ТОШКЕНТ вил.

Манзил: Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани, Баходир кўчаси, 44-уй

Телефон:(71) 288-42-12

Электрон манзил:  adolat-tv@mail.ru

Янгиликлар
News

Пленумдан — пленумгача: истиқболдаги режалар белгилаб олинди

Жорий йилнинг 14 февраль куни Ўзбекистон “Адолат” СДП Тошкент вилояти Кенгашининг XIII Пленуми бўлиб ўтди. Унда Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгаши, маҳаллий Кенгаш депутатлари, партиянинг туман-шаҳар Кенгашлари раислари, фаоллар ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди. Йиғилишда 2018 йилда амалга оширилган ишлар, эришилган ютуқлар баробарида йўл қўйилган камчиликлар танқидий-таҳлилий нуқтаи-назардан кўриб чиқилиб, партиянинг Тошкент вилояти Кенгаши олдида турган 2019 йилдаги фаолиятнинг асосий йўналишлари ҳамда устувор вазифалар муҳокама этилди. Дастлаб, Ўзбекистон “Адолат” СДП Тошкент вилояти Кенгаши Ижроия Қўмитасининг 2018 йилдаги фаолияти юзасидан ҳисоботи тингланди. Партиянинг 2018 йилдаги фаолияти 2017-2021 йилларга мўлжалланган амалий ҳаракатлар дастурида кўзда тутилган устувор вазифаларни ҳаётга татбиқ этишга қаратилган партиявий лойиҳалар доирасида амалга оширилди. Хусусан, “Адолат – қонун устуворлигида”, “Сиёсий-ҳуқуқий билимларни мустаҳкамлаш – демократик жамият пойдевори”, “Мактабгача таълим – кадрлар тайёрлашнинг бирламчи бўғини”, “Мактабда ижтимоий тенглик масалалари”, “Таълим сифати — партия нигоҳида”, “Фарзандлари соғлом юрт – қудратли бўлур” лойиҳалари доирасидаги тадбирлар вилоятнинг деярли барча шаҳар, туманларида ташкил этилди. 2018 йил давомида партиянинг Тошкент вилоят ҳамда туман, шаҳар Кенгашлари томонидан жами 421 та турли хил мавзулардаги тадбирлар ўтказилган бўлиб, уларда 8000 дан зиёд иштирокчи қатнашди. Шунга қарамай жойларда ўтказилган тадбирларнинг барчаси ҳам юксак савияда ташкиллаштирилмаган. Хусусан, Қибрай, Пискент, Юқори Чирчиқ, Ўрта Чирчиқ, Оққўрғон, Чиноз, Янгийўл Кенгашларининг бу борадаги фаолияти қониқарли эмас, дея баҳоланди. Пленумда фаолиятимизга бўлган танқидий баҳо ўринли деб, ўйлайман,— деди Пискент тумани Кенгаши раиси Ахмаджон Исаев.— Берилган огоҳлантиришлардан тўғри хулоса чиқариб, вазифамизга масъулият билан ёндашишимиз лозим. Паст кўрсатгичлар қайд этилган туманларимиз билан биргаликда, ҳамжиҳатликда саъй-ҳаракатлар олиб бориб, уларни ҳам юқори натижаларга кўтаришга эришмоғимиз даркор. Йил мобайнида партия Тошкент вилояти Кенгаши томонидан партия сайловолди дастурида белгиланган ғоя ва мақсадлар оммавий ахборот воситалари орқали ҳам кенг тарғиб этилди. Жумладан, 2018 йилда марказий ва шаҳар, туман телерадиоканалларининг информацион дастурларида жами 330 дан ортиқ чиқишлар амалга оширилди. Республика марказий нашрларида 87 та, шаҳар, туман газеталарида 40 яқин партия фаолиятига доир мақолалар эълон қилинди. Партия веб-сайтида йил давомида турли мавзулардаги жами 203 та хабар ёритилди. Бошқа информацион порталлар ҳамда ахборот агентликларининг веб-сайтларида партия фаолиятига доир 87 та мақолалар эълон қилинди. 2019 йил 1 январь ҳолатига партия аъзолари сони 29754 нафарга, БПТлар сони 641 тага етди. Бу кўрсаткич 2018 йил 1 январь ҳолатига солиштирилганда аъзолар сони 8078 нафарга, БПТлар сони 110 тага ўсганлигини кўрсатмоқда. Бугунги кунда Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгашидаги депутатларимиз сони 14 нафарни, туман ва шаҳар Кенгашларидаги депутатларимизнинг сони эса 68 нафарни ташкил қилади. Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгаши сессия кун тартибига 5 та масала, доимий комиссияда 6 та масала муҳокама қилиниб, туман ва шаҳар Кенгашлари сессиялари кун тартибига 8 та масала, доимий комиссияларида 10 та масала муҳокама қилинди. Шунингдек, Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгаши депутатлари томонидан чиқарилган депутатлик сўровлари сони 61 тани, туман ва шаҳар Кенгашларидаги депутатлари томонидан чиқарилган депутатлик сўровлари сони 252 тани ташкил этди. Депутатлик гуруҳи фаолиятига назар ташлар эканмиз, Пленумда таъкидланган кўрсатгичларни янада кўтаришга интилишимиз керак,— дейди Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгаши депутати Зарифа Эралиева.— Албатта, бунда рақамлар сонини кўпайтиришга эмас, балки аниқ ва мақсадли ишларга эътибор қаратишни ўринли деб, ҳисоблайман. Бу йўлда депутатларимиз янада жипслашиб, халқнинг орасига шахдамлик билан кириб бориши, бугунги даврнинг талабидир. Фуқаролар билан юзма-юз мулоқотда бўлиб, уларнинг мурожаатларига ечим топиш, жойлардаги энг муҳим муаммоларни ўртага ташлаб, сессияга масалалар киритиш олдимизда турган улкан вазифадир. Пленум давомида бу кўрсаткичлар партия дастурий мақсад-вазифаларини тўла рўёбга чиқариш учун етарли эмаслиги, бунинг учун депутатлар ўз ваколатидан самарали фойдаланишлари, ташаббускорликни янада оширишлари талаб этилиши таъкидланди. Пленумда Ўзбекистон “Адолат” СДП Тошкент вилоят Кенгашининг жорий 2019 йил “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” да амалга ошириши лозим бўлган устувор вазифалари ҳамда келаётган сайлов жараёнларига пухта тайёргарлик кўриш каби партия фаолиятига доир бошқа масалалар кўриб чиқилди. Муҳокама этилган барча масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилиниб, мамлакатимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш, ҳуқуқий-демократик давлат барпо этишда ўзининг фидоийлиги, меҳнатсеварлиги билан партиянинг халқ орасидаги танилувчанлиги ва обрўсининг юксалишига, унинг нуфузини оширишга хизмат қилаётган партия ходимлари ва фаоллари вилоят Кенгаши томонидан тақдирланди. Фотима САТТАРОВА, Ўзбекистон “Адолат” СДП Тошкент вилояти Кенгаши матбуот котиби ...

Батафсил
News

“Адолат” СДП ташаббуси билан Зангиота туманида меҳнат ярмаркаси ташкил этилди

Ўзбекистон “Адолат” СДП Тошкент вилояти Кенгаши томонидан Зангиота туман ҳокимлиги ҳамда туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази ҳамкорлигида тумандаги иш билан банд бўлмаган аҳоли ва Касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини туман ҳудудидаги корхона, ташкилот ва муассасалардаги бўш иш ўринларига ишга жойлаштиришда амалий ёрдам бериш максадида партиянинг "Бир ойда бир иш ўрни" лойиҳаси доирасида Зангиота озиқ-овқат касб-ҳунар коллежида меҳнат ярмаркаси ўтказилди. Мазкур ярмаркада туманда фаолият юртиётган 20 та ташкилотлар 464 та иш ўринлари ва маҳсулотлари билан қатнашди. Жумладан, Зангиота тумани мактабгача таълим ва халқ таълими бўлимлари, туман тиббиёт бирлашмаси, Зангиота ДСЭНМ, тумандаги барча тижорат банклари “Far-Vab”, “GM UZBEKISTAN-POWERTAIN”, “STELLA MODA” CLASS TECH МЧЖ ва бошқа корхона ташкилотлар ўз бўш иш ўринлари билан иштирок этдилар. Мазкур меҳнат ярмаркасида 110 нафар иш билан банд бўлмаган фуқаролар қатнашишди. 10 нафар ишсиз фуқаролар иқтисодиётнинг турли соҳаларига жалб қилиниб бандлиги таминланди. Касбга қайта ўқиш истагини билдирган фуқаролардан 3 нафарига йўлланмалар берилиб, 47 нафар тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланмоқчи бўлган ёшларга бизнес-режа тузиш, тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтиш, кредит ажратиш, солиқ тўловлари бўйича имтиёзлар юзасидан маслаҳатлар берилди. Фотима САТТАРОВА, Ўзбекистон “Адолат” СДП Тошкент вилояти Кенгаши матбуот котиби ...

Батафсил
News

Жамиятда аёллар сиёсий фаоллиги ошмоқда

  Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси томонидан ишлаб чиқилган “Сиёсий-ҳуқуқий билимларни мустаҳкамлаш — демократик жамият пойдевори” лойиҳаси доирасида “Мурожаатнома — мамлакатимиз тараққиётининг дастуриламали” мавзусида Тошкент вилояти Охангарон тумани “Марказий қўрғон” маҳалласида жойлашган 8-сонли мактабгача таълим муассасасида сиёсий ўқув ташкил этилди. Сиёсий ўқувда Президентимизнинг парламентга Мурожаатномаси бўйича партиямиз томонидан 2019 йилда амалга оширилиши режалаштирилган ишлар, хотин-қизларга яратилаётган имкониятлар ва инновацион фаолиятни ривожлантиришда берилаётган имтиёзлар ҳамда жорий йилда қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Президенти фармон ва қарорлар моҳиятига эътибор қаратилди. Соҳиба Абдуллаева, 8-сонли мактабгача таълим муассасаси тарбиячиси: — Бу каби ўқув-семинарларнинг ташкил этилиши фуқароларнинг сиёсий билимларини янада оширишга ва уларда фаол фуқаролик позициясининг шаклланишига замин яратади. Сиёсий ўқув якунида партияга аъзо бўлиш истагини билдирган 8 нафар ёшлар партия сафига қабул қилиниб аъзолик билетлари топширилди. Фотима САТТАРОВА, Ўзбекистон “Адолат” СДП Тошкент вилояти Кенгаши матбуот котиби ...

Батафсил
News

Тошкент вилоятидаги депутатлар бугунги кун талабига жавоб бера оладими?

Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши мажлислар залида Халқ депутатлари Тошкент вилояти, туман ва шаҳар Кенгашлари депутатларининг депутатлик фаолиятини жонлантириш ва сайловчилар билан олиб борилган амалий ишлар натижалари муҳокамасига бағишланган йиғилиш ўтказилди. Унда Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши вакиллари, Халқ депутатлари Тошкент вилояти ҳамда туман ва шаҳар Кенгашлари депутатлари, партия Тошкент вилояти, шаҳар ва туман Кенгашлари раислари, ижрочи котиб-мутахассислари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди. Тадбирдан кўзланган мақсад — 2018 йилда амалга оширилган амалий ишлар, депутатлар фаолиятида учраётган айрим камчиликлар таҳлили, жойларда аниқланаётган муаммоларни ҳал этишда парламент ва жамоатчилик назоратини янада ошириш ҳамда 2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили”да қонун устуворлигини таъминлашдан иборатдир. Бугунги кунда Тошкент вилоятини комплекс ривожлантариш, шунингдек, аҳолини қийнаб келаётган муаммоларни бартараф этиш бўйича вазифалар ижроси юзасидан депутатлик ва жамоатчилик назоратини таъминлашда бир қатор имтиёз ва ваколатлар яратиб берилган бўлишига қарамасдан, халқ депутатлари Тошкент вилояти депутатлари фаолиятидаги қўнимсизликлар аччиқ ҳақиқат эканлиги таъкидлаб ўтилди. Жумладан, Ангрен, Бекобод, Чирчиқ, Оҳангарон шаҳар, Чиноз, Юқоричирчиқ, Тошкент, Зангиота ва Янгийўл тумани Кенгашларидаги депутатлик гуруҳи томонидан амалга оширилаётган амалий ишлар натижадорлиги юзасидан вилоят Кенгашига маълумотлар ўз вақтида тақдим этилмаяпти. Амалга оширилаётган ишларнинг якуни натижалари юзасидан вилоят ҳамда туман, шаҳар Кенгаши сессияларига масалалар киритилиб тегишли қарорлар қабул қилиниб ижрога йўналтирилмаган. Масалага аниқлик киритилганда, Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгашидаги депутатлар сони 14 нафарни, туман ва шаҳар Кенгашларидаги депутатлар сони эса 65 нафарни ташкил этишига қарамасдан 2018 йил давомида вилоят Кенгаши сессияларига 4 та, туман, шаҳар Кенгашлари сессияларига 8 та масала киритилган. Мазкур ҳолат вилоятда фаолият олиб бораётган халқ вакилларининг бугунги кунда юртимизда амалга оширилаётган ислоҳатлар ижросини таъминлашда депутатлик назорати юзасидан қўйилаётган талабларнинг нечоғлиқ тўғри англаб етилмаётганлигини кўрсатмоқда. Йиғилиш якунида Халқ депутатлари туман ва шаҳар Кенгашларидаги депутатлар сонига нисбатан, фаолияти қониқарли даражада эмаслиги қайд этилди. Шунингдек, 2018 йилнинг 28 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг парламентга йўллаган Мурожаатномасида белгилаб берилган вазифалар ижросини таъминлаш ҳамда 2019 йил мамлакатимизда Олий мажлис Қонунчилик палатаси, халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгашларига сайлов бўлиб ўтишини инобатга олиб, сайловчилар ишончини оқлаш, йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиш, белгиланган вазифаларни сўзсиз бажарилишини барча масъуллар таъминлаши шарт эканлиги таъкидланди. Фотима САТТАРОВА, Ўзбекистон “Адолат” СДП Тошкент вилояти Кенгаши матбуот котиби ...

Батафсил
News

Солиқ имтиёзлари фаровонлик омили

Ўзбекистон “Адолат” СДП Тошкент вилояти Кенгаши ташаббуси билан Зангиота тумани Агросервис касб-ҳунар коллежи фаоллар залида “Солиқ имтиёзлари фаровонлик омили” мавзусида давра суҳбати ўтказилди. Тадбирда Ўзбекистон “Адолат” СДП Тошкент вилояти Кенгаши, Тошкент вилояти Давлат Солиқ бошқармаси вакиллари, Халқ депутатлари Зангиота тумани Кенгаши депутатлари, Зангиота тумани Агросервис касб-ҳунар коллежи ўқувчилари, педагог-ўқитувчилар ҳамда ОАВлари вакиллари иштирок этди. Тадбирдан кўзланган мақсад – Ўзбекистон Республикаси солиқ ва бюджет сиёсатининг 2019 йилги асосий йўналишларидан келиб чиқиб солиқ қонунчилигига киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар мазмун-моҳиятини ёшларга етказишдан иборат. Тадбирни Ўзбекистон Зангиота тумани Кенгаши раиси Дилором Мирзабоева очиб берди. У ўз кириш сўзида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасининг солиқ сиёсатини такомиллаштириш Концепцияси тўғрисида”ги Фармонининг мазмун-моҳияти, унинг амалдаги ижроси борасида олиб борилаётган ислоҳотлар ҳақида нутқ сўзлади. Замира Қўлдошева Тошкент вилояти Давлат Солиқ бошқармаси шўъба бошлиғи: — Мамлакатимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар солиқ тизимидаги янгиликлар, солиқ-бюджет сиёсати аҳоли бандлигини таъминлаш, янги иш ўринларини яратиш, аҳоли турмуш даражасини яхшилашнинг энг муҳим омиллари бўлган иқтисодиётнинг рақобатбардошлиги ва барқарор ривожланишини, тадбиркорлик фаолиятини, айниқса, оилавий бизнес ва хусусий тадбиркорликни янада ривожлантириш фаровон ҳаётимизнинг омилидир. Ана шундай марралар сари изчил интилгандагина асосий мақсад – ривожланган демократик давлатлар қаторига кириш, иқтисодий тизимнинг барқарор ўсишини таъминлаш, ҳаёт сифатини яхшилаш ва жаҳон ҳамжамиятида муносиб ўрин эгаллаш борасидаги саъй – ҳаракатларимиз янада самарали бўлишига ишончимиз комил. Тадбир давомида барча фуқаролар учун жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг ягона ставкасини 12 фоиз миқдорида жорий этилганлиги, фуқароларнинг меҳнатга ҳақ тўлаш туридаги даромадларидан бюджетдан ташқари пенсия жамғармасига ушлаб қолинадиган суғурта бадалларини, давлат мақсадли жамғармаларига юридик шахсларнинг тушумидан ундириладиган мажбурий ажратмаларни бекор қилинганлиги, юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи ставкасини 14 фоиздан 12 фоизгача, тижорат банклари учун 22 фоиздан 20 фоизгача, дивидендлар ва фоизлар кўринишидаги даромадлар бўйича тўлов манбаидан ушлаб қолинадиган фойда солиғи ставкасини 10 фоиздан 5 фоизгача пасайтирилганлиги каби солиқ тизимдаги янгиликлар эътироф этилди. Давра суҳбати якунида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларига мутахассислар томонидан атрофлича жавоб олишди. Фотима САТТАРОВА, Ўзбекистон “Адолат” СДП Тошкент вилояти Кенгаши матбуот котиби ...

Батафсил
News

Оила — миллат ифтихори

  Тошкент вилояти Паркент тумани ФҲДЁ бўлими мажлислар залида Ўзбекистон “Адолат” СДП Тошкент вилояти Кенгаши ва Тошкент вилояти “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази ҳамкорлигида «Оила — миллат ифтихори, юрт таянчи, келажак пойдевори» мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. Тадбирдан кўзланган мақсад — Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Оила» илмий-амалий тадқиқот маркази томонидан 2018 йил 22 ноябрда тасдиқланган «Йўриқнома»га асосан ташкил этилаётган Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоятларда «Бўлғуси келин-куёвлар инновацион мактаби» фаолияти самарадорлигини ошириш ва оммавийлаштириш, давлат ҳамда жамоат ташкилотлари, парламент, сиёсий партиялар, оммавий ахборот воситалари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини Ўзбекистон оилаларини мустаҳкамлаш ягона ғояси атрофида бирлаштириш, бу борада самарали давлат сиёсатини юритиш, мамлакатда фақат соғлом оила — соғлом жамият устуни бўлиши тўғрисидаги тушунчани аҳоли онгига сингдиришдан иборатдир. Дилором Махамадалиева, Тошкент вилояти “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази бошқармаси бошлиғи: — Глобаллашув жараёнида оилавий қадриятларимизни асраб-авайлаш муҳим бўлиб қолмоқда. Шу боис марказимизда оила муаммолари тизимли равишда ўрганилаяпти ҳамда уларга илмий асосланган ечим топишга ҳаракат қилинмоқда. Дарҳақиқат, мазкур марказ ташаббуси билан дастлаб Тошкент вилоятининг Паркент туманида амалга оширилган лойиҳада ФҲДЁга ариза берган 150 нафар никоҳланувчиларнинг ўқув курслари юқори савияда ташкил этилиб, муваффақиятли амалга оширилди ва кўпчиликнинг эътирофига сазовор бўлди. Жамиятдаги ҳар қандай қусур ва камчиликларнинг илдизини аксар ҳолларда оилалардаги ижтимоий-маънавий муҳитдан излаш нечоғли ўзини оқлагани каби кучли, барқарор ҳамда фаровон давлат тизими негизини ҳам, аввало, мустаҳкам оилалар ташкил этишини бугун тобора чуқур англаб етмоқдамиз. Шу маънода, Президентимиз Шавкат Мирзиёев миллий ва маънавий қадриятларимиздан келиб чиққан ҳолда оила институтини ривожлантириш, бу соҳада йиллар давомида эътибордан четда қолиб келган бўшлиқ ҳамда муаммолар ечими юзасидан тегишли давлат ҳамда нодавлат, ва жамоат ташкилотлари олдига долзарб вазифаларни қўяётгани бежиз эмас. Тадбир сўнггида Ўзбекистон “Адолат” СДП Тошкент вилояти Кенгаши томонидан тадбирда иштирок этган немис иқтисодиёти ва халқаро ҳамкорлик фондининг бош экспертлар хизмати (SES) эксперти, фалсафа фанлари доктори, сиёсатшунос олим Юрген Вермзер ва турмуш қуришга ариза берган ёшларга партиянинг эсталик совғалари топширилди. Фотима САТТАРОВА, Ўзбекистон “Адолат” СДП Тошкент вилояти Кенгаши матбуот котиби ...

Батафсил
News

Депутат халқ орасида: мурожаат ортида инсон манфаати бор

Жорий йилнинг 29 январь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Людмила Кошелапова Тошкент вилоятининг Тошкент туманида жойлашган “Ойдин ҳаёт” ва “Ободлик” маҳалласи сайловчилари билан учрашиб мулоқот ўтказди. Мулоқотлар жараёнида сайловчиларни ўйлантириб келаётган бир қатор шикоят ва таклифлар тингланди. Ўрганиш натижасида фуқаро Д.Давранбекованинг уй-жойи чегарадош ер майдонида фуқаро Г.Мирҳакимовага тегишли спорт соғломлаштириш ва савдо мажмуаси қурилиши, яқин масофада ер ковлаш ишларини олиб борилиши, уй-жойнинг қуршов девори бўйлаб 45 м узунликда, 5-11 м баландликда, ер (срезка) ишлари бажарилган. Аммо, тупроқни мустаҳкамловчи монолит темир-бетон девор қурилиши бажарилмаган. Ушбу ҳолат қурилиш ишлари олиб борилаётган ҳудудда жойлашган 38-сонли уй-жойга ўз салбий таъсирини кўрсатган. Уй деворлари ёрилган ва авария ҳолатига келиб қолган. Шунингдек, “Ободлик” маҳалласи Ойбек кўчаси 7-,13-,19-,25-,29-,35- уйларда яшовчи фуқролар билан юзма-юз мулокот жараёнида эса ушбу уйлар “Зах” каналининг қирғоғида жойлашганлиги аниқланди. Қирғоқ йилдан-йилга ўпирилиб келаётганлиги сабабли уйлар сувга яқин жойлашиб қолган, шу сабабли уйлар нам, зах тортиб моғорлаган ва ёрилиб авария ҳолатига келиб қолган. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Людмила Кошелапова сайловчилар томонидан билдирилган мурожаатларни тегишли ташкилотларга депутатлик сўрови чиқариш орқали ҳал этишини билдирди. Фотима САТТАРОВА, Ўзбекистон “Адолат” СДП Тошкент вилояти Кенгаши матбуот котиби ...

Батафсил
News

Бўкада “Балли йигитлар” кўрик-танлови бўлиб ўтди

  Куни кеча Бўка тумани маданият саройида Ўзбекистон “Адолат” СДП Тошкент вилояти Кенгаши ва Тошкент вилояти “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази ҳамкорлигида “Ватан келажаги ёшлар қўлида” лойиҳаси доирасида «Балли йигитлар» номли кўрик-танлов ўтказилди. Унда Ўзбекистон “Адолат” СДП Тошкент вилояти Кенгаши ходимлари, Тошкент вилояти “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази вакиллари, партия фаоллари ва ёшлар иштирок этишди. Тадбирдан кўзланган мақсад “Оила жамият ва давлат ҳимоясида” конституциявий принципни кенг тарғиб этиш, ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш уларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини янада кучайтириш, иқтидорли ёшларни рағбатлантириш ҳамда замонавий оилани ривожлантиришда умуминсоний ва миллий оилавий қадриятларни тарғиб этишдан иборат. Ҳамкорликда ўтказилган танловда Тошкент вилоятининг барча туман шаҳарларидаги ибратли оилаларда вояга етган йигитлардан ташкил топган жамоалар 5 та шарт асосида беллашдилар. Жамоалар ижтимоий-сиёсий, ҳуқуқий ва маънавий саводхонлиги, нотиқлик санъати, зукколиги, эпчиллиги, санъат борасидаги маҳорати, ноодатий вазиятларда тезкорликда тўғри қарор қабул қилиши бўйича баҳоланди. Йигитларни Тошкент вилояти “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази, “Адолат” СДП Тошкент вилояти Кенгаши, Тошкент вилояти Ёшлар иттифоқи Кенгаши, Тошкент вилояти “Маҳалла” жамғармаси ҳамда Тошкент вилояти Ёзувчилар уюшмаси малакали вакилларидан иборат ҳакамлар ҳайъати баҳолаб борди. Қизғин баҳс ва музокара остида ўтган кўрик-танлов натижаларига кўра, 1-ўринни оҳангаронлик Амирхон Собиржонов, 2 ўринни ангренлик Хондамир Абдуманнопов, 3-ўринни паркентлик Анвар Абдукаримов қўлга киритди. Танлов иштирокчиларига Тошкент вилояти “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази Тошкент вилояти бошқармаси бошлиғи Дилором Махамадалиева ва Ўзбекистон “Адолат” СДП Тошкент вилояти Кенгаши раиси Умид Шоумаровлар томонидан ташкил этилган эсдалик совғалари ҳамда фахрий ёрлиқлар топширилди. Амирхон Собиржонов кўрик-танлов ғолиби: — Бугун кўрик-танловда қатнашиб биринчи ўринни қўлга киритганим мен учун катта бахт. Тўғри, бу ҳали илк ютуғим, аммо бу ютуқ ўзимга бўлган ишончимни мустаҳкамлади. Мусобақа жуда қизиқарли тарзда бўлиб ўтди. Бу мусобақа чин маънода миллийлик ва анъаналар тарғиботи тадбирига айланди. Келгусида ҳарбий бўлиб, юртимизга астойдил хизмат қилиш орзусидаман. Кўрик-танлов ташкилотчилари ёшларнинг қобилияти, илмга бўлган меҳри, қизиқишини кўриб, уларга эзгу тилаклар билдиришди. Юртимизда фарзандларимизнинг ўз иқтидорини намоён этиши учун барча шарт-шароитлар яратилганлиги, улар бу имкониятлардан унумли фойдаланиб, ҳаётда ўз ўрнини топиши, элга наф келтирадиган инсонлар бўлиб вояга етиши лозимлигини таъкидладилар. Фотима САТТАРОВА, Ўзбекистон “Адолат” СДП Тошкент вилояти Кенгаши матбуот котиби ...

Батафсил

АЛОҚА

Манзилимиз: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқ тонги кўчаси, 23-уй. Мўлжал: Озарбайжон Республикаси элчихонаси:

Телефон: 71-2730731 71-2884654 (139)

Электрон манзил: adolat.sdp@exat.uz

САЙТ ТЕСТ РЕЖИМИДА ИШЛАМОҚДА:

www.adolat.uz веб-сайти 2018 йилнинг 21 май куни электрон ОАВ сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 1232. Муассис: Ўзбекистон Адолат СДП. Таҳририят манзили: 100043, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқтонгги кўчаси, 23-уй. Электрон манзил: info@adolat.uz

Сайт материалларидан фойдаланилганда Фойдаланиш шартларига амал қилиниши шарт. Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг оммавийахборот воситалари тўғрисидаги ҳамда муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган

#

Мурожаатингиз учун рахмат!