ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

Манзил: Нукус шаҳри, А.Темур кўчаси, 112 "а"-уй

Телефон: (61) 222-77-10, 222-98-02

Электрон манзил: qoraqalpoq@adolat.uz

Янгиликлар
News

Хотира-мангу, қадр-абадий

Инсон хотира билан тирик, қадр билан улуғ. Иккинчи жаҳон урушида ҳалок бўлган минглаб юртдошларимиз хотирасини ёд этиш, оловли жанглардан омон қайтган боболаримизга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш том маънода миллий қадриятга айланди. Партиямизнинг «Саховат — беназир қадрият» лойиҳаси доирасида 9 май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Ўзбекистон “Адолат” СДП Қонликўл умани Кенгаши ходимлари туманда яшовчи бир қатор уруш ва меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олишди. Қонликўл тумани «Жана кала» ОФЙ ҳудудида истиқомат қилаётган уруш фахрийси Оразбай Наметуллаев ва «Конликўл» ПФЙ ҳудудидаги «Қурилисши» кўчасида истиқомат қилаётган, 1924 йилда туғилган Қазақбай Қосуақовларнинг хонадонларида меҳмон бўлишди. Ташриф чоғида улуғ Ватан уруши қатнашчилари билан суҳбат уюштириб, уларни байрам билан табрикладилар. Бугун бир қучоқ невара ва эваралари ардоғида яшаётган ушбу кексаларимиз мустақиллик йилларида кўрсатилаётган ҳурмат ва ғамхўрликлардан мамнундирлар. — Уруш балоси нафақат бизнинг юртимизга балки бутун дунёда инсоният бошига ҳеч қачон қайтмасин. Бугунги тинч ва осуда кунларда ёшларимиз бахтли ҳаёт кечиришсин. Доимо юртимизнинг тинчлигини ўйлаётган, фарзандларимизнинг бахтли, саодатли ҳаёт кечиришини таъминлаб бераётган Муҳтарам Президентимизга минг бора раҳмат айтаман. Биз, кексаларга кўрсатилаётган бундай меҳр ва эътибордан бошимиз кўкка етди,- дейди қўллари ҳар доим юрт дуосида бўлган нуронийларимиз. Айшолпан ОРАЗИМБЕТОВА, Ўзбекистон «Адолат» СДП Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий Кенгаши матбуот котиби Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг: t.me/adolat_uz instagram.com/adolat_sdp/ facebook.com/sdpu.adolat/ twitter.com/AdolatSDP ...

Батафсил
News

Сиёсий-ҳуқуқий билим фуқаролик жамияти пойдевори

Мамлакатимиз тараққиётининг ҳозирги босқичида турли соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотлар мазмун-моҳиятини аҳоли кенг қатламига етказиш, фуқаролар онгида юртимизда кечаётган сиёсий-демократик, ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларга нисбатан дахлдорлик туйғусини ва фаол фуқаролик позициясини шакллантириш, аҳоли кенг қатламининг ҳуқуқий-саводхонлик даражасини оширишда фаол иштирок этиш, бугунги кунда сиёсий партиялар олдида турган устувор вазифалардан ҳисобланади. Ушбу вазифалардан келиб чиқиб Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси томонидан ишлаб чиқилган “Сиёсий-ҳуқуқий билимларни мустаҳкамлаш — демократик жамият пойдевори!” лойиҳаси амалий ишларнинг ифодаси бўлиб, юртдошларимиз олқишига сазовор бўлмоқда. Лойиҳа доирасида, имкон қадар мамлакатимиз буйлаб ҳар ҳафтанинг сешанба кунлари маҳалла ва овул фуқаролар йиғинларида партиянинг туман ва шаҳар Кенгашлари раислари, ҳудудий ва маҳаллий Кенгашлари депутатлари, “Аёллар” ва “Ёш адолатчилар” қаноти Кенгашлари вакиллари ва партия фаоллари таркибидан шакллантирилган мутахассис кўнгилли лекторлар томонидан сиёсий ўқувлар ўтказиш ишлари олиб борилмоқда. Жумладан, Ўзбекистон «Адолат» СДП Нукус шаҳар, Амударё, Қораўзак, Қунғирот, Шўманой, Кегайли, Хўжайли ва Чимбой туман Кенгашлари фаолларидан иборат кўнгилли лекторлар томонидан маҳаллаларда ўтказилган сиёсий – ўқувлар юксак савияда ташкил этилди. Ушбу сиёсий ўқувларда иштирок этган маърузачиларимиз ўткан ҳафта давомида мамлакатимизда ва дунёда рўй бераётган ижтимоий-сиёсий жараёнлар ҳақида иштирокчиларга батафсил маълумотлар берди. Учрашувда Қўнғирот туманидаги “Қаратал” МФЙ ҳудудида истиқомат қилувчи фуқаро Роза Жетписова сўзга чиқиб ўтказилаётган сиёсий-ўқувларнинг аҳамияти катта эканлигини эътироф этди ҳамда инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш жараёнларида фаол иштирок этаётган Ўзбекистон “Адолат” СДП вакилларига ўз миннатдорчилигини билдирди. Албатта, биз партия фаолларининг ҳам асосий мақсади, аҳолига юртимиздаги инсон манфаати йўлида амалга оширилаётган эзгу ишлар моҳиятини тўла етказиш ва ҳар бир фуқаронинг ислоҳотларга бўлган дахлдорлик туйғусини кучайтиришдир. Айшолпан ОРАЗЫМБЕТОВА, Ўзбекистон “Адолат” СДП Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий Кенгаши матбуот котиби Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг: t.me/adolat_uz instagram.com/adolat_sdp/ facebook.com/sdpu.adolat/ twitter.com/AdolatSDP ...

Батафсил
News

Амударёда хайрли ишлар амалга оширилмоқда

Юртимизда ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг турмуш шароитларини янада яхшилаш борасида кенг кўламли хайрли ишлар амалга оширилмоқда. Бу албатта халқимизга хос бўлган меҳр-саховат, инсонийлик фазилатларининг биридир. 9 май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Ўзбекистон “Адолат” СДП Амударё туман Кенгаши ходимлари, Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашидаги партия депутатлик гуруҳи аъзолари тумандаги «Арна бўйи» МФЙ ҳудуди «Ўрта қалъа» аҳоли пунктида яшовчи, кам таъминланган Ўрозбой Аллабергенов хонадонига ташриф буюиб, совға-саломлар билан дилини ҳушнуд этишди. «Эътибор ва ғамхўрлик – инсоний бурч» шиори асосида ташкил қилинган тадбирда Ў.Аллабергеновга уй паррандаларини (товуқ ва жўжалар) топшириб, ҳомийлик ёрдамини кўрсатишди. Ў.Аллабергеновнинг хонадони таъмирталаб ҳолатга келиб қолганлиги сабабли ҳашар йўли билан ободонлаштириш ишларига ҳам кўмаклашилди. Албатта, бу каби хайрли ишлардан юртдошларимиз ҳам мамнун. Шарофат ЭШМУРОДОВА, Ўзбекистон «Адолат» СДП Амударё туман Кенгаши ижрочи котиби Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг: t.me/adolat_uz instagram.com/adolat_sdp/ facebook.com/sdpu.adolat/ twitter.com/AdolatSDP ...

Батафсил
News

Хўжайлида сиёсий ўқув ташкил қилинди

Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Хўжайли туман Кенгаши томонидан шакллантирилган кўнгилли лекторлар фуқароларга мамлакатимиз ва жаҳонда руй берган ижтимоий-сиёсий воқеалар ҳақида маълумотлар беришди. Партиянинг «Сиёсий-ҳуқуқий билимларни мустаҳкамлаш – демократик жамият пойдевори!» лойиҳаси доирасида тумандаги «Саманкўл» ОФЙ ҳудудидаги 39-сонли умумтаълим мактабида ташкил қилинган сиёсий ўқув иштирокчиларда катта қизиқиш уйғотди. Учрашувда ўтган ҳафта давомида Муҳтарам Президентимиз томонидан қабул қилинган қарорларнинг мазмун-моҳияти хусусида сўз юритилди. Айниқса, жорий йил 2 апрель куни қабул қилинган «Аҳоли муаммолари билан ишлашда маҳалла институтининг мавқеини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонга батафсил тўхталиб ўтилди. Демак, партия фаоллари томонидан ўтказилаётган сиёсий ўқувлар, фуқаролик жамияти қуриш йўлидаги ислоҳотлар самарадорлигини таъминлаш ва аҳолининг юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар жараёнида янада фаол бўлишга чорлашда муҳим аҳамиятга эга. Айшолпан ОРАЗЫМБЕТОВА, Ўзбекистон “Адолат” СДП Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий Кенгаши матбуот котиби Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг: t.me/adolat_uz instagram.com/adolat_sdp/ facebook.com/sdpu.adolat/ twitter.com/AdolatSDP ...

Батафсил
News

Эзгу ва хайрли ташаббуслар амалда

Муҳтарам Президентимиз ташаббуси ва таклифи билан юртимиз ёшлари орасида китобхонликка бўлган қизиқиш янада ошиб бормоқда. Мамлакатимиз бўйлаб барча даражадаги раҳбарлар, зиёлилар, ишчи-ходимлар томонидан ўзлари таҳсил олган мактабларига китобларни байрамона тарзда совға қилиш жараёни анъанага айланди. Мана шундай эзгу ва хайрли ташаббуслар Ўзбекистон «Адолат» СДП ходимлари томонидан ҳам бошлаб юборилди. Хусусан, партиянинг Чимбой туман Кенгаши раиси Ханазат Сулайманов ва Халқ депутатлари Чимбой туман Кенгаши депутати Азамат Сулаймановлар тумандаги ўзлари тахсил олган 10-сонли умумтаълим мактаби кутубхонасига совға тариқасида китоблар жамланмасини тақдим қилди. Шунингдек, партиянинг Амударё туман Кенгаши раиси Илҳом Палванов ҳам тумандаги «Тош ёп» ОФЙ ҳудудидаги ўзи таълим олган 5-сонли умумтаълим мактаби кутубхонасига китоблар тўпламини совға қилди. Халқ депутатлари Амударё туман Кенгаши депутати Баҳром Шерманов Муҳтарам Президентимиз ташаббусини қўллаб-қувватлаган ҳолда тумандаги «Жумуртов» ШФЙ ҳудудидаги ўзи ўқиган 72-сонли умумтаълим мактабида бўлди. Мактаб жамоаси ва ўқувчилар билан учрашиб, уларга энг яхши китобларни совға қилди. Дарҳақиқат, китоб – инсоннинг эркин фикрлаши ва дунёқарашининг кенгайишида асосий ўринни эгаллайди. Шу боисдан, китоб ўқиган инсоннинг ақли шархланиб, етуклик сари илдамлайверади. Айшолпан ОРАЗИМБЕТОВА, Ўзбекистон “Адолат” СДП Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий Кенгаши матбуот котиби Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг: t.me/adolat_uz instagram.com/adolat_sdp/ facebook.com/sdpu.adolat/ twitter.com/AdolatSDP ...

Батафсил
News

Муаммолар амалий ечим топмоқда

Ушбу ҳафтада партиямизнинг «Адолат – қонун устуворлигида» лойиҳаси доирасида Амударё туманидаги “Амир Темур» ОФЙ ҳудудидаги аҳоли билан мулоқотлар ўрнатилди. Ўрганиш ишлари давомида ҳудуд аҳолиси томонидан 37-сонли мактабгача таълим муассасасида ёнғин хавфсизлиги бурчаги йўқлиги, муассаса 2 та гуруҳга мўлжалланган бўлиб, болаларни қамраб олиш мақсадида қўшимча бинога зарурат борлиги таъкидланди. Шунингдек, 150-200 ўринга мўлжалланган МТМ ташкил қилиш тўғрисида амалий ёрдам беришларини сўраб мурожаат қилишди. Мазкур мурожаат юзасидан ишчи гуруҳ аъзолари Амударё тумани ҳокими ўринбосари А.Юлдашевга депутат сўровини юбордилар. Шундан сўнг ишчи гуруҳ аъзолари хонадонларга ташриф буюриб, аҳолининг муаммоларини тинглашни давом этдилар ва ҳудуддаги автомобиль йўлидан 25-сонли умумтаълим мактабигача бўлган 700 метр йўл таъмирталаб ҳолда эканлиги аниқланди. Йўлни асфальт қилиш юзасидан келиб тушган мурожаатга ижобий ечим топиш мақсадида Амударё тумани прокурори 2-сектор раҳбари Ж.Муфтуллаевга депутатлик сўрови чиқарилди. Мана шундай учрашувлар барча туман Кенгашлари томонидан самарали ташкил этилди. Албатта, юртимизда эзгу ишларни амалга ошириш, фуқароларнинг мурожатлари ва муаммоларини ҳал этиш – инсон ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишнинг энг асосий йўналишларидан бири ҳисобланади. Айшолпан ОРАЗИМБЕТОВА, Ўзбекистон «Адолат» СДП Қорақалпоғистон Республикаси худудий Кенгаши матбуот котиби Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг: t.me/adolat_uz instagram.com/adolat_sdp/ facebook.com/sdpu.adolat/ twitter.com/AdolatSDP ...

Батафсил
News

“Адолат” кубогининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ўтказилди

Ўзбекистонда миллий спорт турларини ривожлантириш, ёшларнинг жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланиши учун шарт-шароит яратишга қаратилаётган алоҳида эътибор самарасида белбоғли кураш ҳам оммалашиб бормоқда. Белбоғли курашга бўлган қизиқиш тубдан ўзгарди, унинг қоидалари такомиллаштирилди. Ушбу спорт тури бўйича мамлакатимизда нуфузли мусобақалар ташкил этилиб, болалар ва ўсмирлар спорт мактабларида юзлаб спорт тўгараклари фаолият юритмоқда. Бугун белбоғли кураш тури билан юртимиз ўғил-қизлари мунтазам шуғулланмоқда. Улар Осиё, жаҳон чемпионатлари ва халқаро мусобақаларда муносиб иштирок этиб, ғолиб ва совриндорлар қаторидан жой эгаллаб келмоқда. Белбоғли кураш спорт турини ривожлантириш, иқтидорли курашчиларни саралаш ва рағбатлантириш, ўсиб келаётган ёш авлодни соғлом, бақувват ва баркамол қилиб тарбиялашга ўз ҳиссаларини қўшиш мақсадида Ўзбекистон “Адолат” СДП Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий Кенгаши томонидан бир қатор ижобий ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, партиянинг ҳудудий Кенгаши томонидан Ўзбекистон Белбоғли кураш федерациясининг Қорақалпоғистон бўлими билан ҳамкорликда белбоғли кураш бўйича “Адолат” кубоги мусобақасининг ҳудудий босқичи ташкил қилинди.   Нукус шаҳридаги 2-сонли болалар ва ёш усмирлар спорт мактабида ўтказилган мусобақада Республикамизнинг шаҳар ва туманларидан ташриф буюрган 2000, 2001 ҳамда 2002 йилларда туғилган курашчилар 55, 60, 65, 71, 77, 83 кг вазн тоифаларида гиламга чиқдилар. Қизиқарли ва муросасиз кечган беллашувнинг якуний натижаларига кўра Азизбек Бисенбаев 55 кг, Зукиржан Кошетеров 60 кг, Анвар Сатиниязов 65 кг, Жумабаев Рустем 71 кг, Жамшит Нуратдинов 77 кг, Шерзат Файзуллаев 83 кгда фахрли биринчи ўринни эгаллашди. Қайрат Сариев, Ўзбекистон Белбоғли кураш федерациясининг Қорақалпоғистон бўлими ижочи директори; — Кураш миллий қадриятларимиз, матонат, жасорат, ватанпарварлик ва инсонпарварлик асосларини ўзида ёрқин мужассам этади. Аждодларимиздан қолган бу анъана асрлар оша миллий спорт турларидан бири сифатида шаклланиб келмоқда. Унда ўзаро ҳурмат ва чаққонлик намоён бўлади. Биз белбоғли кураш бўйича “Адолат” кубоги мусобақасини ташкил қилиб, ёшларимизни мазкур спортга бўлган меҳр-муҳаббатлари янада оширишига хизмат қилаётган партия ходимларидан жуда миннатдормиз. Мусобақа ғолиб ва совриндорлари Ўзбекистон “Адолат” СДП Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий Кенгашининг 1-2-3-даражали дипломлари ва эсдалик совғалари билан тақдирланишди. Хар бир вазн тоифаси бўйича биринчи ўринни эгаллаган курашчилар мусобақанинг Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган Финал босқичига йўлланмани қўлга киритишди. Айшолпан ОРАЗЫМБЕТОВА, Ўзбекистон “Адолат” СДП Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий Кенгаши матбуот котиби Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг: t.me/adolat_uz instagram.com/adolat_sdp/ facebook.com/sdpu.adolat/ twitter.com/AdolatSDP ...

Батафсил
News

Лойиҳа доирасидаги сиёсий ўқувлар юксак савияда ўтказилмоқда

Ўзбекистон “Адолат” СДП Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий Кенгаши томонидан “Сиёсий-ҳуқуқий билимларни мустаҳкамлаш – демократик жамият пойдевори!” лойиҳаси доирасида ҳар бир маҳалла ва овул фуқаролари йиғинларида сиёсий ўқувлар юксак савияда ўтказилишига катта аҳамият қаратиб келинмоқда. Унда аҳолининг сиёсий-ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, жамиятимизда олиб борилаётган ислоҳотлардан хабардор қилиш, қабул қилинаётган қарор ва фармойишларнинг мазмун-моҳиятини тушнтириш, фуқароларнинг ҳуқуқий маданиятини шакллантириш мақсад қилинган. Мана шундай катта мақсадларни ўзида ифодаланган сиёсий ўқувларнинг бири Қонликўл тумани “Косжап” ОФЙда ташкил қилинди. Тадбирда маърузачилар ўткан ҳафта давомида мамлакатимизда ва дунёда рўй бераётган ижтимоий-сиёсий жараёнлар ҳамда муҳим воқеалар ҳақида иштирокчиларга батафсил маълумотлар берди. Учрашувда жорий йилнинг 16 апрель куни “Соғлиқни сақлаш соҳасида давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорига батафсил тўхталиб ўтилди. Ушбу қарор аҳоли томонидан илиқ қарши олинди. Шулар қатори жаҳонда рўй бераётган янгиликлар тафсилоти ҳам иштиокчиларда катта қизиқиш уйғотди. Айшолпан ОРАЗИМБЕТОВА, Ўзбекистон “Адолат” СДП Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий Кенгаши матбуоткотиби Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг: t.me/adolat_uz instagram.com/adolat_sdp/ facebook.com/sdpu.adolat/ twitter.com/AdolatSDP ...

Батафсил

АЛОҚА

Манзилимиз: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқ тонги кўчаси, 23-уй. Мўлжал: Озарбайжон Республикаси элчихонаси:

Телефон: 71-2730731 71-2884654 (139)

Электрон манзил: adolat.sdp@exat.uz

САЙТ ТЕСТ РЕЖИМИДА ИШЛАМОҚДА:

www.adolat.uz веб-сайти 2018 йилнинг 21 май куни электрон ОАВ сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 1232. Муассис: Ўзбекистон Адолат СДП. Таҳририят манзили: 100043, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқтонгги кўчаси, 23-уй. Электрон манзил: info@adolat.uz

Сайт материалларидан фойдаланилганда Фойдаланиш шартларига амал қилиниши шарт. Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг оммавийахборот воситалари тўғрисидаги ҳамда муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган

#

Мурожаатингиз учун рахмат!