КАШКАДАРЁ

Манзил: Қарши шаҳар, Мустақиллик кўчаси, 3-уй

Телефон: (75) 221-78-21

Электрон манзил:  qashqadaryo@adolat.uz

Янгиликлар
News

Қашқадарёдан онлайн: саховатли ишлар, сахий кишилар

Халқимизда “Болалик уй-бозор...”, яъни чексиз қувончга тўла деган ибора бор. Аммо оилада туғма ёки бирон бир касаллик ёки шикастланиш туфайли хаста бўлиб қолган фарзанд бўлса-чи? Албатта бу оилага ҳам, ота-онага ҳам ҳеч бир қувонч келтирмайди. Гарчи “бемор бола” деган сўз  қулоқларимизга ёқимли эшитилмасада, лекин бу сўзнинг замирида жуда катта ижтимоий  муаммолар, ҳал этилиши лозим бўлган долзарб масалалар ётганидан кўз юмишга ҳаққимиз йўқ. Шуларни ҳисобга олган вилоят,туман ва шаҳар  Кенгашларининг кўпгина аъзолари Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси ташаббуси билан бугун уюштирилган “Бор меҳримиз сенга, болажон” беғараз донорлик акциясида фаол иштирок этмоқдалар. Эрталаб соат 9.00. Вилоят қон қуйиш маркази  биноси ёнига ташриф буюрган “Адолатчи” кўнгиллилар саф тортишган. Уларнинг орасидан биринчи бўлиб партия вилоят Кенгаши раиси ўринбосари Абдулазиз Абдиев қон  топширди. Биз уни суҳбатга тортдик. — Ўзбекистонда бемор болалар бор,-деди Абдулазиз Абдиев.- Ўзбекистон “Адолат” СДП аъзолари уларнинг ижтимоий ҳимояси, келажакда яхши яшаши, фаровон турмуш кечириши ва ижтимоий ҳаётда фаол қатнашишлари учун доимо ғамхўрлик кўрсатиб келмоқда. Бугунги беғараз донорлик акцияси ҳам бунинг ёрқин исботидир. — Раҳм-шафқат, инсонийлик, хайр-эҳсон, очиқ кўнгиллилик Ўзбекистон “Адолат” СДП аъзоларининг  ўзига хос фазилатларидир,-деди донорлик акциясида беғараз иштирок этган “Ёш адолатчилар” қаноти фаоли Темур Ўткиров.-Партиядошларимизнинг яна бир асосий фазилати оғир дамларда ёнма-ён туришидир. Акцияда мен ҳам иштирок этганимдан мамнунман. Мен топширган қоним бемор болаларнинг соғайиб кетишига ёрдам берса, ўзимни  бахтиёр ҳисоблардим. Негаки, савоб ишни ҳар ким, ҳар куни қилиши керак. Дарҳақиқат, бундай инсонпарварлик ишларига ҳамиша тайёр кишилар Қашқадарёда сероб. Шундай экан, бемор болалар ҳеч қачон хор бўлмайдилар. Бу каби эзгу ишларни мақташ эса биз қалам аҳллари учун ҳам қарз, ҳам фарздир. Комил САХАТОВ, Қашқадарё вилоят кенгаши матбуот котиби ...

Батафсил
News

Депутат халқ орасида: ҳаётий муаммоларга самарали ечим

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги “Адолат” СДП фракцияси ва партиянинг ҳудудий Кенгашлари томонидан инсон манфаатларини таъминлаш, сайловчилар билан мулоқот қилиш, уларнинг дарду-ташвишлари, орзу-интилишлари, ниятлари, кундалик эҳтиёжларини ўрганиш ва мавжуд камчиликларини ҳал қилиш борасида тизимли ишлар амалга ошириб келинаяпти. Давлатимиз раҳбари томонидан ишлаб чиқилган халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак деган тамойилга амал қилиб, барча даражадаги партия фаоллари ҳамда депутатлар халқ орасига кириб, оддий фуқароларни қийнаб келаётган жумбоқларни ўрганиш орқали уларга ўз вақтида ечим топишга ҳаракат қилишаётир. Куни кеча Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Жамшид Пирматовнинг ўз сайлов округлари сайловчилари билан бўлиб ўтган юзма-юз мулоқоти ҳамда партия фаолларининг юртдошларимиз билан жонли учрашувлари ғоят самарли кечди. Жамшид Пирматовнинг Нишон туманидаги Талимаржон шаҳарчаси фуқаролар билан учрашувлари ҳам жонли мулоқотларга бой бўлди. Депутат дастлаб 34-умумий ўрта таълим мактабига ташриф буюриб, педагоглар билан учрашди. Мактаб 216 ўринга мўлжалланган. Бироқ, шу кеча-кундузда, муассасада 640 нафар ўқувчи таълим-тарбия олмоқда. Мактаб директори Жалол Муродовнинг айтишича, ўқувчилар янги ўқув йилини янги бинода бошлайдилар. Мактаб маъмуриятининг талабномасига асосан, бу ерда қўшимча ўқув бинолар қуриш режалаштирилган. Талимаржон тиббиёт муассасаси 1980 йилда ишга туширилган. Бироқ, ҳанузгача таъмирланмаган. “Обод шаҳар” Давлат Дастурига асосан мазкур тиббиёт масканининг 3 та биноси мукаммал таъмирланмоқда. Депутат Жамшид Пирматов тиббиёт муассасасидаги бўлимларда бўлиб, беморлар билан мулоқот қилди. — Мен касалхонага оғир аҳволда келган эдим,- деди юқумли касалликлар шифохонасида даволанаётган бемор Мухаммади Хидиров.-Тиббиёт ходимлари ўз вақтида ташхис қўйиб керакли муолажаларни амалга оширишди. Ҳозир анча аҳволим яхши. — Мен ҳам шу ерда даволанаяпман, - деди бошқа бемор Анвар Бўронов.- Барча дори-дармонлар етарли. Ҳолимиздан хабар олгани келган депутатларга миннатдорчилик билдираман. Шаҳардаги 20-мактабгача таълим муассасасида бўлган Жамшид Пирматов жажжиларга тақсимланаётган овқатларнинг сифати билан танишди. Мудира Малика Махматқулованинг билдиришича, бу ерда 7 та гуруҳ мавжуд. Бир болага 63 000 сўм тўланаяпти. Фақатгина муассасада идиш-товоқ етишмаётир. Бу муаммо депутат саъи-ҳаракати туфайли ҳомийлар томонидан ўз жойида бартараф этилди. Талимаржон саноат ва сув хўжалиги касб-ҳунар коллежида Президентимизнинг бешта ташаббуси буйича ишсиз, ижтимоий аҳволи оғир хотин-қизларни касбга йўналтириш борасида тикувчилик гуруҳи ташкил этилган. Айни пайтда мазкур курсга 100 нафар хотин-қизлар касб сирларини ўрганишаяпти. Жамшид Пирматов шу ерда муқаддам жиноят содир этиб, 12 йил жазо муддатини ўтаб қайтган Нилуфар Одинаева билан ҳам суҳбатлашди. — Мен каби жазо муддатини ўтаб қайтган фуқаролар учун давлатимиз томонидан яратилаётган имконият ва шарт-шароитлардан мамнунман,- деди Нилуфар Одинаева.- Ўз ихтиёрим билан ташкил этилган тикувчилик цехига келиб касб сир-асрорларини ўрганаяпман. Келгусида мен ҳам бошқа хамкасбларим қатори ўз меҳнатим билан мамлакатимизда Президентимиз бошчилигида амалга оширилаётган ислоҳотларга ўз ҳиссамни қўшмоқчиман. Жамшид Пирматовнинг Миришкор туманидаги Навбаҳор қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудудида умргузаронлик қилаётган аҳоли билан учрашуви ҳам самимий ва дўстона руҳда кечди. Қишлоқ фуқаролар йиғинида яшовчи Бахриддин Қурбонов 2013 йил Низомий номидаги Тошкент Давлат педагогика институтининг тарих факултетини тугатиб, тумандаги маиший хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежида ишлай бошлаган. Маълум бир сабабларга кўра фуқаро айни пайтда ишсиз қолган. Депутат Жамшид Пирматов билан юзма-юз мулоқотда Бахриддин Қурбонов ишга жойлашиб олишида амалий ёрдам беришини илтимос қилди. Партиядошимиз шу ернинг ўзида унинг мурожаатини ўрганиб чиқиб, ҳудудда жойлашган 14-сонли умумтаълим мактабига тарих фани ўқитувчиси сифатида ишга қабул қилинишида беғараз кўмак берди. Ободон МФЙ ҳудудидаги 25-сонли оилавий поликлиника ходимлари 14812 нафар аҳолига тиббий хизмат кўрсатади. Депутат ушбу тиббиёт муассасасида бўлиб, лаборатория, дори-дармон, муолажа хоналари билан танишди. Бу ерда аҳолига хизмат кўрсатиш учун тез тиббий ёрдам машинаси мавжуд эмас. Тиббиёт ходимлари зарур тиббий асбоб ускуналар етишмаслигидан шикоят қилишди. Жамшид Пирматовнинг туман тиббиёт бирлашмаси мутасаддиларига қилган мурожаатига асосан, камчиликлар тез кунда бартараф этиладиган бўлди. Депутат Ўзбекистон МФЙ ҳудудидаги 6-умумтаълим мактабида бўлиб, ўқитувчи ва ўқувчилар билан суҳбат уюштирди. Ўқувчиларнинг сиёсий билимларини ўрганиш мақсадида Жамшид Пирматов уларга саволлар берди. 11-9-синф ўқувчилари имтихон топшираётган хонага ташриф буюриб, жараён билан танишди. — Мактабимиз, 2014-йилда таъмирланган,-деди мактаб директори Ғолиб Ҳазратқулов.- Ҳозирги кунга келиб эса, таъмирталаб бўлиб қолган. Мактабимизга инглиз тили фани ўқитувчиси етишмайди. Депутат Жамшид Пирматовнинг иккала туман аҳолиси билан бўлиб ўтган учрашувчида ҳам кўпроқ сайловчилар шу каби турли йўналишлар билан боғлиқ ечимини кутаётган долзарб масалалар хусусида мурожаат қилишди. Ўрганиш натижаларига кўра, аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича тегишли ташкилотлар мутасаддилари депутат аралашуви туфайли аниқ иш режаларини белгилаб олиб, амалий ишга киришдилар. Комил САХАТОВ, Ўзбекистон “Адолат” СДП Қашқадарё вилояти Кенгаши матбуот котиби Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг: t.me/adolat_uz instagram.com/adolat_sdp/ facebook.com/sdpu.adolat/ twitter.com/AdolatSDP ...

Батафсил
News

Маънавияти юксак инсон ҳар ерда қадр топади

Халқимизнинг дунёқараши ўзгарди. Ҳаётга, меҳнатга муносабати ўзгарди. Энг муҳими, она Ватанимизга меҳр, эгалик ва масъулият ҳисси кучайди. Эндиги вазифа маънавиятнинг халқимиз қалби, маданияти ва руҳияти билан боғлиқ қирраларини ҳам соғломлаштиришдан иборат. Шу жиҳатдан олиб қарайдиган бўлсак, Президентимизнинг 2019 йил 3 майдаги оммавий ахборот воситалари орқали эълон қилинган “Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ўз вақтида қабул қилинди, деб айтиш мумкин. Мен бир партия фаоли сифатида қарорни диққат билан ўқиб чиқдим. Ҳақиқатдан ҳам республикамизда маънавий-маърифий ишларнинг самарадорлигини оширишга эҳтиёж пайдо бўлган эди. Сир эмаски, айрим ёшлар ўртасида миллий қадриятларимизга беписандлик, зарарли ёт ғоялар таъсирига берилиш, жиноятчилик ҳамда экстремизм ҳаракатларига билиб-билмай адашиб қўшилиб қолиш ҳолатлари учраб турганди. Давлатимиз раҳбари шуларни ҳисобга олиб, халқимизнинг мафкуравий иммунитетини мустаҳкамлаш, бошқарув идоралари ва жамоат ташкилотларининг бу борадаги хайрли фаолиятига ҳар томонлама кўмаклашиш мақсадида Республика Маънавият ва маърифат Кенгашининг кейинги иш йўналишларини белгилаб берди. Шунга асосан, маънавиятимиз фидойилари бундан буён қарорда назарда тутилганидек, халқимиз ўртасида юртимиз бўйлаб амалга оширилаётган сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маънавий-маърифий ислоҳотларни, қабул қилинаётган янги қонунлар мазмун-моҳиятини кенг тушунтириб борадилар. Оила, маҳалла, таълим муассасалари ва меҳнат жамоаларида ижтимоий-маънавий муҳитни ўрганиб, соғломлаштириш юзасидан ҳудудлар кесимидаги ижтимоий маънавий муҳит харитасини шакллантирадилар. Ўзбекистон “Адолат” СДП ўз дастурий ғояларида илгари сураётганидек, қарорга асосан Мактабгача таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва “Оила” илмий-амалий тадқиқот марказлари томонидан узлуксиз маънавий тарбия концепцияси лойиҳаси ишлаб чиқилаётгани ҳам айни муддаодир. Шунингдек, қарорга мувофиқ, “Маънавият фидойиси” кўкрак нишони таъсис этилаётгани, маънавият ва маърифат ходимларининг иш ҳақлари ҳам 1,7 баравар кўпайтирилгани бу Президентимиз томонидан соҳага кўрсатилаётган катта эътибор ҳамда ғамхўрлик ифодасидир. Умуман олганда, ҳар бир инсонни маънавияти улуғлайди. Инсон маънавий-маърифий жиҳатдан комилликка эришган бўлса, шунчалик миллат, мамлакат ва мустақилликнинг қадрига етади. Шунинг учун ҳам ижтимоий-сиёсий ўзгаришлар қанчалик залворли бўлмасин, у маънавият ва маърифат билан ҳамоҳанг кечмаса, миллат ва шахснинг фикрлаш тарзига таъсир қилмаса, бундай ўзгаришларнинг умри қисқа бўлади. Шу жиҳатдан олиб қарайдиган бўлсак, мен ҳурматли Президентимизнинг ушбу қарори аҳамиятини жуда юқори баҳолайман. Серқуёш Ўзбекистонимиз халқи ҳаётида маънавий-маърифий силжишлар кузатилаётганидан хурсандман. Рўйиддин РАУПОВ, Ўзбекистон “Адолат” СДП Қашқадарё вилоят Кенгаши раиси, Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг: t.me/adolat_uz instagram.com/adolat_sdp/ facebook.com/sdpu.adolat/ twitter.com/AdolatSDP ...

Батафсил
News

Қалбида юксакликка интилиш ҳисси бор ёшлар

Ўзбекистон “Адолат” СДП Қашқадарё вилоят Кенгаши ва Ёшлар Иттифоқи вилоят Кенгаши ҳамкорлигида “Келажаги буюк давлат қуришда ёшлар ҳал қилувчи кучдир” мавзуида тадбир ташкил этилди. Қарши шаҳридаги банк коллежида бўлиб ўтган тадбирда маҳаллий Кенгаш депутатлари, партия фаоллари, ёшлар, хотин-қизлар ташкилотлари ва оммавий ахборот воситалари ходимлари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари қатнашди. — Ўзбекистонда Президентимиз ва ҳукуматимиз томонидан ёшлар масаласига катта эътибор қаратилаяпти,- деди тадбирда дастлаб кун тартибидаги масала юзасидан сўзга чиққан партия вилоят Кенгаши раиси ўринбосари Гулноза Раджабова.- Бугунги тадбирдан кўзланган асосий мақсадимиз ҳам келажаги буюк давлатни барпо этишда иштирок этадиган ёшларда Ватанга муҳаббат ва садоқат, ташаббускорлик, ватанпарварлик туйғусини мустаҳкамлаш, уларни мамлакатимиз равнақи ва халқимиз фаровонлиги йўлида бирлаштириш, серқуёш юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотларга дахлдорлик ҳиссини тарбиялашдан иборат. — Ўтган йили Ўзбекистон “Адолат” СДП вилоят Кенгаши ҳузурида “Истеъдод клуби” ташкил этилган эди,- деди “Ёш адолатчилар” қаноти етакчиси Ҳусниддин Бердимуродов.- Ўтган вақт мобайнида 15 минг нафар “Ёш адолатчилар” қаноти аъзолари орасидан 300 нафар иқтидорли ёшлар “Истеъдод клуби”га аъзо бўлди. “Истеъдод клуби”ни вилоятимизда ҳар томонлама баркамол авлодни вояга етказиш, истеъдодли истиқболимиз эгаларига ғамхўрлик кўрсатиш, қўллаб-қувватлаш, ижод ва билим чўққиларини эгаллашларига кўмак бериш, ёшларни моддий ва маънавий рағбатлантириш учун ташкил этган эдик. Биз кўзланган мақсадимизга эришаяпмиз. Тадбирда Ёшлар Иттифоқи вилоят Кенгаши масъул ходими Гулшан Каримова, халқ депутатлари Қарши шаҳар Кенгаши депутати Акмал Бобоев ва бошқалар ҳам ўз маърузалари билан қатнашиб, ёшлар билан бугунгидек юзма-юз мулоқотга киришиш орқали истеъдод эгаларини кашф этиш, уларга ўз қобилиятини намоён этиши учун ҳар томонлама муносиб шарт-шароитлар яратиб бериш борасида партия ва ёшлар ташкилотлари томонидан олиб борилаётган ишлар хусусида фикр юритдилар. Тадбирда “Ёш адолатчилар” қаноти фаоли Малика Алиханованинг қилган маърузаси ҳам кўпчиликнинг эътиборини тортди. — Бахтли яшамоқ учун ҳар бир ёшнинг қалбида улуғ мақсад бўлиши лозим,- деди Малика Алиханова.- Йўл юраётган киши ҳамиша мақсадни кўзлайди. Ана шу олий мақсадга эришиш ҳисси биз ёшларни доимо олдинга интилиш, изланиш, ҳаракатга ундаб туради. Мен таълим соҳасида изланишлар олиб бораяпман. Ушбу изланишларим, қўлга киритаётган ютуқларим “Ёш адолатчилар” қаноти томонидан қўллаб-қувватланиб, керак пайтида амалий ёрдам кўрсатишаётганидан қалбим ифтихорга тўлади. Қолаверса, бу менинг зиммамдаги масъулият ҳиссини янада ошираяпти. Тадбирда иштирок этган мутахассислар ёшларни кўпроқ кутубхоналарга бориб китоб ўқиш, изланишга даъват этдилар. Ҳозир интернетдан хохлаган янгилик, маълумотни топиш мумкин. Бу бир томондан қулай бўлса, иккинчи жиҳати ёш авлоднинг фикрлаш доирасини чеклаб қўяётганлиги тушунтирилди. Умуман олганда, тадбир иштирок этган барча ёшлар учун фойдали бўлди. Баҳоргул НАМОЗОВА, Партия фаоли Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг: t.me/adolat_uz instagram.com/adolat_sdp/ facebook.com/sdpu.adolat/ twitter.com/AdolatSDP ...

Батафсил
News

14 лойиҳадан биттасига кредит ажратилди. Бу қониқарлими?

Бугунги кунда фуқаролар маҳаллий ҳокимият вакиллик органларига сайланган депутатларнинг амалий ишларига қизиқиш ва ишонч билдираётгани бежиз эмас. Бир пайтлар аҳоли ушбу вакиллик органлари депутатларининг фаолиятига деярли эътибор бермасди, депутатларнинг аксариятини танимасди ҳам. Бугун аҳоли билан очиқ мулоқот ўтказиш депутатлар фаолиятининг муҳим йўналишига айланган. Депутатлар сайловчилар билан юзма-юз суҳбатлашиб, уларнинг дарду ташвишларини тинглаб, муаммоларни ҳал этишга интилмоқда. Халқ депутатлари Касби тумани Кенгашидаги Ўзбекистон “Адолат” СДП депутатлик гуруҳи аъзолари ҳам аҳолини ўйлантираётган муаммоларни аниқлаш, ҳудудни ривожлантиришга тўсиқ бўлаётган масалалар юзасидан мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда аниқ чоралар кўришга ҳаракат қилмоқда. Жорий йилнинг апрель ойида партия депутатлари туманда “Ёшлар — келажагимиз” давлат дастурининг ижроси юзасидан ўрганишлар олиб борди. Мутасадди ташкилотлар вакиллари иштирокида ўтказилган ушбу ўрганишларда белгиланган вазифаларни амалга оширишда бир қатор ишлар қилинганлиги, шу билан бирга, айрим камчиликлар ҳам мавжудлиги аниқланди. Депутатлик гуруҳимиз йиғилишида “Yoshlar — kelajagimiz” жамғармасининг туман филиали раҳбари Нодир Амирқуловнинг ҳисоботи эшитилиб, мавзу юзасидан фикрлашиб олинди. Н.Амирқулов ўтган йили дастурга асосан 22 нафар ёш тадбиркорга 2126,2 миллион сўм имтиёзли кредит ажратилиб, 60 нафардан зиёд ёшлар иш билан таъминланганини қайд этди. 2019 йил учун эса 71 нафар ёш тадбиркорларга 14614,0 миллион сўм кредит ажратиш мақсадида манзилли рўйхат шакллантирилган бўлиб, натижада 538 та янги иш ўрни яратиш режалаштирилган. “Yoshlar – kelajagimiz” давлат дастури доирасида давлат-хусусий шериклик шартларида “Yosh tadbirkorlar” коворкинг марказлари ва “Yoshlar mehnat guzari” комплексларини қуриш ҳамда фаолиятини ташкил этиш тартибига доир низом асосида туманда 2018 йилда “Yoshlar mehnat guzari” қуриш истагини билдирган 25 нафар ёш тадбиркорга туман ҳокими томонидан ер майдонлари ажратиб берилган. АТ Халқ банки Касби филиали томонидан мазкур йўналишда кредит ажратиш бўйича қабул қилинган 14 лойиҳадан умумий суммаси 3842000000,00 сўмлик 7 фоизли кредитдан атиги битта лойиҳага — “Истамбул” хусусий корхонасига 200000000,00 сўм ажратилган. Бу сумма ҳам банк ҳисобидан. Йиғилишда шу ва бошқа камчиликлар, хусусан, ёш тадбиркорларга кредит ажратиш ишлари қониқарсиз эканлиги филиал раҳбарига уқтириб ўтилди. Шунингдек, “Соғлом турмуш тарзи йўлида бирлашайлик” лойиҳаси доирасида депутатлик гуруҳимиз аъзолари, партия фаоллари ва мутасаддилар иштирокида туман умумтаълим мактаблари ва мактабгача таълим муассасаларида ясситовонлик ва скалиоз касаллигини аниқлаш ҳамда олдини олиш борасидаги ишларни ўрганиш мақсадида тумандаги 1-, 2-, 9-, 24-МТМлар ҳамда 1-, 2-, 13-, 16-умумтаълим мактабларида бўлишди. Умумтаълим мактабларида уч нафар ўқувчи, мактабгача таълим муассасаларида эса бир нафар бола скалиоз касаллигига чалингани маълум бўлди. Ясситовонлик касаллигига чалинган болалар сони эса умумтаълим мактабларида 4 нафар, мактабгача таълим муассасаларида 8 нафар экани аниқланди. Шунга қарамай, ҳанузгача мактабгача таълим муассасаларида жисмоний тарбия машғулотларида ясситовонлик ва скалиоз касалликларининг олдини олиш бўйича махсус машқлар ва махсус йўлакчалар ташкил этилмаган. Бу каби камчиликлар депутатлик гуруҳи йиғилишида атрофлича муҳокама этилди, мутасадди ташкилотларнинг бу борада ўз олдига қўйган вазифалари ижроси бўйича депутатлик назорати ўрнатилди. Партия депутатлари маҳаллалар, аҳоли хонадонларида бўлиб, одамларни қийнаб келаётган муаммоларни тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда ҳал этишмоқда. Жумладан, “Жизза” маҳалласидаги мулоқот чоғида фуқаролар ички йўллар носоз ҳолга келиб қолганидан шикоят қилишган эди. Бу масалага мутасадди ташкилотлар эътиборини қаратдик. Натижада маҳалланинг ички йўлларини таъмирлашга доир вазифалар манзилли дастурга киритилди ва жорий йилнинг иккинчи чорагида бу ишлар амалга ошадиган бўлди. Депутатлик гуруҳимиз аъзоси Замира Қудратова “Таллиюлғун” қишлоғи аҳолиси билан очиқ мулоқотлардан сўнг фуқаролардан Б.Сатторовга паррандачиликни йўлга қўйиши учун 3 миллион сўм, О.Азимовга тикувчилик ва касаначиликни ривожлантириш учун АТБ “Агробанк” Касби филиалидан 10 миллион сўм кредит олишида амалий ёрдам кўрсатди. Қишлоқ аҳолисини қийнаб келаётган бошқа муаммолар ҳам депутатларимиз иштирокида бартараф этилмоқда. Депутатлик гуруҳимиз аъзоси Рустам Аллабердиевнинг саъй-ҳаракати туфайли “Оқжангал” қишлоғининг “Олтин қум” кўчасидаги яроқсиз ҳолга келиб қолган электр симёғоч янгисига алмаштирилди. Р.Аллабердиев ташаббуси билан “Муғлон” қишлоғида яшовчи фуқаро Р.Эминова АТБ “Агробанк” Касби филиалидан 10 миллион сўм кредит билан таъминланди. Р.Эминова мазкур кредит эвазига тикув машинаси харид қилиб, ўз иш ўрнига эга бўлганини депутатлик гуруҳимизга маълум қилди. Фуқароларнинг доимий ишга жойлашишига кўмаклашиш ҳам депутатларнинг диққат марказида бўлмоқда. Депутатлик гуруҳимиз ёрдамида “Қатағон” қишлоғида яшовчи фуқаро Садоқат Тўхтаниёзова туманимиздаги 4-ҚОПга патронаж ҳамшира сифатида ишга жойлашди. Шу қишлоқда умргузаронлик қилаётган ўайрат Хидиров ва Рўзимурод Эргашев депутат Садин Аширов кўмаги билан иссиқхона қуриш учун АТБ “Агробанк” Касби филиалидан 16 миллион сўм кредит билан таъминланди. Ҳар бир фуқаронинг иш билан бандлиги унинг оиласи, яқинлари учун ҳаётий аҳамиятга эга. Муҳими, шу орқали жамиятнинг асосий бўғини саналган оилалар фаровонлиги таъминланади. Аббос ҲАСАНОВ, халқ депутатлари Касби тумани Кенгашидаги Ўзбекистон “Адолат” СДП депутатлик гуруҳи раҳбари Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг: t.me/adolat_uz instagram.com/adolat_sdp/ facebook.com/sdpu.adolat/ twitter.com/AdolatSDP ...

Батафсил
News

“Китоб челленж”: хайрли ташаббуснинг кечи бўлмайди

Ўзбекистон “Адолат” СДП Ғузор туман Кенгаши фаоллари саъи – ҳаракати билан молия иқтисод коллежи мажлислар залида Президентимиз томонидан илгари сурилган ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича 5 та муҳим ташаббус тарғиботига бағишлаб учрашув ташкил этилди. Унда маҳаллий Кенгаш депутатлари, педагоглар ва ёшлар қатнашди. Тадбирда халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Нодира Рўяпова, партиянинг туман Кенгаши раиси Камолиддин Камолов, Ёшлар Иттифоқи туман Кенгаши раиси Фарид Базаровлар сўзга чиқиб, давлатимиз раҳбари таклифи асосида ёшларни маданият, санъат, спортга жалб этиш маънавиятини янада юксалтириш мақсадида китобхонликни кенг тарғиб этиш, хотин-қизлар бандлигини таъминлаш юзасидан ишчи гуруҳлари тузилганлиги ҳақида фикр юритдилар. Айни пайтда ташкил этилган ушбу ишчи гуруҳлари ёшлар ўртасида маънавий-маърифий муҳитни яхшилаш, китоб мутолаасини кучайтириш, компютер саводхонлиги ва спорт тўгараклари ишини жонлантириш, кутубхоналардаги китобларни инвентаризациядан ўтказган ҳолда китоб фондини янгилаш, чекка ҳудудларда китоб дўконлари очиш, уй бекаларини ижтимоий фойдали мехнатга жалб этиш борасида кенг қамровли ишларни амалга ошираяпти. Тадбир савол жавоблар асосида қизиқарли уюштирилди. Ўзбекистон “Адолат” СДП вилоят Кенгаши “Ёш адолатчилар” қаноти етакчиси Ҳусниддин Бердимуродов ва бошқа мутахассислар ёшларни қизиқтирган кўпдан-кўп саволларга батафсил жавоб қайтардилар. Шу куни партиянинг Ғузор туман Кенгаши раиси Камолиддин Камолов тумандаги ўзи таълим олган 72 – сонли умумтаълим мактаби кутубхонасига совға тариқасида китоблар жамланмасини тақдим қилди. Шунингдек, партия фаоли, халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Нодира Рўяпованинг ўзи таълим олган 2 – сонли умумтаълим мактабига ташрифи ҳам ғоят таассуротларга бой бўлди. Дастлаб депутат ҳурматли Президентимиз ташаббусини қўллаб қувватлаб, мактаб жамоаси ва ўқувчилар билан дилдан суҳбат уюштирди. Учрашувда педагогик жамоани ўйлантириб келаётган йўл, боғча, суюлтирилган газ балон билан боғлиқ муаммолар депутат аралашуви билан шу ернинг ўзида ҳал этилди. Нодира Рўяпова ҳам юртимиз бўйлаб барча даражадаги раҳбарлар, зиёлилар томонидан ўзлари ўқиган таълим масканларига китоблар совға қилиш анъанага айланганлигидан руҳланиб, ўзи таълим олган мактабга китоблар тўпламини байрамона тарзда совға қилди. Партиянинг Дехқонобод тумани Кенгаши раиси Жовли Сатторов ҳам тумандаги ўзи таълим тарбия олган Уйғун номли умумтаълим мактаби кутубхонасига энг яхши китобларни совға қилди. Шу куни Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши аъзоси Сирожиддин Рауповнинг ҳам ўзи ўқиган Қарши шаҳридаги 5-умумтаълим мактаби ўқувчилари ва педагоглари билан уюштирган ижодий кечаси қизғин савол – жавобларга бой бўлди. Партиядошимиз Сирожиддин Раупов ўзи ўқиган мактабга энг сара китоблар жамланмасини тақдим этди. Учрашув иштирокчилар қалбида илиқ таассурот уйғотди. Нодир ИСОМОВ, Партия фаоли ...

Батафсил
News

Дилрабо Чориева: юқори малакали кадрлар мамлакат тараққиётини таъминлайди

Мен кўп йиллардан буён халқ таълими тизимида фаолият олиб бораман. Ўтган йиллар давомида жуда кўплаб шогирдлар тайёрладим. Айни пайтда улар халқ хўжалигининг турли соҳаларида ислоҳотлар муваффақиятини таъминлашда ҳисса қўшиб келишаяпти. Мамлакатимизда бугун ҳақиқатдан ҳам, ёшлар масаласи давлат сиёсати даражасига кўтарилди. Президентимиз ва ҳукуматимиз томонидан биз педагогларга ҳамда ёш авлодга катта ғамхўрлик кўрсатиб келинмоқда. Буни оммавий ахборот воситаларида эълон қилинган Президентимизнинг 2019 йил 3 майдаги “Иқтидорли ёшларни аниқлаш ва юқори малакали кадрлар тайёрлашнинг узлуксиз тизимини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ҳам яна бир карра тасдиқлаб турибди. Юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотларга ёшларни кенг жалб этиш, уларни изланувчанликка, илм-фанни ўзлаштиришга қизиқтириш, иқтидорли ёшларни аниқлаш, рағбатлантириш сира кечиктириб бўлмайдиган вазифадир. Шунинг учун ҳам мен Президентимиз қарорини ўз вақтида қабул қилинган деб ҳисоблайман. Шу ўринда бундан буён умумий ўрта таълим мактаблари, академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари ўртасида нодавлат фан олимпиадаларини ташкил этилиши, халқаро олимпиадаларга қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритган ўқувчиларга малакали профессор-ўқитувчилар, хорижлик мутахассислар машғулотлар олиб бориши айни муддао бўлди. Иш фаолиятим даврида кузатдимки, одамлар қайси соҳада бўлса ҳам қилган меҳнатига яраша моддий рағбатлантирилса, қизиқиши ортади. Янада самаралироқ ишлашга ҳаракат қилади. Жумладан, бундан кейин халқаро олимпиадаларнинг ғолиб ўқувчилари ва уларнинг ўқитувчилари бир марталик пул мукофотлари билан тақдирланиши, қолаверса, жойларда ўтказиладиган олимпиадаларнинг республика босқичи ғолибларининг ўқитувчиларини ҳам пул мукофотлари билан рағбатлантирилиши адолатли бўлди. Шунингдек, Халқ таълими вазирлиги тизимидаги иқтидорли ўқувчилар билан ишлаш департаментининг 2019-2020 ўқув йилидан бошлаб Давлат тест маркази билан биргаликда умумий ўрта таълим мактабларининг 4-11 синф, академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари учун ҳар чоракда онлайн тарзда олимпиадалар ташкил этилиши ҳам жуда яхши бўлди. Шу усул туфайли иқтидорли ўқувчиларни аниқлаш ва уларни чуқурлаштирилган материаллар билан мунтазам таъминлаб бориш имконияти яратилади. Мен Ўзбекистон “Адолат” СДП аъзоси сифатида Президентимизнинг ушбу қарори партиямизнинг шу кеча-кундузда олиб бораётган фаолиятига ҳам ҳамоҳанг эканлигини мамнуният билан қайд этмоқчиман. Масалан, қарорда математика, физика, кимё, биология, информатика ва ахборот технологиялари йўналишлари ғолибларини аниқлаш ва улар билан мунтазам ишлаш ҳақида айтилади. Партиямиз томонидан ҳам барча фанлар бўйича инновацион йўналишда илмий изланишлар олиб бораётган иқтидорли ёшлар аниқланиб, улар фаолияти қўллаб-қувватлаб келинмоқда. Шу туфайли ҳам бу қарор биз “Адолатчи”ларнинг мақсад ва вазифаларимизга тўғри келиши билан аҳамиятлидир. Умуман олганда, ҳар қайси давлатнинг халқаро майдондаги обрўси ва нуфузини оширишда ёш авлодга бўлган эътибори катта ўрин тутади.Мен мутахассис сифатида Президентимизнинг ушбу қарори айни вақтида қабул қилинган муҳим ҳужжат эканлигини юқори баҳолайман. Юртимизда иқтидорли ёшлар кўп. Улар келажакда албатта Ўзбекистон довруғини дунё миқёсида таратиб, аждодларимизга муносиб эканликларини намойиш этадилар. Мен бунга ишонаман. Дилрабо ЧОРИЕВА, Қарши туманидаги 69-умумтаълим мактабининг ҳуқуқшунослик фани ўқитувчиси, Ўзбекистон “Адолат” СДП фаоли Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг: t.me/adolat_uz instagram.com/adolat_sdp/ facebook.com/sdpu.adolat/ twitter.com/AdolatSDP ...

Батафсил
News

Депутат халқ орасида: ҳар бир мурожаат депутатлар эътиборидан четда қолмади

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, Ўзбекистон “Адолат” СДП фракцияси аъзоси Жамшид Пирматовнинг Нишон тумани сайловчилари билан юзма-юз мулоқоти ғоят самимий ва дўстона руҳда кечди. Депутат Жамшид Пирматов дастлаб Самарқанд маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида умргузаронлик қилаётган аҳоли хонадонларига ташриф буюрди. Айниқса, “Хотира ва қадрлаш куни” олдидан партиядошимиз қутлуғ 94 ёшни қарши олаётган уруш фахрийси Рўзи бобо Соатов билан учрашуви эсда қоларли бўлди. Депутат нуроний отахон билан самимий мулоқотга киришар экан, унга сиҳат- саломатлик тилади. Совға саломлар улашди. Шу ерда нуроний ўз дил сўзларини изҳор қилди: Президентимизга раҳмат, - деди отахон. – Мен каби уруш фахрийлари ҳолидан давлат хизматчилари доимо хабардор бўлиб туришибди. 9- май куни муносабати билан Президентимиз биз уруш фахрийларини моддий рағбатлантирдилар. Бундан чексиз миннатдорман. Шундай бетакрор, тинч, осуда ватанда яшаётганимдан бахтиёрман. Учрашувлар давомида соғлиқни сақлаш, мактаб, уй жой, ер масалалари билан боғлиқ савол ва мурожаатлар ҳам тушди. Хусусан, Самарқанд МФЙдаги ҚВПда 41 турдаги дори-дармонлар етарли. Депутат ташриф буюрган 1200 ўринли 3-сонли умумтаълим мактабининг атиги 5 та хонаси пол қилинган. Қолган синфхоналари эса ҳали-ҳануз пол қилиш учун навбат кутиб ётибди. Мактаб кутубхонасида эса китоблар етарли эмас. Депутатнинг Миришкор тумани сайловчилари билан учрашувлари ҳам самарали кечди. Бу ҳудудда ҳам депутат дастлаб уруш фахрийси Бухор бобо Ражабов билан мулоқот уюштирди. Бундан нуронийнинг кўнгли кўтарилди. Уруш фахрийсига депутат совға-саломлар улашди. Навбаҳор қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудудидаги 14-умумтаълим мактабида бўлган партиядошимиз ўқитувчи ва ўқувчилар билан юзма-юз мулоқотга киришди. Мактаб 2009 йилда таъмирдан чиқарилган. Ҳозирги кунга келиб эса таъмирталаб ҳолга келиб қолган. Мактаб биноси учун 2,5 миллиард сўм “Обод қишлоқ” Дастури учун ажратилган бўлиб, айрим сабабларга кўра 250 миллион сўмга тушириб ташланган. Мактабнинг ўқитиш сиғими жами 620 ўринга мўлжалланган. Айни пайтда эса 886 нафар бола таълим тарбия олмоқда. Шу ерда ўқитувчилар мактаб биносининг олд қисмида қурилиши тугалланмаган бинони таъмирланишида ёрдам сўраб мурожаат қилишди. Депутат аралашуви билан бу муаммо ўз ечимини топадиган бўлди. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Абдуғани Умировнинг Шахрисабз, Қамаши тумани сайловчилари билан учрашувлари ҳам ёрқин таассуротларга бой бўлди. — Халқ билан юзма-юз мулоқот ўтказишдан асосий мақсад фуқароларнинг талаб ва таклифларини эшитиш, муаммоларини ўрганиш ва ушбу жумбоқларни ҳал этиш чораларини кўришдан иборатдир,- дейди “Адолат” СДП фракцияси аъзоси Абдуғани Умиров.- Қизғин мунозара ва савол-жавоблар асосида ўтказаётган учрашувларимизда сайловчилар ўзларини қизиқтирган масалалар билан мурожаат қилишмоқда. Фуқароларнинг асосий безовталиги ички йўллар, мактаб, соғлиқни сақлаш, электр энергияси, суюлтирилган газ баллонлари таъминотига бориб тақалаяпти. Биз ушбу муаммоларни обдон ўрганиб, тегишли ҳокимиятлар ва мутасадди ташкилотлар ҳамкорлигида ҳал этишга харакат қилаяпмиз. Депутат алоҳида қайд этганидек, Шахрисабз туманидаги Ҳисорак МФЙга қарашли Мираки ва Ҳисорак қишлоқлари одамлари билан уюштирган учрашувларида иштирокчилар ички йўллар таъмирга келиб қолганлигини маълум қилишди. Депутат саъи-ҳаракати билан айни пайтда Сайёд, Бошқоп қишлоқлари йўллари партиядошимиз аралашуви билан туман ҳокимлиги тасарруфидаги ташкилотлар кўмагида таъмирланмоқда. Шунингдек, Абдуғани Умиров бўлган халқ таълими бўлимига қарашли 65,66,76,59 ва 61-умумтаълим мактабларида ҳам бир қатор муаммолар мавжуд экан. Депутат сўровидан сўнг эса ушбу умумтаълим мактабларида спорт заллари ва қўшимча бинолар қуриладиган бўлди. Депутатнинг Чунгурак қишлоғи аҳолиси билан мулоқотида фуқаролар шу ҳудуддаги ҚВП мақомини ўзига қайтариш масаласида мурожаат қилишди. Бу муаммо туман тиббиёт бирлашмаси томонидан ҳозир ўрганилмоқда. Бундан ташқари Сайёд, Бошқоп, Сувтушар қишлоқларида қўшимча 3 трансформаторга эҳтиёж борлиги учрашувлар давомида депутатга маълум қилинди. Абдуғани Умировнинг тезкор кўрган чора-тадбири туфайли шу кеча-кундузда бу муаммо туман электр таъминоти корхонаси томонидан ҳал этилиши арафасида. Депутатнинг Шакартери МФЙ фуқаролари билан учрашувида аҳоли номидан Сайфулла Ёдгоров мактабгача таълим муассасаси биноси таъмирталаб ҳолга келиб қолганлиги ва бола кўплиги сабабли қўшимча бино қуришга эҳтиёж борлигини айтиб, ёрдам сўради. Бу масала ҳам айни пайтда туман ҳокимлиги томонидан ҳал этиш учун ўрганилаяпти. Учрашувда Нодира Содиқова эса 35-сонли умумтаълим мактабнинг иситиш тизими таъмирлаш ҳолга келиб қолганлигидан депутатга арз қилди. Шунингдек, Полмон, Улоч, Мираки ҳудудларидаги аҳолига суюлтирилган газ баллонига эҳтиёж борлиги фуқаролар томонидан депутатга билдирилди. Юқоридаги иккала муаммо юзасидан Абдуғани Умировнинг ўз вақтида кўрган чора тадбири туфайли жумбоқлар назоратга олиниб, аҳолига газ баллонлари етказиб берилди. Шахрисабз туманининг Ҳисорак ва Сайёд маҳаллалари ички автомобиль йўлларини таъмирлаш учун тегишли мутасадди ташкилотларга парламент сўрови юбориладиган бўлди. Шунингдек, туманнинг тоғли ҳудудларида аҳоли саломатлигини сақлаш ва тиббий хизматни янада яхшилаш мақсадида туман тиббиёт бирлашмаси томонидан ҚВП мақомини ўзига қайтариш масаласи республика даражасида кўриб чиқилади. Умуман, очиқ мулоқотлар давомида аҳолидан тушган барча таклиф ва муаммолар умумлаштирилиб, тегишли ташкилотлар ҳамкорлигида бартараф этилди. Айрим масалалар бўйича эса чора тадбирлар белгиланди. Комил САХАТОВ, Ўзбекистон “Адолат” СДП Қашқадарё вилоят Кенгаши матбуот котиби Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг: t.me/adolat_uz instagram.com/adolat_sdp/ facebook.com/sdpu.adolat/ twitter.com/AdolatSDP   ...

Батафсил

АЛОҚА

Манзилимиз: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқ тонги кўчаси, 23-уй. Мўлжал: Озарбайжон Республикаси элчихонаси:

Телефон: 71-2730731 71-2884654 (139)

Электрон манзил: adolat.sdp@exat.uz

САЙТ ТЕСТ РЕЖИМИДА ИШЛАМОҚДА:

www.adolat.uz веб-сайти 2018 йилнинг 21 май куни электрон ОАВ сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 1232. Муассис: Ўзбекистон Адолат СДП. Таҳририят манзили: 100043, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқтонгги кўчаси, 23-уй. Электрон манзил: info@adolat.uz

Сайт материалларидан фойдаланилганда Фойдаланиш шартларига амал қилиниши шарт. Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг оммавийахборот воситалари тўғрисидаги ҳамда муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган

#

Мурожаатингиз учун рахмат!