БУХОРО

Манзил: Бухоро шаҳар, М.Икбол кўчаси, 15-уй

Телефон: (65) 221-26-95, 221-26-92

Электрон манзил:  buxoro@adolat.uz

Янгиликлар
News

МЕНДА ТАКЛИФ БОР: Сифатли таълим тизими учун тажриба муҳим

Мен Шофиркон тумани Иқтисодиёт коллежида инглиз тилидан дарс берарман. Шубҳасиз, бир-биридан билимли, зукко ўқувчиларим жуда кўп. Ўзим ҳам улар билан бирга ўқийман, изланаман. Инновацион технологиялардан фойдаланган ҳолда инглиз тилидаги  билимларни янада мустаҳкамлашга ҳаракат қиламан. Аммо тилни мукаммал ўрганиш бошқа бир қатор янгиланишларни, шароитларни ҳам талаб қилиши рост. Партиянинг сиёсий дастурига ўзимнинг фикрларимни билдирмоқчиман. Унда қуйидаги ислоҳотлар жо бўлишини хоҳлайман: Тилни ўргатишда асосан, инновацияга эътибор қаратиш лозим. Шунингдек, ахборот коммуникация технологияларини кенг жорий этиш шарт. Тил шунчаки ўқиб эмас, балки эшитиб, гапириб, ёзган ҳолда ўрганилади. Шунинг учун ҳам ҳар бир ҳудуддаги умумтаълим мактабларининг чет тиллари хонасини лингафонлар билан таъминлаб, улардан фойдаланиши учун шароит яратиб бериш; Ривожланган давлат мактаблари билан ўзаро ҳамкорлик ўрнатган ҳолда ўқувчилар учун семинар-тренинг ташкил этиш ва тажриба алмашишига эътибор қаратиш; Чет тиллари ўқитувчиларини, айниқса, умумтаълимда фаолият олиб борадиган касбдошларни хорижий мамлакатларнинг университетида малака оширишини таъминлаш; Туманда ташкил этиладиган кутубхоналарда чет тили китобларидан фойдаланишга эътибор қаратиш ва уларнинг электрон шаклини ташкил этиш; Чет тили мутахассисларининг билими ва савиясини ошириш мақсадида ўқув-курсларини ташкил этиб, ўзаро тажриба алмашишига имконият яратиш; Чет тили адабиётларини нашр этишда, албатта, уларнинг аудиоёзув вариантини кўпайтириб бориш даркор, деб ўйлайман. Гулчеҳра ҲОШИМОВА, инглиз тили ўқитувчиси, партия фаоли ...

Батафсил
News

Ғиждувонда сиёсий ўқув

Партиянинг Ғиждувон туман Кенгаши томонидан “Сиёсий-ҳуқуқий билимларни мустаҳкамлаш – демократик жамият пойдевори” лойиҳаси доирасида сиёсий ўқув ўтказилди. Ҳудуддаги “Жовгари” МФЙда ўтказилган мазкур ўқувда маҳалла фаоллари, партиядошлар ҳамда Ғиждувон сайлов округидан депутатликка заҳирага олинган фаолимиз Шаҳло Маъмурова иштирок этди. Маърузачилар мамлакатимизда ва жаҳонда рўй бераётган воқеа-ҳодисаларнинг қисқача тафсилотлари, қабул қилинган янги ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатлар тўғрисида тўхталиб ўтишди. Партия фаоли бугунги кунда аёлларга берилаётган эътибор, уларнинг саломатлиги йўлида қилинаётган амалий ишлар хусусида таъкидлаб ўтди. Маҳалла хотин-қизларининг муаммолари ўрганиб чиқилди. Зикрулло Фузайлов, партиянинг Ғиждувон туман Кенгаши раиси: — Ҳудудларда ташкил этиб келинаётган ўқувлар фуқароларни жамиятга яқинлаштириш баробарида уларнинг сиёсий билимини ҳам ривожлантирмоқда. Айниқса, жорий йилда бўлиб ўтадиган сайловларга жиддий тайёргарлик кўриш, уларнинг фаоллигини таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ўқув давомида фуқароларнинг бу борадаги фикр-мулоҳазалари шакллантирилди. Моҳигул АБДУЛЛАЕВА, Ўзбекистон “Адолат” СДП Бухоро вилоят Кенгаши матбуот котиби Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг t.me/adolat_uz instagram.com/adolat_sdp/ facebook.com/sdpu.adolat/ twitter.com/AdolatSDP ...

Батафсил
News

Депутатлик сўровлари муаммолар ечимини тезлаштирди

Халқ депутатлари Бухоро шаҳар Кенгаши депутатлик гуруҳи аъзолари сайловчилардан келадиган мурожаатларга масъулият билан ёндашмоқда. Гуруҳ аъзоларидан бири Ориф Эгамов Бухоро шаҳридаги “Хўжамушкин” МФЙ ҳудудида бўлди. Фуқаролар “Алпомиш”  кўчасидаги кўп қаватли уйлар, 76 ва 86 сонли мактабгача таълим муассасаларидаги сув қувурларининг носозлигидан шикоят қилишди. Депутат вилоят “Сувоқава” давлат унитар корхонасига сўров билан чиққач, муаммолар ечими ҳал этилди. Мутасадди ташкилот ходимлари томонидан оқава тизимидаги носозлик ҳолатлари ўрганилиб, махсус автомашиналар бириктирилди. Қудуқлар тозаланди, оқава тизимининг бир меъёрда ишлаши таъминланди. Шунингдек, ушбу кўчадаги кўп қаватли уйларнинг оқава тизимидаги камчиликлар юзасидан йўлланган сўров ҳам ўзининг ижобий натижасини кўрсатди. Ўрганиш жараёнида “Алпомиш”, “Пиридастгир”, “Мустақиллик” кўчаларидаги марказий оқава коллекторларнинг сатҳи кўтарилганлиги сабабли мазкур ҳудуддаги кўп қаватли уйларнинг оқава тизимларида муаммоларнинг келиб чиқишига сабаб бўлганлиги аниқланди. Мазкур ҳолат юзасидан келиб чиққан муаммо ҳал этилди.    “Отбозор” МФЙ “Рухшобод” кўчасидан ўтувчи д-100 мм бўлган марказий ичимлик сув қувурларида юзага келган носозлик ҳолатлари ҳам аҳоли орасида ноқулайликларга сабаб бўлаётган эди. Депутат Ориф Эгамов мурожаатлар асосида  вилоят “Сувоқава” Давлат унитар корхонасига сўров бергач, муаммо ўрганилиб, ҳал этилди. “Отбозор” МФЙ “Рухшобод” кўчасида яшовчи барча фуқароларнинг хонадонларида ичимлик сув таъминоти яхшиланди, бир меъёрда ишлаши таъминланди.   “Гулчорбоғ” маҳалла фуқаролар йиғинидаги “Жувозқоғоз” кўчасида истиқомат қилувчилар телефон тармоғини улаш билан боғлиқ муаммолар юзасидан мурожаат қилишди. Депутат Бухоро шаҳар телекоммуникация бўлинмасига сўров билан чиқди ва масала ижобий ечимини топди. Хонадонлар телефон тармоқларига уланди. Депутатлик гуруҳининг аъзоси Нодира Холова ҳам ташаббускор депутатлардан бири. Шаҳардаги “Тошмачит” МФЙ ҳудудида яшовчи фуқароларнинг қўп қаватли уй-жойнинг сув қувурлари носоз ҳолатга келиб қолганлиги депутат эътиборини тортди. Бу муаммо юзасидан тегишли ташкилотга берилган депутатлик сўрови ўз натижасини берди.   “Паридастгир” ва “Қаюм Муртазоев” кўчасидаги кўп қаватли уйларда истиқомат қилувчи аҳоли билан бўлиб ўтган мулоқотларда ҳам кўп қаватли уйларга иссиқлик сувини етказиб берувчи қувурлар яроқсиз ҳолатга келиб қолганлиги билдирилди. Нодир Холова бевосита мурожаат юзасидан вилоят “Иссиқлик манбаи” ДУКга ўзининг депутатлик сўрови билан мурожаат қилгач, муаммо ўрганилиб, ҳал этилди. Қувурлар таъмирланди, фуқаролар учун иссиқ сувдан фойдаланиш имконияти берилди. Депутат “Намозгоҳ” МФЙ “Абдураҳмон Сомий” кўчасида бўлиб, тунги ёритиш тизимлари таъмирталаб аҳволда эканига гувоҳ бўлди. Масала юзасидан Бухоро шаҳар “Ободонлаштириш” бошқармасига депутатлик сўрови билан мурожаат қилди. Албатта, сўров юзасидан мутасаддилар келиб ўрганишди ҳамда кўчадаги тунги ёритиш тизимлари тўлиқ таъмирланди. Яна бир депутат Фарҳод Ихтиёров муаммоларни ўрганар экан, аҳоли мурожаатларига алоҳида эътибор қаратиб келмоқда. Хусусан, “Чорбахоса” МФЙ “Анҳор”, “Талижа” кўчаларида яшовчи фуқаролар электр таъминотидаги носозлик юзасидан шикоят қилишди. Депутат шаҳар электр таъминоти корхонасига сўров йўллади, муаммо вақтида ҳал этилди. Корхона томонидан ГКТП 675 юкламасини камайтириш мақсадида “Анҳор” кўчасида қўшимча 400 килловатли трансформатор ўрнатилди. “Талижа” кўчасида эса янги трансформатор ўрнатиш ишлари жорий йилнинг тўртинчи чорагида амалга оширилиши кутилмоқда. Халқ депутатлари Бухоро шаҳар Кенгаши депутатлик гуруҳи аъзоси Дилбар Ҳамдамова аҳоли билан олиб борган мулоқотлари давомида уларнинг аниқ амалий натижаларига эътибор қаратди. Хусусан, “Янги-обод” МФЙ ҳудудидаги “Янги-Ҳаёт” ва “Карвон” кўчаларидаги сув қувурлари юзасидан аҳоли мурожаатлари келиб тушди. Депутат вилоят “Сувоқава” давлат унитар корхонасига сўров билан мурожаат қилди ҳамда носозлик ташкилот ходимлари томонидан бартараф этилди. Ушбу МФЙ ҳудудида жойлашган “Карвон”, “М.Афий”, “Толибий”, “Янги-обод”, “Зафаробод” кўчаларидаги фуқаролар эса электр таъминоти билан боғлиқ муаммодан сўзлашди. Дилбар Ҳамдамова шаҳар Электр таъминоти корхонасига мурожаат қилди ҳамда ушбу кўчаларда 2019 йилнинг тўртинчи чорагида янги трансформатор ўрнатилиши режалаштирилаётганлиги маълум қилинди. Бухоро шаҳар “А.Жомий” кўчасидаги кўп қаватли уйларда истиқомат қилувчи фуқаролар болалар майдончасига эҳтиёжнинг борлиги тўғрисида айтгач, депутат вилоят Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармасига депутатлик сўрови киритди. Ташкилот раҳбари Зафар Жумаев томонидан ҳудудда хизмат кўрсатувчи “Замондош таъмир сервис” ХУЖМШ раиси билан кўп қаватли уйларнинг ҳудуди ўрганилди. Ўрганишлар асосида болалар майдончаси қуриш 2020 йил манзилли дастурига киритилиши маълум қилинди. Бир сўз билан айтганда, Халқ депутатлари Бухоро шаҳар Кенгаши депутатлик гуруҳи аъзолари ҳар қандай муаммога вақтида ва аниқ жавоб топишга катта эътибор қаратишмоқда. Моҳигул АБДУЛЛАЕВА, Ўзбекистон “Адолат” СДП Бухоро вилоят Кенгаши матбуот котиби Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг t.me/adolat_uz instagram.com/adolat_sdp/ facebook.com/sdpu.adolat/ twitter.com/AdolatSDP ...

Батафсил
News

“Оила” маркази билан меморандум имзоланди

Партиянинг Когон туман Кенгаши “Аёллар қаноти” ташаббуси билан туман “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази билан ҳамкорликда “Оила мустаҳкамлигини таъминлашда замонавий аёлнинг етакчилик роли” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди. Унда туманнинг фаол аёллари, депутатлар, партия фаоллари иштирок этишди. Дилфуза Шодиева, Когон туман “Чолоки” МФЙ мутахассиси: — Ушбу тадбир барчамизнинг сиёсий фаоллигимизни оширди. Айниқса, бугунги кунда аёлларга муносиб меҳнат ва турмуш шароитларини яратиб бериш масалалари, таклифлари ҳақида билдирилган фикр-мулоҳазалар  ташаббускор бўлишга чақирди. Феруза Раҳмонова, туман “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази раҳбари: — Юртимизда аёлларни қўллаб-қувватлаш, уларни раҳбарликка тайинлаш бизларга билдирилган катта ишончдир. Мамлакатимиз раҳбари томонидан хотин-қизлар масаласи борасида қабул қилинган ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатлар аёлларнинг фаоллигини ошириш баробарида уларнинг жамиятдаги мустаҳкам ўрни ва ролини белгилаб беради.  Албатта, туманимизда раҳбар аёллар сони 20 минг аёлдан 20 фоизини ташкил этади.  Бу эса мақташга арзигулик натижа эмас. Шунинг учун ҳам аёлларимизнинг фаоллигини ошириш, уларни жамият ривожига жалб этиш барчамизнинг олдимизда турган муҳим вазифадир. Тадбир давомида партия туман Кенгаши ҳамда туман  “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази билан мустаҳкам ҳамкорликни ўрнатиш ҳамда аёлларнинг етакчилик ролини ошириш мақсадида меморандум имзоланди. Моҳигул АБДУЛЛАЕВА, Ўзбекистон “Адолат” СДП Бухоро вилоят Кенгаши матбуот котиби Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг t.me/adolat_uz instagram.com/adolat_sdp/ facebook.com/sdpu.adolat/ twitter.com/AdolatSDP ...

Батафсил
News

Ислоҳотларда томошабин эмас, иштирокчи бўлайлик!

Ўзбекистон “Адолат” СДП Шофиркон, Бухоро ҳамда Вобкент туман Кенгашлари томонидан сайловчилар, партия фаоллари иштирокида “Мақсадимз – ислоҳотларда фаол иштирок этиш” мавзусида семинар ташкил этилди.   Семинар доирасида сўзга чиққанлар дастлаб бугунги кунда мамлакатимизда рўй бераётган муҳим сиёсий янгиликлар ҳамда қабул қилинаётган қарор, фармонлар ҳақида тушунча бериб ўтишди. Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Карим Бобомуродов жорий йилда бўлиб ўтадиган сайловда ҳар бир маҳалла фуқароси фаол иштирок этиши, ҳар қандай сиёсий жараёнларда ташаббус кўрсатиши лозимлигини таъкидлади. Шунингдек, фуқаролик позициясидан келиб чиққан ҳолда аҳолининг сайлов жараёнида овоз бериш тартиби ҳамда ундаги фаол иштироки бўйича ҳам фикрлар билдирилди. — Ислоҳотларда фаол иштирок этиш бизнинг сиёсий жараёнлардаги ўрнимизни белгилаб беради. Ҳуқуқий-сиёсий билимимизни, саводхонлигимизни шакллантириб, ташаббускор бўлишда хизмат қилади, - дейди Шофиркон туман “Хўжа Ориф” МФЙ фуқароси Жўрабек Ашуров, – ташкил этилган бугунги тадбир ҳам айни шу борадаги фикр ва дунёқарашларимизни кенгайтирди. Семинар давомида аҳолининг маънавий оламини бойитиш, ҳуқуқий онг ва маданиятини ошириш, қўйилган номзодлар томонидан тарғибот ишларини ташкил этиш билан боғлиқ қатор таклифлар билдирилди. Фикр ва мулоҳазаларга бой бўлган тадбир барчани фаолликка чақирди. Зулфия АШУРОВА, Ўзбекистон “Адолат” СДП Шофиркон туман Кенгаши раиси Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг t.me/adolat_uz instagram.com/adolat_sdp/ facebook.com/sdpu.adolat/ twitter.com/AdolatSDP ...

Батафсил
News

Янги қирраларнинг кашф этилиши учун асос

Бугун юртимизда биз ёшларнинг қобилиятларимизни ва имкониятларимизни қўллаб-қувватлашга жуда катта эътибор қаратилмоқда. Барча соҳаларда имтиёзлар яратилмоқда. Жумладан, мен ҳам тенгдошларимга эргашиб, ўзимнинг кичик бўлса-да, тадбиркорлик фаолиятимни бошладим. Камоллиддин Беҳзод номидаги миллий рассомчилик ва дизайн институтини битиргач, туманимизда тикувчилик ҳамда дизайнерлик фаолиятимни давом эттириб келяпман. Хозирда сифатли ва ҳамёнбоп болалар кийимлари коллекциясини яратиш учун изланишдаман. Президентимиз бугунги кун фарзандининг нақадар кучли, билимли ва ташаббускор бўлиши лозимлиги тўғрисида таъкидлар экан, шубҳасиз, бу ҳар биримиз учун амалий шиорга айланиши лозимлигини англадик.  “Ёшлар – келажагимиз” жамғармаси томонидан бугунги кунга қадар 692 миллиард 400 миллион сўмлик имтиёзли кредитлар ажратилиб, 25 мингга яқин янги иш ўрни яратилгани, республикамиз бўйича 125 та “Ёшлар меҳнат гузари”, 19 та “Ёш тадбиркорлар” коворкинг маркази фойдаланишга топширилгани Ўзбекистоннинг ҳар бир фарзанди учун имкониятлар кўламини кенгайтирди. Тенгдошларимнинг турли давлат мукофотлари билан эътироф этилаётганлиги ҳам шунчаки эмас. Бу уларга билдирилаётган ишончнинг юз карра тасдиғи экан, ҳар биримиз берилган ишончга масъулият ҳисси билан қарашимиз даркор. Нилуфар ШОМУРОДОВА, Ўзбекистон “Адолат” СДП Жондор туман Кенгаши “Ёш адолатчилар”қаноти фаоли Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг t.me/adolat_uz instagram.com/adolat_sdp/ facebook.com/sdpu.adolat/ twitter.com/AdolatSDP ...

Батафсил
News

Қарор моҳияти – жамиятда матбуот хизматининиг фаол ўрнини белгилаб берди

Бугун оммавий ахборот воситалари ходимларига жуда катта имконият ва эътибор берилмоқда. Бу эса ўз ўрнида ҳар бир журналистнинг масъулиятини оширади. Бугуннинг журналистикаси соҳа ходимидан масъулият билан бир қаторда тезкорлик, аниқлик ва фаолликни талаб қилади. Ана шу уч хислатни ўзида кўрсата олган оммавий ахборот воситаси ходими ўз мақсадига эришади. Албатта, мамлакатимизда айнан журналистнинг қарашини кучайтириш, сўз эркинлигини таъминлаш, оммавий ахборот воситаларининг ролини ошириш бўйича сезиларли ишлар амалга оширилган бўлса-да, фаолиятини янада ривожлантириш, тезкор, холис ахборот етказиши учун имкониятлар кўламини кенгайтиришда бир мунча камчиликлар ҳам учраб турибди. Мамлакат раҳбари томонидан жорий йилнинг 27 июнь санасида қабул қилинган “Оммавий ахборот воситалари мустақиллигини таъминлаш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари фаолиятини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” қарорида ҳам юқорида тилга олинган камчиликларни бартараф этиб бориш мақсадида аниқ вазифалар белгилаб берилган. Айниқса, давлат органлари ва ташкилотларининг ахборот хизматларининг асосий вазифаларига қаратилган эътибор ходимнинг масъулият билан фаолиятига ёндашишига ҳамда бошқа оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорликни янада самарали ташкил этишида хизмат қилади. Бунда эса шубҳасиз, ходимдаги тезкорлик ва талабчанлик муҳим аҳамиятга эгадир.   Ташкилотларининг ижобий имижини шакллантириш ва илгари суриш, ижтимоий сўровлар ўтказиш ва бошқа шаклларда жамоатчилик фикрини ўрганиш билан боғлиқ вазифаларнинг қайд этилганлиги бугунги кун матбуот хизмати ходимининг олдида турган муҳим амалий жараёндир. Чунки ташкилот ҳақидаги маълумотларни тезкорлик билан етказиб, фуқароларнинг қарашларини ривожлантиришда, тасаввурларини бойитишда матбуот хизматининг алоҳида ўрни бор. Бу билан у ташкилотнинг ижобий имижини кашф этади, фуқароларнинг эътиборини жалб эта олади. Шунингдек, қарорда ходимнинг юқори савияда фаолият олиб бориши мақсадида жамоатчилик фикрини, миллий ва хорижий оммавий ахборот воситаларининг позициясини ўрганиш, долзарб таклифлар ишлаб чиқиши масалаларига ҳам эътибор қаратилди. Бу эса ҳамкорлик фаолиятни самарали йўлга қўйиш, маҳаллий ва хорижий оммавий ахборот воситалари орқали тарқатиш учун материаллар тайёрлаш, ҳам журналистик, ҳам ташкилот ходими сифатидаги фаолиятини шакллантиришда хизмат қилади. Ҳужжатда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ҳамда Ўзбекистон Журналистика ва оммавий коммуникациялар университети билан биргаликда давлат органлари ва ташкилотларидаги ахборот хизматлари ходимлари, раҳбарларининг малакасини ошириш курсларини ташкил этиш билан боғлиқ вазифаларнинг таъкидланганлиги ҳар бир ахборот хизмати ходимининг фаолиятини такомиллаштиришда, иш самарадорлигини оширишда ижобий таъсир кўрсатади. Шунингдек, уларнинг соҳага нисбатан масъулиятини, билим даражасини, маълумотларни тезкорлик билан етказа олишни таъминлашда ҳам хизмат қилади. Албатта, журналистика соҳада ҳар бир имзоланган ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатлар соҳа ходимининг иш жараёнидаги эътиборини ошириш билан бир қаторда, унинг фаолияти самарадорлигига ўзининг ижобий таъсирини кўрсатади. Моҳигул АБДУЛЛАЕВА, Ўзбекистон “Адолат” СДП Бухоро вилоят Кенгаши матбуот котиби ...

Батафсил
News

Эзгу қадриятлар бардавомлиги

Эзгу ишларда халққа кўмаклашиш, меҳр-оқибатли бўлиш халқимизга хос қадриятлардандир. Шубоисдан бугун Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг “Саховат – беназир қадрият” лойиҳаси доирасида тадбирлар ташкил этилиб саховат ишлари амалга оширилмоқда. Халқ депутатлари Когон шаҳар Кенгаши депутати Нодира Мўминова ҳам ўзи сайланган округда бўлиб, фуқаролар билан мулоқотлар ташкил этди. Мулоқотлари давомида эса уларнинг мурожаатларини тинглаб, муаммоларнинг амалий ечими борасида ўз таклифларини билдирди. Куни кеча депутат “Мустақиллик” МФЙда истиқомат қилувчи бир қатор кам таъминланган оила фарзандларига саховат кўрсатиб, уларнинг хонадонларида бўлди. Қувонарлиси, болажонларга ўзбек ва жаҳон адабиётининг ноёб дурдоналари, ўқув қуролларини совға қилди.   — Нодира Мўминова ҳамиша фуқаролар ҳолидан бохабар. Доим мурожаатларимизнинг ижобий ечимини ҳал этишда кўмаклашади. Партиянинг “Саховат – беназир қадрият” лойиҳаси доирасида кам таъминланган оилалар ва имконияти чекланган болажонларга ўзининг саховатини аямайди. Уларга берган китоб совғаси болажонларимизни хурсанд қилди, - дейди суҳбат чоғида “Мустақиллик” МФЙ мутахассиси Манзура Аҳмедова. Депутатнинг учрашуви маҳалла аҳлига қувонч бағишлади. Рауф СУВОНОВ, Ўзбекистон “Адолат” СДП Бухоро вилоят Кенгаши раиси ўринбосари Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг: t.me/adolat_uz instagram.com/adolat_sdp/ facebook.com/sdpu.adolat/ twitter.com/AdolatSDP ...

Батафсил

АЛОҚА

Манзилимиз: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқ тонги кўчаси, 23-уй. Мўлжал: Озарбайжон Республикаси элчихонаси:

Телефон: 71-2730731 71-2884654 (139)

Электрон манзил: adolat.sdp@exat.uz

САЙТ ТЕСТ РЕЖИМИДА ИШЛАМОҚДА:

www.adolat.uz веб-сайти 2018 йилнинг 21 май куни электрон ОАВ сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 1232. Муассис: Ўзбекистон Адолат СДП. Таҳририят манзили: 100043, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқтонгги кўчаси, 23-уй. Электрон манзил: info@adolat.uz

Сайт материалларидан фойдаланилганда Фойдаланиш шартларига амал қилиниши шарт. Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг оммавийахборот воситалари тўғрисидаги ҳамда муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган

#

Мурожаатингиз учун рахмат!