БУХОРО

Манзил: Бухоро шаҳар, М.Икбол кўчаси, 15-уй

Телефон: (65) 221-26-95, 221-26-92

Электрон манзил:  buxoro@adolat.uz

Янгиликлар
News

Аҳолининг сиёсий билимини ошириш мақсадида

Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг “Сиёсий-ҳуқуқий билимларни мустаҳкамлаш – демократик жамият пойдевори” лойиҳаси доирасида партия ходимлари, фаоллари ва депутатлари иштирокида жойларда сиёсий ўқувлар ташкил этиб келинмоқда. Қолаверса, аҳолининг мурожаатларини ўрганган ҳолда уларга сиёсий-ҳуқуқий маслаҳатлар ҳам берилмоқда. Партиянинг Жондор туман Кенгаши томонидан тумандаги “Тобагар” ва “Дарвеши” МФЙда ўтказилган ўқувда фуқаролар мамлакатимизда ва жаҳонда рўй бераётган воқеа-ҳодисаларнинг қисқача тафсилотлари ҳамда қабул қилинган қарор, фармон ва қонунлар мазмун-моҳияти билан танишишди. Жумладан, Президент ёшлар маънавиятини юксалтириш, уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича муҳим вазифаларни белгилаб берганлигини алоҳида қайд этишар экан, бугунги кунда ёшлар учун яратилган шароитлар ва имкониятлар кўламининг соат сари кенгайиб бораётганлигини айтиб ўтишди. Партия ходимлари ҳам бу борада жойларда олиб борилаётган амалий ишлар, хусусан, партия томонидан ташкил этиб келинаётган учрашувлар, тарғибот ишлари борасида тўхталиб ўтишди. Сиёсий ўқув давомида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Бирлашган Араб Амирликлари пойтахти — Абу-Даби шаҳрига қилган расмий ташрифи ҳамда ҳамкорлик фаолиятилари ҳақидаги сиёсий маълумотлари маҳалла аҳлининг эътиборини жалб этди. — Албатта, партия фаолларининг биз билан олиб бораётган учрашувлари барчамизнинг сиёсий дунёқарашимизни шакллантирди. Энг қувонарлиси, имзоланган сўнги қарор, фармонлар моҳиятига алоҳида тўхталиб ўтиб, барчамизнинг сиёсий саводхонлигимизни шакллантирмоқда, - дейди “Дарвеши” МФЙда истиқомат қилувчи Ўткир Саидов. Ҳар бир фуқаронинг сиёсий билимини ривожлантириш, ҳуқуқий билимини ошириш мамлакатда қонун устуворлигини таъминловчи энг муҳим омилдир. Партия ходими ана шу муҳим омил асосида ўз фаолиятига эътибор билан ёндашиб, аҳоли манфаатларидан келиб чиққан ҳолда уларнинг муаммоларини ижобий жиҳатдан ҳал этиш, энг муҳими, бу борадаги сиёсий-ҳуқуқий саводхонлигини ошириши талаб этилади. Шу билан бирга сиёсий ўқувларнинг самарали ва сифатли ўтказилиши фуқароларнинг ҳуқуқий маданияти ҳамда онгини ривожлантиришда хизмат қилади.   Ўктам РАЖАБОВ, Ўзбекистон “Адолат” СДП Жондор туман Кенгаши раиси Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг: t.me/adolat_uz instagram.com/adolat_sdp/ facebook.com/sdpu.adolat/ twitter.com/AdolatSDP   ...

Батафсил
News

Энг муҳим вазифа — малакали кадрлар тизимини шакллантириш

  Таълим сифатини янада такомиллаштириш, ёшларнинг билим даражасини ошириш, инновацион технологиялардан самарали фойдаланган ҳолда уларнинг дунёқарашини кенгайтириш мақсадида минглаб чора-тадбирлар ишлаб чиқилмоқда. Қарор, фармонлар қабул қилинмоқда. Хусусан, таълим даражаёнида инновацион технологиялардан фойдаланиш бугунги кун ёшлари учун энг муҳим жараёндир. Бизнинг ҳам таълим даргоҳимизда айнан мана шу жараёнга жуда катта эътибор қаратилмоқда. Куни кеча Белорусия давлат техника университети билан ўрнатган видео онлайн дарсида ёшларимиз ўзларининг малакаси ва келажакда етук мутахассис бўлиб шаклланишлари мақсадида етарли даражада билим олишди, деб ўйлаймиз. Албатта, дарс жараёнида ҳар бир бўлажак кадр ўз фаолияти давомида ахборот коммуникация технологияларидан қай даражада фойдаланиш, уларнинг самарали жиҳатлари ҳамда энг муҳими афзалликлари хусусида алоҳида маълумотга эга бўлишди. Таъкидлаш ўринлики, бугунги кунда инновацион технологиялардан самарали фойдаланиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хусусан, партия аъзоси сифатида унинг сайловолди дастури билан танишар эканман, шубҳасиз, инновацион технология ва ишланмаларни тараққий эттириш масалалари мамлакатимизда илм-фан ва илмий тадқиқотлар ривожланишига, уларнинг қўллаб-қувватланишига узвий эканлиги эътироф этилган ҳамда шу мақсад йўлида аниқ таклифлар киритилган. Шубҳасиз, партия томонидан “Талабаларнинг инновацион корхонаси”, “Инновацион фаолият – тараққиёт гарови” сингари лойиҳалар доирасида олиб борилаётган тарғибот тадбирлари ҳам айни мақсад йўлида қилинаётган энг намунали фаолиятлардан бири ҳисобланади. Албатта, замон билан ҳамнафас яшаш бугунги кун ёшларининг дадил қадам ташлаб боришлари асосидир. Айниқса, чет мамлакатларининг тажрибаларидан андоза олиб, улар билан ҳамкорликда ишлаш, шубҳасиз, талабаларимизнинг билим даражасини оширишда, уларнинг малакали кадр бўлиб улғайишларида хизмат қилади. Бу эса педагог-кадрларнинг ҳам ўз олдига қўйган энг муҳим вазифаси бўлиши лозим. Комил ҚУРБОНОВ, Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти Бухоро филиали ўқув ва тарбиявий ишлар бўйича директор ўринбосари, Партия фаоли ...

Батафсил
News

Партия ташаббуси: Когонда белбоғли кураш мусобақаси ўтказилди

Инсоннинг ҳар жиҳатдан баркамол авлод бўлиб улғайишида спортнинг ўрни беқиёс. Дарҳақиқат, партиямиз томонидан белбоғли кураш спорт турига аҳамият қаратиш, жисмоний тарбия ва спортни оммалаштириш, ёшларни соғлом ва бақувват бўлиб улғайишларида кўмаклашиш, улар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш, спорт майдонларида Ватанимизнинг шарафини муносиб ҳимоя қилишга қодир спортчиларни тарбиялаш, уларни қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу борада имзоланган меморандумдан асосий мақсад ҳам шунда. Таъкидлаш жоизки, партия Бухоро вилоят Кенгаши ва Бухоро вилоят Белбоғли кураш федерацияси ўртасида ҳам ҳамкорлик меморандуми имзоланган эди. Бу меморандумнинг амалий кўринишини партия Когон туман Кенгаши томонидан ташкил этилган белбоғли кураш мусобақаси мисолида ҳам кўриш мумкин. Мусобақани партия вилоят Кенгаши раиси Мақсуд Ҳамидов очиб берди. Нутқи давомида бугунги кунда ёшлар учун яратилаётган имкониятлар, эътибор ҳақида тўхталиб ўтар экан, шубҳасиз, ҳар бир ёш авлод ана шу эътиборга муносиб бўлиши лозимлигини таъкидлади. 2000,2001, ҳамда 2002 йилларда туғилган ўғил болалар ўртасида 55,60,65,71,77,83 кг вазн тоифаларида ўтказилган беллашув жуда қизиқарли бўлиб ўтди. Одил Раҳимов, мураббий: — Партия томонидан ташкил этилган бундай мусобақалар ёшларимизнинг спортга бўлган ҳавасини оширади, энг қувонарлиси, уларни турли зарарли одатлардан узоқлаштиради, баркамол ва навқирон авлод бўлиб улғайишларида хизмат қилади, келажакда жамият тараққиёти йўлида астойдил курашувчан инсон бўлиб улғайишларида хизмат қилади. “Адолат” кубоги учун ўтказилган беллашувнинг якуний натижаларига кўра Латиф Ортиқов (50), Жавоҳир Баҳодиров (60), Сухроб Жўраев (65), Шахзод Гадоев (71), Муҳаммад Латипов (77), Шахзод Мустафоев (83) лар биринчиликни қўлга киритиб, вилоят босқичига қатнашиш ҳуқуқига эга бўлишди. Ғолиблар партиянинг эсдалик совғалари ва дипломлари билан тақдирланишди. Мактуба ҲАМРОЕВА, Ўзбекистон “Адолат” СДП Когон туман Кенгаши раиси Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг: https://t.me/adolat_uz https://www.instagram.com/adolat_sdp/ https://www.facebook.com/sdpu.adolat/ ...

Батафсил
News

Ўзбекистон – умумий уйимиз

Ўзбекистон “Адолат” СДП Бухоро вилоят Кенгаши томонидан Когон шаҳар миллий маданий марказ билан ҳамкорликда “Ўзбекистон – тинчлик ва тотувлик мамлакати” мавзуси доирасида маданий-маърифий тадбир ташкил этилди. Унда партия вилоят, шаҳар ва туман Кенгаши ходимлари, фаоллар, корхона, ташкилот раҳбарлари, миллий маданий марказ ходимлари, маҳалла фаоллари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди. Ўзгача гўзаллик билан безатилган боғда ҳар бир миллат эгалари, тадбиркорлар, ҳунармандлар, рассомлар учун махсус павильонлар қўйилган бўлиб, улар билан барча партиядошлар ва жамоатчилик вакиллари танишишди. — Бизнинг марказимиз 1993 йилда вилоятда биринчилардан бўлиб ташкил топган,— дейди биз билан суҳбатда турк миллий маданий маркази раҳбари муовини Жума Шукуров. — Вилоятимизда 4000 дан ортиқ турк миллатига мансуб элатдошларимиз яшайди. Ўзбек халқи билан тилимиз, динимий, урф-одатларимиз бир-бирига ҳамоҳанг. — Татар-бошқирд миллий-маданий маркази йигирма беш йилдирки, фаолият юритиб келмоқда,— дейди суҳбатга қўшилган Равиль Забиров ва Насима Гуловалар. – Ёшларга миллий урф-одатларимиз, анъаналаримизни заволсиз етказиш мақсадида марказда машғулотлар олиб борамиз. Тадбирни миллатлараро тотувлик, ҳамжиҳатлик, тинчлик байрами ҳам дейиш мумкин. Тадбир иштирокчилари сўзга чиқар экан, албатта, бугунги кунда миллий қадриятларни ривожлантиришда ҳамда фарзандларни она юртга меҳр ва садоқат руҳида тарбиялашда бундай марказларнинг ўрни беқиёс эканлигини таъкидлашди. Шунингдек, санъат усталари, миллий-маданий марказ қошидаги бадиий жамоалар, умумтаълим мактаби ўқувчилари ва мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчиларининг бадиий чиқишлари барчага завқ бағишлади. Энг қувонарлиси, сайёҳларнинг иштироки ҳамда миннатдорчилиги бўлди. Тинч ва осойишта юртга, барча миллат вакилларининг бир жон бўлиб умргузаронлик қилаётган она диёримизда бундай гўзал байрамлар ярашади. Тадбирда ҳар бир иштирокчи томонидан айтилган айни мана шу фикрлар йиғилганларга шукуҳ бағишлади. Барчани бирдамликка чақирди. Рауф СУВОНОВ, Ўзбекистон “Адолат” СДП Когон шаҳар Кенгаши раиси Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг: https://t.me/adolat_uz https://www.instagram.com/adolat_sdp/ https://www.facebook.com/sdpu.adolat/ ...

Батафсил
News

Бухородан онлайн: Ҳуқуқий маданият ва ҳуқуқий онгни ривожлантириш – қонун устуворлигининг гарови мавзусидаги тадбир ўз ишини бошлади

Бугун Ўзбекистон “Адолат” СДП Бухоро вилоят Кенгаши томонидан Тошкент ирригация ва мелиорация институти Бухоро филиалида “Юксак ҳуқуқий маданият – қонун устуворлигининг гарови” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. Унда партия вилоят, туман ва шаҳар Кенгаши ходимлари, депутатлар, таълим даргоҳи талаба-ёшлари, педагог-ўқитувчилар, вилоят Адлия бошқармаси, шаҳар Хотин-қизлар қўмитаси ва оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этишмоқда. Тадбирдан мақсад Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 январдаги “Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги фармони ижросини таъминлаш, унинг мазмун-моҳиятини ёшлар ўртасида кенг тарғиб қилиш, жамиятда қонун устуворлигига эришиш, аҳолининг, жумладан хотин-қизларнинг хуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтиришда жамоат ташкилотларининг ролини кучайтиришдан иборат экан, албатта, бу борада сўзга чиққан ҳар бир маърузачи бугунги кунда аҳолининг ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятига алоҳида эътибор қаратишдан иборатиди.   Тадбирнинг асосий воқеликлари сайтимиз орқали онлайн муҳокама қилиб борилади. Бизни кузатишда давом этинг... ...

Батафсил
News

Бухородан онлайн: Мақсуд Ҳамидов: Ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданият – қонун устуворлигини таъминловчи омил

Мамлакатимизда ҳар бир фуқаронинг ҳуқуқий маданияти, ҳуқуқий онгини ривожлантириш ҳамда сиёсий саводхонлиги шакллантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Жумладан, мамлакат раҳбари томонидан жорий йилнинг 9 январь санасида “Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги фармонининг қабул қилинганлигидан асосий мақсад ҳам шунда. Албатта, фармон билан танишар эканмиз, унда миллий ҳуқуқий тизимни ислоҳ қилиш, фуқароларнинг ҳуқуқий маданиятини янада шакллантириш, бу борада турли тарғибот ишларини кучайтириш, малакали юридик кадрларни тайёрлаш борасида алоҳида эътибор қаратилган. Дарҳақиқат, мамлакат раҳбари таъкидлаб ўтганидек, бугунги кунда инсон ҳуқуқ ва эркинликларига ҳурмат муносабатини шакллантиришга, фуқароларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ривожлантиришда тўсқинлик қилувчи бир қатор муаммолар ҳали ҳамон сақланиб қолмоқда. Шубҳасиз, бу камчиликни бартараф этиш ҳуқуқий таълим ва тарбияга бўлган эътибордан бошланади. Фармонда айнан мана шу жиҳатга қаратилган эътибор ёшларнинг мактаб ёшидан бошлаб ҳуқуқий маданиятини шакллантиради, энг муҳими, сиёсий саводхонлиги ривожланади. Албатта, ҳуқуқий маданияти ва онги ривожланган халқнинг эса дунёқараши ҳам тубдан ўзгаради. Фармонда ёшларнинг ҳуқуқий тарбиясига салбий таъсир кўрсатувчи омилларга нисбатан ҳуқуқий иммунитетни шакллантириш, ҳар бир шахсда қонунларга, одоб-ахлоқ қоидаларига ҳурмат, миллий қадриятларга садоқат, ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш мақсадида аниқ вазифаларнинг белгилаб берилганлиги фуқароларнинг жамият ҳаётида ўз ўрни ва мавқеъини янада мустаҳкамлашда хизмат қилади. Хусусан, аҳолига мамлакатимизда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар, қабул қилинаётган қонун ҳужжатлари ва давлат дастурларининг мазмуни ва моҳиятини изчил етказиш тизимини шакллантириш масаларига алоҳида тўхталиб ўтилган. Тўғри, бугунги кунда жамиятимизда сиёсий билими юксак савияда ривожланмаган, ҳуқуқий маданияти шаклланмаган фуқароларни ҳам учратишимиз мумкин. Айнан уларнинг сиёсий ва ҳуқуқий жамиятда фаоллигини таъминлаш мақсадида берилган вазифанинг амалдаги ифодаси партиядошларнинг ҳам олдимизда турган энг муҳим вазифаларимиздан биридир. Хусусан, “Сиёсий-ҳуқуқий билимларни мустаҳкамлаш – демократик жамият пойдевори” лойиҳаси доирасида ҳафтанинг ҳар сешанба кунлари ташкил этиб келаётган сиёсий ўқувларимиз, “Конституция билимдони” сингари танловларнинг ўтказилишидан асосий мақсад ҳам шунда. Албатта, меъёрий ҳужжат моҳиятида жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтиришда, энг аввало, таълим-тарбиянинг тизимли ва узвий равишда олиб борилишига алоҳида эътибор қаратиш, мактабгача таълим тизимидан бошлаб, аҳолининг барча қатламларига ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни чуқур сингдириш, ёш авлод онгига ҳуқуқ ва бурч, ҳалоллик ва поклик тушунчаларини ҳамда одоб-ахлоқ нормаларини чуқур сингдириб бориш, Конституциянинг муҳим жиҳатларини уларга болалигидан бошлаб ўргатишга алоҳида эътибор берилган. Шу билан бир қаторда давлат хизматчиларининг ҳуқуқий онгини ривожлантириш масалалари борасида ҳам аниқ мақсад ва вазифалар қайд этилган.  Яна бир муҳим жиҳати шундаки, фармонда жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш “шахс – оила ‒ маҳалла ‒ таълим муассасаси ‒ ташкилот ‒ жамият” принципи бўйича тизимли ташкил этиб бориш билан боғлиқ вазифанинг белгилаб берилганлиги бўлди. Дарҳақиқат, ҳар бир шахс ўз фаолиятига ва яшаш тарзига нисбатан масъулият билан ёндашса, шубҳасиз, ватан тараққиёти йўлида астойдил ҳиссасини қўшган бўлади. Бунда эса ҳуқуқий маданияти ва сиёсий билими ривожланган бўлиши, аввало, ўзи ва оиласида ана шу тушунчаларнинг шаклланишида замин яратиб бориши даркор. Зеро, жамиятда ҳуқуқий маданиятни ва ҳуқуқий онгни юксалтириб бориш қонун устуворлигини таъминловчи энг муҳим омил ҳисобланади. Қонунларга ҳурмат руҳини қарор топтириш эса демократик ҳуқуқий давлат қуришнинг гаровидир.  Мақсуд Ҳамидов Ўзбекистон "Адолат" СДП Бухоро вилоят Кенгаши раиси Бизни кузатишда давом этинг... ...

Батафсил
News

Бухородан онлайн: Исматилло Исматов: Ҳуқуқий тарғибот ишларида энг муҳими талабчанлик

Бугунги кунда фуқароларнинг ҳуқуқий маданияти ва саводхонлигини ошириш ҳар биримизнинг олдимизда турган муҳим бурчимиз ҳисобланади. Партия томонидан ташкил этилган бундай тадбирлар ёшларнинг билим даражасини янада мустаҳкамлашда ҳамда уларнинг сиёсий қарашларини шакллантиришда хизмат қилади. Мамлакат раҳбари томонидан қабул қилинган “Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги фармоннинг мазмун-моҳиятининг ўзиёқ ҳар биримизнинг жамиятда фаол ва ташаббускорлигиимизни оширишда замин яратади. Албатта, давра суҳбати давомида фармон моҳиятига эътибор қаратилар экан, шубҳасиз, ҳар бир келажак эгаси қандай бир соҳанинг мутахассиси бўлмасин, шубҳасиз, ўзининг ҳуқуқий билимини шакллантириш лозим. Қабул қилинаётган сўнги қарор ва фармонлар ҳақидаги тасаввурга эга бўлиши даркор. Бугунги тадбирда айнан ёшларнинг, қизларимизнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини янада юксалтиришга эътибор қаратилар экан, шубҳасиз, фармонда қайд этилганидек, ҳуқуқий маданиятнинг ривожланиши қонун устуворлигини таъминлашда муҳим омил эканлигини эътироф этиш лозим. Исматилло Исматов, Когон шаҳар Адлия бўлими бошлиғи   Бизни кузатишда давом этинг... ...

Батафсил
News

Юксак ҳуқуқий маданият – қонун устуворлигининг гарови (+РАДИО)

Аввал хабар берганимиздек, бугун Ўзбекистон “Адолат” СДП Бухоро вилоят Кенгаши томонидан Тошкент ирригация ва мелиорация институти Бухоро филиалида “Юксак ҳуқуқий маданият – қонун устуворлигининг гарови” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. Унда партия вилоят, туман ва шаҳар Кенгаши ходимлари, депутатлар, таълим даргоҳи талаба-ёшлари, педагог-ўқитувчилар, вилоят Адлия бошқармаси, шаҳар Хотин-қизлар қўмитаси ва оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этишди. Хусусан, мазкур тадбир Ўзбекистон 24 радиоканалида тўғридан-тўғри ёритилди. Тадбирдан мақсад Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 январдаги “Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги фармони ижросини таъминлаш, унинг мазмун-моҳиятини ёшлар ўртасида кенг тарғиб қилиш, жамиятда қонун устуворлигига эришиш, аҳолининг, жумладан хотин-қизларнинг хуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтиришда жамоат ташкилотларининг ролини кучайтиришдан иборат. Бу борада сўзга чиққан ҳар бир маърузачи бугунги кунда аҳолининг ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятига алоҳида эътибор қаратиш мақсадида ташкил этиб келинаётган тарғибот ишларининг аҳамияти, амалий жиҳатлари хусусида таъкидлашди. Дастлаб мамлакатимиз раҳбари томонидан қабул қилинган “Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги фармон мазмун-моҳияти тўғрисида гапириб ўтилди. Таъкидланганидек, жамиятда ҳуқуқий маданият ва ҳуқуқий онг ривожланса шубҳасиз, қонун устуворлиги таъминланади, инсоннинг ҳуқуқ ва эркинлик муносабатларига бўлган ҳурмати ошади, фуқароларнинг ҳуқуқий саводхонлигини шаклланади, ёшларнинг, айниқса, хотин-қизларнинг жамият ҳаётида муносиб ўрин эгаллашида хизмат қилади. Тадбирда Ўзбекистон “Адолат” СДП томонидан аҳолининг сиёсий-ҳуқуқий маданиятини ривожлантириш бўйича ташкил этиб келинаётган турли тарғибот ишлари, жумладан, “Сиёсий-ҳуқуқий билимларни мустаҳкамлаш – демократик жамият пойдевори” лойиҳасида маҳаллаларда намунали ташкил этиб келинаётган сиёсий ўқувлар, унда фуқароларнинг иштироки, шунингдек, ёшларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ривожлантириш ҳамда билим даражасини ошириш мақсадида ўтказиладиган “Конституция билимдони” республика кўрик танловининг ўзига хос жиҳатлари борасида ҳам фикр ва мулоҳазалар билдирилди.    Давра суҳбатида инсоннинг ҳуқуқий маданияти ва онгини ривожлантириш аввало мактаб ёшидан бошлаб шакллантириш лозимлиги таъкидланди. Айниқса, ёшларнинг ҳуқуқий тарбиясига салбий таъсир кўрсатувчи омилларнинг олдини олинишида ҳуқуқий таълимнинг аҳамиятли жиҳатлари борасида айтиб ўтилди. Қолаверса, хотин-қизларнинг ҳуқуқий маданияти ва ҳуқуқий онги тўғрисида ҳам фикрлар билдирилди. Бухоро шаҳар Хотин-қизлар қўмитаси томонидан иштирок этган маърузачи ўз нутқида бу борада ташкил этиб келинаётган тарғибот ишлари, давра суҳбатлари, учрашувлар хусусида таъкидлади. Ҳар бир аёлнинг жамиятда муносиб ўрни бор экан, албатта, унинг ҳуқуқий онги ва маданияти ривожланган бўлиши, энг муҳими, фарзанд тарбиясида ҳам ўзининг ижобий таъсирини кўрсата олиши лозимлиги қайд этилди. Агар аёлнинг ҳуқуқий маданияти шаклланса, шубҳасиз, келажак авлод вакилларининг ҳуқуқий онги ҳам ривожланади. Ҳалоллик ва поклик, одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этган ҳолда ўз фаолиятига, яшаш тарзига эътибор ва масъулият билан ёндашади. Тадбир давомида маърузачилар фуқароларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини ривожлантиришда энг муҳими ҳуқуқий саводхонликнинг юқори даражада эканлиги, билим, тажрибанинг мукаммаллиги тўғрисида ўз фикрларини билдиришди. Шунингдек, ёшлар томонидан таклифлар, мулоҳазалар қайд этилди. Моҳигул Абдуллаева Ўзбекистон “Адолат” СДП Бухоро вилоят Кенгаши матбуот котиби   ...

Батафсил

АЛОҚА

Манзилимиз: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқ тонги кўчаси, 23-уй. Мўлжал: Озарбайжон Республикаси элчихонаси:

Телефон: 71-2730731 71-2884654 (139)

Электрон манзил: adolat.sdp@exat.uz

САЙТ ТЕСТ РЕЖИМИДА ИШЛАМОҚДА:

www.adolat.uz веб-сайти 2018 йилнинг 21 май куни электрон ОАВ сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 1232. Муассис: Ўзбекистон Адолат СДП. Таҳририят манзили: 100043, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқтонгги кўчаси, 23-уй. Электрон манзил: info@adolat.uz

Сайт материалларидан фойдаланилганда Фойдаланиш шартларига амал қилиниши шарт. Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг оммавийахборот воситалари тўғрисидаги ҳамда муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган

#

Мурожаатингиз учун рахмат!