ТОШКЕНТ вил.

Манзил: Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани, Баходир кўчаси, 44-уй

Телефон:(71) 288-42-12

Электрон манзил:  adolat-tv@mail.ru

Янгиликлар
News

Аёлга эътибор — келажакка эътибор

Хотин-қизлар жамиятимизнинг тенг ҳуқуқли аъзоси сифатида мамлакатимизнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётида тобора муҳим ўрин эгалламоқда. Давлатимиз томонидан амалга оширилаётган барча ислоҳотлар негизида хотин-қизларнинг жамиятда фаоллигини оширишга қаратилган мақсад турибди. Бу борада мустаҳкам қонунчилик базаси, турли халқаро ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатлар аёллар манфаатларини ҳимоялашда ҳуқуқий пойдевор бўлмоқда. Хусусан, янги иш ўринларини яратиш, пировардида, оилалар даромадини ошириш, уларнинг фаровон ҳаёт кечиришини таъминлаш айни пайтда устувор йўналишларидан биридир. Бу борада айнан хотин-қизлар масаласига алоҳида урғу берилиб, улар учун янги иш ўринларини яратиш,  аёллар тадбиркорлигини ривожлантириш ва уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга оилалар фаровонлигини таъминлашнинг асосий омили сифатида қаралади. Шу боис Президентимизнинг «Хотин-қизларнинг меҳнат ҳуқуқлари кафолатларини янада кучайтириш ва тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлашга оид чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори оилавий тадбиркорликни янада ривожлантириш, соҳага тўлиқ эркинлик бериш, бу йўлда ғов бўлиб турган барча тўсиқ ва чекловларни бартараф этиш хамда ушбу йўналишдаги ишларни янада фаоллаштиришни янги босқичга олиб чиқиши шубҳасиз. Масалан, карорга мувофик, эндиликда худудларда нодавлат-нотижорат ташкилот мақомига эга бўлган хотин-кизлар тадбиркорлик марказлари аёлларни меҳнат бозорида талаб этилаётган касблар бўйича қайта тайёрлаш ва уларни ишга жойлашишга ҳамда тадбиркорлик билан шуғулланиш истагини билдирганларга кўмаклашиш каби вазифаларни амалга оширади. Кейинги йилларда аҳоли бандлигини таъминлашнинг касаначилик ва оилавий тадбиркорлик каби янги шакллари фаол ривожланиб бормоқда. Натижада кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг иш билан бандликдаги улуши 78 фоиздан ортиғини ташкил этаётир. Ўз навбатида, республикамизда хусусий тадбиркорликнинг миллий-анъанавий шакли бўлган оилавий бизнеснинг жадал ривожланиб бориши унинг яратилаётган ялпи ички маҳсулот таркибидаги улуши йил сайин ўсишига сабаб бўлмоқда. Оилавий тадбиркорликнинг оммавий ривожланиши аҳоли асосий қисмининг ижтимоий психологияси ижобий ўзгаришига ва янги ижтимоий-иқтисодий шароитларга мослашишига ёрдам беради. Оилавий бизнес вакиллари нафақат ўзини самарали иш билан таъминлайди, балки янги иш ўринларини ҳам яратади. Иш билан банд аёлларга қулай меҳнат шароитини яратиб бериш аёллар ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг муҳим йўналишларидан биридир. Хулоса ўрнида айтиш мумкинки, карорда белгиланган устувор вазифалар хотин-қизларга кўрсатилаётган эътибор ўз навбатида, аёлларнинг турмуш шароитини яхшилаш, уларнинг бахтли ҳаёт кечиришлари ва жамият ижтимоий ва сиёсий ҳаётида фаол иштирок этишлари учун хизмат килади. Вилоят АКРОМОВА, Халқ депутатлари Қибрай туман Кенгаши депутати Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг:???? https://t.me/adolat_uz https://www.instagram.com/adolat_sdp/ https://www.facebook.com/sdpu.adolat/ ...

Батафсил
News

Соғлом авлод — миллат келажаги пойдевори

“Фуқароларнинг репродуктив саломатлигини сақлаш тўғрисида”ги Қонунни матбуотда диққат билан ўқиб чиқдим. Ҳақиқатдан ҳам репродуктив саломатлик нафақат аёлнинг, балки эркакнинг ҳам ўзидан соғлом зурриёд дунёга келтириш давридаги саломатлигини асрашда ниҳоятда муҳим. Ушбу қонун аёллар ва эркаклар бепуштлигига барҳам бериш, шунингдек, сунъий уруғлантириш ва касалланган тухум ҳужайраларини олиб ташлаш орқали соғлом генофондни шакллантириш каби хорижда кенг қўлланаётган технологияларни юртимизда қўллашга ҳуқуқий асос яратади. Демократик тамойиллар тараққий этгани сари, инсон манфаатларини ҳимоя қилишда муҳим бўлган ижтимоий соҳанинг ҳуқуқий меъёрлари янада жиддийлашиб, янада қатъийлашиб, одамнинг қадр-қиммати янада ортиб бораверади. Ушбу масалаларда етарли билим ва тажрибага, амалий кўникмаларга, тиббий саводхонлик ва тиббий маданиятга эга бўлмаган одам ўз ҳаётида қатор муаммоларга дуч келиши мумкин.  Айнан шунинг учун ҳам бугунги кунда, аҳолининг репродуктив саломатлигини муҳофаза қилиш масаласи нафақат соғлиқни сақлаш тизимининг, балки умуман давлатнинг, жамиятнинг муҳим вазифалари сирасига киради. Янада аниқроқ айтадиган бўлсак, аҳолининг репродуктив жиҳатдан соғломлиги даражаси ўша аҳоли истиқомат қилаётган жамиятнинг соғломлиги даражасига, миллий генофонд саломатлиги даражасига, миллат тақдирига, давлатнинг умумий қудратига, нуфузи ва салоҳиятига бевосита таъсир кўрсатади. Шу боисдан ҳам бутун дунёда репродуктив саломатлик фақат тиббий муаммо эмас, балки тиббий — ижтимоий, қолаверса, ижтимоий-сиёсий муаммо ҳисобланади. Энг муҳими, шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, мустақил юртимизда олиб борилаётган барча ислоҳотлардан кўзланган натижа — бу, инсон омили эканлигини онгли равишда барча фуқаролар англаган ҳолда, ана шу яратилаётган шароит ва имкониятлардан тўлиқ фойдаланиши, муносиб ҳаёт кечиришидан иборат. Айни пайтда фуқаролар ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимоясининг кафолати бўладиган мазкур қонун баркамол авлодни вояга етказишда халқимизнинг янада фаровон ҳаётини таъминлашга хизмат қилиши шубҳасиз. Хулоса қилиб айтганда, ҳеч шубҳасиз, тиббиёт соҳасидаги изчил ислоҳотлар одамларда бугунги кундан розилик ҳамда эртанги кунга ишонч ҳиссини кучайтириш йўлидаги тизимли ишлар муҳим ижтимоий адолатни таъминлашнинг асосий ва зарур талабларидан биридир. Зарифа ЭРАЛИЕВА, Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгаши депутати Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг: https://t.me/adolat_uz https://www.instagram.com/adolat_sdp/ https://www.facebook.com/sdpu.adolat/   ...

Батафсил
News

Муқаддам Бекмуродова: Юртимизда ўқув қуролларининг сифатини аниқлашга доир тегишли стандартлар белгиланганми?

2018 йилда партиямизнинг “Таълим сифати — партия нигоҳида” лойиҳаси доирасида мактаб дарсликларидаги хатоликлар ва турли тиллардаги ўқув қўлланмаларидаги тафовутлар ҳамда бу китобларнинг сифат даражаси ўрганилди. Ангрен шаҳрида тузилган ишчи гуруҳ таркибида таълимдаги ушбу муаммоларни ўрганар эканман, яна бир савол туғилди. Дарсликлар сифатини ўргандик, хўш, ўқувчилар фойдаланаётган ўқув қуроллари сифати-чи? Тўғри, мамлакатимизда тадбиркорликка кенг йўл очилганлиги сабабли ўқув қуроллари тадбиркорлар томонидан истеъмолчиларга етказиб берилади. Ўқув қуроллари бирор жиҳатдан болалар соғлиғига зарар етказмаслигини мутахассислар билан биргаликда ўрганиб кўрдикми? Дейлик, дафтарлардаги чизиқлар яхши кўринмаса, боланинг кўзига бу ҳолат қандай таъсир қилади, улар фойдаланаётган пластилинлар терида аллергик хусусиятлар уйғотмайдими? Юртимизда ўқув қуролларининг сифатини аниқлашга доир тегишли стандартлар белгиланганми? Маълумки, ўқув қуроллари сифат даражасини белгиловчи халқаро стандартлар мавжуд. Лекин ҳали юртимизда бунга доир стандартлар борлиги тўғрисида маълумот топа олмадим. Шунинг учун танловда фарзандларимиз фойдаланаётган ўқув қуроллари сифатини партиямиз лойиҳаси асосида мутахассислар иштирокида ўрганиш таклифини илгари сурдим. Бундай ўрганишлар орқали ўқув қуроллари сифати меъёрлари бўйича стандарт қабул қилинишига замин яратилиши мумкин. Шу билан бирга, ўқувчиларда учраши эҳтимоли бўлган айрим касалликларнинг олди олинади. Яна бир масала. Маълумотларга кўра, дунёда йўл ҳаракати қоидалари бузилиши оқибатида ҳар йили юз минглаб одам вафот этар экан. Галдаги таклифим шу мавзуга доир бўлди. Яъни боғчаларда партиямиз ташаббуси билан ташкил этиб келинаётган шахмат-шашка майдончалари ёнида жойлардаги ички ишлар бўлинмалари билан ҳамкорликда йўл ҳаракати хавфсизлиги майдончалари ҳам барпо этилса, мақсадга мувофиқ бўлар эди. Бунинг натижасида фарзандларимизни болалигидан бошлаб қонунга итоаткорлик руҳида тарбиялаш, уларда белгиланган тартиблар, қонун-қоидаларга амал қилиш зарурлигини сингдиришга эришамиз. Муқаддам БЕКМУРОДОВА, “Йилнинг энг фаол адолатчи аёл” Республика кўрик-танлови иштирокчиси ЎзДЖТУ ҳузуридаги Ангрен академик лицейи ўқитувчиси   Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг: https://t.me/adolat_uz https://www.instagram.com/adolat_sdp/ https://www.facebook.com/sdpu.adolat/ ...

Батафсил
News

Тиббиёт соҳасидаги изчил ислоҳотлар муҳокама қилинди

  Халқ депутатлари Тошкент вилояти Паркент тумани депутати Мавлуда Бердиқулова Паркент тумани кўп тармоқли тиббиёт бирлашмаси ходимлари билан учрашди. Учрашувда 2018 йил 9 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида танқидий-таҳлилий руҳда ўтган соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш, ҳудудлар аҳолисини сифатли тиббий хизмат билан қамраб олиш, тиббиёт муассасалари моддий-техник базасини мустаҳкамлаш борасидаги ислоҳотлар натижаларини таҳлил қилиш ва истиқболдаги устувор вазифаларни белгилашга бағишланган видеоселектор йиғилишидан келиб чиқиб, соғлиқни сақлаш тизимини янада такомиллаштириш, тиббий хизмат сифати ва самарадорлигини ошириш, аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, сифатли дори-дармон билан таъминлаш борасидаги ислоҳотлар юзасидан амалга оширилаётган ишлар самарадорлигига эътибор қаратилди. Депутат кейинги икки йилда Президентнинг соҳага оид 50 та фармон, қарор ва фармойиши, Вазирлар Маҳкамасининг 70 дан зиёд қарор ва фармойишлари мазмун-моҳияти, шунингдек, “Давлат тиббиёт муассасалари ва соғлиқни сақлашни бошқариш органлари ходимларини моддий рағбатлантиришни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, тиббиёт ходимларининг ойлик маоши 2019 йил 1 апрелдан яна 15 фоизга оширилиши кутилаётганлиги ҳақида маълумот берди. Давра суҳбатида сўзга чиққанлар оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, шошилинч тиббий ёрдамни такомиллаштириш, бирламчи тиббиёт тизимини янада яхшилаш, аҳолини сифатли ва арзон дори-дармон воситалари билан таъминлаш борасидаги ҳал этилиши лозим бўлган долзарб масалалар юзасидан фикр алмашишди. Шунингдек, соҳа вакиллари қишлоқ врачлик пунктлари, оилавий поликлиникалар, патронаж хизмати, тез тиббий ёрдам тизимининг фаолиятига доир фикр мулоҳазаларини баён этишди.  Тадбир сўнгида 10 нафар тиббиёт ходими партия аъзолигига қабул қилинди. Фотима САТТАРОВА, Ўзбекистон “Адолат” СДП Тошкент вилояти Кенгаши матбуот котиби ...

Батафсил
News

Президент мактаблари — келажак тараққиёти

Мамлакатимизда сўнги йилларда жамиятнинг барча соҳаларида ислоҳот ва ўзгаришлар амалга оширилмоқда. Барча ислоҳотлар негизида, эзгу ниятларимизнинг замирида фарзандларимизни ҳам жисмонан, ҳам маънавий жиҳатдан соғлом қилиб ўстиришдек эзгу мақсадлар ётади. Бугунги кунда мамлакатимиз ёшлари халқаро фан олимпиадаларида, қизғин спорт баҳсларида фаол иштирок этиб, юқори натижаларни қўлга киритмоқдалар. Шу боис, ўсиб келаётган ёш авлодни Ватанга муҳаббат ва ватанпарварлик руҳида тарбиялашда таълим тизимидаги олиб борилаётган ислоҳотлар ёшларимизнинг давлат ва жамият ҳаётидаги фаолликларини оширишга хизмат қилиши шубхасиздир. Мана шундай эзгу максадларни изчиллигини таъминлашда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 20 февралда қабул қилинган “Президент мактабларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори муҳим аҳамиятга эга. Президент мактабларида ёшларга математика, физика, кимё, биология ва ахборот технологиялари ҳамда хорижий тиллар илғор таълим методологиялари асосида чуқур ўргатилиши келажакда юртимизда туристик компаниялар учун кенг имкониятлар эшигини очади. Туристик компаниялар хизматидан тушаётган валюталар эса иктисодиёт, сиёсат, спорт, маънавият, илм-фан соҳаларини янада ривожланиши натижасида мамлакат ёшлари жаҳон ареналарида ҳам улкан ютукларни қўлга киритишга хизмат қилади. Мазкур карор ёшлар ҳаётида тарихий ҳужжат бўлиб, янги саҳифаларни очиши шубхасиз. Умид ШОУМАРОВ, Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгаши депутати ...

Батафсил
News

Депутат халқ орасида: Қибрай туманида аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат ҳолати ўрганилди

  Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатларининг ҳудудларда бўлиб, аҳоли муаммоларини ўрганиб, аниқланган камчиликларга ечим топиш чораларини кўриш борасидаги сафарлари давом этмоқда. Жумладан, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Людмила Кошелапованинг навбатдаги сафари Қибрай тумани тиббиёт бирлашмасига бўлди. Унда халқ вакили томонидан Президентимиз раислигида 2018 йил 9 ноябрь куни ўтказилган, соғлиқни сақлаш соҳасида белгиланган долзарб вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилишидан келиб чиқиб, амалга оширилаётган ишларнинг бугунги ҳолати ўрганилди. Маълум бўлишича, муассаса бино ва хоналари тўлиқ капитал таъмирланган, зарур тиббий ҳамда лаборатория воситалари билан таъминланган, санитария-гигиена талабларига жавоб беради. Туман буйича 11 та даволаш профилактика муассасалари хизмат кўрсатади, шулардан 4 таси қишлоқ врачлик пункти, 5 таси кишлок оилавий поликлиникаси, 1 та кўп тармоқли марказий поликлиника ва туман тиббиёт бирлашмаси ҳисобланади. Тиббиёт бирлашмасида ҳозирги кунда 2 минг 255 нафар ишчи ходим фаолият юритади. Тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Акром Эргашов билан суҳбатда у муассасада салоҳиятли кадрларга эҳтиёж борлигини ҳамда тор мутахассислар етишмаслигини билдирди. Депутат мазкур масала юзасидан вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси билан ҳамкорликда чора-табирлар белгилашини маълум қилди. Шунингдек, депутат таълим масканларидаги замонавий шарт-шароитлар, педагог кадрлар салоҳияти ва соҳада учраётган муаммолар билан яқиндан танишиш максадида Қибрай тумани халқ таълими бўлимига ташриф буюрди. Ўрганишлар давомида “Зафаробод” МФЙда жойлашган битта бинонинг яримида 48-сонли умумтаълим мактаби, иккинчи қисмида эса, Тадбиркорлик касб-ҳунар коллежи жойлашганлиги ҳамда хоналарнинг торлиги таълим тарбия олаётган 400 нафар ўқувчига бир қанча ноқулайликларни келтириб чиқараётгани, бинонинг эски таъмирталаб аҳволда эканлиги, қиш мавсумида томдан чакки ўтиши ҳолатлари аниқланди. Депутат мазкур масалани ўз назоратига олишини таъкидлади. — Бугунги замон шиддати ҳаётимизга ҳар куни, ҳар лаҳзада янгиликлар кириб келишига замин яратмоқда,— дейди туман Халқ таълим бўлими мудири Ёрқиной Мирзахмедова.— Халқ таълими тизимида жорий этилаётган янгиликлар ҳам давр тақозоси, тараққиётнинг бирламчи талабидир. Бу эса соҳадаги ҳар бир мутахассисни мазкур янгиликлардан хабардор этиб бориш, уларни тизимнинг фаол аъзоси сифатида меҳнат қилишга ундашни талаб этади. Кейинги учрашув “Ўзсаноатқурилишбанк” Қибрай тумани филиали бошқарувчиси Дилшод Қутлиев билан бўлди. Суҳбат давомида жисмоний шахсларга берилаётган кредит турлари, фоизлари, молиявий хизмат кўрсатиш юзасидан таклиф ва мулоҳазалар билдирилди. Депутатнинг сайловчилар билан учрашувлари давом этмоқда. Фотима САТТАРОВА, Ўзбекистон “Адолат” СДП Тошкент вилояти Кенгаши матбуот котиби ...

Батафсил
News

Депутат халқ орасида: тадбиркор аёллар сафи кенгаймоқда

  Амалий ишлар, юзма-юз мулоқотлар соҳаларда учраётган камчиликларнинг бартараф этилишида муҳим омил бўлмоқда. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Людмила Кошелапова Тошкент вилоятининг Қибрай тумани маданият саройида хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш буйича мутахассислар, хотин-қизлар қўмитаси бошланғич ташкилоти раислари, тумандаги таълим муассасалари маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарлари, Ёшлар иттифоқи, психологлар ҳамда тумандаги “Дустлик”, “Навбаҳор», “Нуробод” маҳаллаларида истиқомат қилаётган аҳоли билан юзма-юз мулоқотлар ўтказди. Мазкур учрашувларда халқ вакили давлатимиз раҳбарининг Олий Мажлисга Мурожаатномаси ҳамда “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш, жамиятда хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, оила институтини мустаҳкамлаш борасида олиб борилаётган ишлар ҳақида кенг маълумотлар берди. Учрашувда оилаларда маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш, аёлларнинг сиёсий-ҳуқуқий, маънавий-маърифий, ижтимоий-иқтисодий соҳалардаги эҳтиёжларини ўрганиб, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш, низоли ҳолатлар ва ажралишларнинг олдини олиш, ҳуқуқбузарликка мойиллиги бўлган ва жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган хотин-қизларнинг жамиятда муносиб ўрин эгаллашига кўмаклашиш каби масалалар кенг муҳокама этилди. Оила муқаддас даргоҳ,— дейди туман ҳоким уринбосари, хотин-кизлар қўмитаси раиси, С.Салихова. – Унинг мустаҳкамлигига ҳар икки томон бирдек жавобгар. Оилада эр шоҳ, хотин вазир вазифасини аъло даражада бажарсагина, оила мустаҳкам бўлади. Шу боис низоли оилаларни тиклаш учун маҳалладаги намунали оилаларни ибрат сифатида кўрсатдик, узоқ йиллар чиройли ҳаёт кечириб келаётган оила соҳиблари ташрифини уюштирдик. Шунингдек, депутат “Дустлик” МФЙ Чавандоз кўчаси 3 ва 12-хонадон эгалари Ойгул Гулямова ва Магзума Бойматова каби оилавий тадбиркорлар билан учрашиб, уларнинг иш фаолияти яқиндан ўрганиб чиқилди. Учрашув пайтида уларга юртимизда сўнгги вақтларда қабул қилинаётган қонунлар, айниқса тадбиркорларга берилаётган имтиёзлар тўғрисида батафсил маълумотлар берилди. Депутат билан дилдан суҳбат қурган сайловчилар бундан кейин ҳам бу каби тадбирлар тез-тез ўтказилишидан барча манфаатдор эканлигини билдиришди. Юзма-юз мулоқотлар давом этмоқда... Фотима САТТАРОВА, Ўзбекистон “Адолат” СДП Тошкент вилояти Кенгаши матбуот котиби ...

Батафсил
News

Депутат халқ орасида: депутат назорати очиқ қолаётган муаммоларга барҳам бермоқда

Маълумки, ўтган 2018 йилнинг май ойида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари ҳамда Сенати аъзолари ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳа аҳволини ўрганиш ҳамда мавжуд муаммоларни бартараф этишда амалий кўмак кўрсатиш мақсадида жойларда аҳоли билан мулоқот қилиб, уларнинг турмуш тарзи, яшаш шароити билан танишишиб бир неча ишларни амалга оширган эдилар. Эътиборли жиҳати Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати Людмила Кошелапова бу галги фаолиятини Тошкент вилоятининг Тошкент тумани “Хасанбой” ҚФЙ ҳудудида жойлашган 150 та бемор болаларни даволашга мўлжалланган 1-сонли болалар сил касалликлари сиҳатгоҳининг моддий техник ҳолати ва шарт-шароитлар аянчли аҳволга келиб колганлиги юзасидан муаммоларни бартараф этиш чора-тадбирлари қай тартибда олиб борилаётганлиги билан танишди. Мазкур соҳада амалга оширилаётган ишларнинг ҳолатини ўрганиш мақсадида кун аввалида депутат ушбу сиҳатгоҳда бўлди. Ўрганишлар жараёнида қатор ижобий ишлар амалга оширилганлиги маълум бўлди. Жумладан, вилоят ҳокимининг 2018 йил 12 октябрдаги 63-Фармонига асосан муассасанинг мавжуд бино ва иншоатларини жорий таъмирлаш учун 288 млн сўм ажратилган. Натижада, сиҳатгоҳнинг клиник-биохимик лабаратория хоналари капитал таъмирланиб, бино ва хоналарининг ҳолати, у ерда беморлар учун яратилган шарт-шароитлар, ва зарур бўлган тиббий анжомлар, дори-дармонлар билан таъминлаганлик даражаси ҳамда ошхона анжомлари янгиланиб амалий ишлар бажарилганлиги ишчи гуруҳни кувонтирди. Шундан сўнг депутат “Ободлик” маҳалла фуқаролари билан учрашди. Маҳалланинг Ойбек кўчаси билан туташган Масалбой кўчаларини ички  йўлларида тунги чироқлар йўқлиги сабабли симёғочларини янгилаш лозимлиги маълум бўлди.— Маҳалламизда тоза ичимлик суви йўқлиги маҳалла аҳолисига қийинчилик туғдирмоқда,— дейди, “Ободлик” МФЙ раиси Шукуржон Агзамов. Шу билан бирга, ҳудудда чиқинди қутиларининг йўқлигини таъкидлади. Депутат ўрганишлар давомида “Дархон” маҳалласидаги 1,2,3,4- уйларда истиқомат қилаётган 7 та хонадонга кириб, фуқаролар билан мулоқот қилди, уларнинг эҳтиёжлари, таклиф ва мулоҳазалари билан танишди. Уларнинг аксарияти уй-жой, коммунал, тиббий хизмат кўрсатиш масалалари билан боғлиқ. Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати Людмила Кошелапова мурожаатчилар билан дилдан суҳбатлашди ва тегишли ташкилотлар билан гаплашиб бу муаммони ҳал этишини билдирди. Албатта, жойларда депутатлар ва Сенаторлар бошчилигида йўлга қўйилган ўрганишлар бугун ўзининг ижобий натижаларини кўрсатмоқда. Ечимини топаётган масалалар, яратилаётган қулайликлар эса, аҳоли турмуш тарзини янада яхшилашга замин яратмоқда. Депутатнинг сайловчилар билан учрашувлари давом этмоқда. Фотима САТТАРОВА, Ўзбекистон “Адолат” СДП Тошкент вилояти Кенгаши матбуот котиби ...

Батафсил

АЛОҚА

Манзилимиз: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқ тонги кўчаси, 23-уй. Мўлжал: Озарбайжон Республикаси элчихонаси:

Телефон: 71-2730731 71-2884654 (139)

Электрон манзил: adolat.sdp@exat.uz

САЙТ ТЕСТ РЕЖИМИДА ИШЛАМОҚДА:

www.adolat.uz веб-сайти 2018 йилнинг 21 май куни электрон ОАВ сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 1232. Муассис: Ўзбекистон Адолат СДП. Таҳририят манзили: 100043, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқтонгги кўчаси, 23-уй. Электрон манзил: info@adolat.uz

Сайт материалларидан фойдаланилганда Фойдаланиш шартларига амал қилиниши шарт. Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг оммавийахборот воситалари тўғрисидаги ҳамда муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган

#

Мурожаатингиз учун рахмат!