БУХОРО

Манзил: Бухоро шаҳар, М.Икбол кўчаси, 15-уй

Телефон: (65) 221-26-95, 221-26-92

Электрон манзил:  buxoro@adolat.uz

Янгиликлар
News

Жондорликлар тиббий кўрикдан мамнун

Ўзбекистон “Адолат” СДП Жондор туман Кенгаши ҳамда туман кўп тармоқли марказий поликлиникаси билан ҳамкорликда партиянинг “Саломатлик йўлида бирлашайлик” лойиҳаси доирасида “Қароли” ва “Довуд” МФЙ аҳолиси учун тиббий кўрик ташкил этилди. Кўрик давомида 20 дан ортиқ мутахассислар тиббий, шунингдек, махсус текширув аппаратлари орқали аҳолини текширувдан ўтказишди. Ўтказилган тиббий кўрик натижаларига кўра 30 та бирламчи касалликлар аниқланган бўлса, уларга мутахассислар томонидан маслаҳатлар берилиб, соғломлаштириш ишлари бошланди. Шунингдек, партиядошлар, тиббиёт вакиллари маҳалла фуқаролар йиғинларида истиқомат қилувчи ётоқдаги беморлар ҳамда кекса ёшдаги отахон ва онахонлар ҳолидан хабар олишди. Уларнинг саломатлигига эътибор қаратган ҳолда тиббий кўрикдан ўтказишди. “Қароли” МФЙда яшовчи 87 ёшли онахон Ўғилой Исомованинг чап сон суяги бўйинчаси синган бўлиб, тиббий кўрик давомида шифокорлар томонидан унинг қон босими, электрокардиограмма орқали юрак фаолияти текширилган бўлса, “Довуд” МФЙда истиқомат қилувчи автоҳалокат сабаб 4 йил давомида ётоқда ётган Зуфар Файзиевнинг ҳам оёқ сон суяклари тиббий текширувдан ўтказилди. Ўтказилган кўрикда тиббиёт ходимлари ҳамда фуқаронинг яқинлари депуталарга Зуфар Файзиев учун функцияли ётоқ зарур эканлигини айтишди ҳамда депутатлар тегишли ташкилотларга сўров билан мурожаат қилиб, муаммонинг амалий натижасига эътибор қаратилишини таъкидлашди. 1993 йилда туғилган “Довуд” МФЙда истиқомат қилувчи, бахтсиз ҳодиса сабаб қўл-оёқлари ишламай қолган 22 ёшли Дилдора Умарова ҳам тиббий кўрикдан ўтказилди, хулосага кўра унинг аҳволида ижобий ўзгаришлар рўй бераётганлиги тиббиёт ходимлари томонидан алоҳида эътиборга олинди. Фуқаронинг яқинлари томонидан арзон дори-дармон воситалари билан таъминлаш муаммоси кўтарилгач, партия ходимлари ва депутатлар томонидан мутассадди ташкилот раҳбарларига депутатлик сўровлари чиқарилди. Туманда ўтказилган тиббий кўрик фуқароларнинг ўз саломатлиги ҳамда соғлом ҳаёт тарзига бўлган эътиборни кучайтирди. Аҳоли партия ташаббусини қўллаб-қувватлади. Моҳигул АБДУЛЛАЕВА, Ўзбекистон “Адолат” СДП Бухоро вилоят Кенгаши матбуот котиби ...

Батафсил
News

Видеоселектор таклифларимиз учун имконият майдони бўлди

Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясининг Сиёсий дастури ва сайловолди дастури муҳокамасига бағишланган видеоселектор йиғилиши барча соҳа вакилларини бир майдонда бирлаштирди, таклифларимизнинг билдирилиши учун имконият яратди. Тақдим этилган сайловолди дастурда таълим ва тарбия соҳасида узвийликни таъминлаш мақсадида бир қатор аниқ вазифалар қайд этилган. Айниқса, мактабгача таълим муассасасида шароитни яхшилаш, овқатланиш тизимига эътибор қаратиш, психологлар ёрдамида қобилиятларини ривожлантириш масалалари таълимда шароитлар кўламини кенгайтиришга хизмат қилади. Йиғилиш моҳиятидан келиб чиққан ҳолда мен ҳам қуйида ўз таклифларим билан ўртоқлашмоқчиман. Аввало, мактабгача таълим боланинг илк таълим ва тарбиясини шакллантирувчи бўғиндир. Ҳар бир ҳудудда, туман ва шаҳарларда 5-6 ёшли болалар учун ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотини ташкил этиш лозим, деб ўйлайман. Чунки боланинг интеллектуал салоҳиятини ёшлигидан ривожлантириб бориш, қизиқишларидан келиб чиққан ҳолда уларнинг дунёқарашини кенгайтириш муҳим ҳисобланади. Бунда эса айнан ихтисослаштирилган мактабгача таълимнинг ўрни беқиёс. Чет тилларини ўргатиш масалаларига алоҳида эътибор қаратиб бориш ҳам фарзандларимизнинг интилувчанлик даражасини ривожлантиради. Бугун аксарият мактабгача таълим ташкилотларида чет тиллари учун вақт соатлари кам ажратилган. Бу эса боланинг бошқа чет тилларини мукаммал билишида тўсқинлик қилиши мумкин. Ҳар бир мактабгача таълим муассасасида чет тиллари ўқитувчиси учун штат бирлиги ажратилса, боланинг билим олиш салоҳияти ўсади, фикрлаш қобилияти шаклланади. Яна бир муҳим масала – мактабгача таълим муассасасида бепул спорт машғулотларининг ташкил этилиши ҳамда штат бирлигининг ажратиб берилиши билан боғлиқ. Деярли жуда кўп МТМларда спорт машғулотлари учун алоҳида вақт ажратилмаган. Шунингдек, штат бирлиги ҳам йўқ. Ҳар бир боғчада штат бирлиги асосида спортдан сабоқ берилса, болалар бошқа спорт тўгаракларида қатнашмайди. Бу эса уларнинг кун бўйи боғчада унумли машғулотлар билан шуғулланишлари, турли танловларда иштирок этишларига имкон беради.  Шаҳноза ҲАЛИМОВА, партия фаоли, Вобкент туман мактабгача таълим бўлими мудираси    ...

Батафсил
News

МЕНДА ТАКЛИФ БОР: Қонунлар қоғозда қолиб кетмасин

Аҳоли саломатлигини сақлаш, инсонларнинг тиббий саводхонлигини ошириш Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг доимий диққат эътиборидаги масалалардан биридир. Биз тиббиёт ходимлари соҳа ривожи йўлидаги таклифларимиз, муаммолар ечимига оид фикрларимизни партия фаолларига етказишни қулай ва самарали усул, деб баҳолаймиз. Чунки ҳар қандай масала қонуний аксини топгандагина ўз кучига эга бўлади. Яқинда “Фуқароларнинг репродуктив саломатлигини сақлаш тўғрисида” Ўзбекистон Республикасининг Қонуни қабул қилинди. Унда жуда долзарб масалалар кўтарилган. Аммо барча моддаларининг амал қилиши – жўн юмуш эмас, бунда тиббиёт ходимларидан катта масъулият, аҳолидан эса тиббий саводхонлик талаб этилади. Таклифим – мазкур қонуннинг барча моддалари ишлаши устидан партия назорат ўрнатсин, бу борада жамоатчилик фикрини кучайтирсин. Жумладан, қонуннинг 13-моддасида вояга етмаган шахсларнинг репродуктив саломатлиги акс этган. Жинсий тарбия ва уларни оилавий ҳаётга тайёрлаш бўйича тадбирлар ўтказиш белгиланган. Ушбу қонуний асос барча бўғинлардаги партия ташкилотлари олдига янги вазифа юклайди. Дарҳақиқат, ёшларни оилавий ҳаётга тўғри тайёрлаш масаласи “Адолат” СДПнинг устувор мақсадларидан бирига айланмоғи даркор. Ўсмирларнинг тиббий саводхонлиги – жуда долзарб масала. Чунки бу пайт ёшлар ўз-ўзидан тиббий кўрикка келмайди. Бунга фаолиятимиз мобайнида кўп гувоҳ бўлганмиз. Ота-она ва таълим муассасаси томонидан уларнинг бу борадаги билимларини ошириб бориш эса саломатлик гарови бўлиб хизмат қилади. Ҳафиза ТЎХТАЕВА, Халқ депутатлари Бухоро вилоят Кенгаши депутати Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг: t.me/adolat_uz instagram.com/adolat_sdp/ facebook.com/sdpu.adolat/ twitter.com/AdolatSDP ...

Батафсил
News

Амалий натижалар керак

Ўзбекистон “Адолат” СДП Бухоро вилоят Кенгашининг навбатдаги Ижроқўм йиғилиши бўлиб ўтди. Унда партия вилоят, туман ва шаҳар Кенгаши ходимлари, депутатлар ва фаоллар иштирок этишди. Йиғилишни партия вилоят Кенгаши раиси Мақсуд Ҳамидов очиб берар экан, кун тартибидан ўрин олган – 2019 йил декабрь ойида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси,  халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига бўлиб ўтадиган сайловларга тайёргарлик кўриш  бўйича партия вилоят Кенгашининг “Йўл харита”сини тасдиқлаш тўғрисидаги масала ҳақида тўхталиб ўтди. Шунингдек, бўлиб ўтадиган ушбу муҳим сиёсий жараёнда ҳар бир партия ходимининг масъулияти, фаоллигини ошириш зарурлигини таъкидланди. Зафар Мусаев, Қоровулбозор туман Кенгаши раиси: - Бўлиб ўтадиган сайловлар барчамиздан ташаббус ва фаолликни талаб қилади. Доим халқ дарди билан яшаш баробарида амалий натижаларга эътибор қаратишимиз шарт. Шунчаки рақамларни кўпайтириш учун эмас, аниқ мақсад билан натижа учун фаолият олиб боришимиз даркор. Ижроқўм давомида тегишли вазифалар белгилаб олинди ва қарорлар қабул қилинди. Рауф СУВОНОВ, Ўзбекистон “Адолат” СДП Бухоро вилоят Кенгаши раиси ўрибосари Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг: t.me/adolat_uz instagram.com/adolat_sdp/ facebook.com/sdpu.adolat/ twitter.com/AdolatSDP ...

Батафсил
News

Ҳуқуқий маданият қандай шакллантирилади?

Ўзбекистон “Адолат” СДП Шофиркон туман Кенгаши томонидан Шофиркон туман тиббиёт бирлашмасида “Жамиятда юксак ҳуқуқий маданиятни шакллантиришда сиёсий партияларнинг ўрни”  мавзусида давра суҳбати ўтказилди. Унда партия туман Кенгаши вакиллари, депутатлар, фаоллар, тиббиётчилар иштирок этишди. Тадбир давомида Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг мақсад ва вазифалари, сайловолди дастури ҳамда қилинган амалий ишларнинг аниқ натижалари хусусида таъкидланди. Сўзга чиққан Халқ депутатлари вилоят ва туман Кенгаши депутати Карим Бомуродов аҳолининг сиёсий фаоллигини ошириш мақсадида партия томонидан ташкил этиб келинаётган сиёсий ўқувлар, лойиҳалар доирасида олиб борилаётган ўрганишлар, ўрганилган муаммолар асосида эса мутассадди ташкилот раҳбарларига чиқарилган депутатлик сўровлари ҳамда уларнинг ижобий натижалари хусусида тўхталиб ўтди. Бугун ҳар бир сиёсий жараёнларда фаол иштирок этиш, саводхонлигимизни ошириш олдимизда турган муҳим вазифаларимиздан биридир. Албатта, партиянинг туман Кенгаши томонидан ўтказилган давра суҳбатида унинг фуқаролар ҳаётидаги, шу билан бирга жамиятдаги ўрни ва роли тўғрисидаги тушунчаларга эга бўлдик. Айниқса, партия билан ҳамкорликда ўтказиб келаётган акцияларимиз бугун ўзининг ижобий самарасини кўрсатмоқда, тадбир давомида айни шу масалага чуқурроқ ёндашиб боришимиз лозимлиги хусусида ҳам айтиб ўтилди – дейди бирлашма бош шифокорининг ўринбосари Акмал Шобеков. Тадбир давомида соҳа фаолиятини янада ривожлантириш, ходимлар учун яратилган шароитлар, уларнинг масъулиятли вазифалари хусусида тўхталиб ўтилди. Шунингдек, жойларда ўзаро ҳамкорликда тиббий кўрикларни ташкил этиб бориш, фуқароларнинг саломатлигига эътибор қаратиш борасида ўзаро фикр ва мулоҳазалар алмашилди.   Тиббиётчилар томонидан имкониятлар кўламини кенгайтириш, аҳоли учун янада самарали ва сифатли тиббий хизмат кўрсатиш мақсадида таклифлар берилди. Зулфия АШУРОВА, Ўзбекистон “Адолат” СДП Шофиркон туман Кенгаши раиси   ...

Батафсил
News

МЕНДА ТАКЛИФ БОР: Тиббиёт ходимларига хорижий тиллар ўргатилса...

Партия томонидан эълон қилинган “Менда таклиф бор” акцияси барчани бирдамликка чақирди. Энг муҳими, эркин фикр ва таклифларимизни билдиришимизга имкон берди. Тиббиёт ходими ва стоматология поликлиникасининг бош шифокори сифатида жуда кўп кузатганман – тиббиёт ходимларининг билими етарли даражада бўлса-да, тил билиш малакаси жуда паст. Шунинг учун ҳам ҳар бир тиббиёт муассасасида тиббиётнинг нозик қирралари билан бир қаторда ёшларга чет тилларини мукаммал ўрганишлари мақсадида дарс соатларини кўпайтириш лозим, деб ўйлайман. Чунки аксарият адабиётлар чет тилларида ҳамда тиббий атамалар ҳам чет тилларида номланади. Яна бир нозик масала – бўлажак тиббиёт ходимларининг тажрибасини ошириш. Назария билан бир қаторда уларни амалиётга кенгроқ жалб этиш ҳамда ривожланган хорижий мамлакатларда таълим олиши учун грантларни ташкил этиш мақсадга мувофиқ, деб ўйлайман. Чунки тажриба алмашган шифокорнинг билим даражаси кенгаймай қолмайди. Миржон ОСТОНОВ, Бухоро вилоят болалар стоматологи  поликлиникаси бош шифокори, БПТ раиси Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг t.me/adolat_uz instagram.com/adolat_sdp/ facebook.com/sdpu.adolat/ twitter.com/AdolatSDP ...

Батафсил
News

Ёшлар бандлиги қай даражада таъминланмоқда?

Ўзбекистон “Адолат” СДП Когон шаҳар Кенгаши ишчи гуруҳ аъзолари партиянинг “Адолат – қонун устуворлигида” лойиҳаси доирасида шаҳардаги “Хўжабарги” ва “Бунёдкор” маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб, аҳоли билан олиб борган мулоқотлари давомида уларнинг мурожаатларини ўрганишди, муаммоларини таҳлил қилишди, ҳуқуқий маслаҳатлар берилди. Маълумот ўрнида қайд этадиган бўлсак, “Хўжабарги” МФЙ хонадонлари сони 402 та, ушбу хонадонлардаги жами 555 та оилада 2325 нафар аҳоли яшайди. МФЙ худудида 14-30 ёшлилар 563 нафар бўлиб, шундан ишсиз, тайин бир машғулотга эга бўлмаган, уюшмаган ёшлар эса 5 нафарни ташкил этади. Учрашув давомида ишчи гуруҳ аъзолари ҳудуддаги аҳоли, жумладан, ёшларнинг бандлигини таъминлаш масаласига алоҳида эътибор қаратишди. Хусусан, шаҳар Бандликка кўмаклашиш маркази билан ҳамкорликда бўш иш ўринлари тўғрисида маълумотлар берилди. Қувонарлиси, худудда жойлашган  Когон “Генч” МЧЖ ижтимоий ташкилотида бўлган ишчи гуруҳ аъзолари ва ёшлар ташкилотнинг фаолияти билан танишишди. - Партия билан олиб бораётган ҳамкорлик ишларимиз бугун ўзининг бир мунча самарали натижаларини кўрсатди. Муаммоларимиз ҳал этилди, фуқароларнинг бандлиги таъминланди. Албатта, бугунги ўрганишлар давомида ҳам улар асосан, ёшларнинг иш билан таъминланиш масаласига эътибор қаратишиб, Когон “Генч” МЧЖнинг фаолияти билан яқиндан танишиб борилишида кўмаклашишди, - дейди фуқаро Лола Асадова. Мазкур ташкилотда ҳозирги кунда 25 нафар ишчи-ходим фаолият олиб бораётган бўлиб, ташкилот раҳбари Фурқат Бозоров суҳбат жараёнида ушбу корхонанинг маҳсулотлари Афғонистон Республикасига экспорт қилинаётганлиги, бу эса ташкилотнинг иқтисодий жиҳатдан ўсиб бораётганлигига сабаб бўлаётганлигини таъкидлаб ўтди. Шу билан бирга у ёшларни корхона билан таништириб, уларни иш билан таъминлаш масаласига алоҳида эътибор қаратиб боришини айтди. Шунингдек, “Бунёдкор” МФЙда ўрганиш ишларини олиб борган ишчи гуруҳ аъзоларига ички йўлларни таъмирлаш, имтиёзли кредитлар олиш, ҳудудда тиббий хизмат сифатига эътибор қаратиб бориш сингари бир қатор мурожаатлар келиб тушди. Депутатлар, партия ходимлари мурожаатлар асосида тегишли ташкилотларга депутатлик сўровлари билан чиқиб, уларнинг амалий натижалари тўғрисида қайд этишди. Зарнигор ТОШЕВА, Ўзбекистон “Адолат” СДП Когон шаҳар Кенгаши раиси Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг t.me/adolat_uz instagram.com/adolat_sdp/ facebook.com/sdpu.adolat/ twitter.com/AdolatSDP ...

Батафсил
News

500 нафардан ортиқ фуқаро учун тиббий кўрик

Ўзбекистон “Адолат” СДП фаоллари ташаббуси билан бугун жойларда бепул тиббий кўриклар ташкил этилиб, унда мингдан ортиқ аҳоли иштирок этмоқда. Ўзбекистон “Адолат” СДП Бухоро шаҳар Кенгаши, Халқ депутатлари Бухоро вилоят Кенгаши депутати Ҳафиза Тўхтаева ташаббуси ва шаҳар 4-сон оилавий поликлиникаси билан ҳамкорликда партиянинг “Соғлом турмуш тарзи йўлида бирлашайлик” лойиҳаси доирасида шаҳардаги “Ғафур Ғулом” маҳалла фуқаролар йиғини аҳолиси учун бепул тиббий кўрик ташкил этилди. Таъкидлаш жоизки, МФЙда жами 3660 нафар фуқаро истиқомат қилса, шулардан 92 нафарини имконияти чекланганлар ташкил этади. Кўрик давомида ташриф буюрган 500 дан ортиқ аҳоли малакали мутахассислар томонидан тиббий, шунингдек, махсус текширув аппаратлари орқали ички таъна аъзолари ҳам чуқур кўрикдан ўтказилди. — Тиббий кўрик пайти қўйилган ташхислар асосида даволаниш учун маслаҳатлар берилди. Қувонарлиси маҳалламиздаги кекса отахон-у онахонларнинг ҳам хонадонларида бўлиб, уларнинг саломатлигига эътибор қаратилди, – дейди “Ғафур Ғулом” МФЙ раиси Муҳиба Сатторова. Соғлом турмуш тарзига эътибор инсон саломатлигининг гаровидир. Зеро, ташкил этилган тиббий кўрик аҳолининг саломатлигига эътибор қаратиши ҳамда доим соғлом турмуш тарзига риоя этиши учун замин яратди. Моҳигул АБДУЛЛАЕВА, Ўзбекистон “Адолат” СДП Бухоро вилоят Кенгаши матбуот котиби Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг t.me/adolat_uz instagram.com/adolat_sdp/ facebook.com/sdpu.adolat/ twitter.com/AdolatSDP ...

Батафсил

АЛОҚА

Манзилимиз: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқ тонги кўчаси, 23-уй. Мўлжал: Озарбайжон Республикаси элчихонаси:

Телефон: 71-2730731 71-2884654 (139)

Электрон манзил: adolat.sdp@exat.uz

САЙТ ТЕСТ РЕЖИМИДА ИШЛАМОҚДА:

www.adolat.uz веб-сайти 2018 йилнинг 21 май куни электрон ОАВ сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 1232. Муассис: Ўзбекистон Адолат СДП. Таҳририят манзили: 100043, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқтонгги кўчаси, 23-уй. Электрон манзил: info@adolat.uz

Сайт материалларидан фойдаланилганда Фойдаланиш шартларига амал қилиниши шарт. Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг оммавийахборот воситалари тўғрисидаги ҳамда муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган

#

Мурожаатингиз учун рахмат!