КАШКАДАРЁ

Манзил: Қарши шаҳар, Мустақиллик кўчаси, 3-уй

Телефон: (75) 221-78-21

Электрон манзил:  qashqadaryo@adolat.uz

Янгиликлар
News

Пленум қарори ижрода: Қашқадарёда 91 нафар киши ишга жойлашди

Жамиятимизни тубдан янгилашда фуқаролар бандлигини таъминлашга алоҳида аҳамият берилмоқда. Бу хайрли ишга Ўзбекистон “Адолат” СДП Қашқадарё вилоят Кенгаши фаоллари ҳам катта ҳисса қўшиб келишаётир. Сиёсий кучнинг “Адолат — қонун устуворлигида” лойиҳаси доирасида одамларнинг ижтимоий ҳимояси ва ҳуқуқларини тиклаш масаласига алоҳида эътибор қаратилаяпти. Бу борада партиянинг “Бир ойда бир иш ўрни” ташаббуси билан фуқароларни ишга жойлаштириш юзасидан аниқ чора-тадбирлар кўрилаётгани ҳам мақтовга лойиқ. Жорий йилнинг ўтган даврида вилоят партия ташкилотлари 91 нафар фуқарони ишга жойлаштиришга эришди. Бу албатта шунча хонадонда ижтимоий муаммо бартараф  этилиб, фаровонлик таъминланганлигини ҳам кўрсатади. Партия вилоят Кенгашига ҳар куни кўплаб юртдошларимиз турли масалаларда мурожаат қилиб келишаяпти. Уларнинг орасида иш билан таъминлашга ёрдам сўраб қилинган мурожаатлар ҳам бор. Энг асосийси, умид билан ташриф буюраётган ҳар бир фуқарони  партия фаоллари тинглаб, суҳбатлар ўтказиб, қўлларидан келган ёрдамни аяшмаяпти. Ўз навбатида одамларнинг “Адолат” СДПга бўлган ишончи ортяпти. - Кўнгил кўнгилдан сув ичади, деган ҳикматни ҳар доим қадрлашимиз керак экан. Мен анча йиллар ишсизликдан қийналган эдим. Ишга жойлашиб олишимда амалий ёрдам беришларини сўраб турли идораларга мурожаат қилдим. Афсуски, жўяли жавоб ололмадим. Шу муаммо ечимида 2019 йилнинг 4 июнь куни Ўзбекистон “Адолат” СДП вилоят Кенгашига мурожаат қилган эдим. Партия фаолларининг ташаббускорлиги, тезкор саъй-ҳаракатлари натижасида 8 июнь куни Қарши шаҳар тиббиёт бирлашмасининг терапия бўлимига ўз мутахассислигим бўйича ҳамшира сифатида ишга жойлашдим - дейди биз билан суҳбатда Қарши шаҳридаги “Маҳаллот” маҳалласида умргузаронлик қилаётган Шаҳло Пўлатова. - Жорий йилнинг 6 июнь куни партиянинг Қарши шаҳар Кенгашига иш масаласида кўмак кўрсатишларини сўраб, мурожаат қилгандим. Парвардигорнинг иноятисиз ҳеч нарса содир бўлмайди. Кутилмаганда Ўзбекистон “Адолат” СДП шаҳар Кенгаши аъзолари ёрдам қўлини чўзишди. 17 июнь куни Қарши шаҳридаги 18-умумтаълим мактабига инглиз тили фани ўқитувчиси сифатида ишга жойлашдим -дейди Мунира Ҳайитова мамнуният билан. - Ишсизликдан бошим қотиб, нима қилишимни билмай овораи сарсон эдим. Тўғриси, ёрдам сўраб кўпгина ташкилотларга мурожаат қилдим, натижа бўлмади. Шу йилнинг 3 июнь куни Ўзбекистон “Адолат” СДП Шахрисабз шаҳар Кенгашига ариза топширгандим. Муаммо ечим топди. “Адолат”чилар аралашуви ва менга тўғри йўл-йўриқ кўрсатганликлари эвазига 19 июнь куни Микрокредитбанкнинг туман филиалидан кредит олиб, якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтдим ва ишбилармонлик фаолиятимни бошладим. Иссиқхона қуриб, халқимиз дастурхонини сабзавот маҳсулотларига тўкин қилишга ҳисса қўшаман - дейди Ипак йўли маҳалласида яшовчи Ферузбек Убайдуллаев. Дарвоқе, партия аралашуви билан Яккабоғ туманидаги “Яккабоғ” МФЙнининг Чинобод кўчаси 14 уйда яшовчи Сумбула Бобомуродова жорий йилнинг 10 март куни туман тиббиёт бирлашмасида, Миришкорлик Актам Ҳайдаров эса йўллардан фойдаланиш унитар корхонасида, Мубораклик Гулнора Эшбоева эса 1 апрель куни партиянинг туман Кенгаши кўмаги билан “Тонг”  МФЙда муқим иш жойига эга бўлдилар. Биз партиядан кўмак олган қайси фуқаро билан суҳбат қилмайлик, фақат Ўзбекистон “Адолат” СДП аъзолари шаънига миннатдорчилик сўзларини эшитдик. Дарҳақиқат, айни пайтда ижтимоий фойдали меҳнат билан шуғулланаётган 91 нафар фуқаронинг барчаси бугун зориқмай, фаровон умр кечиришаяпти. Демак, партиядошларимизнинг саъй-ҳаракатлари зое кетмабди. “Адолат”дан нажот топаётганлар сони эса кун, соат сайин ортиб бораётир. Комил  САХАТОВ, Ўзбекистон “Адолат” СДП Қашқадарё вилояти Кенгаши матбуот котиби Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг t.me/adolat_uz instagram.com/adolat_sdp/ facebook.com/sdpu.adolat/ twitter.com/AdolatSDP ...

Батафсил
News

Рўйиддин Раупов: мақсадимиз — аёл номзодларни кўпайтириш

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис Сенатининг 2019 йил 21 июнь куни бўлиб ўтган йигирманчи ялпи мажлисидаги нутқи билан танишдим. Маърузада жамият ҳаётининг барча соҳалари қамраб олингани эътиборимни тортди. “Халқ билан доимий ва тизимли мулоқот асосида умумий сони 33 миллиондан ортиб бораётган аҳолимизнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш борасида янги қадамлар қўйилмоқда” –деди Президентимиз. Ҳақиқатдан ҳам бугунги шиддаткор замонда ҳаётимиздаги улкан миқёсдаги ижтимоий-иқтисодий, сиёсий-ҳуқуқий ислоҳотларни амалга оширишда миллий парламентимизнинг фаолияти ҳам муҳим аҳамиятга эга. Маърузада жамиятда қонун устуворлигини таъминлаш, фуқароларимизнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш борасида бир қатор вазифалар кўндаланг қўйилди. “Эркаклар ва аёлларнинг тенг ҳуқуқлари ва имкониятлари кафолатлари тўғрисида” ҳамда “Аёлларни тазйиқ ва зўравонликлардан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонунларни қабул қилиш кераклиги ҳақида билдирган фикрлардан жуда таъсирландим. Бугунги кунда юртбошимиз алоҳида эътироф этганларидек, халқ хўжалигининг барча тармоқларида хотин-қизлар фаол ва ташаббускор. Оилада эса меҳрибон она. Биз “Адолат”чилар бу йилги бўлиб ўтадиган сайловларда Президентимиз кўрсатмаларига асосан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашларга хотин-қизлардан кўпроқ номзодлар кўрсатиш тадоригини кўраяпмиз. Бунинг учун ҳозирданоқ ишни бошлаб юбордик. Сафимизга билимли, ташаббускор ва ташкилотчи аёлларни жалб этиш, уларнинг ижтимоий ҳамда сиёсий фаоллигини оширишга алоҳида эътибор беряпмиз. Айни пайтда партиямизнинг вилоят Кенгашида 29 592 нафар аъзоларимиз бўлса, шуларнинг 13 500 нафарини хотин-қизлар ташкил этади. Партия вилоят Кенгаши фаоллари ва Аёллар Кенгаши масъуллари вилоят хотин-қизлар қўмитаси жамоат ташкилотлари ҳамкорлигида шу кеча-кундузда хотин-қизларимизнинг ҳуқуқлари ва эркинликлари, қонуний манфаатларини таъминлаш, уларнинг жамиятдаги мавқеини ошириш учун кенг қамровли юзма-юз мулоқот шаклидаги ташвиқотни бошлаб юбордик. Мен партия вилоят Кенгаши раҳбари ва халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати сифатида Президентимиз маърузаларини аҳоли орасига кенг тушунтиришга жиддий эътибор бераяпман. Ҳозиргача партия фаоллари ва депутатлик гуруҳимиз аъзолари билан Қарши шаҳридаги “Хонтепа”, “Кунчиқар”, “Зоғза”, “Истиқлол”, “Маҳаллот” маҳаллалари аҳолиси ва тиббиёт коллежи, шаҳар тиббиёт бирлашмасида шу мавзуда учрашувлар ташкил этдик. Бундан ташқари, партиянинг шаҳар, туман ташкилотлари ва маҳаллий Кенгаш депутатларимиз ҳам Президентимиз маърузаларида илгари сурилган ҳаётий долзарб масалаларни фуқароларга  тушунтиришяпти. Президентимиз маърузаларида ўта долзарб масалалар тилга олиб ўтилганлигини яна бир бор қайд этмоқчиман. Шу билан бирга уларнинг ечимлари хусусида ҳам аниқ-тиниқ фикрлар билдирилган. Биз ушбу топшириқларни бажариш учун барча чора-тадбирларни кўрамиз. Рўйиддин РАУПОВ, Ўзбекистон “Адолат” СДП Қашқадарё вилоят Кенгаши раиси Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг t.me/adolat_uz instagram.com/adolat_sdp/ facebook.com/sdpu.adolat/ twitter.com/AdolatSDP ...

Батафсил
News

Депутат ёшлар ҳузурида

Халқ депутатлари Қашқадарё вилоят Кенгашидаги Ўзбекистон “Адолат” СДП депутатлик гуруҳи аъзолари жамиятнинг фаол қатлами ҳисобланган ёшлар билан мунтазам учрашувлар ташкил этиб келишаяпти. Бугун ёшлар билан юзма-юз мулоқот Қарши шаҳридаги 35-умумтаълим мактаби мажлислар залида Ёшлар Иттифоқи Қарши шаҳар Кенгаши ёшлари билан уюштирилди. Учрашувда Кунчиқар, Маҳаллот, Чармгар ва бошқа ўндан ортиқ маҳаллалар ёшлари ҳам иштирок этди. Унда сўзга чиққан Ўзбекистон “Адолат” СДП вилоят Кенгаши раиси, халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Рўйиддин Раупов ёшларга оид давлат сиёсати ҳақида тўхталди. — Мустақил мамлакатимизда бу сиёсат давр талаби ва ҳозирги шароитдан келиб чиқиб, такомиллаштириб ва тўлдириб бориладиган узлуксиз жараён кўринишида шаклланган,-деди Рўйиддин Раупов.-Ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича Президентимиз томонидан ишлаб чиқилган 5 та муҳим ташаббусда ҳам юртимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларда ёшларнинг фаол иштирокини таъминлаш, мустақил ва эркин фикрлайдиган, замонавий илм-фан ютуқларини пухта ўзлаштирган, ҳар томонлама соғлом ва баркамол авлодни вояга етказишга алоҳида эътибор қаратилган. Дарҳақиқат, ёшликнинг ҳам ўзига хос хусусиятлари бор, албатта. Бу давр билим олиш, касб танлаш ва уни пухта ўрганиб эгаллаш, сиёсий ва фуқаролик ҳуқуқларини англаш, ўз дунёқарашини шакллантириб, мустақил ҳаётга қадам қўйиш, оила қуриш ва бошқалар билан тавсифланади. Депутат сиёсий, ҳуқуқий, ижтимоий ва иқтисодий соҳаларда кечаётган ислоҳотларнинг мазмун моҳиятини ёшларга тўлақонли тушунтирди. Вилоят партия ташкилотлари, “Ёш адолатчилар” қаноти фаоллари, Ёшлар Иттифоқи вилоят Кенгаши билан ҳамкорликда “Ватаним тараққиётига менинг ҳиссам”, “Ватан келажаги сенинг қўлингда”, “Биз соғлом турмуш тарзи тарафдоримиз” каби уюштирилаётган тадбирларда юзлаб, минглаб ёшлар иштирок этаётгани хусусида тўхталди. Айниқса, келажагимиз эгалари бандлигини таъминлашда Ўзбекистон “Адолат” СДП, маҳалла, таълим муассасалари ва ота-оналар ҳамкорлиги яхши самара бераётганини алоҳида эътироф этди. Бу борада маҳаллалар қошидаги вояга етмаганлар билан ишлаш, спорт, маънавият ва тарғибот ишларини ташкил этишда маънавият ва тарғибот ишлари комиссияларининг фаолияти муҳим омил бўлаётгани таъкидланди. Депутат мактаб кутубхонасига китоб соға қилди. Бугун Қарши давлат университетида вилоят ҳокими ўринбосари, хотин қизлар қўмитаси раиси, халқ депутатлари вилоят Кенгашидаги Ўзбекистон “Адолат” СДП депутатлик гуруҳи аъзоси Мақсуда Мустафоеванинг ҳам ёшлар билан ўтказган самимий мулоқоти савол-жавобларга бой бўлди. — Бу йил Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва халқ депутатлари вилоят туман, шаҳар Кенгашларига сайловлар бўлиб ўтади, - деди Мақсуда Мустафоева ёшлар билан мулоқотга киришаркан. – Ўзбекистон “Адолат” СДП вилоят Кенгаши ва вилоят ҳокимлиги, Ёшлар Иттифоқи билан ҳамкорликда жараёнга тайёргарлик кўриш доирасида ёшларнинг ижтимоий фаоллиги ҳамда ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга қаратилган чора – тадбирларни амалга ошираяпмиз. Ёшлар ҳузурида бу муҳим жараённинг умумэътироф этилган халқаро принцип ва нормаларига жавоб берадиган меъёрий ҳуқуқий база яратилгани, демократик миллий сайлов тизими йўлга қўйилганлиги ҳақида тушунтиришлар бераяпмиз. Шунингдек, учрашувда Мақсуда Мустафоева депутатликка номзод ва унинг ҳуқуқлари, номзодни ким кўрсатиши, миллий сайлов тизимини янада демократлаштириш борасида қилинаётган ишлар ҳақида ҳам сўз юритди. Ёшлар ўзларини қизиқтирган кўпдан – кўп саволларига партиямиз вакилидан қониқарли жавоблар олишди. Университет талабалари томонидан ўртага ташланган муаммоларнинг барчаси депутат аралашуви билан шу ернинг ўзида ечим топди. — Ҳар бир ота-онанинг ҳам, давлатнинг ҳам мақсади ёшлар ҳаётда ўз ўрнини топишидир - деди учрашув якунида депутат Мақсуда Мустафоева, – Ҳамма ёшларимиз билимли ва маданиятли бўлса, ўзи севган касби билан машғул бўлса, олам гулистон. Хонадонларда хотиржамлик, жамиятда тинчлик, фаровонлик бўлади. — Депутатлар билан бўлиб ўтган учрашув туфайли мен ўзим учун керакли билим ва кўникмаларга эга бўлдим,-дейди Ёшлар Иттифоқи Қарши шаҳар Кенгаши фаоли Улуғбек Соҳибов.-Биз ёшлар давлат ва жамиятнинг бугунги ижтимоий, сиёсий, маданий-маърифий салоҳиятини ҳам белгилаб берувчи ўзига хос таъсирчан фаол куч сифатида ташаббускор бўлишимиз лозим. — Мен бу йил бўлиб ўтадиган сайловлар мазмун-моҳияти ҳақида тушунчага эга бўлдим,-деди иштирокчилардан яна бири Гулноза Асадова суҳбатга қўшилиб.-Депутатлар билан бундай очиқ мулоқот биз ёшларнинг маънавий-маърифий билимларимиз юксалишида, дунёқарашимиз кенгайишида аҳамияти катта. Бундай халқ вакиллари билан очиқ, ошкора мулоқотни ташкил этишда бош-қош бўлаётган Ўзбекистон “Адолат” СДП ташкилотларига ёшлар номидан миннатдорчилик билдирамиз. Комил САХАТОВ, Ўзбекистон “Адолат” СДП Қашқадарё вилоят Кенгаши матбуот котиби Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг: t.me/adolat_uz instagram.com/adolat_sdp/ facebook.com/sdpu.adolat/ twitter.com/AdolatSDP ...

Батафсил
News

Депутат халқ орасида: долзарб муаммоларга тезкор ечим

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Абдуғани Умировнинг ўз сайлов округи сайловчилари билан бўлиб ўтган юзма-юз мулоқотлари ғоят самарали кечди. Депутат Абдуғани Умировнинг Қамаши тумани маҳаллаларида бўлиб, фуқаролар билан уюштирган учрашувлари ҳам ҳар галгидан жонли мулоқотларга бой бўлди. Бугун туман аҳолисини ички йўллар, бандлик, оқар сув муаммоси қийнамоқда. Қишлиқ ва Араб қишлоғи фуқаролари эса анчадан буён иккала ҳудудни бир-бирига боғлайдиган кўприк қурилишига эҳтиёжлари бор. Шунингдек, Довуд ва Калта маҳалла фуқаролар йиғини аҳолиси ҳам худди шундай муаммодан азият чекмоқда. Бугун Абдуғани Умиров тумандаги 5-сонли умумтаълим ўрта мактабида ҳам бўлиб, ўқитувчилар билан самимий мулоқот уюштирди. Мактабда ютуқлар билан биргаликда ҳал этилиши зарур бўлган камчиликлар ҳам мавжуд. — Таълим муассасамизда рус ва француз тиллари ўқитувчиси етишмайди,- деди учрашувда умумтаълим мактаби директори Эшдавлат Хўжаёров.- Ўқувчиларнинг айниқса қиш мавсумида спорт билан шуғулланишлари учун спорт залимиз талабга жавоб бермайди, Спорт зал анчадан буён таъмирлашга муҳтож. Ушбу муаммоларни обдон ўрганган Абдуғани Умиров тегишли давлат бошқарув идоралари билан боғланиб, муаммога ечим топди. Мактаб жамоаси янги ўқув йилини иқтисодиёт коллежида бошлайдиган бўлишди. Мактаб биноси эса маҳалла аъзоларининг таклифига асосан боғчага айлантириладиган бўлди. Депутат тумандаги даволаш профилактика муассасаларида ҳам бўлиб, тиббиёт ходимлари ва беморлар билан мулоқотга киришди. Эндокринология бўлими бошлиғи Умид Бойсунов яратилаётган шарт-шароитлар хусусида ўз фикрларини баён қилди. — Бўлимимизда Тиббиёт ходимлари ва беморлар учун етарли шароитлар муҳайё этилган,- деди Умид Бойсунов.- Давлатимиз раҳбарининг соғлиқни сақлаш соҳасига жуда катта эътибор ва ғамхўрлик кўрсатаётганлардан бутун аҳолимиз мамнун. Қамаши туманидаги Қизилтепа маҳалла фуқаролар йиғини аъзолари суюлтирилган газ баллонлари таъминоти яхши эмаслигидан норози. Шунингдек, қишлоқ одамлари партиядошимизга томорқадаги экинларни суғоришда оқар сув муаммо бўлаётганини маълум қилишди. Шу ернинг ўзида Абдуғани Умиров аралашуви билан маҳалладаги муаммолар дарҳол ўз ечимини топди. — Президентимиз томонидан ишлаб чиқилган одамлар билан юзма-юз мулоқот ҳар бир ҳудуддаги, қишлоқ, маҳалла, хонадондаги мавжуд аҳволга холисона баҳо бериш ва камчиликларни ўз жойида бартараф этишнинг энг яхши йўлидир,- деди Қизилтепа МФЙ раиси Арслон Аралов. – Албатта бизнинг маҳалламизда ҳам муаммолар бор. Масалан, қишлоғимизда тадбиркорларни кўпайтириб кичик корхона ва маиший хизмат шахобчаларини ишга тушириб, кўпгина одамларимизни ижтимоий фойдали меҳнатга жалб этиш мумкин. Биз ушбу масала ечимида Абдуғани Умировдан ёрдам сўрадик. Депутат аралашуви билан туман масъуллари бу масалага тез орада ойдинлик киритадиган бўлишди. Хулоса қилиб айтганда бугун жойларда амалга оширилаётган юзма-юз мулоқотлар натижасида ҳудудий ечимга эга бўлсада йиллар давомида аҳолини қийнаб келаётган муаммолар ўз ечимини топмоқда. Бу каби амалий ҳаракатлар ортиқча овворагарчиликларнинг олдини олмоқда. Энг муҳими фуқароларимизнинг турмуш шароитлари янада яхшиланмоқда. Комил САХАТОВ, Ўзбекистон “Адолат” СДП Қашқадарё вилоят Кенгаши матбуот котиби Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг: t.me/adolat_uz instagram.com/adolat_sdp/ facebook.com/sdpu.adolat/ twitter.com/AdolatSDP ...

Батафсил
News

Депутат халқ орасида: МТМдаги муаммо қандай бартараф этилди?

Аввал хабар қилганимиздек, Ўзбекистон “Адолат” СДПдан Олий Мажлис Қонунчилик палатасига депутатликка сайланган фракциямиз аъзолари шу кунларда ўз сайлов округларида бўлиб ўз сайловчилари билан юзма-юз мулоқотлар ўтказмоқда. Жумладан, депутат Жамшид Пирматовнинг Нишон туманидаги Нуристон шаҳарчаси сайловчилари билан бўлиб ўтган учрашувлари ҳам жонли мулоқотларга бой бўлди. Дастлаб партиядошимиз 18-мактабгача таълим муассасасига ташриф буюрди. Айни пайтда бу ерда 225 нафар ўғил-қиз таълим-тарбия олмоқда. Боғчада инглиз ва рус тили ўқитувчилари етишмайди. Боғчада маҳсулотларни сақлаш учун  музлатгич етарли эмас. Бунинг устига электр энергияси таъминотида ҳам тез-тез узилишлар бўлиб туради. Боғча биноси таъмирталаб. Депутат ушбу муаммоларни ечими юзасидан мутасаддилар билан боғланганда, боғча 2019 йилнинг охири ва 2020 йилнинг бошида тўлиқ таъмирланишини маълум қилишди. Депутатнинг “София” давлат хусусий шерикчилик боғчаси жамоаси билан учрашуви ҳам савол-жавобларга бой бўлди. Бу ерда дарслар рус тилида олиб борилади. Бироқ, жажжилар ўртасида ҳар-хил ўйинлар, жисмоний тарбия машғулотларини олиб боришда майдончалар етишмайди. Ушбу муаммони депутат ўрганиб, ҳал этиш учун тегшли ташкилотларга кўрсатма берди. Кейинги йилларда давлатимиз томонидан соғлиқни сақлаш соҳасига жуда катта эътибор берилаяпти. Айниқса, соҳада фаолият олиб бораётган тиббиёт ходимлари учун катта имкониятлар яратиб берилмоқда. Тумандаги Нуристон поликлиникаси йигирма минг аҳолига хизмат қилади. Айни пайтда поликлиника биноси таъмирталаб. Депутат шу ерда тиббиёт ходимларининг маҳалла аҳолисига қандай хизмат кўрсатишаётгани билан қизиқди. Энг ачинарли томони шундаки, бу ерда меҳнат интизомига мутлақо риоя қилинмас экан. Бунинг устига шифокорларнинг беморларни қабул қилиш вақти аниқ-тиниқ ёзиб қўйилмаган. Суҳбат жараёнида тиббиёт ходимларининг фуқаролар билан муомала маданиятида ҳам жиддий камчиликлар мавжудлиги маълум бўлди. Ушбу камчиликлар юзасидан Жамшид Пирматов туман тиббиёт бирлашмаси раҳбариятига мурожаат этди ва муаммо қисқа фурсатлар ичида бартараф этиладиган бўлди. Умуман олганда, депутатимизнинг сайловчилар билан жонли мулоқотида билдирилган барча масалалар ўз жойида ҳал этилди. Муддат талаб этиладиган мурожаатлар эса назоратга олиниб, тегишли ҳуқуий маслаҳат ва тавсиялар берилди. Комил САХАТОВ, Ўзбекистон “Адолат” СДП Қашқадарё вилоят Кенгаши матбуот котиби Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг: t.me/adolat_uz instagram.com/adolat_sdp/ facebook.com/sdpu.adolat/ twitter.com/AdolatSDP   ...

Батафсил
News

Қонун устувор бўлган жойда одиллик бўлади

Қарши шаҳрида Судьялар Олий Кенгаши раиси Убайдулла Мингбоев вилоятда фаолият олиб бораётган судьялар ва ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари билан учрашди. Убайдулла Мингбоев юртимизда суд ҳокимияти мустақиллигини таъминлаш ва нуфузини ошириш, уни жазоловчи органдан одамлар манфаатини ишончли ҳимоя қиладиган ташкилотга айлантириш борасида амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар ҳақида сўз юритди. Маълумки, суд-ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотларни босқичма-босқич амалга ошириш Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган муҳим вазифалардан бири саналади. Судьялар Олий Кенгаши раиси ўз маърузасида ҳали бу борада ечимини кутаётган масалалар ҳақида таҳлилий нуқтаи назардан фикр юритиб, судьялар олдида турган долзарб вазифалар хусусида тўхталиб ўтди. Айрим судьялар томонидан тамагирлик қилинаётгани, баъзи қарорлар судьянинг виждонини ўртага қўйиб чиқарилмаётгани ва бошқа камчиликлар учраётганлиги маърузада рўй-рост айтиб ўтилди. Афсуски, нопоклик, одамларнинг тақдири ва дарду ташвишларига лоқайд қараш, адолат мезонларига хилоф қарорлар қабул қилиш ҳолатлари биз, судьяларнинг обрўсига путур етказмоқда. Бу каби ҳолатлар эса одамларнинг судьяларга бўлган ишончига салбий таъсир қилади. Маърузада суд-ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотлар муваффақиятини таъминлаш, мавжуд камчилик ва муаммоларни бартараф этиш йўллари, соҳа ходимлари олдида турган долзарб вазифаларга эътибор қаратилди. — Онги, тафаккури, фикри ва қалбида фақат адолат бўлган судьягина одамларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ишончли ҳимоя қила олади, — деди У.Мингбоев. — Ана шундагина судьянинг кундалик иш фаолиятида қонун устувор бўлади, у шахсий манфаатининг “қули” га айланмайди. Шунингдек, Убайдулла Мингбоев одил судловни таъминлаш борасида белгиланган вазифаларни халқимиз ўртасида кенг тарғиб этишда адолат ва қонун устуворлиги тарафдори бўлган Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси фаоллари соҳа ходимларига кўмакдош бўлаётганини алоҳида эътироф этди. — Партиянинг “Адолат — қонун устуворлигида”, “Қонун устувор бўлган жойда адолат бўлади”, “Куч — адолатда!”, “Кучли ва адолатли суд ҳокимияти бўлган жойда қонун ва адолат тамойиллари устувор” деган ғоя ва тамойилларни ҳаётга татбиқ этишга қаратилган амалий ишлари эътиборга молик, — деди У.Мингбоев. — Шу билан бирга, “Адолат” СДП томонидан суд қарорлари очиқлигини таъминлаш, судьяларни ижтимоий ҳимоя қилиш, уларнинг дахлсизлигини таъминлаш борасида ҳам аниқ таклифлар билдирилиб, тарғибот ишлари олиб борилмоқда. Шубҳасиз, ҳар бир судья ўз фаолиятида адолатли қарорлар қабул қилиш учун бор билим ва тажрибасини ишга солиши, ҳалол ва масъулиятли бўлиши лозим. Учрашув иштирокчиларининг ҳар бири ўзига ана шундай хулоса чиқариб олди, дейиш мумкин. Музаффар РАУПОВ, Фуқаролик ишлари бўйича Касби туманлараро суди раиси Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг: t.me/adolat_uz instagram.com/adolat_sdp/ facebook.com/sdpu.adolat/ twitter.com/AdolatSDP ...

Батафсил
News

Депутат халқ орасида: кўзланган мақсадга эришамиз

“Ватан равнақи ва халқ фаровонлиги йўлида амалга оширилаётган самарали ислоҳотларнинг муваффақиятини таъминланишига муносиб ҳисса қўшайлик”. Бўлиб ўтган анжуманда қашқадарёлик партиядошлар ана шундай якдил фикрга келишди.   Дарҳақиқат, “Қашқадарё технологик транспорт” акционерлик жамиятида Ўзбекистон “Адолат” СДП вилоят Кенгаши фаоллари учун “Сиёсий жараёнларда Ўзбекистон “Адолат” СДП позицияларини мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари” мавзуида семинар ташкил этилди. Унда туман, шаҳар Кенгашлари раислари, маҳаллий Кенгаш депутатлари, фаоллар, алоқадор ташкилотлар вакиллари ва оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди. Анжуманда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, “Адолат” СДП фракцияси аъзоси Абдуғани Умиров “Сайловларга пухта тайёргарлик юқори самарадорлик омили” мавзуида маъруза қилди. Нотиқ, мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларда партия ташкилотлари олдида турган  вазифалар тўғрисида кенгроқ тўхталди. – Бугун жаннатмакон юртимизни янада тараққий эттириб, ривожланган мамлакатлар қаторига олиб чиқиш учун олиб борилаётган ислоҳотларда партиямиз фаолларининг ўрни ва роли ошиб бормоқда, – дейди Абдуғани Умиров. – Олий Мажлис Сенатининг 2019 йил 21 июнь куни бўлиб ўтган ялпи мажлисида давлатимиз раҳбари сиёсий партиялар ва депутатлар олдига ўта муҳим ва долзарб вазифалар турганини эътироф этдилар. Ҳақиқатдан ҳам муҳтарам Президентимиз бошчилигида жамият ҳаётининг барча соҳаларини қамраб олаётган ислоҳотларнинг амалга оширилаётгани ватанимиз дунёдаги энг тез ривожланаётган давлатлар қаторида эътироф этилаяпти. Айниқса, юртбошимиз томонидан ишлаб чиқилган Ҳаракатлар стратегияси мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш борасидаги ислоҳотларни бажаришда дастурий аҳамият касб этмоқда. Биз ана шулардан тегишли хулоса чиқариб, одамларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллиги ҳамда ҳуқуқий маданиятини янада ошириб, партиявий-сиёсий фаолиятимизни замон талаблари даражасига кўтаришимиз лозим. Бу жараёнда энг аввало, фидоий, ташаббускор, замонавий дунёқараш ва билимларга эга бўлиш керак. Шунингдек, А. Умиров бу йил Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашларга бўлиб ўтадиган сайловларга ҳар жиҳатдан пухта тайёргарлик кўриш юзасидан ҳам фикр-мулоҳаза юритди.   – Партия ташкилотлари томонидан кўрсатилаётган ҳар бир номзод энг аввало сиёсий-ижтимоий жиҳатдан фаол,  юксак ҳуқуқий  билимлар ҳамда  халқ орасида обрў-эътиборли бўлиши лозим, – деди Абдуғани Умиров. –Сайловлар олдидан номзодларни ўқитиш, заҳирадаги номзодларни “Обод қишлоқ”, “Обод маҳалла” дастурини бажаришга жалб қилиш, ҳар бир номзод ўз дастурини ишлаб чиқиб, партиямизнинг мақсад ва вазифаларидан келиб чиққан ҳолда оммавий ахборот воситаларида чиқишлар қилиши ҳам  муҳим аҳамиятга эга. Семинарда алоҳида таъкидланганидек, тезкор замонга ҳамоҳанг равишда рўй бераётган улкан ўзгаришлар партия ташкилотлари фаолиятини янги босқичга мос ҳолда ҳаракат қилишини талаб этмоқда. Семинар давомида “Аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини юксалтиришда пиар технологиялардан фойдаланиш тўғрисида” Ўзбекистон “Адолат” СДП вилоят Кенгаши раиси,  халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Рўйиддин Раупов  маъруза қилди. У  ҳар бир партия аъзоси ислоҳотларнинг қайноқ нуқталарида жонбозлик кўрсатиши лозимлигини эътироф этди. – Бундан ташқари, электорат манфаатларини ҳимоя қилиш, бу йилги сайловлар олдидан партиямиз дастурий мақсадларини аҳоли орасида кенг тарғиб этиш, фуқароларнинг сиёсий-ҳуқуқий саводхонлигини ошириш ҳам муҳим, деб ҳисоблайман, – деди Рўйиддин Раупов. – Биз сайловлар жараёнидаги фаолиятимизда  нафақат оммавий ахборот воситаларидан, балки тарғиботнинг барча таъсирчан усулларидан кенг фойдаланишимиз керак. Дебатларда, хотин-қизлар ва ёшлар билан ишлаш борасида ҳам партиядошларимиз фаол бўлишлари лозим. Президентимиз Олий Мажлис Сенати йиғилишида алоҳида таъкидлаганларидек,  ҳали фойдаланилмай келаётган имкониятларимиз кўп. Бу борада ҳам изчил иш олиб боришни даврнинг ўзи тақозо этаяпти.   Семинар иштирокчилари ўқилган маърузалар юзасидан қизғин муҳокама юритишди. Туман ва шаҳар фаоллари ўз таклиф ва муносабатларини ошкора тарзда ифода этишди.   Халқ депутатлари Қарши шаҳар Кенгаши депутати Акмал Бобоевнинг чиқиши йиғилганларда катта таассурот қолдирди. У сиёсий куч томонидан ёшларни ислоҳотлар жараёнига фаол иштирок этишга кўпроқ даъват этилаётгани, маҳаллий Кенгашларга номзод сифатида кўрсатилаётгани ҳам яхши самара бераётганини қайд этди. Баҳсларга, таклиф ҳамда мулоҳазаларга бой ва самимий руҳда ўтган семинарда партиянинг Яккабоғ туман Кенгаши раиси Бойназар Доверов, халқ депутатлари Китоб туман Кенгаши депутати Муқаддас Муродова, Қарши туманидаги 69-мактаб ўқитувчиси, партия фаоли Дилрабо Чориева, Аёллар Кенгаши раиси Азима Зайнуддинова бошқаларнинг фикрлари ҳам кўпчиликда қизиқиш уйғотди. Семинарнинг яна бир муҳим қисми Ўзбекистон “Адолат” СДП ташкилотлари томонидан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашларга кўрсатилаётган номзодлар билан юзма-юз мулоқотга бағишланди. Ҳар бир партия аъзоси бу йилги сайловларда ва ислоҳотлар муваффақиятини таъминлашда сафарбарлик, жонбозлик ва фаоллик кўрсатиши зарурлиги юзасидан аниқ кўрсатмалар берилди. Биз анжуман тугагандан сўнг унинг иштирокчилари билан суҳбатлашдик. – Биз партия аъзоларидан ислоҳотлар жараёнида, жамият ривожига, демократик ўзгаришларга кучли туртки бўладиган ташаббуслар кутилаяпти, –дейди партия фаоли, Қарши шаҳридаги “Пахтазор”  МФЙда ташкил этилган БПТ раиси Баҳоргул Номозова. – Адолат доим ҳаётимизнинг бош мезони бўлиб келмоқда. Шундай экан, биз “Адолатчилар” бутун куч-ғайратимизни ишга солиб, Президентимиз томонидан амалга ошириб келинаётган барча ислоҳотларда фаол иштирок этаверамиз. Бу йилги сайловларда ҳам кўзланган мақсадга эришамиз. Комил САХАТОВ, Ўзбекистон “Адолат” СДП Қашқадарё вилоят кенгаши матбуот котибит Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг t.me/adolat_uz instagram.com/adolat_sdp/ facebook.com/sdpu.adolat/ twitter.com/AdolatSDP ...

Батафсил
News

Маънавияти юксак авлод

Ўзбекистон “Адолат” СДП вилоят ва туман Кенгаши ташаббуси билан Муборак туманидаги тиббиёт коллежида “Ёшлар маънавиятини юксалтиришда “Адолат”нинг ўрни” мавзуида семинар бўлиб ўтди. Унда депутатлар, партия фаоллари, Ёшлар Иттифоқи, халқ таълими, соғлиқни сақлаш ташкилотлари, маҳаллалар аъзолари, маънавият ва маърифат муассасалари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашди. — Партиямиз сайловолди дастурида “Адолат” СДП мамлакатимиз келажаги соғлом ва ҳар томонлама уйғун ривожланган ёшлар қўлида, деб ҳисоблайди” дея алоҳида қайд этилган,- деди семинарда халқ депутатлари туман Кенгаши депутати, 18-умумтаълим мактаби ўқитувчиси Зайнаб Ҳасанова.- Ёшларни умуминсоний ва ватанпарварлик руҳида, юксак одоб-ахлоқ тамойиллари асосида тарбиялаш, уларнинг онги ва қалбини ёт маънавий таҳдидлардан ҳимоя қилиш, бугунги ислоҳотларга фаол муносабатини шакллантириш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида ташкил этилган семинар албатта уларнинг маънавий баркамол шахс бўлиб етишишларида аҳамияти катта. — Туманимизда юксак маънавиятли, ҳуқуқий саводхон, дунёқараши кенг ёшларни тарбиялашда “Адолат” СДП ташкилотлари томонидан ҳам бирмунча ишлар амалга оширилаяпти,- деди семинарда кун тартибидаги масала юзасидан маъруза қилган партиянинг туман Кенгаши раиси Бахтиёр Жумаев.- Айниқса, Ёшлар Иттифоқи туман Кенгаши, туман прокуратураси, адлия бўлими ва бошқа жамоат ташкилотлари ҳамкорлигида ўтказилган “Конституция билимдони”, “Сиз қонунни биласизми?” кўрик-танловлари ёшларда катта қизиқиш уйғотди. Умумтаълим мактаблари ва касб-ҳунар коллежларини тамомлаётган ёшларни ишга йўналтириш ва уларни эгаллаши керак бўлган ихтисослиги билан яқиндан таништириш мақсадида депутатлар ва мутасадди раҳбарларни истиқболимиз эгалари билан учрашувларини ташкил этдик. Шунингдек, шу кеча-кундузда туман “Маҳалла” хайрия жамоат фонди ва халқ таълими мутахассислари иштирокида Президентимиз томонидан ишлаб чиқилган бешта ташаббусга асосан қишлоқ ёшлари ўртасида китоб мутолаасини кенг тарғиб этаяпмиз. “Биз китобхон авлодмиз” акцияси доирасида кўплаб тадбирлар ўтказиб келаяпмиз. Семинарда “Ёш адолатчилар” қаноти етакчиси Ҳусниддин Бердимуродов, халқ депутатлари туман Кенгаши депутати, тиббиёт коллежи директори Нурилла Юсупов, партия фаоли Замира Расилова ва бошқалар ҳам сўзга чиқиб, ёшларда эркин фикрлаш қобилиятини ўстириш, уларни ижтимоий ҳимоя қилиш, тадбиркорликка жалб қилиш, оиладаги соғлом ва носоғлом маънавий муҳитнинг бола онгига таъсири, интернетнинг ёшлар ҳаётида тутган ўрни ҳақида фикр-мулоҳаза юритдилар. Мустақил фикрловчи ва қатъий ҳаётий позицияга эга юксак маънавиятли ёшларни камол топтириш борасида партия ташкилотлари олдида турган долзарб масалалар хусусида ҳам ўз таклифларини билдирдилар. Семинарда тумандаги барча ўқув муассасалари ва маҳаллалар ёшлари ўртасида “Сиз севган қаҳрамонлар”, “Одам савдосидан ёшларни асраш-куннинг долзарб масаласи”, “Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда қолмасин” мавзуларида учрашувлар ташкил этиш юзасидан келишиб олинди. Комил САХАТОВ, Ўзбекистон “Адолат” СДП Қашқадарё вилоят Кенгаши матбуот котиби Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг t.me/adolat_uz instagram.com/adolat_sdp/ facebook.com/sdpu.adolat/ twitter.com/AdolatSDP ...

Батафсил

АЛОҚА

Манзилимиз: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқ тонги кўчаси, 23-уй. Мўлжал: Озарбайжон Республикаси элчихонаси:

Телефон: 71-2730731 71-2884654 (139)

Электрон манзил: adolat.sdp@exat.uz

САЙТ ТЕСТ РЕЖИМИДА ИШЛАМОҚДА:

www.adolat.uz веб-сайти 2018 йилнинг 21 май куни электрон ОАВ сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 1232. Муассис: Ўзбекистон Адолат СДП. Таҳририят манзили: 100043, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқтонгги кўчаси, 23-уй. Электрон манзил: info@adolat.uz

Сайт материалларидан фойдаланилганда Фойдаланиш шартларига амал қилиниши шарт. Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг оммавийахборот воситалари тўғрисидаги ҳамда муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган

#

Мурожаатингиз учун рахмат!