БУХОРО

Манзил: Бухоро шаҳар, М.Икбол кўчаси, 15-уй

Телефон: (65) 221-26-95, 221-26-92

Электрон манзил:  buxoro@adolat.uz

Янгиликлар
News

Онлайн: Шамсиддин Равшанов: эзгулик йўлида қилинаётган хайрли ишлар кўпаяверсин

Ўзбекистон “Адолат” СДП томонидан “Бор меҳримиз, сенга болажон” шиори остида ташкил этилган акция ҳаммамизни хайрли ишга чорлади. Мен акцияда истиқомат қилувчи хонадонимиз яқинидаги бекатда қилинган тарғибот материалидан кўриб иштирок этяпман. Ноябрь ойида ташкил этилган акцияда ҳам айнан қилинган тарғибот-ташвиқот асосида келган эди. Бугун ҳам шундай эзгу ва мақсадли ишда фаол иштирок этиш менга насиб этди.   Кўмакка муҳтож фуқароларни қўллаб-қувватлаш, қон топшириш орқали беморлар ҳаётини сақлаб қолиш, меҳр-оқибатли бўлиш энг олий инсонийлик туйғулардандир. Ана шу туйғуларни барчамизда ўзининг тарғибот-ташвиқот ишлари билан шакллантиришга улгурган партиядан миннатдормиз.     ...

Батафсил
News

Фаоллик ташаббусга етаклайди

Ўзбекистон “Адолат” СДП Бухоро вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларида ижроқўм йиғилишлари давом этмоқда. Партиянинг барча туман ва шаҳар Кенгашларида ташкил этилган Ижроқўм йиғилишида кун тартибидан ўрин олган масалалар партиядошлар томонидан таъкидланар экан, албатта, фаолиятдаги баъзи бир мавжуд камчиликлар ҳам тилга олинди. Жумладан, партиянинг Қоровулбозор туман Кенгаши томонидан жорий йил давомида оммавий ахборот воситаларига чиқиш қилинмаган, шу билан бирга тадбирларнинг сифатли ташкил этилишида сусткашликка йўл қўйилган. Ёки Пешкў туман Кенгашининг фаолиятида ҳам етарли даражада камчиликларни учратиш мумкин. Хусусан, депутат билан ишлаш тизими яхши йўлга қўйилмаган, фуқаролар мурожаатларининг амалий натижаларига аҳамият қаратилмаётганлиги ҳам таъкидлаб ўтилди. Бўлиб ўтган йиғилишда ҳар бир туман ва шаҳар Кенгашининг мақсад ва вазифалари ҳамда уларнинг фаолиятлари таҳлил қилинди, кун тартибидан ўрин олган масалалар юзасидан қарорлар қабул қилинди. Моҳигул АБДУЛЛАЕВА, Ўзбекистон “Адолат” СДП Бухоро вилоят Кенгаши матбуот котиби ...

Батафсил
News

Фоторепортаж: акция доирасида Бухорода тарғибот ишлари бошланди

Ўзбекистон “Адолат” СДП Бухоро вилоят, туман ва шаҳар Кенгаши томонидан партия ташаббуси билан ташкил этиладиган “Бор меҳримиз, сенга болажон” шиори остидаги беғараз донорлик акциясини намунали ўтказилиши учун тарғибот ишлари бошланди. Тарғибот-ташвиқот ишлари таълим ва тиббиёт масканларида, жамоат жойларида, маҳалла фуқаролар йиғинларида олиб борилди ҳамда ёшлар орасида тушунтириш ишлари ташкил этилди, йўловчи ташиш транспорт воситалари, бекатларда тарғибот-ташвиқот материаллари илинди. Моҳигул АБДУЛЛАЕВА, Ўзбекистон “Адолат” СДП Бухоро вилоят Кенгаши матбуот котиби Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг: t.me/adolat_uz instagram.com/adolat_sdp/ facebook.com/sdpu.adolat/ twitter.com/AdolatSDP ...

Батафсил
News

Депутат халқ орасида: депутат “Мутаваккил Бурҳонов” маҳалласидаги бунёдкорлик ишлари билан танишди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Қодир Жўраев Бухоро шаҳридаги “Мутаваккил Бурҳонов” маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб, бевосита маҳаллада бўлаётган ободонлаштириш ишлари билан танишди. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси куйини яратган таниқли бастакор, Ўзбеистон халқ артисти, “Буюк хизматлари учун” ордени, Ўзбекистон ва Қорақолпоғистон Давлат мукофоти соҳиби Мутаваккил Бурҳонов хонадонида бўлиб, у ердаги амалий ишлар билан танишар экан, албатта, қилиниши керак бўлган режалар билан ҳам ўртоқлашди. Бастакор ҳаётига назар соладиган бўлсак, Мутаваккил Бурҳонов 1916 йилда Бухорода туғилган. Машҳур ижодкор мусиқадан илк сабоқни Самарқанд мусиқа ва хореография институтида, сўнг Москвада олган. 1941-1942 йилларда соғлиги ёмонлашгани сабабли Тошкентга қайтади. 1947 йилда ўз ишини давом эттириб, 1949 йилда Москва консерваториясини битиради. Ижодий фаолияти ўзининг серқирралиги ҳамда ранго ранглиги билан эътиборга моликдир. Албатта, бастакор ижодини 30 йиллардан бошлаган бўлса, то умрининг охиригача юзлаб романлар, шеърий драммаларга куй басталаган. 1947 йилда Темур Фаттоҳ шеъри асосида Ўзбекистон Давлат мадҳияси мусиқасини яратди. Шунингдек, болалар учун машҳур бўлган “Самолёт”, “Ашула байрами”, “Капалак”, “Ватан қўшиғи” сингари мусиқалар муаллифи ҳамдир. Ноёб истеъдод соҳиби, Ўзбекистон Давлат мадҳияси мусиқаси муаллифи Мутаваккил Бурҳонов 2002 йил оламдан кўз юмди. У доимо минг-минглаб санъат ихлосмандлари қалбида мангу яшайди. Қодир Жўраев бевосита маҳалла фаоллари билан бўлиб ўтган мулоқотида шубҳасиз, буюк бастакоримизнинг ана шундай ибратли ҳаёт ва ижод йўлларини ёдга олиб ўтди. Қолаверса, уй-музейидаги бўлиб ўтаётган янгиланишлар ўзгача завқ бағишлади. Музейдаги бастакорнинг фаолияти ҳамда ижодига оид асарлари, мусиқий чолғу асбоблари таассуротни янада бойитди.   Депутат суҳбат чоғида амалий ишларнинг янада самарали ташкил этилиши учун ўзининг таклифларини билдирди. Фикр ва мулоҳазалари билан ўртоқлашди.   Моҳигул АБДУЛЛАЕВА, Ўзбекистон “Адолат” СДП Бухоро вилоят Кенгаши матбуот котиби Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг: t.me/adolat_uz instagram.com/adolat_sdp/ facebook.com/sdpu.adolat/ twitter.com/AdolatSDP ...

Батафсил
News

Талаб ва эътибор — энг муҳим мезон

Ўзбекистон “Адолат” СДП Бухоро вилоят Кенгашида кенгайтирилган Кенгаш йиғилиши бўлиб ўтди. Унда партия вилоят, туман, шаҳар Кенгаши ходимлари, депутатлар, бошланғич партия ташкилоти раислари ва фаол аъзолар иштирок этишди. Кенгайтирилган йиғилишни партия вилоят Кенгаши раиси Мақсуд Ҳамидов очиб берар экан, ҳар бир партия туман ва шаҳар Кенгаши раислари ҳамда вилоят Кенгашидан бириктирилган ходимларнинг ҳисоботлари эшитилди. Шунингдек, берилган вазифалар ва аниқ топшириқларнинг бажарилганлиги бўйича йиғилган ходимларнинг фикрлари тингланди. Барча шаҳар ва туман Кенгаши раислари сўзга чиқар экан, фаолиятида мавжуд камчиликларнинг борлиги ҳамда уларни бартараф этиб бориш чоралари ҳақида гапириб ўтди. Вилоят Кенгаши раиси Мақсуд Ҳамидов туман ва шаҳарларда партия фаолиятини тарғиб этувчи банерлар масаласига ҳам алоҳида тўхталиб ўтди. Бу борада вазифани вақтида бажарган ходимлар фаолияти намуна қилиб кўрсатилди. Камчиликлари мавжуд туманлар эса танқид қилиниб, тегишли тартибда вазифалар топширилди. Ҳар бир депутат ва бошланғич партия ташкилоти фаоллари кўрилган масалалар юзасидан ўз таклиф ва тавсияларини билдиришди. Қарорлар қабул қилинди. Моҳигул АБДУЛЛАЕВА, Ўзбекистон “Адолат” СДП Бухоро вилоят Кенгаши матбуот котиби Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг: t.me/adolat_uz instagram.com/adolat_sdp/ facebook.com/sdpu.adolat/ twitter.com/AdolatSDP ...

Батафсил
News

Бухорода ўрганишлар натижа берди

Партиянинг “Адолат – қонун устуворлигида” лойиҳаси доирасида олиб борилаётган ўрганишлар ўзининг аниқ ечимини топар экан, албатта, фуқароларнинг партия ходими ва депутатларига нисбатан ишончи ортади. Когон туманидаги “Беклар” маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи аҳоли билан олиб борган мулоқотимиз давомида ҳудуддаги “Қуйи-хоми” қишлоқ врачлик пунктининг фаолият олиб бормаётганлигининг гувоҳи бўлдик. Айни ушбу долзарб муаммонинг амалий натижасини ҳал этиш мақсадида бевосита Когон туман Тиббиёт бирлашмаси билан боғланиб, чиқарилган депутатлик сўрови асосида муаммонинг амалий натижасига эришдик. Маълумот ўрнида қайд этадиган бўлсак, ушбу ҚВП Ўзбекистон Республикаси президентининг 2017 йил 29 мартдаги “Ўзбекистон Республикасида бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари фаолиятини ташкил этишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида фаолияти мақбуллаштирилиб, шифокор учун хизмат уйи сифатида фаолияти сақланиб қолган эди. Аммо шифокор томонидан сифатли тиббий хизмат кўрсатилмай, бу эса аҳолининг эътирозига сабаб бўлаётганди. Ўрганишлар асосида ҚВПга битта умуммий амалиёт шифокори ва 2 та патронаж ҳамшираси бириктириб қўйилди. “Мустақиллик” МФЙ “Кўрак” қишлоғида истиқомат қилувчи, 2000 йилда туғилган фуқаро Ғолиб Бобоёров кам таъминланган оила фарзанди эканлиги ҳамда юрак пароги билан касалланганлиги сабабли даволаниш учун оилавий шароити етишмаслигини инобатга олган ҳолда бепул даволаниш мақсадида ордер олиб беришда амалий ёрдам кўрсатилиши тўғрисида ўз мурожаатини билдиргач, бевосита унинг оилавий шаротини ўрганган ҳолда туман Тиббиёт бирлашмасига депутатлик сўрови чиқарилди. Мутахассислар кўмагида фуқарога Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 30 октябрда имзоланган “Ўзбекистон Республикаси президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги фармонига мувофиқ барча республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказлари томонидан Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари ҳисобига тиббий ёрдам кўрсатиладиган имтиёзли тоифадаги шахслар тўғрисида тушунтирилди ва ордер олиш учун навбатга қўйилди. Ўрганишлар ўзининг амалий натижасини кўрсатиши учун албатта, депутат томонидан масъулият ва эътибор талаб этилади. Масъулиятни ҳис этган ҳар бир депутат ва партия ходими шубҳасиз, аниқ мақсад сари интилиб, натижага эришади. Бу эса фуқаролар орасида келиб чиқадиган муаммолдарнинг олдини олинишида хизмат қилади. Ҳафиза ТЎХТАЕВА, Халқ депутатлари Бухоро вилоят Кенгаши депутати Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг: t.me/adolat_uz instagram.com/adolat_sdp/ facebook.com/sdpu.adolat/ twitter.com/AdolatSDP ...

Батафсил
News

Меҳр улашамиз, сенга болажон!

1 июнь – ушбу кун дунё болалари учун қувонарли лаҳзаларни бахш этувчи ажойиб дамдир. Барчага бирдек шодлик берувчи кунда уларга қувонч улашиз мақсадида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Қодир Жўраев ва Халқ депутатлари Бухоро шаҳар Кенгаши депутати Ориф Эгамовлар Бухоро шаҳридаги 18-ихтисослаштирилган мактабгача таълим муассасасида бўлиб, болажонларнинг шодлигига шодлик, қувончига қувонч бахш этишди. Ушбу мактабгача таълим муассасида 13 нафар тарбиячи қўлида тарбияланаётган 50 нафар болажонларга депутат ташаббуси ҳамда вилоят Маданият бошқармаси томонидан ташкил этилган байрам дастури барчага бирдек манзур бўлди. — Менинг неварам уч йилдан буён устозлар қўлида тарбияланиб келмоқда, албатта, улардан миннатдорман. Бугунги байрам тадбири нафақат болажонларимнинг, балки мен сингари ота-оналарнинг ҳам кўнглига ҳузур бағишлади. МТМ раҳбари Мадина Маҳмудовадан ҳамда ташриф буюрган депутатлардан миннатдормиз, – дейди Шукуржон Комиловнинг бобоси Комил Ярашев. Сўзга чиққан депутат энг яхши тилакларини билдирар экан, уларнинг устозлари ҳамда ота-оналарига куч-қудрат ва ғайрат тилади. Моҳигул АБДУЛЛАЕВА, Ўзбекистон “Адолат” СДП Бухоро вилоят Кенгаши матбуот котиби Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг: t.me/adolat_uz instagram.com/adolat_sdp/ facebook.com/sdpu.adolat/ twitter.com/AdolatSDP ...

Батафсил
News

Сифатли тиббий хизмат – халқ фаровонлиги йўлида

Аҳоли фаровонлигини таъминлашда ҳамда турли касалликларнинг олдини олинишида сифатли тиббий хизматнинг ўрни беқиёс албатта. Бугунги кунда фуқаролар саломатлигини мустаҳкамлаш ҳамда тиббиёт ходимининг малакасини ошириш, тиббиёт муассасаларида билимли кадрларни етиштириб чиқариш мақсадида қатор ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатлар қабул қилинмоқда. Ҳар бир ҳужжатда тиббиётда мавжуд камчиликларнинг олдини олиш, фуқаролар учун сифатли тиббий хизмат кўрсатишга аҳамият қаратилган. Шу мақсад йўлида, яъни сифатли тиббий хизмат кўрсатишнинг самарадорлигини ошириш борасида жойларга чиққан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ва Соғлиқни сақлаш вазирлигидан бириктирилган масъул шахслар Бухоро вилоятидаги Бухоро шаҳри ва Ромитан туманида бўлиб, аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат сифатини таъминлаш ва самардорлигини оширишни намунали ташкил этишга аҳамият беришмоқда. Асосий эътибор аҳолига кўрсатилаётган ҳудуддаги тиббиёт муассасалари бинолари ва моддий-техника базаси ҳолатига, дори-дармон, тиббий техника ва асбоб-ускуналар билан таъминланганлик даражасига, кадрлар таъминоти ва салоҳиятига қаратилди. Бугунги кунда Бухоро шаҳрининг 303030 нафар аҳолисига 332 ўринли стационар, шундан, 212 ўринли марказий шифохона, шу жумладан, 19 ўринли шошилинч тез тиббий ёрдам бўлими, 27 ўринли хирургия, 37 ўринли терапия бўлими, неврология 35 ўринли, лор 18 ўринли, травматология 35 ўринли, гинекология 5 ўринли, 25 ўринли болалар, 11 ўринли кундузги шифохона ва 120 ўринли туғруқ комплекси, 1 та кўп тармоқли марказий поликлиника, 10 та оилавий поликлиника тиббий хизмат кўрсатиб келмоқда. Ромитан туманида эса 2 та касалхона бўлиб, умумий аҳоли сони 138637 нафарни ташкил этади, 263 ўринли марказий шифохона, 29 ўринли Газли шаҳар касалхонаси, шу жумладан, 30 ўринли шошилинч тез тиббий ёрдам бўлими, 15 ўринли режали хирургия, 70 ўринли туғруқ комплекси, 28 ўринли болалар бўлими, 15 ўринли ихтисослашган лор бўлими, 20 ўринли ихтисослашган кардиология бўлими, 10 ўринли терапия бўлими, 20 ўринли ихтисослашган неврология бўлими, 45 ўринли юқумли касалликлар бўлими, 10 та хўжалик ҳисобидаги реабилитация бўлими, 1 та кўп тармоқли марказий поликлиника, 6 та кишлок оилавий поликлиника ва 9 та қишлоқ врачлик пунктлари фуқароларга сифатли намунали тиббий хизмат кўрсатишда етакчилик қилмоқда. Ишчи гуруҳ тмонидан Бухоро шаҳар ва Ромитан туман аҳолисига тиббий хизмат кўрсатиб келаётган тиббиёт муассасалари биноларининг ҳолати ҳам кўрилди ва таҳлил қилинди. Албатта, таҳлиллар натижаси баъзи бир мавжуд камчиликларни ҳам кўрсатмоқда. Қолаверса, тиббий асбоб-ускуналар билан таъминланганлик даражаси ҳам кўрилди. Бугунги кунни шубҳасиз, ахборот-технологияларисиз тасаввур қилиш жуда қийин. Ҳар бир соҳада бўлаётган ривожланиш тиббиётда ҳам ўз аксини кўрсатди. Ўрганишлар давомида тиббиёт муассасаларида ахборот-коммуникация технологияларини жорий қилиш ишларига алоҳида аҳамият қаратилди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2017 йил 17 августдаги “Ягона электрон рўйхатга олиш ва Интернет тармоғи орқали шифокор қабулига ёзилишга асосланган “Электрон поликлиника” автоматлаштирилган ахборот тизимини ишга тушириш тўғрисида”ги буйруғи қабул қилинган. Мазкур буйруққа асосан 2017 йил 1 ноябрга қадар республика бўйича барча бирламчи тиббиёт муассасаларида “Электрон поликлиника” автоматлаштирилган ахборот тизимини жорий қилиш ва ундан самарали фойдаланиш белгиланган. Бироқ бугунги кунда ушбу ахборот тизими интернет тармоғининг паст тезликда ишлаётганлиги сабабли Бухоро шаҳрида сифатли таъминланмаган ва Ромитан туманида эса ишга туширилмаган. Бу эса аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатишда тўсиқ бўлиб келмоқда. Мавжуд муаммолар аниқлангач, ишчи гуруҳ томонидан уларнинг амалий ечимларига ҳам аҳамият қаратилди. Хусусан, Бухоро шаҳридаги марказий шифохонанинг бўлимлари фаолиятини самарали ташкил этиш бўйича шифохонада даволанаётган беморларга парҳез таомлар тайёрлаш учун ошхонада зарур шароитлар яратилмаганлиги сабабли ошхонани аутсорсинг асосида хусусий тадбиркорга бериш таклифи ишлаб чиқилди. Ромитан туманида эса 2 та тиббиёт муассасасига 2,35 км узунликдаги оптик толали алоқа кабели ётқизилди. Муҳим ишлардан яна бири, тиббиёт муассасалари Интернетга уланган тариф режаси 2 Мбит/сек тезликдан 8 Мбит/сек тезликдаги тарифга ўтказилиб, Интернетнинг сифати ва тезлиги 4 баробарга оширилди. Натижада “Электрон поликлиника” автоматлаштирилган ахборот тизимига маълумотларни тезкорлик билан киритиш самарадорлиги ортди. Шу билан бирга муассасаларга 5 та махсус модем ўрнатилди. Бундан ташкари соҳа мутахассислари таклиф этилиб, барча бирламчи тиббиёт муассасаларининг корпоратив тармоқ фойдаланувчилари билан ўқув машғулотлари ўтказилди. “Электрон поликлиника” автоматлаштирилган ахборот тизимига Ромитан тумани аҳолисини киритиш ишлари бошланди. Бу эса аҳоли ва тиббиёт ходимларига қатор қулайликларни яратиб бермоқда. Ишчи гуруҳ томонидан даволаш-профилактика ишларининг ҳолати, акушер-гинекологик, педиатрия, онкология, кардиология сингари бошқа бир қатор тиббиёт йўналишлари ўрганилиб, таҳлил қилинар экан, таҳлиллар натижаси асосида аниқланган камчиликларни бартараф этиш мақсадида таклифлар ҳам билдириб ўтилди. Тиббиёт тизимида мавжуд камчиликлар бартараф этилса, аҳоли фаровонлиги таъминланади, соғлом оналардан соғлом болалар туғилади. Бу эса юрт равнақини таъминловчи муҳим омиллардан бири ҳисобланади. Ҳафиза ТЎХТАЕВА, Халқ депутатлари Бухоро вилоят Кенгаши депутати Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг: t.me/adolat_uz instagram.com/adolat_sdp/ facebook.com/sdpu.adolat/ twitter.com/AdolatSDP ...

Батафсил

АЛОҚА

Манзилимиз: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқ тонги кўчаси, 23-уй. Мўлжал: Озарбайжон Республикаси элчихонаси:

Телефон: 71-2730731 71-2884654 (139)

Электрон манзил: adolat.sdp@exat.uz

САЙТ ТЕСТ РЕЖИМИДА ИШЛАМОҚДА:

www.adolat.uz веб-сайти 2018 йилнинг 21 май куни электрон ОАВ сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 1232. Муассис: Ўзбекистон Адолат СДП. Таҳририят манзили: 100043, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқтонгги кўчаси, 23-уй. Электрон манзил: info@adolat.uz

Сайт материалларидан фойдаланилганда Фойдаланиш шартларига амал қилиниши шарт. Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг оммавийахборот воситалари тўғрисидаги ҳамда муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган

#

Мурожаатингиз учун рахмат!