ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

Манзил: Нукус шаҳри, А.Темур кўчаси, 112 "а"-уй

Телефон: (61) 222-77-10, 222-98-02

Электрон манзил: qoraqalpoq@adolat.uz

Янгиликлар
News

Чимбойда конституция байрами нишонланди

Мамлакатимизда ҳар йили 8 декабрь санасини кўтаринки кайфиятда ўтказиш одат тусига айланган. Негаки, бу санада мустақил Ўзбекистон Республикаси конституцияси қабул қилинди. 1992 йилдан буён ушбу байрам республикамиз ҳаётида муҳим ўрин тутган кун сифатида қаралиб келинмоқда. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигига 26 йил тулган қутлуғ сана Чимбой тумани Халқ таълими бўлимига қарашли 5, 44-умумтаълим мактабларида ҳам нишонланди. Ўзбекистон «Адолат» СДП Чимбой туман Кенгаши ва Адлия вазирлигининг туман бўлими билан ҳамкорликда ташкил қилинган тадбирда мактаб ўқувчилари Ўзбекистон Республикаси конституциясини қай даражада яхши билишларини ўз чиқишлари ва саҳна кўринишлари орқали номойиш этишди ҳамда улар томонидан тайёрланган концерт дастури йиғилганлар эътиборига ҳавола қилинди. Ханазат СУЛАЙМАНОВ, Ўзбекистон «Адолат» СДП Чимбой туман Кенгаши раиси ...

Батафсил
News

Беғараз донорлик акцияси Қорақалпоғистонда

Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси Қорақалпоғистон ҳудудий Кенгаши ташаббуси билан Қорақалпоғистон Республикаси қон қуйиш станциясида «Бор меҳримиз сенга, болажон» шиори остида республика бўйлаб беғараз донорлик акцияси ташкил қилинди. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 26 йиллиги арафасида ўтказилаётган ушбу беғараз донорлик акциясидан кўзланган асосий мақсад қон алмаштиришга муҳтож бемор болаларга жон бағишлаш, уларнинг ҳаётга қайтишларига ёрдам бериш, оғир бемор болаларнинг ҳаётдан умидвор кўнгилларига малҳам бўлиш ҳамда уларнинг соғлиғи мустаҳкаманишига акция доирасида ҳисса қўшишдан иборатдир. Бир ҳафта давомида акциянинг тарғибот ишлари дастлаб партиянинг маҳаллий Кенгашларига сайланган депутатлари ҳамда бошланғич партия ташкилотлари аъзолари ўртасида амалга оширилди. Ундан сўнг республика бўйлаб кўнгиллиларни ҳам бу хайрли донорлик акциясига жалб қилиш мақсадида аҳоли гавжум жойларга акция плакатлари жойлаштириб чиқилди. Соат 8:00 да бошланган мазкур акцияда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесидаги партия фракция аъзолари, Халқ депутатлари туман ва шаҳар Кенгаши депутатлари, партия ходимлари, партия аъзолари ҳамда кўнгиллилар иштирок этишди. Айшолпан ОРАЗЫМБЕТОВА, Ўзбекистон «Адолат» СДП Қорақалпоғистон ҳудудий Кенгаши Матубот котиби ...

Батафсил
News

Конституция – бахтимиз қомуси

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг муқаддимасида Ўзбекистон халқини инсон ҳуқуқларига ва давлат суверенитети ғояларига содиқлилиги, ҳозирги ва келажак авлодлар олдидаги юксак масъулияти, ўзбек давлатчилиги ривожининг тарихий таянилганлиги, демократия ва ижтимоий адолат садоқатини намоён қилиб, халқаро ҳуқуқнинг умум эътироф этилган қоидалари устунлигини, республика фуқароларининг муносиб ҳаёт кечиришларини таъминлаш, инсонпарвар демократик ҳуқуқий давлат барпо этиш, фуқаролар тинчлиги ва миллий тотувлигини таъминлаш асосий мақсад сифатида белгиланади ва мазкур қоидалар конституциямизнинг қанчалик демократиявийлигини, ҳалқчиллигини кўрсатади. Ушбу Конституциямиз асосида Ўзбекистон “Адолат” СДП инсон манфаатларини энг олий қадирият деб билди ва бу йўлда аниқ мақсад ва вазифалар белгилаб олди. Партиямиз ўз фаолияти йўлида асосий мақсад қилиб – ҳуқуқий-демократик давлат, ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиётига асосланган кучли адолатли фуқаролик жамиятини барпо этиш ҳамда Ўзбекистон ҳудудида яшаётган барча миллат ва элатларнинг умумий манфаатларига мос келадиган, фуқароларнинг қонун олдида тенглиги, бирдамлиги, конституциявий ҳуқуқ ва эркинликлари таъминланган маънавий жипслашган жамиятни шакллантиришда фаол иштирок этишдир деб белгилаб олди. Буни биз айнан Конституциясизнинг иккинчи бўлим – инсон ва фуқароларнинг асосий ҳуқуқлари, эркинликлари ва бурчларида кўрсатилган қоидалар мамлакатимиз ўз олдига қўйган инсонпарвар ҳуқуқий демократик давлат барпо этиш мақсадининг амалий ифодаси этиб белгилаб қўйганлигида кўрамиз. Ҳусусан, Конституциямизнинг 18-моддасига кўра, Ўзбекистон Республикасида барча фуқаролар бир хил ҳуқуқ ва эркинликларга эга бўлиб, жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахсий ва ижтимоий мавқеидан қатъи назар, қонун олдида тенгдирлар. Имтиёзлар фақат қонун билан белгиланиб қўйилади ҳамда ижтимоий адолат принципларига мос бўлиши шарт. Мазкур конституциявий норма барча фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари тенглигини, ҳеч кимнинг жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахсий ва ижтимоий мавқеидан қатъи назар камситилиши мумкин эмаслигини кафолатлайди. Масалан, Конституциямизнинг 20-моддасида: “Фуқаролар ўз ҳуқуқ ва эркинликларини амалга оширишда бошқа шахсларнинг, давлат ва жамиятнинг қонуний манфаатлари, ҳуқуқлари ва эркинликларига путур етказмасликлари шарт”, — деб белгиланган. Бу фуқаролар ўз ҳуқуқ ва манфаатларидан фойдаланар экан, ўзгаларнинг худди шундай ҳуқуққа эга эканликларини унутмасликлари лозимлигини англатади. Зеро, Конситуциямизнинг иккинчи бўлимида кафолатланган ҳуқуқ ва эркинликлар барча фуқароларга тегишлидир. Ажинияз ПАХРАТДИНОВ, Ўзбекистон “Адолат” СДП Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий Кенгаши раиси ўринбосари ...

Батафсил
News

Кўрик-танлов ёшларнинг билим ва маҳоратларини синовдан ўтказди

Ўтган ҳафтада Ўзбекистон «Адолат» СДПнинг «Ватан келажаги ёшлар қўлида» лойиҳаси доирасида «Адолат билимдони» Республика кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи бўлиб ўтди. Нукус шаҳридаги 12 сонли Амет бахши номидаги болалар мусика ва санъат мактабида ташкил қилинган кўрик-танловда шаҳар ва туман босқичларида ғолибликни қўлга киритган ўрта-махсус касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчилари иштирок этишди. Таништирув, сиёсий-ҳуқуқий соҳадаги билимлар беллашуви, уй вазифаси шартларида белгиланган қатъий регламент тартибида ўзаро беллашган ёшлар билим ва маҳоратларини синовдан ўтказдилар. Танлов якунида Нукус давлат педагогика институти қошидаги академик лицей ўқувчиси Ахмет Өтепбергенов «Адолат билимдони» деб топилди ва якуний босқичга йўлланмани қўлга киритди. Шунингдек, Қораўзак иқтисодиёт ва маиший хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежи ўқувчиси Севара Хожаниязова иккинчи ўринни эгаллаган бўлса, Кегейли қурилиш ва ахборот технологиялари касб-ҳунар коллежи ўқувчиси Гулайим Тилеўбаева учинчи ўринга муносиб деб топилди. Ахмет Өтепбергенов, кўрик-танловнинг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби; — Мен Ўзбекистон «Адолат» СДП томонидан кўтаринки руҳда ташкил қилинган «Адолат билимдони» кўрик-танловининг шаҳар ва Қорақалпоғистон Республикаси босқичларида иштирок этиб ғолиб деб топилганимдан жуда хурсандман. Мазкур танлов юртимиз ёшларининг фаол фуқаролик позициясини мустаҳкамлашда, ҳуқуқий ва сиёсий билимларимизни оширишда муҳим аҳамиятга эга эканлигини яна бир бор чуқур англадим. Ушбу кўрик-танловда ўз билим ва салоҳиятимни кўрсатишда менга яқиндан ёрдам берган устозларимга миннатдорчилик билдираман. Танловнинг барча иштирокчилари Ўзбекистон “Адолат” СДП Қорақалпоғистон ҳудудий Кенгашининг диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланишди. Айшолпан ОРАЗИМБЕТОВА Ўзбекистон «Адолат» СДП Қорақалпоғистон ҳудудий Кенгаши матбуот котиби   ...

Батафсил
News

Маданият Муйноқдан бошланади

Давлатимиз раҳбарининг 15-16 ноябрь кунлари Қорақалпоғистон Республикасига қилган ташрифи, аввало, ҳудудлар ижтимоий-иқтисодий тараққиётига, шу жумладан, Қорақалпоғистоннинг бугуни ва келажагига бўлган юксак эътибор ва ғамхўрликнинг яққол амалий ифодаси сифатида бутун Қорақалпоғистонликлар қалбини тоғдек кўтариб, эзгулик ва тараққиёт йўлида қилаётган меҳнатлари, бунёдкорлик фаолиятига янада куч-ғайрат ато этаётгани ҳақ гап. Шахсан ўзим сиёсий партия ходими ва ижодкор сифатида Президентимиз ташрифи ва жойларда бўлиб ўтган учрашувларда давлатимиз раҳбарининг халқимиз фаровонлиги ва ёшларимиз келажагини кўзлаб билдирган теран мазмундор пурмаъно фикрлари ва топширикларини эшитиб, қалбимда Юртбошимизга бўлган фахр-ифтихор уйғонди. Дастлаб Нукус халқаро аэропортидаги модернизация ишларини кўздан кечиргандан сўнг олис Муйноқ туманига қилган ташрифи Муйноқ тумани аҳолиси, нафақат Муйноқ тумани балки, бутун Қорақалпоғистон аҳлида катта қизиқиш уйғотди. Давлатимиз раҳбарининг 2017 йил 28 февралдаги «2017-2018 йиллар даврида Қорақалпоғистон Республикасининг Мўйноқ туманини иқтисодий ривожлантириш ва аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қароридан сўнг туманда экологик ҳолатни яхшилаш, аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш, янги ишлаб чиқариш корхоналарини ишга тушириш, балиқчилик ва туризмни ривожлантириш мақсадида амалга оширилган чора-тадбирлар ҳудуд аҳолисининг турмуш шароитини янада яхшилашга хизмат қилиб, халқнинг келажакга бўлган юксак ишончини мустаҳкамламоқда. Келгуси 2019 йилда ҳам туманда бунёдкорлик ва яратувчанлик ишлари давом эттирилиб, амалга оширилиши режалаштирилаётган саноат соҳасида 12 та, қишлоқ хўжалигида 5 та, хизмат кўрсатиш бўйича 14 та лойиҳа ва ижтимоий соҳа объектлари қуриш ва таъмирлаш, муҳандислик-коммуникация тармоқларини ривожлантириш бўйича лойиҳалар давлатимиз раҳбарига таништирилди. Буларнинг барчаси туман аҳолисини айниқса, хотин-қизлар ва ёшлар бандлигини таъминлашнинг аниқ механизмлари ишлаб чиқилаётганлигидан далолатдир. Орол буйи ҳудудида яшовчи аҳоли фаровонлигини ошириш, экологик ҳолатни яхшилаш масаласи доимо Давлатимиз раҳбари диққат марказида бўлиб келган. Муҳтарам Президентимизнинг жорий йил 24 август куни бўлиб ўтган Оролни қутқариш халқаро жамғармаси таъсисчи давлатлари раҳбарлари кенгашининг мажлисида билдирган ташаббуси негизида 2018 йил 16 октябрь куни Ислом тараққиёт банки ва Шўрланиш шароитида биодеҳқончилик халқаро марказининг илмий-техник кўмагида ташкил этилган Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Оролбўйи халқаро инновация маркази томонидан бошланаётган хайрли ва эзгу ишлар тақдимотда таъкидланганидек, Орол денгизининг қуриши оқибатида юзага келган экологик муаммоларга инновацион ечимлар топишга қаратилганлиги билан аҳамиятлидир. Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси ҳамда Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан тақдим этилган Орол денгизининг қуриган тубида 500 минг гектар майдонда ўрмон барпо этиш лойиҳаси яқин уч йилда амалга оширилиши белгиланган бўлиб, денгизнинг қуриган тубидан кўтариладиган тузнинг камайишига, ерларнинг шўрланишининг олдини олишга, шулар билан қатор чорвачиликнинг ҳам тараққий топишига хизмат қилиши аниқ. Халқ фаровонлиги, фарзандлар камоли, иқтисодиётимиз юксалиши, энг асосийси, одамлар розилигини таъминлашга хизмат қиладиган салмоқли режалар Муҳтарам Президентимиз томонидан мақулланиб, тўлиқ амалга ошириш буйича зарурий ёрдамлар кўрсатилиши таъкидланди. Мана шундай эзгу ташаббуслар қалбимга жўшқинлик ато этиб, шеърий мисраларни тилимга кўчиради: Юрт отаси куйдириб жон, Айтар доим суй ватанни. Барча ишга бордир имкон, Фидо қилсанг ширин жонни. Ҳақиқатан ҳам юртга фидоийлик, халқни, ватанни севиш инсонга улуғ бахт келтирувчи омилдир. Муйноқнинг мавжуд салоҳияти ва табиий имкониятларидан фойдаланиб, керакли маҳсулотлар ишлаб чиқариш буйича Давлатимиз раҳбари томонидан берилган топшириқлар ўзининг аҳамияти ва ҳаётийлиги жиҳатидан ўта муҳимдир. Қамишдан қурилиш материалларини ишлаб чиқариш орқали ёшларни иш билан таъминлаш, мавжуд сув ҳавзаларидан фойдаланиб балиқчиликни ривожлантириш ва балиқни қайта ишлаб сотиш орқали оилалар даромадини ошириш, шунингдек, чорвачилик, айниқса, эчкичиликни ривожлантириш эчки жунидан кундалик эҳтиёж товарлари таёрлаб сотиш орқали хотин-қизларни иш билан таъминлаш масалалари шулар жумласига киради. Муйноқнинг порлоқ келажагини белгилаб берган муҳим топшириқлардан бири бу келгуси икки йилда Мўйноқда 20 та кўп қаватли уй қуриш, янги шаҳарча барпо этиш унда замонавий шаҳарсозликдаги барча янгиликларни жорий этиш, намунавий инфратузилма яратиш масаласидир. Айниқса, Президентимизнинг маданият Муйноқдан бошланиши керак деган залворли сўзлари ушбу ҳудудда яшовчи ҳар бир ёшу-қарининг кўнглини тоғдек кўтаргани аниқ. Энг асосийси, Давлатимиз раҳбарининг Муйноқга ташрифи давомида Экология музейи залида маҳаллий аҳоли вакиллари билан ўтказган самимий мулоқотидир.   Ушбу мулоқот давомида юқоридаги каби улкан режалар ҳақида сўз бориб, Мўйноқ ривожида янги давр бошланиши, замонавий уй-жойлар ва корхоналар қурилиши, туман ёшларининг олий ўқув юртларига кириши учун имтиёзлар берилиши тўғрисидаги Президентимиз фикрлари аҳоли вакиллари томонидан катта хурсандчилик билан қабул қилинди. Бундай ҳурмат ва эътибор, ишонч учун аниқ ишлар, ижобий натижалар билан жавоб беришни ҳар бир Муйноқлик юртдошимиз ўз дилига тугиб олди десак, айни ҳақиқатни айтган бўламиз. Биз ушбу мақоламизда Давлатимиз раҳбарининг Қорақалпоғистонга ташрифи давомида биргина Муйноқ туманида ўтказган учрашув ва мулоқотлари тўғрисида сўз юритдик. Қанликўл, Қўнғирот туманлари ва Нукус шаҳрида ўтказилган учрашув ва мулоқотлар ҳам Қорақалпоғистон аҳолисининг турмуш фаровонлигини ошириш, иқтисодиётини юксалтириш, янгидан-янги режаларни белгилаб олишда муҳим аҳамият касб этмоқда. Юртим кўз тегмасин кўркам жамолинг, Тинчлик-тотувлик, буюк бахтингга. Бунданда юксалсин, кўркинг камолинг, Жаҳон ҳавас қилсин тароватингга. Рауаж ОТАРБАЕВ, Ўзбекистон «Адолат» СДП Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раиси ўринбосари, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоир ...

Батафсил
News

Байроқ юртимиз шон-шуҳрати

18 ноябрь Ўзбекистон Республикаси давлат байроғи тўғрисидаги қонун қабул қилинган кун. Мустақиллик – биз учун энг улуғ ва энг азиз саналган бебаҳо неъмат. Унинг қадр-қимматини теран идрок этиш ва асраб-авайлаш ҳар биримизнинг муқаддас бурчимиз, инсонийлик вазифамиздир. Мустақил юрт фуқароси сифатида ҳар сафар жонажон пойтахтимиз Тошкентга қадам қўяр эканман, бу ерда давом этаётган улкан бунёдкорлик ва яратувчанлик ишларининг гувоҳи бўлиб, қалбим чаксиз фахр ва илҳомга тўлади. Муҳими, бундай бунёдкорликлар Нукусда ҳам амалга оширилмоқда. Албатта, халқимизнинг фидокорона меҳнатлари билан мамлакатимизда Шарқ меъморчилиги анъаналари негизида барпо этилаётган ҳар бир бино ва истироҳат боғлари истиқлол берган катта имкониятлар маҳсули саналади. Халқлар дўстлиги майдони бугун Тошкентликлар, нафақат Тошкенлик балки, юртимизнинг бошқа вилоятлардан ҳам ташриф буюрган юртдошларимиз учун муқаддас ўринга айланган. Майдон узра савлат тўкиб, баландларда ҳилпираб турган Ўзбекистон байроғи бугун ҳар бир юртдошимиз учун фахр-ифтихор ва эзгулик рамзидир. Ёшларимиз қалбига истиқлолни асраб-авайлаш, унинг қадр-қимматига етиш туйғуларини чуқурроқ сингдиришга, бу ёруғ оламда она битта, Ватан ягона эканлигини теран англаб етишига хизмат қилаётган байроғимиз улуғворлик ва буюк келажак рамзи эканлиги билан ҳам аҳамиятлидир. Ҳар сафар давлатимиз раҳбарининг чет давлатларга бўлган ташрифи, спортчиларимиз эришаётган ютуқлар, умумхалқ байрамлари, тантанали маросимлар, спорт мусобоқаларида баланд ҳилпирашини кўриб, қалбим тўлқинланиб, мамнун бўламан. Биз бугун пок орзу-ниятлар билан қадам қўяётган, Ватанимизнинг ёруғ келажаги йўлида эзгу ғояларга қанот бўлаётган Халқлар дўстлиги майдони мангу гуллаб-яшнайверсин, миллатимиз шани қадр-қиммати тимсоли, давлатимиз суверенитетининг асосий белгиларидан бири саналган байроғимиз тинчлик ва омонликда доимо баландларда ҳилпирай версин. Ривож ОТАРБАЕВ, Ўзбекистон “Адолат” СДП Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раиси ўринбосари, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоир ...

Батафсил
News

Пленумдан — пленумгача: қарорлар ижросини таъминлаш – электорат ишончини қозонишнинг муҳим омили

Ўзбекистон “Адолат” СДП Қорақалпоғистон ҳудудий Кенгашининг навбатдаги Пленум мажлиси бўлиб ўтди. Пленум ишида партиянинг Қорақалпоғистон ҳудудий Кенгаши, шаҳар ва туман Кенгаши ходимлари, маҳаллий Кенгаши депутатлари ва партия фаоллари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этишди. Кун тартибидаги масала юзасидан Ўзбекистон “Адолат” СДП Қорақалпоғистон ҳудудий Кенгаши раиси Е.Қунназаровнинг “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” Давлат дастури ижросини таъминлашда Ўзбекистон “Адолат” СДП Қорақалпоғистон ҳудудий Кенгашининг иштироки тўғрисида»ги маърузаси тингланди. Маърузада “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” Давлат дастури бажарилишида Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясининг иштирокини таъминлаш мақсадида партия Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий Кенгашининг жорий йилга мўлжалланган иш режаси тасдиқланганлиги таъкидланди. Мазкур иш режа асосида партиянинг дастурий мақсад ва вазифаларидан келиб чиқиб, партия лойиҳалари асосида тизимли ишлар амалга оширилганлиги эътироф этилди. Шунингдек, партиянинг “Мактабгача таълим – кадрлар тайёрлашнинг бирламчи бўғини”, “Мактабда ижтимоий тенглик масалалари”, “Саломатлик йўлида бирлашайлик!”, “Тозалик йўлида бирлашайлик!” ва “Жамоатчилик назорати – қонун устуворлигининг гарови” лойиҳалари доирасидаги ўрганишлар натижалари маҳаллий Кенгаш сессиялари муҳокамасига тўлиқ киритиш ҳамда ижроси устидан депутатлик назоратини ўрнатилишини таъминлаш зарурлиги ҳам алоҳида қайд этилиб ўтилди. Пленумда эришилган ютуқлар билан бирга камчиликларга танқидий кўз билан қаралди. “Мактабгача таълим – кадрлар тайёрлашнинг бирламчи бўғини” лойиҳасини амалга оширишда партиянинг Тўрткўл, Шўманай, Элликқала ва Нукус тумани Кенгашларида эътиборсизликга йўл қўйлганлиги ва жамоатчилик билан талаб даражасида иш олиб борилмаётганлиги кўрсатиб ўтилди. Пленум иштирокчилари Кун тартибидаги масала юзасидан ўтган даврда йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиш бўйича фикр-мулоҳазаларини билдириб,  лойиҳаларнинг амалиётга тадбиқ этилиши ҳамда бажарилиши лозим бўлган вазифаларни белгилаб олишди. Пленум сўнгида кўрилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди. Айшолпан ОРАЗИМБЕТОВА Ўзбекистон «Адолат» СДП Қорақалпоғистон ҳудудий Кенгаши матбуот котиби ...

Батафсил
News

Асосий мақсад — аҳоли манфаатларини таъминлаш

Ўзбекистон «Адолат» СДПнинг «Адолат — қонун устуворлигида» лойиҳаси доирасида партиянинг ҳудудий, шаҳар ва туман Кенгаши фаолларидан иборат ишчи гуруҳ аъзолари фуқаролар билан учрашувлар ва очиқ мулоқотлар ташкил этмоқда. Жумладан ўтган ҳафтанинг чоршанба куни партиянинг Қонликўл туман кенгашидаги «Дослық» МФЙ ҳудудидаги аҳоли билан мулоқат ўрнатилганда мазкур ҳудудда истиқомат қилувчи фуқаро А.Худайбергенова фарзандлари учун нафақа пули олишда амалий ёрдам кўрсатишларини сўраб мурожаат қилди. Ушбу масала бўйича халқ депутатлари Қонликўл туман Кенгаши депутати Б.Хожамуратов «Дослық» МФЙ раиси номига депутатлик сўровини юборди ва масаланинг тўлиқ ечимини топишда ўнга кўмак беришга ваъда берди. Маҳаллаларда ечимини кутаётган масалаларни ижобий томонга ҳал қилиш мақсадида партиянинг Муйноқ туман Кенгаши томонидан ҳам очиқ мулоқотлар ташкил этилмоқда. Яъний ўтган ҳафтанинг чоршанба куни ишчи гуруҳ аъзолари мазкур тумандаги «Жайхун» маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган 10 та хонадонга ташриф буюриб, 12 нафардан ортиқ фуқароларнинг муаммоларини ўрганди. Ўрганишлар давомида «Жайхун» МФЙ ҳудудида истиқомат қилувчи фуқаро Индира Матжанова ишчи гуруҳ аъзоларига ишга жойлаштириш масаласида амалий ёрдам беришларини сўраб мурожаат қилди. Депутат Перида Утениязова эътироф этилган мазкур масала юзасидан Муйноқ туман Бандликга кўмаклашиш маркази раиси Ж.Абдимуратовга депутатлик сўров билан чиқди. Перида Утениязова, Ҳалқ депутатлари Муйноқ туман Кенгаши депутати; Инсон манфаатлари ҳамма нарсадан устун қўйиладиган юртимизда, аҳолининг дарду-ташвишларини тинглаб, муаммо ва мурожаатларини ижобий ҳал етишга катта эътибор қаратилган. Фуқаролар билан доимий мулоқат ўрнатиш орқали сўров ва таклифларини амалга ошириш, одамларнинг ичига кириб бориб уларнинг манфаатларини таъминлаш энг олий фазилатдир. Халқ билан мунтазам равишда учрашувлар ва очиқ мулоқатларни ташкил этиш, аҳолининг партия ва биз депутатлар фаолиятига бўлган ишончини мустаҳкамлаяпти. Шу каби муаммолар Қўнғирот, Чимбой ва Тахтакўпир туманларидаги мулоқотларда ҳам билдирилди ва ишчи гуруҳ аъзолари ижобий ечимини топди. Шунингдек, барча шаҳар ва туманлардаги партиямизнинг ишчи гуруҳ аъзолари ҳам маҳаллаларда самарали учрашувлар ўтказишмоқда. Айшолпан ОРАЗИМБЕТОВА Ўзбекистон «Адолат» СДП Қорақалпоғистон ҳудудий Кенгаши матбуот котиби ...

Батафсил

АЛОҚА

Манзилимиз: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқ тонги кўчаси, 23-уй. Мўлжал: Озарбайжон Республикаси элчихонаси:

Телефон: 71-2730731 71-2884654 (139)

Электрон манзил: adolat.sdp@exat.uz

САЙТ ТЕСТ РЕЖИМИДА ИШЛАМОҚДА:

www.adolat.uz веб-сайти 2018 йилнинг 21 май куни электрон ОАВ сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 1232. Муассис: Ўзбекистон Адолат СДП. Таҳририят манзили: 100043, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқтонгги кўчаси, 23-уй. Электрон манзил: info@adolat.uz

Сайт материалларидан фойдаланилганда Фойдаланиш шартларига амал қилиниши шарт. Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг оммавийахборот воситалари тўғрисидаги ҳамда муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган

#

Мурожаатингиз учун рахмат!