КАШКАДАРЁ

Манзил: Қарши шаҳар, Мустақиллик кўчаси, 3-уй

Телефон: (75) 221-78-21

Электрон манзил:  qashqadaryo@adolat.uz

Янгиликлар
News

Дилрабо Чориева: ўқувчилар сони, уларнинг ўзлаштириш даражаси ҳар хил эканлиги ўқитувчининг кўпроқ вақтини олиб қўяди

Бир неча йилдан буён педагогика соҳасида ишлаб, ёш авлодни ҳар томонлама баркамол этиб тарбиялаш ишига ҳисса қўшишга интилаяпман. Таълим йўналишига оид бир неча қўлланмалар ёздим, матбуот нашрларида ҳуқуқий мавзуда ҳамда педагогика соҳасига оид илмий қарашларим акс этган мақолаларим чоп этилган. Ўз уйимда кам таъминланган, боқувчисини йўқотган оилаларнинг иқтидорли, илмга чанқоқ болалари учун бепул қўшимча дарс ўтишни йўлга қўйдим. Буни хайрли иш демоқчи эмасман, иқтидорли ўқувчиларни қўллаб-қувватлаш, уларга қўлидан келган ёрдамни аямаслик ҳар бир педагогнинг бурчи, деб биламан. Аслида ҳар бир фандан дарс машғулотидаёқ ўқувчи зарур билим олиши лозим. Аммо ўқувчилар сони, уларнинг ўзлаштириш даражаси ҳар хил эканлиги ўқитувчининг кўпроқ вақтини олиб қўяди. Бу эса иқтидорли болалар билан дарсдан ташқари вақтда алоҳида шуғулланиш, уларнинг ўзи ҳам мустақил ўқишига жиддий зарурат пайдо қилади. Балки бунга бошқа бирор аниқроқ ечимлар топиш керакдир. Шу маънода олий ўқув юртларига қабул квоталари йилдан-йилга ошиб бораётганлиги умумтаълим мактаблари сонининг ошишига замин яратади, деб ўйлайман. Бу масалада партиямиз ғояларидан келиб чиқиб, депутатларимиз мутахассислар билан ҳамкорликда аниқ таклифлар ишлаб чиқиши айни муддао деб биламан. “Адолат” СДП вилоят кенгаши томонидан уюштирилаётган тадбирларда шулар ҳақида ҳам фикрлашамиз. Мамлакатимизнинг дунёда нуфузи ортиб бормоқда, ҳамкорликлар кенгаймоқда. Бу жараёнда юртимиз педагоглари ҳам дунёга ўз сўзнини айтиб туриши мақсадга мувофиқдир. Ёшлар манфаатини ҳимоя қилиш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, рағбатлантириш юзасидан хорижий матбуот нашрларида ҳам ўз мақолаларим билан мунтазам равишда иштирок этаяпман. Дунё ёшлари бўш вақтларини мазмунли ўтказиши, иқтидорли болаларни излаб топиш, тарбиялаш борасидаги кузатишлар ўз аксини топган мақолаларим хориж матбуотида доимий равишда ёритиб келинади. Дилрабо ЧОРИЕВА, “Йилнинг энг фаол адолатчи аёли” Республика кўрик-танловининг 2-ўрин соҳиби, Қарши туманидаги 69-умумтаълим мактаби ўқитувчиси   Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг: https://t.me/adolat_uz https://www.instagram.com/adolat_sdp/ https://www.facebook.com/sdpu.adolat/ ...

Батафсил
News

Иқтидорли ёшлар кўп

Мен Ўзбекистон “Адолат” СДП фаоли сифатида давлатимиз раҳбарининг “Президент мактабларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорини матбуотда диққат билан ўқиб чиқдим. Ҳақиқатдан ҳам бугунги авлоднинг интеллектуал ва ижодий салоҳиятини ривожлантириш, юксак иқтидорли болаларни ҳар томонлама қўллаб- қувватлаш ва рағбатлантириш, замонавий таълим-тарбия олишлари учун барча шароитларни яратиш муҳимдир. Ҳурматли Президентимизнинг ушбу қарорларидан сўнг 2020 йилда вилоятимизда ҳам янгидан Президент мактаблари барпо этилади. Ушбу таълим муассасасида келгусида замонавий компютер техникалари, адабиётлар, мультимедя маҳсулотлари билан таъминланади. Шу ўринда мен Президентимиз қарорларида алоҳида эътироф этилган яна бир муҳим жиҳат ҳақида тўхталмоқчиман. Янгидан ташкил этиладиган Президент мактабларида ўқув жараёнини ташкил этиш ва ўқувчиларни қабул қилишда чет эллик малакали мутахассисларни ёллаш ҳам назарда тутилганлигини юқори баҳолайман. Шунингдек Президент мактабларини барпо этиш ҳамда замонавий асбоб ускуналар, мебел, комютер техникаси, ўқув адабиётлари ва бошқа воситалар билан таъминлаш Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ва хорижий инвестициялар, юридик ва жисмоний шахсларнинг хайрия эҳсонлари ҳисобидан қопланади. Ушбу муҳим ҳужжатни мутолаа қилар экансиз, келгусида Президент мактабида 9-11 синфларда таълим олиши мўлжалланган ўқувчиларнинг қизиқишларини ҳисобга олган холда, айрим фанларни ўрганиш ва ўқув жараёнини индивидуаллаштириш ҳам кўзда тутилган. Шунингдек истиқболимиз эгалари камол топадиган муассасасада ўқувчиларнинг қизиқишларидан келиб чиққан ҳолда синфдан ташқари амалий машғулотлар ҳам ўтказилади. Умуман, мен бир ота сифатида ҳам айтишни хохлардимки, Президент мактаблари ҳар бир ҳудуд учун албатта керак. Яна бир муҳим томони шундаки, Президент мактабида таълим олиб битирувчиларга белгиланган тартибда давлат томонидан шаҳодатнома, аттестат билан бир қаторда, хорижий мамлакатларнинг етакчи олий таълим муассасаларига кириш имконини берувчи халқаро даражадаги тегишли дастур дипломи ҳам тақдим этилишини юксак қадрлайман. Айни пайтда Қашқадарёда 1116 та умумтаълим мактаблари бор. Келгусида вилоятимизда ҳар томонлама талантли фарзандларимиз учун Президент мактабларининг очилиши бу ёш авлод учун катта имкониятлар эшигини очади. Ишонаманки, насиб этса, келажакда Қашқадарё воҳасидан ҳам буюк ота-боболаримиз сингари даҳолар етишиб чиқади. Рўйиддин РАУПОВ, Ўзбекистон “Адолат” СДП вилоят Кенгаши раиси, Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати ...

Батафсил
News

Депутат халқ орасида: одамларнинг турмуш тарзи ўзгараяпти

Халқнинг фикр ва таклифларини эшитиш ҳамда дарду ташвишини енгиллаштириш давлат хизматчиларининг бурчидир. Бу борадаги ишларни самарали ташкил қилиш мақсадида давлатимиз раҳбари Наманган вилояти аҳолиси билан тўғридан-тўғри мулоқоти давомида ҳам алоҳида таъкидлади. Аввал хабар бераётганимиздек, вилоятимизда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатларидан иборат ишчи гуруҳнинг Шахрисабз тумани аҳолиси билан мулоқоти ғоят самимий руҳда кечмоқда. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Абдуғани Умировнинг жойларда одамлар билан юзма-юз жонли мулоқотлари ҳам айниқса фойдали бўлди. Тадбирларда маҳаллий ҳокимлик вакиллари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, “Маҳалла” жамоат фонди, турли корхона, ташкилот раҳбарлари, маҳаллий Кенгаш депутатлари иштирок этиб, маҳаллаларда умргузаронлик қилаётган одамларнинг яшаши, ҳаёт даражаси, оилавий аҳволи, турмуши билан яқиндан танишиб, фуқароларни қийнаётган масалаларни ўз жойида ҳал этиб, ечимини кутаётган муаммоларни атрофлича ўргандилар. Депутатнинг туман тиббиёт бирлашмаси ходимлари ва даволанаётган беморлар билан мулоқотлари очиқ ошкора тарзида ўтди. Унда аҳоли билан мулоқотга киришган Олий Мажлис депутати Абдуғани Умиров  Президентимиз томонидан ишлаб чиқилган Ҳаракатлар стратегиясида белгилаб берилган устувор вазифалар, бу борада парламент депутатлари томонидан олиб борилаётган ишлар хусусида иштирокчиларга сўзлаб берди. — Халқ билан тўғридан-тўғри мулоқотни ташкил этишдан мақсадимиз, фуқароларнинг давлат органларига мурожаат қилишга доир қонуний ҳуқуқларини сўзсиз таъминлашдан иборат,— деди Абдуғани Умиров.— Албатта, мурожаатларнинг ўз вақтида тўлиқ, холис ва сифатли кўриб чиқилишини таъминлаш, аҳолининг давлат органларига мурожаат этишдаги ҳуқуқий маданиятини ҳам ошириш зарур. Шуни доимо ёдда сақламоқ керакки, мустақил мамлакатимизда ҳар бир фуқаронинг муносиб ҳаёт кечириши, ўз турмушидан рози бўлиб яшаши учун шароит яратиш давлат ва хўжалик бошқаруви органлари масъулларининг вазифасидир. Учрашув давомида Ўзбекистон “Адолат” СДП фракцияси аъзоси Абдуғани Умиров бошчилигидаги ишчи гуруҳ аъзолари тиббиёт муассасасининг иш тартиби, одамларга кўрсатилаётган тиббий хизматнинг аҳволи билан қизиқдилар. Мулоқотларда Абдуғани Умиров тиббиёт самарадорлигини ошириш, аҳоли хонадонларига чиқиб, маҳалла фуқароларига патронаж хизмати кўрсатишни замон талаби даражасида кучайтириш лозимлигини уқтирди. Шунингдек, бирламчи тиббиёт муассасалари, оилавий поликлиникалар, тез тиббий ёрдам тизимининг фаолиятини янада такомиллаштириш ва бу борадаги камчиликларни бартараф этишда ишчи гуруҳ аъзолари соғлиқни сақлаш соҳаси ходимлари ва маҳаллий аҳолига ёрдам беришларини қайд этиб ўтди. — Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгаш депутатларининг ўз жойида аҳоли билан бундай жонли мулоқотлари фақат юртимиз равнақи ва халқ фаровонлигига хизмат қилади,— деди Полмон қишлоғида яшовчи Примқул Қурбонов.— Биз парламент аъзоларига муаммоларимизни ошкора билдирдик. Айримларига депутатларимиз ва маҳаллий ҳокимият бошқаруви идоралари томонидан жойида ечим топилди. Масалан, қишлоқларимиздаги бандлик, тоза ичимлик суви, йўллардаги носозликларга тез фурсатда барҳам бериш юзасидан мутасаддиларга аниқ кўрсатмалар берилди. Шунингдек, қишлоғимизда аҳоли мурожаатлари асосида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Абдуғани Умиров ҚВП биноси қурилишига беғараз ёрдам берадиган бўлди. Кези келганда айтиш жоизки, “Адолат” СДП фракцияси аъзоси Абдуғани Умиров билан одамларнинг қизғин мулоқот доирасидаги бу учрашувлари иштирокчиларда яхши таассурот қолдирди. Улар Ўзбекистонни ривожланган давлатлар қаторига олиб чиқишда ҳар бир фуқаронинг ўрни ва роли ҳамда одамларнинг ўз муаммолари юзасидан турли идораларга қилаётган мурожаатлари қай тартибда ижро этилиши ҳақида ҳам муайян кўникмаларга эга бўлдилар. Шунингдек, депутатга “Чоршанбе” МФЙ аҳолиси канализация қувурини ўтказиш, истироҳат боғи қуриш, Мираки, Шаматон ҳудулларида саноат зоналари ташкил этиш, Шахрисабз ва Мираки шаҳарчасини боғловчи йўлни реконсрукция қилиш ва бошқа масалалар хусусида мурожаатлар қилишди. Энг муҳими, юзма-юз мулоқотларда аҳоли томонидан билдирилган барча таклиф ва камчиликлар Абдуғани Умиров томонидан назоратга олинди. Айни пайтда эса ечими юзасидан аниқ чора-тадбирлар кўрилаяпти. Депутат Абдуғани Умировнинг Деҳқонобод тумани аҳолиси билан уюштирган жонли мулоқоти ҳам ғоят самарали кечди. Айниқса, Оқрабод маҳалла фуқаролар йиғинидаги 7-мактаб биносида депутат билан бўлиб ўтган учрашув оз эмас 170 нафар фуқаро ҳозир бўлди. — Мактабимизни усти ёпиқ спорт зали 1,5 йилдирки, туман санитария эпидемиология назорати маркази томонидан ёпиб қўйилган эди,— деди 7-умумтаълим мактаби директори Усмон Ҳайитов,— Депутат Абдуғани Умиров аралашуви туфайли ноқонуний ёпиб қўйилган спорт зали туман санитария эпидемиология назорати маркази мутасаддилари томонидан дарҳол очиб берилди. Мактабимизни жорий ва капитал таъмирлаш масалаларини ҳам парламентимиз аъзолари назоратга олишди. Депутатнинг “Қодирбахши” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги Хўжамахмуд қишлоғи аҳолиси билан юзма-юз мулоқоти ҳам иштирокчиларда илиқ таассурот қолдирди. Ушбу мулоқотда фуқаролардан кўпдан-кўп масалалар бўйича мурожаатлар тушди. Абдуғани Умировнинг тезкор кўрган чоралари туфайли муаммолар ўз жойида ечим топди. Масалан, шу мактабда узоқ йиллар педагогика соҳасида хизмат қилиб, айни пайтда қарилик гаштини сураётган Хуррам Янгибоев кўпдан буён соғлиги ёмонлиги туфайли ногиронлик нафақаси ололмай келаётган эди. У шу масалада депутатга мурожаат қилди. Абдуғани Умиров бу муаммони бартараф этиш учун туман Тиббиёт бирлашмаси раҳбари Ф.Жалиловга тегишли кўрсатма берди. Фуқарони қийнаб келаётган бу жумбоқ бир ҳафта ичида бартараф этиладиган бўлди. Депутат Абдуғани Умировнинг тумандаги “Оқрабод”, “Деҳқонобод” маҳалла фуқаролар йиғинлари аҳолиси билан учрашувларида ҳам кўтарилган кредит ажратиш, табиий газ ва тоза ичимлик суви таъминоти, электр энергия, ички йўллар, уяли алоқа, қишлоқлардаги ҚВПлар том қисмини таъмирлаш, мактаблар ва тиббиёт муассасаларида мутахассислар етишмаётганлиги билан боғлиқ шикоятлар қилишди. Энг муҳими парламент аъзолари томонидан ўрганилган масалаларнинг асосий қисми ўз жойида бартараф этилди. Республика миқёсида ҳал этилиши лозим бўлган муаммолар эса депутат томонидан назоратга олинди. — Парламентимиз аъзолари билан мулоқотлар менга манзур бўлди,— деди “Оқработ” МФЙ аъзолари номидан шифокор Акрам Ибрагимов.– Депутатларимиз биз билан учрашув асносида ҳокимият идоралари, хизмат кўрсатувчи ташкилотлар фаолиятини ҳам ўргандилар. Албатта, депутатларимиз жойлардаги масалаларни чуқур таҳлил қилиб, унинг тез кунларда бартараф этилиши юзасидан ўз хулосаларини тегишли вазирлик ва идораларга берадилар. Бу эса эл-юртимиз фаровонлигини таъминлайди. Комил САХАТОВ, Ўзбекистон “Адолат” СДП Қашқадарё вилоят Кенгаши матбуот котиби ...

Батафсил
News

Оналик ва болаликни муҳофаза қилиш — устувор вазифа

  Ўзбекистон “Адолат” СДП Қашқадарё вилоят Кенгаши, вилоят хотин-қизлар қўмитаси ҳамкорлигида Қарши шаҳридаги Педагогика коллежида “Оналик ва болаликни муҳофаза қилишнинг ҳуқуқий асослари” мавзуида давра суҳбати ташкил этилди. Унда маҳаллий Кенгаш депутатлари, шаҳардаги маҳалла фуқаролар йиғинлари аъзолари, вилоят хотин-қизлар қўмитаси фаоллари, тиббиёт ходимлари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди. Тадбирда кун тартибидаги масала юзасидан халқ депутатлари вилоят Кенгашидаги Ўзбекистон “Адолат” СДП депутатлик гуруҳи раҳбари, вилоят хотин-қизлар қўмитаси раиси Мақсуда Мустафоева маъруза қилди. — Мамлакатимизда оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, соғлом наслни вояга етказиш йўлида кенг кўламли ишлар амалга оширилди ва бу борада ягона миллий тизим йўлга қўйилди,— деди Мақсуда Мустафоева.— Шу билан биргаликда миллий ва умуминсоний тамойилларга асосланган мустаҳкам қонунчилик тизими яратилди. Соҳадаги ютуқлар халқаро эътирофга сазовор бўлиб келаётгани эса барчамизни қувонтиради. — Оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, саломатлигини асрашни устувор вазифа этиб белгилаш нафақат бугунги кун, балки келажак учун қўйилган тўғри қадамдир,— деди партия вилоят Кенгаши раиси Рўйиддин Раупов.— Партия ташкилотларимиз томонидан Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йилида мутахассисларни жалб этган ҳолда мамлакатимизда умумэътироф этилган шиор – “Соғлом она — соғлом бола” тамойили ва “Оналик ва болаликни муҳофаза қилишнинг ҳуқуқий асослари” мавзуида 50 дан ортиқ учрашув, давра суҳбатлари уюштирилди. Одамлар билан юзма-юз мулоқотларда бу мавзу давлат ва жамият даражасига кўтарилгани, ўз моҳиятига кўра эса аҳолини жипслаштирувчи ва сафарбар этувчи даъват эканлиги кенг тушунтирилди. Давра суҳбатида Қарши шаҳар тиббиёт бирлашмаси шифокори Мавжуда Бердиева ҳам сўзга чиқиб, оналар ва болаларга кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрликлар хусусида тўхталди. — Бу борадаги ишлар мустақилликнинг илк кунларидан бошланган,— деди Мавжуда Бердиева,— Мамлакатимиз биринчи Президенти томонидан “Она ва бола саломатлигини муҳофаза қилиш, соғлом авлодни шакллантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қароридан сўнг туғиш ёшидаги аёлларни соғломлаштириш, эрта ҳамда яқин қариндошлар ўртасидаги никоҳларнинг олдини олиш, туғруқлар ўртасидаги муддатни узайтириш, ҳомиладорлар ва болаларга тиббий ёрдам кўрсатадиган муассасаларнинг моддий техник базасини мустаҳкамлаш, оилада тиббий маданиятни шакллантириш борасида катта ишлар қилинди ва қилинмоқда. Хусусан, шу кеча-кундузда ҳам оналар ва болаларга бирламчи тиббий ёрдам кўрсатиш ва стационар даволаш, мунтазам профилактика кўригидан ўтказиш ва шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш, эмлаш орқали касалликларни олдини олиш, скрининг воситасида эрта ташхис қўйиш каби ишлар бажарилаяпти. Шунингдек, давра суҳбатида оналар ва болалар ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатларини ҳимоялаш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, аҳолининг репродуктив саломатлигини янада яхшилаш каби долзарб масалалар хусусида ҳам фикр мулоҳаза юритилди. Оналик ва болаликнинг ҳуқуқий манфаатларини ҳимоя қилишни кафолатловчи қонунчилик асосларини яратиш ва ривожлантириб бориш, уларга ҳар томонлама ижтимоий, ҳуқуқий ва бошқа соҳаларда кўмаклашувчи кадрларни тайёрлаш, оилалар аъзоларининг ҳуқуқий саводхонликларини мунтазам ошириб бориш юзасидан тегишли давлат ва нодавлат, нотижорат ташкилотлари мутасаддиларига кўрсатмалар берилди. Гулноза РАДЖАБОВА, партия фаоли ...

Батафсил
News

Қашқадарёлик энг ташаббускор, фаол ва фидоий аёл аниқланди

  Бугун Қарши шаҳридаги Маданият марказида “Йилнинг энг фаол адолатчи аёли” кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди. Унда вилоятдаги барча туманлар босқичида ғолибликни қўлга киритган 14 нафар зукко ва фаол хотин- қизлар иштирок этдилар. Ҳақиқатдан ҳам юртимизда хотин-қизларнинг жамият ҳаётидаги ижтимоий фаоллигини янада ошириш, уларнинг эзгу мақсад ва интилишларини қўллаб-қувватлаш, муносиб рағбатлантиришга хизмат қилиб келаётган анъанавий кўрик-танлов бу гал ҳам энг ташаббускор, фаол, фидоий ва жонкуяр хотин қизларни кашф этди. Танловда Қарши шаҳридан иштирок этган Зулфия Қиёмова ўзининг партия сайловолди дастуридаги билими ва сиёсий партияларга оид қонунчиликдан хабардорлигини намойиш этган бўлса, Ғузор туманидан иштирок этган иштирокчи Дилрабо Назарова эса ўзи яшаётган ҳудуд анъаналари, урф-одатлари, ёшлар ва хотин-қизлар ўртасида олиб бораётган сиёсий, ҳуқуқий, маънавий-маърифий тарғибот-ташвиқот ишларидаги фаоллигини саҳна кўринишлари орқали аниқ ифода эта олди. — Бугунги кўрик- танловда иштирок этаётган барча хотин-қизларнинг юзида мамнуният, самимият ифодасини кўриш мумкин,— дейди тадбир иштирокчиси Зулфия Қиёмова. — Мен ушбу кўрик-танловнинг шаҳар босқичида ғолибликни қўлга киритиб, вилоят босқичида ҳам намунали иштирок этганимдан хурсандман. Умуман олганда, кўрик-танловнинг ушбу босқичи ҳам энг фаол намунали ибратга лойиқ иш олиб бораётган номзодларни саралаш имконини берди. Танловда биринчи ўрин Қарши шаҳрилик Зулфия Қиёмовага, иккинчи ўрин Ғузор туманилик Дилбар Назаровага, учинчи ўрин эса Яккабоғ туманилик Адиба Эшмуродовага насиб этди. Тадбирда ғолиб деб топилган совриндорлар партиянинг вилоят Кенгаши томонидан эсдалик совғалари билан рағбатлантирилиб, I, II, III даражали “Ўзбекистон “Адолат” СДП вилоят Кенгашининг энг фаол адолатчи аёли” дипломи билан тақдирланди. Танловда ғолиб бўлган Қарши шаҳрилик Зулфия Қиёмова эндиликда кўрик-танловнинг республика босқичида иштирок этади. Биз тадбир якунида унинг иштирокчилари билан суҳбатлашдик. — Бугунги ўзбек аёли нафақат намунали уй бекаси, балки ижтимоий ҳаётнинг, ҳусусан, сиёсат, иқтисодиёт, маданият ва бошқа соҳаларда илғор ғоялар ташаббускори ва тарғиботчиси сифатида жамият тараққиётига муносиб ҳисса қўшмоқда,— дейди вилоят ҳокими ўринбосари, халқ депутатлари вилоят Кенгашидаги Ўзбекистон “Адолат” СДП депутатлик гуруҳи раҳбари Мақсуда Мустафоева.– Мен “Адолат” СДПнинг “Аёллар қаноти” Кенгаши томонидан хотин-қизларни улуғлаб, ҳурмат бажо этиб, ғамхўрлик кўрсатиб, юртимизда аёлларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш, жамиятдаги мавқеини мустаҳкамлаш борасида ўтказиб келаётган бу каби тадбирларини юксак қадрлайман. Комил САХАТОВ, Ўзбекистон “Адолат” СДП Қашқадарё вилоят Кенгаши матбуот котиби ...

Батафсил
News

Кўзланган мақсадга эришишда ўзаро ҳамжиҳатлик, талабчанлик зарур

  Бугун Ўзбекистон “Адолат” СДП Ғузор туман Кенгашининг навбатдаги Пленуми бўлиб ўтди. Унда маҳаллий Кенгаш депутатлари, партия фаоллари, корхона, ташкилот, муассасалар вакиллари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашди. Пленум кун тартибидаги “2018 йил якунлари ва жорий йилдаги амалга оширилиши лозим бўлган ишлар ҳақида” партия туман Кенгаши раиси Камолиддин Камолов маъруза қилди. — Ўтган вақт мобайнида партия Сиёсий Кенгаши томонидан ишлаб чиқилган режага мувофиқ фаолларимиз томонидан анчагина ишлар амалга оширилди, — деди кун тартибидаги масала юзасидан маъруза қилган партиянинг туман Кенгаши раиси Камолиддин Камолов. — Бироқ, фаолиятимизда бир қатор камчиликларга ҳам йўл қўйилди. Масалан, партиямиз лойиҳаси доирасидаги – ички йўлларни тартибга келтириш, таълим муассасаларида ўқувчиларни зарур дарсликлар билан таминлаш бугунги кун талабига жавоб бермайди. Шунингдек, аъзолар сонини кўпайтириш борасида ҳам бир қатор камчиликлар бор. Пленум танқидий – таҳлилий руҳда ўтди. Шунингдек, бугун Дехқонобод, Касби, Қарши тумани ва Қарши шаҳар Кенгашларининг ҳам навбатдаги Пленумлари таъсирчан руҳда ўтди. Танқидий – таҳлилий руҳда ўтган Пленумларда фаол иш олиб борган партия фаоллари эсдалик совғалари билан тақдирланиб, янги аъзоларга аъзолик билетлари топширилди Нодир ИСОМОВ, Ўзбекистон “Адолат” СДП Қашқадарё вилоят Кенгаши ...

Батафсил
News

Депутатлик гуруҳларида: “Алақўйлиқ” МФЙдаги ички йўллар таъмирланди

Халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгашининг намунавий регламентида депутат барча давлат идоралари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва жамоат бирлашмаларига, шунингдек, мансабдор шахсларга депутатлик фаолияти билан боғлиқ масалалар юзасидан мурожаат қилишга ҳақли эканлиги қайд этилган. Албатта, депутат қачон бирор муассаса ёки мансабдор шахсга мурожаат қилади, қачонки ўз сайловчилари билан учрашиб, юзма-юз мулоқот қилса. Буни ўз кузатишларим асосида айтаяпман. Шу кеча-кундузда ҳам депутатлик гуруҳимиз аъзолари ўз сайлов округлари аҳолиси билан жонли мулоқот уюштириб, одамларнинг дардини эшитиш, муаммоларини бартараф этишга кўмакдош бўлаяптилар. Учрашувларда Президентимизнинг 2018 йил 28 декабрда парламентга йўллаган Мурожаатномасини ҳам кенг тарғиб қилаяпмиз. Бугун туманимиз марказидаги оилавий поликлиникада ана шундай учрашув уюштирдик. Унда сўзга чиққан депутатлик гуруҳимиз аъзоси Ҳаким Олимов Мурожаатномада давлатимиз раҳбари томонидан 2018 йилда амалга оширилган ишлар сарҳисоби таҳлил қилиниб, иқтисодиёт ҳамда ижтимоий соҳадаги ислоҳотларни изчил давом эттириш, хусусан, фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йилида амалга ошириш зарур бўлган энг муҳим устувор вазифалар, жумладан, ёшлар бандлигини таъминлаш, уларни тадбиркорликка кенг жалб этиш, соғлиқни сақлаш соҳасини, туризмни янада ривожлантириш масалалари бўйича ҳам амалга оширилиши лозим бўлган ишлар ҳақида батафсил тўхталиб ўтди. Тиббиёт ходимлари ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этган учрашувда депутатлик гуруҳимиз аъзолари Бахриддин Эгамбердиев, Яшин Тошев, Муқаддас Муродовалар ҳам сўзга чиқиб, Мурожаатномада илгари сурилган вазифалар мазмун-моҳияти юзасидан йиғилганларга кенг тушунча бериб ўтдилар. Оилавий тадбиркорликни йўлга қўйиш истагида бўлган ёшлар мавжуд имтиёзлар, кредит, ер олиш тартиб тамойиллари бўйича саволларга жавоб олишди. Умуман олганда, депутатлик гуруҳимиз аъзолари ўтган йили ҳам фаол иш олиб бордилар. Партиямизнинг “Тозалик йўлида бирлашайлик” лойиҳаси доирасида туманда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, аҳолининг саломатлиги санитария-эпидемиологик осойишталигини таъминлаш бўйича жойларда ўрганишлар ўтказиб, камчиликлар юзасидан халқ депутатлари туман Кенгашининг сессиясига масала киритган эдик. Депутатлик гуруҳимиз аъзолари саъи ҳаракати билан сессиянинг 2018 йил 26 март V/39-110 сонли қарори қабул қилинишига эришдик. Шу қарорга асосан, ўтган давр ичида 20 та МФЙ ва 12 тадан ортиқ боғча ҳамда 35 га яқин умумтаълим мактабларида белгиланган режа асосида ишлар ўз поёнига етди. Депутатлик гуруҳимиз аъзолари Ҳаким Олимов ва Муқаддас Муродовалар иш режамизга асосан ўтган йил март-апрель ойларида мактабгача таълим ва умумтаълим мактабларидаги синфлар ўқувчилари сонининг санитария–гигиена талабларига мослиги, умумий дори-дармонлар билан таъминланганлик даражаси, тарбиячи ходимларнинг ҳолати, тоза ичимлик суви билан таъминланганлиги юзасидан ўрганишлар олиб боришди. Шунга асосан, мактаб ва боғчаларда йўл қўйилаётган камчиликлар юзасидан тумандаги мактабгача таълим бўлимига депутатлик сўрови юборилди. Худди шундай депутатларимиз муҳтарам Президентимиз топшириқларига асосан ўтган йилнинг июль, август, сентябрь ойларида туман аҳолисига кўрсатилаётган тиббий хизмат аҳволини ўргандик. Ушбу ўрганишларда ҳам қатор камчиликлар аниқланди. Бу муаммолар депутатлик гуруҳимиз йиғилишида муҳокама қилиниб, доимий комиссия мажлисига алоҳида масала сифатида киритилди. Гуруҳимиз аъзоси Муқаддас Муродованинг ташаббускорлиги эвазига ҳозиргача оилавий поликлиника ва қишлоқ оилавий поликлиникалари, патронаж хизмати, маҳаллалар аҳолисига кўрсатилаётган тиббий хизматлар анча яхшиланди. Депутатлик гуруҳимиз аъзолари билан ўтган йилнинг октябрь-ноябрь ойларида “Алақўйлиқ” маҳалласи аҳли билан юзма-юз мулоқот ўтказганимизда қишлоқ одамлари ички йўллардаги носозликлар муаммо туғдираётгани ҳақида маълум қилишган эди. Биз ушбу камчиликларни обдон ўрганганимизда аҳоли эътирози ўринли эканлиги аниқланди. Мен бу жумбоқни бартараф етиш ва аҳолига қулайлик яратиш мақсадида Китоб туман йўл таъмир қурилиши бўлими бошлиғи номига депутатлик сўрови юборган эдим. Шунга асосан, йўлсозлар “Алақўйлиқ” МФЙ ҳудудидаги 3 километрлик ички йўлларга асфальт ётқизишди. Бундан, айниқса, Ўзбекистон “Адолат” СДП депутатлик гуруҳи аъзолари фаолиятидан одамлар мамнун бўлишди. “8-Саросиё” сайлов округидан сайланган депутатлик гуруҳимиз аъзоси Ҳаким Олимов ўтган йилнинг декабрь ойида “Хўжаилмакони” МФЙ сайловчилари билан учрашув уюштирганида фуқаролар шу ҳудуддаги 44-умумтаълим мактаби ўқувчиларига замон талаби асосида таълим бериш учун қўшимча бино қурилишига ёрдам беришни илтимос қилишган эди. Гуруҳимиз аъзоси Ҳаким Олимов бу муаммони ўз вақтида ҳал этишда амалий кўмак кўрсатиши учун дарҳол Олий Мажлис Қонунчилик палатасига билдириш хати тақдим этди. Депутатлик гуруҳимиз аъзолари МФЙларида ташкил этилган “Адолат қабулхонаси”га мурожаат қилаётган фуқароларга ҳам ҳар томонлама ёрдам бераяптилар. 2018 йилнинг 20 ноябрь куни “Алақўйлиқ” МФЙда яшовчи Шоҳсанам Сатторова ишга жойлашишида ёрдам сўраб, мурожаат қилади. Унинг бу мурожаатини ўрганиб чиққан гуруҳимиз аъзоси Муқаддас Муродова Шоҳсанам Сатторовага амалий ёрдам берди. Унинг аралашуви билан Шоҳсанам Сатторова тумандаги савдо марказига ишга жойлашди. Моддий ёрдамга муҳтожлиги туфайли фуқаролик паспортини ўз вақтида ололмай келаётган Гулнора Шоназарова ҳам депутат Муқаддас Муродованинг беғараз ёрдами туфайли қонун доирасига мувофиқ фуқаролик паспортига эга бўлди. 2018 йилнинг 5 декабрь куни дупутатлик гуруҳимизга “Шарқ Юлдузи” маҳалласида умргузаролик қилиётган Руслан Мейлиев ишга жойлашишида ёрдам беришимизни сўраб мурожаат қилган эди. Унинг бу илтимоси гуруҳимиз аъзоси Яшин Тошев томонидан ижобий ҳал этилди. Руслан Мейлиев янги йилдан эътиборан туман тоза ҳудуд корхонасига ишга жойлаштирилди. Бундан ташқари, депутат аралашуви билан “Шарқ Юлдузи” маҳалласида яшовчи Тозагул Тошматова оиласига туман газ идорасидан газ баллон олиб берилди. “Севаз” маҳалласида яшовчи Нафиса Ҳусанова 2018 йилнинг 25 декабрь куни “Адолат қабулхонаси”га бандлигини таъминлашда ёрдам беришларини сўраб мурожаат қилади. Унинг бу аризасига асосан гуруҳимиз аъзоси Муқаддас Муродова алоҳида ташаббус кўрсатди. Унинг жонкуярлиги боис, фуқаро мурожаати эътиборсиз қолмади. Нафиса Ҳусанова ўтган ойда тумандаги 45-умумий ўрта таълим мактабида амалиётчи психолог сифатида доимий иш билан таъминланди . Шунингдек, “Бектемир” МФЙ аҳолиси хонадонларида бўлган депутат Муқаддас Муродова 20 дан ортиқ фуқароларга оилавий тадбиркорлик, кредит олиши масалаларида ёрдам кўрсатди. Фуқаро Матлуба Ашурова хонадонида бўлган суҳбат жараёнида у доимо бош оғриғи туфайли ётиб қолганлигидан шикоят қилди. Депутат Муқаддас Муродованинг ўз вақтида кўрган чора-тадбири туфайли бир хаста кўнгил шод бўлди. Депутат саъи ҳаракати эвазига тиббиёт ходимлари Матлуба Ашуровани тиббий кўрикдан ўтказиб, бепул дори-дармон билан таъминладилар. Дарвоқе, фаолиятимизда бундай мисолларни яна кўплаб келтириш мумкин. Давлатимиз раҳбари томонидан олиб борилаётган ислоҳотлар туфайли бугун мамлакатимизда барча соҳалар бирдек тараққий этиб бормоқда. Албатта шу йўл билан иқтисодиёт ва ижтимоий тармоқлардаги кўпгина муаммоларни ҳал этиш мумкин. Одамлар билан юзма-юз мулоқот давомида буни иштирокчилар онгига чуқурроқ сингдиришимиз керак. Айниқса, бу борада биз депутатлик гуруҳи аъзолари электорат манфаатидан келиб чиққан ҳолда одамлар ишончини тўла оқлаш йўлида самарали ишлашимиз талаб этилади. Шавкат РАҲМОНОВ, Халқ депутатлари Китоб туман Кенгашидаги Ўзбекистон “Адолат” СДП депутатлик гуруҳи раҳбари, Нажмиддин ТЎРАЕВ, Ўзбекистон “Адолат” СДП Китоб туман Кенгаши раиси, Адхам САЙНИЯЗОВ, Ўзбекистон “Адолат” СДП вилоят Кенгаши ижрочи котиби ...

Батафсил
News

Маҳаллий Кенгашларда: барча мурожаатлар ўз ечимини топади

Аввал хабар берганимиздек, республика ишчи гуруҳи ўрганишлари натижаларига бағишлаб, халқ депутатлари Чироқчи туман Кенгашининг сессияси бўлиб ўтди. Унда республика ишчи гуруҳи, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенат аъзолари, вилоятдаги мутасадди идоралар раҳбарлари ҳамда туман ҳокимлиги тасарруфидаги корхона, ташкилот, муассасалар масъуллари, оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашди. Сессия ишида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, Ўзбекистон “Адолат” СДП фракцияси аъзоси Абдуғани Умиров иштирок этди. Шуни алоҳида қайд этиш жоизки, 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури ижроси доирасида амалга оширилаётган бу каби юзма-юз мулоқот ҳамда ўрганишлар вақтида ҳал этилиши лозим бўлган кўпгина муаммолар аниқланиб, ечими юзасидан сессияда соҳалар кесимида аниқ чоралар белгилаб олинди. — Маълумки, Чироқчи вилоят марказидан анча олисда жойлашган туман ҳисобланади,— деди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, партиядошимиз Абдуғани Умиров.— Ер майдони катталиги жиҳатидан Андижон вилояти ҳудудига бемалол тенглаша олади. Давлатимиз раҳбари ўтган йилнинг декабрь ойида вилоятга ташрифлари чоғида бу туманнинг иқтисодий потенциали кенглиги ва унинг бепоён адирларида полизчиликни ривожлантириб, экспортбоп тарвуз етиштириш, саноатни ривожлантириб, одамларни доимий иш ўрни билан таъминлаш юзасидан қимматли маслаҳатлар берган эдилар. Ҳақиқатдан ҳам, туман нафақат қишлоқ хўжалиги ривожланган, балки саноат индустрияси ҳам тараққий этиб бормоқда. — Ресублика ишчи гуруҳи аъзолари жойларда кўпгина йўналишларда фаолият олиб боришди,— деди халқ депутатлари туман Кенгашидаги Ўзбекистон “Адолат” СДП депутатлик гуруҳи раҳбари Собир Ахмедов.— Дастлаб аҳоли хонадонларида юзма-юз учрашув ва мулоқотлар ўтказилган бўлса, иккинчидан эса белгиланган соҳа ва объектлар ўрганилди. Бугун сессияда ана шу ўрганишлар натижаси таҳлил қилиниб, тегишли хулосалар чиқарилди. Дарвоқе, сессияда туманда аҳоли бандлигини таъминлаш, уларни тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб этиш, соғлиқни сақлаш ва таълим муассасалари, тижорат банклари томонидан кўрсатилаётган хизматлар сифати, коммунал хизматлар, ижтимоий нафақалар адолатли тўланиши каби қатор масалалар чуқур ўрганилиб, атрофлича таҳлил қилинди. Туманда республика ишчи гуруҳи томонидан 84 та маҳаллаларда уйма-уй юрилиб ҳамда ижтимоий ва бошқа объектларни ўрганиш давомида 21 мингдан зиёд камчилик ва муаммолар аниқланган бўлса, ушбу жумбоқларнинг 6341 таси 1-секторга, 8125 таси 2-секторга, 5858 таси 3-секторга ва ниҳоят 5970 таси эса 4-секторга тегишлидир. Туманда маҳаллаларда шу кеча-кундузда 398 минг 230 нафар аҳоли истиқомат қилади. 68117 та хонадон мавжуд. Сессияда алоҳида эътироф этилганидек, ишчи гуруҳ ўрганишлари давомида энг кўп муаммо, яъни 2574 та камчилик соғлиқни сақлаш соҳасидан келиб тушганлиги ачинарли эканлиги маълум қилинди. Шунингдек, 1108 та мурожаат уй-жой, 562 та оғзаки ва ёзма мурожаатлар бандлик, 236 та банк, 119 та халқ таълими бўйича, 301 та мактабгача таълим муассасасидан, 123 та пенсия таъминоти, 870 та моддий ёрдам, 1485 та электр энергия таъминоти, 5 та паспорт, 1482 та йўлларни таъмирлаш, 876 та кадастр, 853 та газ, 1085 та ичимлик суви билан боғлиқ муаммолар келиб тушган. Туманнинг Ғаллакор, Шўрқудуқ маҳаллаларида ичимлик суви билан боғлиқ бўлган муаммолар мавжудлиги туфайли аҳоли истеъмолга яроқсиз бўлган Чироқчи дарёси ва оқар сувлардан ичимлик суви сифатида истеъмол қилиб келаётгани йиғилишда қаттиқ танқид остига олинди. Туман ҳудудидаги Наврўз, Оқтош маҳаллалари ҳудудидан сел келиши оқибатида аҳоли фойдаланиши учун қурилган 3 та кўприк ҳамда сув ўтказгичлар таъмирлаш ҳолатига келиб қолган. Ушбу ишларни бажаришда республика ва вилоят ҳокимлиги томонидан таъмирлаш ишларида ёрдам берилиши лозим. Туман халқ таълими бўлимига қарашли 23,53,119,137,138,220 ва 167 ўрта умумтаълим мактаблари капитал реконструкция ва қўшимча бинога муҳтож бўлса, 3,28,31,73,66,77, 83,148 ва 131 – ўрта умумтаълим мактаб филиаллари хом ғишт ва пахса девордан бўлиб, 1979-1985 йилларда қурилган. Ушбу бинолар қайта қуриш ва таъмирланиши лозим. Туман ҳудудидан Қайирма, Хўжақўрғон, Кўктош, Зум, Гулистон, Тармоқ Гулистон, Чиял, Араббанди, Еттитом, Бегламиш каби хўжаликлараро каналлар оқиб ўтган бўлиб, ушбу каналларнинг муҳофаза ҳудудида 210 та ноқонуний қурилмалар мавжудлиги аниқланган. Шуни ҳисобга олган ҳолда сессияда бу каби камчиликларни тезроқ бартараф этиш юзасидан масъулларга тегишли топшириқлар берилди. Туманда 5250 километр масофадаги ички йўллар мавжуд. Ушбу йўлларнинг қарийб 600 километрига асфальт ётқизиш керак. 800 километр тупроқ йўлларга эса қум-шағал аралашмаси ётқизилиб, тўлиқ таъмирлаш лозим. Бу масала ҳам сессияда алоҳида муҳокама қилиниб, тегишли чора-тадбирлар белгиланди. Туман ҳудудида 132 та электр ёғоч ва темир бетон таянч устунлар яроқсиз ҳолга келиб қолганлиги, хавфсизлик талабларига мутлақо жавоб бермаслиги маълумот сифатида билдириб ўтилди. Ушбу камчиликлар юзасидан ҳам тегишли чора тадбирлар белгилаш лозимлиги мутассадиларга айтиб ўтилди. Туманнинг Чиял, Уйшум маҳаллаларида “Обод қишлоқ” дастури асосида ишлар амалга оширилаётгани маълум қилинди. Ҳозиргача Чиял қишлоғида 8894 та уй-жойлар таъмирланди. 10614 дона кадастр ҳужжатлари расмийлаштирилди. 9 километр узунликдаги ичимлик суви таъминоти, 1 километрдан ортиқ пиёдалар йўлакчалари таъмирланди. Тадбирда халқ депутатлари туман Кенгаши ҳамда доимий комиссиялар фаолияти ҳам суст эканлиги танқид қилинди. Шунингдек бугун халқ депутатлари Қамаши туман Кенгашининг ҳам сессияси бўлиб ўтди. Сессия ишида Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон “Адолат” СДП фракцияси аъзолари иштирок этди. Мажлисда Фракция аъзоси Абдуғани Умиров сўзга чиқди. — Умуман олганда ўтказилаётган сессияларда одамларнинг турмушини янада яхшилаш учун муҳим қарорлар қабул қилинаяпти,— деди Абдуғани Умиров.— Аҳволни ўрганиш асосида Президент Фармон, қарорлари, Фармойишлари, Олий Мажлис палаталари қарорлари, Давлат Дастурлари, ҳудудларни ривожлантириш Дастурлари, маҳаллий Давлат ҳокимияти, прокуратура, ички ишлар органлари ва бошқа ташкилотлар зиммасига юклатилган вазифаларни қай даражада бажараётганлиги ҳам таҳлил этилмоқда. Бу эса ҳеч шубҳасиз, шу ҳудуд одамлари келажаги, истиқболи учун янада форовонлик олиб келади. Сессияда уй-жой, ер, йўл, бандлик, боғча масалаларини ҳал этишда юзаки ёндашилаётганлиги кескин муҳокамаларга сабаб бўлди. Йиғилишда туманда туризм соҳасини истиқболли имкониятлари мавжуд бўлсада, ички туризмни ривожлантириш, муқаддас қадамжолар ва зиёратгоҳларга сайёҳлар оқимини кенг жалб этиш бўйича мавжуд имкониятлардан тўлиқ фойдаланилмаётгани кўрсатиб ўтилди. Иккала туман Кенгашлари сессиялари якунида ҳам республика ишчи гуруҳи ўрганишлари асосида муҳокама қилинган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди. Комил САХАТОВ, Ўзбекистон “Адолат” СДП Қашқадарё вилоят Кенгаши матбуот котиби ...

Батафсил

АЛОҚА

Манзилимиз: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқ тонги кўчаси, 23-уй. Мўлжал: Озарбайжон Республикаси элчихонаси:

Телефон: 71-2730731 71-2884654 (139)

Электрон манзил: adolat.sdp@exat.uz

САЙТ ТЕСТ РЕЖИМИДА ИШЛАМОҚДА:

www.adolat.uz веб-сайти 2018 йилнинг 21 май куни электрон ОАВ сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 1232. Муассис: Ўзбекистон Адолат СДП. Таҳририят манзили: 100043, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқтонгги кўчаси, 23-уй. Электрон манзил: info@adolat.uz

Сайт материалларидан фойдаланилганда Фойдаланиш шартларига амал қилиниши шарт. Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг оммавийахборот воситалари тўғрисидаги ҳамда муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган

#

Мурожаатингиз учун рахмат!