Тошкент шаҳар

Манзил: Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани Шарқ тонги кўчаси, 23-уй

Телефон: (71) 288-42-04 (136)

Электрон манзил:  toshkent.shahar@mail.ru

Янгиликлар
News

Онлайн: “Адолат” соврини учун журналистлар ўртасидаги мусобқа бошланиш арафасида

Ўзбекистон “Адолат” СДП Тошкент шаҳри Кенгаши томонидан давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг 5 та ташаббуси ижросини таъминлаш ҳамда спортнинг барча турларига оммани кенг жалб қилиш мақсадида “27 июнь – матбуот ва оммавий ахборот воситалари куни” муносабати биалн журналистлар ўртасидаги сузиш мусобақаси иштирокчилари “Сағбон” сув ҳавзасига жам бўлишмоқда. Айни дақиқаларда иштирокчилар шифокорлар томонидан тиббий кўрикдан ўтказилмоқда. Тошкент шаҳар сув спорт турларига ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаби билан ҳамкорликдаги мазкур мусобақада 36 нафар журналистлар сузиш бўйича беллашадилар. Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг t.me/adolat_uz instagram.com/adolat_sdp/ facebook.com/sdpu.adolat/ twitter.com/AdolatSDP ...

Батафсил
News

Онлайн: мусобақа аввалида давлат мадҳияси янгради

Сув ҳавзаси бўйлаб иштирокчилар сафланишди. Ҳозиргина, давлат мадҳияси янгради. Мусобақани Ўзбекистон “Адолат” СДП Марказий аппарати бўлим мудири Фазлиддин Зияйев очиб берди. Шундан сўнг, қатнашчилар мусобақа шартлари билан таништирилди. Мусобақага старт берилди. Биз эса журналистлар жамоаларига омад тилаймиз. Эслатиб ўтамиз, оммавий ахборот воситаларининг 4 йўналиши бўлган телевиение, радио, газета ва сайтлардан ташриф буюрган журналистлар гуруҳи “Соғлом танда – соғлом ақл” шиори остида ўз жамоалари шарафини ҳимоя қилишга киришдилар. ...

Батафсил
News

Онлайн: мусобақа давом этмоқда

Айни соатларда давом этаётган мусобақада оммавий ахборот воситалари вакиллари, Тошкент шаҳар спорт бошқармаси, партиянинг туман Кенгашлари раислари, фаоллар иштирок этишмоқда.   “Эркин усулда сузиш” шарти бўйича “Адолат” газетаси, “xabar.uz” сайти фаоллик кўрсатишаётган бўлса, “Копток билан сузиш” шартида “Маҳалла” телеканали ва “Ўзбекистон 24” радиоканали жамоалари ғолиблик сари курашмоқдалар. ...

Батафсил
News

“Ёшлар” радиоканали ғолибликни қўлга киритди (+фоторепортаж)

Бугун Ўзбекистон “Адолат” СДП Тошкент шаҳар Кенгаши томонидан давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг 5 та ташаббуси ижросини таъминлаш ҳамда спортнинг барча турларига оммани кенг жалб қилиш мақсадида “27 июнь – матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни” муносабати биалн журналистлар ўртасидаги сузиш мусобақаси ташкил этилди. Мусобақа иштирокчилари “Эркин сузиш”, “Копток билан сўзиш” ҳамда “пуфакчалар билан сузиш” шартлари бўйича беллашишди. Шартларнинг якуний натижаларига кўра, “Ёшлар” радиоканали жамоаси 1-ўринга, “Ўзбекистон 24” радиоканали 2-ўринга, “Адолат” ижтимоий-сиёсий газетаси 3-ўринга лойиқ деб топилди. Иштирокчиларни партиянинг Олмазор тумани Кенгаши раиси Луиза Ҳикматова, Шайхонтоҳур туман Кенгаши раиси Ғуломжон Арифжоновлар сўзга чиқиб, касб байрамлари муносабати билан муборакбод этишди. Шу билан бирга мусобақада фаоллик кўрсатишгани учун миннатдорлик билдиришди. Журналистлар Азиз Алижонов, Маъмур Абдиев, Яҳё Набиевлар мусобақадан олган таассуротлари билан ўртоқлашдилар ҳамда қаратилган эътибор учун ташаккур изҳор этишди. Ғолиб жамоалар Ўзбекистон “Адолат” СДП Тошкент шаҳар Кенгаши томонидан диплом ва эсдалик совғалар билан тақдирландилар. Зулайҳо ЧЎЛПОНОВА, Ўзбекистон “Адолат” СДП Тошкент шаҳар Кенгаши матбуот котиби Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг t.me/adolat_uz instagram.com/adolat_sdp/ facebook.com/sdpu.adolat/ twitter.com/AdolatSDP ...

Батафсил
News

Ҳар бир болага меҳр-мурувват (+фоторепортаж)

Азалдан болани севиш, уни асраб-авайлаб парваришлаш, меҳр кўрсатиш миллатимизга хос фазилатдир. Дарҳақиқат, дунёнинг шодлиги болалар билан. Уларнинг кулгуси билан олам мунаввар, оналар бахтиёрдир. Шу боисдан, ёш авлодга янада қувонч улашиш, соғлом қилиб улғайтириш мақсадида Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг Тошкент шаҳар Кенгаши томонидан Яшнобод туманидаги 165-сонли мактабгача таълим муассасасида “Ҳар бир болага меҳр-мурувват” ойлиги доирасида “Соғлом бола юрт келажаги” мавзусида тадбир ўтказилди. Мазкур тадбир Мактабгача таълим вазирлиги билан ҳамкорликда ташкил этилди. Унда Олий мажлис қонунчилик палатаси, Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши, шаҳар маданият бошқармаси, Яшнобод туман ҳокимлиги, туман халқ таълими бўлими, туман маданият бўлими, Тошкент давлат миллий рақс ва хореография олий мактаби, 165-сонли МТМ вакиллари иштирок этишди.   Маълумки, давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббуснинг ижросига қаратилган қатор чора-тадбирлар жойларда кенг амалга ошириб келинмокда. Шу мақсадда тадбирда партиянинг Тошкент шаҳар Кенгаши ҳам ёшларга эътиборни кучайтириш, ёш авлодни маданият, санъат ва спортга кенг жалб килишга эътибор каратди. Тадбирни партия Сиёсий Кенгаши раиси ўринбосари Фарҳод Ишанкулов ҳамда шаҳар Кенгаши раиси Баҳром Валиевлар очиб берар экан, улар ўз нутқида давлатимизда олиб борилаётган ислоҳотларда навқирон, баркамол авлодни вояга етказишда спортнинг ўрни беқиёс эканлигини таъкидлашди. – Бу борада болалар спортини ривожлантириш юзасидан самарали ишлар бажарилаётганини айтиб ўтишди. Шундан сўнг, ҳакамлар томонидан 165-сонли МТМ тарбияланувчилари ўртасида “Қувноқ стартлар” мусобақаси очиқ деб эълон килинди. Унда болалар гуруҳларга бўлинган ҳолда “Арғамчи билан югуриш”, “Велоспорт”, “Копток билан югуриш” “Арқон тортиш” шартлари бўйича беллашдилар. Келинг, шу ўринда ушбу боғча маъмурияти фаолияти билан яқиндан танишамиз. Мазкур муассасаси 2016 йилда реконструкциядан чиққан бўлиб, замонавий андозалар асосида фаолият юритмоқда. Илк очилган пайтда 330 ўринга мўлжалланган бўлса, ҳозирда 390 нафар болалар қамраб олинган. Ўсиб келаётган жажжи кичкинтойларга 8 нафар малакали мутахассислардан психолог, логопед, услубчилар, инглиз тили ўқитувчилари таълим-тарбия бериб келишмоқда. Унда 48 нафар ишчи-ходимлардан иборат жамоа болаларга бор меҳр ва билимларини беришга ҳаракат қилишмоқда.      Мусобақа жараёнига назар ташлар эканмиз, бунда гуруҳлар ўзларининг спортга бўлган қизиқишларини намоён қилишаётганига гувоҳ бўлдик. “Арғамчи билан югуриш” шартида болалар бир-биридан чаққонлигини кўрсатишган бўлса, “Велоспорт” шартида иштирокчилар турнақатор бўлиб, стартга туришди ва марра сари илдамлик қилишди. Беллашувнинг учинчи шарти ҳам ўзига хос қизиқарли жараёнларга бой бўлди. “Копток билан югуриш”да эса ёш спортчиларнинг бор маҳоратлари яққол кўзга ташланди. Наргиза Исмоилова, Яшнобод туманидаги 165-сонли МТМ раҳбари: — Бугунги кунда муассасамизда тарбияланувчилар учун 100 тадан ортиқ китобларни ўз ичига олган кутубхона, рақс, гимнастика, шахмат-шашка, инглиз тили тўгараклари хизмат қилмоқда. Партия томонидан ўтказилган тадбир болалар саломатлигини мустаҳкамлашда, уларга эстетик завқ улашишда, тумандаги қатор спорт мусобақаларида нуфузли ўринларни забт этишларида муҳим аҳамиятга эгадир. Албатта, келгусидаги бу каби мусобақаларимиз бардавом бўлади деб, ўйлайман. Шартлар давомида болаларнинг янада мароқли дам олишлари учун бадиий жамоаларнинг куй-қўшиқлари уларга ўзгача завқ улашди. Тадбир давомида сўзга чиққан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Улуғбек Саматов, Халқ депутатлари Яшнобод туман Кенгаши депутати Қобилжон Сагатов, Олмазор туман Кенгаши депутати Луиза Ҳикматовалар ҳозирги шиддатли даврда болаларга алоҳида меҳр-мурувват кўрсатиш, уларнинг таълим-тарбиясига, спорт билан шуғулланишларига жиддий ёндашиш кераклиги, бу йўлда катталар тинмай меҳнат қилишлари лозимлигини таъкидлаб ўтишди. – Боиси, бугуннинг болалари эртамиз эгалари экан, келажакка марралар билан юз тутишимиз, ёш авлодга қаратилган эътиборга боғлиқдир. Мусобақа сўнгида ҳар бир болага меҳр-мурувват кўрсатилиб, мактабгача таълим муассасаидаги барча болаларга партиянинг Тошкент шаҳар Кенгаши ҳамда ҳомийлар томонидан совғалар топширилди. Зулайҳо ЧЎЛПОНОВА, Ўзбекистон “Адолат” СДП Тошкент шаҳар Кенгаши матбуот котиби Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг t.me/adolat_uz instagram.com/adolat_sdp/ facebook.com/sdpu.adolat/ twitter.com/AdolatSDP ...

Батафсил
News

Депутат халқ орасида: “Электрон поликлиника” қачон йўлга қўйилади?

Хабарингиз бор, жорий йилнинг биринчи чорагида давлатимиз раҳбари томонидан Республика ишчи гуруҳига ҳудудларда аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш сифати ва самарадорлигини ошириш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида соғлиқни сақлаш тизими соҳасида биттадан намунали шаҳар ва туман ташкил этиш топширилган эди. Шу мақсадда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Улуғбек Саматовнинг навбатдаги ўрганишининг биринчи кунида пойтахтимизнинг Миробод туманига ташриф буюрилди. Мазкур ҳудудни соғлиқни сақлаш тизимида намунали туман сифатида ташкил этишга эътибор қаратилмоқда. Депутат партиянинг Тошкент шаҳар Кенгаши вакиллари иштирокида 2-сонли оилавий поликлиникада бўлишиб, у ердаги ҳолат билан яқиндан танишишди. Ўрганиш жараёнида мазкур поликлиника 2017-2018 йилларда таъмирдан чиқарилганига қарамасдан, айни дамда бино аҳолига тўла-тўкиз хизмат кўрсатиш ҳолатида эмас. Боиси, ўтган йиллардаги таъмир жараёнида бинонинг устки ва ички, орқа қисмларида йўл қўйилган камчиликлар ҳанузгача таъмирланмай келаётгани маълум бўлди. Масалан, рентгент хонасига махсус эшик ўрнатилмагани сабаб, оилавий поликлиникага бириктирилган 47527 нафар киши тиббий хизматдан тўлиқ фойдаланмаётгани аниқланди.  Ишчи гуруҳ аъзолари ўрганиш давомида “Ягона электрон рўйхатга олиш ва Интернет тармоқ орқали шифокор қабулига ёзилиш “Электрон поликлиника” автоматлаштирилган ахборот тизимини ишга тушириш ҳақидаги Соғлиқни сақлаш вазирлигининг қарори ижроси етарлича таъминланмаганлигига ҳам гувоҳ бўлишди. Шу билан бирга яратилаётган ахборот коммуникация тизими доимий фаолиятини таъминлаш учун ходимлар штати шакллантирилмаганлиги кузатилди. Ҳозирда ишчи гуруҳ аъзолари мазкур поликлиникада мавжуд камчиликларни бартараф этиш ва амалда белгиланган тартибда мутасаддилар билан ташкиллаштириш борасидаги чора-тадбирларни кўриб чиқмоқдалар. Ўрганишлар давом этмоқда. Зулайҳо ЧЎЛПОНОВА, Ўзбекистон “Адолат” СДП Тошкент шаҳар Кенгаши матбуот котиби Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг: t.me/adolat_uz instagram.com/adolat_sdp/ facebook.com/sdpu.adolat/ twitter.com/AdolatSDP ...

Батафсил
News

Депутат халқ орасида: боғчада овқатланиш рационига амал қилинмаяпти

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Улуғбек Саматовнинг ҳудудлардаги ўрганишининг иккинчи куни Шайхонтоҳур туманида давом этди. Унда Ўзбекистон “Адолат” СДП Тошкент шаҳар Кенгаши ходимлари, Шайхонтоҳур тумани Кенгаши депутатлари иштирок этди. Ишчи гуруҳ аъзолари тумандаги “Зафаробод” маҳалласига ташриф буюришиб, аҳоли билан юзма-юз мулоқотда бўлишди. Бугунги кунда ушбу маҳаллада 7500 га яқин аҳоли бўлиб, унда 1370 та хонадонда 1420 та оилалар истиқомат қилишмоқда. Ҳудудда аҳоли учун 2 та мактабгача таълим муассасаси, 1 та умумтаълим мактаби фаолият юритмоқда. Хусусан, тумандаги 456-сонли мактабгача таълим муассасаси ўрганилганда ҳозирда 362 нафар болалар қамраб олинган бўлсада, рўйхатда эса тарбияланувчилар сони 438 нафарни ташкил этаётгани аниқланди. Ошхона ҳолати санитария-гигиена талабига тўлиқ жавоб бермаслиги, кўрсатилган таомнома эса болаларнинг овқатланиш қоидаларига умуман тўғри келмаслиги маълум бўлди. Ўрганиш давомида озиқ-овқат омборида 3 кунлик заҳира махсулотлари мавжуд эмаслиги, болалар таомномаси витаминга бой овқатлар билан шаклланмаганлиги кузатилди. Учрашув чоғида депутат У.Саматов ошхона ходимларини махсус кийимлар билан таъминлаш, қалпоқчалар, бир марталик қўлқоплардан фойдаланиш лозимлигини таъкидлади.– Иш жиҳозларини график асосида дизенфекциядан ўтказилиши, озиқ-овқат махсулотларини ўз вақтида етказувчи корхоналар билан қайта шартнома тузиш кераклиги айтиб ўтилди. Шунингдек, 7-, 8-гуруҳларнинг хоналаридаги мавжуд шароитлар ўрганилганда муассаса ходимлари 5-6 ёшли болалар учун ётоқ ўринлари етишмаслиги, иситиш тизимларининг носозлиги тарбияланувчилар учун ноқулай шароит эканлигини айтиб ўтишди. Шуни айтиш жоизки, шундай ҳолатда ҳам тарбиячилар томонидан болалар тарбияси учун керакли қўлланмалар асосида машғулотлар ўтилаётгани қувонарлидир. Учрашув якунида мазкур боғчада кўтарилган масалалар юзасидан ишчи гуруҳининг хулосаси асосида депутат У.Саматов томонидан тегишли ташкилотларга депутатлик сўровларини чиқариш режалаштирилди. Ўрганишлар адвом этмоқда. Зулайҳо ЧЎЛПОНОВА, Ўзбекистон “Адолат” СДП Тошкент шаҳар Кенгаши матбуот котиби Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг: t.me/adolat_uz instagram.com/adolat_sdp/ facebook.com/sdpu.adolat/ twitter.com/AdolatSDP ...

Батафсил
News

Мурожаат жавобсиз қолмади

Жорий “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”да Ўзбекистон “Адолат” СДП Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутатлик гуруҳи аъзолари ҳам халқ орасида бўлиб, жойларда мавжуд ижтимоий масалаларни бартараф этишга ҳаракат қилишмоқда. Жумладан, йил бошидан бугунги кунгача депутат Тошпўлат Матибоев томонидан 40 дан зиёд депутатлик сўровлари чиқарилган бўлиб, уларнинг асосий қисмини фуқароларни қийнаб келаётган ижтимоий муаммолар такшил этди. Бандликни таъминлаш мақсадида фуқароларнинг 7 нафаридан 5 нафари депутат кўмаги билан ишга жойлаштирилди. Ҳозирда яна 2 нафар фуқаронинг мурожаати Тошкент шаҳар бандлик бошқармаси томонидан мутахассисликларига мос равишда ишга жойлаштириш чоралари кўриб чиқилмоқда. Партиянинг “Адолат — қонун устуворлигида” лойиҳаси доирасида Яккасарой тумани аҳли билан бўлган мулоқотда Валерий Савченко фуқаролик паспортини олишда ҳамда нафақага чиқишда муаммоларга дуч келаётганлиги боис депутатга мурожаат қилди. Ушбу фуқаронинг турмуш тарзи депутат томонидан ўрганилганда В.Савченконинг доимий яшаш манзили йўқлиги, аниқ бир манзил бўйича доимий пропискада турмаслиги ҳамда меҳнат дафтарчаси йўқолганлиги боис, нафақага чиқишда тўсиқларга дуч келаётганлиги маълум бўлди. Ушбу масала юзасидан Т.Матибоев Тошкент шаҳар ИИББ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармасига депутатлик сўрови юборилди. Мутасаддилар жавобига кўра, унга қисқа фурсат ичида фуқаролик паспорти топширилиб, Яккасарой тумани Бошлиқ мавзеси 19-уй 37-хонадонга доимий рўйхатга қўйилди. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Яккасарой бўлими ҳам депутатнинг сўровига ўз ўрнида жавоб берди ва фуқаронинг ҳужжатлари жамланиб, ёшга доир нафақа пули тайинланди. Депутат Т.Матибоевнинг Мирзо Улуғбек туманида “Бир ойда бир иш ўрни” лойиҳаси доирасидаги учрашувлари ҳам самарали кечди. Мулоқотда мазкур туман фуқароси Ширин Мирзахмедова ишга жойлашишда кўмак сўради. Ушбу мурожаат асосида Тошкент шаҳар бандлик бошқармасига депутатлик сўрови юборилди. Фуқаро Ш.Мирзахмедованинг мурожаати туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан қаноатлантирилди. Унга кўра, мавжуд бўш иш ўринлари билан таништирилди ва фуқаро “KOICA” ўқув марказида ўқиш истаги борлигини билдирди. Мутахассислар томонидан бу ҳақда тушунча ва кўрсатмалар берилди. Шунингдек, “Соғлом турмуш тарзи йўлида бирлашайлик” лойиҳаси доирасида “Ясси оёқлик” ва “Сколиоз” касалликлари бўйича Шайхонтоҳур туманидаги 10-мактаб, Яшнобод туманидаги 164-, 596-сонли мактабгача таълим муассасалари ҳамда 69-, 158-, 175-умумтаълим мактабларидаги ҳолат ўрганилди. Ҳозирда ушбу муассасаларда мавжуд муаммоларни ижобий ҳал этиш юзасидан тегишли ишлар амалга оширилмоқда. Айтиш мумкинки, лойиҳалар доирасида ҳудудларда депутатлар томонидан олиб борилаётган саъй-ҳаракатлар нафақат фуқароларнинг манфаати учун хизмат қилиши балки, партия нуфузини халқ орасида янада ошириши билан ҳам аҳамиятлидир. Зулайҳо ЧЎЛПОНОВА, Ўзбекистон “Адолат” СДП Тошкент шаҳар Кенгаши матбуот котиби Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг: t.me/adolat_uz instagram.com/adolat_sdp/ facebook.com/sdpu.adolat/ twitter.com/AdolatSDP     ...

Батафсил

АЛОҚА

Манзилимиз: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқ тонги кўчаси, 23-уй. Мўлжал: Озарбайжон Республикаси элчихонаси:

Телефон: 71-2730731 71-2884654 (139)

Электрон манзил: adolat.sdp@exat.uz

САЙТ ТЕСТ РЕЖИМИДА ИШЛАМОҚДА:

www.adolat.uz веб-сайти 2018 йилнинг 21 май куни электрон ОАВ сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 1232. Муассис: Ўзбекистон Адолат СДП. Таҳририят манзили: 100043, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқтонгги кўчаси, 23-уй. Электрон манзил: info@adolat.uz

Сайт материалларидан фойдаланилганда Фойдаланиш шартларига амал қилиниши шарт. Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг оммавийахборот воситалари тўғрисидаги ҳамда муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган

#

Мурожаатингиз учун рахмат!