БУХОРО

Манзил: Бухоро шаҳар, М.Икбол кўчаси, 15-уй

Телефон: (65) 221-26-95, 221-26-92

Электрон манзил:  buxoro@adolat.uz

Янгиликлар
News

Қонун лойиҳаси тиббиётчилар муҳокамасида

Ўзбекистон “Адолат” СДП Бухоро вилоят Кенгаши томонидан Бухоро Тиббиёт институтида тиббиёт ходимлари ва партия фаоллари иштирокида “Гўдаклар ва кичик ёшдаги болаларнинг овқатланиши тўғрисида”ги қонун лойиҳаси муҳокамасига бағишланган тадбир ташкил этилди. Унда дастлаб сўз олган таълим муассасаси раҳбари Амрилло Иноятов бугунги кунда таълим соҳасида ёшлар учун яратилган шароитлар ҳамда ҳар бир бўлажак тиббиёт ходими ана шу имкониятлардан унумли фойдаланиши лозимлиги борасида тўхталиб ўтди. Тадбирда иштирок этаётган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Қодир Жўраев эса тиббиётда сўнгги йилларда бўлиб ўтаётган янгиланишлар, қурилаётган янги тиббиёт муассасалари хусусида тўхталди. Келтирилган маълумотларга кўра республикада тиббиётнинг бирламчи тизимини мақбуллаштириш ишлари натижасида 793 та қишлоқ оилавий поликлиникалари ташкил қилиниб, уларда аёллар маслаҳатхоналари, қизлар саломатлиги хоналари, тез ёрдам шаҳобчалари ва ижтимоий дорихоналар ташкил этилди. Шунингдек, 165 та ҚОП, ҚВП, ОПда реконструкция ишлари олиб борилди. Депутат ўз нутқида аҳоли саломатлиги борасида олиб борилаётган амалий ишлар ҳақида тўхталиб ўтар экан, бугунги кунда қабул қилинаётган қатор қарор ва фармонлар мазмуни тўғрисида ҳам гапириб ўтди. Шунингдек, қабул қилиниши кутилаётган “Гўдаклар ва кичик ёшдаги болаларнинг овқатланиши тўғрисида”ги қонун лойиҳаси моҳияти тиббиётчилар билан муҳокама этилди, албатта, қатор таклиф ва тавсиялар берилди. Гўдаклар ва кичик ёшдаги болаларнинг овқатланиши, шу жумладан кўкракдан эмизишни ҳимоя қилиш ва тарғиб этиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солиш ҳамда Ўзбекистон Республикасида болалар овқати маҳсулотларига қўйиладиган талабларни белгилаш ушбу қонунинг мақсади ҳисобланади.  Мазкур Қонун лойиҳаси “Кўкрак сути ўрнини босувчилар маркетинги Халқаро кодекси”нинг гўдаклар ва кичик ёшдаги болаларнинг овқатланиши соҳасидаги асосий йўналишлари, кўкракдан эмизишни ҳимоя қилиш ва тарғиб этиш, болалар овқати маҳсулотларига қўйиладиган талабларга риоя қилиш ва бошқа назарда тутилган қоидаларга асосланганлиги борасида тўхталиб ўтилди, қонундаги асосий тушунчалар, йўналишлар, талаблар ҳақида ҳам батафсил маълумотлар берилди. Қабул қилинаётган ҳар бир меъёрий ҳужжат нафақат аҳоли учун, балки масъуллар учун ҳам аниқ вазифаларни белгилаб беради. Шу билан бирга тартиб-интизом қоидаларини ўрнатади. Бугунги қонун лойиҳасининг муҳокамаси ҳам тиббиёт ходимлари, бўлажак оналар ва эмизикли оналарнинг масъулиятини оширади. Эътиборни кучайтирди, - дейди тиббиёт институти доценти Марҳабо Пардаева. Муҳокама жараёнида таклифлар, фикр ва мулоҳазалар билдирилди. Хусусан, болани эмизишда эмизувчи донордан фойдаланиш тартиби, она сутини бактериологик текширишни қонунан ман этиш зарурлиги, она сутини доимо стериллиги ва унинг афзалликларини тушунтириш ишларини кенг оммага патронаж ҳамширалари орқали тарғибот қилиш зарурлиги, аёлларда кўкрак саратони профилактикаси тарзида кўкрак сути билан боқишни фаол тарғибот қилишни онкологик диспансерларда ҳам  жорий этиш лозимлиги билан боғлиқ таклифлар таъкидланди. Айтиб ўтилган фикр ва мулоҳазалар депутат томонидан қайд этилди. Тадбир сўнгида партиямизнинг энг фаол аъзолари, тиббиёт институтининг бир қатор азиз устозлари партиянинг ташаккурномалари билан тақдирланишди. Ўзбекистон “Адолат” СДП Бухоро вилоят Кенгаши матбуот хизмати ...

Батафсил
News

Депутат халқ орасида: аҳоли билан мулоқотлар муаммоларнинг амалий ечими учун хизмат қилмоқда

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Қодир Жўраев Бухоро шаҳри ва Вобкент туманида аҳоли билан учрашиб, мулоқот давомида фуқароларнинг мурожаатларини ўрганди. Қодир Жўраев Вобкент туманидаги ўзи таълим олган 14-умумтаълим мактаби бўлиб, таълим сифати ҳамда ёшлар учун яратилган шароитлар билан танишди. Мактаб кутубхонаси ҳамда ўқувчилар учун китоб совға қилди. Мактаб жамоаси билан бўлиб ўтган суҳбатда муаллимлар мактаб дарсликларида етишмовчиликлар борлигини қайд этиб, уларни замон талабларига мос равишда кўпроқ ва сифатлироқ нашр этиш таклифини билдиришди.    Вобкент туманидаги “Ширин” МФЙ “Ширин” шаҳарчасида яшовчи аҳоли ички йўллар ҳолатини яхшилаш, ҳудудда мактабгача таълим муассасаси барпо этиш, умумтаълим мактаби биносини таъмирлаш, дарсликлар етишмовчилигига барҳам бериш масалаларига эътибор қаратди.  Фуқаро Ойгул Рамазонова Ширин шаҳарчасида 6 мингдан зиёд аҳоли истиқомат қилишига қарамай бу ерда мактабгача таълим муассасаси мавжуд эмаслигини баён қилди, депутат мутасадди раҳбарлар билан ушбу масалада аниқ чора кўришини таъкидлади. Бухоро шаҳридаги “Хўжа Мушкин” маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи аҳоли билан бўлиб ўтган мулоқотларда ҳам муаммоларнинг амалий ечимига аҳамият қаратилди. Жумладан, “Алпомиш” кўчасидаги хонадонда яшовчи фуқаролар ички йўллар таъмирталаб аҳволга келиб қолганлиги ҳамда болалар майдончаси барпо этиш зарурлигини билдирди. Улар ҳудуддаги сув қувурларининг носозлиги бир қатор муаммоларни келтириб чиқараётганидан шикоят қилди. Депутат ушбу муаммоларни “Хўжа Мушкин” МФЙ раиси Аслон Муҳаммадиев билан бирга жойига бориб ўрганди ҳамда босқичма–босқич ҳал этилишини маълум қилди.   Моҳигул АБДУЛЛАЕВА, Ўзбекистон “Адолат” СДП Бухоро вилоят Кенгаши матбуот котиби Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг: t.me/adolat_uz instagram.com/adolat_sdp/ facebook.com/sdpu.adolat/ twitter.com/AdolatSDP   ...

Батафсил
News

Масъулият энг муҳим мезон

Муаммолар депутатлар ва масъул ташкилот ходимлари томонидан ўрганилса фуқаролар мурожаатлари вақтида ҳал этилади. Бунда эса албатта, масъулият энг муҳим мезон ҳисобланади. Халқ депутатлари Когон шаҳар Кенгаши депутатлик гуруҳи аъзолари ана шу масъулиятни ҳис этган ҳолда аҳоли манфаатлари йўлида астойдил хизмат қилиб келаётган депуталардан саналади. Депутатлик гуруҳи аъзоларига Когон шаҳар “Арабхона” кўчаси 29-уйда истиқомат қилувчи 1997 йилда туғилган фуқаро Дилноза Айдарованинг онаси фарзанди жигар циррози, вирусли этиологияси билан касалланганлиги ва даволаниш учун моддий кўмакка муҳтож эканлиги билан мурожаат қилди. Мурожаат депутат Жобир Ҳакимов томонидан ўрганилди ҳамда шаҳар Тиббиёт бирлашмасига берилган депутатлик сўрови асосида вилоят касалхонасига даволаниш мақсадида 600 минг сўм, республика касалхонасида даволданиш учун эса 3 млн 400 минг сўм Касаба уюшмаси федерацияси томонидан моддий ёрдам ташкил қилинди. “Беруний” МФЙ ҳудудидаги “Истироҳат”, “Ғиждувон” кўчасида истиқомат қилувчи фуқаролар тунги ёритиш чироқларининг мавжуд эмаслиги борасида айтиб ўтгач, депутатлик гуруҳи аъзолари муаммоларни жойида ўрганишди. Ўрганишлар асосида шаҳар “Ободонлаштириш” бошқармасига Жобир Ҳакимов томонидан чиқарилган сўров кўриб чиқилди, мутасаддилар томонидан ўрганилди ҳамда 2019 йилги манзилли Давлат дастурига киритилганлиги маълум қилинди. Шунингдек, “Мустақиллик” МФЙ “Бирдамлик” кўчасида истиқомат қилувчи аҳоли томонидан ҳам тунги ёритиш чироқларини таъмирлаш борасида мурожаат келиб тушди. Мурожаат депутатлик гуруҳи аъзолари томонидан вақтида ҳал этилди. Энди кўчаларда чироқ бор. Аҳоли эса миннатдор. — Депутатлар ҳар бир муаммоларимизнинг ижобий ечимини вақтида ҳал этиб беришга ҳаракат қилишади. Айниқса, тунги ёритиш чироқларининг йўқлиги биз учун бошқа қатор муаммоларни ҳам келтириб чиқараётган эди. Депутатлар муаммоларимизни ўргангач, мана, кўчаларимизда энди ёритиш чироқлари бор, - дейди “Мустақиллик” МФЙ мутахассиси Манзура Аҳмедова. Аҳолининг мушкулини осон қилишда, вақтидан унумли фойдаланишида ички йўлларнинг равонлиги катта аҳамият эгадир. Депутатлик гуруҳи аъзолари ўрганишлар давомида ички йўлларнинг таъмирталаб аҳволга келиб қолганлигининг гувоҳи бўлишди. Жумладан, “Истиқлол” МФЙ ҳудудида жойлашган “Ипак йўли” ва “Хива” кўчаларининг ички йўллари носоз аҳволга келиб қолган бўлиб, гуруҳ аъзолари Шаҳар Ободонлаштириш бошқармасига депутатлик сўрови билан мурожаат қилишди. Ташкилот раҳбари ушбу ҳудудлар 2019 йил “Обод маҳалла” Дастурига киритилганлиги ва йил давомида асфальтлаштирилишини маълум қилишди. Депутатлик гуруҳи аъзоси Муҳиддин Самиев шаҳардаги “Арабхон” МФЙ “Бухоро-шоҳ” кўчасида истиқомат қилувчи аҳоли билан қилган мулоқоти давомида фуқаролар кўп қаватли уйлар ёнида чиқиндилар ташланиши натижасида ноқулай чиқиндихона ҳосил бўлганлиги борасида ўз мурожаатларини билдиришди. Депутат мурожаат асосида “Бухоро вилояти экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Когон шаҳар инспекцияси”га сўров билан чиққач, атроф-муҳит чиқиндилардан тозаланди, фуқаролар орасида юзага келаётган муаммолар ҳал этилди. Депутат халқнинг ишонган таянчи. Шунинг учун ҳам ҳар бир фуқаро ўз муаммоларини у билан бемалол бўлиша олади. Бу бўлишишни шунчаки эмас, аксинча, мавжуд муаммоларни амалий жиҳатдан ҳал этиш ва уларга кўмаклашиш учун ҳамдир. Нодир МЎМИНОВА, Халқ депутатлари Когон шаҳар Кенгаши депутати Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг: t.me/adolat_uz instagram.com/adolat_sdp/ facebook.com/sdpu.adolat/ twitter.com/AdolatSDP ...

Батафсил
News

“Китоб челленж”: Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Қодир Жўраев ўзи ўқиган мактаб ўқувчиларига китоб совға қилди

Бугунги кунда китобхонлик тизимига жуда катта эътибор қаратилмоқда. Ёшларнинг билим олиш даражаси, уларга сифатли таълим бериш тизими, чет тилларини мукаммал ўрганишлари мақсадида қатор шароитлар яратилмоқда. Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан 3 апрель куни ёшлар таълим-тарбияси учун қўшимча шароитлар яратиш, хотин-қизлар бандлигини оширишга қаратилган комплекс чора-тадбирларни ўз ичига олган бешта ташаббусни амалиётга жорий этиш масалалари бўйича ўтказилган йиғилишда беш ташаббусдан тўртинчиси сифатида Ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш чора-тадбирлар дастури сифатида қайд этилди. Дарҳақиқат, бу лойиҳа ҳар биримизга китобхонликка нисбатан эътиборни янада кучайтириш, ёшларни тарғибот-ташвиқот ишларига жалб этган ҳолда, улар орасида китобхонлик билан боғлиқ турли кўрик танловларни ташкил этишда хизмат қилади. Бугун Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Қодир Жўраев ҳам ёшларни китобхонликка кенг жалб этиш ҳамда уларни билимли, малакали кадр бўлиб улғайиши мақсадида ўзи ўқиган Вобкент туманидаги 14-сонли умумтаълим мактаби ўқувчиларига китоб совға қилди. Депутат ёшлар билан мулоқот қилар экан, бугунги кунда улар учун яратилаётган шароитлар ҳамда имкониятлар борасида алоҳида тўхталиб ўтди. Моҳигул АБДУЛЛАЕВА, Ўзбекистон “Адолат” СДП Бухоро вилоят Кенгаши матбуот котиби Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг: t.me/adolat_uz instagram.com/adolat_sdp/ facebook.com/sdpu.adolat/ twitter.com/AdolatSDP   ...

Батафсил
News

Ишчи гуруҳ томонидан ҳал этилаётган муаммолар аҳоли манфаатлари учун хизмат қилмоқда

Фуқаролар томонидан қилинган ҳар қандай мурожаат депутат ва партия фаоллари кўмаги билан ўзининг ижобий ечимини топса, аҳолининг ишончи ортади, муаммолар эса ўз вақтида ҳал этилади. Энг муҳими, депутатларнинг фаолияти шаклланиб, масъулиятни ҳис эта олади. Ўзбекистон “Адолат” СДП Когон туман Кенгаши ходимлари ва депутатларидан иборат ишчи гуруҳ партиянинг “Адолат – қонун устуворлигида” лойиҳаси доирасида жойларда бўлиб, аҳоли манфаатларини ҳимоя қилишмоқда. Мурожаатларни ўрганган ҳолда уларнинг амалий ечимини ҳал этишмоқда. Хусусан, “Когон” МФЙ “Уйрот” ва “Навбаҳор” ҳудудларида истиқомат қилувчи аҳоли электр энергияси билан боғлиқ муаммолари тўғрисида мурожаат қилишган эди. Ишчи гуруҳ томонидан мурожаат ўрганилиб, депутат Шаҳоб Файзиев томонидан Когон туман электр таъминоти корхонасига сўров юборилди. Сўров натижалари ижобий ечимини топди. Яъни “Уйрот” ва “Навбаҳор” қишлоқларида аҳоли сони кўпайиб кетиши натижасида, электр энергияга бўлган эҳтиёж ошгани сабабли, аҳолининг электр энергия таъминотини яхшилаш мақсадида қишлоқни электр энергия билан таъминловчи 63кВали трансформатор 100кВали трансформаторга алмаштирилди. Қишлоқларда электор энергия таъминотидаги кучланиш нормал ҳолатга келтирилди. “Соғун” МФЙ ҳудудидаги “Сурхиён” ва “Асалхўжа” қишлоғида яшовчи фуқаролар газ таъминотада бир қатор муаммолар борлиги юзасидан ўз мурожаатларини билдиришди. Албатта, ишчи гуруҳ кўмагида мурожаатлар ўрганилиб, Когон туман 3-сонли газ таъминоти ҳудудий участкасига қилинган сўровлар асосида фуқароларнинг мурожаатлари ҳал этилди, муаммолар ўзининг амалий натижаларини кўрсатди. Аҳоли суюлтирилган газ билан таъминланди. Фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш, уларнинг муаммоларини шунчаки ўрганиш эмас, балки астойдил ҳис этиб яшаш ҳар бир партия ходими ҳамда депутатнинг олдида турган асосий вазифадир. Зеро, муаммолар ўз ечимини топса, халқнинг фаровонлиги, турмуш тарзи яхшиланади. Ҳафиза ТЎХТАЕВА, Халқ депутатлари Бухоро вилоят Кенгаши депутати Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг: t.me/adolat_uz instagram.com/adolat_sdp/ facebook.com/sdpu.adolat/ twitter.com/AdolatSDP ...

Батафсил
News

Фуқароларнинг сиёсий билимини ошириш бугунги кун учун энг муҳим вазифа

Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг “Сиёсий-ҳуқуқий билимларни мустаҳкамлаш – демократик жамият пойдевори” лойиҳаси доирасида партиянинг Жондор туман Кенгаши томонидан тумандаги “Кулиён” МФЙда сиёсий ўқув ташкил этилди. Маҳалла фаоллари, партиядошлар, депутатлар томонидан ўтказилган ўқувда мамлакатимиз ва хорижда рўй берган воқеа-ҳодисаларнинг қисқача тафсилотлари ҳақида тушунтирилди. Партия туман Кенгаши раиси Ўктам Ражабов қабул қилинган қарор ва фармонлар моҳияти тўғрисида тўхталиб ўтар экан, бугунги кунда уларнинг ижроси юзасидан қилинаётган амалий ишлар хусусида ҳам гапирди. Шу билан бирга давлатимизга қилинган ташрифлар, уларнинг ҳамкорлик алоқалари тўғрисида батафсил тушунчалар берилди. — Фуқароларимизнинг сиёсий билимини ошириш бугунги кун учун энг муҳим вазифалардан ҳисобланади. Ўзбекистон “Адолат” СДП Жондор туман Кенгаши томонидан туманимиздаги ҳар бир маҳаллада бўлиб ўтадиган ана шундай сиёсий ўқувларимиз аҳолининг сиёсий қарашларини шакллантирди. Албатта, бу ўқувлар амалий ишларнинг олий намунаси десам, муболаға бўлмайди. Бугунги кунга қадар партия томонидан маҳалламизда 50 мартадан ортиқ сиёсий ўқув ташкил этилди. Уларда ёшлар, уларнинг ота-оналари, фаоллар иштирок этиб, сиёсий маданиятини ривожлантиришди. Энг қувонарлиси, жамиятда фаол ва ташаббускор бўлишга ундади, - дейди маҳалла фуқаролар йиғини раиси Элмурод Мастонов. Партия ташаббуси аҳолининг сиёсий таълим-тарбиясини шакллантирар экан, ҳар бир партия ходими ва депутатлар ана шу масъулиятни ҳис этган ҳолда амалий ишларнинг давомчиси бўлиши даркор. Зеро, сиёсий ўқувлар аҳоли орасида сўз эркинлигини таъминлашда ҳамда уларнинг ташаббусини оширишда хизмат қилади. Абдурашид ҚЎЧҚОРОВ, Ўзбекистон “Адолат” СДП Бухоро вилоят Кенгаши раиси ўринбосари Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг: t.me/adolat_uz instagram.com/adolat_sdp/ facebook.com/sdpu.adolat/ twitter.com/AdolatSDP ...

Батафсил
News

Бухородан онлайн: партия фаоллари “Беклар” ва “Геофизика” МФЙ аҳолиси мурожаатларини ҳал этмоқда

Бухоро вилоят Кенгаши раиси ўринбосари Абдурашид Қўчқоров, партия туман Кенгаши раиси Мактуба Ҳамроева, Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари Шахрилло Абдуллаев, Шаҳоб Файзиев, Ҳафиза Тўхтаева ва ижрочи котиб Фозил Салимовлардан иборат ишчи гуруҳ аъзолари Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг “Адолат – қонун устуворлигида” лойиҳаси доирасида Когон туманидаги “Беклар” ва “Геофизика” МФЙда бўлиб, аҳоли билан мулоқот жараёнларини бошлашди. Ишчи гуруҳ ҳудудларда ҳар бир фуқаро билан олиб бораётган мулоқотлари давомида мавжуд камчиликларни ўрганишди ҳамда бу борада ўз таклиф ва тавсияларини бериб ўтишмоқда. Маълумот ўрнида таъкидлаб ўтадиган бўлсак, “Геофизика “ МФЙ ҳудудида 8703 нафар аҳоли яшайди. Хонадонлар сони 1820 тани ташкил этади. Оилалар сони эса 2121 та. “Беклар” МФЙ ҳудудида 3250 нафар аҳоли яшайди. Хонадонлар сони 651, оилалар сони э са 788 тани ташкил этади. Моҳигул АБДУЛЛАЕВА, Ўзбекистон “Адолат” СДП Бухоро вилоят Кенгаши матбуот котиби Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг: t.me/adolat_uz instagram.com/adolat_sdp/ facebook.com/sdpu.adolat/ twitter.com/AdolatSDP   ...

Батафсил
News

Бухородан онлайн: Ўткир Тўраев: партиядан миннатдорман

Бухоро вилоят Кенгаши фаолларидан ташкил топган ишчи гуруҳ “Беклар” МФЙда бўлганида “Қуйи хоми” қишлоғи 2-уйда истиқомат қилувчи фуқаро Ўткир Тўраев партиянинг ташаббусига ўз миннатдорчилигини билдирди. “Партия ҳар ойда икки марта ташриф буюриб, ҳол-аҳвол сўрайди”. Депутат Ҳафиза Тўхтаева ва Шахрилло Абдуллаев менга ўз кўмагини аяшмаган. Бугунги ташриф мени яна бир карра қувонтирди”.   Фуқаро Назокат Ҳамидова: — Мен ва бир қизим таъмирталаб уйда истиқомат қиламиз. Ўзим ғишт заводида фаолият олиб бораман. Уйимнинг томи йўқ, чакки ўтади. Бугун Ўзбекистон “Адолат” СДП ходимларининг қилган ташрифи мени қувонтирди. Муаммоларимни айтдим. Жумладан, уйимнинг томини таъмирлаш ва моддий жиҳатдан кўмак бериш мақсадида партия ходимлари томонидан таклифлари айтиб ўтилди ва маҳалла фуқаролар йиғини ходимларига бириктирилди. Моҳигул АБДУЛЛАЕВА, Ўзбекистон “Адолат” СДП Бухоро вилоят Кенгаши матбуот котиби Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг: t.me/adolat_uz instagram.com/adolat_sdp/ facebook.com/sdpu.adolat/ twitter.com/AdolatSDP   ...

Батафсил

АЛОҚА

Манзилимиз: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқ тонги кўчаси, 23-уй. Мўлжал: Озарбайжон Республикаси элчихонаси:

Телефон: 71-2730731 71-2884654 (139)

Электрон манзил: adolat.sdp@exat.uz

САЙТ ТЕСТ РЕЖИМИДА ИШЛАМОҚДА:

www.adolat.uz веб-сайти 2018 йилнинг 21 май куни электрон ОАВ сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 1232. Муассис: Ўзбекистон Адолат СДП. Таҳририят манзили: 100043, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқтонгги кўчаси, 23-уй. Электрон манзил: info@adolat.uz

Сайт материалларидан фойдаланилганда Фойдаланиш шартларига амал қилиниши шарт. Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг оммавийахборот воситалари тўғрисидаги ҳамда муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган

#

Мурожаатингиз учун рахмат!