СИРДАРЁ

Манзил: Гулистон шаҳри, Мустақиллик кўчаси, 35-уй

Телефон: (67) 225-43-58, 225-42-23

Электрон манзил:  sv_adolat@mail.ru

Янгиликлар
News

“Конституция хиёбони” — ҳуқуқий маданият маскани

  Давлатимиз раҳбарининг 2019 йил 9 январдаги “Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги фармони бу борада амалга оширилаётган ишларда янги босқични бошлаб берди. Ушбу фармонда белгиланган вазифаларни ҳаётга татбиқ этиш ҳар биримиздан янгича фикрлаб, жиддий масъулият билан ишлашни тақозо этади. Шу маънода Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши раиси ўринбосари Абдукамол Рахмоновнинг “Адолат” газетасининг жорий йил 19 январь сонида эълон қилинган мақоласи ва унда билдирилган таклифлар кўпчилик сафдошларимиз қатори менда ҳам катта қизиқиш уйғотди. Мазкур мақолада юртимизнинг барча ҳудудларида “Конституция хиёбони”ни барпо этиш, шу орқали аҳоли, айниқса, ёшларнинг ҳуқуқий онг ва маданиятини юксалтиришга ҳисса қўшиш ҳақида таклиф билдирилган. Дарҳақиқат, тасаввур этинг, жамоат масканлари, ўқув ва таълим-тарбия муассасаларининг ҳар бирида мақолада таърифланган кўринишдаги “Конституция хиёбонлари” ташкил этилса, айни муддао бўлар эди. Чунки, аввало, бундай хиёбон барпо этилиши Конституциямиздаги фуқароларнинг асосий ҳуқуқ ва эркинликлари акс этган моддаларнинг доимо кенг омма нигоҳида туриши билан аҳамиятли бўлади. Таълим-тарбия масканлари ва ўқув муассасаларида Конституция хоналари, моддалари билан жиҳозланган шундай залларнинг ташкил этилиши эса ёшларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, уларда қонунни ҳурмат қилиш ва унга сўзсиз бўйсуниш кўникмасини мустаҳкамлашга ёрдам беради. Мактабгача таълим муассасаларида Бош қомусимиз моддалари ифодаланган лавҳалар кичкинтойлар нигоҳида доимо намоён бўлиб туриши ҳам мурғак қалбларга ижобий таъсир кўрсатади. Бахтимиз қомуси билан болаликдан танишиб борган кичкинтойларнинг онги ҳуқуқий билим тушунчасига ҳамроҳ бўлади. “Конституция хиёбони” ва хоналарининг жиҳозланиши билан боғлиқ таклиф ҳам жуда ўринли, деб ўйлайман. Маълумки, ўқув муассасаси ва ташкилот, корхоналар ҳудудида турли ҳикматли сўзлар, афоризмлар битилган лавҳалар ўрнатилиши бор гап. Бугунги глобаллашув замонида ахборот технологияларининг тезкор суръатда тараққий этиши ҳаётимизга кўплаб қулайликларни олиб кирмоқда. “Конституция хиёбони” ва хоналарининг электрон таблолар билан жиҳозланиши эса омма эътиборини ўзига кўпроқ жалб этади, деб ўйлаймиз. Шу билан бирга, айтилаётган фикр ва ахборот ҳам барча катта-ю кичикка тушунарли бўлади. Биз мақолада қайд этилган таклифларга тўлиқ қўшилганимиз ҳолда вилоятимизда ҳам шундай масканлар бунёд этилишини истар эдик. Таъкидлаш жоизки, Президентимизнинг фармонида белгиланган вазифалар Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг “Сиёсий-ҳуқуқий билимларни мустаҳкамлаш — демократик жамият пойдевори” лойиҳаси асосида олиб борилаётган ишларга ҳамоҳанглиги билан ҳам партия фаолларини ташаббускорлик руҳида ишлашга ундамоқда. Беҳзод АБДУЛЛАЕВ, Ўзбекистон “Адолат” СДП Сирдарё вилоят кенгаши раиси ўринбосари   ...

Батафсил
News

Оқолтин туманида шахмат мусобақаси ўтказилди

  Спорт билан шуғулланиш инсонни жисмонан, руҳан ҳам маънан чиниқтириши барчамизга маълум. Унинг инсон иродасини метиндек мустаҳкамлашдаги роли эса яна бир муҳим ҳислатлардан бири ҳисобланади. Халқимизда бежизга “Соғ танда – соғлом ақл” деган ҳикмат айтилмаган. Зеро, спорт ўйинлари билан машғул бўлиш, айниқса, заковат ўйини ҳисобланган шахмат спорти билан ақлни чиниқтириб туриш кишининг баркамоллик сари қадам ташлашида муҳим омилдир. Ўсиб келаётган ёш авлодни шунга йўналтириш эса бизнинг асосий вазифаларимиз сирасига киради. Шу асосда Ўзбекистон Адолат СДП Оқолтин туман Кенгаши томонидан Сардоба шаҳарчасида жойлашган 1-умумий ўрта таълим мактабида “Куч — билим ва тафаккурда” шиори остида ўқувчилар ўртасида спортнинг шахмат тури бўйича мусобақа ўтказилди. 1-4-синф ўқувчилари иштирок этган ушбу заковат ўйинлари қизғин ва муросасиз бахсларга бой тарзда ўтди. Унда 1-ўринни 2-синф ўқувчиси Азизбек Умурқулов эгаллади. Мусобақада фаҳрли ўринларни эгаллаган ва фаол иштирок этган ўқувчиларга Ўзбекистон Адолат СДП Оқолтин туман Кенгаши томонидан партиянинг эсталик совғалари топширилди. Отабек ЭСОНБОЕВ, Халқ депутатлари Оқолтин туман Кенгаши депутати ...

Батафсил
News

МФЙда алоҳида тиббий штатларни ташкил этиш таклиф этилди

Ўзбекистон “Адолат” СДП Сирдарё вилояти Кенгаши ташаббуси билан Республика ўрта тиббиёт ва фармацевтика ходимлари малакасини ошириш ва уларни ихтисослаштириш маркази Гулистон ҳудудий бўлинмасида “Қонун ислоҳотлари ва тиббиёт” мавзусида тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда “Адолат” СДП Сирдарё вилояти Кенгаши ходимлари, марказнинг илмий-амалий ишлар бўйича директор ўринбосари Тожихон Ғаффорова, ўқув ишлари бўйича ўринбосар Манзура Маликова ҳамда бир гуруҳ тингловчи ҳамширалар иштирок этдилар. Тадбирда партия вилоят Кенгаши раиси ўринбосари Валижон Тўйчиев сўзга чиқиб, мамлакатимизда тиббиёт соҳасига қаратилаётган эътибор, шу бўйича оҳирги йилларда чиқарилган 50дан ортиқ қонунлар, тиббиёт ходимларига яратилаётган шарт-шароит ва имкониятлар ҳақида сўзлади. “Адолат” СДП бу борада “Одам аъзолари ва тўқималарини трансплантация қилиш тўғрисида”ги, “Аҳолининг репродуктив саломатлиги тўғрисида”ги Қонунини ишлаб чиқишда иштирок этгани, бу қонун Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатларининг фракцияси йиғилишида муҳокама этилгани, унга таклифлар киритгани хусусида ҳам келтириб ўтди. Йиғилиш давомида сўз навбатини олган Беҳзод Абдуллаев эса сиёсий партиялар, унинг лойиҳалари, депутатлар фаолияти ҳақида йиғилганларга ахборот берди. Партиянинг “Фарзандлари соғлом юрт – қудратли бўлур” лойиҳаси бўйича ҳудудларда тегишли низомлар асосида ишлар олиб борилаётганлиги, тиббий хизматларнинг қонунга мувофиқ ташкил этилган-этилмаганлиги, ёш авлод саломатлиги борасида қилинаётган ишлар тўғрисида тўхталди. Шунингдек, тадбир давомида соҳа мутахассисларининг бир қатор таклифлари ҳам ўртага ташланди. Жумладан, унда маҳалла фуқаролар йиғинларида алоҳида тиббий штатларни ташкил этиш, уларнинг самарали фаолият кўрсатишига эришиш, бугунги кунда маҳаллалардаги мавжуд муҳтож оилалар, уларга кўрсатилаётган тиббий хизматларнинг сифати, боғча ёшига етмаган гўдакларни парваришлаш учун поликлиникаларда алоҳида тиббий хизматларни жорий этиш, мактабларда овқатланиш сифати, келиб чиқаётган гепатит касаллиги, СамПин меъёрларига амал қилиш, патронаж мактаблари тўғрисидаги муаммолар ҳақида сўз борди. Тадбир сўнггида ҳамширалар томонидан тиббиёт соҳасига доир қонунчиликни янада такомиллаштириш юзасидан берилган савол ва таклифларга партия ходимлари томонидан атрофлича жавоб берилди. Меҳринисо БОБОНАЗАРОВА Ўзбекистон «Адолат» СДП Сирдарё вилоят Кенгаши матбуот котиби ...

Батафсил
News

Конституция — ҳаётимиз қомуси

Фахр ва ғурур билан айтиш мумкинки, юртимизда олиб борилаётган барча ислоҳотлар бевосита қонун устуворлиги тамойилига асосланган. Жамиятда тенглик ва адолатга йўл очилди. Қонун халқ ҳокимиятини амалга ошириш, жамиятни бошқариш, давлат ва фуқаролар ўртасида ижтимоий муносабатларни тартибга солиш воситасидир. Демак, ҳуқуқий давлатнинг қуроли ҳам, ҳимояси ҳам, қалқони ҳам, кўзи ҳам қонундир. Мамлакатдаги бошқа қонунлар пойдевори бўлгани сабабли Конституция давлатимизнинг асосий қонуни ҳисобланади. Конституцияда баён этилган тушунчалар шу қадар аҳамиятлики, ҳеч бир одам уларсиз яшай олмайди. Негаки инсон ҳар куни дуч келадиган муаммолари ҳал этилиши ҳам кўпинча мамлакат асосий қонунига киритилган қоидалар ва моддаларга боғлиқдир. Бутун бошқарув тизимида қонун роли ва вазифасини кенгайтириш, унга бўйсуниб яшашни аҳоли турмуш тарзига айлантириш демократик давлат сифат кўринишининг, фуқаролик жамиятининг беқиёс афзаллигидир. Бобокалонимиз Амир Темур таъкидлаганларидек “Қонун ҳукмрон жойда эркинлик бўлади”. Инсонлар белгиланган тартиб – қоидаларга амал қилса, уларнинг ишлари адолатли ҳал этилади, жамиятда эркинлик ва соғлом ҳуқуқий муҳит шаклланади. Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси 1992 йил 8 декабрда қабул қилинганлиги барчамизга маълум, албатта. Мана бу йил ушбу қонун қабул қилинганлигига ҳам 26 йил тўлди. Шу муносабат билан Ўзбекистон “Адолат” СДП Сирдарё вилоят Кенгаши ҳам жойларда бир қатор тадбирлар ўтказиб, тегишли лойиҳаларини амалга ошириб келмоқда. “Ватан келажаги – ёшлар қўлида”, “Адолат – қонун устуворлигида”, “Биргаликда юксак ҳуқуқий маданият сари” каби лойиҳалар шулар жумласидандир. Дарҳақиқат йиллар ўтаверар экан Асосий қонунимизнинг ҳаётимиз, тараққиётимиз учун аҳамияти жуда юқори эканлигига, танлаган йўлимиз ниҳоятда тўғри эканлигига қайта – қайта амин бўлаверамиз. Беҳзод АБДУЛЛАЕВ, Ўзбекистон “Адолат” СДП Сирдарё вилоят Кенгаши раиси ўринбосари ...

Батафсил
News

Гулистон тиббиёт коллежида Конституцияга бағишланган тадбир ўтказилди

Ўзбекистон “Адолат” СДП Сирдарё вилоят Кенгаши ташаббуси билан Гулистон тиббиёт коллежида Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 26 йиллигига бағишланган тадбир ўтказилди. Тадбирда Олий Мажлис Сенати аъзоси, Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Орифжон Қудратов, партия вилоят Кенгашининг мафкуравий ишлар бўйича раис ўринбосари Беҳзод Абдуллаев, партия фаоллари, “Ёш адолатчилар” ва “Аёллар қаноти” вакиллари, “Истеъдод клуби” аъзолари, ОАВ ходимлари ва бир гуруҳ коллеж талаба ёшлари иштирок этишди. Конституциямиз мамлакатимиз суверен демократик давлат эканлигининг ёрқин исботи. У билан бизнинг барча ҳуқуқ ва эркинликларимиз кафолатланган. Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳуқуқ ва эркинликларини айнан Конституциядаги моддалар белгилаб беради. Коллеж талаба ёшларига бу ҳақда маълумотлар берилар экан, ҳукуматимиз томонидан ёшларга яратиб берилаётган имкониятлардан ўз вақтида ва унумли фойдаланиш даркор эканлигига ундади. О.Қудратов ёшларни дарс машғулотларига ўз вақтида қатнашиш, одоб-ахлоқ, турли хил бегона ёт оқимларга қўшилиб қолишдан огоҳ бўлишга чорлади. Ёшлар учун яратилаётган имкониятлар чексиз эканлигини айтиб, хатто машҳур хориж мамлакатлари ҳам бизда ёшлар келажагига қанчалик эътибор ва ғамхўрлик кўрсатилаётганига катта қизиқиш билдираётганидан бохабар этди. Тадбир давомида Бегзод Абдуллаев сиёсий партиялар, уларнинг фаолият кўрсатиш принциплари, ғоя ва лойиҳалари ҳамда ҳаётга татбиқи тўғрисида талабаларни таништириб, Конституция саводхонлиги бўйича улар билан бевосита савол-жавоблар ўтказди. Коллеж маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари Сафия Артикова ҳам юқорида келтирилган фикрларни тасдиқлаган ҳолда ўзининг фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтди. Йиғилиш сўнгида талаба ёшларнинг фикр-мулоҳазалари тингланди. Азиза НАЗИРҚУЛОВА, “Адолат” СДП Сирдарё вилоят Кенгаши Мафкуравий ишлар бўйича бош мутахассиси ...

Батафсил
News

Ховос туманида Халқаро ногиронлар куни муносабати билан тадбир ўтказилди

Ҳукуматимиз эътибор бериб қараётган муҳим йўналишлардан бири ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, уларга ёрдам кўрсатиш, муаммоларини ҳал этиш ҳисобланади. Бу вазифани бажариш жойларда иш юритаётган барча ташкилот ва идоралар томонидан амалга оширилиши лозимлиги белгиланган. Шу негизда ташкил этилган тадбир 3 декабрь — Ногиронлар куни муносабати билан ҳамда жойларда қонун устуворлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш мақсадида “Жамоатчилик назорати – қонун устуворлиги гарови” шиори остида партиямизнинг Ховос туман Кенгаши томонидан ўтказилди. Тадбирда “Адолат” СДП Ховос туман Кенгаши раиси Ғ. Раимназаров, ФЎЎБОФМ бўйича Ховос туман Кенгаши ўринбосарлари Б. Жўраев ва С. Сангилова, “Афросиёб” маҳалла фуқаролар йиғини раиси С. Бобожонов ва МФЙ мутахассиси Л.Насриддинова, 21-мактаб ўқитувчилари ва ходимлар ҳамда “Адолат” СДП аъзолари ва маҳалла фаоллари иштирок этдилар. Тадбирда “Адолат” СДП Ховос туман Кенгаши раиси, Халқ депутатлари Ховос туман Кенгаши депутати Ғ.Раимназаров сўз бошлаб, қатнашчиларни тадбирнинг мазмун-моҳияти, долзарблик аҳамияти ҳамда мақсади билан таништириб ўтди. Шундан сўнг кун тартибидаги мавзу юзасидан Ўзбекистон “Адолат” СДП туман Кенгаши томонидан мамлакатимизда давлатимиз раҳбари томонидан олиб борилаётган ислоҳотлар ва сиёсий ўзгаришларни туман миқёсида амалга ошириш ҳамда ҳозирги ўзгаришлар даврида сиёсий партияларнинг тутган ўрни тўғрисида тўхталиб ўтди. Фуқароларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини ошириш, ҳуқуқбузарликлар ва жиноятларнинг олдини олиш борасида ҳамма бирдек масъул эканлиги, унга қарши барча масъуллар ҳамкорликда ишлар олиб бориш кераклиги, маҳаллаларда аҳоли ўртасида кенг тарғибот-ташвиқот ишларини олиб боришда “Адолат” СДП ҳам фаол иштирок этаётганини маълум қилди. Шунингдек, тадбирда аҳолининг кам таъминланган ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини қўллаб-қувватлаш борасида доимий ишлар олиб борилаётгани, шу жумладан, 3-декабрь Ногиронлар куни муносабати билан туман Кенгаши томонидан имконият даражасида мурувват ёрдамлари кўрсатиб келинаётганлиги таъкидлаб ўтилди. Кун тартибидаги масалалар юзасидан ФЎЎБОФМ бўйича Ховос туман Кенгаши раиси ўринбосарлари Б.Жўраев ва С.Сангиловалар ҳам сўзга чиқиб, қонун устуворлиги ва фуқароларнинг қонун олдидаги бурч ва мажбуриятлари тўғрисида сўз юритиб, унда ёшларнинг таълим-тарбияси, маҳаллаларда ҳуқуқбузарликлар ва жиноятларнинг содир этилиши, оилавий ажримлар, вояга етмаганлар томонидан ҳуқуқбузарликларнинг содир этилиши, миллий қадриятларимиз ва ўзаро ҳурмат каби урф-одатларимизни қадрлаш, ёшларнинг дарс машғулотларига қатнашиши, маънавиятини ошириш каби масалалар юзасидан гапириб ўтди. Мазкур масалалар бўйича “Афросиёб” МФЙ раиси С. Бобожонов ва МФЙ мутахассиси Л.Насриддиновалар ҳам ўзларининг фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтдилар. Тадбир якунида ташриф буюрган эҳтиёжманд оилаларга моддий ёрдам асосида партия эсталик совғалари топширилди. Ҳурсандой МУКУМОВА, Ўзбекистон “Адолат” СДП Ховос туман Кенгаши ижрочи котиби ...

Батафсил
News

1 декабрь — ОИТСга қарши курашиш куни

1 декабрь — Бутунжаҳон ОИТС(СПИД)га қарши курашиш куни ҳисобланади. Ушбу касаллик бугунги кунда инсоният келажагига жиддий хавф туғдираётган юқумли касалликдир. ОИТС бу – ўзи нима? У инсонга қандай юқади. Унинг юқиш омиллари қандай? Аввало, ОИТС ва ОИВнинг нима эканлиги ҳақида қисқача тўхталиб ўтсак. ОИВ (Орттирилган иммунитет вируси) юққан инсонда дастлаб ҳеч қандай касаллик аломатлари сезилмайди. У ҳеч нима бўлмагандай, ўзини бардам сезиб юраверади. Хаттоки, бу ҳолат 8-10 йилгача ҳам давом этади. Уни фақат қон орқали аниқлаш мумкин. Бу касаллик билан чалинган беморда иммун тизими йўқолади. Касаллик билан курашувчанлик тизими ишдан чиқиб, арзимаган микроб ҳам инсон ҳаётига хавф туғдириши мумкин. ОИВ касалликдаги дастлабки босқич бўлиб, ОИТС(Орттирилган иммунитет танқислиги синдроми) унинг якуни ҳисобланади. Яъни касаллик секин-аста кучайиб, даъвоси йўқ дардга айланади. Бу касалликнинг хавфлилиги ҳам унинг даъвоси йўқлигидадир. Халқимизда “Касалликни даъволагандан кўра унинг олдини олган афзал”, деган пурмаъно нақл бор. Шу нақлга таяниладиган бўлса, чиндан ҳам уни олдини олиш чораларини кўриб, касалликка қарши курашиш муҳим. Касаллик аниқланган захоти уни ўтказиб юбормай, даъволаш чораларини кўриш керак. Ёки энг мақбул йўл уни юқтирмасликка ҳаракат қилиш лозим. У асосан, 3 хил йўл билан юқади. Қон, она сути ва жинсий аъзолар орқали юқиш эҳтимоли юқори. Шунинг учун ҳам бундан доимо огоҳ бўлишимиз, атрофимиздагиларни ҳам бундан огоҳлантириб, касалликни юқтиришдан эҳтиёт чораларини кўришимиз лозим. Бугунги кунда республикамизда ОИТСга қарши курашиш билан боғлиқ чора-тадбирлар олиб борилиши, касаллик белгиларини эрта аниқлаш, профилактик тадбирлар натижасида бу касаллик билан боғлиқ ҳолатлар сезиларли даражада камайганлигини кўрамиз. Ёшлар орасида бу касалликнинг олдини олиш, бу ҳақда маълумот бериш, мактаб, маҳалла, оилаларда тушунтириш ишларини олиб бориш кенг йўлга қўйилмоқда. Бунинг натижасида бу касаллик билан боғлиқ ҳолатлар деярли кам учрамоқда. Юртимизда янада бу ишларнинг жадаллашиши учун кенг чора-тадбирлар олиб борилмоқда. Шунингдек, партиямиз аъзолари ҳам бу ишга ҳисса қўшишга интилмоқда. Ўз йўналишларидан келиб чиқиб, “Адолат” СДП вакиллари ОИТС касаллигига қарши курашииш бўйича тадбирлар, кенг омма вакилларига тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бориш учун саъй-ҳаракатлар амалга оширмоқдалар. Шунингдек, сўнги янгиликлардан бири яқинда Республика ОИТСга қарши курашиш марказига янги директор, тиббиёт фанлари доктори Қаҳрамон Йўлдошев тайинландики, унинг зиммасига соҳада тиббий-ижтимоий ёрдамни ошириш, янги инновацион технологияларда иш олиб бориш, иммунология, эпидемиология, вирусологияда янгича ёндашув асосида иш кўрсатиш лозимлиги кабилар вазифа сифатида юкланди. Шунингдек, илм-фан ва технологиялар ривожланган бугунги асримизда яқинда хорижда ОИВ ва ОИТС касаллигини аниқлайдиган смартфон ихтиро қилинди. Бу ҳам албатта, ОИТС касаллигига даъво топилиши учун қилинаётган ҳаракатлар ва келажакда касалликнинг бутунлай илдизини қуритишга чора изланаётганига далилдир. Ғойибназар РАЙИМНАЗАРОВ, Ўзбекистон “Адолат” СДП Ховос туман Кенгаши раиси, Халқ депутатлари Ховос туман Кенгаши депутати, Ховос бирлашган темир йўл шифохонаси бош шифокори ...

Батафсил
News

Фидойилик ва масъулият депутат фаолиятидаги устувор вазифа

Бугунги жамиятимизда фаол бўлиш, атрофдагиларга манфаат келтириб яшаш ўзини шу юрт фуқаросиман деб ҳисоблаган ҳар бир инсон олдидаги улуғвор бурч саналади. Мен нима учун яшаяпман, инсон сифатида, умуман жамият фуқароси сифатида атрофдагиларга нафи тегадиган бирор бир ишни амалга оширяпманми, деган савол ўйлайманки, ҳар бир кишини ўйлантириши лозим. Шундай кишиларга дуч келганимизда беиҳтиёр ҳавасимиз ортиб, уларни бошқаларга намуна сифатида кўрсатгимиз келади. Ана шундай фидойи, халқ манфаатини ўз манфаатидан устун деб биладиган, Халқ депутатлари Сирдарё вилоят Кенгаши депутати, “Адолат” СДП депутатлик гуруҳи раҳбари Салоҳиддин Элмуродовдир. Улар фаолиятига назар соладиган бўлсак, жуда кўплаб халққа манфаатли ишларни амалга оширганликларини кўриш мумкин. Халқ депутатлари Сирдарё вилоят Кенгашига 45-Бахт сайлов округидан сайланган ушбу депутат шу пайтгача бир қатор ижобий ишларнинг самарали якун топишига эришди. Хусусан, Сирдарё тумани Бахт шаҳридаги Тинчлик маҳалласи Янги массиви Йўл боши кўчасидаги янги уй-жой массивининг 800 п/метр қисмига тош-шағал ётқизиши ва кўчани ободонлаштириши натижасида кўча аҳолисига йўлларда эмин-эркин ҳаракатланишлари учун шарт-шароит яратилди. Бундан шу ерда истиқомат қилувчи хонадонлар мамнун бўлишди. Шу маҳалла Наво кўчасидаги кўп қаватли уйлар атрофига 2 та болалар майдончаси ва 2 та тандирхона қуриб топширилишида жонбозлик кўрсатиши билан шу ерда яшовчи болаларга бўш вақтларини мазмунли ташкил этилишига шароит яратилди. Тандирхонада эса иссиқ нонларнинг ўз вақтида истеъмол учун етказиб берилиши аҳоли вакилларига манзур бўлди. Бахт шаҳар Поликлиника биноси, 50 койкалик болалар юқумли касалликлар шифохонасида ҳам С. Элмуродовнинг ташаббуслари билан қайта таъмирланди. Шунингдек, Бахт шаҳри Ишонч маҳалласи Улуғ йўл кўчасида жойлашган икки қаватли уйлар олдидаги 100дан ортиқ ўзбошимча қурилмалар бузиб ташланиб, унинг ўрнига замонавий кўринишдаги икки хонали хўжалик биноси (ошхона ва хаммом) қуриб битказилишида бош-қош бўлди. Мазкур хўжалик биноларининг барпо этилиши натижасида маҳалла аҳли манфаатдор бўлишди. Шу билан бирга ушбу маҳаллада суюлтирилган газни тақсимловчи шахобчанинг ўрнатилганлиги аҳоли суюлтирилган газ етказиб берилишида қулайликларни юзага келтирди. Бу ишлар аввало, депутат С. Элмуродовнинг халқ учун ўта куюнчаклигидан далолат беради. Юқорида келтирилган маълумотлар депутат томонидан амалга оширилган ишларнинг ҳаммаси эмас. Биз уларнинг фидойилик асосидаги меҳнатларининг маҳсулини яна кўплаб давом эттирсак, арзийди. Шу каби ҳам савобли, ҳам фойдали бўлган ишларидан яна бири “Хазина” маҳалласида ҳомийларнинг кўмаги билан 30 х 15 метр бўлган 450 кв.метр майдонда мусулмонлар қабристонида тиловат қилиш хона-жойлари, қоровулхона қуриб битказишидир. Бу албатта, С. Элмуродовнинг одамийлик фазилатларини яққол намоён этади. “Хазина” маҳалласидан бошлаб “Орзу” маҳалласида жойлашган 26-мактабгача бўлган оралиқда пиёдалар йўлагининг ташкил этганини ҳам алоҳида эътироф этиб ўтиш ўринли. Бундан биринчи галда ушбу мактабга қатнайдиган болалар энг кўп манфаатдордир. Чунки, уларнинг ҳаётлари хавф остига қўйилмаслиги лозим. Мазкур муаммо депутатнинг назаридан четда қолмаганлиги ва унинг ечими топилганини муносиб тарзда баҳолаш мумкин. Ўз сайловчилари олдидаги масъулиятини яхши англай билган С. Элмуродов ижобий ҳал этган ишларининг санаб адоғига етиб бўлмайди. У шунингдек, “Тадбиркор” маҳалласидаги “Бойчечак” номли 12-МТМнинг мукаммал қайта таъмирланишида, шу маҳалладаги 2 та уй-жойга муҳтож оилаларга якка тартибда уй-жой қуриш учун ер участкаси ажратилишида ташаббус кўрсатишда, маҳалладаги 4 нафар ногирони бўлган оилаларга ногиронлик аравачасининг тарқатилишида ва шу каби жуда кўп ишларда жонбозлик кўрсатганини таҳсинга сазовор сифатида қайд этиш муҳим. Сайловчилар бундай депутатларидан жуда миннатдор. Келгуси сайловларда партиянинг шундай фидойи, масъулиятли депутатлари янада кенгайиб бориши учун “Адолат” СДП Сирдарё вилояти Кенгаши ходимлари ҳозирдан ишга киришган. Меҳринисо БОБОНАЗАРОВА, Ўзбекистон “Адолат” СДП Сирдарё вилоят Кенгаши матбуот котиби ...

Батафсил

АЛОҚА

Манзилимиз: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқ тонги кўчаси, 23-уй. Мўлжал: Озарбайжон Республикаси элчихонаси:

Телефон: 71-2730731 71-2884654 (139)

Электрон манзил: adolat.sdp@exat.uz

САЙТ ТЕСТ РЕЖИМИДА ИШЛАМОҚДА:

www.adolat.uz веб-сайти 2018 йилнинг 21 май куни электрон ОАВ сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 1232. Муассис: Ўзбекистон Адолат СДП. Таҳририят манзили: 100043, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқтонгги кўчаси, 23-уй. Электрон манзил: info@adolat.uz

Сайт материалларидан фойдаланилганда Фойдаланиш шартларига амал қилиниши шарт. Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг оммавийахборот воситалари тўғрисидаги ҳамда муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган

#

Мурожаатингиз учун рахмат!