлар бир зум ёниқ турмаса қандай аҳволга тушишимизни яхши биламиз. Бу ҳолат кўпгина ноқулайликларни ҳам келтириб чиқариши бор гап. Шу боисдан депутатлар бундай ҳолатга дуч келиб қолишса муаммога барҳам беришда фуқаролардан ўзларининг холис хизматларини ҳеч қачон аяшмайди.Чунончи, Бахт шаҳрида жойлашган марказий кўчалардан бир нечтасида електр чироқлари ўрнатилмаганлиги шу манзилда яшовчи аҳоли ва қолаверса, ушбу йўлларда ҳаракатланувчи ҳар бир фуқарони гўёки ҳаёт нурларидан бебаҳра этаётгандек эди. Айниқса, кекса кишилар ва болалар бундан кўп азият чекишарди. Халқ депутатлари Сирдарё вилоят Кенгаши депутати С. Элмуродов бу ҳолатни кўриб, халқни ортиқ куттириб ўтирмади. Дарҳол масалага ижобий ечим топиш мақсадида Вилоят ҳудудий электр тармоқлари корхонасига депутатлик сўрови юборди. Депутатнинг бу сўрови ижобий қониқтирилиб, “Улуғ йўл” ва “Аҳмад Яссавий” кўчаларига Сирдарё вилоят ҳудудий электр тармоқлари корхонаси томонидан замонавий электр чироқлари ўрнатилди. Эндиликда, агар шу кўчаларга кечаси йўлингиз тушиб қолса, ён-атрофни худди кундузгидек қилиб юборган чироқларга ва бундан беҳад мамнун қиёфадаги инсонларнинг юзларидаги табассумга дуч келасиз. Дарҳақиқат, бу каби сермаҳсул ишлар халқ қалбилан чуқур жой олмасдан қўймайди. Меҳринисо БОБОНАЗАРОВА, Ўзбекистон “Адолат” СДП Сирдарё вилоят Кенгаши матбуот котиби   Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг: https://t.me/adolat_uz https://www.instagram.com/adolat_sdp/ https://www.facebook.com/sdpu.adolat/ ...

Батафсил
News

Сардобаликлар янгиланган Сайлов кодекси билан танишди

Ўзбекистон “Адолат” СДП Сардоба туман Кенгаши томонидан вилоят Кенгаши билан ҳамкорликда Сайлов Кодексига киритилган ўзгартиришларни кенг жамоатчиликка етказиш масалалари юзасидан тадбир бўлиб ўтди. Мудофага кўмаклашувчи Ватанпарвар мактабида ташкил этилган мазкур тадбирда партия вилоят, туман ташкилотлари вакиллари, маҳаллий Кенгаш депутатлари, Ватанпарвар мактаби тингловчилари, “Ёшлар қаноти” вакиллари ҳамда маҳалла фаоллари иштирок этишди. Ушбу янгиланаётган сайлов қонунчилиги замирида бир қатор юзада қалқиб турган муаммоларнинг бартараф этилиши билан боғлиқ ижобий ечимлар ўз аксини топган. Жумладан, сайлов жараёнларида замон талабларидан келиб чиқиб ахборот технологияларидан кенг фойдаланиш, муддатидан олдин овоз бериш ҳамда ижтимоий хавфи катта бўлмаган ва унча оғир бўлмаган жиноятларни содир этган шахсларга нисбатан ҳам сайловларда қатнашиш имкониятининг берилиши демократик принципларга тўла мос келиши, инсонпарварлик тамойилларига асосланаётганлигидан дарак бермоқда. Тадбирда юқорида келтирилган маълумотлар бўйича иштирокчиларга атрофлича тушунтиришлар айтиб ўтилар экан, шунингдек, қатнашчилар ўзларини қийнаб келаётган муаммолар юзасидан ҳам партия ходимларига саволлар тақдим этишди. Иштирокчи тингловчилардан бири Жўраев Одилбек ўз ҳудудидаги депутатларнинг нофаол эканлигини айтиб, уларнинг етарлича иш кўрсатмаётганлигидан халқнинг таъби хира бўлаётганлигини билдирди. Мактабда ўқув машғулотларини олиб борувчи ўқитувчи Абсатова Холида эса фуқароларнинг сайлов жараёнларида қатнашиш кўрсаткичи жуда паст бўлиб қолаётганлиги, бу борада уларда сиёсий онг етишмаётганлигини алоҳида ачиниш билан эътироф этди. Партия ходимлари бу муаммолар юзасидан тегишлича ўрганишлар олиб боришни ўз зиммаларига олишди. Якунда партия вилоят раиси ўринбосари Беҳзод Абдуллаев томонидан сиёсий партиялар ва сайлов қонунчилиги бўйича қатнашчиларга саволлар берилди. Саволларга тўғри жавоб топган иштирокчилар рағбатлантирилиб, уларга партиянинг эсдалик совғалари топширилди. ​Бегзод БЕКМУРОДОВ Ўзбекистон “Адолат”СДП Сардоба туман Кенгаши раиси ...

Батафсил

АЛОҚА

Манзилимиз: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқ тонги кўчаси, 23-уй. Мўлжал: Озарбайжон Республикаси элчихонаси:

Телефон: 71-2730731 71-2884654 (139)

Электрон манзил: adolat.sdp@exat.uz

САЙТ ТЕСТ РЕЖИМИДА ИШЛАМОҚДА:

www.adolat.uz веб-сайти 2018 йилнинг 21 май куни электрон ОАВ сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 1232. Муассис: Ўзбекистон Адолат СДП. Таҳририят манзили: 100043, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқтонгги кўчаси, 23-уй. Электрон манзил: info@adolat.uz

Сайт материалларидан фойдаланилганда Фойдаланиш шартларига амал қилиниши шарт. Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг оммавийахборот воситалари тўғрисидаги ҳамда муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган

#

Мурожаатингиз учун рахмат!