ТОШКЕНТ вил.

Манзил: Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани, Баходир кўчаси, 44-уй

Телефон:(71) 288-42-12

Электрон манзил:  adolat-tv@mail.ru

Янгиликлар
News

Депутат халқ орасида: мурожаат ортида инсон манфаати бор

Жорий йилнинг 29 январь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Людмила Кошелапова Тошкент вилоятининг Тошкент туманида жойлашган “Ойдин ҳаёт” ва “Ободлик” маҳалласи сайловчилари билан учрашиб мулоқот ўтказди. Мулоқотлар жараёнида сайловчиларни ўйлантириб келаётган бир қатор шикоят ва таклифлар тингланди. Ўрганиш натижасида фуқаро Д.Давранбекованинг уй-жойи чегарадош ер майдонида фуқаро Г.Мирҳакимовага тегишли спорт соғломлаштириш ва савдо мажмуаси қурилиши, яқин масофада ер ковлаш ишларини олиб борилиши, уй-жойнинг қуршов девори бўйлаб 45 м узунликда, 5-11 м баландликда, ер (срезка) ишлари бажарилган. Аммо, тупроқни мустаҳкамловчи монолит темир-бетон девор қурилиши бажарилмаган. Ушбу ҳолат қурилиш ишлари олиб борилаётган ҳудудда жойлашган 38-сонли уй-жойга ўз салбий таъсирини кўрсатган. Уй деворлари ёрилган ва авария ҳолатига келиб қолган. Шунингдек, “Ободлик” маҳалласи Ойбек кўчаси 7-,13-,19-,25-,29-,35- уйларда яшовчи фуқролар билан юзма-юз мулокот жараёнида эса ушбу уйлар “Зах” каналининг қирғоғида жойлашганлиги аниқланди. Қирғоқ йилдан-йилга ўпирилиб келаётганлиги сабабли уйлар сувга яқин жойлашиб қолган, шу сабабли уйлар нам, зах тортиб моғорлаган ва ёрилиб авария ҳолатига келиб қолган. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Людмила Кошелапова сайловчилар томонидан билдирилган мурожаатларни тегишли ташкилотларга депутатлик сўрови чиқариш орқали ҳал этишини билдирди. Фотима САТТАРОВА, Ўзбекистон “Адолат” СДП Тошкент вилояти Кенгаши матбуот котиби ...

Батафсил
News

Бўкада “Балли йигитлар” кўрик-танлови бўлиб ўтди

  Куни кеча Бўка тумани маданият саройида Ўзбекистон “Адолат” СДП Тошкент вилояти Кенгаши ва Тошкент вилояти “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази ҳамкорлигида “Ватан келажаги ёшлар қўлида” лойиҳаси доирасида «Балли йигитлар» номли кўрик-танлов ўтказилди. Унда Ўзбекистон “Адолат” СДП Тошкент вилояти Кенгаши ходимлари, Тошкент вилояти “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази вакиллари, партия фаоллари ва ёшлар иштирок этишди. Тадбирдан кўзланган мақсад “Оила жамият ва давлат ҳимоясида” конституциявий принципни кенг тарғиб этиш, ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш уларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини янада кучайтириш, иқтидорли ёшларни рағбатлантириш ҳамда замонавий оилани ривожлантиришда умуминсоний ва миллий оилавий қадриятларни тарғиб этишдан иборат. Ҳамкорликда ўтказилган танловда Тошкент вилоятининг барча туман шаҳарларидаги ибратли оилаларда вояга етган йигитлардан ташкил топган жамоалар 5 та шарт асосида беллашдилар. Жамоалар ижтимоий-сиёсий, ҳуқуқий ва маънавий саводхонлиги, нотиқлик санъати, зукколиги, эпчиллиги, санъат борасидаги маҳорати, ноодатий вазиятларда тезкорликда тўғри қарор қабул қилиши бўйича баҳоланди. Йигитларни Тошкент вилояти “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази, “Адолат” СДП Тошкент вилояти Кенгаши, Тошкент вилояти Ёшлар иттифоқи Кенгаши, Тошкент вилояти “Маҳалла” жамғармаси ҳамда Тошкент вилояти Ёзувчилар уюшмаси малакали вакилларидан иборат ҳакамлар ҳайъати баҳолаб борди. Қизғин баҳс ва музокара остида ўтган кўрик-танлов натижаларига кўра, 1-ўринни оҳангаронлик Амирхон Собиржонов, 2 ўринни ангренлик Хондамир Абдуманнопов, 3-ўринни паркентлик Анвар Абдукаримов қўлга киритди. Танлов иштирокчиларига Тошкент вилояти “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази Тошкент вилояти бошқармаси бошлиғи Дилором Махамадалиева ва Ўзбекистон “Адолат” СДП Тошкент вилояти Кенгаши раиси Умид Шоумаровлар томонидан ташкил этилган эсдалик совғалари ҳамда фахрий ёрлиқлар топширилди. Амирхон Собиржонов кўрик-танлов ғолиби: — Бугун кўрик-танловда қатнашиб биринчи ўринни қўлга киритганим мен учун катта бахт. Тўғри, бу ҳали илк ютуғим, аммо бу ютуқ ўзимга бўлган ишончимни мустаҳкамлади. Мусобақа жуда қизиқарли тарзда бўлиб ўтди. Бу мусобақа чин маънода миллийлик ва анъаналар тарғиботи тадбирига айланди. Келгусида ҳарбий бўлиб, юртимизга астойдил хизмат қилиш орзусидаман. Кўрик-танлов ташкилотчилари ёшларнинг қобилияти, илмга бўлган меҳри, қизиқишини кўриб, уларга эзгу тилаклар билдиришди. Юртимизда фарзандларимизнинг ўз иқтидорини намоён этиши учун барча шарт-шароитлар яратилганлиги, улар бу имкониятлардан унумли фойдаланиб, ҳаётда ўз ўрнини топиши, элга наф келтирадиган инсонлар бўлиб вояга етиши лозимлигини таъкидладилар. Фотима САТТАРОВА, Ўзбекистон “Адолат” СДП Тошкент вилояти Кенгаши матбуот котиби ...

Батафсил
News

Сиёсий ўқувлар самарали фаолиятга ундайди

Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясининг ташаббуси билан ҳафтанинг ҳар сешанба кунлари партиянинг “Сиёсий ҳуқуқий билимларни мустаҳкамлаш – демократик жамият пойдевори!” лойиҳаси доирасида МФЙ ҳамда ҚФЙларида Ҳафта давомида мамлакатимиз ва хорижда рўй берган энг муҳим воқеа-ҳодисаларнинг қисқача тавсилотир, мамлакатимизда қабул қилинган қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳиятини тушунтириш, аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини оширишга қаратилган сиёсий-ҳуқуқий ўқувлар ташкил этиб келинмоқда. Куни кеча, сиёсий ўқувлар партиянинг Олмалик, Чирчик шаҳар, Зангиота, Бустонлиқ, Пискент, ва Чиноз туман Кенгаши раислари бошчилигида туман маҳаллаларида намунавий тарзда бўлиб ўтди. Унда маҳалла раислари ва фаоллари кенг жамоатчилик иштирок этди. Сиёсий ўқувларда фуқаролар Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Юқумли бўлмаган касалликларнинг профилактикасини, соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва аҳолининг жисмоний фаоллиги даражасини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги, “Моддий маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги, “Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилга мўлжалланган инвестиция дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Мактабгача таълимни ривожлантириш жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги қарор ва фармонлар, уларниннг мазмун-моҳияти билан таништирилди. — Ўзбекистон “Адолат” СДП томонидан ташкил этилган бундай сиёсий ўқувлар биз каби нафақага чиққан нуронийлар учун дунёда содир бўлаётган воқеа-ҳодисалардан, юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотлардан, юртбошимиз томонидан чиқарилаётган қарор ва фармонлардан хабардор бўлиб туришимизда имконият яратиб бермоқда – дейди Пискент тумани “Бирлик” маҳалла фуқаролар йиғини фаоли Саида Рахмонова. Фотима САТТАРОВА, Ўзбекистон “Адолат” СДП Тошкент вилояти Кенгаши матбуот котиби ...

Батафсил
News

Лоқайдлик — тараққиёт заволи

  Бугунги кунда мамлакатимизда рўй бераётган мислсиз ўзгаришлар, “Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халққа хизмат қилиши керак”, деган тамойил остида амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар, қонунчилик соҳасидаги янгиликлар, аввало, халқимизнинг фаровонлиги ва мамлакатимизнинг тараққий этган давлатлар қаторидан жой олиши йўлида хизмат қилмоқда. Албатта, одамлар бу саъй-ҳаракатлардан рози ва шу мақсадда қилинадиган ишлар кўплигини, ечимини кутаётган муаммолар борлигини яхши билади. Депутатлар ва депутатлик гуруҳлари ҳам худди шу нуқтада ўз фаолиятини тўғри ташкил эта олиши жуда муҳимдир. Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгашидаги “Адолат” СДП депутатлик гуруҳи аъзолари партия ғояларини бевосита аҳоли билан юзма-юз мулоқотлар орқали тарғиб этиб, учрашувлар жараёнида аниқланган муаммоларни атрофлича ўрганмоқда. Ана шундай ўрганишлар натижаси бўйича депутатлик гуруҳимиз ташаббуси билан 2018 йилда 4 та масала халқ депутатлари вилоят Кенгаши сессиясида, 11 та масала тегишли доимий комиссиялар йиғилишларида муҳокама этилди. “Архив иши тўғрисида”ги қонуннинг ижроси: таҳлил ва хулосалар”, “Норасмий меҳнат бозорларидаги муаммолар ва уларнинг ечими тўғрисида”, “Маҳаллалар ҳудудини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурини ишлаб чиқиш ва амалда татбиқ этиш тўғрисида”, “Тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар, марҳумларнинг хотирасига бағишланган тадбирлар ўтказилишини тартибга солиш ҳақида”ги масалалар шулар жумласидандир. Куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўришнинг вилоятдаги ҳолати шу йилнинг август-сентябрь ойларида депутатлар ва мутахассислар иштирокида ўрганилди ҳамда “Лоқайдлик — тараққиёт заволи” мавзусида видеолавҳа тайёрланди. Ушбу танқидий-таҳлилий видеолавҳа маҳаллий Кенгашнинг ижтимоий-маданий ривожланиш масалалари бўйича доимий комиссиясининг йиғилишида мутасадди ташкилотлар раҳбарлари иштирокида муҳокама этилди. Натижада таълим ва мактабгача таълим муассасаларини ёқилғи билан таъминлаш, биноларнинг ҳолати, озиқ-овқат захирасини яратиш борасида йўл қўйилаётган бир қатор жиддий камчиликлар бартараф этилишига эришилди. Шунингдек, сессияларда депутатлик гуруҳи аъзолари ўз таклиф-мулоҳазалари билан фаол иштирок этишга ҳаракат қилмоқда. Масалан, вилоят шаҳар-туманларига олиб борувчи транспорт йўлларининг четида мос равишда ҳудудларнинг номларини ёзиш ва йўл белгилари ўрнатишни тартибга келтириш тўғрисидаги таклиф Кенгаш йиғилишида маъқулланди, барча шаҳар-туман ҳокимларига, тегишли мутасаддиларга аниқ вазифалар топширилди. Шу билан бирга, ҳар душанба куни бўладиган “Ҳокимлик соати”да мазкур топшириқ ижроси назорат қилинди. Айни вақтда туризм йўналиши бўйича ўзига хос ҳудудга айланаётган Тошкент вилоятида бу борадаги ишлар изчил давом этмоқда. Аҳоли мурожаатларини ўрганиш ва муаммоларни бартараф этишга кўмаклашиш борасида ҳам депутатлик гуруҳи аъзолари фаоллик кўрсатишмоқда. Хусусан, шу йилнинг август ойида Ангрен шаҳрининг тоғли “Нишбош” ҳамда “Лашкарак” қишлоқлари аҳолиси билан учрашув чоғида “Нишбош” қишлоғида тез тиббий ёрдам шохобчаси йўқлиги аҳолига қийинчилик туғдираётганлиги аниқланган эди. Аҳоли зарур ҳолларда “Тез тиббий ёрдам” машинасини 20 километрдан ортиқ масофадаги Ангрен шаҳридан чақиришига тўғри келаётганини таъкидлашди. Ушбу масала партия депутати Зарифа Эралиева ташаббуси билан халқ депутатлари Ангрен шаҳар Кенгаши сессиясида муҳокама этилди. Натижада қишлоқ ҳудудидан жой ажратилди ва бугунги кунда тез тиббий ёрдам шохобчаси биноси ҳашар йўли билан қуриб битказилди. Ангрен шаҳар тиббиёт бирлашмаси мазкур муассасани “Тез ёрдам” машинаси бригадаси ва зарур шифокор кадрлар билан таъминлаш масаласини ҳал этадиган бўлди. Жорий йил ноябрь ойида депутатлик гуруҳи ташаббуси билан маҳаллий Кенгашнинг “Ижтимоий-маданий ривожланиш масалалари бўйича” доимий комиссиясида “Вилоятдаги мактабгача таълим муассасаларида болаларнинг жисмонан ва интеллектуал ривожланиши, чет тилларининг ўргатилиши бўйича яратилаётган шарт-шароитлар ҳамда давлат-хусусий шериклик йўналишида қурилаётган мактабгача таълим муассасаларининг ҳолати тўғрисида” вилоят мактабгача таълим бошқармаси бошлиғи Н.Далабоеванинг ҳисоботи эшитилди. Муҳокамаларда сўзга чиққан депутатлар соҳада бир қатор ижобий ўзгаришлар рўй бераётганини эътироф этган ҳолда мактабгача таълим муассасаларида чет тилларини ўқитиш борасида мутахассис кадрлар етишмаётганлиги, айрим ҳудудларда давлат-хусусий шериклик йўналишидаги мактабгача таълим муассасаларини ўз вақтида фойдаланишга топширишда камчиликларга йўл қўйилаётгани аниқланганини қайд этишди. Н.Далабоева вилоят ҳокимлиги томонидан боғчалар фаолиятини жонлантириш, чет тилини ўргатиш бўйича мутахассис кадрлар етишмовчилигини бартараф этиш учун зарур чоралар кўрилаётгани, давлат-хусусий шериклик йўналишидаги МТМларни сон ва сифат жиҳатидан 2019 йилда янада кўпайтириш белгиланганини маълум қилди. Муҳокамалардан сўнг доимий комиссия йиғилиши қарорига мувофиқ мазкур масала халқ депутатлари вилоят Кенгашининг навбатдаги сессиясига тақдим этилди. Мавжуд муаммоларга ўз жойида, туман, вилоят миқёсида, зарурат туғилганда, республика даражасида ечим топилишига эришиш депутатдан масъулият, профессионал маҳорат, ташаббускорлик билан ишлашни талаб этади. Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Б.Юсупалиев номига Ангрен шаҳрида жойлашган руҳий-асаб касалликлари диспансеридаги муаммоларни бартараф этиш ҳақида киритилган депутатлик сўрови натижасида ушбу муаммони бартараф этиш чоралари кўрилмоқда. Хусусан, мазкур вазирликнинг бош психотерапевти Г.Харабара бошчилигида комиссия тузилиб, мавжуд ҳолатлар ўрганилди ва комиссиянинг мазкур диспансер биносини капитал таъмирлаш вазифасини тегишли дастурга киритиш зарурлиги ҳақидаги таклифи тақдим этилди. Натижада Ангрен шаҳрида жойлашган руҳий-асаб касалликлари диспансери биносини капитал таъмирлаш манзилли дастурга киритилди. Фотима САТТОРОВА, Ўзбекистон “Адолат” СДП Тошкент вилоят Кенгаши матбуот котиби ...

Батафсил
News

Лойиҳа натижалари сессияда муҳокама қилинди

Халқ депутатлари Бўстонлиқ туман Кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди. Унда Халк депутатлари Буcтонлиқ туман Кенгаши депутатлари, туман ҳокимлиги вакиллари, корхона, ташкилот ва ҳуқуқ-тартибот идоралари раҳбарлари ҳамда туман халқ таълими бўлими вакиллари иштирок этди. Сессияда Ўзбекистон “Адолат” СДП томонидан ишлаб чиқилган “Фарзандлари соғлом юрт – қудратли бўлур” лойиҳаси доирасида Бўстонлиқ туман Кенгаши томонидан тузилган ишчи гуруҳ аъзолари томонидан туман ҳудудидаги умумтаълим мактаблари синфларидаги ўқувчилар сонининг санитария-гигиена талабларига мослиги, умумий тиббий хизматнинг аҳволи, мажбурий дори-дармонлар билан таъминланганлик даражаси, манту синамаси ва бошқа эмлашлар даврийлиги ҳамда тоза ичимлик суви билан таъминланганлик ҳолати юзасидан ўрганиш натижалари бўйича сессияга масала киритилди. Сессияда олиб борилган ўрганиш ишларида аниқланган камчилик ва муаммолар юзасидан халқ депутатлари Бўстонлиқ туман Кенгашидаги Ўзбекистон «Адолат» СДП депутатлик гуруҳи раҳбари Дониёр Бахтиёровнинг маърузаси тингланди. Ишчи гуруҳи томонидан тумандаги 23,3,25,28,20,1,2,26,29,54,6,31,17,7,14,19,24,43,11,13,5,6, 38-сонли каби бир қатор умумтаълим мактабларини ўрганиш жараёнида ўқувчиларга тиббий хизмат кўрсатишда кадрлар салоҳиятининг етарли эмаслиги, мажбурий турдаги дори-дармонлар билан таъминланганлик даражаси 75% ни, таълим муассасаларида мавжуд бўлган стоматолог хонасининг жиҳозланиши ва ишлатиладиган асбоб-ускуналар билан таъминланиш даражаси 60% ни ташкил қилиши маълум бўлди. Сессия муҳокамасида тумандаги умумтаълим мактабларида тиббиёт хоналарини ташкил этиш, тиббий асбоб-анжомлар, дори-дармонлар билан таъминлаш чораларини кўриш, умумтаълим мактабларида ўтказилиб келинаётган чуқурлаштирилган тиббий кўрик ҳамда умумий лаборатория таҳлилларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратиш ва ҳудудларга бириктирилган тиббиёт ходимлари томонидан режалаштирилган тарғибот тадбирларининг ўз вақтида тизимли равишда ташкил этилишини назоратга олиш каби бир қатор масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди. Сессия қарорига мувофиқ, мутасадди ташкилот раҳбарларига тумандаги барча умумтаълим мактабларини ҳамшира штати билан тўлиқ таъминлаш, тиббиёт марказларидаги мавжуд тиббий буюм ва воситаларни қайта инвентаризациядан ўтказиш бўйича зарур топшириқлар белгилаб берилди. Фотима САТТАРОВА , Ўзбекистон “Адолат” СДП Тошкент вилояти Кенгаши матбуот котиби ...

Батафсил
News

Энг олий фазилат

  Ангрен шаҳрида партиянинг Халқ депутатлари Ангрен шаҳар Кенгаши депутатлари ҳомийлигида Ўзбекистон “Адолат” СДП Ангрен шаҳар Кенгаши томонидан партиянинг “Саховат — беназир қадрият” лойиҳаси доирасида “Ҳеч ким эътибордан четда эмас” шиори остида ёши улуғ инсонлар ва ногиронларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида “Меҳр-мурувват кўрсатиш – инсоний бурчимиз” мавзусида хайрия тадбири ўтказилди. Тадбирда партиянинг Ангрен шаҳар Кенгаши, Халқ депутатлари Ангрен шаҳар Кенгаши депутатлари, ҳудудда жойлашган “Облиқ” “Файз”, “Ғофур Ғулом”, “Чатқол”, “Нишбош” ҳамда “Озодлик” маҳалаларида истиқомат қилувчи ногиронлиги бўлган шахслар, МФЙ фаоллари, Ўзбекистон жаҳон тиллари университети ҳузуридаги академик лицей профессор-ўқитувчи ва ўқувчи ёшлари, партия фаоллари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди. Тақдир тақозоси билан айрим инсонларнинг жисмоний имконияти чекланган бўлади. Лекин бу уларнинг ҳуқуқлари амалга ошишига тўсиқ бўлмаслиги керак. Ҳаммага ҳаёт бир марта ато этилади. Берилган умрни яхши яшаш, орзу-ниятларига етишишга барча бирдек ҳақли. Саховат — бу инсонлардаги энг олий фазилат ҳисобланади. Бугунги кунда Давлатимиз раҳбари ташаббуслари билан халқимиз турмуши даражаси ва сифатини ошириш, кам таъминланган, ногирон, ёлғиз кексалар ва аҳолининг бошқа эҳтиёжманд оилаларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, ижтимоий ҳимоясини кучайтириш мақсадида тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Хайр-саховат, имконияти чекланган инсонларга мурувват кўрсатиш халқимизга хос азалий қадриятлардан. Шокир Уришов, Ангрен шаҳар Кенгаши раиси: — Кўнгли ўксик, лекин бир олам орзулар билан яшаётган жисмоний имконияти чекланган фуқароларнинг яшашга қизиқишини ошириш, уларни тўлақонли ҳаётга қайтариш, ижтимоий қўллаб-қувватлаш муҳим аҳамият касб этади. Ногиронлар ҳам жамиятнинг тенг ҳуқуқли аъзоси. Демак, улар учун ҳеч кимдан кам бўлмаган шарт-шароитларни яратиш, ўзини эркин ҳис қилиши учун барча имкониятларни ишга солиш энг муҳим масаладир. Жаннатмакон юртимизда бугунги кунда рўёбга чиқаётган барча янгилик ва эзгулик ишлари республикамиз Мустақиллигининг ҳамда истиқлолимизнинг мевасидир. Шунинг учун ҳам бундай юртнинг, элнинг келажаги буюкдир дейишга асосимиз бор. Тадбир якунида ижтимоий ҳимояга муҳтож ногиронлиги бўлган шахслар учун байрам дастурхони тузаб, уларга партия томонидан эсдалик совғалари топширилди. Фотима САТТАРОВА, Ўзбекистон “Адолат” СДП Тошкент вилояти Кенгаши матбуот котиби ...

Батафсил
News

Халқ дарди билан яшаш – ҳар бир депутат бурчидир

Йўллар азал-азалдан турли манзиллар, олис ҳудудлар, одамларнинг оғирини енгил, масофаларни яқин қилиб келган. Шу боис ҳам йўл ва кўприклар қуриш асрлар мобайнида энг эзгу, шарафли ва савоб иш ҳисобланган. Ўзбекистон “Адолат” СДП Бўстонлиқ туман Кенгаши раиси ва Халқ депутатлари Бўстонлиқ туман Кенгаши депутатлари Дониёр Бахтиёров, Зойит Хакимов, “Адолат” СДП ижрочи котиб-мутахассиси Бегзод Мамасаитовлардан иборат ишчи гуруҳ аъзолари томонидан партиянинг “Адолат — қонун устуворлигида” лойиҳаси доирасида “Қорамозор” МФЙ ҳудудида истиқомат қилувчи аҳоли билан учрашув ва мулоқотлар уюштирилди. Мулоқотлар жараёнида айрим муаммолар борлиги аниқланди. “Қорамозор” МФЙнинг “Чақ-чам”, “Гижол” маҳалласи ва туманнинг “Ушпов” қишлоғи билан умумий транспорт ва аҳоли қатнов йўлида катта турдаги автомобиллар қум шағал ташиши натижасида йўллар лойланиб йўлнинг чуқур жойларига сув тўпланиб аҳоли йўл қатновида ноқулайликлар юзага келаётганлиги, йўлдан юриш ҳайдовчи ва йўловчилар учун чинакам машаққат эканлиги боис йўлларни таъмирлаш зарурлиги юзасидан фуқаролардан келиб тушган мурожаатлар ўрганилди. Ушбу мурожаатлар асосида Ўзбекистон “Адолат” СДП Бўстонлиқ туман Кенгаши раиси томонидан туман йўл хўжалиги пудрат таъмирлаш, фойдаланиш корхонаси раҳбари Руслан Нурметовга “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси”ни амалга оширишда кўмаклашувчи дастурининг II бандидаги қонун устуворлигини таъминлаш, фуқароларнинг мурожаатларини ўз вақтида ҳал этиш бандларини назарда тутган ҳолда ушбу қишлоқ аҳолисининг мурожаати бўйича амалий ёрдам беришини сўраб расмий хат билан мурожаат қилди. Ҳамкорликда олиб борилган амалий ишлар натижасида бу ерда 500 метрлик йўлга труба ётқизилиб, шағал тўкилиб текисланди. Бугун шаҳарлару олис қишлоқларда равон йўллар барпо этилмоқда. Энг муҳими, бу обод манзиллар нафақат масофаларнинг қисқаришига, балки халқимиз турмуш фаровонлигининг янада юксалишига хизмат қилаётир. Акром Сайдалиев Бўстонлиқ туман Кенгаши раиси: — Жойларда мавжуд муаммолар юзасидан фуқароларнинг мурожаатларини чуқур ўрганиш ва ҳал этишда партия депутатлар фаоллиги муҳим аҳамият касб этади. Мақсадга, манзилларга тез элтувчи восита йўлдир. Зеро, ҳар қандай маънода инсоннинг йўли равон бўлса, ҳаёти мазмунли ва файзли бўлади. Қишлоқда амалга оширилаётган ободлик бугун одамларнинг кўнглига кўчмоқда. Юрт обод – кўнгил обод, деб бежиз айтилмаган. Бу ишлар бугунги кундан мамнунлик, эртанги кунга ишонч уйғотмоқда. Дониёр БАХТИЁРОВ, Халқ депутатлари Бўстонлик туман Кенгаши депутати ...

Батафсил
News

Партия ташаббуси: Чирчиқда ёш шахматчилар баҳслашишди

Ақл гимнастикаси дея таъриф бериладиган шахмат ўйини ёшларни фикрлашга, чуқур ўйлашга, изланишга, ҳар қандай вазиятда тўғри йўл топа олишга ва қатъий қарорга келишга ўргатади. Албатта, болани ёшлигиданоқ шахматга қизиқтириш зарур. Бунинг учун аввало катталар эътибор қаратмоғи керак. Бола қалбига йўл топиш, боғча ёшиданоқ ҳар бир ўғил қизнинг иқтидори, истеъдодини кашф этиб, унга алоҳида эътибор кўрсатиш муваффақиятлар калитидир. Бугунги кунда, мактабгача таълим муассасаларида болажонларнинг спортга бўлган меҳрини уйғотиш борасида қатор тадбирлар амалга оширилмоқда. Жумладан, Ўзбекистон “Адолат” СДП ташаббуси билан ташкил этилаётган “Шахмат майдончалари”, шахмат-шашка спорт мусобақаларини уюштириш фикримизнинг ёрқин исботидир. Куни кеча, Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг “Фарзандлари соғлом юрт қудратли бўлур” лойиҳаси доирасида Чирчиқ шаҳар Кенгаши ташаббуси билан Чирчиқ шаҳар жисмоний тарбия ва спорт бўлими, туманнинг мактабгача таълим бўлими ҳамкорлигида Конституциямизнинг 26 йиллиги муносабати билан мактабгача таълим муассалари тарбияланувчилари ўртасида спортнинг шахмат тури бўйича кўргазмали спорт мусобақаси бўлиб ўтди. Мазкур шахмат мусобақаси Чирчиқ шаҳар Техника коллежининг спорт залида ўтказилди. Унда шаҳардаги 19 та мактабгача таълим муассасаси фаол иштирок этди. Партиямиз томонидан ташкил этилаётган МТМларда “Шахмат” мусобакалари болаларни соғлом ўсиш баробарида ақлий ривожланишига ҳам хизмат қилади. Чирчиқ шаҳридаги МТМ тарбияланувчиларининг ёш шахматчи сифатида қилган ҳаракатлари эътиборли. Бундай ташкил этилаётган шахмат, шашка каби спорт мусобақалари кенг жамоатчилик ва тумандаги МТМлари томонидан қўллаб-қувватланмоқда. Қизғин ўтказилган шахмат мусобақаси якунида 1-ўринни 20,32,39- сонли мактабгача таълим муассасалари, 2-ўринни 31- сонли мактабгача таълим муассасаси, ва 3-ўринни 3,8-сонли мактабгача таълим муассасаси тарбияланувчилари қўлга киритишди. Ғолиб ва совриндорлар Чирчиқ шаҳар жисмоний тарбия ва спорт бўлими ва “Адолат” СДП Чирчиқ шаҳар Кенгаши томонидан диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди. Фотима САТТАРОВА, Ўзбекистон “Адолат” СДП Тошкент вилояти Кенгаши матбуот котиби ...

Батафсил

АЛОҚА

Манзилимиз: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқ тонги кўчаси, 23-уй. Мўлжал: Озарбайжон Республикаси элчихонаси:

Телефон: 71-2730731 71-2884654 (139)

Электрон манзил: adolat.sdp@exat.uz

САЙТ ТЕСТ РЕЖИМИДА ИШЛАМОҚДА:

www.adolat.uz веб-сайти 2018 йилнинг 21 май куни электрон ОАВ сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 1232. Муассис: Ўзбекистон Адолат СДП. Таҳририят манзили: 100043, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқтонгги кўчаси, 23-уй. Электрон манзил: info@adolat.uz

Сайт материалларидан фойдаланилганда Фойдаланиш шартларига амал қилиниши шарт. Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг оммавийахборот воситалари тўғрисидаги ҳамда муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган

#

Мурожаатингиз учун рахмат!