БУХОРО

Манзил: Бухоро шаҳар, М.Икбол кўчаси, 15-уй

Телефон: (65) 221-26-95, 221-26-92

Электрон манзил:  buxoro@adolat.uz

Янгиликлар
News

Бухородан онлайн: Ўткир Тўраев: партиядан миннатдорман

Бухоро вилоят Кенгаши фаолларидан ташкил топган ишчи гуруҳ “Беклар” МФЙда бўлганида “Қуйи хоми” қишлоғи 2-уйда истиқомат қилувчи фуқаро Ўткир Тўраев партиянинг ташаббусига ўз миннатдорчилигини билдирди. “Партия ҳар ойда икки марта ташриф буюриб, ҳол-аҳвол сўрайди”. Депутат Ҳафиза Тўхтаева ва Шахрилло Абдуллаев менга ўз кўмагини аяшмаган. Бугунги ташриф мени яна бир карра қувонтирди”.   Фуқаро Назокат Ҳамидова: — Мен ва бир қизим таъмирталаб уйда истиқомат қиламиз. Ўзим ғишт заводида фаолият олиб бораман. Уйимнинг томи йўқ, чакки ўтади. Бугун Ўзбекистон “Адолат” СДП ходимларининг қилган ташрифи мени қувонтирди. Муаммоларимни айтдим. Жумладан, уйимнинг томини таъмирлаш ва моддий жиҳатдан кўмак бериш мақсадида партия ходимлари томонидан таклифлари айтиб ўтилди ва маҳалла фуқаролар йиғини ходимларига бириктирилди. Моҳигул АБДУЛЛАЕВА, Ўзбекистон “Адолат” СДП Бухоро вилоят Кенгаши матбуот котиби Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг: t.me/adolat_uz instagram.com/adolat_sdp/ facebook.com/sdpu.adolat/ twitter.com/AdolatSDP   ...

Батафсил
News

Бухородан онлайн: ишчи гуруҳ “Геофизика” МФЙда

Ишчи гуруҳи аъзоларининг “Геофизика” МФЙ ҳудудидаги ўрганишлари давомида, “Нурафшон”, “Кончилар” кўчаларида яшовчи фуқаролар Гулшод Жалилова, Санобар Махмудова, Карим Қурбоновлар газ босимининг пасайгани сабаб қатор муаммолар келиб чиқаётганлиги, газ босимини кўтаришда амалий ёрдам сўраб ўз мурожаатини билдирди. Шунингдек, катта йўлга чиқадиган канал бўйидаги йўлни аянчли аҳволда эканлиги, ушбу йўлни таъмирлаш борасида амалий ёрдам зарурлиги билдирилди. Кўчалардаги мавжуд сим ёғочлар эскирганлиги, электр энергиясининг пастлиги ҳамда янги трансформатор ўрнатиш зарурлиги юзасидан ҳам таклифлар билдирилди. Мурожаатларнинг амалий ечими юзасидан тегишли ташкилотларга депутатлик сўровлари чиқарилди. Моҳигул АБДУЛЛАЕВА, Ўзбекистон “Адолат” СДП Бухоро вилоят Кенгаши матбуот котиби Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг: t.me/adolat_uz instagram.com/adolat_sdp/ facebook.com/sdpu.adolat/ twitter.com/AdolatSDP   ...

Батафсил
News

Ишчи гуруҳ ижтимоий объектларни ўрганди

Аввал хабар берганимиздек, партиянинг Когон туман Кенгашида ташкил этилган ишчи гуруҳ аъзолари “Беклар” ва “Геофизика” МФЙда бўлиб, аҳоли билан мулоқотлар олиб боришмоқда. Мулоқотлар давомида мавжуд камчиликларни ўрганишмоқда. Шу билан бирга ишчи гуруҳ аъзолари “Беклар” ҳудудидаги Қишлоқ врачлик пункти ва 9-умумтаълим мактабида бўлишди. Гулбаҳор Бақоева, “Беклар” МФЙ мутахассиси: — Қишлоқ аҳолиси ҚВПга жуда муҳтож. Шу билан бирга дорихонанинг йўқлиги ҳам муаммоларни сон жиҳатидан кўпайтирмоқда. Аҳоли учун тиббий томондан ҳеч қандай ижобий жиҳатларни кўра олмаймиз. Партия туман Кенгаши ташаббуси билан бугун ҚВПда бўлиб, аҳволни ўрганамиз деб ташриф буюрсак, афсуски, ҚВП фаолият юритмаяпти. Бу эса ачинарли ҳол. Ишчи гуруҳ бу борада тегишли мутасаддиларга мурожаат қилганлиги ва улар ҚВП фаолият олиб боряпти, дея ёлғон маълумот берганлигининг гувоҳи бўлишди. Ишчи гуруҳ 9-умумтаълим мактабида ҳам бўлиб, ёшлар учун яратилган шароитлар билан танишишди. Компьютер хонаси, инглиз тили ва физика, кимё хоналарида улар учун яратилган шароитларни ўрганишди. Мавжуд камчиликлардан бири – мактаб атрофини ўраш экан, мактаб раҳбари бу борада тегишли ташкилотларга мурожаат қилганлиги ҳамда муаммо тез орада ўзининг ечимини топиши мумкинлигини таъкидлади. Моҳигул АБДУЛЛАЕВА, Ўзбекистон “Адолат” СДП Бухоро вилоят Кенгаши матбуот котиби Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг: t.me/adolat_uz instagram.com/adolat_sdp/ facebook.com/sdpu.adolat/ twitter.com/AdolatSDP   ...

Батафсил
News

Оила мустаҳкамлигини таъминлашда замонавий аёлнинг етакчилик роли

  Оила мустаҳкамлигини таъминлашда замонавий аёлнинг етакчилик роли   Оила мустаҳкамлиги шубҳасиз, аёлнинг фаоллиги ҳамда етакчилик қобилиятига боғлиқ. Бугунги кунда аёлларимизнинг жамият ҳаётида тутган ўрнини янада мустаҳкамлаш, уларнинг сиёсий фаоллигини ошириш, ҳуқуқий билим ва тажрибасини шакллантириш жамият равнақи ва фарзандларнинг соғлом ҳамда баркамол авлод бўлиб улғайишида хизмат қилади. Албатта, айни мана шу мақсад йўлида партиянинг Шофиркон туман Кенгаши томонидан партиянинг “Соғлом оила – соғлом жамият – порлоқ келажак” лойиҳаси доирасида “Оила мустаҳкамлигини таъминлашда замонавий аёлнинг етакчилик роли: аёл, оила ва жамият” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди. Туман хотин-қизлар қўмитаси, халқ таълим бўлими, Тошкент шаҳар “Моҳирабону” ўқув маркази ҳамда бир қатор психологлар билан ҳамкорликда ташкил этилган тадбирда оила, жамият, унда аёлнинг ўрни, унинг сиёсий фаоллиги, экстремизм ва терроризмга қарши курашиш масалалари, оилавий ажримларнинг олдини олиш, ижтимоий-маънавий муҳитни яхшилаш борасида алоҳида фикр-мулоҳазалар билдирилди. Сўзга чиққан ҳар бир муърузачи жамиятда аёлнинг ўз ўрнига эга бўлишида аҳамият қаратадиган жиҳатлари хусусида таъкидлашди. Хусусан, Тошкент  шаҳридан ташриф буюрган “Моҳирабону” ўқув-маркази психологи Холида Умарова ҳар бир аёлнинг жамиятда ўз ўрни ва мавқеъига эга бўлишида шубҳасиз, у ўзига нисбатан ҳурмат ва эътибор руҳи билан тарбияланиши лозимлигини таъкидлади. Шундагина соғлом оилани қура олиши, жамият равнақи йўлида астойдил хизмат қилувчи фарзандларни тарбиялай олиши мумкинлигини қайд этди. Ҳар бир аёл оиланинг тожи. У ҳар томонлама мукаммал бўлса оила ҳам фаровон, жамият эса соғлом ва фарзндлар келажаги эса порлоқ бўлади. Шунинг учун ҳам барчамиз бу муҳим масалага эътиборли бўлишимиз лозим. Айниқса, турли салбий иллатларнинг олдини олиш масаласи олдимизда турган энг муҳим масъулиятдир, - дейди туман Хотин-қизлар қўмитаси раиси Нигора Йулдошева. Туманда жами 50 та маҳалла фуқаролар йиғини бўлиб, айнан аёлларнинг бандлигини таъминлаш, ажримларнинг олдини олиш мақсадида тарғибот ишлари олиб борилмоқда. Хусусан, 2019 йилнинг январ ойидан бошлаб ҳафтанинг ҳар жума кунида партия туман Кенгашининг “Аёллар қаноти” ҳамда туман хотин-қизлар билан ҳамкорликда ҳар бир маҳаллада психологлар иштирокида очиқ эшиклар куни ташкил этилди. Унда депутатлар ва тажрибали психологлар асосида бепул маслаҳатлар бериб борилмоқда. Ташкил этилаётган бу каби тадбирлар асосида мурожаатлар қилган 100 га яқин аёллардан 8 нафари тадбиркорликка, 63 нафари эса касб-ҳунар ўрганишга йўналтирилди. Оилавий можароларини ҳал этиш мақсадида мурожаат қилганларнинг 10 нафардан ортиғи эса ўз муаммоларининг ечимини ҳал этилишида имкон топишди. Назира Икромова, тадбиркор: Мен тадбиркорлик фаолиятимни бошлаш мақсадида етарли даражада кўникмага эга эмас эдим. “Денов” МФЙ ҳамда туман хотин-қизлар, Ўзбекистон “Адолат” СДП Шофиркон туман Кенгаши “Аёллар қаноти” томонидан ташкил этилган семинар-тренингда қатнашиб, ўз мурожаатларимни амалий жиҳатдан ҳал этилишида эришдим. Бугун “Миллий нонлар ва патирчилик бўйича” ўз тадбиркорлик фаолиятимни бошладим.    Давра суҳбати давомида аёлларнинг соғлом турмуш тарзини шакллантириш мақсадида психологик тест-сўровномалар ташкил этилди. Қизларни оилага тайёрлаш, келинлар мактабини ҳар бир маҳаллада ташкил этиш, касб ва ҳунарга тайёрлаш мақсадида ҳудудларда акциялар ташкил этиш билан боғлиқ фикрлар билдирилди, партия депутатлари ва ходимлари томонидан бу мақсад йўлида аниқ вазифалар белгилаб олинди. Зулфия АШУРОВА, Ўзбекистон “Адолат” СДП Шофиркон туман Кенгаши раиси   ...

Батафсил
News

Бухородан онлайн: семинарга ҳамма нарса шай (фоторепортаж)

Бугун Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши ташаббуси билан партиянинг Бухоро вилоят Кенгашида “Дахлдорлик ҳиссини унутмайлик” мавзусидаги семинар бўлиб ўтиши режалаштирилган. Мазкур семинарда Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши раиси ўринбосари Абдукамол Раҳмонов, халқ депутатлари маҳаллий Кенгаш депутатлари, вилоят Кенгаши аъзолари, партия экспертлари ва бошланғич партия ташкилоти аъзолари иштирок этиши кутилмоқда. Бизни кузатиб бориш орқали семинарда билдирилган таклиф ва мулоҳазалар билан танишиб боришингиз мумкин.   Моҳигул Абдуллаева Ўзбекистон “Адолат” СДП Бухоро вилоят Кенгаши матбуот котиби Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг: t.me/adolat_uz instagram.com/adolat_sdp/ facebook.com/sdpu.adolat/ twitter.com/AdolatSDP ...

Батафсил
News

Бухородан онлайн: “Дахлдорлик ҳиссини унутмайлик” мавзусидаги семинар ўз ишини бошлади

Конституциямизнинг 2-моддасида қайд этилганидек, давлат бу халқ иродасини ифода этиб, унинг манфаатларига хизмат қилади. Давлат органлари ва мансабдор шахслар жамият ва фуқаролар олдида масъулдирлар.  Ушбу қомусий тамойил халқ давлат ҳокимиятининг бирдан бир манбаи эканлиги, жамият ва давлат ҳаётининг энг муҳим масалалари халқ муҳокамасига тақдим этилиши давлат органларининг халқимиз олдида масъуллигини ўзида ифодалаган.  Бугун Президентимиз Шавкат Мирзиёев бошчилигида олиб борилаётган ислоҳотлар ҳам айни шу мақсадга қаратилган. Давлатимиз раҳбарининг ҳар бир ҳаракати, фикр ва мулоҳазалари, айниқса “Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак”. деган сўзлари, ҳар биримиз учун дастуриламалдир. Барча даражадаги раҳбарларнинг аҳоли билан бевосита мулоқот қилиши, айниқса, сайёр қабуллар орқали мурожаатчилар ҳузурига бориши уларнинг адолатга, давлатга, эртанги кунга ишончини янада мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда. Энг муҳими, очиқ мулоқотларда аҳолига муносиб иш ва турмуш шароити яратишга эришилмоқда. Ушбу жараёнларда сиёсий партиялар, хусусан, Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиянинг ўрни қандай? Партиялар ислоҳотларнинг ҳаракатлантирувчи кучига айланиши учун нималарга эътибор бериши лозим? Ўзбекитсон “Адолат” социал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши ташаббуси билан партиянинг Бухоро вилоят Кенгашида “Дахлдорлик ҳиссини унутмайлик” мавзусидаги семинарда юқоридаги каби саволларга жавоб изланади. Бизни кузатиб бориш орқали семинарда билдирилган таклиф ва мулоҳазалар билан танишиб боришингиз мумкин.   Моҳигул Абдуллаева Ўзбекистон “Адолат” СДП Бухоро вилоят Кенгаши матбуот котиби Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг: t.me/adolat_uz instagram.com/adolat_sdp/ facebook.com/sdpu.adolat/ twitter.com/AdolatSDP ...

Батафсил
News

Бухородан онлайн: Нодира Мўминова: депутатларнинг халқ билан мулоқот қилишида ижобий тажриба ва муаммолар

Давлатимиз раҳбарининг ҳар бир ҳаракати, фикр ва мулоҳазалари, айниқса “Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак”. деган сўзлари, ҳар биримиз учун дастуриламалдир. Барча даражадаги раҳбарларнинг аҳоли билан бевосита мулоқот қилиши, айниқса, сайёр қабуллар орқали мурожаатчилар ҳузурига бориши уларнинг адолатга, давлатга, эртанги кунга ишончини янада мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда. Энг муҳими, очиқ мулоқотларда аҳолига муносиб иш ва турмуш шароити яратишга эришилмоқда. Ўз олдига жамиятда қонун устуворлигига эришиш, адолат учун курашишни асосий вазифа қилиб қўйган партиядошларимизнинг бу борадаги фаолияти алоҳида эътиборга лойиқ. Жумладан, вилоят партия кенгаши ва депутатлик гуруҳлари биргаликда айни шу мақсадга қаратилган йўл харитаси асосида иш олиб бормоқда. Қонунчилигимизга киритилаётган ўзгартишларни жамоатчиликка етказиш, фуқароларнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш орқали қонун бузилиш ҳолатларини олдини олиш  энг асосий вазифа демакдир. Партиямиз Сиёсий Кенгашининг кўрсатмаларидан келиб чиқиб, тарғибот тадбирлари хонадонма-хонадон юриб ўтказилаётгани, фуқаролар қабулига эътибор кучайтирилгани, сайёр қабулнинг йўлга қўйилгани ўз самарасини бермоқда. Буни жамоатчиликда партиямизга. халқ вакилларига бўлган ишончнинг ортиб бораётгани ҳам кўрсатиб турибди. Бугун фуқароларга энг яқин институт – МФЙ фаолларининг биз билан ҳамкорликда ишлаш ташаббусини билдираётгани, мавжуд муаммоларни маҳаллий кенгаш сессияларига олиб чиқишда депутатларнинг ташаббускорлиги ортгани ва фуқароларнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтиришда фаоллик кўрсатилаётгани эътиборли. Эндиликда сайловчилар ўзларини қийнаётган муаммолар бўйича биринчи навбатда депутатларга мурожаат қилаётгани ҳам қувонарли. Бу айни вақтда бизга бўлган ишонч ортиб бораётганини кўрсатади. Олдимизда амалга оширилиши зарур бўлган ва ечимини кутаётган қатор масалалар турибди.   Жумладан: А). Янги қабул қилинаётган қонун лойиҳалари муҳокамасида жамоатчилик иштирокини шакллантириш, Б). Маҳаллий кенгаш депутатларини жамоатчилик билан ишлашда замонавий технологиялардан фойдаланишларини йўлга қўйиш, В). Жамоатчиликнинг энг ишончли институтларидан бирига айланиб бораётган Президент Халқ қабулхоналари билан меморандум асосида ҳамкорликда ишлаш. Г). Партия нашрлари билан бир қаторда бошқа ОАВлар ва ижтимоий тармоқлардаги чиқишларни кўпайтириш. Д).ОАВларида сиёсий партияларнинг чиқишларини анализ қилиш бориш. Е).  Амалга оширилиши зарур бўлган вазифалар йўл харитасини ишлаб чиқиш. Агар биз аниқ режа асосида, юқоридагиларга эътиборни кучайтириб иш ташкил этсак, партиямизнинг имижини мустаҳкамлашга эришамиз. Қолаверса. бизни қўллаб-қувватловчилар сафи кенгаяди.   Хулоса қилиб айтганда, бугунги саъй-ҳаракатларимиз фуқароларда амалга оширилаётган ислоҳотларга дахлдорлик туйғусини юксалтириб, ҳаётга муносабатини тубдан ўзгартириш, яратувчанлик ва ташаббускорлигини оширишга замин яратмоқда. Бу борада изланиш ва ташаббускорликни унутмайлик.   Нодира Мўминова Халқ депутатлари Когон шаҳар Кенгашидаги Ўзбекистон “Адолат” СДП депутатлик гуруҳи раҳбари ...

Батафсил
News

Бухородан онлайн: Абдукамол Рахмонов: ҳар биримиз жамиятда дахлдорлик ҳисси билан яшайлик

Бугунги кунда Ўзбекистон “Адолат” СДП ўз сайловолди дастури ҳамда Давлат дастурларида белгилаб берилган устувор вазифлардан келиб чиқиб, электорат ва аҳолининг кенг қатлами билан йўлга қўйилган самарали механизмлар асосида аҳоли ва сайловчилар билан кенг мулоқот олиб бормоқда. Хусусан, ўтган даврда партиянинг Бухоро вилоят Кенгаши томонидан аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш, дори-дармон воситалари билан таъминлашни яхшилаш, илм-фан, таълим-тарбия ва суд-ҳуқуқ соҳаларига асосий эътибор қаратилиб, ушбу йўналишда лойиҳалар доирасида ўрганишлар олиб борди. Хусусан, халқ билан юзма-юз мулоқот ўрнатиш мақсадида “Адолат – қонун устуворлигида” лойиҳаси, мактабгача таълим муассасаларида болаларни мактабга сифатли тайёрлаш ҳолатлари бўйича “Мактабгача таълим – кадрлар тайёрлашнинг бирламчи бўғини” лойиҳаси, ходимлар меҳнат фаолиятига оид ҳужжатларни давлат архивларига топшириш ҳолатларини ўрганишни кўзда тутувчи “Ижтимоий соҳа ривожи – аҳоли фаровонлигининг гарови” лойиҳалари доирасида ўрганишлар олиб борилди. Аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан партия вилоят Кенгашидаги депутатлик гуруҳлари томонидан Халқ депутатлари Бухоро вилоят Кенгаши сессияси ҳамда доимий комиссияларига масалалар киритди. Партия сайловолди дастурида илгари сурилган устувор вазифаларни ҳаётга татбиқ этиш, сайловчилар билан ўтказиладиган учрашувлар давомида аҳолини ўйлантираётган масалаларни атрофлича ўрганиш ва уларнинг ижроси бўйича ҳисоботлар тақдим этиб бориш орқалигина партия сайловчиларга берган ваъдаларини тўлақонли адо этиб, унинг халқ орасидаги нуфузини янада оширишга эришиш мумкин. Бу каби амалий ишларни тизимли амалга ошириш учун эса, ҳар биримиз дахлдорлик ҳисси билан яшашимиз зарур. ...

Батафсил

АЛОҚА

Манзилимиз: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқ тонги кўчаси, 23-уй. Мўлжал: Озарбайжон Республикаси элчихонаси:

Телефон: 71-2730731 71-2884654 (139)

Электрон манзил: adolat.sdp@exat.uz

САЙТ ТЕСТ РЕЖИМИДА ИШЛАМОҚДА:

www.adolat.uz веб-сайти 2018 йилнинг 21 май куни электрон ОАВ сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 1232. Муассис: Ўзбекистон Адолат СДП. Таҳририят манзили: 100043, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқтонгги кўчаси, 23-уй. Электрон манзил: info@adolat.uz

Сайт материалларидан фойдаланилганда Фойдаланиш шартларига амал қилиниши шарт. Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг оммавийахборот воситалари тўғрисидаги ҳамда муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган

#

Мурожаатингиз учун рахмат!