БУХОРО

Манзил: Бухоро шаҳар, М.Икбол кўчаси, 15-уй

Телефон: (65) 221-26-95, 221-26-92

Электрон манзил:  buxoro@adolat.uz

Янгиликлар
News

Масъулият ва эътибор – дахлдорлик ҳисси билан яшашнинг энг муҳим негизи

Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши томонидан партиянинг Бухоро вилоят Кенгашида Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти Бухоро филиали билан ҳамкорликда “Дахлдорлик ҳиссини унутмайлик” мавзусидаги семинар бўлиб ўтди. Унда партия фаоллари, ходимлар, депутатлар, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этишди. Семинардан асосий мақсад — партия сайловолди дастурида белгилаб берилган вазифалардан келиб чиққан ҳолда аҳоли билан самарали мулоқотларни ташкил этиш, уларнинг муаммоларини ҳал этиш ва мавжуд камчиликларни ўрганган ҳолда аҳоли манфаатларини ҳимоя қилишда кўмаклашишдир. Тадбирда сўзга чиққан ҳар бир маърузачи фуқароларнинг сиёсий билими ва саводхонлигини ривожлантириш, уларнинг ҳуқуқий таълим-тарбиясига эътибор қаратиш, сиёсий қарашларини шакллантириш масалаларига эътибор қаратишди. Жумладан, семинарда партия ходими ва фаоллари лойиҳалар доирасида олиб бориладиган ўрганишларни янада кучайтириш лозимлиги, сиёсий ўқувларнинг ҳам сон, ҳам сифат жиҳатидан ташкил этилиши зарурлиги, ёшларнинг ҳуқуқий савиясини ривожлантириш муҳимлиги қайд этилди. — Семинар барчамизга партиянинг ҳақиқий аъзоси эканлигимизни ҳис этишда кўмаклашди. Энг муҳими, сиёсий жараёнларда доим фаол ва ташаббускор бўлишимизда хизмат қилди. Айниқса, аҳоли билан ишлашда шунчаки эмас, балки, унинг муаммосини ҳал этиб берадиган даражада мулоқотлар ташкил этишимиз, ҳар бир соҳа ривожида доим таклифлар билан фаол бўлишимиз лозимлигини ўргатди, - дейди партиянинг фаол аъзоси Гулчеҳра Тожиева. Таъкидлаш жоизки, 2018 йил давомида партиянинг Бухоро вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари томонидан партиянинг “Мактабгача таълим – кадрлар тайёрлашнинг бирламчи бўғини”, “Мактабда ижтимоий тенглик”, “Адолат – қонун устуворлигининг гарови”, “Фарзандлари соғлом юрт – қудратли бўлур”, “Соғлом турмуш тарзи йўлида бирлашайлик” лойиҳалари доирасида ўрганишлар олиб борилди. Ўрганишлар асосида Халқ депутатлари маҳаллий Кенгаш сессияларига 34, доимий комиссияларга 130 та масалалар киритилди. “Адолат – қонун устуворлигининг гарови” лойиҳаси доирасида 698 та маҳалла фуқаролар йиғини, 8181 хонадон ўрганилди. Ўрганишлар асосида 2072 та мурожаатлар келиб тушган бўлса, шулардан 621 та депутатлик сўровлари билан тегишли ташкилотларга мурожаат қилинди. Бухоро вилояти, туман ва шаҳар Кенгашлари томонидан 1368 та маҳалла фуқаролар йиғинида сиёсий ўқувлар ташкил этилган бўлса, 16875 нафар аҳолининг сиёсий саводхонлиги ривожлантирилди. Албатта, бу аниқ кўрсаткичлар фаолиятни ҳар замонда ҳам ижобий қирраларини кўрсата олмайди. Семинар давомида айни мана шу жиҳатларга жуда катта эътибор қаратилди. Ташаббус билан бошқаларга ўрнак бўла олишимиз айтилди. Таълим муассасаларида Конституция хоналарини, шахмат-шашка майдончаларини ташкил этиш билан ёшларнинг ҳуқуқий саводхонлигини юксалтирира олишимиз мумкинлиги таъкидланди. Фаолиятни янада кучайтириш, масъулиятни ҳис этиб яшаш, дахлдорлик ҳиссини унутмаслик ҳар бир партия ходими ва фаолининг асосий мезонига айланиши лозимлиги айтиб ўтилди. Моҳигул АБДУЛЛАЕВА, Ўзбекистон “Адолат” СДП Бухоро вилоят Кенгаши матбуот котиби Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг: t.me/adolat_uz instagram.com/adolat_sdp/ facebook.com/sdpu.adolat/ twitter.com/AdolatSDP   ...

Батафсил
News

Соғлом турмуш тарзи йўлида

Ўзбекистон “Адолат” СДП Бухоро шаҳар Кенгаши томонидан Вилоят аҳоли репродуктив саломатлик марказида партиянинг “Соғлом турмуш тарзи йўлида бирлашайлик” лойиҳаси доирасида “Соғлом турмуш тарзи тарафдоримиз” мавзусидаги давра суҳбати ўз ишини бошлади. Унда Халқ депутатлари шаҳар Кенгаши депутатлари, партия фаоллари, шаҳар тиббиёт муассасалари, маҳалла, “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази вилоят бўлими, 5 та ижтимоий касаллик бўйича вилоят бўлими мутахассиси ва оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этишди. Тадбирни ташкил этишдан мақсад оилаларда соғлом турмуш тарзини шакллантириш, никоҳдан олдин аниқланган касалликларни даволаш ва чора-тадбирлари, тиббий кўрикни янада ривожлантириш ҳамда ёшларни соғлом оилага тайёрлашдан иборатдир. Дастлаб тадбирда Халқ депутатлари Бухоро шаҳар Кенгаши депутатларига йил давомида никоҳдан олдин тиббий кўрикдан ўтган ва аниқланган касалликлар ҳақида ҳисобот берилди. Нодир Холова, Бухоро вилоят аҳоли репродуктив саломатлик маркази директори: — Оила бу икки ёшни ўзаро боғловчи мустаҳкам қанотдир. Аммо орамизда шундай ота-оналар, ёшлар борки, улар ўз оиласини, ўз никоҳини тиббий кўрикнинг сўнгги натижаларсиз боғлайди. Тўғри, улар соғлом бўлса майли, аммо никоҳдан кейин муаммолар юзага келаверсачи. Бу нафақат ўша оиланинг, балки жамиятнинг оғриқли дардидир. Бунга барчамиз масъул ҳисобланамиз. Албатта, таҳлилий натижаларга эътибор қаратадиган бўлсак, ўтган йил давомида вилоят бўйича 16157 та никоҳ қайд этилган. Тиббий кўрикдан 32512 нафари ўтган, тўйдан кейинги тиббий кўрикдан ўтганлар эса 2768 нафарни ташкил этади. Албатта, никоҳланувчи шахслар наркологик, руҳий, ОИТС, сил ва тери-таносил касалликлари бўйича тиббий кўрикдан ўтиши ва касаллик аниқланса даволаниш чора-тадбирларини кўриши лозим. Тиббий кўрик натижалари шуни кўрсатмоқдаки, наркологик касаллик билан 14, 174 нафар никоҳланувчида руҳий, ОИТС билан эса 17, сил билан 7, тери-таносил касаллиги билан эса 5 нафар никоҳланувчи қайд этилган. Бугунги учрашувдан асосий мақсад – аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, ёшларнинг оилага нисбатан масъулиятини ошириш, энг муҳими, соғлом оилани бунёд этишдир. Оила соғлом бўлса жамият соғлом бўлади. Бу муҳим масалага барчамиз масъулмиз. Нафақат тиббиёт ходимлари, балки жамиятнинг ҳар бир аъзоси мустаҳкам оиланинг бунёдкори бўлмоғи лозим. Моҳигул АБДУЛЛАЕВА, Ўзбекистон “Адолат” СДП Бухоро вилоят Кенгаши матбуот котиби Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг: t.me/adolat_uz instagram.com/adolat_sdp/ facebook.com/sdpu.adolat/ twitter.com/AdolatSDP ...

Батафсил
News

Ҳуқуқий тарбия мактаб ёшидан

Ёшларнинг ҳуқуқий билимини ривожлантириш, сиёсий саводхонлигини шакллантириш негизи албатта ҳуқуқий таълим-тарбияга бориб тақалади. Бугунги кунда айни мана шу муҳим масала юзасидан қатор чора-тадбирлар, амалий ишлар қилинмоқда. Ўзбекистон “Адолат” СДП Бухоро шаҳар Кенгаши томонидан шаҳардаги 25-умумтаълим мактабида Халқ депутатлари Бухоро шаҳар Кенгаши депутати Ориф Эгамов иштирокида “Ёшларнинг ҳуқуқий билимини ривожлантириш – бугунги давр талаби” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди. Тадбирда таълим даргоҳи ўқитувчилари, ўқувчи-ёшлар ҳамда уларнинг ота-оналари иштирок этишди. Давра суҳбатини ташкил этишдан асосий мақсад ёшларнинг ҳуқуқий билими билан бир қаторда уларнинг ҳуқуқий тарбияси ҳамда маданиятини ривожлантириш, қолаверса, оилада ота-онанинг ҳам билими ва саводхонлигини шакллантиришда алоҳида аҳамият қаратишдир. Депутат бу борада фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтар экан, дастлаб мамлакатимиз раҳбари томонидан жорий йилнинг январь ойида қабул қилинган “Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги фармони мазмуни тўғрисида гапириб ўтди. Таъкидланганидек, жамиятда ҳуқуқий маданият ва ҳуқуқий онг ривожланса шубҳасиз, қонун устуворлиги таъминланади, инсоннинг ҳуқуқ ва эркинлик муносабатларига бўлган ҳурмати ошади, фуқароларнинг ҳуқуқий саводхонлиги шаклланади, ёшларнинг жамият ҳаётида муносиб ўрин эгаллашида хизмат қилади. Шунингдек, оилада ота-онанинг ҳуқуқий билимини ривожлантириш масалалари хусусида алоҳида таъкидланди. Айни мана шу тушунчаларни ҳар бир оила бошлиғи ўзида ва фарзандларида ривожлантириб бориши лозимлиги айтиб ўтилди. Шу билан бирга мактаб ёшидан бошлаб ёшларнинг ҳуқуқий таълим-тарбиясини ривожлантириш усуллари хусусида ыайд этилди. Севдора Алимова, 6-синф ўқувчиси: —  Биз учун ташкил этилган давра суҳбатида сиёсий билим ва ҳуқуқий маданиятнинг ҳаётимиз давомида нечоғлик аҳамиятга эга эканлиги айтилди. Албатта, барчамиз ўз таълим-тарбиямиздан келиб чиққан ҳолда ўзимизда ҳуқуқий тарбияни шакллантиришимиз лозим. Энг қувонарлиси, бугунги учрашув дунёқарашимизни кенгайтиришда, партия ҳақидаги тасаввуримизни бойитишда  хизмат қилди. Давра суҳбати давомида партиядошлар ва депутатлар мактабда ташкил этилган иқтидорли ёшларнинг кўргазмали чиқишлари билан танишишди. Депутат томонидан улар фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирланишди. Жасур ЖУМАЕВ, Ўзбекистон “Адолат” СДП Бухоро шаҳар Кенгаши раиси ...

Батафсил
News

Наманганлик велосаёҳатчи отахонлар Бухоро вилоятига етиб келишди

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2018 йилнинг декабрь ойида “Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони қабул қилинди. Аввал хабар қилганидек, ушбу фармон ижросини таъминлаш, фуқаролар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида — Ўзбекистон Республикаси “Нуроний” жамғармаси Наманган шаҳар Кенгаши ташаббуси билан “Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил” дастури асосида Наманган шаҳрида истиқомат қилаётган, 1946 йилда туғилган Абдуғани Тошпўлатов, 1946 йилда туғилган Олимжон Хошимов, 1955 йилда туғилган Шокиржон Қаҳҳоров ҳамда 1954 йилда туғилган Хусниддин Джалиловлар “Наманган–Самарқанд-Бухоро-Наманган” йўналиши бўйича велосипедда 2019 йил 9 апрель куни соат 06.00 да Наманган шаҳридан йўлга чиқишган. Кеча улар Бухоро шаҳрига етиб келишди ҳамда партиядошлар томонидан кутиб олинди. Албатта, бу ташаббус фуқаролар орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш, аҳоли саломатлигини янада мустаҳкамлаш, жисмоний фаоллик даражасини ошириш учун хизмат қилса, шубҳасиз, ҳар бир бухороликлар учун ибрат мактаби бўлди. Эслатиб ўтиш жоизки мазкур велосаёҳатчилар 11 апрель куни эрта тонгда  партия вакиллари томонидан Жиззах вилоятида  ҳам кутиб олинган эди. Моҳигул АБДУЛЛАЕВА, Ўзбекистон “Адолат” СДП Бухоро вилоят Кенгаши матбуот котиби Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг: t.me/adolat_uz instagram.com/adolat_sdp/ facebook.com/sdpu.adolat/ twitter.com/AdolatSDP ...

Батафсил
News

Анонс: депутат билан бир кун

Ўзбекистон “Адолат” СДП Бухоро вилоят Кенгаши матбуот хизмати ҳамда Бухоро вилоят телерадиокомпанияси билан ҳамкорликда “Депутатнинг бир куни” номи остида телекўрсатувни тасвирга олиш жараёнлари ўз ишини бошлади. Кўрсатувнинг бугунги меҳмони Халқ депутатлари Вобкент туман Кенгаши депутати Мақсуд Ҳамидов.  Кун давомида бизни кузатиб бориш орқали депутатнинг бир кунлик фаолияти билан тўлақонли танишишингиз мумкин. ...

Батафсил
News

Бухородан онлайн: депутат Мақсуд Ҳамидов билан бир кун

Бугунги кунда партия томонидан қатор амалий ишлар, тарғибот-ташвиқотлар, лойиҳалар доирасида ўрганишлар олиб борилмоқда. Албатта, ўз сайловолди дастуридан келиб чиққан ҳолда аҳоли манфаатларини ҳимоя қилишда, соғлиқни сақлаш тизими ҳамда таълим соҳаси вакилларини қўллаб-қувватлашда алоҳида аҳамият қаратилмоқда. Айниқса, депутатлар томонидан олиб борилаётган ўрганишлар фуқаролар мурожаатларининг амалий ечимини ҳал этмоқда. Партия Халқ депутатлари Бухоро вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларида жами 54 нафар депутат фаолият олиб бормоқда. Албатта, ҳар бир депутатларимиз фаолиятига масъулият билан ёндашиб, аҳоли билан олиб бораётган мулоқотлари давомида уларнинг мурожаатларини чуқурроқ ўрганишга ҳамда ечимини вақтида ҳал этиб беришда кўмаклашмоқда. Мамлакатимиз раҳбари 2017 йил 12 июлда Олий Мажлис палаталари, сиёсий партиялар ҳамда Ўзбекистон Экологик ҳаракати вакиллари билан видеоселектор йиғилишидаги маърузасида “олиб бораётган ислоҳoтлaримизнинг мувaффaқияти, aввaлaмбoр, сиёсий пaртиялaрнинг eтуклик дaрaжaсигa, улaрнинг жонажон Ватанимиз олдидаги мaсъулиятни ўз зиммaсигa oлишгa қaй дaрaжaдa тaйёр экaнигa бeвoситa бoғлиқдир” деб таъкидлаганлар. Айнан шунинг учун ҳам ҳар бир депутат масъулиятни ҳис этган ҳолда ўз вазифаларини бажариши лозим. Шундагина халқ дардини ҳис этади, астойдил фаолият олиб борган бўлади. 25 йиллик депутатлик фаолиятимда ўз олдимга фақат битта мақсадни қўйдим – аҳоли дардини ҳис этиб, муаммоларни вақтида ҳал этиб бериш. Мақсуд ҲАМИДОВ, Вобкент туман Кенгаши депутати Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг: t.me/adolat_uz instagram.com/adolat_sdp/ facebook.com/sdpu.adolat/ twitter.com/AdolatSDP ...

Батафсил
News

Бухородан онлайн: депутат Мақсуд Ҳамидов “Пахтакор” МФЙ фуқаролари билан юзма-юз мулоқот ўтказди

Депутат Мақсуд Ҳамидов “Пахтакор” МФЙдаги аҳоли хонадонларига ташриф буюриб, фуқароларнинг турмуш тарзи, яшаш шароитлари билан танишди. Млоқотлар жараёнида бугун юртимизда амлга оширилаётган ислоҳотлардан кўзланган асосий мақсад аҳоли бандлигини таъминлаш, турмуш шароитини яхшилаш эканлигини такидлаб ўтди. Шунингдек, партия ташаббуси билан амалиётга жорий қилинган “Бир ойда бир иш ўрни” лойҳаси доирасида иш билан банд бўлмаган фуқароларга бандлигини таъминлаш масаласида ҳуқуқий тушунчалар берди. Мастон Бозоров, “Пахтакор” МФЙ раиси: — Халқ депутатлари Вобкент туман Кенгаши депутати Мақсуд Ҳамидов 14-Хайрихуш сайлов округидан сайланган бўлиб, аҳоли билан мулоқотлари давомида доим уларга амалий кўмакчи бўлган. Бизнинг “Пахтакор” МФЙда 560 та хонадон ва 2806 нафар аҳоли истиқомат қилади. Қабулимизда бўлган фуқаро қайси бир муаммо билан мурожаат қилишмасин, депутатнинг маслаҳати ва унинг кўмаги билан барчаси ҳал этилади. Бандликни таъминлаш, уй-жой масаласи, томорқа дейсизми, барчасида депутат ўз маслаҳатлари ва кўмагини аямайди. Масъулиятини ҳис этиб, халқ билан бирга яшайдиган депутатлардан десам, муболаға бўлмайди. Моҳигул АБДУЛЛАЕВА, Ўзбекистон “Адолат” СДП Бухоро вилоят Кенгаши Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг: t.me/adolat_uz instagram.com/adolat_sdp/ facebook.com/sdpu.adolat/ twitter.com/AdolatSDP матбуот котиби ...

Батафсил
News

Бухородан онлайн: депутат Мақсуд Ҳамидов ўзи таълим олган даргоҳга китоб совға қилди

Халқ депутатлари Вобкент туман Кенгаши депутати Мақсуд Ҳамидов кўрсатув давомида тумандаги ўзи таълим олган 25-умумий ўрта таълим мактабига ташриф буюриб ўқувчилик даврлари ҳақида гапириб ўтди. Устозлари, дўстлари, синфдошлари ва улар билан кечган энг ширин даврларини хотирлади. Учрашув якунида депутат ўзи таълим олган даргоҳига китоб совға қилди. Моҳигул АБДУЛЛАЕВА, Ўзбекистон “Адолат” СДП Бухоро вилоят Кенгаши матбуот котиби ...

Батафсил

АЛОҚА

Манзилимиз: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқ тонги кўчаси, 23-уй. Мўлжал: Озарбайжон Республикаси элчихонаси:

Телефон: 71-2730731 71-2884654 (139)

Электрон манзил: adolat.sdp@exat.uz

САЙТ ТЕСТ РЕЖИМИДА ИШЛАМОҚДА:

www.adolat.uz веб-сайти 2018 йилнинг 21 май куни электрон ОАВ сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 1232. Муассис: Ўзбекистон Адолат СДП. Таҳририят манзили: 100043, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқтонгги кўчаси, 23-уй. Электрон манзил: info@adolat.uz

Сайт материалларидан фойдаланилганда Фойдаланиш шартларига амал қилиниши шарт. Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг оммавийахборот воситалари тўғрисидаги ҳамда муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган

#

Мурожаатингиз учун рахмат!