ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

Манзил: Нукус шаҳри, А.Темур кўчаси, 112 "а"-уй

Телефон: (61) 222-77-10, 222-98-02

Электрон манзил: qoraqalpoq@adolat.uz

Янгиликлар
News

Қонликўллик ўқувчиларнинг дарсдан бўш вақтлари қандай ўтмоқда?

Мамлакатимизда фарзандларимизнинг баркамол авлод бўлиб вояга етишлари учун ҳар томонлама шароитлар яратилмоқда. Уларни Ватан ва миллат манфаати йўлида фидоийлик кўрсата оладиган қилиб тарбиялаш масаласи Давлат сиёсатининг энг устувор вазифаларидан биридир. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 28 февралдаги 50-сонли “Мактабдан ташқари таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида Республикамиздаги барча туманларда “Баркамол авлод” болалар маркази ташкил этилганлиги фикримизнинг далилидир. Бизнинг туманимизда ҳам мазкур қарор асосида 2011 йилдан бошлаб “Баркамол авлод” болалар маркази фаолият олиб бормоқда. Яқинда Ўзбекистон “Адолат” СДП Қонликул туман Кенгаши фаолларидан иборат ишчи гуруҳ вакиллари билан биргаликда туманимиздаги “Дўстлик” МФЙ ҳудудида жойлашган “Баркамол авлод” болалар ижодиёти марказига ташриф буюриб, моддий-техник таъминотини яқиндан ўрганиб чиқдик. Бугунги кунда мазкур марказда «Бадиий ижодиёт», «Техник ижодиёт», «Ўлкашунослик ва экология» йўналишлари бўйича 18 та тўгарак ўз фаолиятини давом эттирмоқда. Ушбу тўгаракларда 50 та гуруҳ мавжуд бўлиб, уларга 500 нафар ўқувчи қамраб олинган. Шунингдек, марказнинг тўгараклари тумандаги бирқанча умумий ўрта таълим мактабларда ҳам ташкил этилган. Марказда жами 25 нафар ходимлар фаолият олиб бориши, шундан 6 нафари олий 19 нафари ўрта махсус маълумотга эга педагог ва техник ходимлардан иборат эканлиги маълум бўлди. Ўрганишлар давомида эришилган ютуқлар баробарида мазкур марказ атрофини девор билан ўраш кераклиги, спорт зали, концерт зали ва 1 та иситиш мосламасига этиёж борлиги аңиқланди. Ўрганишлар давомида муаммоларнинг олдини олиш юзасидан соҳа ходимларига тегишли йўл-йўриқлар ва таклифлар берилди ва мавжуд муаммоларни тўлиқ бартараф этиш чоралари белгилаб олинди. Заўреш ЮСУПОВА, Ўзбекистон “Адолат” СДП Қонликўл туман Кенгаши раиси Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг: https://t.me/adolat_uz https://www.instagram.com/adolat_sdp/ https://www.facebook.com/sdpu.adolat/ ...

Батафсил
News

Мақсад – дахлдорлик туйғусини кучайтириш

Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси томонидан ишлаб чиқилган “Сиёсий-ҳуқуқий билимларни мустаҳкамлаш – демократик жамият пойдевори!” лойиҳаси бугун юртимиз буйлаб давом этмоқда. Лойиҳа доирасидаги сиёсий ўқувлар ўтган ҳафтада Қорақалпоғистонлик партия фаоллари томонидан ҳам юксак савияда ташкил этилишига алоҳида эътибор қаратилди. Жумладан, ўтган ҳафтада Ўзбекистон “Адолат” СДП Нукус шаҳар, Амударё, Қунғирот, Шўманой, Кегайли ва Чимбой туман Кенгашлари фаолларидан иборат кўнгилли лекторлар томонидан маҳаллаларда ўтказилган сиёсий ўқувлар юксак савияда ташкил этилди. Ушбу сиёсий ўқувларда иштирок этган маърузачиларимиз ўтган ҳафта давомида мамлакатимизда ва дунёда рўй бераётган ижтимоий-сиёсий жараёнлар ва муҳим ижтимоий-сиёсий воқеалар ҳақида иштирокчиларга батафсил маълумотлар берди. Учрашувда Нукус шаҳар “Айдынжол” МФЙ ҳудудида истиқомат қилувчи фуқаро Барлықбай Бегимбетов сўзга чиқиб ўтказилаётган сиёсий-ўқувларнинг аҳамияти катта эканлигини эътироф этди ҳамда инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш жараёнларида фаол иштирок этаётган Ўзбекистон “Адолат” СДП вакилларига ўз миннатдорчиликларини билдиришди. Албатта, биз партия фаолларининг ҳам асосий мақсади, аҳолига юртимиздаги инсон манфаати йўлида амалга оширилаётган эзгу ишлар моҳиятини тўла етказиш ва ҳар бир фуқаронинг ислоҳотларга бўлган дахлдорлик туйғусини кучайтиришдир. Айшолпан ОРАЗЫМБЕТОВА, Ўзбекистон “Адолат” СДП Қорақалпоғистон ҳудудий Кенгаши матбуот котиби Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг: https://t.me/adolat_uz https://www.instagram.com/adolat_sdp/ https://www.facebook.com/sdpu.adolat/ ...

Батафсил
News

Хотин-қизларга эътибор – жамият келажагига эътибор

Юртимизда билимли ва ташаббускор, ўз меҳнатлари билан жамият равнақига салмоқли ҳисса қўшиб келаётган фидойи аёлларимиз доимо элу-юртимиз ардоғида, давлатимиз эътиборида. Барчамизга яхши маълумки мамлакатимизда биз аёлларнинг ҳуқуқи, эркинлиги, тенглиги энг олий ва муқаддас қадрият даражасига кўтарилган. Жорий йилнинг 7 март санасида қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Хотин-қизларнинг меҳнат ҳуқуқлари кафолатларини янада кучайтириш ва тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлашга оид чора-тадбирлар тўғрисида»ги Қарори биз аёлларнинг кўнглимизни тоғдек кўтариб, янги марралар сари руҳлантирмоқда. ОАВ орқали қарор билан танишар эканмиз, унда хотин-қизларнинг ҳуқуқларини кафолатлаш, тадбиркорлик соҳасида самарали фаолият юритиш механизмларини яратиш билан боғлиқ улуғ мақсад мужассам эканлигини чуқур ҳис қиламиз. Айниқса, аёллар меҳнатини муайян соҳа ёки касбларда қўллаш бўйича тақиқлар бекор қилиниши, ўз бизнес фаолиятини бошлаётган тадбиркор хотин-қизларга маҳаллалардаги бўш турган бинолардан жой ажратилишига кўмаклашишга алоҳида эътибор қаратилганлиги биз аёлларни хурсанд қилмоқда. Нодавлат нотижорат ташкилот мақомига эга бўлган хотин-қизлар тадбиркорлик марказларининг ташкил этилаётгани тадбиркорлик билан шуғулланиш истагида бўлган кўп минг сонли опа-сингилларимизнинг соҳага оид билим ва кўникмаларини оширишга, уларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтиришга хизмат қилади. Шунингдек, қарорда иккита яъни “Эркаклар ва аёллар учун тенг ҳуқуқлар ва имкониятлар кафолатлари тўғрисида”ги ва “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликлардан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари лойиҳаларини ишлаб чиқиш белгиланганлиги жамиятда ижтимоий адолат тамойилларини қарор топтиришни асосий ғояси деб билган партиямиз вакилларига ҳам юксак маъсулият юклайди. Хулоса ўрнида айтадиган бўлсак, аёлга бахт берган мамлакат юксак марраларни забт этаверади, гуллаб-яшнайверади. Ўз аёлларини улуғлаётган, янгидан-янги улуғ мақсадлар сари қадам ташлаётган юртимизга кўз тегмасин. Салима АБДИЕВА, Халқ депутатлари Чимбой туман Кенгаши депутати   ...

Батафсил
News

Талаб ва таклиф мутаносибми?

Партиянинг сиёсий майдонда муносиб ўрин эгаллашида ва кенг омма ўртасида нуфузининг кўтарилишида ушбу партиядан сайланган депутатларнинг фаоллиги, профессионал маҳорат билан ишлаши муҳим ўрин тутади. Албатта, бу жараёнда халқнинг ишончли вакиллари жойлардаги БПТлар, партия фаоллари билан ҳамжиҳатликда ўрганишлар олиб бориши, шу орқали ҳар бир ҳудуддаги ҳақиқий аҳволдан, муаммолардан хабардор бўлиши амалий аҳамиятга эга саналади. Фаолият таҳлил этилганда эришилган натижалар, йўл қўйилган камчиликлар аниқ хулосалар чиқаришга ундайди. Халқ депутатлари Нукус шаҳар Кенгашидаги Ўзбекистон “Адолат” СДП депутатлик гуруҳи аъзолари, жумладан, 2018 йилда партиямизнинг “Адолат — қонун устуворлигида” лойиҳаси доирасида 60 га яқин маҳалла, 840 дан зиёд хонадонларда бўлишди, аҳоли билан мулоқотлар давомида уларнинг мингтадан ортиқ мурожаатлари қайд этилди. Партия депутатлари мазкур мурожаатларда кўтарилган масалаларни депутатлик сўровлари орқали ҳал этишга ҳаракат қилишди. Шу мақсадда ҳисобот даврида депутатлик гуруҳи аъзолари томонидан мутасадди ташкилотлар раҳбарларига 31 та депутатлик сўровлари чиқарилди ва уларнинг аксарияти ўз ечимини топди. Депутатлик гуруҳи аъзоси А.Аяповга Нукус шаҳри, 22-мавзеда истиқомат қилувчи А.Хожанова 2007 йилда туғилган қизи Азиза Салиева болаликдан ногиронлиги ва ногиронлар аравачасига муҳтожлиги ҳақида мурожаат қилди. Шаҳар тиббиёт бирлашмаси раҳбарига депутатлик сўрови киритилиши натижасида А.Салиева ногиронлик аравачаси билан таъминланди. Кези келганда шуни айтиш жоизки, ногиронлик аравачасига эҳтиёжманд фуқароларнинг мурожаатлари ногиронлик аравачасини ишлаб чиқариш ва хориждан импорт қилиш масаласини жиддий ўйлаб кўришга ундамоқда. Матбуот нашрларида мавзуга доир чиқишлардан ҳам аёнки, ногиронлик аравачалари сонини кўпайтириш зарурати ортмоқда. Ногиронлиги бўлган фуқаро бир неча йиллаб аравача учун навбат кутиши, шу йиллар давомида унинг изтироб чекишига сабаб бўлади, албатта. Бундан кўз юмиб бўлмайди. Ушбу ўта зарур воситага талаб ва таклиф мутаносибми, бу икки тушунча бир-биридан талабгорлар йиллаб кутиши даражасида фарқ қилмаслиги лозим. Шунингдек, ҳисобот даврида депутатлик гуруҳи ташаббуси билан халқ депутатлари шаҳар Кенгаши сессиясида 2 та, тегишли доимий комиссиялар йиғилишларида 3 та масала кўриб чиқилишига эришилди. Жумладан, шаҳардаги мактабгача таълим муассасаларидаги шарт-шароитлар ўрганилиб, аниқланган камчилик ва муаммоларни бартараф этиш мақсадида Ўзбекистон “Адолат” СДП томонидан ишлаб чиқилган “Мактабгача таълим — кадрлар тайёрлашнинг бирламчи бўғини” лойиҳаси доирасида депутатлик гуруҳи аъзолари ҳудудда ўрганишлар олиб боришди. Дейлик, ўрганишларда шаҳарда 3-7 ёшгача бўлган болалар 23739 нафарни ташкил қилиши, уларнинг 12522 нафари мавжуд боғчаларга қамраб олингани маълум бўлди. Айрим боғчалар юмшоқ ўйинчоқлар, мебель ва ускуналар ҳамда бошқа техник воситалар билан таъминланиш даражаси белгиланган талабларга жавоб бермайди. Ҳудуддаги 1, 8, 27, 30, 35, 37, 50-МТМларда бино учун мўлжалланганидан кўра кўп сонли болалар тарбияланмоқда. Тизимдаги шу каби муаммолар халқ депутатлари шаҳар Кенгашининг сессиясида атрофлича муҳокама этилди. Сессияда Нукус шаҳридаги таъмирталаб боғчаларнинг режа асосида таъмирлаш бўйича дастурга киритилишини назорат қилиш, ҳар бир депутат ўзи сайланган ҳудуддаги МТМ фаолиятини яхшилаш бўйича амалга оширилаётган ишлар юзасидан жамоатчилик назоратини ўрнатиши, шунингдек, МТМларда болаларни мактабга тайёрлаш сифатини янада ошириш, таълим-тарбия жараёнига жаҳон амалиётида кенг қўлланиладиган замонавий таълим дастурлари ва технологиялари жорий этилиши юзасидан алоҳида манзилли чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш каби бир қатор масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди. Партиямизнинг “Мактабда ижтимоий тенглик масалалари” лойиҳасига доир ўрганишларимиз натижаси ҳам сессияда кўриб чиқилди ҳамда ўқувчиларнинг дарсликлар билан таъминланиш даражаси, мактабда педагог кадрлар билан таъминланиш даражасини яхшилаш юзасидан қарор қабул қилинди. Ўзбекистон “Адолат” СДП Нукус шаҳар кенгашининг яқинда бўлиб ўтган пленумида электорат манфаатини самарали ҳимоя қилиш, сайловчилар ишончини мустаҳкамлаш борасида олдимизга янги вазифалар қўйилди. Шу мақсадда партия депутатлари сайловлар йилида фаолликни янада ошириб, бор билим ва салоҳиятини ишга солишга интилмоқда. Улбосин СЕЙТЖАНОВА, халқ депутатлари Нукус шаҳар Кенгашидаги Ўзбекистон «Адолат» СДП депутатлик гуруҳи раҳбари Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг: https://t.me/adolat_uz https://www.instagram.com/adolat_sdp/ https://www.facebook.com/sdpu.adolat/ ...

Батафсил
News

“Ватан келажаги – ёшлар қўлида” лойиҳаси ёш иқтидорларни кашф этмоқда

  Халқ депутатлари Нукус шаҳар Кенгаши депутати Зулфия Кутибоева ташаббуси билан партиянинг “Ватан келажаги – ёшлар қўлида” лойиҳаси доирасида учрашув ташкил қилинди. “Зулфия қизларига хавас қиламиз” мавзусида ташкил қилинган тадбирда Зулфия номидаги Давлат мукофоти совриндорлари, партия фаоллари, Нукус шаҳридаги 38-сонли умумий ўрта таълим мактабининг ўқитувчилари ва ўқувчи ёшлар фаол иштирок этишди. Учрашувда Халқ депутатлари Нукус шаҳар Кенгаши депутати З.Қутибоева сўзга чиқиб мамлакатимиз ёшлари учун яратилган имкониятлар тўгрсида таъкидлаб, барча ёшларни фаол ва ташаббускор бўлишга чақирди. Шунингдек, тадбирда сўз олганлар томонидан Зулфия номидаги Давлат мукофотининг таъсис этилиши юртимизнинг истеъдодли қизлари ҳаётида улкан воқеа бўлганлиги, бу мукофот иқтидорли қизларни кашф этиш, уларни қўллаб-қувватлаш, орзу-интилишларини амалга ошириш ва жамият ҳаётида янада фаолироқ бўлиши учун замин яратиши этироф этилди. Тадбирда иштирок этаётган ёшлар мазкур мукофот борасида ўзларини қизиқтирган саволларига Зулфия номидаги Давлат мукофоти совриндорлари томонидан батафсил жавоблар олишди. Шу билан учрашув якунланиб, адабий-бадиий кеча бошланди. Унда мактабнинг истеъдодли ва билимли ёшлари томонидан меҳмонлар эътиборига концерт дастури тақдим этилди. Раўаж ОТАРБАЕВ, Ўзбекистон “Адолат” СДП Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий Кенгаши раиси ўринбосари   Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг: https://t.me/adolat_uz https://www.instagram.com/adolat_sdp/ https://www.facebook.com/sdpu.adolat/ ...

Батафсил
News

Сафдошимиз “Мўътабар аёл” кўкрак нишони билан тақдирланди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 февралдаги “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрсида”ги фармонига мувофиқ жамият ва Давлат ҳаётида фаоллик кўрсатган, ўзининг самарали меҳнати билан оиланинг шаклланишига ва фаровонлиги мустаҳкамланишига, оналик ва болалик муҳофазасига муносиб ҳисса қўшган ва ибратли фаолият олиб бораётган ҳотин-қизларга “Муътабар аёл” кўкрак нишони таъсис этилди. Ушбу мукофотга бизнинг партиядошларимиз орасидан халқ депутатлари Нукус шаҳар Кенгашидаги партиямиз депутатлик гуруҳи раҳбари, “Аёллар қаноти” Қоракалпоғистон Республикаси ҳудудий Кенгаши раиси Улбосин Сейтжанова лойиқ деп топилди. Улбосин Сейтжанова айни кунда Нукус давлат педагогика институти мактабгача ва бошланғич таълим факултети декани вазифасида фаолият кўрсатмоқда. У “Antigue World” халқаро илмий академияси доктори, 35 йиллик илмий-педагогик тажрибага эга устоз педагогика фанлари номзоди, доцент сифатида ёш авлод тарбиясида сидқидилдан меҳнат қилиб келмоқда.  Тажрибали устоз 2 та дарслик, 80 дан ортиқ илмий мақолалар ва 12 та ўқув ва методик қўлланмалар автори ҳисобланади. Шунингдек, яқин фурсатда докторлик ишини ҳимоя қилиш учун изланишлар олиб бормоқда. Биз сафдошимизни эришган муваффақияти билан чин дилдан табриклаймиз ва ёш авлод тарбияси йўлидаги машаққатли ишларида зафарлар тилаб қоламиз. Раўаж ОТАРБАЕВ, Ўзбекистон “Адолат” СДП Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий Кенгаши раиси ўринбосари ...

Батафсил
News

Спортсевар сафдошларимиз беллашуви

  8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан Ўзбекистон “Адолат” СДП Қонликўл туман Кенгаши томонидан “Кўнгилли стартлар” мавзсуида мусобақа ташкил этилди. Тумандаги 21-сонли умумтаълим мактабининг спорт залида бўлиб ўтган мусобақада партиянинг Қонликўл туман Кенгаши фаоллари, Қонликўл туман хотин-қизлар қўмитаси ходимлари, 21-сонли умумтаълим мактабининг ўқитувчилари иштирок этишди. 14 та жамоа 3 та шарт давомида ўз фаолликларини кўрсатишди. Қизғин беллашувларга бой бўлган мусобақа якунида ғолиблар аниқланиб, ташкилотчилар томонидан муносиб тақдирланди. Айшолпан ОРАЗИМБЕТОВА, Ўзбекистон “Адолат” СДП Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий Кенгаши матбуот котиби   Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг: https://t.me/adolat_uz https://www.instagram.com/adolat_sdp/ https://www.facebook.com/sdpu.adolat/ ...

Батафсил
News

Пленум қарорлари ижросини таъминлаш – электорат ишончини қозонишнинг муҳим омили

  Ўзбекистон “Адолат” СДП Амударё туман Кенгашининг навбатдаги Пленум мажлиси бўлиб ўтди. Пленум ишида партиянинг туман Кенгаши фаоллари, халқ депутатлари Амударё туман кенгаши депутатлари ва ОАВ вакиллари иштирок этдилар. Пленумда партия туман Кенгаши ва депутатлик гуруҳининг 2018 йилда амалга оширган ишлари, эришилган ютуқлар баробарида йўл қўйилган камчиликлар танқидий-таҳлилий нуқтаи-назардан кўриб чиқилиб, 2019 йилдаги фаолиятнинг асосий йўналишлари ҳамда партия фаолиятига доир масалалар муҳокама қилинди. Пленумда Ўзбекистон “Адолат” СДП Амударё туман Кенгашининг 2018 йилдаги фаолияти ва 2019 йилдаги устувор вазифалари юзасидан партиянинг туман Кенгаши раиси И.Палвановнинг маърузаси тингланди. Маърузада таъкидланганидек, 2018 йилдаги партия Сайловолди дастури ҳамда “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” Давлат дастурида белгилаб берилган устувор вазифалардан келиб чиқиб, электорат ва аҳолининг кенг қатлами билан йўлга қўйилган самарали механизмлар асосида кенг мулоқот олиб борилган. Ҳусусан, халқ билан юзма-юз мулоқот ўрнатиш мақсадида “Адолат — қонун устуворлигида” лойиҳаси доирасида партия туман Кенгаши томонидан тузилган ишчи гуруҳ аъзолари ҳар ҳафтанинг чоршанба кунлари маҳаллаларда 500 га яқин хонадонларда суҳбатлар олиб борди. Йил давомида партия туман Кенгаши сафига 450 нафар янги аъзолар қабул қилиниб, аъзолар қабул қилиш ва бадал тушуми режалари тўлиқ бажарилган. Депутатлик гуруҳи аъзоси З.Сапарованинг ўз маърузасида келтириб ўтганидек, партия сайлов олди дастурида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш ва сайловчиларга берилган ваъдаларни бажариш мақсадида депутатлик гуруҳлари томонидан туман Кенгаши сессияларига 9 та, шундан 5 таси партия лойиҳалари асосида, 4 таси Давлат дастури ижроси билан боғлиқ. Шулар қатори 6 та масала доимий комиссиялар мажлисларида кўриб чиқилган. Туман Кенгаш сессияларида 2 нафар мансабдор шахснинг ҳисобатлари эшитилган. Жумладан, йил давомида “Мактабда ижтимоий тенглик масалалари”, “Мактабгача таълим – кадрлар тайёрлашнинг бирламчи бўғини”, “Тозалик йўлида бирлашайлик”, “Саломатлик йўлида бирлашайлик” каби партия лойиҳалари депутатлик гуруҳи фаолиятининг асосини ташкил этди. Лекин, ўтказилган тадбирлар ва депутатлик гуруҳи фаолиятини маҳаллий ОАВда ёритиш, янги БПТлар ташкил этиш масалаларида камчиликларга ҳам йўл қуйилган. Мана шундай пленум мажлиси Қонликул, Беруний ва Тўрткўл туман Кенгашларида ҳам танқидий-тахлилий нуқтаи-назардан ўтказилди.  Пленум сўнгида муҳокама этилган барча масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди. Айшолпан ЎРАЗИМБЕТОВА, Ўзбекистон “Адолат” СДП Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий Кенгаши матбуот котиби ...

Батафсил

АЛОҚА

Манзилимиз: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқ тонги кўчаси, 23-уй. Мўлжал: Озарбайжон Республикаси элчихонаси:

Телефон: 71-2730731 71-2884654 (139)

Электрон манзил: adolat.sdp@exat.uz

САЙТ ТЕСТ РЕЖИМИДА ИШЛАМОҚДА:

www.adolat.uz веб-сайти 2018 йилнинг 21 май куни электрон ОАВ сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 1232. Муассис: Ўзбекистон Адолат СДП. Таҳририят манзили: 100043, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқтонгги кўчаси, 23-уй. Электрон манзил: info@adolat.uz

Сайт материалларидан фойдаланилганда Фойдаланиш шартларига амал қилиниши шарт. Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг оммавийахборот воситалари тўғрисидаги ҳамда муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган

#

Мурожаатингиз учун рахмат!