ТОШКЕНТ вил.

Манзил: Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани, Баходир кўчаси, 44-уй

Телефон:(71) 288-42-12

Электрон манзил:  adolat-tv@mail.ru

Янгиликлар
News

Депутатлик сўровидан сўнг, аҳоли тоза ичимлик суви билан таъминланди

Маълумки, депутатга берилган ваколатлар орасида депутатлик сўрови алоҳида аҳамиятга эга ҳисобланади. Негаки, унда кўтарилаётган ҳар бир масала ортида энг аввало, инсон тақдири, кўпчиликнинг манфаатлари туради. Қолаверса, бу тизим одамларнинг партияга ишончини оширишга хизмат қилади. Мен ўзим сайланган  8-“Янгиқўрғон” сайлов округи сайловчилари билан тез-тез мулоқотда бўлиб тураман. Сайловчиларимнинг муаммоларини тинглаб, уларни бартараф этишга баҳоли қудрат ҳаракат қилиб келяпман. 2019 йилнинг ўтган даври мобайнида сайловчилардан тушган мурожаатлар асосида аҳолига хизмат кўрсатувчи турли ташкилотларга 9 та депутатлик сўрови юборилди. Улардан 7 тасига ўз вақтида ва ижобий жавоб олиниб, сайловчиларнинг талаблари қондирилди. Жумладан, “Ўрикзор” маҳалласида 2007 йилдан буён ичимлик суви муаммо бўлиб келар эди. Ушбу масалани атрофлича ўрганиб чиққач, туман электр тармоқлари ва “Сувоқава” корхоналарига депутатлик сўрови юборилди. Натижада маҳалланинг “Олмазор”, “Ўрикзор”, “Янгиобод” ва “Ўзбекистон” кўчалари аҳолиси тоза ичимлик суви билан таъминланди. Ушбу маҳалла ҳудудидаги қабристонга бориш йўли носоз бўлиб, аҳоли ҳашар йўли билан шағал ётқизишга киришмоқчи бўлган. Бироқ, техника ва маблағлари бўлгани ҳолда карьердан шағал олишга рухсат берилмаган. Ушбу масала юзасидан туман экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш инспекциясига берилган депутатлик сўрови орқали муаммо бартараф этилди. Натижада 300 метр қабристон йўли ҳашар йўли билан ободонлаштирилиб, текис ҳолатга келтирилди. Яна бир масала ҳам депутатлик сўрови орқали ҳал этилганлиги аҳамиятлидир. Навбатдаги учрашувлардан бирида “Ўрикзор” маҳалласи аҳолиси 4 ойдан буён “Тоза ҳудуд” ДУК томонидан шартнома шартлари бажарилмаётганлиги, яъни, чиқиндиларни олиб кетиш учун автомашина келмаётганлиги тўғрисида мурожаат бўлди. Ушбу учрашувдан сўнг 2019 йил 3 май куни “Тоза ҳудуд” корхонасига депутатлик сўрови юборилди. Корхона раҳбарияти ҳақиқатдан ҳам ушбу масалада имкониятлари етмаётганлигини маълум қилиб, маҳалла фаоллари билан кенгашган ҳолда янги тизимга ўтишни таклиф қилишди. Яъни, эндиликда ушбу ҳудуд биллинг дастуридан чиқарилиб, аҳолига ҳақ олинмаган  ҳолда фақат дам олиш кунлари хизмат кўрсатиладиган бўлди. Шунингдек, маҳалла аҳолисига тиббий хизмат кўрсатишни яхшилаш борасидаги депутатлик сўровимиз ҳам туман тиббиёт бирлашмаси раҳбарияти томонидан эътиборга олиниб, ҳал этилиш арафасида турибди. Бироқ, айрим корхона ва ташкилот раҳбарлари депутатлик сўровимизга жўяли жавоб беришни ўзларига эп кўрмаяпдилар. Бу эса 2 та сўровноманинг бажарилмаслигига сабаб бўлмоқда. Ўйлайманки, корхона ва ташкилот раҳбарлари ушбу масалада масъулиятни ҳис этиб, ўз фаолиятларида ижобий бурилиш ясайдилар.  Ибодат  ЎТАМБОЕВА, халқ депутатлари   Бекобод шаҳар  кенгаши депутати Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг t.me/adolat_uz instagram.com/adolat_sdp/ facebook.com/sdpu.adolat/ twitter.com/AdolatSDP   ...

Батафсил
News

Қуйичирчиқда соғлом турмуш тарғиботи

“Адолат” СДП  Тошкент вилояти Кенгаши ташаббуси билан  Қуйичирчиқ  халқ таълими ва туман тиббиёт бирлашмаси хамкорлигида тумандаги  33-сонли умумий ўрта таълим мактабида “Соғлом турмуш тарзи тарафдоримиз” мавзусида давра суҳбати  бўлиб ўтди. Унда партиянинг вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари раислари, депутатлар, Қуйичирчиқ туман халқ таълими ходимлари ва тиббиёт бирлашмаси вакиллари, партиянинг фаол аъзолари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди. Тадбирни вилоят Кенгаши раиси Умид Шоумаров  кириш сўзи билан очди ва семинарнинг асосий мақсадига тўхталиб ўтди. Маърузачи ўз сўзида бугунги кунда аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш, тиббий хизмат сифатини янада ошириш, айниқса, умумтаълим мактабларида ўқувчиларга кўрсатилаётган стоматологик тиббий ёрдам тизимини мустаҳкамлаш борасида ечимини кутаётган долзарб муаммоларни тилга олди. Уларни бартараф этиш “Адолат” социал-демократик партиясининг энг муҳим дастурий вазифаларидан бири эканлигига тадбир иштирокчиларининг эътиборини қаратди. Қайд этилганидек, Соғлиқни сақлаш соҳаси фаолиятини ташкил этишда сўнгги йилларда тўпланиб қолган тизимли камчилик ва муаммолар фуқароларнинг соғлиғини муҳофаза қилиш тизимини янада такомиллаштиришга қаратилган вазифаларни самарали ҳал этишга тўсқинлик қилмоқда. Бугунги кунда умумтаълим мактабларида болалар соғлиғини сақлаш билан боғлиқ долзарб вазифалар нафақат мутахассислар, балки ота-оналар, кенг жамоатчилик эътиборини жалб этмоқда. Бу бежиз эмас, албатта. Халқ депутатлари Қуйичирчиқ тумани Кенгаши депутатлик гуруҳи томонидан умумтаълим мактабларнинг стоматологик хоналари билан таъминланганлик даражаси ўрганилганда тумандаги  мавжуд 50 та умумтаълим мактабдан 7 тасида стоматология хоналари мавжуд бўлса-да, аксариятида хоналарнинг жиҳозланиш ҳолати талаб даражасида эмаслиги аниқланди. – Лойиҳани қўллаб-қувватлаймиз, – дейди 33-сонли умумий ўрта таълим мактаби стоматолог шифокори  Ғофур Турдибаев  – Кариесдан сақланиш учун фарзандларимизга соғлом турмуш тарзини болаликдан ўргатишимиз, биринчи навбатда уларнинг тиббий маданиятини шакллантиришимиз лозим. Бу биргина тиббиёт ходимларининг иши эмас. Келажагимиз эгаларига соғлом ҳаёт кечириш аввало ўзимизга боғлиқлигини тушунтириб бориш зарур. – Айтиш жоизки, болалар ўртасида стоматологик касалликларнинг олдини олишда ҳали муаммолар талайгина - дейди Қуйичирчиқ тумани тиббиёт бирлашмаси бош шифокори Зуҳра Достонова. – Мактаб ва ўсмир ёшидаги болалар касаллигини ўз вақтида даволанмаслиги ногиронликка олиб келиши мумкин. Шундан келиб чиққан ҳолда умумтаълим мактабларида стомотология хоналарини ташкил этиш, кариес билан оғриган болаларга тизимли тиббий муолажалар қилиш орқали сифатли тиббий кўриклар албатта, ҳар бир боланинг саломатлиги унинг билим олишида ва баркамол авлод бўлиб улғайишида хизмат қилади. Маҳаллий кенгаш депутатлари, партия фаоллари ва соҳа вакиллари иштирокидаги семинарда болаларни тиш кариесидан сақлаш хусусида сўз юритилди. Тиббий хизмат сифатини ошириш, стоматологик касалликларнинг олдини олиш ҳамда профилактик тадбирларни кўзда тутувчи дастурлар ижросига эътибор қаратилди. Туманда амалга оширилаётган ишларни ўрганиш натижаларидан келиб чиқиб муҳим таклифлар билдирилди. Фотима САТТАРОВА, Ўзбекистон “Адолат” СДП Тошкент вилояти Кенгаши матбуот котиби Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг t.me/adolat_uz instagram.com/adolat_sdp/ facebook.com/sdpu.adolat/ twitter.com/AdolatSDP     ...

Батафсил
News

Ақл майдончаси очилди

Бекобод шаҳар ҳудудида жойлашган 5-сонли мактабгача таълим муассасасида “Адолат” СДП Бекобод шаҳар Кенгаши ташаббуси билан “Мактабгача таълим - кадрлар тайёрлашнинг бирламчи бўғини” лойиҳаси асосида шашка майдончаси ташкил этилди. Биламизки, шашка бола учун эрмак, қувонч манбаи бўлибгина қолмай, унинг диққати, хотираси, ижодий тафаккури ва тасаввурини ўстиришга ҳам хизмат қиладиган воситадир.  Турдибекова Замира Хусеиновна, Бекобод шаҳар 5-мактабгача тарбия  муассасаси  мудираси: -Бизнинг тарбия масканимизда болажонлар учун бундай шашка майдончасининг ташкил этилиши жамоамизга алоҳида чексиз қувонч бағишламоқда. Ақлни чархловчи, бола тафаккурини ривожлантирадиган ушбу спорт тури билан болаликдан машғул бўлиш инсонда ўз вақтини мазмунли ўтказиш, ундан унумли ва мақсадли фойдаланиш кўникмасини вужудга келтиришда ҳам муҳим ўрин тутади. Шунинг учун ҳам бизда бундай майдончанинг ташкил этилиши партияга бўлган илиқ таассуротларимизни бойитди. Биз бунинг учун партия вакилларига ўз ташаккуримизни изҳор этамиз. Болажонларга қувонч бағишлаш ҳамда уларнинг хурсандчиликларига шерик бўлиш мақсадида шу ернинг ўзида муассаса тарбияланувчилари ўртасида шахмат-шашка ўйинлари уюштирилди.   Гулзира ШАРИПОВА, Ўзбекистон “Адолат” СДП  Зангиота тумани  Кенгаши раиси     Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг t.me/adolat_uz instagram.com/adolat_sdp/ facebook.com/sdpu.adolat/ twitter.com/AdolatSDP ...

Батафсил
News

Уй ҳашар йўли билан қурилмоқда

“Адолат” СДП Бўстонлиқ тумани Кенгаши фаолларидан иборат ишчи гуруҳи ташаббуси билан партиянинг “Адолат – қонун устуворлигида”  лойиҳаси  доирасида  жойларда  ҳар  ҳафтада  олиб бораётган  юзма-юз  мулоқотлари  ўз самарасини бермоқда. Жумладан, партиянинг туман Кенгаши раиси А.Сайдалиев, “Қорамозор” МФЙ раиси Юлдашов Дилшод ва туман ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Шоира Худайберганова, туман 1-сектор штаби котиби Файзулла Назировлардан иборат ишчи гуруҳ аъзолари  хонадонма хонадон юриб, муаммолар ижобий ечимини топишда фаоллик кўрсатмоқда. Хусусан, ишчи гуруҳи тумандаги “Қорамозор” МФЙ ҳудудида истиқомат қилувчи маҳалла аҳолиси билан очиқ мулоқот ўтказди.  Унда маҳалланинг “Янги йўл” кўчасида истиқомат қилувчи Малоҳат Эрматова ўта мушкул аҳволда эканлиги аниқланди.  Ўрганишлар давомида маълум бўлдики, оила боқувчиси 8 сотихли  ер участкаси  сотиб олиб, уй-жой қурилиш ишларини бошлаб, кичик бир хонали уйни битказиш арафасида тўсатдан оламдан ўтиб қолган. Шу боис боқувчисини йўқотган М.Эрматова вояга етмаган икки фарзанди билан қурилиши тугалланмай чала қолган,  шароити ўта оғир аҳволда бўлган уйда амаллаб кун кечириб келаётгани,  ижтимоий ҳимояга муҳтож  эканлиги маълум бўлди. Партиянинг туман Кенгаши  ва  “Қорамозор”  маҳаласи  ҳамда  туман ҳокимлиги ҳамкорлигида фуқаро М.Эрматовага ҳашар йўли уй-жой қурилиши бошлаб юборилди. Фотима САТТАРОВА,  Ўзбекистон “Адолат” СДП Тошкент вилояти Кенгаши  матбуот котиби Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг t.me/adolat_uz instagram.com/adolat_sdp/ facebook.com/sdpu.adolat/ twitter.com/AdolatSDP                                           ...

Батафсил
News

Менда таклиф бор: Боғчалардаги ошхоналарга видеокузатув ўрнатилиши керак

Ўзбекистон  “Адолат”  СДПнинг амалдаги сайловолди дастурида мактабгача таълим тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар, боғчаларда болаларни соғлом овқатлантириш ва уларга берилаётган озиқ-овқат маҳсулотлари сифатини таъминлашга катта аҳамият қаратилмоқда. Шундан келиб чиққан ҳолда партия фаоли сифатида мен ҳам ўз таклифларимни берсам. Маълумки, болажонларимизнинг кунига ўртача 9-10,5 соат вақти боғчада ўтади. Афсуски, ҳар йили тор мутахассислар кўригида болажонларимизда камқонлик, кўриш қобилиятининг пасайганлиги, яссиоёқлик ва шунга ўхшаш турли даражадаги тиббий хасталиклар аниқланмоқда. Албатта, бунда оилавий муҳит, она саломатлиги муҳим ўрин тутади. Бироқ бу каби касалликларнинг юзага келишига бола кун давомида истеъмол қилаётган озиқ-овқатларнинг сифати ҳам сабаб бўлади. Соғлиқни сақлаш ва Мактабгача таълим вазирлиги мутахассислари хулосасига асосан, болаларнинг боғчадаги овқатланиш рационига 22 та маҳсулот киритилган. Маълумки,  эндиликда  туман мактабгача таълим бўлимларида марказлашган молия тизими иш бошлади. Авваллари ҳар бир боғча мудираси туман ҳокимлигида ўтказилган тендер савдосида ғолиб бўлган фирма билан маҳсулот етказиб бериш бўйича мустақил шартнома тузарди. Бу жараёнда айрим боғча мутасаддилари таниш-билишчилик қилиб, арзон-гаров, сифатсиз маҳсулотларни сотиб олган. Энди марказлашган молия тизимида бу каби ўзибўларчиликлар  олди олинади.  Бу табиийки, овқатлантириш масалаларига ижобий таъсир этади. Шу ўринда яна бир мулоҳаза. Юқоридаги каби ташкилий ишлар натижасида сифатли маҳсулотлар боғчаларимизга кириб келмоқда. Аммо улар омборхона ёки ошхонада белгиланган меъёрлардан камаймасдан, қисқармасдан қозонга тушяптими? Шунинг учун мен боғчалардаги ошхоналарнинг ҳар бирига кузатув камерлар қўйилиши лозим, деб ҳисоблайман. Ўлмасжон ЗАРИПОВ, Ўзбекистон “Адолат” СДП Тошкент вилояти Кенгаши ижрочи котиби   Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг t.me/adolat_uz instagram.com/adolat_sdp/ facebook.com/sdpu.adolat/ twitter.com/AdolatSDP       ...

Батафсил
News

Менда таклиф бор: Ҳуқуқий ахборотдан фойдаланиш кучайсин

Ҳуқуқбузарликлар, шу жумладан, мансабдор шахслар томонидан фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари камситилиши ҳоллари ҳуқуқий билимнинг етарли эмаслиги, ҳуқуқий маданият даражаси пастлиги оқибатидир. Айнан шу сабабли ҳуқуқлари бузилган фуқаролар ўз ҳуқуқини ҳимоя қилишнинг қонун ҳужжатларида назарда тутилган механизмидан, шу жумладан, мансабдор шахсларнинг қонунга хилоф хатти-ҳаракатлари ва қарорлари устидан судга шикоят қилиш имкониятидан камдан-кам фойдаланадилар. Ҳуқуқни писанд қилмасликка барҳам бериш, аҳолининг ҳуқуқий маданиятини ошириш ҳуқуқий ахборотдан фойдалана олиш имкониятини амалда таъминлашни талаб қилади. Бу жиҳатдан қонунларни ва айниқса, идоравий норматив ҳужжатларни ўз вақтида нашр этиш зарур. Ҳуқуқнинг айрим тармоқлари бўйича, шунингдек, аҳолининг муайян гуруҳларига мўлжалланган норматив ҳужжатларнинг мавзуий тўпламларини нашр этиш ҳуқуқий ахборотдан фойдалана олишни таъминлашга катта ҳисса бўлур эди. Замонавий ахборот таъминоти компьютер технологияларидан кенг фойдаланишни тақозо қилади. Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларидан муштарийларнинг бемалол фойдалана олишини таъминлаш зарур. Кенг ўқувчилар доирасига ҳам, аҳолининг айрим гуруҳларига, шу жумладан, мансабдор шахсларга ҳам мўлжалланган оммабоп маълумотнома адабиётларни нашр этишни анча кўпайтириш аҳолини ахборотлар билан таъминлашни яхшилаш ва ҳуқуқий маданиятини оширишнинг муҳим йўналишига айланмоғи лозим. Амалдаги қонун ҳужжатларини қўллаш масалаларини тушунтириб берадиган ва давлат органлари ходимларига, шунингдек, давлатга қарашли бўлмаган ташкилотларнинг раҳбарларига мўлжалланган шарҳлар ва амалий қўлланмаларни нашр этишга алоҳида эътибор қаратиш керак. Аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини таъминлашда оммавий ахборот воситалари катта аҳамиятга эга. Уларнинг ҳуқуқий мавзуларга эътиборини кучайтириш, аҳоли ўртасида кўпроқ кўтарилаётган юридик масалаларни даврий нашрлар саҳифаларида, телевидение ва радио эшиттиришларида тушунтириб бериш борасидаги ҳиссасини кескин ошириш зарур. Корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, ўқув юртлари ва маҳаллаларда фуқаролар билан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг ходимлари, адвокатлар ва ҳуқуқшунос олимларнинг учрашувларини ташкил этиш аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини оширишга кўмаклашади. Шундан келиб чиқиб, ҳозирда қизғин муҳокама қилинаётган партиянинг янги сайловолди дастури лойиҳасига қўшимча киритиш таклиф этилади.  Бу эса лойиҳанинг мукаммал ва халқчил, шаффофлигини таъминлаб, сайловчиларнинг партияга бўлган ишончини оширади.   Бобур МАМИРОВ, Ўзбекистон “Адолат” СДП Тошкент вилояти Кенгаши раиси ўринбосари Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг t.me/adolat_uz instagram.com/adolat_sdp/ facebook.com/sdpu.adolat/ twitter.com/AdolatSDP   ...

Батафсил
News

“Аҳмад Яссавий”да очиқ мулоқот ўтказилди

Ўзбекистон “Адолат” СДП Зангиота тумани Кенгаши фаолларидан иборат ишчи гуруҳи ташаббуси билан партиянинг  “Адолат – қонун устуворлигида” лойиҳаси доирасида жойларда ҳар ҳафтада олиб борилааётган юзма-юз мулоқотлар ўз самарасини бермоқда. Учрашувда фуқароларнинг дард-ташвишлари, уларни ўйлантириб келаётган муаммолар бартараф этилмоқда. Таклиф ва мурожаатлар депутатлар томонидан эътиборга олинмоқда. Куни кеча туманидаги “Аҳмад Яссавий” маҳалласида партиянинг туман Кенгаши раиси Н.Халхаджаева, депутат Д.Мирзабоева, туман кенгаши аъзоси Г.Алимова ва маҳалла раиси Миромил Жўраевлардан  иборат ишчи гуруҳи томонидан очиқ мулоқот ўтказилди. Ишчи гуруҳ ўрганишлар давомида ушбу маҳалладаги 23 та хонадонга кириб, фуқаролар билан мулоқот қилди. Уларнинг эҳтиёжлари, таклиф ва мулоҳазалари билан танишди. Мурожаатларнинг аксарияти уй-жой, коммунал, тиббий хизмат кўрсатиш масалалари билан боғлиқ бўлди. Самимий кечган мулоқот чоғида жойларда ечимини кутаётган кўплаб масалалар ижобий ҳал этилди. Жумладан, “Гўзал” кўчасида яшовчи 18 хонадондаги аҳоли билан давра суҳбати ўтказилганда бир қанча ноқулайликлар санаб ўтилди. Депутатлар тилга олинган муаммолар юзасидан туман “Тоза ҳудуд” корхонаси мутасаддиларига мурожаат қилишди. Муаммо жойида ҳал этилиб, чиқиндилар  вақтида олиб кетиладиган бўлди. “Гўзал” кўчаси 15 хонадонда яшовчи Файзулла Тошпўлатов айни дамда ишсизлиги, ҳовлиси этагида қорамол боқиш учун шароит борлиги сабабли туман ҳокимлигидан имтиёзли кредит олишни маслаҳат берди. Шунингдек, 7 нафар фуқарога  тадбиркорлик билан шуғулланиш, тумандаги банклардан Республика Фермер дехқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши қошида ташкил этилган “Жамғарма” ҳисобидан ҳамда “Турон банк”нинг тумандаги банк филиалидан имтиёзли кредитлар олиб иссиқхоналар қуриш, қуёнчилик, паррандачилик, қўйчиликни ривожлантириш орқали қўшимча даромадларга эга бўлиш юзасидан тушунтириш ва тарғибот ишлари олиб борилди. Бундай амалий ишлар қанча кўпайтирилса, одамларга шунчалик фойда бўлади ва партияга жамоатчилик ишончи ортади. Демак, аҳоли орасида учраётган ижтимоий муаммоларни ҳал этиш, ҳуқуқий ва бошқа маслаҳат кўмаги кўрсатиш, электорат ҳуқуқ ҳамда манфаатларини ҳимоя қилиш муҳим аҳамиятга эга. Фотима САТТАРОВА, Ўзбекистон “Адолат” СДП Тошкент вилояти Кенгаши матбуот котиби Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг: t.me/adolat_uz instagram.com/adolat_sdp/ facebook.com/sdpu.adolat/ twitter.com/AdolatSDP ...

Батафсил
News

Бўстонлиқда меҳнат ярмаркаси

Ўзбекистон “Адолат” СДП Тошкент вилояти Кенгаши томонидан туман хотин-қизлар қўмитаси ҳамда аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази ҳамда Ёшлар иттифоқи ҳамкорлигида партиянинг “Ҳар бир болага меҳр-мурувват” ойлиги доирасида Бўстонлиқ тумани “Наврўз” маҳалласи “Ёшлар меҳнат гузари”да меҳнат ярмаркаси  ўтказилди. Ушбу тадбирни ташкил этишдан асосий мақсад аёлларнинг жамиятдаги нуфузини ошириш, ҳудудларда хотин-қизлар ўртасида учраётган жиноятларга барҳам бериш ҳамда аёллар бандлигини таъминлаш орқали инсон манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилди. Тадбирда туманда фаолият юритиётган 20 та ташкилот 728 та иш ўрни ва маҳсулотлари билан қатнашди. Мазкур меҳнат ярмаркасида тумандаги ишсиз юздан ортиқ хотин-қизлар тадбиркор бўлиш истагини билдиришди. Улардан 40 нафарининг бандлиги таъминланди. Касбга қайта ўқиш истагини билдирган фуқаролардан 4 нафарига йўлланма берилди. Яна 13 нафарига бизнес-режа тузиш, давлат рўйхатидан ўтиш, кредит ажратишда ва солиқ тўловлари бўйича имтиёзлар юзасидан маслаҳатлар берилди. Таъкидлаш жоизки, жорий йилнинг ўтган 5 ойи давомида Ўзбекистон “Адолат” СДП туман Кенгаши ишчи гуруҳи томонидан хотин-қизлар қўмитаси билан биргаликда уйма-уй юриш орқали 1 минг 176 нафардан ортиқ ишсиз аёл борлиги аниқланган. Шу кунга қадар уларнинг 641 нафардан ортиғи янги иш билан таъминланди. Ишсиз аёллар ҳунармандчилик, пиллачилик, қандолатчилик корхоналарига бириктирилди. Шунингдек, қисқа муддат ичида фермер хўжаликлари соҳасида бандлиги таъминланган аёллар сони ҳам ортди. – Дарҳақиқат, партиямиз учун аҳоли, айниқса, аёллар бандлигини таъминлашга алоҳда эътибор қаратилади, – дейди “Бўстонлиқ томорқа” масъулияти чекланган жамияти бош директори, Ўзбекистон “Адолат” СДП аъзоси, Бекзод Масаитов – Шу орқали бугунги кунда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг самарадорлиги ошишига муносиб ҳисса қўшган бўламиз. Шунингдек, тадбир доирасида  “Мен ҳам тадбиркор бўламан” шиори остида партиянинг “Аёллар” ва “Ёш адолатчилар” қанотлари Кенгаши ҳамда “Тадбиркор аёл” уюшмаси томонидан семинар машғулотлари ҳам ташкил этилди. Унда тажрибали мутахассислар томонидан керакли тавсиялар берилди. Фотима САТТАРОВА, Ўзбекистон “Адолат” СДП Тошкент вилояти Кенгаши матбуот котиби Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг t.me/adolat_uz instagram.com/adolat_sdp/ facebook.com/sdpu.adolat/ twitter.com/AdolatSDP ...

Батафсил

АЛОҚА

Манзилимиз: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқ тонги кўчаси, 23-уй. Мўлжал: Озарбайжон Республикаси элчихонаси:

Телефон: 71-2730731 71-2884654 (139)

Электрон манзил: adolat.sdp@exat.uz

САЙТ ТЕСТ РЕЖИМИДА ИШЛАМОҚДА:

www.adolat.uz веб-сайти 2018 йилнинг 21 май куни электрон ОАВ сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 1232. Муассис: Ўзбекистон Адолат СДП. Таҳририят манзили: 100043, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқтонгги кўчаси, 23-уй. Электрон манзил: info@adolat.uz

Сайт материалларидан фойдаланилганда Фойдаланиш шартларига амал қилиниши шарт. Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг оммавийахборот воситалари тўғрисидаги ҳамда муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган

#

Мурожаатингиз учун рахмат!