ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

Манзил: Нукус шаҳри, А.Темур кўчаси, 112 "а"-уй

Телефон: (61) 222-77-10, 222-98-02

Электрон манзил: qoraqalpoq@adolat.uz

Янгиликлар
News

Мақсадимиз — ислоҳотларда ёшлар фаоллигини таъминлаш

Ёшларнинг сиёсий ҳамда ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, бугун юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотлардаги фаол иштирокини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон «Адолат» СДП Сиёсий Кенгаши Марказий аппарати томонидан ҳафтанинг ҳар пайшанба кунлари Республика бўйлаб Олий таълим муассасалари билан ишлаш куни деб белгиланган эди. Мазкур белгиланган режага асос Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институтида «Юксак ҳуқуқий маданият келажак пойдевори» мавзусида семинар бўлиб ўтди. Партиянинг ҳудудий Кенгаши ташаббуси билан ташкил қилинган тадбирда институтнинг талаба ёшлари иштирок этишди. Учрашувда халқ депутатлари Нукус шаҳар Кенгашидаги партиямиз депутатлик гуруҳи раҳбари, «Аёллар қаноти» Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раиси Улбосин Сейтжанова томонидан Ўзбекистонда аҳоли айниқса, ёш авлоднинг ҳуқуқий билим ва маданиятини юксалтириш Давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири эканлиги таъкидланди ҳамда жамиятнинг демократия йўлидан жадал ривожланиши ва бу борадаги ислоҳотларнинг самараси кўп жиҳатдан ёшларнинг ҳуқуқий маданияти даржасига боғлиқлиги қайд этиб ўтилди. Шунингдек, тадбир давомида партиянинг Нукус шаҳар Кенгаши раиси Раман Абдиреймов ҳам сўзга чиқиб, партия томонидан ўтказиб келинаётган “Конституция билимдони” кўрик-танлови, ҳафтанинг ҳар сешанба кунлари маҳаллаларда ташкил қилинаётган сиёсий ўқувлар ва бошқа ҳуқуқий тарғибот тадбирлари ёшларнинг ҳуқуқ соҳасига бўлган қизиқишларини ошириш, уларни ҳуқуқий жиҳатдан етук, баркамол авлод қилиб тарбиялашда муҳим аҳамият касб этишини эътироф этди. Жонли мулоқот шаклида бўлиб ўтган тадбирда иштирокчилар мутахассислардан ўзларини қизиқтирган саволларига жавоблар олиш баробарида ёшларга оид қабул қилинган янги қонун ҳужжатлари моҳи  яти ҳақида маълумотларга ҳам эга бўлишди. Мана шундай ҳуқуқий тарғиботга оид тадбирлар давом этмоқда. Айшолпан ОРАЗИМБЕТОВА, Ўзбекистон «Адолат» СДП Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий Кенгаши матбуот котиби Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг: t.me/adolat_uz instagram.com/adolat_sdp/ facebook.com/sdpu.adolat/ twitter.com/AdolatSDP ...

Батафсил
News

“Саховат — беназир қадрият” лойиҳаси амалда

Мамлакатимизда ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламларининг моддий ва маънавий қўллаб-қувватланиши, кам таъминланган оилаларга амалий ёрдам кўрсатилиши замирида халқимизга хос меҳр-оқибат, хайр-саховат каби эзгу хислатлар мужассам. Халқ депутатлари Амударё туман Кенгаш депутати Бахрам Шерманов томонидан партиянинг “Саховат — беназир қадрият” лойиҳаси доирасида 22 сонли “Жумортов” сайлов округидаги ногиронлиги бўлган, ёрдамга муҳтож оилаларга мурувват кўрсатилганлиги бунинг ёрқин мисоли бўла олади. Ана шундай саховат тадбирлари доирасида кам таъминланган оилалар ҳолидан хабар олинди ҳамда уларга совғалар топширилди. Албатта, бу каби хайрли ишлардан фуқаролар ҳам мамнун. Айшолпан ОРАЗЫМБЕТОВА, Ўзбекистон “Адолат” СДП Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий Кенгаши матбуот котиби Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг: t.me/adolat_uz instagram.com/adolat_sdp/ facebook.com/sdpu.adolat/ twitter.com/AdolatSDP ...

Батафсил
News

“Китоб челленж”: Алишер Махматмуродов ўзи таълим олган мактаб кутубхонасига китоблар совға қилди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг депутати Алишер Махматмуродов Самарқанд вилоятининг Ургут туманидаги маҳаллалар, хонадонлар, ташкилот ва муассасаларда бўлиб, фуқаролар, сайловчилар билан юзма-юз мулоқотлар ўтказди. Мулоқотлар давомида Депутат Алишер Махматмуродов Ургут туманда ўзи таълим олган 1-сонли умумтаълим мактабига ташриф буюрди. Партиянинг “Ватан келажаги ёшлар қўлида” лойиҳаси доирасида ўқитувчи-педагоглар, ўқувчилар, партия фаоллари ва ОАВ вакиллари иштирокида “Депутат ва ёшлар” мавзусида учрашув ташкил этилди. А.Махматмуродов тадбир иштирокчиларига бугунги кунда мамлакатимизда ёш авлод камолоти, уларни ҳар томонлама баркамол бўлиб вояга етишлари йўлида беқиёс ислоҳотлар амалга оширилаётганлиги, хусусан, таълим тизимида ҳам дунё талабларига жавоб бера оладиган мактаблар, Президент мактаблари жорий этилиши белгиланганилиги, унда ўқувчилар жаҳон мамлакатлари ўқув стандартлари асосида таълим олишлари хусусида маълумотлар бериб ўтди. Тадбир давомида депутатимизга мактаб ўқитувчилари ҳамда ўқувчи-ёшлар ўз қизиқишлари юзасидан саволлар бердилар, мамлакатимизда қабул қилинаётган таълимга оид қонунлар бўйича ўзаро савол-жавоблар бўлиб ўтди. Мактабда таҳсил олаётган ўқувчиларнинг Ватан, ота-она, дўстлик ҳақидаги шеърлари, саҳна кўринишлари йиғилганларга ўзгача завқ бағишлади. Тадбир сўнгида депутат Алишер Махматмуродов ўқувчи ёшларга бадиий китоблар совға қилди. Зоҳида ЭЛМУРОДОВА, Ўзбекистон “Адолат” СДП Ургут туман Кенгаши раиси Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг: t.me/adolat_uz instagram.com/adolat_sdp/ facebook.com/sdpu.adolat/ twitter.com/AdolatSDP ...

Батафсил
News

Аёл - оила файзи, жамият таянчи

Биз мамлакатимиз тараққиётини, жамиятимиз ривожини аёлларсиз, уларнинг фаол иштирокисиз кўз олдимизга келтира олмаймиз. Шу боис юртимизда аёл ҳуқуқи, эркинлиги, тенглиги, энг олий, муққаддас қадрият даражасига кўратилди. Бугунги кунда Ўзбекистонда хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини қатъий кафолотловчи мустаҳкам қонунчилик базаси шакллантирилди ва бу жараён тоборо такомиллаштирилиб борилмоқда. Бир сўз билан айтганда, аёлга иззат-ҳурмат кўрсатиш – миллатга эътиром кўрсатишнинг бош омилига айланди. Мустақил диёримизда аёлларга қаратилаётган мана шундай юксак эътибор алоҳида эътирофга лойиқ. Асосий қонунимиз бўлган Ўзбекистон Республикаси Конституциясида мустаҳкамлаб қўйилганидек, мамлакатимизда аёллар ва эркаклар тенг ҳуқуққа эгадирлар. Жамиятимизда аёлларнинг қонуний ҳақ-ҳуқуқлари кафолатланган. Аммо шу билан бирга уларнинг ўзига хос руҳий-психологик хусусиятлари,ҳаётимиз давомийлиги, фарзандлар камолоти ва тарбиясидаги ўрни эътиборга олиниб, аёл зотини эъзозлаш, асраб-авайлаш, қадрлаш тамоиллари ҳам назардан четда қолмаган. Жорий йилнинг 7 март санасида Муҳтарам Президентимиз томонидан қабул қилинган «Хотин-қизларнинг меҳнат ҳуқуқлари кафолатларини янада кучайтириш ва тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлашга оид чора-тадбирлар тўғрисида»ги Қарорида ҳам анна шу хусусиятлар ўз аксини топади. Демак, мазкур ҳужжат юртимизда хотин-қизларга бўлган юксак эътибор ва ғамқўрликнинг яна бир ёрқин ифодасидир. Энг асосийси ушбу қарортадбиркор аёлларнинг салоҳиятини ошириш, ўз бизнесини бошлаш ёки ишбилармонлик кўникмаларини такомиллаштириш истагида бўлган хоти-қизларга янги имкониятлар эшигини очиб бериши билан ҳам муҳим ахамиятга эга. Юртимиз оналари – эъзозли, бахтли саодатли. Уларнинг оила ва жамиятдаги ўрнини мустахкамлаш борасида олиб борилаётган ишларга дунё аҳли тан бермоқда. Хотин-қизларнинг ҳуқуқларини кафолатлаш, тадбиркорлик соҳасида самарали фаолият юритиш механизмларини яратиш, бизнесини бошлаш учун кенг йул очиш, оналик ва болаликни ҳимоя қилиш ёрқин келажагимизни барпо этишда муҳим омилдир. Ерназар ҚУННАЗАРОВ, Ўзбекистон “Адолат” СДП Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий Кенгаши раиси ...

Батафсил
News

Адолат — ҳар бир инсон учун!

  Мамлакатимизда кенг кўламда амалга оширилаётган ислоҳотлар жараёнида жамиятнинг бошқа институтлари қаторида сиёсий партияларнинг ўрни алоҳида эналигини таъкидлаш жоиз. Шу боисдан ҳам, сиёсий партиялар илгари сураётган ғоялар халқ ўртасида тарғиб қилиниши, одамларга етказилиши ва тушунтирилиши лозим. Шу нуқтаи назардан келиб чиқиб, қорақалпоғистонлик сафдошларимиз томонидан Ўзбекистон “Адолат” СДП ғоялари тарғиботини аҳоли ва сайловчилар орасида кучайтириш ва нуфузини ошириш мақсадида изчил равишда қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Жумладан, Партиянинг Нукус шаҳар, Амударё, Кегайли, Чимбой, Хўжайли ва Шўманой туман Кенгашлари раисларининг ташаббуслари билан мазкур туманларнинг марказий кўчаларига Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг тарғибот шиорлари акс этган баннерлар ўрнатилди. Айшолпан ОРАЗИМБЕТОВА, Ўзбекистон “Адолат” СДП Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий Кенгаши матбуот котиби Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг: t.me/adolat_uz instagram.com/adolat_sdp/ facebook.com/sdpu.adolat/ twitter.com/AdolatSDP ...

Батафсил
News

“Китоб челленж”: китоб – тафаккур хазинаси

Мамлакатимиз раҳбарининг жорий йил 19 март кунидаги йиғилишида китобхонликни ривожлантириш орқали фарзандлар тарбиясига ижобий таъсир кўрсатиш ва ҳар бир раҳбарнинг ўзи таълим олган мактаби кутубхонасига китоблар совға қилиш туғрисидаги ташаббуси Ўзбекистон “Адолат” СДП томонидан ҳам кўллаб-қувватланмоқда. Партиянинг Кегейли туман Кенгаши раиси Генжебай Кайпов тумандаги ўзи тахсил олган 14-сонли ўмумтаълим мактаби кутубхонасига китоблар тўпламини совға қилди.  Дарҳақиқат, раҳбарлик лавозимидаги шахсларнинг бундай ташаббуслари мактаб ўқувчиларининг янада теран билим олишлари учун муҳим аҳамият касб этади. Айшолпан ОРАЗИМБЕТОВА, Ўзбекистон “Адолат” СДП Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши матбуот котиби Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг: https://t.me/adolat_uz https://www.instagram.com/adolat_sdp/ https://www.facebook.com/sdpu.adolat/ ...

Батафсил
News

Партия лойиҳаси амалда

Одамлар билан мулоқот қилиш жойларда кўплаб муаммоларга ечим топишда муҳим омил бўлмоқда. Шу боис, Ўзбекистон “Адолат” СДП Чимбой туман Кенгаши томонидан тузилган ишчи гуруҳ аъзолари ҳар ҳафтанинг чоршанба куни ҳудуддаги МФЙ, ОФЙларида бўлиб, ўз сайловчилари ва оддий одамлар билан юзма-юз мулоқот қилмоқда. Мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини тушунтирмоқда. Фуқароларни қийнаётган масалаларнинг ижобий ечим топишига кўмаклашмоқда. Жумладан, “Қамысариқ” ҚФЙ ҳудудидаги аҳоли билан мулоқат ўрнатилганда мазкур ҳудудда истиқомат қилувчи фуқаро Бердақ Абдижамилов ўз тадбиркорлигини бошлаш учун банклар томонидан берилаётган имтиёзли кредитни олишда амалий ёрдам беришларини сўраб мурожаат қилди. Ушбу масала бўйича халқ депутатлари Чимбой туман Кенгаши депутати Д.Нуримбетов “Миллий банк”нинг Чимбой тумани филиали раиси номига депутатлик сўрови билан мурожаат қилди ва масаланинг тўлиқ ечимини топишда унга кўмак беришга ваъда берди. Шунингдек, мулоқот давомида ушбу маҳаллада истиқомат қилувчи аҳоли вакиллари томонидан электр токи тез-тез ўчиб туриши ва кўчадаги чироқларнинг яроқсиз ҳолга келганлиги боис амалий ёрдамга муҳтожлиги айтиб ўтилди. Ишчи гуруҳ вакиллари ушбу масалаларни ижобий ҳал этиш бўйича барча чора-тадбирларни кўришини таъкидладилар. Ишчи гуруҳ аъзолари нафақат маҳалла ҳудудида учраётган камчиликларни аниқлаш, айни пайтда уларнинг сабабларини таҳлил этиш ва ечимини топиш мақсадида «Қамысариқ» ҚФЙ ҳудудидаги 14 дан зиёд хонадон аъзолари билан суҳбатлар ўтказиб, 30 дан ортиқ муаммоли масалаларни кўриб чиқди. Уларнинг аксарияти уй-жой ва коммунал хизмат, бандлик, соғлиқни сақлаш, савдо ва маиший хизмат, банк-кредит, ичимлик сув таъминоти ҳамда транспорт ва йўл қурилиши билан боғлиқ масалалардир. Шу каби муаммолар Амударё, Қонликўл, Қораўзак, Нукус ва Қўнғирот туманларидаги мулоқотларда ҳам билдирилди ва ишчи гуруҳ аъзолари ижобий ечимини топишди. Айшолпан ОРАЗИМБЕТОВА, Ўзбекистон “Адолат” СДП Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий Кенгаши Матбуот-котиби Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг: https://t.me/adolat_uz https://www.instagram.com/adolat_sdp/ https://www.facebook.com/sdpu.adolat/ ...

Батафсил
News

Юртимизда наврўз шукуҳи

Юртимизга баҳор кувонч ва шодиёналар билан кириб келади. Кўклам ташрифи байрамларга уланиб, катта тантанага айланади. Яшил либос кийиб, гуллаб яшнаётган табиатнинг гўзал қиёфаси наврўзни соғинган эл шодликларига уйғунлашиб кетади. Амударё туманида Наврўз байрами муносабати билан Маданият бўлими томонидан умумхалқ Наврўз байрамига бағишлаб театрлаштирилган катта байрам сайли ўтказилди. Байрам сайлида туман Маданият маркази санъаткорлари, тўгарак аъзолари, хонандалар томонидан тайёрланган дилрабо куй-қўшиклар, миллий ракслар, аския ва саҳна кўринишлари намойиш этилди. Шунингдек туман маҳаллаларининг нуроний онахонлари билан ҳамжихатликда тайёрланган қадимий баҳор таоми-сумалак ҳам тортилди. Ушбу байрам сайлида Амударё туман Маданият бўлими қошидаги “Адолат” СДП бошланғич ташкилоти аъзолари ҳам ўзларининг фольклор этнографик саҳна кўринишлари билан иштирок этдилар. Байрам сайллари туман аҳлига кўтаринки кайфият бағишлаб, дилларни хушнуд этди. Насиба ХАЙТМУРАТОВА, Ўзбекистон “Адолат” СДП Амударё туман Кенгаши Маданият бўлими қошидаги бошланғич партия ташкилот раиси ...

Батафсил

АЛОҚА

Манзилимиз: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқ тонги кўчаси, 23-уй. Мўлжал: Озарбайжон Республикаси элчихонаси:

Телефон: 71-2730731 71-2884654 (139)

Электрон манзил: adolat.sdp@exat.uz

САЙТ ТЕСТ РЕЖИМИДА ИШЛАМОҚДА:

www.adolat.uz веб-сайти 2018 йилнинг 21 май куни электрон ОАВ сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 1232. Муассис: Ўзбекистон Адолат СДП. Таҳририят манзили: 100043, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқтонгги кўчаси, 23-уй. Электрон манзил: info@adolat.uz

Сайт материалларидан фойдаланилганда Фойдаланиш шартларига амал қилиниши шарт. Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг оммавийахборот воситалари тўғрисидаги ҳамда муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган

#

Мурожаатингиз учун рахмат!