ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

Манзил: Нукус шаҳри, А.Темур кўчаси, 112 "а"-уй

Телефон: (61) 222-77-10, 222-98-02

Электрон манзил: qoraqalpoq@adolat.uz

Янгиликлар
News

Коррупция — тараққиёт кушандаси

Ўзбекистон «Адолат» СДП Нукус шаҳар Кенгаши томонидан Нукус шаҳар прокуратураси билан ҳамкорликда «Коррупция — тараққиёт кушандаси» мавзусида давра суҳбати ташкил қилинди. Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институти мажлислар залида бўлиб ўтган тадбирда партия фаоллари, маҳаллий Кенгаш депутатлари, Нукус шаҳар прокуратураси мутахассислари, Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогик институти пофессор-ўқитувчилари, талаба ёшлар ва ОАВ ходимлари иштирок этишди. Коррупцияга қарши курашиш масаласи бўйича Республикамизда амалга оширилаётган ишлар ва қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан ёшларни таништиришга қаратилган мазкур тадбирни партиянинг Нукус шаҳар Кенгаши раиси Раман Абдреймов кириш сўзи билан очди ва бошқариб борди. Учрашувда сўзга чиққан Нукус шаҳар прокурори ёрдамчиси Эрполат Аўезов коррупцияга қарши курашишнинг ҳуқуқий асослари тўғрисида сўз юритиб, даромад топишда қонунга хилоф ҳаракатлар олиб бориш яхшиликка олиб келмаслигини ҳаётий мисоллар билан тушинтириб берди.   Шунингдек, халқ депутатлари Нукус шаҳар Кенгаши депутати Яхшибека Абдуллаева ҳам сўзга чиқиб, коррупциянинг асл моҳияти, унга олиб келувчи ҳолатлар, пора бериш, олиш ва воситачилик қилиш каби жиноятларнинг оғир оқибатлари хусусида сўз юритди. Давра суҳбати давомида Ажиниёз НДПИ ўқитувчиси Диларам Курбанбаеванинг «Коррупция – миллий хавфсизликка таҳдид» мавзусидаги маърузаси ҳам тингланди ва у ёшларни коррупцияга қарши курашишда ўз ҳиссаларини қўшишга чақирди. Қизғин фикр-мулоҳазаларга бой тарзда ўтган давра суҳбатида иштирокчилар коррупция ва унинг жамиятимиз тараққиётига зарари ҳақида янада кўпроқ маълумотларга эга бўлишди. Айшолпан ОРАЗЫМБЕТОВА, Ўзбекистон «Адолат» СДП Қорақалпоғистон ҳудудий Кенгаши матбуот котиби Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг: t.me/adolat_uz instagram.com/adolat_sdp/ facebook.com/sdpu.adolat/ twitter.com/AdolatSDP ...

Батафсил
News

“Дослиқ гузари” МФЙ ҳудудидаги муаммолар ечими кимга боғлиқ?

Ўзбекистон «Адолат» СДП томонидан ишлаб чиқилган “Сиёсий-ҳуқуқий билимларни мустаҳкамлаш — демократик жамият пойдевори!” ва «Адолат — қонун устуворлигида» лойиҳалари доирасида партиянинг Нукус шаҳар Кенгаши томонидан бир қатор ижобий ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, ўткан ҳафтанинг сешанба куни Нукус шаҳридаги «Кўк-ўзак» МФЙда сиёсий ўқув ташкил этилиб, фуқароларга кўнгилли лекторларимиз томонидан мамлакатимиз ва жаҳонда бўлаётган воқеалар ҳақида маълумотлар берилди. Бундан мақсад эса аҳолининг сиёсий билимларини мустаҳкамлаб, уларни юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар жараёнида янада фаол бўлишга чақиришдан иборатдир. Шунингдек, ишчи гуруҳ аъзолари аҳоли манфаатларини янада чуқур ўрганиш мақсадида ўткан ҳафтанинг чоршанба куни ҳудуддаги «Дослиқ гузари» МФЙда жойлашган 23 та хонадонга ташриф буюриб, 27 нафар фуқаро билан мулоқот ўрнатишди. Мулоқот давомида партиянинг ҳудудий Кенгаш раиси ўринбосари А.Пахратдинов томонидан уюшмаган ёшларга туман Бандликга кўмаклашиши марказидан олинган бўш иш ўринлари руйхати таништирилиб ўтилди. Шунингдек, хусусий тадбиркорликни йўлга қўйишни истовчи фуқаролар учун имтиёзли кредит турлари бўйича батафсил маълумотлар бериб ўтилди. Ўрганишлар давомида «Дослиқ гузари» МФЙ ҳудудидаги “Кўкламзор” кўчасида истиқомат қилувчи фуқаролар томонидан мазкур кўчадан ўтиб турган ариқларга сув келиши тўхтаб қолганлиги боис дарахтларнинг қуриб қолаётганлиги таъкидланди. Халқ депутатлари Нукус шаҳар Кенгаши депутати Я.Абдуллаева ушбу ариқларга сув келишини йўлга қуйиб бериш мақсадида Нукус шаҳар Ободонлаштириш бошқармасига депутатлик сўровини жўнатди ва ўнинг ижроси қаттиқ назоратга олинди. Лойиҳа доирасида аҳоли муаммолари чуқур ўрганилиб, ўз вақтида ҳал этилиши фуқароларимизнинг турмуш фаровонлиги яхшиланишига замин яратмоқда. Айшолпан ОРАЗИМБЕТОВА, Ўзбекистон “Адолат” СДП Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий Кенгаши матбуот котиби Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг: t.me/adolat_uz instagram.com/adolat_sdp/ facebook.com/sdpu.adolat/ twitter.com/AdolatSDP ...

Батафсил
News

Беғараз донорлик акцияси Қорақалпоғистонда

Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий Кенгаши ташаббуси билан ташкил қилинган «Бор меҳримиз сенга болажон!» шиори остидаги беғараз донорлик акцияси кўтаринки рухда давом этмоқда.  «Ҳар бир болага меҳр-мурувват!» ойлиги доирасида Қорақалпоғистон Республикаси қон қуйиш марказида бўлиб ўтаётган хайрия акциясидан кўзланган асосий мақсад — тиббий-ижтимоий кўмакка муҳтож болаларни қўллаб-қувватлаш, фуқароларни кўнгилли равишда қон топширишга чақириш орқали бемор болаларнинг ҳаётини сақлаб қолиш, жамиятда инсонпарварлик ва меҳр-оқибат ғояларини тарғиб қилишдан иборатдир. Эрталабдан бошланган мазкур акцияда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесидаги партия фракция аъзолари, Халқ депутатлари шаҳар ва туман Кенгаши депутатлари, партия фаоллари ҳамда барча кўнгиллилар жонбозлик кўрсатишмоқда. Улар бемор болажонларнинг соғайиб кетишларига ҳисса қўшган ҳолда қон топшириб, мурғақ қалбларга илиқлик улашдилар. Айшолпан ОРАЗЫМБЕТОВА, Ўзбекистон «Адолат» СДП Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий Кенгаши матуот котиби ...

Батафсил
News

Болалар қувончи – олам қувончи

Ўзбекистон «Адолат» СДП Қорақалпоғистон Республикаси ва Нукус шаҳар Кенгашлари томонидан «Фарзандлари соғлом юрт — қудратли бўлур» лойиҳаси доирасида, 1 июнь — Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан Нукус шаҳридаги 30-сонли мактабгача таълим муассасасида меҳнат қилаётган партия электорати вакиллари ва тарбияланувчилари билан «Бола қувончи – олам қувончи» мавзусида учрашув ташкил этилди. Тадбирда Ўзбекистон «Адолат» СДП Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий Кенгаши раиси ўринбосари Р.Отарбаев ва Нукус шаҳар Кенгаш раиси Р.Абдреймовлар болажонларни байрам билан табриклаб, уларнинг мамлакатимизнинг ҳақиқий келажак эгалари бўлиб вояга этишлари йўлида соғлиқ ва омадлар ёр бўлишини тилади. Байрам муносабати билан келажагимиз эгалари ҳисобланган азиз болажонларимизга сафдошларимиз томонидан топширилган совғалар бир олам қувонч улашди. А.ОРАЗИМБЕТОВА, Ўзбекистон «Адолат» СДП Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий Кенгаши матбуот котиби Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг: t.me/adolat_uz instagram.com/adolat_sdp/ facebook.com/sdpu.adolat/ twitter.com/AdolatSDP ...

Батафсил
News

Электорат манфаати ва сайловчи ишончи доимо муҳим

Беруний тумани ҳокимлиги мажлислар залида Ўзбекистон «Адолат» СДП Беруний туман Кенгашининг навбатдан ташқари пленуми бўлиб ўтди. Пленумда партия туман Кенгаши аъзолари, бошланғич партия ташкилотлари раислари, партиядан сайланган туман Кенгаши депутатлари, “Аёллар” ва “Ёш адолатчилар” қаноти фаоллари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди. Пленум кун тартибида “Ўзбекистон «Адолат» СДП Беруний туман Кенгаши раисини сайлаш” ва “Партия Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитасининг 2019 йил 17 май кунги ўтказилган кенгайтирилган йиғилиши қарорлари ижросини таъминлаш” масалалари кўриб чиқилди. Биринчи масала юзасидан партия туман Кенгаши раислигига Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Беруний туман Кенгаши бош мутахассиси, “Камалак” болалар ташкилоти раиси вазифасида ишлаб келган Кузенбаев Нурсултан Нургелдиевич номзоди овозга қуйилди. Номзодни қўллаб қувватлаб сўзга чиққан Кенгаш аъзоларидан Халқ депутатлари Беруний туман Кенгаши депутати Ш.Шомуратов, партия фаоли К.Сапаевлар ўз фикр-мулоҳазаларини билдирар экан, кўрсатилаётган номзоднинг билим ва тажрибаси, партия тадбирларидаги иштироки ва ташаббускорлигини алоҳида таъкидладилар. Шундан сўнг Кенгаш аъзоларининг қўллаб-қувватлаши билан Нурсултан Кузенбаев туман Кенгаши раислигига сайланди. Иккинчи масала юзасидан сўз олган Ўзбекистон «Адолат» СДП Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий Кенгаши раиси ўринбосари Р.Отарбаев томонидан таъкидланганидек, 2017 йил 12 июль санасидаги Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис палаталари, сиёсий партиялар, Ўзбекистон Экологик ҳаракати фаолиятига оид видеоселектор йиғилишида сўзлаган нутқи, партия ходимлари, депутатлар ва фаоллар олдига юксак масъулиятли вазифаларни белгилаб берди. Давлатимиз раҳбарининг парламент ва сиёсий партиялар фаолиятини янада ривожлантиришга қаратилган танқидий-таҳлилий-тавсиявий маърузаси партиянинг юқори тузилмаларидан тортиб, бошланғич ташкилотларигача дастуриламал вазифасини ўтаб келмоқда. Лекин, ўткан давр мобайнида амалга оширилган ишларга холисона баҳо берилганда, қилинадиган ишлар талайгина. Мана шундай олдимизда турган ўта долзарб вазифалардан келиб чиқиб, Партиямиз Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитасининг яқинда ўтказилган кенгайтирилган йиғилишида ҳудудий ва шаҳар, туман Кенгашлари фаолиятига таҳлилий-танқидий баҳо берилди. Партия Беруний туман Кенгаши 2014 йилги сайловларда туман Кенгашида кам ўринга эга бўлганлиги, кадрлар захирасининг тўғри шакллантирилмаганлиги, БПТлар фваолиятининг сустлиги, партия ташкилий-мафкуравий ишларини тўғри йўлга қўйишда қатор камчиликларнинг юзага келишига олиб келган. Бугун шиддат билан ривожланаётган давр талабига мос иш юритиш, пухта ва самарали амалга оширилаётган ислоҳотларни янада чуқурлаштиришга ҳисса қўшиш, ташаббускорлик ва изланувчанлик, янгича фикрлаш ва ишлаш бугуннинг талаби. — Ўтган давр мобайнида электоратимиз вакиллари ва фуқароларимиз ҳуқуқ ва манфаатларидан келиб чиқиб, олиб борган амалий ишларимиз қониқарли даражада эмаслиги, депутатларимиз ва БПТ ташкилотларидаги бир қатор камчиликлар бугунги пленум мажлисида аниқ равшан кўрсатилиб ўтилди. Демак камчиликлардан тўғри хулоса чиқариб, фаоллар жам бўлиб, зудлик билан бартараф этиш чораларини қўришимиз зарур. Жорий йил бўлиб ўтадиган сайловлар биз учун катта синов, унда муносиб иштирок этишимиз, электоратимиз ишончига эришишимиз бугунги фаоллигимизга боғлиқ,– дейди Ўзбекистон «Адолат» СДП Беруний туман Кенгаши “Аёллар” қаноти раиси, “Тамаддун нури” журнали бош муҳаррири Мунаввара Қурбанбаева. Пленумда кўрилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди. Айшолпан ОРАЗИМБЕТОВА, Ўзбекистон «Адолат» СДП Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий Кенгаши матбуот котиби Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг: t.me/adolat_uz instagram.com/adolat_sdp/ facebook.com/sdpu.adolat/ twitter.com/AdolatSDP ...

Батафсил
News

“Китоб челленж”: Рауаж Отарбаев ўзи ўқиган мактабга китоблар совға қилди

Давлатимиз раҳбари томонидан жорий йилнинг 19 март куни ўтказилган йиғилишда мамлакатимиз ёшларини кенг тафаккурли, билимли ва баркамол қилиб тарбиялаш, маънавиятини юксалтириш, аҳоли айниқса ёшлар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш бўйича долзарб вазифалар белгиланди. Мазкур вазифаларни амалга ошириш ва Муҳтарам Президентимиз ташаббусни қўллаб-қувватлаш ҳамда таълим муассасаларининг китоб фондини бойитишга кўмаклашиш мақсадида Ўзбекистон «Адолат» СДП Қорақалпоғисто Республикаси ҳудудий Кенгаши ходимлари ўзлари таҳсил олган мактабларга бадиий адабиётларни тақдим қилишмоқда. Жумладан, партиянинг ҳудудий Кенгаши раиси ўринбосари Рауаж Отарбаев Чимбой туманининг энг чека ҳудудида жойлашган «Кенгес» ОФЙ «Бессари» овулидаги 30-сонли умумтаълим мактабига ташриф буюрди. Ўзи таълим олган ушбу мактаб кутубхонасига шахсий кутубхонасидаги китобларидан совға қилди. Айшолпан ОРАЗИМБЕТОВА, Ўзбекистон “Адолат” СДП Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий Кенгаши матбуот котиби Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг: t.me/adolat_uz instagram.com/adolat_sdp/ facebook.com/sdpu.adolat/ twitter.com/AdolatSDP ...

Батафсил
News

Аҳоли ҳаётига хавф солаётган симёғочлар янгисига алмаштирилади

Юртимизда одамларнинг орзу-истаклари, талаб ва эҳтиёжларини ўрганиш, уларга имкон қадар кўмак беришга қаратилган саъйи-ҳаракатлар кўлами тобора ортиб бормоқда. Чунки, Халқ билан мулоқот қилиш, аҳолининг дарду ташвишларини тинглаш миллатимиз қон-қонига синган эзгу фазилатдир. Ҳусусан, Ўзбекистон «Адолат» СДП Хўжайли туман Кенгаши томонидан фуқароларнинг оғирини енгил қилиш, аҳолини қийнаётган муаммоларни ҳал этиш борасида кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда. Жумладан, ўтган ҳафтада партиянинг “Адолат — қонун устуворлигида” лойиҳаси доирасида Хўжайли туманидаги “Жузимзар” МФЙ ҳудудида жойлашган 16 та хонадонга ташриф буюриб, 19 нафар фуқаро билан мулоқот урнатдик. Мулоқотлар давомида Беруний кўчаси 41-уйда истиқомат қилувчи И.Алланазаров ва Д.Алдашевлар томонидан ушбу кўчадаги электр энергияси симлари ўтиб турган 4 та столбанинг чириб қолганлиги сабаб қулаб кетиш хавфи борлиги айтилди. Шунингдек, янги столба ўрнатиб беришда амалий ёрдам сўраб қилган мурожаатларини тигладик. Инсон ҳаёти учун жуда хавфли бўлган бу муаммони тезда ҳал қилиш учун Халқ депутатлари Хўжайли туман Кенгаши депутати П.Авезмуратов томонидан туман электр тармоқлари корхонасига депутатлик сўрови жўнатилди ва ўнинг ижроси назоратга олинди. Бундан ташқари, ўрганишлар давомида тумандаги 41-сонли умумтаълим мактаби ёнидан ўтиб турган ариқни тозалаб, унга сув келишини таъминлаб бериш бўйича мурожаат келиб тушди. Ушбу масалани ҳал қилиш мақсадида ишчи гуруҳ аъзолари билан биргаликда туман Ободонлаштириш бошқармасига оғизаки мурожаат қилдик. Натижада, шу куннинг ўзида ариқлар тозаланди ва сув кела бошлади. Ажинияз ПАХРАТДИНОВ, Ўзбекистон “Адолат” СДП Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий Кенгаши раиси ўринбосари Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг: t.me/adolat_uz instagram.com/adolat_sdp/ facebook.com/sdpu.adolat/ twitter.com/AdolatSDP ...

Батафсил
News

“Китоб челленж”: энг яхши совға

Барчамизга маълумки, жорий йилнинг 19 март куни Муҳтарам Президентимиз Ш.Мирзиёев раислигида бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида ёшлар маънавиятини юксалтириш, уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш мақсадида китоб мутолаасига қизиқишларини ошириш масаласи кенг муҳокама қилинган эди. Йиғилишда Президентимиз ҳар бир раҳбар ўз шахсий кутубхонасидан ўзи таълим олган мактаб кутубхонасига китоблар совға қилса, бундай эзгу ташаббус китобхонликни ривожлантиришга хизмат қилиши, фарзандларимиз тарбиясига ижобий таъсир кўрсатишини таъкидлаган эди. Президентимизнинг ушбу ташаббусларини қўллаб-қувватлаган ҳолда Ўзбекистон «Адолат» СДП Қораўзак туман Кенгаши раиси А.Гулимбетов ва Халқ депутатларни Қораўзак туман Кенгаши депутати М.Гулимбетовлар тумандаги 2-сонли ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабига бадиий китоблар совға қилишди. Айшолпан ОРАЗИМБЕТОВА, Ўзбекистон “Адолат” СДП Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудийКенгаши матбуот котиби ...

Батафсил

АЛОҚА

Манзилимиз: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқ тонги кўчаси, 23-уй. Мўлжал: Озарбайжон Республикаси элчихонаси:

Телефон: 71-2730731 71-2884654 (139)

Электрон манзил: adolat.sdp@exat.uz

САЙТ ТЕСТ РЕЖИМИДА ИШЛАМОҚДА:

www.adolat.uz веб-сайти 2018 йилнинг 21 май куни электрон ОАВ сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 1232. Муассис: Ўзбекистон Адолат СДП. Таҳририят манзили: 100043, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқтонгги кўчаси, 23-уй. Электрон манзил: info@adolat.uz

Сайт материалларидан фойдаланилганда Фойдаланиш шартларига амал қилиниши шарт. Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг оммавийахборот воситалари тўғрисидаги ҳамда муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган

#

Мурожаатингиз учун рахмат!